arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11978. Устоз адиб Мустафо Содиқ Рофиъий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мусулмонларнинг ҳар куни беш маҳал азон айтилганда атрофни тўлдириб улуғ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари нидо этилиб, зикр этилишларидан ғафлатда эканлари ажабланарлидир. Сўнгра ҳар бир фарз, суннат, нафл намозларда у зотнинг бутун танани тўлдирган ҳолда пичирлаб зикр этилишларининг ҳикматидан ғофил эканлари ажибдир.
Бунинг ҳикмати, Аллоҳ таоло мусулмонлар ўз пайғамбарларидан тарих давомида бирон кун, куннинг бирон қисмида бўлсада узилмасликларини фарз этгани, буюргани эмасмикин?
(Бунинг натижасида) гарчи замонлар ўтсада, мусулмон киши худди рисолат руҳияти юборилган Пайғамбари билан биргадек бўлади, қалбини нубувват зиёси ёриштириб туради. Шу билан бирга, ишларида худди ер юзидаги биринчи мусулмондай ҳолатда бўлади”.

Салмон Абдулфаттоҳ Абу Ғудда.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11976. Таом одобларидан

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирор таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар”.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу таом ва таомланишда таъкидланган одоблардан бўлиб, “шўр бўлибди”, “тузи кам бўлибди”, “тахир бўлибди”, “бўш бўлибди”, “қаттиқ бўлибди” ва “яхши пишмабди” каби таомни айблаш кабилардан сақланишга чақиради.

Имом Нававийнинг “Шарҳи Муслим” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11974. Аллоҳ бир ишни буюриб, Ўзидан бошласа, демак билингки у иш жуда улкандир:

«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга дуо-ю салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11972. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Фақирликка (ҳақиқий) сабр қилиш фақат акобир, забардаст бандаларгина эриша оладиган мартабадир”, деди.

“Ал-бидояту ван-ниҳоя” асаридан.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11970. Ота-онага нисбатан яхши муомала(биррул волидайн)нинг энг латиф кўринишларидан бири, (ортида қолган фарзандлардан бири) токи, отаси ажрда шерик бўлсин учун, унинг вафотидан сўнг Мусҳафини олиб ўқиб юришидир. Бу амалнинг асли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидир:
“Банда вафот қилганидан кейин ҳам, қабрида ётган жойида етти
амалдан ажр савоб бориб туради:
1. Илм ўрганган бўлса;
2. Анҳор оқизиб қўйган бўлса;
3. Қудуқ қаздирган бўлса;
4. Хурмо (дарахт) эккан бўлса;
5. Масжид қурган бўлса;
6. Мусҳаф (Қуръон) мерос қолдирган бўлса;
7. Вафотидан кейин ортидан истиғфор айтадиган фарзанд қолдирган бўлса”, дедилар.

Баззор ривоят қилган.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11968. Балки эрталаб таққан соатингни (сен вафот этиб) меросхўринг қўлингдан ечар...
Балки машинангни эшигини қулфлайсану, уни тез ёрдам ходими очар...
Балки кўйлагинг тугмаларини қадарсан, уни ғассол сендан ечиб олар...
Балки хонангни шифтига тикилиб кўзингни юмасан-у, қиёмат куни Еру осмонларнинг Жаббори бўлган Аллоҳнинг ҳузурида кўз очарсан...

Тавозели, камтар бўл, умр қисқадир....

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11966. Намозни кечиктирманг
Ало ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади: «Пешиндан қайтаётиб, Анас ибн Моликнинг ҳузурига кирдим. У Басрадаги ҳовлисида эди. Унинг уйи масжид ёнида экан. Олдига кирганимизда: «Асрни ўқидингизми?» деди. «Ўзи пешинни ҳозир тугатдик‑ку», дедик. У: «Энди асрни ўқинглар», деди. Биз туриб, намоз ўқидик. Тугатганимизда у шундай деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мунофиқнинг намози шуки, қуёшни кузатиб ўтиради-да, у шайтоннинг икки шохи орасига етганда туриб, тўрт марта «чўқилайди». Унда Аллоҳни жуда кам зикр қилади», деганларини эшитганман».

Имом Муслим ривояти.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11964. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Покиза қалб асло Қуръонга тўймайди”, дедилар.

“Иғосатул лаҳфан” асаридан.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11962. “Гуноҳ маъсиятдан ҳам ёмонроқ нарса Аллоҳ таоло у (маъсият)ни қабиҳ санашни қалбингдан суғуриб қўйишидир”.

Зуҳо Шоҳин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11960. Ҳанафий мазҳаби бутун ислом умматига ёйилган кўплаб фуруълари, шохчалари сабаб то қиёматга қадар дунёдаги энг улкан мазҳаб бўлиб қолади.

Шайх Адиб Каллас раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11958. Нега хусуматчилар бир-бирларига яқин турган бўлсаларда, овозларин кўтариб, бақириб жанжал қилишади?
Сабаби, уларнинг қалблари бир-биридан узоқ бўлиб кетган ва овозларини етказиш учун бақиришга муҳтождирлар. Яна бунинг далили, Аллоҳ йўлидаги муҳибларни пичирлаб, паст овозда сўзлашаётганларини кўрасан. Баъзан эса фақат қараб назар солиб туриш ҳам кифодир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Руҳлар – турфа хил лашкардир: бир-бирини таниганлари қадрдон бўлади, бир-бирини танимаганлари эса бир-бирига қарши бўлади”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11956. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кўкдаги юлдузлар ердагиларга қандай кўринса, Қуръон ўқиладиган уй осмон аҳлига худди шундай кўринади”, дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уйларингизни намоз билан, Қуръон ўқиш билан мунаввар қилинглар”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11954. Нодонларни уламоларга нисбатан журъатли бўлишга ким ундади?
Аҳмоқларни уламолар билан мажаро қилиш, тортишишга ким ундади?
Кичикларни катталарга қарши чиқишга ким ундади?
Олимлар токи бир-бирлари билан муноқаша қилиб турсалар, бир-бирларини хатоларни тўғрилаб турсалар ва бир-бирларини яхшиликка чорлаб турсалар одамлар роҳатда, хотиржамликда эдилар...
Бу токи ёмон уруғ, авлод етишиб чиққунга қадар давом этди. Сўнгра Аллоҳнинг дини оми кишилар орасида ҳам баҳс қилинадиган бўлди. Одамларнинг ҳаммаси даъватчи айланиб қолди.
Деҳқон ҳам даласида, ишчи ҳам корхонасида амру маъруф ва наҳйи мункар қилиб, ўзларини гўёки уламо санай бошлашади. Бу ишларни илмсиз, басиратсиз, одобсиз ва завқсиз амалга оширишади. Ислоҳ қилмоқчи бўлишади, аммо бузиб, фасод қилиб қўйишади. Фойда етказмоқчи бўлиб, зарар бериб қўйишади...
Қанийди омма инсонлар ўзларининг иш ва машғулотларига қайтса эди. Илмни эса олимларга қолдирсалар эди, улар бир-бирлари билан илмий баҳслар юритишсин. Шу яхшироқ, фойдалироқ ва тўғрироқ бўлади. Тавфиқ Аллоҳдандир.

Доктор Муҳаммад Иброҳим Ъашмавий, Азҳари шарифда ҳадиси шариф илмлари фани устози.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11952. Ҳофиз Байҳақий “Шуъабул иймон”да айтади: Абу Абдуллоҳ Ҳофиз (Ҳоким) исноди Жаъфар ибн Муҳаммад (Содиқ) розияллоҳу анҳумодан бизга хабар берди, у деди: “Пайшанба куни аср вақти келса, Аллоҳ таоло самодан малоикаларни юборади. Улар билан ичи бўш лаъл солинган қамиш барглари, қўлларида эса тилла қаламлар бўлади. Улар у билан ўша кундузи ва эртаси кечгача, яъни то қуёш ботгунига қадар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловотларни ёзадилар”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11950. Елкангдаги юкинг қанчалик оғир бўлиб кетган бўлмасин, умидингни сўндирма. Хато, гуноҳларинг қанчага етган бўлмасин асло умидсизликка тушма... Ахир Аллоҳ таоло тавбани фақат хатокорлар учун, анбиёларни фақат адашганлар учун, мағфиратни эса фақат гуноҳкорлар учун белгилаб, тайин этмадими?!

Доктор Мустафо Маҳмуд.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11977. Салоҳиддин Айюбийнинг дуоси:
Илоҳим, дининг нусрати учун ердаги барча сабаблар кесилди. Менда қолгани фақатгина Сенга қайтиш, Сенинг арқонингга маҳкам боғланиш, Сенинг фазлингга суянишгина холос. Сен менинг кифоячимсан ва Сен қандай ҳам яхши вакилсан!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11975. Бу уммат ҳозирги ҳолатида, гарчи Қуръон ўқишни, уни нашр этишни, уни тафсири ва қироатини дарс қилишни кўпайтирса ҳам, унинг оятлари такрорлаб ўқиб турилиши учун Қуръоний фазовий каналлар йўлга қўйсада, шунга қарамай Қуръонни “ҳажр қилиш” (уни ўқимаслик, беэътибор ташлаб қўйиш) ҳолатида турибди.
Қуръонни ҳажр қилиш ҳолати деганда, унга амал қилмаслик, унинг маънолари ва далолатларини тадаббур қилмаслик, унда ирода этилган нарсаларда билимни оширмаслик, унинг тақозосига кўра ҳаётни барпо этмасликдир. Шунинг учун тили ва қулоғи Қуръон билан машғул бўлсада, юқоридаги талабларни амалга оширмаса, у “ҳажр”дан ташқари эмасдир.
Уммат токи Қуръон лафзлари, маънолари, таъвили, татбиқи ҳамда унинг асосида комил яшашга ўтмас экан, уни ҳажр қилиш ҳолатидан чиқа олмайди. Қуръонни ташлаб қўйиш, ҳажр қилиш улкан хато бўлиб, ҳар бир мўмин ва мўмина унга тушиб қолишдан сақланиш лозим.

Улвонийнинг “Ҳивару маъал Қуръан” асаридан.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11973. Мусибатлар гуноҳларга каффорот бўлиши мумкин ёки инсоннинг дунёдаги ҳаётида машаққат ва енгиллик аралаш берилишидаги Аллоҳнинг суннатларидан бири бўлиши мумкин. Қуръондаги: “Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер”, (Бақара сураси, 155) ояти инсонлар учун умумий бўлган Қуръоний қарор бўлиб, у ўзида бандаларининг дунё ҳаётида маъсиятлар ва уларга берилиб кетишларидан қатъий назар бу нарса Аллоҳнинг суннати эканини баён қилмоқда.

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11971. Осим ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оишадан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни нима билан бошлардилар?» деб сўрадим. У шундай деди: «Сендан олдин ҳали ҳеч ким сўрамаган нарсани сўрадинг. У зот турганларида ўнта такбир, Аллоҳга ўнта ҳамд, ўнта тасбеҳ, ўнта таҳлил ва ўнта истиғфор айтардилар, сўнг «Аллоҳуммағфирлий, ваҳдиний, варзуқний ва ъаафиний» деб, Қиёмат кунидаги тангликдан паноҳ сўрардилар».

(Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, мени мағфират қил, ҳидоят қил, ризқлантир ва офият бер”.

Абу Довуд ривояти.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11969. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳавойи нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга, унутганлари учун, ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир”, Сод ураси, 26-оят.

Изоҳ: Ҳавойи нафсга эргашиш Аллоҳнинг йўлидан адашишга, бу эса ўз навбатида, Аллоҳни унутишга олиб келади. Аллоҳнинг йўлидан адашиш дегани Аллоҳни унутиш деганидир.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11967. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: “Одамларга шундай замон келадики, улар жамланадилар ва масжидларда намоз ўқийдилар, лекин уларнинг ичларида (комил) мўмин бўлмайди”.

Исноди саҳиҳ, Ибн Абу Шайбанинг “Иймон” асарида ва “Мусаннаф”да ривоят қилинган.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11965. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “(Ҳаддан ташқари) тўқлик жисмни оғирлаштиради, қалбни қаттиқлаштиради, ақлни бўшаштиради, уйқуни чақиради ва соҳибини ибодатдан заифлаштиради”, дедилар.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11963. 📖 Аллоҳ таоло айтади: «Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар», Тавба сураси, 71-оят.

Шарҳ: Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган эркаклар ва иймон келтирган аёллар бир-бирларига ёрдамчидирлар. Улар одамларни иймонга ва солиҳ амалга буюрадилар. Уларни куфр ва маъсиятлардан қайтарадилар. Намозни тўкис адо этадилар, закотни берадилар. Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиладилар ва қайтарилган нарсалардан тўхтайдилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилади. (“Тафсири муяссар”дан).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11961. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг амрим (суннатим)га хилоф қилганга хорлик ва камситилиш битилди”, дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11959. «Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас", Нур сураси, 37-оят.

Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ: “У (солиҳ киши)лар сотиб олишар ва сотишарди (бозорларда савдо қилишарди) лекин намозни жамоат билан адо этишни ташлаб қўйишмасди”, дедилар.

“Ҳилятул авлиё” китобилан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11957. Имом Шофеийга: “Ақл ҳақида бизга хабар беринг. Киши у билан туғиладими?” дейишди. У зот: “Йўқ, ундай эмас. Балки уни кишиларнинг мажлислари ва одамларнинг мунозарасидан юқтиради, ўзлаштиради” деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11955. Эллик ёшдан сўнг Қуръон ёдлаш мумкинми?
Шайх Абдулмуҳсин Аббод ҳафизаҳуллоҳдан уйларида эканларида сўрашди: “Киши ёши элликдан ошганда ҳам Қуръонни тўлиқ ҳифз қилишга қодир бўлиши мумкинми?”. У зот: “Ҳа. Мен ҳам элликдан ошганда ёдлаганлардан бириман. Саҳобалар ризвонуллоҳу алайҳим Исломни идрок этганларида (иймон келтириб, мусулмон бўлганларида) катта ёшда эдилар. Шунга қарамай, улар Қуръонни ёд олгандилар”, дея жавоб бердилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11953. Мусо алайҳиссалом Роббисидан биттада еттитта талабини сўради. “У (Мусо) деди: «Роббим, менинг кўксимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер – оғам Ҳорунни. У билан белимни қувватла. Уни ишимга шерик айла…”, Тоҳо сураси, 25-31- оятлар.

Сўнгра ушбу талабларидан мақсадини ҳам баён қилди: “Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз учун… ва Сени кўп зикр қилишимиз учун”. Тоҳо сураси, 33-34-оятлар.
Мусо алайҳиссалом Фиръавнга қарши туриш учун эмас балки, Аллоҳни зикр этиш учун мадад, ёрдам сўради. Чунки Аллоҳнинг зикрида биз ҳақ йўлда ёрдам берадиган ва истиқоматда туришимизга кўмаклашадиган яхши шерик, дўст, ҳамроҳга муҳтож бўламиз.
Бу талаблардан сўнг натижа қандай гўзал бўлган!.. (Яъни, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг еттита талабларини биттада ижобат этган): “(У Зот) деди: “Эй Мусо, батаҳқиқ сенга сўраганинг берилди”, Тоҳо сураси, 36-оят.
Аллоҳим, бизга ишларимизда солиҳ ва холис шерик, ҳамроҳлар билан ризқлантир!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11951. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар банда: “Алҳамдулиллаҳи касийро”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандамга кўпгина раҳматимни ёзинглар”, дейди”, дедилар.

Имом Табаронийнинг «Дуо» китобидаги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11949. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ зикрини кўпайтириш шайтондан ҳимояланишдаги энг фойдали ҳимоялар биридир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал