96. Рамазонни шундай ҳолда ташлаб қўймайман. Намозларга эътиборли бўламан, Қуръонни хатм қиламан, деб рамазон киришидан аввал айтар эдинг. Ҳақиқатда руҳиятинг интилган нарсаларни амалга оширдингми?!
Рамазон ҳали олдинда, шошиб қол!
@arabicuz_matn
"У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар" (Қадр сураси, 4 оят).
Аллоҳ тақдирга битиб қўйган ушбу санадаги барча ишнинг баракасини аксар фаришталар қадр кечаси олиб тушишади.
Аллоҳ сенга раҳм қилсин, ушбу кечада солиҳ амалларни кўпайтиришга рағбат қилиб қол!
@arabicuz_matn
Аллоҳим! Гўзал исмларинг ҳаққи ҳурмати билан сўрайман, бизларни дўзахдан озод бўлганлар қаторида қил!
@arabicuz_matn
94. Қадр кечасини қандай излаб топамиз, деб сўраб қолишади. Биз уларга: "Гуноҳларни тарк қилганмисиз?" Деб айтсак, улар жавоб бермай жим туришади. Зиддиятни тарк қилганмисиз? Десак, улар жавоб бермай жим туришади ва яна қадр кечасини истаб қолишади.
Бизлар ушбу ёмон ахлоқ ва адашган йўлга мансублигимиздан Аллоҳ биздан рози бўлмасмикан, деб яна хавф қилиб қоламиз.
@arabicuz_matn
92. Эй ушбу ойнинг фазилатидан беэътибор қолган ғофил! Ушбу фурсатни (ғанимат) бил.
– Эй озор берувчи сўзларни гапирувчи, тилингни тий!
– Эй ишларидан масъул бўлган кимса, ақлингни йиғ!
– Эй тойилишлар билан кирланган кимса, булғанган нарсаларни тавба билан юв!
– Эй амал дафтарига барча қабоҳат ёзилган киши, амал дафтарингни тозала!
@arabicuz_matn
Қуръони карим рўза тутиш фарз бўлишидан олдин ушбу фазилатли ойда нозил бўлишни бошлади. Бу ой рўза тутиш ойи бўлишдан олдин Қуръон ойи эди.
@arabicuz_matn
Муборак рамазон ойини тугашидан қайғурмаймиз, чунки у кейинги йилга яна қайтиб келади. Лекин биз ўзимиз қайтмасдан, видолашув рамазонимикан ёки видолашув таровеҳмикан деб қайғурамиз.
@arabicuz_matn
89. Рамазон тавсияларидан:
Ушбу рамазон ибодат ва амал ойидир, уйқу ва дангасалик ойи эмас!
@arabicuz_matn
87. Эй қавмим, рамазон ярим бўлди.
Ўтган рўза камчилигин тўғриланг.
Охират учун озуқани.
Афсус-надоматдан олдин тўлдиринг.
Илоҳингиз учун хор бўлинг.
Мавло учун хорлик, бу шараф.
@arabicuz_matn
Рамазондаги ҳаётингиз бир товоқдан иккинчи товоққа алишадиган бўлиб қолмасин!
Рамазон ойи ибодат учун хосланган!
@arabicuz_matn
Таровеҳ намозининг фазилати.
Таровеҳ "тарвеҳа" сўзининг кўплик шакли бўлиб, бир бора роҳат олишни ифода қилади.
– Унинг ҳукми таъкидланган суннат.
– Таровеҳ намозини уйда танҳо бўлиб ўқигандан кўра масжидда жамоат бўлиб ўқиш афзал.
– Хуфтон намозидан кейин витрдан олдин таровеҳ намозини ўқиш суннат.
– Рамазон ойи давомида хатмни давом эттириб, битта мукаммал хатмни охирига етказиш маҳбуб амалдир.
– Ҳадисда: "Ким Рамазон ойида иймон билан, савоб умид қилиб (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади", деб айтилган. (Муттафақун алайҳ).
– Яна ҳадисда: "Агар киши имом билан то тугатгунча бирга намоз ўқиса, тунни бедор ўтказган деб ҳисобланади", деб айтилган. (Абу Довуд ва Насаий ривояти).
@arabicuz_matn
85. Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади холос. Ваҳоланки Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади", деганлар.
Имом Бухорий ривояти.
Ушбу таровеҳ намозини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг халифалари адо қилишган. У, бандани Роббисига яқин қилиб, бандага Аллоҳнинг мағфирати ва муҳаббатини келтириб чиқарадиган сабаблардандир. Таровеҳни ўқимасдан тарк қилиш (савобдан) маҳрумлик деб эътибор қилинади.
@arabicuz_matn
83. Агар ҳаётингни барчасини гўё рамазондек яшаб ўтказсанг охиратни ҳайит эканини топасан!
Нима учун рамазонда нафсларимиз роҳатланади?
Чунки, нима учун яратилган бўлсак ўша ғоя узра машғул бўламизда.
@arabicuz_matn
81. "Рамазон саноқли кунлар холос!"
Эътиборли бўлинг, рамазон тугашига (17) 16 кун қолди холос. Тўғриликни лозим тутинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар, енгни шимаринглар, бор кучни ишга солиб, жидду жаҳд қилинглар!
@arabicuz_matn
Дуо қилаётганингда вақтинг тиғиз бўлса, аммо қалбинг эҳтиёжга тўлиб кетган бўлса, Аллоҳдан фақат афв сўраб дуо қилавер!
Агар Аллоҳ сени афв қилса, ҳожатларингни сўрамасанг ҳам бароридан келаверади.
«Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул афва! Фаъфу ъаннаа»
(Аллоҳим, Сен афв қилувчи Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан. Бизни афв этгин)
Изоҳ: "Фаъфу ъаннаа" дейилса, бизни афв эт, деган маънода. Агар "фаъфу ъанний", дейилса, мени афв эт, деган маънода бўлади.
@arabicuz_matn
“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”.
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин".
Аҳли илмлар айтишади:
– Афв Аллоҳ томонидан бўлади.
– Афв соғлик маъносида ҳам келиб, тана аъзоларини соғлом бўлиши тушунилади.
– Афв қалбий амалларга муваффақ қилишни ҳам англатади.
– Афв фарзанд, ризқ ва яхшиликларни зиёда бўлишини ҳам англатади.
Ушбу дуони қадр кечасида айтиб, ундан ғафлатда қолманг!
@arabicuz_matn
95. Уч нарса пайғамбарлар ахлоқидандир:
– Ифторликни шошилтириш.
– Саҳарликни кечиктириш.
– Намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш.
(Табароний ривояти).
@arabicuz_matn
93. Ой ҳам тўлиқ бўлди. Мукаммалликдан кейин нуқсон бошланади. Рамазонни қолганини ғанимат билинглар, ўтгандаги камчиликлар мағфират бўлади. Хотимаси эътиборга олинади. Ким рамазонни кутиб олишни қойилмақом қилмаган бўлса, видолашувни чиройли қилсин!
@arabicuz_matn
91. Енгни шимаринглар, чунки меҳмонларингиз шошиб турган. Қуръонларингизни ўқинглар, камчиликларингизни тўлдиринглар, саждаларингизни узун қилинглар, нафлларни кўпайтиринглар, дуоларга берилинглар, руҳиятингизни бир назорат қилиб олинглар, рамазонни қалбларингиз ҳаёти қилиб олинглар.
@arabicuz_matn
Рўзадор учун ифторлик беришга рағбат қилинглар, чунки, ифторлик тақдим қилган кишига ҳам рўза тутган одамнинг савоби каби ажр берилади.
Ҳар бир оналар ва опа сингилларга ҳам тавсиямиз!
Оила аъзоларингизга овқат тайёрлаётганда рўзадорга ифторлик беришни ният қилиб олинг. (Иншааллоҳ шунда рўзадорга ифторлик берган савобни қўлга киритасиз).
@arabicuz_matn
90. Рўза ва Қуръон бандани Қиёмат куни шафоат қилади. Рўза: "Эй Робб! Бу банда кундузи овқат ва шаҳватини мен сабабли тўхтатиб турган, мени унга шафоатчи қил", дейди. Қуръон: "Бу банда тунда уйқуни тўхтатган, мени унга шафоатчи қил", деса, бас у банда шафоат қилинади.
Имом Аҳмад ривояти.
@arabicuz_matn
88. Ким рамазоннинг ярмини чиройли суратда адо қилган бўлса, ойнинг қолган қисмида ҳам мукаммалликни таъминласин. Ким ўтган ярмида камчиликка ва дангасаликка йўл қўйган бўлса, тавба ва тузатишни ўзига лозим тутсин.
@arabicuz_matn
86. Рўзанинг икки зийнати бор:
1. Ботиний зийнат тақводир.
"Шоядки тақводор бўлсангиз" (Бақара сураси, 183 оят)
2. Зоҳирий зийнат виқор ва одобдир.
"Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас".
(Бухорий ривояти).
@arabicuz_matn
Дўзахдан озод бўлувчилар карвони ҳам жўнаб кетиш тадоригини кўрмоқда. Сен унга кетадиган сафар юкини тўпла, ниятингни холис қил, йўловчиларга етиб ол, кўп жидду жаҳд қил. Агар қадр кечасини топсанг умрингни барчасига етадиган (савобни) қўлга киритасан.
@arabicuz_matn
Рамазон мунча тез тугаб бормаса?!
Охирги ўнлик кирганига ишониб ишонмайсан!
Эй оламлар Робби! Бизларни ибодатлари мақбул кишилар қаторида қил!
@arabicuz_matn
84. Фақат рамазон ойида Аллоҳни танийдиган қавм мунча ҳам ёмон деб, баъзи одамлар айтишади. Мен эса: "Рамазон ойида Аллоҳни таниб, ундан кейин Аллоҳни танишлари янада кучайган қавм мунча ҳам яхши", деб айтаман.
Агар ҳақиқатда ҳолатинг ўзгаришини хоҳласанг ҳозирдан ҳаракатингни қилиб қол!
@arabicuz_matn
82. Рамазондаги эслатмалардан:
Баъзи аёллар ошхонада машғул бўлишгани ёки ифторлик дастурхонини тайёрлаш сабаб шом намозига азон айтиб бўлинса ҳам ишларига машғул бўлиб оғиз очишни кечиктиришади. Бу хато нарса. Чунки суннат битта хурмо еб бўлса ҳам оғиз очишни тезлатишга чақирган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дин ғалаба қозонишда бардавом бўлади модомики одамлар оғиз очишни тезлатишса. Чунки яҳудий ва насронийлар (оғиз очишни) кечиктирадилар", деб айтганлар.
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.
@arabicuz_matn
80. Рамазонда ютуққа эришганлар шундай кимсаларки, улар кундузи рўза, тунда сажда узра йиғлаган ва хушуъ қилган ҳолда бўладилар. Қуёш чиқишидан олдин ҳам қуёш ботганида ҳам тасбеҳ, таҳлил, зикр ва истиғфорга машғул бўладилар. Қўйингки, ҳар қандай яхшилик бўлса уни амалга оширадилар. Лекин шу билан бирга ўша амаллари қабул бўлмоқдами ёки йўқми, амаллари холис Аллоҳ учунми ёки йўқми, мана шу ҳолатдан хавф ражода бўладилар.
@arabicuz_matn