arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

12125. Розияллоҳу анҳум

📕 Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...

أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ

🔹Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, дедилар. Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да келтирган.

🔹 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.

🔹У зотнинг саховати
Табук ғазотида одамлар қийинчиликда қолишганида, Усмон розияллоҳу анҳу Шомга юборишга тайёрлаб қўйган икки юз туялик карвонини устидаги анжомлари билан, яна саккиз минг дирҳамни (кумуш танга) ҳам қўшиб, Аллоҳ йўлида эҳсон қилдилар. Сўнг яна юзта туяни эгар-жабдуқлари билан келтириб бердилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига минг динор (олтин танга) олиб келиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугундан кейин Усмон нима қилса ҳам зарар қилмайди», дедилар.
Имом Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.

فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «اللهم ارض عن عثمان فإني عنه راض».

🔹 Ибн Ҳишом ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Мен Усмондан розиман, Сен ҳам рози бўл!» дедилар.

🔹 Усмон ибн Аффон саҳифалардан мусҳафларга нусха кўчиришга амр қилиб, Қуръони каримни жамланишида ҳамда масжиди Набавийни кенгайтиришда бош бўлганлар.

لكل نبي رفيق، ورفيقي- يعني في الجنة -عثمان

🔹Толҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир», дедилар. Имом Термизий, Абу Яъло, Ибн Асокир, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12123. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар ҳалол ейиш натижасида мулойим, юмшоқ бўлади”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12121. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки мазлум билан бирга ҳаққи собит бўлгунига (тиклангунича) қадар бирга юрса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган Кунда, сирот устида унинг қадамини собит қилади”, дедилар.

Ибн Абуддунё ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12119. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ризқ ва ажал бир-бирига боғланган, яқин нарсалардир. Ажал боқий тураркан, ризқ келишда даво этаверади”. деди.

“Фавоид”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12117. Кўпгина оилавий муаммолар Қуръони каримдан кунлик вирдни ўқимаслик ва унинг маъноларини фаҳмлашдан узоқлашиш натижасида юзага келади. Оила аъзоларингиз билан Қуръондан ҳеч бўлмаса бир варақни биргаликда ўқиб, унинг маъноларини дарс қилишга ҳаракат қилинг.

Доктор Жосим Мутавваъ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12115. Розияллоҳу анҳум
🕌 Ҳақни унинг тили ва қалбига жойлаган...
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мендан кейин умматимнинг энг яхшиси Абу Бакр ва Умар" дедилар.
Ибн Асокир ҳам Али ва Зубайрдан бирга ривоят қилган.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳақни Умарнинг тили ва қалбига жорий қилган", дедилар.
Саҳиҳ ҳадис, Термизий ва бошқалар ривоят қилган.

3. Қудома ибн Мазъун розияллоҳу анҳу ривоят қилади, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуни кўрсатиб: “У сизларнинг орангизда яшаган муддатгача, сизлар билан фитна орасида мустаҳкам ёпилган бир эшик бўлади”, дедилар.

Имом Табароний ва Баззор ривоят қилишган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12113. Мусулмонлар калимасининг тафриқа бўлиши ва бўлиниши, уларнинг диний қадриятларидаги усул ва фуруъ йўналишларида юзага келадиган тарқоқликларида душманларидан бошқа ҳеч кимга фойда йўқдир.

Зоҳид Кавсарийнинг «Мажмуъатил фиқҳ» асари, “алишфаақу ъала аҳкамит толақи” бобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12111. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга Лайлатул қадрдан афзал кеча ҳақида хабар берайми? —У аҳлига қайтмаслик эҳтимоли бор, хавф ерида посбонлик қилган қўриқчидир», дедилар.

Имом Ҳоким “Мустадрок”да ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12109. Инсон барча ҳолатларида Аллоҳни зикр қилиши лозим. Ҳатто олди-сотди ишларида ҳам Аллоҳ уни кузатиб туради: “Албатта Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир”, Нисо сураси, 1-оят.
Эй мўмин, қалбингга Аллоҳдан бошқаси кирмаслиги учун доим Аллоҳни зикр қил, муҳофаза қилишинг шариатга хилоф эмас. Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки унутсанг, Аллоҳни зикр қил..” (Каҳф сураси, 24-оят).
Қалбинг доим Аллоҳ билан бирга эканини ҳис этиб, ҳозир турар экан, демак сен зокирсан.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12107. Бугунги кунда аёл уйидан ташқарига чиқиш учун курашмоқда. Келажакда эса, аёл уйига қайтиб кириб олиши учун ундан-да кучлироқ жангга киришмоғи керак бўлади..

Шайх Ҳасан ибн Али Каттоний

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12105. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Банданинг “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ улуғдир) дейиши, дунё ва ундаги барча нарсадан яхшироқдир”, дедилар.

“Жомеъу аҳкомил Қуръон” асаридан.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12103. Қабр ваҳшати(ёлғизлиги)да фақатгина солиҳ амалгина анис, улфат бўлур.

“Тазкироту фил ваъзи” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12101. Пайғамбарларнинг Қуръонда келган дуоларидан
1. Одам алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббана золамна анфусана ва иллам тағфирлана ва тарҳамна ланакунанна минал хосирийн”. (Роббимиз, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қоламиз)
2. Нуҳ алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббиғфирлий вали валидаййя, ва лиман дахала байтия мўъминан, валил мўъминийна вал мўъминаат”.
3. Айюб алайҳиссаломнинг дуоси: “Робби, инний массанияз зурру, ва анта арҳамур роҳимийн” (Роббим), мени бало ушлади, Сен эса раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғисан).
4. Шуъайб алайҳиссаломнинг дуоси:
“Роббанафтаҳ байнана ва байна қовмина бил ҳаққи ва анта хойрул фатиҳин”. (Роббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасини ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан)
5. Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббижъалний муқиймас солати, ва мин зурриятий, иннака тақоббал дуъаа”, (“Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам”).
6. Юсуф алайҳиссаломнинг дуоси: “Анта валиййи фид дуня вал ахироҳ, таваффаний муслиман ва алҳиқний биссолиҳийн”. “Сен дунёю охиратда менинг валиййимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин».
7. Мусо алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббишроҳ лий содрий, ва ясссир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисааний”, (Роббим, менинг кўксимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин).
8. Юнус алайҳиссаломнинг дуоси: “Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназзолимийн”. (Сендан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳим, Сени нуқсонлардан поклаб тасбеҳ айтаман, мен ўз жонимга кўп жабр қилдим).
9. Муҳаммад алайҳиссаломнинг дуоси: “Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар”, («Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин»).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12099. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ҳар бир банданинг бидояси ва ниҳояси бўлади. Кимнинг бошланиши нафси ҳавога эргашиш бўларкан, унинг (ҳаётининг) ниҳояси албатта хорлик, майдалик, маҳрумлик ва балолар бўлади”, деди.

“Ровзатул муҳиббийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12097. Илм, тарих, дунё

🎓 Араблар (ва араб бўлмаган мусулмонлар) асос солган илмлар

🔻Жамиятшунослик (социология, ал-ижтимоъ) - Ибн Халдун
🔻Об-ҳавони кузатиш (метеорология, ал ирсодул жаввия) Закариё Қазвиний (форс)
🔻Криптоанализ – (яширилган шифр ва кодларни калитсиз ечиш фани, таҳлили шафарот) - Киндий
🔻Сонлар назарияси, таҳлил (redundancy analysis (таҳлили такрор) Абу Юсуф Исҳоқ Киндий
🔻Араб мусулмон фалсафаси - Абу Юсуф Киндий
🔻Робототехника (рубутаат) – Абулизз Жазарий
🔻Офтальмология, кўз анатомияси (басийраат) -Ибн Ҳайсам
🔻Статистика (ҳисоблаш) - Собит ибн Қурра
🔻Ҳисоб, дифференциал ҳисоб (тафосил ва такомил) - Собит ибн Қурра
🔻Соғлиқни сақлаш - Ибн Батлон
🔻Алкогол (кимёвий йўл билан этил спирти олиш, алкухул) Каҳҳол (Абу Бакр Розий ҳам дейишади)
🔻Ўсимликшунослик (ботаника) набат - Зиёуддин ибн Байтар
🔻Доришунослик (фармакология) сойдалия Зиёуддин ибн Байтар
🔻Жарроҳлик (хирургия) Абулқосим Заҳровий
🔻Кимё (химия) Жобир ибн Ҳайён
🔻Генетик ўзгаришлар (инҳирофил варотий) - Али Масъудий
🔻Алжабр (алгебра) Мусо Хоразмий (ўзбек)
🔻Араб грамматикаси (наҳв) - Абу Асвад Дуалий
🔻Аруз илми (шеър ўлчови, вазнга солиштириб ўлчаш фани) – Аллома Халил ибн Аҳмад Фароҳидий
🔻Бадиъ (адабиёт, араб филологияси) - Ибн Мўътаз Биллоҳ.

Изоҳ: Франциялик олим Жоливет Костелот “Тарих қонуни” китобида ёзади: «...Шу боис мусулмонлар тараққиёти жуда тезлаб кетди. Натижада ақлни лол қолдирувчи Ислом маданияти юзага келди. Фатҳлар билан бирга Ислом маданияти ҳамма жойга ёйилди. Ислом маданиятининг асари санъат, адабиёт, шеър ва илмларда акс этди. Шу билан фалсафа, фалакиёт илми, кимё, тиббиёт ва руҳий илмлар машъали бир қанча аср мусулмонлар қўлида қолди. Улар ихтирочиларга айландилар. Шунчаки ихтирочилар эмас, балки илм асосларини жуда ўткир ва ўта қобилият билан қўлга киритган ихтирочилар эди».

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12124. Нафс покланар экан, кишининг зоҳири инсоний ҳайъатда, ботини эса нуроний ҳайъатда бўлади ва у худди чироқ каби ёришади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12122. Мазҳабсизлик ҳақида
Бемазҳаблик тарқоқлик ва тафриқани англатади. Шунингдек, бу олим ва жоҳилни тенг кўришни англатади. Яна бемазҳаблик (фиқҳда машҳур бўлган мужтаҳид) имомларнинг манҳажларини рад этиб, ўрнига янги манҳаж, йўлларни ихтиро қилишни англатади. Натижада, танланиш, ихтиёр этишга лойиқ бўлмаганни танлайди. Унинг (салбий) самаралари ислом фиқҳининг бузилиши, издан чиқишига ва жомеаларда билимсизликни ортишига олиб келади.
Яқинда, докторлик унвонига эга университет устозини “таҳрими мазоҳарот”ни зиҳор (эркак аёлини зиҳор қилиши) аҳкомларидан истинбот этаётганини кўрдим. Яна у одамларга “Муватто”нинг ривоятларидан дарс беради. Ахир бу ерда илмсиз сўз юритиляптику. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!

Шайх, доктор Абдулқодир Ҳусайн. “Қозияту фий дақийқа” туркумидан.

Изоҳ: “Бугунги кунда мазҳабларни инкор қилувчилар Ислом аввалидан то ҳозиргача яшаб ўтган мазҳаб асосчилари ва мазҳабга эргашган мужтаҳидларни хато қилган деб ҳисоблаб, уларни мусулмонларнинг бўлинишлар ва ихтилофлари сабабчилари деб топиб, ўзларини ўтган мужтаҳидларнинг хатоларини аниқловчилари ва тузатувчилари деб билсалар, бу жоҳиллик ва ғофилликнинг энг юқори нуқтасидир”. (Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12120. Мазҳабда юриш дегани, саҳоба ва тобеинлардан олинган, буюк имомлар бошлаб берган кучли илмий йўлни танлаш демакдир. (Мазҳаблар) дарслар орқали, ҳифз қилиш билан, китобларни ҳифз қилиш билан, далилларни топиш билан (давом этган, шаклланган). Шу аснода (вақтлар ўтиб) айрим камчиликлар зоҳир бўлганида, кейин келган уламолар уларни ислоҳ қилишган. Унга уламолар юрган, улар турли мамлакатларга тарқалган (яъни, халқлар ўша мазҳабларга эргашган) ва улар (динни) фаҳмлаш жиҳатидан омон ва ишончли йўлдир. Янги чиққан (фиқҳий) масалалар олдин ўтган саҳоба, тобеин ва улардан кейингиларнинг усулларига солинган ҳолда кейинги олимлар томонидан тахриж, тадқиқ қилинган.
Мазҳабни тутиш динни фаҳмлаш, илмларни фаҳмлашда салим ва ишончли йўлдир. Аллоҳ таолонинг сўзи борки: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранг”, Наҳл сураси, 43-оят.

Шайх, доктор Абдулқодир Ҳусайн. “Қозийяту фий дақийқа” туркумидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12118. Асл (тулпор)нинг устида асл (инсон) ўтирмас экан, отнинг чиройи эътиборни тортмайди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12116. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Албатта, Аллоҳ таоло қиёмат куни менинг умматимдан бир кишини халойиқнинг олдида турғизиб қўяди-да, унинг устидан тўқсон тўққизта дафтарни очади. Ҳар бир дафтарнинг узунлиги кўз етгунча бўлади. Сўнгра Аллоҳ:
«Мана шундан бирор нарсани инкор қиласанми? Ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилдиларми?» дейди.
«Йўқ, эй Роббим!» дейди. «Узринг борми?!» дейди. «Йўқ, эй Роббим!» дейди.
«Худди шундай. Албатта, Бизнинг ҳузуримизда сенинг бир дона яхшилигинг бор. Бугун сенга зулм қилиш йўқ», дейди. Кейин бир варақа чиқарилади. Унда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб ёзилган бўлади. Бас, У Зот: «Тортишингга ҳозир бўл!» дейди.
«Эй Роббим! Манави варақа ва манави дафтарлар нима?» дейди.
«Албатта, сенга зулм қилинмас», дейди. Бас, дафтарлар бир паллага ва варақа бир паллага қўйилади. Дафтарлар енгил келади. Варақа оғир келади. Аллоҳнинг исмидан ҳеч нарса оғир келмас».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Аллоҳ таолога ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш қиёмат куни тарози босадиган асосий нарсалигини шундан билиб оламиз.
Биз мазкур тарозининг нави, жавҳари, сони, шакли ва кайфияти ҳақида баҳс ҳам, фикр ҳам юритмаслигимиз лозим. Бу каби тафсилотлар илмини Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола қилиб, оят ва ҳадисда келган маънога иймон келтирамиз. «Сунний ақийдалар» китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12114. “Охират неъматининг афзали, улуғи ва мутлақ олийси Робби жалла жалалуҳунинг Юзига назар солиш ва Унинг хитобини эшитишдир”.

“Иғосатул лаҳфани фий масойидиш шайтони” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12112. Нафс инсон жисмидаги латиф аъзо бўлиб, қалб эса ёки нафс ёки шайтон учун ёки Аллоҳ томонидан фаришталар учун ҳадафдир, нишондир. Нафс ва шайтондан келадигани барчаси ёмонликдир. Аллоҳ томонидан фаришталар воситасида келадигани эса барчаси хайр, яхшиликдир. Ва у доимо яхшиликдан яхшиликка кўчиб юради. Мўмин киши қалбига шариатга зид бўлган бирон нарса кириб қолса сезади. Ундан четланади ва Аллоҳдан паноҳ сўрайди: “Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”, Анфол сураси, 29-оят.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12110. Розияллоҳу анҳум
☪️ Унинг бизга қилган хайрлари бор...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизга хайр қилган ҳар бир қўлнинг, албатта, мукофотини бермай қўймадик. Фақат Абу Бакр бундан мустасно. Унинг бизга қилган хайрлари бор. Унинг мукофотини қиёмат куни Аллоҳнинг Ўзи берадир. Ҳеч кимнинг моли менга Абу Бакрнинг моли манфаат берганидек манфаат берган эмас. Агар умматимдан халил тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни тутар эдим. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизнинг соҳибингизни халил тутгандир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

🔻Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо: "Мен ҳеч кимни Расулуллоҳ Абу Бакрга, «сиз мен билан Мадина сафарида ҳамроҳ бўласиз», деган пайтларида шодликдан йиғлаганларидек йиғлаганини асло кўрмадим", дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12108. Яхши ишларингиз билан мақтанишдан ва маслакингизда истиқоматли эканингизни сўзлашдан эҳтиёт бўлинг. Унутмангки, сизнинг камчилик нуқсонларингиз тўлиқ мастур, яширилган ёки бошқа синалмайсиз деган сўз йўқ.
Барчамиз кўриниб турган ҳолимиздан кўра анча ёмон ҳолдамиз. Лекин Аллоҳ таоло томонидан сатр аталмиш ридо ила ўралганмиз. Аллоҳга дуо қилайликки, биздаги сатр неъмати давомий бўлсин!

Аллоҳуммастур ъавротанаа ва омин равъотанаа.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12106. Жума фазилатли кун

🕌 Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу: «Агар жума намози ва жамоат(ни лозим тутиш амри) бўлмаганида эди, мана шу ҳовлимнинг энг баланд ерига уй қуриб олардим ва қабримга элтгунларича у ердан чиқмаган бўлардим», деган эди.

Суратда: Дамашқдаги Умавийлар масжиди.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12104. Аллоҳ Нуҳ алайҳиссалом ва ва у зот билан бирга иймон келтирган саксонта мўмин учун ер юзини сувга ғарқ қилган. Энди Аллоҳ таоло Ўзининг авлиёларини душмани ва уларнинг душманларига тайёр луқма бўлишига қўйиб қўяди деб ўйлайсанми?

Аллоҳ ундай нотўғри гумон қилишдан асрасин.

Доктор Ҳузайфа Абдуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12102. Кишининг илми ортиб, кенгайгани сайин, унинг раҳмати, меҳрибонлиги ҳам кенгайиб бораверади.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ. “Иғосатул лаҳфан”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12100. Абу Исҳоқ Шерозий: “Ким менда (диндан) бир масала ўқиган бўлса, у менинг (маънавий) фарзандимдир”, дейди. Ушбу сўз ҳам унга тегишлидир: “Оддий одамларга фарзандлари билан нисбат берилади. Бойларга мол-дунёларига кўра нисбат берилади. Уламоларга эса илмларига кўра нисбат берилади”.

Тожиддин Субкийнинг “Табақотиш шаафиъиятил кубро”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12098. Ҳар бир ақли чекланган ёки тажрибасиз кишилар ўзларини ўта олдинда ва бошқалардан кўра юқорида деб ўйлашади. Ҳақиқий ақлли инсонлар эса ўзларидан кўнглилари тўлмайди ва ўзларини унчалик ҳам лаёқатли деб билишмайди. Бу ҳолат, балким ўзлари осонлик билан бажараётган нарсаларни бошқалар учун шундай осон, енгил иш деб билганлари учундир.

Доктор Аҳмад Холид Тавфиқ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12096. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўнг ва чап томонларида оппоқ кийимли икки кишини, яъни Жаброил ва Микоил алайҳимассаломни кўрдим. Уларни аввал ҳам кўрмаган эдим, кейин ҳам кўрмадим».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал