arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

12050. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: Албатта дуоларнинг улуғларидан бири будир: “Аллоҳумма инний асалукал ъазиймата ъалар-рушди, валғониймата мин кулли биррин, валфавза бил-жанната ван-нажаата минан-наар”.

Маъноси: Аллоҳим, рушди ҳидоят узра азимат, барча яхшиликларда ғанимат, жаннат билан муваффақият ва дўзахдан нажот сўрайман.

“Мифтаҳуд дарус саъаадати”.

Шайх Абдурраззоқ Бадр деди: “Валлоҳи, сумма валлоҳи, сумма валлоҳи, агар Аллоҳ ушбу дуоингни ижобат қилса, сен эришмаган ва муваффақият топмаган бирон хайр, яхшилик қолмайди”. (Барча яхшиликларга эга бўлган бўласан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12048. Тариқат йўлида ва тариқат аҳлидан бўлган киши оқар дарёнинг ўртасида турган харсангтош каби бўлмоғи лозим. Унинг ёнидан сув, тўлқинлар оқиб турсада, у ҳаракатсиз, сокин бўлиши керак. Акс ҳолда одамлар уни ўйин қилиб ташлайдилар.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12046. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта банда агар намозга турса, барча гуноҳлари олиб келиниб, боши ва елкасига қўйилади. Ҳар гал рукуъ ва сажда қилганида, ундан гуноҳлар тўкилади», дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

Изоҳ: Абу Исҳоқ Сабиъий айтадилар: “Намоз менга оғирлик қилди, заифлашиб қолдим, кучим кетди. Бугун намозга туриб, Бақара билан Оли Имроннигина ўқий олдим, холос”.

Ибн Журайж шундай деганлар: “Мен Атодан ўн саккиз йил ажралмадим. У киши ёшлари катта бўлиб, заифлашиб қолганларидан кейин ҳам намозда тик турган ҳолда Бақара сурасидан 200 оят ўқир эдилар. Буни ўқиш асносида умуман қимирламас, заррача ҳаракат қилмас эдилар”. 


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12044. Айримлар бор, Рамазон ойида таҳорат олаётиб (рўзаси очилиб кетмаслиги учун ўта эҳтиёткор бўлиб) бир ҳўплам сувни ютиб юбормайдию, мерос тақсимотида синглисининг улушини бемалол “ютиб” юбораверади, қўшнининг икки метр ерини бемалол (ўзига қўшиб олиб) “ютиб” юбораверади ва яна кўчадаги омманинг еридан бир метрини (ўзига қўшиб олиб) бемалол “ютиб” юбораверади...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12042. Имом Шофеий айтадилар: “Ўғил фарзандлар неъматдир, қиз фарзандлар ҳасанотлардир. Аллоҳ неъматлар учун ҳисобга тутиб, ҳасанотлар учун мукофотлайди!”.

Зуҳо Шоҳин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12041. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни таълим олинглар ва бир қавм келиб у ила дунёни сўрай бошлашларидан аввал у ила Аллоҳдан жаннатни сўранглар. Албатта Қуръонни уч тоифа ўрганади: “Қуръон билан фахрланиб, мақтанувчи киши, Қуръон билан (тирикчилик воситаси қилиб олиб) ейувчи киши ва Қуръонни Аллоҳ учун тиловат қиладиган киши”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12039. Ушбу маданиятнинг бузуқлиги шундаки, ҳийла, фирибгарликни зукколик, пасткашликни эркинлик, разилликни санъат нарх оширишни эса ёрдам ва мадад деб атайди.

Мустафо Сибаъий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12037. Фойдали илм(ни эгаллаган олим)нинг аломатларидан: “Албатта унинг соҳиби илмни даъво қилмайди, ҳеч кимга илми билан фахрланмайди, суннат ва унинг аҳлига хилоф қилганни истисно қилганда, ҳеч кимни жаҳолат, билимсизликка нисбат бермайди. У илм борасида ўзи ёқтирмаган, ғазаб қилган нарса учун эмас, балки Аллоҳ ғазаб қиладиган нарса ҳақидагина сўзлайди. Ва бирон кимни даража, обрўсини кўтаришни қасд қилмайди”.

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳнинг “Фазлу ъилмис салафи ъалал халафи” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12035. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ким Қуръонни хатм қилса, унинг учун мустажоб дуо бордир», деди.
Изоҳ: Қуръон хатмида жамоат бўлиб дуо қилиш мақсадга мувофиқ. Бир ўзи ёки икки-уч киши билан дуо қилса ҳам яхши, аммо дуода «омин» деб турувчилар қанча кўп бўлса, шунча яхши.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12033. Ато ибн Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ тилингни дуо учун бўш қўйдими, билгинки, талабинг улуғлигию муродинг кучлигилига қарамасдан, У зот сен нимаики хоҳласанг, ўшани ато этмоқни истамоқда”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12031. 📚Имом Шофеъий Ғазода туғилди, Маккада улғайди, Мадинада илм олди, Яманда ҳукм иши топширилди, Бағдодга ҳижрат қилди, Искандарияда риботда бўлди ва Қоҳирада вафот қилди...

У замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик ва чегаралар бўлмаган...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12029. Али ибн Ҳусайннинг олдига камбағал ва тиланчи келса, хурсанд бўларди ва: “Марҳабо, охиратимга йўл озиғимни (савобларимни) элтувчи”, дерди.

“Сифатус софва”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12027. Бир пайтлар илм-фан ва инсон ҳуқуқлари асри бошланди дердилар. Дунё илм воситасида ривожланиш, фаровонлик ва саодатга эришади дея инсонларни адаштирар эдилар... Аслида жоҳилият даври ундан кўра шарафли бўлиб қолди. Сабаби бу замон, бу аср бугунга келиб жаҳолат, зулм, маънавий таназзул, тубанлашиш ва зулмат асрига айланди.
Дунё Шарқнинг таназзули ва инсонларнинг оламлари Роббисидан узоқлашиши билан нималарни қўлдан бой берди, йўқотди?
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, Тоҳа сураси, 123-124 оятлар.
Бу ўринда айрим инсонларгагина эмас, балки бутун бир ҳалқлар агар залолат ва зулмга ўтар экан, шундай оқибат бўлиши шубҳасиздир.


Муҳаммад Вофиқ Зайнулобидийн.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12025. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Агар сингил эҳтиёжманд бўлса, унинг нафақаси (таъминоти)га ака (ёки ука) мажбурланади”, деди.

“Зодул мусофир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12023. Кишининг икки дунёда саодатига эришишининг сабаблари тўрт нарсададир:
Биринчидан: Роббиси табарока ва таолога йўналган ҳолда қалбини поклаш
Иккинчидан: Расул соллаллоҳу алайҳи васалламга Китоб ва суннатни тутган ҳолда сўз ва амал билан эргашиш.
Учинчидан: Аҳбоб ва дўстлар билан меҳр-муҳаббат билан муомала қилиш.
Тўртинчидан: Душманла билан адолат асосида муомала қилиш.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12049. Жаъфар ибн Яҳёдан сўзларнинг энг қисқаси ҳақида сўрашди. У зот: «Бу Сулаймон алайҳиссаломнинг Саба маликасига айтган қуйидаги сўзидир», дедилар:
Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг», (дейилмишдир)”. Намл сураси, 30, 31 – оятлар.

Бу ўринда у учта жумлада қуйидагиларни жамлади: унвон ва китоб, ҳожат ва уларга мактуб битиш орқали динга даъват қилиш ҳамда рушду ҳидоятни намоён қилишдир.

Роғиб Исфаҳонийнинг “Муҳозорати адибба” асаридан.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12047. Илм толибининг нафас оладиган ўпкаси устозлари ва китобларидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12045. Дунёдаги ҳаётинг 70 йилдан камроқ ёки кўпроқни ташкил этади.
Шундай экан, миллиардлаб ниҳоясиз ҳузур ҳаловатли йилларни 70 йилга, уни ҳам учдан бири уйқудан иборат бўлган йилларга алиштириб қўйманг. Бўлиб ҳам унинг ҳам кўп қисми машаққатда ўтади. “Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик”, Балад сураси, 4 – оят.

Роббингга таслим бўлиш билан нафсингдан ғолиб кел, шайтонингни мағлуб қил! Аллоҳим, дунёни ғам-ташвишимизни энг каттаси, илмимиздан энг етишгани этиб қўймагин. Ва дунё сабаб борар еримизни дўзах этиб қўймагин.

Самир Маҳмуд.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12043. Аллоҳумма ирҳам уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма ултуф биуммати саййидина Муҳаммад!
Аллоҳуммағфир лиуммати саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма ъаафи уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳуммаъфу ъан уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма акрим уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма иҳфаз уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма ултуф биуммати саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма аътиқ би уммати саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма ирҳам уммата саййидина Муҳаммад,
Бижааҳи саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам!

Маъноси: Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига раҳм қил!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига лутф-марҳамат кўрсат!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини мағфират қил!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига офият бер!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини афв эт!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини икром қил!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини муҳофаза қил!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига лутф-марҳамат кўрсат!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини дўзахдан озод қил!

Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига сайидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурмати раҳм қил!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🌙 «Hilol dasturlari» sahifasida katta yutuqli tanlov eʼlon qilamiz!

👉 Batafsil maʼlumot

🟢 @hiloldasturlari

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12040. Қуръони каримда “сижн” - зиндон (қамоқ) сўзи 10 ўринда Мисрга боғлиқ ҳолда келтирилган. Уларнинг бари солиҳ муслиҳ бандаларнинг зиддига, уларга қарши баён қилинади. Шундан тўққизтаси Юсуф сурасида, биттаси Шуаро сурасида келади.
Унда Фиръавн Мусо алайҳиссаломга қарата: “У (Фиръавн): «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», – деди”, Шуаро сураси, 29 – оят.
Бу ўринда тўрт нарсада ўзаро боғлиқлик борми?
1. Зиндон.
2. Мамлакат.
3. Зиндонбанд этувчилар.
4. Зиндонга солинган кишининг таърифи.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12038. Ҳар бир эшитган нарсангни тасдиқлаб кетаверма. Бу ўринда (сен эшитган) қиссанинг уч жиҳати бор:
Сен(и тушунчанг), улар(нинг талқини) ва (асл) ҳақиқат.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12036. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради, холос», дедилар».

Насоий ва Табароний ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12034. Уламоларнинг мавқеи заифлашар экан, илмий майдонда жоҳилларнинг зоҳир бўлиши ғолиб кела бошлайди. Натижада, ҳамма нарса аралаш қуралаш бўлиб, ҳақни танишга, унинг маърифатига кўнмай қолади. Фақатгина унинг талабида бўлган содиқ, мухлисгина бунга эриша олади. Валлоҳу аълам.

Муҳаммад Амона.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12032. Биз у қадар солиҳ инсонлар эмасмиз.. Лекин, Аллоҳдан қўрқамиз...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12030. Ким иззат истаса...

1. Аллоҳ таоло айтади: “Ким дунё савобини истаса, бас, дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам савоби Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир”, Нисо сураси, 134 – оят.
2. “Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амаллари (самараси)ни тўлиқ берамиз. Унда уларга камайтирилмас”, Ҳуд сураси, 15 – оят.
3. “Ким шошган(дунё)ни истаса, ирода қилган кишимизга хоҳлаган нарсамизни унда шошилинч берурмиз. Сўнгра унга жаҳаннамни берурмиз. Унга мазаммат қилинган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куюр”, Исро сураси, 18 – оят.
4. “Ким иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур”, Фотир сураси, 10 – оят.
5. “Ким охират ҳосилини истаса, унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас”, Шууро сураси, 20 – оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12028. Шайх, зоҳид, орифи биллоҳ Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ: “Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга: “Эй Бишр, Аллоҳ таоло сен кабилардан нима учун сенинг даражангни баланд этганини биласанми?”, дедилар. Мен: “Йўқ, ё Расулуллоҳ” дедим. У зот: “Менинг суннатимга эргашганинг, солиҳ инсонларга хизмат қилганинг, биродарларингга насиҳат қилганинг, асҳобларимга муҳаббатинг ва аҳли байтимга муҳаббатинг сабаб У Зот сени аброрлар манзиласига етказди”, дедилар.

Имом Абдулқарим Қушайрийнинг “Рисалатул Қушайрия”асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тарих сўзлаганда

🔹 Олмон шарқшунос олими Ҳенке айтади: “Германия кўчалари милодий XIX-асрдан бошлаб газли чироқлар билан ёритила бошлаган. Ҳодисани Олмониянинг “Кёльн” газетаси “бу иш илоҳий зулматга таҳдид солувчи кенг тарқалган ёмонлик ва зулмдир”, дея қоралаб ёзиб чиққан эди.
Андалуснинг Қуртуба шаҳри кўчалари эса, X-асрдаёқ уйларнинг кўча деворларига ўрнатилган чироқлар билан ёришиб турарди. Бундан ташқари, кўчаларда тозалик ишлари ахлатларни йиғиб юрадиган ҳўкизларга қўшилган аравалар ёрдамида амалга ошириларди. Париж шаҳрига келадиган бўлсак, у ривожланиш учун айнан Қуртуба шаҳрини намуна қилиб олганди”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12024. Гарчи замбарак тўплари қиличимни синдирган бўлсада, ботил асло ҳаққимни синдира олмас.

Умар Мухтор раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12022. Бомдод намози фақат жисмнинг уйғониши эмас, балки у Аллоҳнинг севгиси ва розилиги сари йўлни таниган ва ҳаётнинг сирларини тотиган қалбнинг уйғонишидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал