12155. Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган 8 ўрин бор, сен уларда дуони кўпайтир:
1. Намозда биринчи сафга келиб турганингда.
2. Намозни тугатгач, туриб кетмасдан ўтириб зикр қилганингда.
3. Касални кўргани борганингда.
4. Аллоҳ йўлидаги биродарингни кўргани борганингда.
5. Биродарингни ҳаққига ғоибона дуо қилганингда.
6. Одамларга яхшиликни таълим берганингда.
7. Таҳорат билан уйқуга ётганингда.
8. Саҳарлик қилганингда.
Аллоҳ таоло сизу бизни холис карамли Юзи учун бўлган ҳолда ушбу саккиз ҳолатга эриштирсин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12153. Бағдоддаги халифаликни мўғул татарлар эмас, гуноҳ ва ҳаром лаззатлар, айш-ишратларга тўлган саройлар қулатган. Андалус давлатини салибчилар эмас, балки бўшашган амирлар қулатган.
Улар Ториқ ибн Зиёд ва бошқалар каби ўз жонларини Аллоҳга сотган ва натижада ерларга меросхўр бўлган инсонларга лойиқ ҳалол фарзандлар бўлмадилар.
Умматимиз фақат ўзи ичидан зил кетади, барбод бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12151. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Агар қалбларингиз пок бўлганида, Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига асло тўймаган бўлардинглар», дер эдилар.
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Покиза қалб ҳаётининг камоли, нури, кирликлар ва нопокликлардан халослиги сабабли Қуръондан тўймайди, фақат унинг ҳақиқатлари билан озиқланади ва фақат унинг даволари билангина даволаниб, шифо топади”, дедилар.
“Иғосатул лаҳфан” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12149. Айюб алайҳиссалом нажотни 18 йил кутдилар...
Юсуф алайҳиссалом 13 йил кутдилар...
Яъқуб алайҳиссалом 14 йил кутдилар...
Мусо алайҳиссалом кушойишга 40 йил интизор бўлдилар...
(Умидингизни сўндирманг, дуоларингиз) албатта тез орада ижобат бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12147. ☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хато қилсанглар, ҳаттоки хатоларингиз осмонга қадар етсада, сўнгра тавба қилсанглар, албатта қабул қилинади”, дедилар. Ибн Можа ривояти
🔹 Аллоҳ субҳанаҳу Тавваб, Раҳим, Ғофур ва Карим Зотдир. Албатта У гуноҳлари қанчага етган бўлмасин, осий бандалари учун тавба эшикларини очиб қўйган.
Бу эса, яъни фасод йўлини тарк этиб, нажот йўлига қайтиш йўлини очиб қўйиши Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига кўрсатган раҳматидир.
🔹 (Шарти), тавба Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлмоғи лозим. Унда дунё талаби ёки одамларнинг мақташи ва уларнинг хушомад, санолари ирода қилинмаган бўлиши лозим.
Сўнгра маъсиятдан тўхташ, четланиш, сўнгра унга қайтмасликка азми қарор қилган ҳолда уни амалга оширганидан афсус-надомат чекиш, сўнгра, агар маъсиятда ўзгаларнинг ҳаққи поймол бўлган бўлса, унинг эгаларига ҳаққини қайтариш шарт бўлади. (Масалан, молини зулм билан тортиб олган, ўғирлаб олганни топиб қайтиб бериш ва ҳаказо).
Муҳими, тавба ўлим етиши(жон чиқиши, ғарғара)дан аввал бўлиши лозим.
◽️Изоҳ: «Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир», Моида сураси, 39-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12145. Унинг эри менинг эримдан кўра яхшироқ, унинг боласи менинг боламдан ақллироқ, унинг уйи меникидан чиройлироқ... Аллоҳ таоло айтади: “Уларни синаш учун дунё ҳаётининг кўрки қилиб, айримларини баҳраманд қилганимиз нарсаларга кўзларингни тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир”, Тоҳо сураси, 131 – оят.
Ҳасад Аллоҳ таолга нисбатан одобсизликдир. Ўзингни солиштиришлар билан машаққатга қўйма. Чунки ҳар сафар кўзингни (бошқаларни бойлигига) чўзганингда кўксинг торайиб сиқилиб бораверади. (Яхшиси сен) Аллоҳ таоло сенга тақсим қилганига рози бўл ва берган неъмати учун Унга шукр қил, ана шунда инсонларнинг энг бойи бўласан. Шунга аниқ ишонч ҳосил қилки, бу дунёда Аллоҳ таоло ҳамма нарсани ато этиб қўйган биронта инсон йўқдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12143. “Шайхлардан дарс қабул қилишда ва уларнинг суҳбатини лозим тутишда бўшашиш оғир касаллик ва бедаво дарддир”.
Аллома, шайх Муҳаммад Аввома.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12141. Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шукр қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ва дунё ва дин ишларингда сенга ёрдам берувчи солиҳа аёл(ингни бўлиши) одамлар хазина қилиб жамлайдиган нарсалардан яхшидир”, дедилар.
Имом Байҳақий “Шуъабул иймон”да ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12139. Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбарнинг фазилати ҳақида
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар». Уларнинг қайси биридан бошласанг, зарари йўқ», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Субҳоналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир, дедилар”, дедилар. Имом Муслим ривояти.
Тўрт калиманинг шарҳи:
Субҳоналлоҳ - Унга лойиқ бўлмаган барча нарсалардан Аллоҳни поклаш.
Алҳамдулиллаҳ - Ҳамд айтилувчига сано айтиш ва Камол, Жалол сифатлари ила муҳаббат ва улуғлаш билан васф этиш.
Лаа илаҳа иллаллоҳ - Ширкдан безор бўлган ҳолда Аллоҳни якка деб билиш (тавҳид) ва ихлос.
Аллоҳу акбар - Албатта Ундан улуғи йўқ эканини ва Аллоҳнинг азаматини исботлаш.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12137. “Орифи биллоҳнинг аломатларидан:
У талаб қилмайди ва хусуматлашиб, тортишмайди. Ўзида бошқанинг устидан фазл, ортиқлик кўрмайди. Ўзида бошқанинг устида ҳаққи бор деб билмайди. Яна унинг аломатларидан: Кетган нарсага афсусланмайди, келадиган нарсага хурсанд бўлиб кетмайди. Чунки у нарсаларга фано бўладиган (йўқ бўладиган) ва завол топадиган нарса сифатида қарайди. Ҳақиқатан ҳам, у нарсалар (дунё матоҳлари) соя ва хаёл каби нарсалардир.
“Мадорижус соликийн”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12135. Тарих сўзлаганда
☪️ Қадимда, Исломнинг олтин асрларида, ҳар бир табиб бир вақтнинг ўзида доришунос, фармацевт эди. У беморларни бориб кўрар, сўнгра унга муносиб дори-дармон белгилаб, даво муолажаси ўтказарди. Шунингдек, у ҳар бир касаллик ва иллатга даво кашф қилиш мақсадида турли тадқиқот ва таҳлиллар ҳам олиб борар эди.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳалол ва ҳаром(илми)дан сўнг тиб илмидан кўра олийжаноброқ илмни билмайман”, дедилар.
🔻Изоҳ: Маълумки, тарихдаги энг биринчи дорихона Ҳорун ар-Рашид қўл остида 1200 йил олдин Аббосийлар давлати вақтида, Ироқда, Бағдод музофотида бино қилинган.
Ўрта асрларнинг машҳур биолог ва фармаколог олими Ибн Байтар ҳақида: /channel/arabicuz/26628
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12133. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Айтишарди: “Энг зиёндаги одам дунёси учун охиратини сотган кишидир. Ундан ҳам зиёнга йўлиққани эса бошқанинг дунёси учун охиратини сотган кишидир”.
“Жамиъул баянил ъилми ва фазлиҳи” асаридан.
Изоҳ: «Дунёсини тарк этиб, фақат охирати учун амал қилган одам ҳам ва охиратини тарк этиб фақат дунёси учун амал қилган одам ҳам сизларнинг яхшиларингиз эмас. Балки унисиниям, бунисиниям ушлаган одам яхшиларингиздир. Энг жоҳил инсон охиратини бировнинг дунёси учун сотган кишидир. Аллоҳ хоҳласа, бу дунёда беради, хоҳласа, охиратга қолдиради. Унинг даргоҳидаги ажр-мукофотлар таваккул қилганлар учун дунё манфаатларидан устунроқ ва битмас-туганмасдир”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12131. Тадаббур
📕 Қуръони каримда баёни келган очликнинг ҳолатлари (луғавий таҳлил)
🔻1. Ал-жууъ. Тўқликнинг зидди бўлган таомга ўта муҳтожлик. “У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир”, Қурайш сураси, 4-оят.
🔻2. Ал-хососа. Егуликка тўймаслик, (ярим очлик). “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9- оят
🔻3. Ас-сағабу. Ўта чарчоқ ва силласи қуриш билан бирга очлик. “Ёки очарчилик кунидан таом беришдир...”, Балад сураси, 9-оят.
🔻4. Ал-махмасату. Қоринни таомдан холилиги. Очарчилик. “Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса..”, Бақара сураси, 173-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12129. Аччиқ ҳақиқат
“Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар”, Оли Имрон сураси, 191-оят.
Биз эса бугунга келиб тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолда телефонларимизни айлантирадиган бўлдик...
Аллоҳим, бизни гўзал қайтиш ила Ўзингга қайтаргин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12127. Ҳотим Асом раҳимаҳуллоҳ: Одамларни бир-бирларини айблаётган, бир-бирларини ғийбат қилаётганларини кўрдим. Билдимки, бу ҳасад (одамлардаги) мол-дунёга, нуфуз, обрўга ва илмга бўлар экан. Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳақида тааммул қилдим: “Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз”, Зухруф сураси, 32-оят.
Ризқнинг тақсимоти Аллоҳ томонидан эканини билганимдан сўнг, бирор кишига асло ҳасад қилмадим.
“Мухтасару минҳажул қосидийн”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12154. Аллоҳнинг туғёнга кетган, золимлар устидаги суннати ва уларга (баъзан) дунё уқубатларини туширмаслигининг ҳикмати шулки,, албатта Аллоҳ азза ва жалладан қўрқадиганлар, Унинг иқобидан ҳайиқадиганлар бундан ибрат олишлари учундир. Ва яна, албатта Аллоҳнинг суннати ўзгармас, собит қонун бўлиб, ҳеч кимни четлаб ўтмаслигини билсинлар учундир.
Доктор Али Муҳаммад Саллобийнинг “Фаслил хитоби фий сийрати амирил мўминина Умар ибн Хаттоби розияллоҳу анҳу” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12152. Ибн Қутайба ҳикоя қилади, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўйнаётган болалар олдидан ўтди. Уларнинг орасида Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳам бор эди. У зотни кўриб болалар қочиб кетишди, илло Абдуллоҳ қочмай тураверди. Умар розияллоҳу анҳу унга: “Сенга нима бўлди? Нега ўртоқларинг билан бирга қочиб кетмадинг?” деди. У: “Эй амирал мўминин, шубҳа остида эмасманки, сиздан қўрқсам. Йўл тор эмаски, сизга йўл берсам”, деди.
Мовардийнинг “Адабуд дунё вад дийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12150. Қалб касалликларимизнинг сабаби ғафлатдир. Ғафлатнинг сабаби зикрнинг камлигидир. Яна “қийлу қол”, яъни “деди-деди”га боғланиб қолганмиз. Шунингдек, яна бир сабаби тариқат ходимига холис муриднинг боғланиши камлиги ҳамдир.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12148. Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Аллоҳ учун илм талаб қилса, иншааллоҳ, унинг ками ҳам унга кифоя қилади ва тавфиқ (муваффақиятга эриштириш) Аллоҳдандир”, деди.
“Тамҳийд” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12146. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида нархлар ошиб кетганда: «Бизга нархларни белгилаб беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот шундай дедилар: «Нархни белгиловчи ҳам, тутиб турувчи ҳам, кенг қилувчи ҳам, ризқ берувчи ҳам Аллоҳнинг Ўзидир. Мен эса менга бирортангизнинг на қонда, на молда зулм даъвоси бўлмаган ҳолда Роббимга рўбарў бўлишни хоҳлайман».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12144. Аксар фикрий адашиб кетганлар адашган тоифаларнинг китобларини ўзлари тойилишдан омонда қоламан, деб ўқишган (ва кейинчалик ўшалардан таъсирланиб, чалғиб кетишган).
Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини огоҳлантирган нарсадан омондаман деб ўйлаб, хотиржам бўлма: “Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва улар сени Аллоҳ сенга нозил қилган нарсада фитнага солишларидан ҳазир бўл”, Моида сураси, 49-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12142. Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ: “Диннинг бари хулқдир. Ким сендан хулқда ўзса, демак динда ўзибди”, дедилар.
“Мадорижус соликийни байна маназила ийака наъбуду ва ийяка настаъийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12140. Ҳасан айтади: “Шундай қавмлар бўлдики, мағфират умиди билан (Аллоҳ нима гуноҳ қилсак ҳам кечириб юборади, деган хомхаёл билан) шу қадар чалғиб кетишдики, натижада дунёдан бирон савобсиз ўтиб кетишди”.
Абу Али Боқилоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12138. Аллома Тоҳир Жазоирий (1852-1920 йилларда яшаган) китоб таълифини тамомлаб, уни чоп этишга киришар эканлар: “Итқон, ўта пухталик ҳеч кимга хос эмас. Хатолар ўз вақти, фурсати келиши билан тўғриланади” дер эдилар.
“Кунуузил аждад” асаридан.
Изоҳ: Пухта ва мукаммал ишни амалга оширишга уринаётган одамга ўлим етиб қолса, ушбу ишларда қўли бўш қолади (яъни, ҳеч нарсага эриша олмайди. Меросхўрлари ҳам кўп ҳолларда унинг режасини амалга оширишмайди). Шу сабаб, агар ишни учдан бири ёки ярмига етказар экансан, уни эълон қилишга киришгин. Токи сени лозим тутсин ва сен уни лозим тутгин (яъни, илмий ишни кейинчалик давом эттиришни келишиб олинсин. Валлоҳу аълам)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12136. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши касал кўришга борса, у раҳмат ҳовузида сузади. Агар касалнинг олдида ўтирса, раҳмат ичида қарор топиб, жойлашади”, дедилар.
Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12134. Аллоҳ дуодан кўра қувватлироқ нарса яратмаган. Дуони ҳатто унинг қадаридан ҳам кучлироқ қилган.
Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар”.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12132. Ғазабланган вақтида (ўзаро) сирларни очган киши пасткашдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12130. Илм толиблари уч хилдир:
1. Ўзидан жаҳолат иллатини кетказиш мақсадида илм талаб қилувчи.
2. Одамларга кўриниш, машҳур бўлиш мақсадида илм талаб қилувчи.
3. У билан мол-дунё топиш мақсадида илм талаб қилувчи.
Биринчиси яқин бўл, иккинчисидан узоқлаш ва учинчисига алданишдан эҳтиёт бўл, чунки у турли ўринларда, турли рангларда товланади.
“Адабуд дуня вад дийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12128. Сулук аввало нафсни поклашдир. Иккинчидан, эҳсон мақомига етишдир. Эҳсон мақомига эса тазкия, нафсни покламасдан эришиб бўлмайди.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12126. Эслатма
☪️ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар само аҳли ва ер аҳли (барча махлуқотлар) мўминнинг қонига шерик бўлса, албатта Аллоҳ уларни дўзахга ташлайди».
Имом Термизий ривояти.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дунѐнинг заволга юз тутиши Аллоҳ наздида битта мусулмон кишини қатл қилишдан кўра енгилроқдир».
Имом Насоий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube