arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

12244. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ таолонинг тоатини қадрламаган, иззат қилмаган хор бўлишда давом этади. Аллоҳ таолонинг Китоби билан шифо изламаган касал бўлишда давом этади”, деди.

“Тазкира”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12242. Тасаввур қил, Аллоҳ сени Ўзининг азамати ила яхши кўрса қандоқ бўларкин?!
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!» дея нидо қилади. Кейин Жаброил ҳам уни яхши кўради ва осмон аҳли ичида: «Албатта, Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» деб нидо қилади. Кейин осмон аҳли ҳам уни яхши кўради. Сўнгра унга нисбатан ерда мақбуллик (яъни, розилик ва муҳаббат) ўрнатилади», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12240. Аллоҳнинг Ўзи кифоядир
1. «...ва ўта билувчиликда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур», Нисо сураси, 70 - оят.
2. «Сиз билан менинг орамизда гувоҳликка Аллоҳ ва ҳузурида китоб илми бор кишилар кифоядир», деб айт», Раъд сураси, 43 - оят.
3. «Ёрдамчиликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир», Нисо сураси, 45 - оят.
4. «Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилувчиликка кифоядир», Аҳзоб сураси, 39 - оят.
5. «Валийликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир», Нисо сураси, 45 - оят.
6. «Вакилликка Аллоҳ кифоядир», Аҳзоб сураси, 3 - оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12238. Умар розияллоҳу анҳунинг давридаги очарчилик Форс ва Рум империяларини қулатган авлодни етиштирди. Андалус ва Бағдоддаги тўкин ҳаётнинг натижаси барча Ислом юртларини зое қилди.

Ибн Халдун.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Riyozus solihin | Solihlar gulshani

Xalqimiz asrlar osha sevib o‘qib kelayotgan mashhur "Riyozus solihin" (Solihlar gulshani) kitobi endi sharhi bilan chop etilmoqda. 
Bu kitobda nafaqat sharh, balki, hadisdan olinadigan hukmlar, foydalar va hikmatlardan ham bahramand bo‘lasiz.

Faqihlarning buyugi va valiylarning ustunideb sharaflangan atoqli olim Abu Zakariyyo Yahyo ibn Sharaf an-Navaviy qalamiga mansub qo‘lingizdagi ushbu “Riyozus solihiyn” (Solihlar gulshani) kitobi bitilganiga salkam sakkiz yuz yil bo‘ldi. Shuncha yil o‘tgan bo‘lsada, o‘zining sahihiligi, ishonarliligi, daqiqliligi, Qurʼoni Karim va Sunnati nabaviyya asosida insoniyatni hidoyatga chorlash, axloqini o‘nglashda katta xizmat qilib kelmoqda.

@Hasanxondomlauz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12235. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу:
«Дўстингга барча меҳр-муҳаббатингни бергин-у, барча хотиржамликни бериб қўйма. Унга барча ҳамдардликни бергин-у, асло барча сирларингни бериб қўйма», деди.

“Баҳжатул мажолису анисил мажолис” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12233. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Одамлар Қуръонни кам қироат қилиш, лекин тартил билан ўқиш афзалми ёки қироатни кўпайтириб, тез ўқиш афзалми эканида ихтилоф қилдилар. Қайсиниси афзал?
Тўғриси шулки, тартил ва тадаббур билан қироат қилишнинг савоби тезроқ ва қадри баландроқдир.
Кўп қироат қилишнинг савоби ҳам кўпдир.
Биринчи кўриниши- худди ката гавҳарни садақа қилиш ёки қиммат қулни озод қилиш кабидир», дедилар.
Иккинчи кўриниши эса - кўпгина дирҳамларни садақа қилиш ёки нархи арзон бўлган кўп қулларни озод қилиши кабидир», дедилар.

“Мифтаҳу дарис саъада” асаридан

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12231. “Марҳабо” дея кўришиш суннат амалдир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: “Марҳабо, эй қизим!”, дердилар.

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Мўминларнинг онаси Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳадисда ва каломда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у у Зотнинг ҳузурларига кирса, ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Агар у Зот унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у Зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига у Зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, у Зот уни кутиб олдилар ва ўпдилар».

Имом Бухорий ривояти.

Яна бир ривоятда «Фотима розияллоҳу анҳонинг  юришлари оталарининг юришларидан ҳеч фарқ қилмас эди. Оталари Фотимани кўриб: «Марҳабо, хуш келибсиз, қизим», деб пешвоз чиқдилар. Кейин ўнг томонларига ёки чап томонларига ўтқаздилар. Ва қулоқларига ниманидир пичирлаб гапирдилар. Фотима розияллоҳу анҳо бу сўздан қаттиқ йиғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларидаги бетоқатликни кўриб, яна қизларининг қулоғига ниманидир пичирладилар. Фотима розияллоҳу анҳо бундан кулдилар. Шунда мен Фотима розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам шунча хотинлар ичида сизни хослаб, сир айтсалар, сиз нимага йиғлайсиз?» дедим. Кейин Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб кетганларида, Фотима розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга нима дедилар?» деб сўрасам, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  сирларини фош қилмайман», деди. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, мен яна Фотима розияллоҳу анҳодан: «Оналик ҳаққи-ҳурмати, Расулуллоҳ ўша куни нима дедилар?» десам, Фотима розияллоҳу анҳо: «Энди, майли, айтиб бераман. Аввалги гал қулоғимга пичирлаганларида айтдиларки: «Жаброил алайҳиссалом ҳар йили келиб бир (ё икки) марта Қуръонни кўрикдан ўтказардилар. Ҳозир икки марта Қуръонни кўрикдан ўтказдилар. Ажалим яқинлашиб қолганини ҳис қиляпман. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр этгин. Мен сен учун нақадар яхши пешводирман». Шу гапдан кейин сиз гувоҳи бўлган ўша йиғи зоҳир бўлди. Мендаги бетоқатликни кўриб, иккинчи марта қулоғимга пичирлаб: «Эй Фотима, мўмина аёлларнинг саййидаси ёки бу уммат аёлларининг саййидаси бўлишга рози эмасмисан?» дегандилар. Мана шу гапдан кейин сиз ўша гувоҳи бўлган кулгу зоҳир бўлди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12229. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтардилар: “Нимагаки эришган бўлсам, ҳамд айтиш ва шукр қилиш билан етишдим”, дедилар.

Бишр Баянуний.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12227. Ибн Қойим раҳимаҳуллоҳ: “Ризо Аллоҳнинг улуғ эшиги, дунёнинг жаннати, орифларнинг истироҳати, муҳибларнинг ҳаёти, обидларнинг неъмати ва муштоқларнинг кўз қувончидир”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12225. Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга кириш сабабидир
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушимда ўзимни жаннатда кўрибман. Бир қорини эшитдим ва: «Бу ким?» деб сўрадим. «Ҳориса ибн Нуъмон. Яхшилик шунақа бўлади. Яхшилик шунақа бўлади», дейишди. У одамларнинг онасига энг кўп яхшилик қиладигани эди», дедилар».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12223. Жим туриб, сукут қилганимиз у нарсадан рози эканимизни англатмайди. Гапириш бефойда бўлгани учун шундай қилдик.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12221. Аллоҳ таоло айтади: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир», Тоҳо сураси, 132 - оят.
Ибн Касир раҳимуллоҳ: “Намозни қоим қилсанг, ризқ сенга ўйламаган тарафингдан келади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12219. Умму Зиёдан ривоят қилинади, у Оиша розияллоҳу анҳога деди: “Эй уммул мўминин, ҳина қўйиш, сочларни бўяш, зираклар, билакузуклар, тилла узук ва юпқа кийим ҳақида нима дейсиз?” деди. У зот: “Эй аёллар жамоаси, сизларнинг қиссангизнинг бари бир нарсадир. Аллоҳ таоло сизларга очиқ-сочиқ юрмаган ҳолда зийнат(ланиш, безаниш)ни ҳалол қилди”, деди. Яъни, ўз маҳрамларингиздан бошқасининг кўриши ҳалол бўлмайди.

Ибн Касирнинг «Нур» сураси тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12217. Қуръон ажойиботлари

“Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб...”, Анъом сураси, 122-оят.

Залолатда ўлик каби бўлган, ҳайронлик, саросимада ҳалок бўлган инсонни биз иймон билан калбини тирилтирдик ва уни ҳидоятга йўлладик ва пайғамбарлар(келтирган йўли)га эргашишга муваффақ қилдик. Ана шундан кейин у ҳидоят нуру анворларида яшай бошлади.

Ҳақиқий ҳаёт Аллоҳга яқин бўлиш, қурбат асосида кечади. Роббисидан узоқ инсон ўлик кабидир.

Изоҳ: “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам каби бўлурми?” ояти хусусида Имом Табарий тафсиридаги таърифларда:
- “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши” – бу Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу,
- “зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам” – эса Абу Жаҳл ибн Ҳишомдир, дейишган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12243. Таҳажжуд ҳақида
У тунги уйқудан уйғониб ўқиладиган намоздир. “Ҳажада”, “таҳажжада” феъли, яъни: “Тунда ухлади” билан “туриб бедор бўлди” қарама-қарши ҳаракатлардир.
Лайс айтади: “Ҳажадал қовму ҳужудан”: Ухлаётган чоғларида уйғондилар ва таҳажжуд қилдилар: яъни, намоз ва бошқа ибодатлар учун уйғондилар, маъноларини англатади.
Таҳажжуд: Ухлагандан сўнг уйқудан уйғониш бўлгани учун бу намознинг номи бўлди. Чунки унинг эътиборида уйғонади. Таҳажжуд қилувчи, мутаҳажжид - уйқудан туриб намоз учун қоим бўлувчи инсондир. Аллоҳ таоло айтади: «Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса», Исро сураси, 79 – оят.
Яъни уйқудан сўнг уйғониб, Қуръон билан уйғоқ, бедор бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12241. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни: «Аллоҳ Қиёмат куни ерни қабзалаб, осмонларни ўнг қўли билан қатлайди-да, сўнг: «Подшоҳ Менман! Ернинг подшоҳлари қани?» дейди», деяётганларини эшитганман».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12239. Ҳақ бўлсанг ҳам ота-онанг билан тортишма. Биррул волидайн бу - отанг ёки онангни бошини ўпиб қўйишингни ўзи эмас. Бу билан уларнинг розиликларига етишдим деб ҳам ўйлама.
Ота-онага яхшилик қилиш дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани билиб, уни амалга оширишга шошилишинг ҳамда, уларни хафа қиладиган нарсани англаб, сенда у ҳолни ҳеч қачон кўрмасликларига жидди жаҳд қилишингдир.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12237. Масжиди Ақсо ҳақида сўзлайдиган бўлсак, уни Сулаймон ибн Довуд алайҳумассаломлар қуришган. Бино эса Масжиди Ақсо бўлган. Биз мусулмонлар анбиёлар ва мурсаллар алайҳимуссаломларнинг меросхўрларимиз. Аҳли китоблар бўлса пайғамбарларни инкор этишди, кофир бўлишди ва бу ила Аллоҳ уларга ғазаб қилди ва аҳдни уммати Муҳаммадияга берди. Бу бугунги маъракамизнинг мухтасаридир. Фарзандларингизга ушбуларни англатинглар ва таълим беринглар.

Ҳасан ибн Али Каттоний.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12236. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан йигирма неча баробар зиёдадир. У шундай бўладики, бирор киши таҳорат қилса ва уни чиройли адо этса, сўнг масжидга келса, ана шу келиши фақат намоз учунгина бўлса, ҳамда намозгина уни жойидан турғизса, то масжидга боргунича ҳар бир қадами учун бир даража берилиб, гуноҳлари ўчирилади. Агар масжидга кирса, намоз ичида турганлик савобини олади. Сизлардан бирингиз намоз ўқиган ерида ўтириб қолса, фаришталар унинг ҳаққига қуйидагича дуода бўлишади: «Аллоҳим, унга раҳм қил. Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир. Аллоҳим, бу банданинг тавбасини қабул эт, модомики, бу банданг у ерда бирор кишига озор бермаса ва таҳорати кетмаса», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу ҳадис лафзи Муслимники.

Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ: «Кимнинг гуноҳи кўп бўлсаю, уларнинг осонгина ўчирилиб кетишини хоҳласа, ҳаққига фаришталар кўп дуо ва истиғфор айтиши учун намоздан кейин жойнамозини лозим тутсин”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12234. Агар бир кимса сенга жоҳиллиги сабабли ҳаддан ошса, зулм қилса, сен уни мункар эмас, маъруф, яъни яхшилик қилиш билан “қатл қил”. Агар сенга ёмонлик қилишда давом этса, яхшилик қилавер. Шунда иккингиз эшитилган ва кўрилганга яраша мукофот-жазо соҳиби бўласизлар.

Ибн Румий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12232. Фисқ ва маъсият (ишлар)ни узоқ вақт давомида томоша қилиш, гувоҳ бўлиш қалбингдан маъсиятни ёқтирмаслик, ёмон кўриш ҳиссини кетказиб қўяди ва уни амалга оширишни енгил, арзимас санайдиган қилиб қўяди.

Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12230. Одамлар (борки) агар ҳеч кимдан айб топа олмасалар, ҳасадлари ғолиб келгани ва адоватлари кучлилиги сабабли, ўзлари (кишиларни айблаш учун) янги айб, камчилик ўйлаб топадилар.

Қози ибн Арабий Маъафирий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12228. Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ: “Зикр икки хилдир: Аллоҳни тил билан зикр қилиш яхши. Ундан ҳам афзали, банда Аллоҳни маъсият қилаётган вақтда ёдга келтириши ва ундан тийилишидир”, деди.

Ибн Абу Дунёнинг “Вараъ” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12226. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Учта нарса – ёстиқлар, ёғ (хушбўйлик) ва сут рад этилмайди”.

Имом Термизий, Байҳақий ва Табароний ривояти.

Изоҳ: Масалан, бир киши суянишингиз учун ёстиқ ёки болиш узатса, қўлини қайтармайсиз. Зайтун ва шу каби ўсимликлик ёғи ҳам рад этилмайди. Айрим уламолар ҳадисдаги “ёғ”дан мурод хушбўйликдир, дейишган. Сут ҳам шундай.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12224. Жалолиддин Румий ҳикматларидан:
يقول جلال الدين الرومي
عندما يتراكم عليك كل شي
وتصل إلى نقطة لا تتحملها
أحذر أن تستسلم ففي هذه النقطة يتم تغيير قدرك

☪️ Жалолиддин Румий айтадилар: «Барча нарса устингга қулаган вақтда.. ва сен уни кўтара олмай қолган нуқтага етганда.. Таслим бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлки, айни ўша лаҳза, нуқтада сенинг тақдиринг ўзгармоқдадир...».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12222. Кексаликда инсоннинг қуввати заифлашади. Заифлашган вақтда эса унга шайтон ҳужумга ўтади. Шунда у ибодат ёки зикрларни кечиктира, ортга сура бошлайди. Чунки кексанинг шайтонга қарши туриши ёшлигидан кўра кучсизроқ бўлади. Нафс ва шайтон эса ухламайдилар, заифлашмайдилар. Чунки руҳ жасадда экан, ёмонликка ундовчи нафс (нафсу аммора) асло инсонни тарк этмайди.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12220. Робиъатул Адавия роҳимаҳаллоҳдан сўрашди: “Мана шу амалим мендан аниқ қабул бўлди деб ўйлаган бирон амалингиз борми?”. У зот: “Агар шундай бўлган бўлса, қўрқаманки, ўша амалим рад этилади”, деди.

Имом Мовардийнинг “Адабуд дунё вад дийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12218. Рўзадор бошидан кечирадиган очликнинг вақти белгиланган, маълумдир. (Шом кириб ифтор вақти бўлиши билан қорнини тўйғазади). Фақир бошидан кечирадиган очликнинг эса вақти белгиланмаган, мажҳулдир.
Аллоҳим барча фақирларни таомлантиргин, токи уларнинг ҳолини энг яхши билувчи фақат Ўзингсан!

Изоҳ: БМТ томонидан тақдим этилган 2022 йил маълумотларига кўра, дунёда 735 миллион одам очликдан азият чекмоқда. Энг оғир вазият Африка қитъасига тўғри келмоқда. Шунингдек, яна 35 миллион одам ҳам очлик ёқасида турибди. Аянчлиси, ҳар бир муаммоли вазиятлардаги каби асосан аёллар ва болалар кўпроқ азият чекмоқдалар. Очарчилик хавфи турли зиддиятлар, урушлар, табиий офатлар, қурғоқчилик, иқлим ўзгаришлари, турли пандемиялар вақтида янада ортади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12216. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва кишини қорни билан ётиб (юзтубан ҳолда) овқат ейишдан қайтардилар.

Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал