arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

12200. Агар банда қариндошлик, аҳли оила, фарзандлар, қўшнилар ва дўст-биродарларнинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этилишида нуқсон, қусур топаркан, уларнинг ҳақларига дуо ва истиғфор айтиши лозим бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12198. Толиби илмларнинг ичидаги тавозелиси энг илми кўпи бўлади. Бу худди чуқур жойда, сув энг кўп тўпланган жой бўлиши кабидир.

“Адабуд дунё вад дийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12196. “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мазлумнинг дуоси мустажобдир, гарчи у фожир бўлса ҳам. Фожирлиги ўзининг зарарига”, дедилар”.

Имом Аҳмад муснадида ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12194. Қуръони каримнинг нозил бўлишида шарафнинг жамланиши
1. Унинг сўзловчиси, мутакаллим Зотнинг шарафи – Аллоҳ таборака ва таоло.
«Албатта, у (Қуръон) оламлар Роббининг нозил қилганидир». Шуаро сураси, 192 - оят
2. Уни олиб тушувчи зотнинг шарафи – Жибрийл алайҳиссалом, фаришталарнинг энг афзали.
«Уни Руҳул Амийн олиб тушди…» Шуаро сураси, 193 - оят

3. У нозил бўлган зотнинг шарафи- Муҳаммад алайҳиссалом, расулларнинг энг афзали.
«..Сенинг қалбингга, огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун»,  Шуаро сураси, 194 - оят
4. Тилнинг шарафи – араб тили.
«Очиқ-ойдин араб тилида». Шуаро сураси, 195 - оят

5. Замоннинг  шарафи – Рамазон, ойларнинг энг афзали.
«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган»,  Бақара сураси, 185 - оят
6. Масканнинг шарафи – Макка шаҳарларнинг энг ҳурматлиси.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12192. Аллоҳнинг раҳмати сенга яқин бўлиши ва сен уни кўрмаслигинг мумкин. «Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сакинасини нозил қилди ва уни сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади», Тавба сураси, 40 – оят.
Демак, Аллоҳнинг раҳмати ва лутфини (ўз кўзинг билан) кўрмаётган бўлсанг, у мавжуд эмас деган маънони билдирмайди.
Аллоҳим раҳматинг ила бизга раҳм қил!

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12190. Исломий жамиятларни истисно қилганда, маданиятли инсоний тушунчадаги оила (никоҳ, эр-хотинлик, фарзанд кўриш, уларни биргаликда тарбиялаш каби тушунчалар) батамом йўқолиб кетди. Гарчи, бу жамиятларда бошқа соҳаларда ортда қолиш, қолоқлик кузатилаётганига қарамасдан бу шундай. (яъни, оила тушунчаси мусулмонларда мустаҳкамлигича қолмоқда).
1975 йилда “Халқаро аёллар йили” муносабати билан БМТ томонидан эълон қилган нутқи(доклад)дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12188. Уҳуд ғазоти тамом бўлган бўлсада, мусулмонларнинг ортларини ҳимоя қилиб турувчи камончиларнинг вазифалари ҳали тамомланмаган. Барча ўринларда ушбу дин ҳимоячилари, мудофаа қилувчиларига тубо бўлсин, жаннат бўлсин”. Турлича турланиб, тусланмасдан, (хато йўлларга) мойил бўлишни истамасдан (динни ушлаш билан гўё) “қўлларида чўғ тутиб турганлар”га тубо бўлсин, жаннат бўлсин!
Улар ҳар қачон ваҳнга, қўрқув ва сусткашликка борар эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Жойингизда жилманглар! Турган ерларингизни тарк этманглар” нидолари ила яна тетиклашиб, кучаядилар.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотида тоғида тайинлаган 50 нафар камончиларга: «Жойингизда туринглар! Орқа қанотимизни ҳимоя қилинглар! Агар бизнинг ўлжа олаётганимизни кўрсангиз ҳам, бизга шерик бўлманглар. Агар бизнинг ўлдирилаётганимизни кўрсангиз ҳам, бизга ёрдам берманглар. Жасадимизни қуш еяётганини кўрсангиз ҳам, (жойингиздан жилманглар!)» деган эдилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12186. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб, шундай дедилар: «Менга умматлар намойиш қилинди. Бир набий бир киши билан, яна бир набий икки киши билан, яна бир набий кичик бир жамоа билан, яна бир набий ёлғиз ўзи ўтар эди. Шунда мен уфқни тўсиб турган катта бир оломонни кўриб, ўша менинг умматим бўлса эди, деб умид қилдим. Шу пайт: «Бу Мусо ва унинг қавмидир», дейилди. Кейин менга: «Қара!» дейилди. Мен уфқни тўсиб турган катта бир оломонни кўрдим. Сўнгра менга: «У ёққа, бу ёққа қара!» дейилди. Мен уфқни тўсиб турган катта бир оломонни кўрдим. Шунда: «Булар сенинг умматинг. Уларнинг орасида жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш минг киши бор», дейилди».
Одамлар тарқаб кетишди, уларга очиқлаб берилмади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари эслашиб ўтириб: «Биз ширкда туғилдик, лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирдик. Балки, улар (жаннатга ҳисобсиз кирадиганлар) фарзандларимиздир?» дейишди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот: «Улар шумланмайдиган, дам солдирмайдиган, (нарса) куйдириб босмайдиган ва Роббларига таваккул қиладиганлардир», дедилар.

Уккоша ибн Миҳсан туриб: «Мен ўшаларданманми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. «Ҳа», дедилар. Шунда бошқаси ҳам туриб: «Мен ҳам уларданманми?» деди. «Уккоша бунда сендан ўзиб кетди», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.


Изоҳ: «Тияра» – шумланиш. Бу сўз арабча «тойр» сўзидан олинган бўлиб, қуш деганидир. Илгари араблар бирор муҳим ишни қилмоқчи бўлса, масалан, сафарга чиқишдан олдин ёки бирор ишда иккиланса, қўлига қуш олиб, учиришарди. Агар қуш ўнг тарафга учса, ўша ишни қилишар, чап тарафга учса, қилишмас эди. Мана шу иш «тияра» деб аталган ва «тияра», «татойюр» сўзлари умумий шумланишга ҳам ишлатиладиган бўлиб кетган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12184. Биз одамлар билан (нотўғри амал, одатлар бўладиган бўлса) улар билан бирга юришга мажбур эмасмиз, чунки бу ҳолда динимиз кетиб қолади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12182. Албатта Қуръон китобимиз илмларнинг манбаси ва бошланишидир, унинг қуёшининг доираси ва чиқар ўрнидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга барча нарсанинг илмини жо айлагандир, унда барча ҳидоят ва залолатни баён қилгандир. Ҳар бир иқтидор, илм, соҳиби ундан илҳом олади ва унга суянади.

Имом Суютий “Ал итқон”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12180. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Саҳобаларнинг аёллари охиратни исташар, эрлари билан турмушдаги машаққатларга парво қилишмасди”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12178. Молик ибн Динор: “Ҳасанга дедим: “Агар дунёга муҳаббат қўйса, у олимга нима уқубат бўлади?”. У деди: “Қалби ўлади. Дунёни яхши кўраркан, уни охират амали билан талаб қила бошлайди. Сўнгра эса, ундан илмнинг баракаси кетади ва фақат сурати қолади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12176. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пок ҳолида ухласа, унинг ёнида фаришта тонг оттиради. Туннинг бирон соатида уйғонмасдан ухласада, фаришта унинг ҳақига: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади”, дейди”, дедилар.

Имом Табароний ривояти.

Изоҳ: Ижлий раҳимаҳуллоҳ: “Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади”, деди.  

“Фатҳул Борий”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12174. Салафлардан бири айтади: “Тоатинг давомий (узлуксиз) бўлса, нафсинг ужб, ўзини ёқтиришдан ҳалок бўлган бўларди. Агар истиқоматинг давомий (узлуксиз) бўлса, (атрофингдаги) халқларнинг ҳақир билиб (паст санаб) қолган бўлардинг. Лекин (баъзан содир этиб турадиган) маъсиятлар, гуноҳлар сенинг (кибрингни) синдириб, сенинг (нафсингни) тарбиялаб туради”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12172. Умринг ота-онанг ҳақ бўлганини англаб етган ёшга етганида, сенинг ҳаётингда хато қилаяптилар дея ҳисобловчи ўғлинг пайдо бўлади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12199. Инсон Қуръон тиловатида икки иш билан синалади:
1. Дангасалик ва (Қуръон тиловатида) мунтазам бўлмаслик;
2. Ёки (Қуръони каримни) тадаббурсиз ўқиш.
Бу ҳолда, Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраркан, Аллоҳ ундан ҳимоялайди ва у қироат ва тадаббурда мунтазамликка эришади.

Доктор Абдуссалом Суҳаймий.

Изоҳ: Тадаббур – бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони каримни қироат қилишда эса Қуръони каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12197. Талоқдан сўнг (оила ажрашиб кетгач) баъзи ота-оналар томонидан содир бўладиган энг қабиҳ жиноятлардан бири, кичик жонга (болаларга) отаси ёки онаси ҳақида ёмон (тасаввур) уруғини экишидир.

Доктор Аҳмад Даманҳурий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12195. Аллоҳ таоло сени “Малаул аъло”да зикр этмас экан, одамлар сени “малаул суфло”да зикр этишларини ҳеч қандай қиймати йўқдир.

Доктор Бандар Шарорий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12193. Кибр, ужб, риё, раёсатни яхши кўриш ва бошқалардан юқори бўлишни яхши кўриш каби инсоний табиатнинг кўринишлари ҳар бир инсонда мавжуддир. Буларни ўчириш эса тавозеъ, шариатни ва суннати набавияни тутиш, зикрни кўпайтириш ва ушбу васфларни барини билувчи Аллоҳни ўзига ҳавола қилиб кифояланиш билан бўлади. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло айтади: “Тавозеълиларга башорат бер”, Ҳаж сураси, 34 - оят

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12191. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этишларидан олдин: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи астағфируллоҳа ва атубу илайҳи”, деб кўп айтардилар.

Муттафақун алайҳи.

Маъноси: «Аллоҳга ҳамд айтиш ила Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қиламан».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12189. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Пайғамбарлар ичидан бирон пайғамбар Аллоҳдан ёрдам сўраб тасбеҳ айтгани ҳолда ғам-ташвиш, балодан нажот топмай қолмаган”, деди.

“Дард ва даво”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12187. Абу Бакр фақатгина асли зотида сиддиқ бўлгани учун эмас балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган барча нарсани тасдиқлаб, қабул қилгани учун ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу дея аталганлар.

Доктор Али Муҳаммад Саллобийннинг “Иброҳим халилуллоҳ” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12185. Сенинг фақирларга эҳтиёжинг уларни сенга бўлган эҳтиёжларидан кучлироқдир. Чунки улар дунё учун сенга муҳтож бўлишса, сен охиратинг учун уларга муҳтожсан.

Доктор Умар Абдулкафий.

Изоҳ: “Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга «қарзи ҳасан» беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида унданда яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз”, Муззаммил сураси, 20-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12183. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Мурувват, олийжанобликнинг арконлари тўрттадир: “Ҳусни хулқ, саховат, тавозеъ ва зуҳддир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12181. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кофир бир яхшилик қилса, бу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши яхшилик қилса, Аллоҳ унинг яхшиликларини ўзи учун Қиёматга сақлаб қўйиб, қилган тоати учун дунёда ҳам ризқ беради».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12179. Қалбимизда басират кўзини қандай очамиз?
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқатларнинг маърифати ва басийрат кўзи билан кўришдан тўсиқ бўлувчи икки сабабни баён қилганлар. У зот: “Қалбларингизни фасоди ва сўзлашдаги зиёдалик бўлмаганда эди, мен эшитган нарсаларни эшитардингиз” дедилар.
Биринчиси: қалбни тўғрилаш, ростлаш. Яъни, қалби дунё билан машғул ва ташвишлари тарқоқ ва уни Аллоҳ таоло учун жамлаб ололмаган.
Иккинчиси: сўзлашни кўпайтириш, яъни ботил бекорчи гапларга шўнғиб кетиш. Чунки сўзлашни кўпайтиришда унга бирон фойда йўқдир.
Кимки Аллоҳ таоло уни ҳикмат ва басират билан ризқлантиришини истаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васиятларига амал қилсин. Қалбларида турли ўй-фикрларни якка Аллоҳга боғласин, фақат зарурат учунгина сўзласин. Тили бутун қалбини жамлаган ҳолда зикрга машғул бўларкан, истаган нарсаси амалга ошади, иншааллоҳ!

Доктор Аҳмад Даманҳурий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12177. Қуръон сари йўл
Қуръондан кунлик вирд (ўқиш) фақатгина ажр-савоб жамлаш ёки ундан ёдлаганларини (такрорлаб) пухталаб туришгина эмас, балки киши қабул қилган эътиқод тушунчаларни, аҳлоқни таҳлил этиб туриш ва токи сезмаган ҳолда ҳақ йўлдан тойилиб кетмаслик учун Қуръонга кундалик мурожаат қилиб туриш ҳамдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12175. Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Ғийбат аёлларнинг мевасидир.

“Адабуд дунё ваддийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12173. Балки амалга ошириб сўнгра унутиб юборган маъруф ишинг дунё мусибатларидан сени ҳимоя қилишда давом этаётгандир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12171. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар.
Имом Насоий ва имом Термизий ривояти.
Изоҳ: «Садақа» уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир.
Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, садақа сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймон борлигини тасдиқловчи амал деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳга ишончи бўлса, қалбида қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди.
Шунинг учун бу гўзал амал садақа деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни нафақа ҳам, хайр-эҳсон ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, садақа дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўп хайр-баракотларнинг тасдиғидир.
("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал