arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

12036. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин Оятул Курсийни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради, холос», дедилар».

Насоий ва Табароний ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12034. Уламоларнинг мавқеи заифлашар экан, илмий майдонда жоҳилларнинг зоҳир бўлиши ғолиб кела бошлайди. Натижада, ҳамма нарса аралаш қуралаш бўлиб, ҳақни танишга, унинг маърифатига кўнмай қолади. Фақатгина унинг талабида бўлган содиқ, мухлисгина бунга эриша олади. Валлоҳу аълам.

Муҳаммад Амона.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12032. Биз у қадар солиҳ инсонлар эмасмиз.. Лекин, Аллоҳдан қўрқамиз...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12030. Ким иззат истаса...

1. Аллоҳ таоло айтади: “Ким дунё савобини истаса, бас, дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам савоби Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ва Аллоҳ ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир”, Нисо сураси, 134 – оят.
2. “Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амаллари (самараси)ни тўлиқ берамиз. Унда уларга камайтирилмас”, Ҳуд сураси, 15 – оят.
3. “Ким шошган(дунё)ни истаса, ирода қилган кишимизга хоҳлаган нарсамизни унда шошилинч берурмиз. Сўнгра унга жаҳаннамни берурмиз. Унга мазаммат қилинган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куюр”, Исро сураси, 18 – оят.
4. “Ким иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур”, Фотир сураси, 10 – оят.
5. “Ким охират ҳосилини истаса, унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас”, Шууро сураси, 20 – оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12028. Шайх, зоҳид, орифи биллоҳ Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ: “Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга: “Эй Бишр, Аллоҳ таоло сен кабилардан нима учун сенинг даражангни баланд этганини биласанми?”, дедилар. Мен: “Йўқ, ё Расулуллоҳ” дедим. У зот: “Менинг суннатимга эргашганинг, солиҳ инсонларга хизмат қилганинг, биродарларингга насиҳат қилганинг, асҳобларимга муҳаббатинг ва аҳли байтимга муҳаббатинг сабаб У Зот сени аброрлар манзиласига етказди”, дедилар.

Имом Абдулқарим Қушайрийнинг “Рисалатул Қушайрия”асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тарих сўзлаганда

🔹 Олмон шарқшунос олими Ҳенке айтади: “Германия кўчалари милодий XIX-асрдан бошлаб газли чироқлар билан ёритила бошлаган. Ҳодисани Олмониянинг “Кёльн” газетаси “бу иш илоҳий зулматга таҳдид солувчи кенг тарқалган ёмонлик ва зулмдир”, дея қоралаб ёзиб чиққан эди.
Андалуснинг Қуртуба шаҳри кўчалари эса, X-асрдаёқ уйларнинг кўча деворларига ўрнатилган чироқлар билан ёришиб турарди. Бундан ташқари, кўчаларда тозалик ишлари ахлатларни йиғиб юрадиган ҳўкизларга қўшилган аравалар ёрдамида амалга ошириларди. Париж шаҳрига келадиган бўлсак, у ривожланиш учун айнан Қуртуба шаҳрини намуна қилиб олганди”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12024. Гарчи замбарак тўплари қиличимни синдирган бўлсада, ботил асло ҳаққимни синдира олмас.

Умар Мухтор раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12022. Бомдод намози фақат жисмнинг уйғониши эмас, балки у Аллоҳнинг севгиси ва розилиги сари йўлни таниган ва ҳаётнинг сирларини тотиган қалбнинг уйғонишидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12020. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Эй нафс! Бироз толиқиб, чарчагин, кейин жаннати Фирдавсда кўп дам оласан” , дер эдилар.

“Латоифул маъориф”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12018. Имом Шаъроний раҳимаҳуллоҳ муриднинг одоблари ҳақида сўзлаб: “Унинг иши шулки, одамларнинг мақтови ва айблаши унинг наздида тенг бўлиши лозим. Яхшилик ва ёмонлик унинг учун Аллоҳнинг ҳузуридан экани, қазони белгилаган Зотнинг қазосига рози бўлиши, Аллоҳ азза ва жалланинг ато этиши ва ман қилишини тенг кўришга рози бўлиши лозимдир. Бу нарсалар муриднинг Роббисига ихлоси ва ибодати нуқсонсиз экани аломатидир”, дедилар.

Шайх Аҳмад Шариф.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12016.  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар, учта бармоқларини ялар эдилар, «Бирингизнинг луқмаси тушиб кетса, ундаги азиятни кетказиб, еяверсин, уни шайтонга қолдирмасин», дер эдилар ва бизни идишларни артишга буюриб, «Сиз барака таомингизнинг қайси қисмида эканини билмайсиз», дер эдилар».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12014. Бир киши айтади: “Шу кунларда қаттиқ мусибат, балога йўлиқдим. Атрофимдагилар барчалари ташлаб кетишди. Ўзимни ёлғиз ҳис қилдим. Сўнгра умримда биринчи бор айтаётгандек “эй Роббим”, дедим. Саждаларда қолиб Роббимга узоқ муножотлар қилдим. Намозимда шуларни тартибга солдим. Масжидга боришда ушбу нолаларни тартибга солиб, одатландим. Сўнгра мусҳафимни устидаги чангни пуфлаб ташлаб, биринчи марта ўқиётгандек ундаги ҳар бир оятни диққат билан, таъсирланиб ўқидим...
Натижада, Аллоҳга тоат ва қурбат лаззатининг олдида бало, мусибат арзимас нарсага айланиб қолди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12012. Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Одамларга шундай замонлар келадики, унда баданлар тирик, лекин қалблар ўлган бўлади”, деди.

“Ҳилятул авлиё” асаридан.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12010. Замонавий эркинлик қисқа таърифда:
Менинг қарашим билангина қарайсан, мен эргашган нарсагагина эргашасан!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12008.  Абу Масъуддан ривоят қилинади, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот ўша киши билан гаплашдилар. Шунда у дағ-дағ қалтирай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Қўрқма! Мен подшоҳ эмасман. Балки қуёшда қуритилган гўшт ейдиган (оддий) аёлнинг ўғлиман”, дедилар.

Ибн Можа, Ҳоким ва Табароний ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12035. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ким Қуръонни хатм қилса, унинг учун мустажоб дуо бордир», деди.
Изоҳ: Қуръон хатмида жамоат бўлиб дуо қилиш мақсадга мувофиқ. Бир ўзи ёки икки-уч киши билан дуо қилса ҳам яхши, аммо дуода «омин» деб турувчилар қанча кўп бўлса, шунча яхши.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12033. Ато ибн Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ тилингни дуо учун бўш қўйдими, билгинки, талабинг улуғлигию муродинг кучлигилига қарамасдан, У зот сен нимаики хоҳласанг, ўшани ато этмоқни истамоқда”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12031. 📚Имом Шофеъий Ғазода туғилди, Маккада улғайди, Мадинада илм олди, Яманда ҳукм иши топширилди, Бағдодга ҳижрат қилди, Искандарияда риботда бўлди ва Қоҳирада вафот қилди...

У замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик ва чегаралар бўлмаган...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12029. Али ибн Ҳусайннинг олдига камбағал ва тиланчи келса, хурсанд бўларди ва: “Марҳабо, охиратимга йўл озиғимни (савобларимни) элтувчи”, дерди.

“Сифатус софва”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12027. Бир пайтлар илм-фан ва инсон ҳуқуқлари асри бошланди дердилар. Дунё илм воситасида ривожланиш, фаровонлик ва саодатга эришади дея инсонларни адаштирар эдилар... Аслида жоҳилият даври ундан кўра шарафли бўлиб қолди. Сабаби бу замон, бу аср бугунга келиб жаҳолат, зулм, маънавий таназзул, тубанлашиш ва зулмат асрига айланди.
Дунё Шарқнинг таназзули ва инсонларнинг оламлари Роббисидан узоқлашиши билан нималарни қўлдан бой берди, йўқотди?
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас. Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”, Тоҳа сураси, 123-124 оятлар.
Бу ўринда айрим инсонларгагина эмас, балки бутун бир ҳалқлар агар залолат ва зулмга ўтар экан, шундай оқибат бўлиши шубҳасиздир.


Муҳаммад Вофиқ Зайнулобидийн.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12025. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Агар сингил эҳтиёжманд бўлса, унинг нафақаси (таъминоти)га ака (ёки ука) мажбурланади”, деди.

“Зодул мусофир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12023. Кишининг икки дунёда саодатига эришишининг сабаблари тўрт нарсададир:
Биринчидан: Роббиси табарока ва таолога йўналган ҳолда қалбини поклаш
Иккинчидан: Расул соллаллоҳу алайҳи васалламга Китоб ва суннатни тутган ҳолда сўз ва амал билан эргашиш.
Учинчидан: Аҳбоб ва дўстлар билан меҳр-муҳаббат билан муомала қилиш.
Тўртинчидан: Душманла билан адолат асосида муомала қилиш.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12021. Хилватдаги ибодат саботнинг улкан сабабларидан

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг одамлар кўрмаган ҳолда адо этадиган татоввуъ -нафл намози одамлар кўзи олдида адо этадиган йигирма беш ракат намозига тенгдир”, дедилар.

Абу Яъло ривояти.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз уйидаги фарз намозидан бошқа намози менинг ушбу масжидимдаги намозидан афзалдир», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ироқий, саҳиҳ, деган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12019. Дўстлашсанг, икки кишининг бири билан дўстлашгин:
1.Ундан динингни ишида бирон нарсани таълим оладиган ва сенга фойдаси тегадиган киши.
2. Динини ишидан бирон нарсани унга таълим берадиган ва у сендан қабул қиладиган киши.
3. (Юқоридаги икки хислат топилмаган) учинчи киши бўлса, ундан қочгин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12017. Ўзларингизни валюталар курси ва нарх-навонинг (баланд-пастлигини кузатиш) билан машғул қилманг. Балки ўзингизни ризқнинг сабаблари билан машғул қилинг.

Улар қуйидагилардир:
1. Тавба.
2. Истиғфор.
3. Ҳусни хулқ, гўзал аҳлоқ.
4. Одамлар орасида яхши муомала қилиш.
5. Яхши амаллар ва саховат.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12015. Синов...
Қуръон ўқиётганингда телефонинг жиринглаб қолади... Икки ракат намоз ўқишга турганингда мактуб келиб қолади... Ҳар қачон бир яхши ишни амалга оширишни ният қилсанг, сени чалғитувчи ва ишдан машғул қилувчи бир нарса келади...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12013. «Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз», Ҳижр сураси, 97 - оят.

Пайғамбар бўлишларига қарамай, озор берувчи ёмон сўзлар кўнглиларига тегарди, юраклари сиқиларди. Энди у зотдан қуйиларнинг ҳоли нима бўлсин? Кийимларни танлагандай айтадиган сўзларини танлаб, ўйлаб гапирадиганларга салом бўлсин, салом бўлсин ва яна салом бўлсин. Чунки улар сўзда ҳам нозик дид, нафислик борлигини билишади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12011. Аллоҳ азиматларини (қатъий буйруқ ва амрларини) тутганни яхши кўргани каби диндаги рухсатни, енгилликни тутганни яхши кўради.

Баззор ва Абу Яъло ривояти.


Изоҳ: Худди азиматни тутганни яхши кўрганидек, Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан бандаларига берган шаръий рухсатни, енгилликни олган мусулмон кишини яхши кўради.
«Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади ва сизларга қийинликни ирода қилмайди», (Бақара сураси, 185-оят).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12009. Шайтондан сақланишнинг 10 усули

1. Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш.
2. Муъаввизатайн (Фалақ ва Нас суралари) ўқиш.
3. Уйга киришдан олдин, таом тановул қилишдан олдин ва бошқа ҳолатлар басмала (бисмиллаҳ) айтиш.
4. Кўп сўзлаш, кўп қараш, кўп аралашиш ва кўп ейишдан сақланиш.
5. Бақара сурасини охиригача қироат қилиш.
6. Бақара сурасининг охиридаги икки улуғ оятни тиловати қилиш (“аманар росуулу..”)
7. “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодир”ни айтиш.
8. Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтириш.
9. Уйқудан аввал “оятал курсий”ни ўқиш.
10. Кишига уйқусида шайтонлар ғолиб келса, “Аъузу бикалиматиллаҳит таммаати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», дейиш.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)

Шайх Абдурразоқ Бадр.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter |

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12007. Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Қуръон овози (тиловати, унинг оҳанги) қалбларни сокин қилади, хотиржам қилади ва унга виқор беради. Мусиқанинг овози эса (қалбни) қўзғатади, безовта қилади ва ҳаяжонга солади”.

“Бадоиъут тафсир”

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал