12185. Сенинг фақирларга эҳтиёжинг уларни сенга бўлган эҳтиёжларидан кучлироқдир. Чунки улар дунё учун сенга муҳтож бўлишса, сен охиратинг учун уларга муҳтожсан.
Доктор Умар Абдулкафий.
Изоҳ: “Ва намозни қоим қилинглар, закот беринглар ва Аллоҳга «қарзи ҳасан» беринглар. Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида унданда яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз”, Муззаммил сураси, 20-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12183. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Мурувват, олийжанобликнинг арконлари тўрттадир: “Ҳусни хулқ, саховат, тавозеъ ва зуҳддир”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12181. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Кофир бир яхшилик қилса, бу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши яхшилик қилса, Аллоҳ унинг яхшиликларини ўзи учун Қиёматга сақлаб қўйиб, қилган тоати учун дунёда ҳам ризқ беради».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12179. Қалбимизда басират кўзини қандай очамиз?
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқатларнинг маърифати ва басийрат кўзи билан кўришдан тўсиқ бўлувчи икки сабабни баён қилганлар. У зот: “Қалбларингизни фасоди ва сўзлашдаги зиёдалик бўлмаганда эди, мен эшитган нарсаларни эшитардингиз” дедилар.
Биринчиси: қалбни тўғрилаш, ростлаш. Яъни, қалби дунё билан машғул ва ташвишлари тарқоқ ва уни Аллоҳ таоло учун жамлаб ололмаган.
Иккинчиси: сўзлашни кўпайтириш, яъни ботил бекорчи гапларга шўнғиб кетиш. Чунки сўзлашни кўпайтиришда унга бирон фойда йўқдир.
Кимки Аллоҳ таоло уни ҳикмат ва басират билан ризқлантиришини истаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васиятларига амал қилсин. Қалбларида турли ўй-фикрларни якка Аллоҳга боғласин, фақат зарурат учунгина сўзласин. Тили бутун қалбини жамлаган ҳолда зикрга машғул бўларкан, истаган нарсаси амалга ошади, иншааллоҳ!
Доктор Аҳмад Даманҳурий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12177. Қуръон сари йўл
Қуръондан кунлик вирд (ўқиш) фақатгина ажр-савоб жамлаш ёки ундан ёдлаганларини (такрорлаб) пухталаб туришгина эмас, балки киши қабул қилган эътиқод тушунчаларни, аҳлоқни таҳлил этиб туриш ва токи сезмаган ҳолда ҳақ йўлдан тойилиб кетмаслик учун Қуръонга кундалик мурожаат қилиб туриш ҳамдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12175. Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Ғийбат аёлларнинг мевасидир.
“Адабуд дунё ваддийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12173. Балки амалга ошириб сўнгра унутиб юборган маъруф ишинг дунё мусибатларидан сени ҳимоя қилишда давом этаётгандир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12171. Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир», дедилар.
Имом Насоий ва имом Термизий ривояти.
Изоҳ: «Садақа» уламолар истилоҳида Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш нияти ила тириклик чоғида эвазсиз мулк қилиб беришдир.
Садақа жуда эътиборли нарса, унинг катта-кичиги бўлмайди. Зотан, садақа сўзи «сидқ», «содиқ» сўзларидан олинган бўлиб, банданинг иймон борлигини тасдиқловчи амал деган маънони билдиради. Кишининг иймони, Аллоҳга ишончи бўлса, қалбида қилаётган хайр-эҳсонининг савобидан умидворлик туйғуси бўлса, берган садақаси ана шу туйғуларнинг чин эканлигини тасдиқлайди.
Шунинг учун бу гўзал амал садақа деб аталади. Бўлмаса, мол-дунё беришни нафақа ҳам, хайр-эҳсон ҳам дейиш, турлича номлаш мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси умумлаштирилиб, садақа дейилган. Садақа иймоннинг, эҳсоннинг, қалбдаги мурувватнинг ва бошқа кўп хайр-баракотларнинг тасдиғидир.
("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12169. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ: “Диндаги фасод унда лафзлар ва кўринишларининг ўзгаришидан юзага келади. Динда жавҳар, асл зоҳирдан, ташқи кўринишдан олдинда туради. У қалбга кириб боради, ўрнашади, сўнгра барча аъзолар уни тасдиқлайди, ишонади”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12167. 🔹 Бани Умайя (умавийлар) ҳукмронлиги вақтида
Ҳимолай тоғи узра Хитойда,
Қора Африка қитъасининг жунгли ўрмонларида,
Ҳинд диёрининг чангалзорларида,
Контстантинопол қасрлари узра,
Париж дарвозалари олдида,
Португалия тепаликларида,
Баҳри зулумат (Атлантика океани) қирғоқларида,
Грузиянинг соҳилларида,
Қибрис (Кипр) ороли соҳилларида азон овози баралла янграган эди...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12165. Аллоҳ сари йўл шундай йўлки, унда Одам алайҳиссалом қанча заҳматлар чекди, Нуҳ алайҳиссалом мана шу йўлни, деб қанча кўз ёш тўкди, Халил (Иброҳим алайҳиссалом) оловга улоқтирилди, Исмоил алайҳиссалом пичоққа бўйин тутди, Юсуф алайҳиссалом арзимас баҳога қул қилиб сотилди, бу йўлда Закариё алайҳиссалом арраланди, ҳасур (гуноҳлардан пок) зот Яҳё алайҳиссалом сўйилди, Айюб алайҳиссаломга зарар ўраб олди, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ажмаъийнлар фақирлик ва бошқа турли азиятларни бошдан кечирдилар”.
Ибн Қоййим Жавзия раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12163. Шуайб ибн Ҳарб: “Сахий мол-дунёни келишига қарамасдан олиб, уни тарқатувчи эмас, балки сахий унга мол-дунё таклиф этилса, олмайдиган ёки ҳақ йўл билан жамлаб, ҳақиқий ўрнига сарфлаб, қўядиган кишидир”, дедилар.
Ибн Абдулбаррнинг “Баҳжатул мажолис ва анисил мажолис” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12161. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳури ийнлар жаннатда: “Албатта биз ҳури ийнлармиз. Ҳурматли жуфтлар учун яшириб қўйилганмиз “, дея куйлашади” дедилар.
Имом Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳақиқатан, жаннат аҳлининг аёллари ўз эрлари учун куйлашади. Ҳеч ким бундан ҳам чиройли овозларни эшитмаган. Уларнинг қўшиқларида: «Биз ҳайрат ила боқувчи гўзал, олижаноб одамларнинг хотинларимиз» деб айтилади».
Яна уларнинг қўшиқларида: «Биз абадий яшаймиз ва ўлмаймиз, ўзимизни хавфсиз ҳис қиламиз ва қўрқувни билмаймиз, биз бу ерда абадий қоламиз ва ҳеч қаерга бормаймиз» деган сўзлар бор».
Табароний “Авсат”да, Абу Нуъайм “Сифатул жанна”да ривоят қилишган.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, жаннатда ҳури ийнлар жамоаси бор. Улар ўзларининг халоиқ унга ўхшашини эшитмаган овозларини кўтариб «Биз абадий қолувчилармиз, тугамаймиз. Биз юмшоқлармиз, қотмаймиз. Биз розилармиз, норози бўлмаймиз. Бизга бўлганларга ва биз уларга бўлганларга яхшиликлар бўлсин!» дейдилар”, дедилар”. Имом Термизий ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12159. Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ деди: “Тўсатдан келувчи ўлим сакароти (мастлиги) ва ҳасратидан огоҳ бўлинг, токи ғафлатда қолманг. Унинг ҳеч бир васф қилувчи баён қилиб васф этолмас, у онда (ўлим келганда) сиз йўлиқадиган ва сиз кўрадиган ҳолни таърифлашга қодир бўлолмас”, дедилар.
“Тафсири ибни Ражаб”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12157. Зайнаб Нафзавия: Марокаш унинг шарафига бино бўлган аёл
Ибн Халдун у аёлнинг васфида: “Гўзаллик ва раёсатда дунёнинг машҳур аёлларидан бири. Уч марта амирларга турмушга чиққан, тўртинчиси мусулмонлар амири, Муробитлар давлати асосчиси Юсуф ибн Ташфин бўлган. “Истиқсоил ахбар дувалил мағрибил ақсо” китобида баён қилинишича, Нафвазия ибн Ташфин учун саодатининг унвони, мулк, салтанатининг бекаси ҳамда кўплаб мағриб давлатларининг фатҳ этишда гўзал сиёсат юритишига сабаб бўлган аёл бўлган.
Кўплаб ривоятларнинг гувоҳлик беришича, Ибн Ташфин Марокашни у ерга кўчиб ўтиши ва ҳаёт кечириши учун ҳадя сифатида бино қилган. Шу билан бирга, айнан ўша аёл Марокаш шаҳрини муробитлар давлатининг янги пойтахти бўлиши учун кўп жидди жаҳд қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12184. Биз одамлар билан (нотўғри амал, одатлар бўладиган бўлса) улар билан бирга юришга мажбур эмасмиз, чунки бу ҳолда динимиз кетиб қолади.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12182. Албатта Қуръон китобимиз илмларнинг манбаси ва бошланишидир, унинг қуёшининг доираси ва чиқар ўрнидир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга барча нарсанинг илмини жо айлагандир, унда барча ҳидоят ва залолатни баён қилгандир. Ҳар бир иқтидор, илм, соҳиби ундан илҳом олади ва унга суянади.
Имом Суютий “Ал итқон”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12180. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Саҳобаларнинг аёллари охиратни исташар, эрлари билан турмушдаги машаққатларга парво қилишмасди”, дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12178. Молик ибн Динор: “Ҳасанга дедим: “Агар дунёга муҳаббат қўйса, у олимга нима уқубат бўлади?”. У деди: “Қалби ўлади. Дунёни яхши кўраркан, уни охират амали билан талаб қила бошлайди. Сўнгра эса, ундан илмнинг баракаси кетади ва фақат сурати қолади”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12176. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пок ҳолида ухласа, унинг ёнида фаришта тонг оттиради. Туннинг бирон соатида уйғонмасдан ухласада, фаришта унинг ҳақига: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади”, дейди”, дедилар.
Имом Табароний ривояти.
Изоҳ: Ижлий раҳимаҳуллоҳ: “Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади”, деди.
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12174. Салафлардан бири айтади: “Тоатинг давомий (узлуксиз) бўлса, нафсинг ужб, ўзини ёқтиришдан ҳалок бўлган бўларди. Агар истиқоматинг давомий (узлуксиз) бўлса, (атрофингдаги) халқларнинг ҳақир билиб (паст санаб) қолган бўлардинг. Лекин (баъзан содир этиб турадиган) маъсиятлар, гуноҳлар сенинг (кибрингни) синдириб, сенинг (нафсингни) тарбиялаб туради”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12172. Умринг ота-онанг ҳақ бўлганини англаб етган ёшга етганида, сенинг ҳаётингда хато қилаяптилар дея ҳисобловчи ўғлинг пайдо бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12170. Аллоҳ таолонинг бандасига муҳаббати аломатларидан
🔹Суннатга эргашиш;
🔹Бало мусибатлар билан синалиш;
🔹Аллоҳ учун зиёрат қилиш, олди берди қилиш ва насиҳат қилиш;
🔹 Нафл ибодатларни кўпайтириш;
🔹Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш;
🔹Кофирларга иззатли, қатиққўл бўлиш;
🔹Мўминларга ҳокисор (тавозуъли) бўлиш.
▪️Изоҳ: «Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», Оли Имрон сураси, 31 - оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12168. Мўминнинг фаросати
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Одамларнинг энг фаросатлиси учтадир:
1. Биринчиси, Юсуф алайҳиссаломни сотиб олиб, у ҳақда аёлига тайинлаган ҳоким: “Ва уни Мисрда сотиб олган ўз хотинига: «Унинг турар жойини яхши қил, ажаб эмаски, бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», – деди”. Юсуф сураси, 21-оят.
2. Иккинчиси, Мусо алайҳиссаломни кўриб отасига у ҳақда айтган аёл: “Иккисидан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», – деди”. Қосос сураси, 26-оят.
3. Учинчиси, Умар розияллоҳу анҳуни ўзидан кейин халифаликка тайинлаган вақтида Абу Бакр розияллоҳу анҳудир.
Ҳоким айтади: “Аллоҳ ибн Масъуддан рози бўлсин, ушбуларни ўртасини саҳиҳ санад билан жамлаб хайрли иш қилган”.
“Мустадрок”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12166. Абул Аббос Мурсий раҳимаҳуллоҳ: “Пайғамбарлар барчалари ҳадядирлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳадядирлар. Ато этилган, атийя ва ҳадянинг ўртасида фарқ бордир. Чунки атийя муҳтожларга берилади. Ҳадя эса маҳбублар учундир”, деди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта мен ҳадя қилинган раҳматман”, дедилар”. Ҳоким ва Байҳақийлар ривоят қилган.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта мен раҳмат ўлароқ юборилдим”, дедилар”. Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12164. Аллоҳнинг қанчалаб яширин лутфи марҳаматлари бор
Қуръондаги лутф оятлари 7 тадир. Уларнинг ажиб сир асрорлари бор. Уларни такрор ўқиб юр. Кимки Унинг лутфининг сиррини англаб етаркан, Аллоҳ таоло унга коинотдаги яширин лутфини мусаххар қиладики, токи хоҳлаган нарсалари унга ета бошлайди:
1. «Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир. У Ўзи хоҳлаган кишига ризқ берур», Шууро сураси, 19 – оят.
2. «Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир», Луқмон сураси, 16 – оят.
3. «Яратган Зотнинг Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У ўта латофатлидир, ўта хабардордир», Мулк сураси, 14 – оят.
4. «Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир», Анъом сураси, 103 – оят.
5. «Албатта, Роббим хоҳлаган нарсасига латифдир. Албатта, У Зот билувчидир, ҳакимдир», Юсуф сураси, 100 - оят
6. «Аллоҳ осмондан сув туширганида, ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингми?! Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир», Ҳаж сураси, 63 – оят.
7. «Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир», Аҳзоб сураси, 34 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12162. Мусулмон дўстим ва муслима синглим! Қачонки Аллоҳ таолонинг Китобидан пайғамбарлар алайҳиссаломларга уларнинг қавмларининг адовати, душманликларини ўқиган вақтингизда шуни фарзандларингизга англатингларки, ундай қавмлар, одамлар ҳозир ҳам орамизда мавжуддирлар. Улар ҳануз пайғамбарларга эргашувчиларга душманлик қилмоқдалар, ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмоқдалар,намозхонларга ҳужум қилмоқдалар ва уларни сажда ва руку қилиб турган ҳолларида қатл қилмоқдалар...
Шайх Ҳасан ибн Али Каттоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12160. Аллоҳ таоло бизга ато этган бу руҳда шундай бир руҳоний қувват борки, у иймон, Аллоҳга муножот, Қуръон ва намоз билан тетиклашади ва у билан шарафланади, юксалади. Бу эса саодат, розилик ва қониқишни келтиради. Ғафлат у руҳни бўшаштиради, заиф қилади.
Доктор Али Муҳаммад Саллобийнинг “Қиссати бадаал ҳолқи ва ҳолқи Адами алайҳиссалами” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12158. Инсон икки яримдан иборат:
Юқори ярмида қалб ва ақл бордир.
Пастки ярмида қорин ва фарж бордир.
Кимнинг диққат-эътибори юқори ярмига бўлса, малоикалар оламига етишади.
Кимнинг диққат-эътибори пастки ярмига бўлса, ҳайвонот оламига етишади. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Доктор Муҳаммад Иброҳим Ашмавий, Азҳари шариф жомеасининг ҳадиси шариф ва илмлари устози.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12156. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қиладилар:
«Эй бандаларим! Албатта, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим. Ва сизнинг орангизда ҳам уни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманг.
Эй бандаларим! Сизлар кечасию кундузи хато қиласиз. Мен эса парво қилмай, гуноҳларни мағфират этаман. Бас, Менга истиғфор айтинглар, сизларни мағфират қиламан.
Эй бандаларим! Мен таомлантиргандан бошқа барчангиз очсиз. Бас, Мендан таом сўранглар, сизларни таомлантираман. Мен кийинтиргандан бошқа барчангиз яланғочсиз. Бас, Мендан кийим сўранглар, сизни кийинтираман.
Эй бандаларим! Агар аввалингиз ҳам, охирингиз ҳам, инсингиз ҳам, жинингиз ҳам ичингиздаги энг тақводор банданинг қалбига эга бўлса ҳам Менинг мулкимдан бирор нарсани зиёда қила олмайди. Ана ўшаларнинг ҳаммаси тўпланиб, дунёдаги энг фожир одамнинг қалбига эга бўлса ҳам Менинг мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди.
Агар бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берсам, бу мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди, катта бир денгизга нинани бир марта суқиб олингандек бўлади, холос.
Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин».
Имом Бухорий, имом Муслим ва Термизийлар ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube