12140. Ҳасан айтади: “Шундай қавмлар бўлдики, мағфират умиди билан (Аллоҳ нима гуноҳ қилсак ҳам кечириб юборади, деган хомхаёл билан) шу қадар чалғиб кетишдики, натижада дунёдан бирон савобсиз ўтиб кетишди”.
Абу Али Боқилоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12138. Аллома Тоҳир Жазоирий (1852-1920 йилларда яшаган) китоб таълифини тамомлаб, уни чоп этишга киришар эканлар: “Итқон, ўта пухталик ҳеч кимга хос эмас. Хатолар ўз вақти, фурсати келиши билан тўғриланади” дер эдилар.
“Кунуузил аждад” асаридан.
Изоҳ: Пухта ва мукаммал ишни амалга оширишга уринаётган одамга ўлим етиб қолса, ушбу ишларда қўли бўш қолади (яъни, ҳеч нарсага эриша олмайди. Меросхўрлари ҳам кўп ҳолларда унинг режасини амалга оширишмайди). Шу сабаб, агар ишни учдан бири ёки ярмига етказар экансан, уни эълон қилишга киришгин. Токи сени лозим тутсин ва сен уни лозим тутгин (яъни, илмий ишни кейинчалик давом эттиришни келишиб олинсин. Валлоҳу аълам)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12136. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши касал кўришга борса, у раҳмат ҳовузида сузади. Агар касалнинг олдида ўтирса, раҳмат ичида қарор топиб, жойлашади”, дедилар.
Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12134. Аллоҳ дуодан кўра қувватлироқ нарса яратмаган. Дуони ҳатто унинг қадаридан ҳам кучлироқ қилган.
Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар”.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12132. Ғазабланган вақтида (ўзаро) сирларни очган киши пасткашдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12130. Илм толиблари уч хилдир:
1. Ўзидан жаҳолат иллатини кетказиш мақсадида илм талаб қилувчи.
2. Одамларга кўриниш, машҳур бўлиш мақсадида илм талаб қилувчи.
3. У билан мол-дунё топиш мақсадида илм талаб қилувчи.
Биринчиси яқин бўл, иккинчисидан узоқлаш ва учинчисига алданишдан эҳтиёт бўл, чунки у турли ўринларда, турли рангларда товланади.
“Адабуд дуня вад дийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12128. Сулук аввало нафсни поклашдир. Иккинчидан, эҳсон мақомига етишдир. Эҳсон мақомига эса тазкия, нафсни покламасдан эришиб бўлмайди.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12126. Эслатма
☪️ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар само аҳли ва ер аҳли (барча махлуқотлар) мўминнинг қонига шерик бўлса, албатта Аллоҳ уларни дўзахга ташлайди».
Имом Термизий ривояти.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дунѐнинг заволга юз тутиши Аллоҳ наздида битта мусулмон кишини қатл қилишдан кўра енгилроқдир».
Имом Насоий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12124. Нафс покланар экан, кишининг зоҳири инсоний ҳайъатда, ботини эса нуроний ҳайъатда бўлади ва у худди чироқ каби ёришади.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12122. Мазҳабсизлик ҳақида
Бемазҳаблик тарқоқлик ва тафриқани англатади. Шунингдек, бу олим ва жоҳилни тенг кўришни англатади. Яна бемазҳаблик (фиқҳда машҳур бўлган мужтаҳид) имомларнинг манҳажларини рад этиб, ўрнига янги манҳаж, йўлларни ихтиро қилишни англатади. Натижада, танланиш, ихтиёр этишга лойиқ бўлмаганни танлайди. Унинг (салбий) самаралари ислом фиқҳининг бузилиши, издан чиқишига ва жомеаларда билимсизликни ортишига олиб келади.
Яқинда, докторлик унвонига эга университет устозини “таҳрими мазоҳарот”ни зиҳор (эркак аёлини зиҳор қилиши) аҳкомларидан истинбот этаётганини кўрдим. Яна у одамларга “Муватто”нинг ривоятларидан дарс беради. Ахир бу ерда илмсиз сўз юритиляптику. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!
Шайх, доктор Абдулқодир Ҳусайн. “Қозияту фий дақийқа” туркумидан.
Изоҳ: “Бугунги кунда мазҳабларни инкор қилувчилар Ислом аввалидан то ҳозиргача яшаб ўтган мазҳаб асосчилари ва мазҳабга эргашган мужтаҳидларни хато қилган деб ҳисоблаб, уларни мусулмонларнинг бўлинишлар ва ихтилофлари сабабчилари деб топиб, ўзларини ўтган мужтаҳидларнинг хатоларини аниқловчилари ва тузатувчилари деб билсалар, бу жоҳиллик ва ғофилликнинг энг юқори нуқтасидир”. (Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12120. Мазҳабда юриш дегани, саҳоба ва тобеинлардан олинган, буюк имомлар бошлаб берган кучли илмий йўлни танлаш демакдир. (Мазҳаблар) дарслар орқали, ҳифз қилиш билан, китобларни ҳифз қилиш билан, далилларни топиш билан (давом этган, шаклланган). Шу аснода (вақтлар ўтиб) айрим камчиликлар зоҳир бўлганида, кейин келган уламолар уларни ислоҳ қилишган. Унга уламолар юрган, улар турли мамлакатларга тарқалган (яъни, халқлар ўша мазҳабларга эргашган) ва улар (динни) фаҳмлаш жиҳатидан омон ва ишончли йўлдир. Янги чиққан (фиқҳий) масалалар олдин ўтган саҳоба, тобеин ва улардан кейингиларнинг усулларига солинган ҳолда кейинги олимлар томонидан тахриж, тадқиқ қилинган.
Мазҳабни тутиш динни фаҳмлаш, илмларни фаҳмлашда салим ва ишончли йўлдир. Аллоҳ таолонинг сўзи борки: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранг”, Наҳл сураси, 43-оят.
Шайх, доктор Абдулқодир Ҳусайн. “Қозийяту фий дақийқа” туркумидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12118. Асл (тулпор)нинг устида асл (инсон) ўтирмас экан, отнинг чиройи эътиборни тортмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12116. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Албатта, Аллоҳ таоло қиёмат куни менинг умматимдан бир кишини халойиқнинг олдида турғизиб қўяди-да, унинг устидан тўқсон тўққизта дафтарни очади. Ҳар бир дафтарнинг узунлиги кўз етгунча бўлади. Сўнгра Аллоҳ:
«Мана шундан бирор нарсани инкор қиласанми? Ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилдиларми?» дейди.
«Йўқ, эй Роббим!» дейди. «Узринг борми?!» дейди. «Йўқ, эй Роббим!» дейди.
«Худди шундай. Албатта, Бизнинг ҳузуримизда сенинг бир дона яхшилигинг бор. Бугун сенга зулм қилиш йўқ», дейди. Кейин бир варақа чиқарилади. Унда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб ёзилган бўлади. Бас, У Зот: «Тортишингга ҳозир бўл!» дейди.
«Эй Роббим! Манави варақа ва манави дафтарлар нима?» дейди.
«Албатта, сенга зулм қилинмас», дейди. Бас, дафтарлар бир паллага ва варақа бир паллага қўйилади. Дафтарлар енгил келади. Варақа оғир келади. Аллоҳнинг исмидан ҳеч нарса оғир келмас».
Имом Термизий ривояти.
Изоҳ: Аллоҳ таолога ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш қиёмат куни тарози босадиган асосий нарсалигини шундан билиб оламиз.
Биз мазкур тарозининг нави, жавҳари, сони, шакли ва кайфияти ҳақида баҳс ҳам, фикр ҳам юритмаслигимиз лозим. Бу каби тафсилотлар илмини Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола қилиб, оят ва ҳадисда келган маънога иймон келтирамиз. «Сунний ақийдалар» китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12114. “Охират неъматининг афзали, улуғи ва мутлақ олийси Робби жалла жалалуҳунинг Юзига назар солиш ва Унинг хитобини эшитишдир”.
“Иғосатул лаҳфани фий масойидиш шайтони” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12112. Нафс инсон жисмидаги латиф аъзо бўлиб, қалб эса ёки нафс ёки шайтон учун ёки Аллоҳ томонидан фаришталар учун ҳадафдир, нишондир. Нафс ва шайтондан келадигани барчаси ёмонликдир. Аллоҳ томонидан фаришталар воситасида келадигани эса барчаси хайр, яхшиликдир. Ва у доимо яхшиликдан яхшиликка кўчиб юради. Мўмин киши қалбига шариатга зид бўлган бирон нарса кириб қолса сезади. Ундан четланади ва Аллоҳдан паноҳ сўрайди: “Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”, Анфол сураси, 29-оят.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12139. Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбарнинг фазилати ҳақида
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир: «Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар». Уларнинг қайси биридан бошласанг, зарари йўқ», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Субҳоналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир, дедилар”, дедилар. Имом Муслим ривояти.
Тўрт калиманинг шарҳи:
Субҳоналлоҳ - Унга лойиқ бўлмаган барча нарсалардан Аллоҳни поклаш.
Алҳамдулиллаҳ - Ҳамд айтилувчига сано айтиш ва Камол, Жалол сифатлари ила муҳаббат ва улуғлаш билан васф этиш.
Лаа илаҳа иллаллоҳ - Ширкдан безор бўлган ҳолда Аллоҳни якка деб билиш (тавҳид) ва ихлос.
Аллоҳу акбар - Албатта Ундан улуғи йўқ эканини ва Аллоҳнинг азаматини исботлаш.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12137. “Орифи биллоҳнинг аломатларидан:
У талаб қилмайди ва хусуматлашиб, тортишмайди. Ўзида бошқанинг устидан фазл, ортиқлик кўрмайди. Ўзида бошқанинг устида ҳаққи бор деб билмайди. Яна унинг аломатларидан: Кетган нарсага афсусланмайди, келадиган нарсага хурсанд бўлиб кетмайди. Чунки у нарсаларга фано бўладиган (йўқ бўладиган) ва завол топадиган нарса сифатида қарайди. Ҳақиқатан ҳам, у нарсалар (дунё матоҳлари) соя ва хаёл каби нарсалардир.
“Мадорижус соликийн”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12135. Тарих сўзлаганда
☪️ Қадимда, Исломнинг олтин асрларида, ҳар бир табиб бир вақтнинг ўзида доришунос, фармацевт эди. У беморларни бориб кўрар, сўнгра унга муносиб дори-дармон белгилаб, даво муолажаси ўтказарди. Шунингдек, у ҳар бир касаллик ва иллатга даво кашф қилиш мақсадида турли тадқиқот ва таҳлиллар ҳам олиб борар эди.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳалол ва ҳаром(илми)дан сўнг тиб илмидан кўра олийжаноброқ илмни билмайман”, дедилар.
🔻Изоҳ: Маълумки, тарихдаги энг биринчи дорихона Ҳорун ар-Рашид қўл остида 1200 йил олдин Аббосийлар давлати вақтида, Ироқда, Бағдод музофотида бино қилинган.
Ўрта асрларнинг машҳур биолог ва фармаколог олими Ибн Байтар ҳақида: /channel/arabicuz/26628
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12133. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Айтишарди: “Энг зиёндаги одам дунёси учун охиратини сотган кишидир. Ундан ҳам зиёнга йўлиққани эса бошқанинг дунёси учун охиратини сотган кишидир”.
“Жамиъул баянил ъилми ва фазлиҳи” асаридан.
Изоҳ: «Дунёсини тарк этиб, фақат охирати учун амал қилган одам ҳам ва охиратини тарк этиб фақат дунёси учун амал қилган одам ҳам сизларнинг яхшиларингиз эмас. Балки унисиниям, бунисиниям ушлаган одам яхшиларингиздир. Энг жоҳил инсон охиратини бировнинг дунёси учун сотган кишидир. Аллоҳ хоҳласа, бу дунёда беради, хоҳласа, охиратга қолдиради. Унинг даргоҳидаги ажр-мукофотлар таваккул қилганлар учун дунё манфаатларидан устунроқ ва битмас-туганмасдир”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12131. Тадаббур
📕 Қуръони каримда баёни келган очликнинг ҳолатлари (луғавий таҳлил)
🔻1. Ал-жууъ. Тўқликнинг зидди бўлган таомга ўта муҳтожлик. “У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир”, Қурайш сураси, 4-оят.
🔻2. Ал-хососа. Егуликка тўймаслик, (ярим очлик). “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9- оят
🔻3. Ас-сағабу. Ўта чарчоқ ва силласи қуриш билан бирга очлик. “Ёки очарчилик кунидан таом беришдир...”, Балад сураси, 9-оят.
🔻4. Ал-махмасату. Қоринни таомдан холилиги. Очарчилик. “Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса..”, Бақара сураси, 173-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12129. Аччиқ ҳақиқат
“Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар”, Оли Имрон сураси, 191-оят.
Биз эса бугунга келиб тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолда телефонларимизни айлантирадиган бўлдик...
Аллоҳим, бизни гўзал қайтиш ила Ўзингга қайтаргин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12127. Ҳотим Асом раҳимаҳуллоҳ: Одамларни бир-бирларини айблаётган, бир-бирларини ғийбат қилаётганларини кўрдим. Билдимки, бу ҳасад (одамлардаги) мол-дунёга, нуфуз, обрўга ва илмга бўлар экан. Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳақида тааммул қилдим: “Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз”, Зухруф сураси, 32-оят.
Ризқнинг тақсимоти Аллоҳ томонидан эканини билганимдан сўнг, бирор кишига асло ҳасад қилмадим.
“Мухтасару минҳажул қосидийн”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12125. Розияллоҳу анҳум
📕 Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...
أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ
🔹Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, дедилар. Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да келтирган.
🔹 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.
🔹У зотнинг саховати
Табук ғазотида одамлар қийинчиликда қолишганида, Усмон розияллоҳу анҳу Шомга юборишга тайёрлаб қўйган икки юз туялик карвонини устидаги анжомлари билан, яна саккиз минг дирҳамни (кумуш танга) ҳам қўшиб, Аллоҳ йўлида эҳсон қилдилар. Сўнг яна юзта туяни эгар-жабдуқлари билан келтириб бердилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига минг динор (олтин танга) олиб келиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугундан кейин Усмон нима қилса ҳам зарар қилмайди», дедилар.
Имом Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.
فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «اللهم ارض عن عثمان فإني عنه راض».
🔹 Ибн Ҳишом ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Мен Усмондан розиман, Сен ҳам рози бўл!» дедилар.
🔹 Усмон ибн Аффон саҳифалардан мусҳафларга нусха кўчиришга амр қилиб, Қуръони каримни жамланишида ҳамда масжиди Набавийни кенгайтиришда бош бўлганлар.
لكل نبي رفيق، ورفيقي- يعني في الجنة -عثمان
🔹Толҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир», дедилар. Имом Термизий, Абу Яъло, Ибн Асокир, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12123. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар ҳалол ейиш натижасида мулойим, юмшоқ бўлади”, дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12121. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки мазлум билан бирга ҳаққи собит бўлгунига (тиклангунича) қадар бирга юрса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган Кунда, сирот устида унинг қадамини собит қилади”, дедилар.
Ибн Абуддунё ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12119. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ризқ ва ажал бир-бирига боғланган, яқин нарсалардир. Ажал боқий тураркан, ризқ келишда даво этаверади”. деди.
“Фавоид”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12117. Кўпгина оилавий муаммолар Қуръони каримдан кунлик вирдни ўқимаслик ва унинг маъноларини фаҳмлашдан узоқлашиш натижасида юзага келади. Оила аъзоларингиз билан Қуръондан ҳеч бўлмаса бир варақни биргаликда ўқиб, унинг маъноларини дарс қилишга ҳаракат қилинг.
Доктор Жосим Мутавваъ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12115. Розияллоҳу анҳум
🕌 Ҳақни унинг тили ва қалбига жойлаган...
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мендан кейин умматимнинг энг яхшиси Абу Бакр ва Умар" дедилар.
Ибн Асокир ҳам Али ва Зубайрдан бирга ривоят қилган.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳақни Умарнинг тили ва қалбига жорий қилган", дедилар.
Саҳиҳ ҳадис, Термизий ва бошқалар ривоят қилган.
3. Қудома ибн Мазъун розияллоҳу анҳу ривоят қилади, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуни кўрсатиб: “У сизларнинг орангизда яшаган муддатгача, сизлар билан фитна орасида мустаҳкам ёпилган бир эшик бўлади”, дедилар.
Имом Табароний ва Баззор ривоят қилишган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12113. Мусулмонлар калимасининг тафриқа бўлиши ва бўлиниши, уларнинг диний қадриятларидаги усул ва фуруъ йўналишларида юзага келадиган тарқоқликларида душманларидан бошқа ҳеч кимга фойда йўқдир.
Зоҳид Кавсарийнинг «Мажмуъатил фиқҳ» асари, “алишфаақу ъала аҳкамит толақи” бобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12111. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга Лайлатул қадрдан афзал кеча ҳақида хабар берайми? —У аҳлига қайтмаслик эҳтимоли бор, хавф ерида посбонлик қилган қўриқчидир», дедилар.
Имом Ҳоким “Мустадрок”да ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube