arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

12021. Хилватдаги ибодат саботнинг улкан сабабларидан

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг одамлар кўрмаган ҳолда адо этадиган татоввуъ -нафл намози одамлар кўзи олдида адо этадиган йигирма беш ракат намозига тенгдир”, дедилар.

Абу Яъло ривояти.

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз уйидаги фарз намозидан бошқа намози менинг ушбу масжидимдаги намозидан афзалдир», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ироқий, саҳиҳ, деган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12019. Дўстлашсанг, икки кишининг бири билан дўстлашгин:
1.Ундан динингни ишида бирон нарсани таълим оладиган ва сенга фойдаси тегадиган киши.
2. Динини ишидан бирон нарсани унга таълим берадиган ва у сендан қабул қиладиган киши.
3. (Юқоридаги икки хислат топилмаган) учинчи киши бўлса, ундан қочгин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12017. Ўзларингизни валюталар курси ва нарх-навонинг (баланд-пастлигини кузатиш) билан машғул қилманг. Балки ўзингизни ризқнинг сабаблари билан машғул қилинг.

Улар қуйидагилардир:
1. Тавба.
2. Истиғфор.
3. Ҳусни хулқ, гўзал аҳлоқ.
4. Одамлар орасида яхши муомала қилиш.
5. Яхши амаллар ва саховат.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12015. Синов...
Қуръон ўқиётганингда телефонинг жиринглаб қолади... Икки ракат намоз ўқишга турганингда мактуб келиб қолади... Ҳар қачон бир яхши ишни амалга оширишни ният қилсанг, сени чалғитувчи ва ишдан машғул қилувчи бир нарса келади...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12013. «Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз», Ҳижр сураси, 97 - оят.

Пайғамбар бўлишларига қарамай, озор берувчи ёмон сўзлар кўнглиларига тегарди, юраклари сиқиларди. Энди у зотдан қуйиларнинг ҳоли нима бўлсин? Кийимларни танлагандай айтадиган сўзларини танлаб, ўйлаб гапирадиганларга салом бўлсин, салом бўлсин ва яна салом бўлсин. Чунки улар сўзда ҳам нозик дид, нафислик борлигини билишади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12011. Аллоҳ азиматларини (қатъий буйруқ ва амрларини) тутганни яхши кўргани каби диндаги рухсатни, енгилликни тутганни яхши кўради.

Баззор ва Абу Яъло ривояти.


Изоҳ: Худди азиматни тутганни яхши кўрганидек, Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан бандаларига берган шаръий рухсатни, енгилликни олган мусулмон кишини яхши кўради.
«Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади ва сизларга қийинликни ирода қилмайди», (Бақара сураси, 185-оят).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12009. Шайтондан сақланишнинг 10 усули

1. Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш.
2. Муъаввизатайн (Фалақ ва Нас суралари) ўқиш.
3. Уйга киришдан олдин, таом тановул қилишдан олдин ва бошқа ҳолатлар басмала (бисмиллаҳ) айтиш.
4. Кўп сўзлаш, кўп қараш, кўп аралашиш ва кўп ейишдан сақланиш.
5. Бақара сурасини охиригача қироат қилиш.
6. Бақара сурасининг охиридаги икки улуғ оятни тиловати қилиш (“аманар росуулу..”)
7. “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодир”ни айтиш.
8. Аллоҳ таолонинг зикрини кўпайтириш.
9. Уйқудан аввал “оятал курсий”ни ўқиш.
10. Кишига уйқусида шайтонлар ғолиб келса, “Аъузу бикалиматиллаҳит таммаати мин ғозобиҳи ва иқобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», дейиш.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)

Шайх Абдурразоқ Бадр.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter |

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12007. Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Қуръон овози (тиловати, унинг оҳанги) қалбларни сокин қилади, хотиржам қилади ва унга виқор беради. Мусиқанинг овози эса (қалбни) қўзғатади, безовта қилади ва ҳаяжонга солади”.

“Бадоиъут тафсир”

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12005. Бугунги муаммоимиз солиҳларнинг камлиги ва фосид, бузувчиларнинг кўплигида эмас, балки ислоҳотчиларнинг камлигидадир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12003. Зулмга қарши курашиш Қуръоний қатъий кўрсатма бўлиб, жамиятлариимизда маданиятга айланиши лозимдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12001. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Майизни ўзларингизга лозим тутинглар. Албатта у аччиқликни ўчиради, балғамни тўхтатади, асабни тинчлантиради, чарчоқни кетказади ва юракни ҳимоялайди”, дедилар.

Абу Нуъаймнинг «Тиббун набавий»даги ривояти.

Изоҳ: Ибн Қоййим майиз яхши озуқа бўлишини ва ошқозонни кучайтириб, ёдлашга манфаатли бўлишини айтганлар. Зуҳрий: «Ким ҳадис ёдлашни хуш кўрса, майиз есин», деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга майизни ивитиб беришар, уни ўша куни, унинг эртасига ва индинига кечгача ичар, кейин бошқаларга бериб юборишга ёки тўкиб ташлашга буюрар эдилар».

Муслим ривоят қилган.

Майизда калий, фосфор, кальций, магний, мис, темир, углевод, витамин В, С ва глюкоза моддалари мавжуд. Майиз антиоксидловчи моддаларга бой. Нафас олиш ва ҳазм қилиш органлари касалланишининг олдини олишда катта ёрдам беради.
Мутахассислар майизнинг бир қатор тиббий фойдаларини санаб ўтишган. Булар қуйидагилар:
1. Юқори қон босимини туширади.
2. Қондаги холестеринни камайтиради.
3. Юрак саратонидан асрайди.
4. Майиз сувда қайнатиб ичилса, йўтални босади.
5. Балғамни ҳайдайди.
6. Микроб ва вирусларга қарши курашади.
7. Антиоксидловчи хусусиятга эга.
8. Тишларга тош йиғилишига йўл қўймайди.
9. Танани заҳарли моддалардан тозалайди.
10. Ҳайз қонини камайтиради.
11. Қораталоқ, жигар ва ошқозонни фаоллаштиради.
12. Хотирани кучайтиради.
13. Йўғон ичак саратонидан асрайди.
14. Кўзни хасталиклардан асрайди.
15. Яллиғланишларнинг олдини олади.
16. Ични юмшатади.
17. Қонни тозалайди.
18. Овозни тиниқлаштиради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11999. Ислом барча замон ва маконга мос келади, деманг. Аслида замон ва макон фақат Ислом билан ислоҳ бўлади.

Зуҳо Шоҳин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11997. Аввалари олим сўзларди, оми эса қулоқ тутарди. Бизнинг замонимизда эса оми сўзлайди, олим эса сўкиш ва озорларга йўлиқишидан қўрқиб сукут қилишга мажбур бўлади.

Доктор Назол Иброҳим Оли Роший.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11995. Улардан эҳтиёт бўл!
1. Шайтон.
2. Нафси ҳаво.
3. Шаҳват.
4. Ёмон дўст.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11993. Уларни дўст тутма!
1. Ёлғончи.
2. Ўғри
3. Ҳасадчи.
4. Ўзига бино қўйган, худбин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12020. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Эй нафс! Бироз толиқиб, чарчагин, кейин жаннати Фирдавсда кўп дам оласан” , дер эдилар.

“Латоифул маъориф”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12018. Имом Шаъроний раҳимаҳуллоҳ муриднинг одоблари ҳақида сўзлаб: “Унинг иши шулки, одамларнинг мақтови ва айблаши унинг наздида тенг бўлиши лозим. Яхшилик ва ёмонлик унинг учун Аллоҳнинг ҳузуридан экани, қазони белгилаган Зотнинг қазосига рози бўлиши, Аллоҳ азза ва жалланинг ато этиши ва ман қилишини тенг кўришга рози бўлиши лозимдир. Бу нарсалар муриднинг Роббисига ихлоси ва ибодати нуқсонсиз экани аломатидир”, дедилар.

Шайх Аҳмад Шариф.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12016.  Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар, учта бармоқларини ялар эдилар, «Бирингизнинг луқмаси тушиб кетса, ундаги азиятни кетказиб, еяверсин, уни шайтонга қолдирмасин», дер эдилар ва бизни идишларни артишга буюриб, «Сиз барака таомингизнинг қайси қисмида эканини билмайсиз», дер эдилар».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12014. Бир киши айтади: “Шу кунларда қаттиқ мусибат, балога йўлиқдим. Атрофимдагилар барчалари ташлаб кетишди. Ўзимни ёлғиз ҳис қилдим. Сўнгра умримда биринчи бор айтаётгандек “эй Роббим”, дедим. Саждаларда қолиб Роббимга узоқ муножотлар қилдим. Намозимда шуларни тартибга солдим. Масжидга боришда ушбу нолаларни тартибга солиб, одатландим. Сўнгра мусҳафимни устидаги чангни пуфлаб ташлаб, биринчи марта ўқиётгандек ундаги ҳар бир оятни диққат билан, таъсирланиб ўқидим...
Натижада, Аллоҳга тоат ва қурбат лаззатининг олдида бало, мусибат арзимас нарсага айланиб қолди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12012. Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Одамларга шундай замонлар келадики, унда баданлар тирик, лекин қалблар ўлган бўлади”, деди.

“Ҳилятул авлиё” асаридан.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12010. Замонавий эркинлик қисқа таърифда:
Менинг қарашим билангина қарайсан, мен эргашган нарсагагина эргашасан!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12008.  Абу Масъуддан ривоят қилинади, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот ўша киши билан гаплашдилар. Шунда у дағ-дағ қалтирай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Қўрқма! Мен подшоҳ эмасман. Балки қуёшда қуритилган гўшт ейдиган (оддий) аёлнинг ўғлиман”, дедилар.

Ибн Можа, Ҳоким ва Табароний ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12006. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Енгил, мулойим табиатли, одамларга яқин туриб, осонлик келтирувчи кишига дўзах ҳаром қилинган”, дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

Баъзи инсонларнинг шундай хислатлари борки, у енгил инсон, у билан бирон мавзуда муноқаша қилиш осон, ундан бирон нарсани сўраш осон, у билан сўзлашиш осон, уни рози қилиш осон, уни кечириши осон, у билан тараддудланмай, ортиқча ўйламай муомала қилиш, келишиб олиш осондир.

Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Сизларга дўзахга ҳаром кишининг ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозеъли ва мулойим кишидир».

Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12004. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган, сўнгра ҳидоятда юрганларни кўплаб мағфират қилувчиман”, Тоҳо сураси, 82 – оят.

Изоҳ: Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Тавба қилувчи инсоннинг қалби шишага ўхшаб, унга теккан ҳамма нарса таъсир қилади. Уларнинг қалбларига мавъиза, панду насиҳат тезроқ етиб боради. Улар юмшоқликка жуда яқин бўладилар. Шундай экан, қалбларингизни тавба билан даволанглар! Жуда кўп ҳолларда тавба қилиш тавба қилувчини жаннатга чорлаб, охири унга киритади. Тавба қилувчилар билан бирга ўтиринглар! Чунки, Аллоҳнинг раҳмати тавба қилувчиларга яқинроқдир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12002. Эй биродарим, Аллоҳнинг Китобини тадаббурида “Саҳиҳайн”, “Сунани Насоий”, Нававий “Риёз”и ва “Азкор”ига назар солишда давомий бўлгин, мувафаққиятга эришасан, нажот топасан.

Имом Заҳабийнинг “Сияру аъламин нубало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12000. Изз Абдуссалом: “Тоатлардан бирон нарсага мукаллаф бўлган киши улардан айримига қодир бўлиб, айримидан ожиз бўлса, албатта у ўша қодир бўлган амали билан келади, ожиз қолгани эса ундан соқит бўлади”, деди.

“Қоваидул аҳком” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11998. Араб тилининг гўзалликларидан
“Саховат”, “жууд” ва “ийсор”нинг ўртасидаги фарқ нимада?
Саховат деб, кўпини ўзида олиб қолиб камроғини бошқага беришга айтилади. Яъни, ҳеч малолланмасдан бошқага инфоқ қилиш ва ўзида ҳам мол-мулкидан қолдиришдир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Сахий ўзининг саховати билан жаннатга кирса керак”, деганлар.
Жууд деб, камини ўзида олиб қолиб, кўпроғини бошқага беришни айтилади.
Бунга ҳадисдан мисол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, тозадир тозаликни яхши кўради, олийжанобдир олийжанобликни яхши кўради, сахийдир саховатни яхши кўради...” , дедилар.
Ийсор деб, унга эҳтиёжи борлигига қарамай, ўзига ҳеч нарса қолдирмасдан ҳаммасини бошқага бериб юборишга айтилади. Ийсорга оятдан мисол: “Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9-оят.
Буларнинг ҳар уч кўриниши ҳам муҳтожларга инфоқ-эҳсон қилишнинг турларидир. Аллоҳ таоло бундайларни таърифлаб шундай дейди: “Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар. “Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз”, Инсон сураси, 8,9 – оятлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11996.  Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ғариблар кимлар, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. У зот: «Кўп ёмон инсонлар орасидаги озчилик солиҳлар. Уларнинг ичларида итоаткорларидан кўра осийлари кўп бўлиши», дедилар.

Имом Аҳмад “Муснад”ида, Табароний “Ал-Авсат”да ривоят қилган.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Ислом ғариб ҳолда бошланган ва бошлангани каби ғариб ҳолга қайтади. Бас, ғарибларга Тубо бўлсин”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, Аллоҳ учун энг суюкли нарса ғариблардир». «Эй Аллоҳнинг расули, ғариблар кимлардир?» дейилди. У зот: «Ўз динларини олиб қочгувчилар. Улар Қиёмат кунида Ийсо ибн Марям алайҳиссалом билан бирга бўладилар», дедилар».

Ибн Муборак “Зуҳд”да, Ожуррий “Ғурабо”да ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11994. Уларга эга бўл!
1. Сабр, чидам.
2. Ҳилм, ҳалимлик.
3. Илм.
4. Карам, саховат.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11992. Уларга яқин бўл!
1. Мухлис, ихлосли киши.
2. Вафодор киши.
3. Саховатли, сахий киши.
4. Садоқатли, ишончли киши.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…
Подписаться на канал