12095. “Бурдатул мадийҳ” (“Қасидаи бурда- таърифул ҳабиби”)нинг соҳиби Абу Абдуллоҳ Бусирий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилиб айтади: “Касаллик етиб, танамни ярми фалаж бўлиб қолди. Табиб ҳам менинг тузалишим борасида иккиланиб қолди. Ўша куни уйқуга ётишдан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта саловот айтдим. Ярим танамни эгаллаб турган фалаж ҳолимда ухлаб қолдим. Бир вақт тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар ва ўзларининг устларидаги бурда (тўн)ларини ечиб, мени ўраб қўйдилар. Сўнгра менга: “Аллоҳ таолодан берилган шифо билан хурсанд бўлгин!” дедилар. Кейин эса уйқудан аввал ҳеч бир зарар, дард етмагандай (соппа-соғ) уйғондим” дейдилар.
У зот шифо топганларидан сўнгра “Бурда” қасидасини таълиф қилдилар. Аввалига уни номи “Ал-Баро” эди, азият ва дардлардан дори каби маънода эди. Сўнгра эса тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кийдирган бурдага икром маъносида ушбу қасидани “Бурда”деб номладилар.
“Анисил мўминийн” асаридан.
Изоҳ: «Қасидаи Бурда» — Имом Бусирий қаламига мансуб бўлиб, унда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сурат ва сийратлари, юксак ахлоқлари назмда ифодаланган. Мазкур китобнинг ўзига хос фазилати — унда асл матн, ўқилиши, маъно таржимаси ва содда шарҳнинг берилганидадир. Мусанниф байтларни шарҳлашда машҳур тафсир, ҳадис, сийрат, тарих китобларидан, ибратли ҳикоят ва ривоятлардан ўринли фойдаланган.
Ўтган юз йиллар давомида “Қасидаи бурда” ёзувлари Мадинадаги Масжиди Набавий деворларини безатиб турган. Саудийлар бошқаруви келиши билан у ўчириб юборилган экан. Қасидага 90 дан ортиқ шарҳлар битилган ва форс, турк, инглиз, француз, немис, норвег, урду, хитой, ўзбек ва бошқа тилларга ўгирилган. Кўплаб мусулмон халқларда қасида мавлидларда ўқишга одатланилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12093. Тавсия
☪️ Убода ибн Сомит розяллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина муқобилида биттадан ҳасанот ёзиб қўяди” дедилар.
Ҳадис бундай муборак дуонинг аҳамияти нечоғлик эканига далолат қилади. Бу иш анбиё ва расулларнинг суннатидандир. Шу сабабли Аллоҳ таоло Ўз Набиййини бундай дуо қилишга буюрган. Карамли Роббидан бериладиган улуғ савобга қаранг, осон калималар билан дуо қилишга шундай улкан ажрга эришиш мумкин экан.
Бу истиғфор Одам алайҳиссаломдан бошлаб то Қиёмат соатигача бўлган ҳар бир мўмин ва мўминани қамраб олади. Уларнинг ҳар бири учун сизга ҳасана бордир. Яхшилик, ҳасананинг ўнтага мисоли бордир. Яъни, савоби бирдан ўнгача кўпайтирилиб берилиши мумкин.
Изоҳ: Сиз таниган-танимаган мўминлар ҳаққига истиғфорлар айтасиз, Аллоҳ таоло ўша ҳар бир мўмин ва мўмина номидан сизга ажру мукофот беради экан. Демак, мўмин ўз номига муносиб бўлиши учун барча мўмин-мусулмонларга нисбатан муомаласи гўзал бўлиши, ҳатто уларга қалбида ҳам яхшилик тилаши лозим.
🤲 «Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин», Иброҳим сураси 41 -оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12091. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни овозингиз билан безанг. Зеро, хуш овоз Қуръон чиройини орттиради”, дедилар.
Имом Насаий ва Ҳоким ривояти.
Овозларингизни энг яхши суратда тажвид, тартил билан чиқаринглар. Овозни қироат вақтида яхшилаш натижасида унда хушуъ билинсин, Аллоҳдан кўрқувдан йиғига чақирсин ва У зот субҳанаҳунинг Каломи устида тадаббур қилишга ёрдам берсин.
Изоҳ: Тартил билан ўқиб, қироатни безаш мустаҳаб эканига бутун уламолар иттифоқ қилишган. Тағанний ва лаҳн билан ўқиш хусусида эса ихтилоф бор. Жумҳур уламо бунинг жоиз эмаслигини, чунки мазкур ҳолатда хушуъ йўқолишини айтганлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12089. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг адли ила Набийларининг амрига хилоф қилганлари учун ҳам саҳобий киромларга илтифот кўрсатмади, балки Уҳуд мағлубиятини тоттирди. Аслида ўша мағлубият Ислом учун бир ғалаба эди.
Чунки У зот субҳанаҳу, ўзларини Исломга мансубликларини таъкидлаган ҳолда эртаю кеч Унга қаршилик қиладиган, Унинг шариатига қарши курашадиган, Унинг душманлари билан дўстлик алоқаларини ўрнатадиган ҳамда Унинг авлиёлари, содиқ дўстларини хорлайдиган инсонлар томон бўлишдан покдир. Огоҳ бўлингки, Аллоҳ томонидан уларни хорлаш Исломни азиз қилиш ва Унинг аҳлига нусрат бериши биландир.
Аллоҳим, бизни Ўзингни ёрдаминг ва мададинг аҳлидан қилгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12087. Айрим зулмга учраган инсонлар Аллоҳнинг иқоби золимга зулм қилиши билан тўғридан-тўғри, тезда келишини кутишади. Лекин Қуръон бизга золим қуйидаги тўрт босқичдан ўтажак эканини хабарини беради. Токи қалблар хотиржам бўлсинки, Аллоҳнинг кўзи асло ухламас, албатта у Зот Ҳакам, Адл, Мунтақим ва Жаббор Зотдир.
1. Биринчи босқич. Кечиктириш ва муҳлат бериш.
«Ва уларга муҳлат бераман. Албатта, Менинг ҳийлам метиндир». Қалам сураси, 45 – оят.
2. Иккинчи босқич: Истидрож, аста секин олиш.
“Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз”, Аъроф сураси, 182 – оят.
3. Учинчи босқич: Зийнатлаб кўрсатиш.
“Ўшанда шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди ва: «Бу кунда одамлардан сизга ғолиб кела оладиган ҳеч ким йўқ. Мен сизнинг ҳомийингизман», деди”, Анфол сураси, 48 – оят.
4. Тўртинчи босқич: Ушлаш, бирдагина тутиш.
“Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида уларни бирданига тутдик”, Анъом сураси, 44 – оят.
Зеро, “Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас”. Фуссилат сураси, 46 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12085. Тасбеҳ намозини биласизми?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, валҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир. Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Имом Бухорий «Жузъул Қуръон»да ривоят қилган.
Изоҳ: Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12083. Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ: “Одамларга шундай замонлар келадики, Мусҳафни осиб қўйишади, ҳатто ўргимчак унга ин қуриб олади. Улар эса унинг ичидагидан манфаатланишмайди”, дедилар.
“Жамиъу баянил ъилми” асаридан.
12081. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир киши қарз олса ва олган қарзига вафо қилмасликка қарор қилган бўлса, Аллоҳга ўғри ҳолда йўлиқади», дедилар.
Имом Табароний ривояти.
Изоҳ: Бошқа ривоятда: «...Қайси бир киши қарз олса ва асл мақсади олган қарзини бермаслик бўлса, ҳийла ишлатиб ҳатто унинг молини олса-да, шу ҳолда вафот топса ва унга олган қарзини адо қилмаган бўлса Аллоҳга ўғри ҳолда йўлиқади, дейилган».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни қайтаришни ният қилса, Аллоҳ уни адо этишда ёрдам қилади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади”, дедилар.
12079. Робиъ ибн Хасям раҳимаҳуллоҳ: “Тўққиз ўриндан бошқа ҳолатда сўзлашни камайтиринглар:
1.Тасбеҳ айтиш.
2.Такбир айтишда.
3.Таҳлил айтишда.
4.Таҳмид айтишда.
5. Яхшиликни сўрашда.
6. Ёмонликдан паноҳ сўрашда.
7. Яхшиликка буюришингда.
8. Ёмонликдан қайтаришингда.
9. Қуръон қироатида”, деди.
“Ҳилятул авлиё” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12077. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Тасаввуф йўлининг асллари бештадир:
Ошкора ва махфий ҳолда Аллоҳга тақво қилиш.
Сўз ва амалда суннатга эргашиш.
Келди ва кетдиларда халқдан четланиш.
Кўпу камда ҳам Аллоҳ таолонинг берганига рози бўлиш.
Хурсандчилик ва машаққатда ҳам Аллоҳга қайтиш”.
Имом Нававийнинг “Мақосид” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12075. Тобеъинлардан Саъид ибн Жубайр айтдилар:
Мўмин киши яшаётган ҳар бир кун ғаниматдир. Яъни, мўмин ҳар куни ва ҳар дақиқасидан унумли фойдаланади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12073. Осон англаганим шу бўлдики, Ғарбнинг тараққиёти Учинчи дунёни талаб кетиш самараси бўлиб, бугунги ғарбона замонавийликни ушбу талончиликлардан айро тушуниб бўлмайди. Шу сабабдан ҳам, Ғарбнинг гуллаб яшнаши, ривожланиши бутун оламнинг ҳисобидан бўлган.
Доктор Абдулваҳҳоб Масийрий.
Изоҳ: Бугунги кунда асосан камбағал ривожланаётган давлатлар учинчи дунё мамлакатлари деб аталади. Дастлаб «учинчи дунё» атамаси совуқ уруш даврида қуролланиш пойгасида иштирок этмаган мамлакатларга нисбатан ишлатилган. Яъни, улар на «Биринчи дунё» деб аталувчи капиталистик мамлакатлар ва НАТО блокига, на «Иккинчи дунё» деб аталувчи социалистик блокга алоқадор бўлмаган. Совуқ урушнинг охирига келиб, «Учинчи дунё» атамаси асосан ялпи ички маҳсулоти паст бўлган давлатларга нисбатан қўлланилди ва бу атамадан фойдаланишда урғу шу ҳолатга ўтди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Изоҳ: «Қазони фақатгина дуо қайтаради».
Аслида қазодаги нарса қадарга келиши керак. Аммо баъзи уламоларнинг гапига қараганда, қазо икки хил: мубрам, яъни узил-кесил қазо ва муаллақ, яъни бир нарсага боғлиқ қазо бўлади.
Мисол учун, «Фалончи дуо қилиб турса, фалон куни бемор бўлмайди, дуо қилмаса бўлади» каби ҳолатлар муаллақ қазо дейилади. Дуо билан рад бўладиган қазо мана шунга ўхшаш қазодир.
Қадарни қадар ила даф қилиш маъносини ҳам унутмаслик зарур. Шу маънода дуо ҳам қадар бўлади. Очлик қадари озиқланиш қадари ила даф қилинади.
Чанқоқ қадари сув ичиш қадари ила даф қилинади. Беморлик қадари даволаниш қадари ила даф қилинади.
«Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир».
Аслида белгиланган ажалнинг вақти-соати ўзгармайди. Демак, бу ҳадиси шарифдаги «умрнинг зиёда бўлиши»ни «баракали бўлиши» деб тушуниш керак. Яъни ҳар бир инсон ўзига белгиланган ажалгача яшайди, аммо умри баракали бўлиб, ҳаёти давомида бир неча киши қиладиган яхшиликларни бажо келтиради.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12070. Ўта қийматли ўтириш нима?
Уламолар айтишади: “Фарз намозлардан сўнг (ўрнидан туриб кетмасдан жойнамоз устида) ўтириш Аллоҳ азза ва жалланинг бандага раҳмати тушадиган энг улуғ вақтлардандир. Туришга шошилма...
Аллоҳга истиғфор айт.
Аллоҳга тасбеҳ айт..
Аллоҳга ҳамд айт...
Таҳлил ва такбир айт...
Намознинг зикрларини ўқи...
Оятал курсийни ўқи...
Унутмагинги, сен шу ҳолда Раҳмоннинг зиёфатидасан...
“Фориғ бўлсанг, (ибодатга) урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин”, Зуҳо сураси, 7-8- оятлар.
Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтади: “Кимнинг гуноҳи кўп бўлиб, ҳеч бир машаққатсиз Аллоҳ уларни ўчириб юборишини истаса, намоздан сўнг жойнамозида қолишни лозим тутсин. Сўнг (ўтирган ҳолида) дуоларни кўпайтирсин, бас, ана шунда малоикалар унинг ҳаққига истиғфор айтурлар. Ана шу ҳеч бир баҳоси бўлмаган қимматли ўтиришдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12068. Имом ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ: “Ғийбатнинг муолажаси шулки, ғийбат қилувчи инсон ғийбати билан Аллоҳнинг ғазаби ва қаҳрига рўбаро бўлади, ҳасанотлари ғийбат қилинган инсонга ўтиб кетади, агар ҳасанотлари бўлмаса, ўша ғийбат қилинган инсоннинг гуноҳлари бунга ўтади. Кимки шуни ёдида тутса, тилини бировни ғийбат қилишдан тияди”, деди.
“Мухтасару минҳажул қосидин” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12094. Солиҳлардан бирлари айтади: “Агар таҳоратда қалб ҳозир бўлиб, унда ҳушуъ қилса, намозда ҳам қалб ҳушуъли бўлади. Агар таҳоратда саҳв-адашиш кириб қолса, намозда ҳам хаёл бузилиб, адашиш юзага келади”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12092. Сатр (тўсиш) икки қисмдан иборат: Маъсиятни сатр қилиш ва маъсиятга тушиб қолишдан сатр қилиш.
Омма инсонлар халқларнинг олдида мартабалари, обрўлари тушиб қолишидан қўрққанлари боис Аллоҳдан (уларнинг кўзидан) маъсиятларини сатр қилишни, яширишини сўрайдилар.
Хос инсонларгина Маликул Ҳақнинг назаридан тушиб қолишдан қўрққанлари боис Аллоҳдан гуноҳларни тўсиб, сатр қилишини сўрайдилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12090. Қози Иёз деди: “Билгинки, ким бирон нарсани яхши кўрса, ўшани лозим тутади, унга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда, у муҳаббатида ростгўй эмас, балки сохтакорлик қилган бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатида содиқ бўлган кишида, аввало қуйидаги аломатлар кўринган бўлади. Яъни, у инсоннинг муҳаббати У зотга иқтидо қилишида, суннатини истеъмол қилиши, фойдаланишида, сўзи ва феълига эргашишида, амрларига юриши ва қайтарганидан қайтишда, енгиллигида ҳам, қийинчилик, машаққатида ҳам одоблари билан одобланишида, ғайратли бўлганида ҳам,нафси ёқтирмаганида ҳам У зотга эргашиши билан намоён бўлади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу оятига ҳам гувоҳлик беради:
“Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Оли Имрон сураси, 31 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12088. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Ҳасад қилиш Аллоҳга душманлик қилишнинг бир кўринишидир. Ҳасадгўй бандасига бериб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёқтирмайди, ваҳоланки Аллоҳ уни суйган бўлади. Уни завол топишини яхши кўради. Аллоҳ уни ёмон кўради. Натижада, у ҳасадгўй инсон Аллоҳга унинг қазоси, қадари, муҳаббати ва кароҳатида зид келган, қарши чиққан бўлиб қолди”, деди.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12086. ☪️ Фосида (эътиқоди бузуқ) аёлга уйланишдан эҳтиёт бўлинг
Фосида аёлга уни ислоҳ қиламан, тўғри йўлга соламан деган ниятда уйланманг. Қайтанга у сизни фасодга бошлайди, издан чиқаради. Имрон ибн Хаттон хаворижлардан бўлган гўзал бир аёлга уйланган. Ва уни аҳли сунна эътиқодига қайтараман, деган. Бориб-бориб, унинг ўзи хаворижларнинг пешволаридан бирига айланди.
Имом Заҳабийнинг "Сияру аъламин нубало" асаридан.
🔻Изоҳ: Хаворижлар. (Ҳижрий 38, милодий 658 сана) Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг аскарлари ичидан «хаворижлар» номли алоҳида гуруҳ ажралиб чиқди. Аслида «хавориж» сўзи «хуруж», яъни «қарши чиқиш» сўзидан олинган бўлиб, улар ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга қарши чиққанликлари учун шу ном билан аталган эдилар.
Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий” да айтадилар: “Хаворижларга келсак, улар қарши чиққан тоифадир. Улар битъатчи гуруҳлар бўлиб, хаворижлар деб номланган. Бу уларнинг динга ва мусулмонларнинг яхшиларига қарши чиққанликлари учундир”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12084. Улар (саҳобий розияллоҳу анҳумлар) хурмо ейишарди, арпа унидан нон ейишарди ва бўйранинг устида ётишарди. Сўнгра эса: “Сўнгра ўша Кунда албатта неъматланишдан сўраласиз” ояти нозил бўлди.
(Такосур сураси, 8-оят)
12082. Жоҳилнинг ахлоқи эшитмасдан жавоб қайтариш, тушунмасдан туриб баҳсга киришиши ва билмаган нарсаси ҳақида ҳукм қилишидир.
Жаъфар ибн Муҳаммад.
12080. Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ баъзи инсонларни таърифлаб айтган сўзи қандай ўринли: “Улар илм талаб қилишни шанба куни бошлашади, сўнг якшанба куни уни таълим олишади ва душанбадан бошлаб устоз бўлиб олиб, уни ўқита бошлашади... Лекин сешанба куни кибор мужтаҳид имомлар, (устоз уламолар)га: “Сизлар ҳам рижол, биз ҳам рижоллармиз”, дея ташланишни бошлашади.
“Суннатун набавияту байна аҳлил фиқҳи ва аҳлил ҳадийси.”
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12078. Ёмғир ёққанда ва шамол тургандаги суннатлар
1. Ёмғир ёға бошлагандаги дуо: “Аллоҳумма соййибан наафиъан”,
Маъноси: “Аллоҳим фойдали ёмғир қилгин”. (Имом Бухорий ривояти).
2. Ёмғир кучайганда ўқиладиган дуо: «Аллоҳумма, ҳаваалайнаа ва лаа 'алайнаа».
Маъноси: «Аллоҳим, бу ёмғир атрофимизга ёғсин, устимизга ёғмасин»
3. Ёмғир тингандан кейинги дуо: «Мутирнаа бифазлиллааҳи ва роҳматиҳ».
Маъноси: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғир ёғди. (Имом Бухорий ривояти).
4. Момақалдироқ овозини эшитгандаги дуо: “Субҳааналазий йусаббиҳур-раъду биҳамдиҳи вал малааикату мин хийфатиҳи”.
Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман. Момақалдироқ ҳам Аллоҳни ҳамди билан поклаб ёд этяпти. Фаришталар ҳам Ундан қўрқиб тасбиҳ айтади дейилади.
Имом Молик «Муватто»да ривоят қилган.
5. Шамол кучайганда ўқиладиган дуо: «Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа, ва хойро маа урсилат биҳи, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳи».
Маъноси: «Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12076. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз Аллоҳ таолонинг изни билан кишига тегади, ҳатто кўз теккан одам баланд тоғга кўтарилиб, ўзини пастга улоқтиришгача боради”, дедилар.
Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.
Бунинг маъноси: Албатта кўз ва ҳасад кишига етади, ҳаттоки (унинг таъсири остида) тоққа чиқиб, унинг тепасидан ўзини пастга отиб юборади.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз ҳақдир. У кишини баландликдан қулатади”, деганлар. Имом Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12074. Кекса бир аёлни пешин азонидан бир неча дақиқа олдин таҳорат олаётганини кўрдим. Мен ундан: “Азон айтилдими?” деб сўрадим. У аёл: “Мен чақирмасидан аввал У зотнинг олдига бораман”, деди. Билдимки, мен ёмон банда эканман.
Ибн Жавзийнинг “Табсираси”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12072. Улар Исломни маъноси бўлмаган бир исмгина бўлишини, амали, ҳаракати бўлмаган қуруқ даъво, сурат бўлишини истайдилар. Бу билан худди Қурайш аҳли Иброҳим алайҳиссаломни улуғлаб, бут-санамлар ясагани, қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (Ҳақ динга) даъват қилганларида эса, у зот билан урушганларига ўхшайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12071. Салмон розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умрни фақат яхшиликлар зиёда қилади. Қазои қадарни фақат дуо қайтаради”, дедилар.
Ибн Можа ва Термизий ривояти.
12069. Имом Шофеий айтади: “Қалбимга энг оғир дўстларим менга сохта муомала қиладиган ва мен ҳам унга (мажбур бўлиб, зўраки) муомала қиладиганимдир. Қалбимга суюкли бўлган дўстларим мен у билан ўтирсам, худди ўзим билан бирга ўтиргандек, бемалол ва самимий бўладиганимдир”.
“Шарҳу кафиятиш шафия”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
12067. Албатта сизлардан аввалгилар Қуръонни Роббиларидан келган мактуб деб билардилар. Кечалари Қуръон оятларини тадаббур қилар, кундузлари эса уни қидирар эдилар. (яъни, унга амал қилишга имкон ва фурсат излашарди)
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube