11948. Умматнинг ҳаётидаги энг катта мусибат дин бекорчилик, ўйин каби ҳисоблаб қолиниши ва ўйин-кулгу эса дин бўлиб қолишидир. Ундай эмасми? Ҳаётимизни Қуръонга амал қилиш билан зийнатлаш ўрнига уйларимизнинг деворларини Қуръон оятлари билан безатиб, зийнатлаб олган бўлсак, тирикларимиз ичида у ила ҳукм этмасдан, ўликларимиз устида тиловат қиладиган бўлсак... Шунингдек, Қуръоннинг баракасини уни кўтариб юришда ёки тиловат қилишда деб билиб қолганмиз. Аслида ҳақиқий барака унга эргашишда ва унинг ҳукмлари ила яшашдадир.
“Биз нозил қилган бу Китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар”, Анъом сураси, 155-оят.
Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11946. Лақийт ибн Сабра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Эй Расулуллоҳ, менга таҳорат қилишни ўргатинг”, дедим. У зот: “Таҳоратни мукаммал қил, панжалар орасини ҳилол қил, яъни бир-бирига кириштириб, сув етказ ва агар рўзадор бўлмасанг, яхшилаб истиншоқ қил”, дедилар”.
Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Изоҳ: Ғусл ёки таҳорат чоғида бурунга сув олиб қоқиб ташлаш «истиншоқ» дейилади. Бу ғуслнинг асосий шартларидан, таҳоратда эса суннат амал ҳисобланади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11944. Сизлардан ўтаётган ҳар бир йил қабрларга бир йилга яқинлаштириб, маскан, қасрларингиздан бир йилга узоқлаштиради.
“Зияул лаамиҳ” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11942. Ғарб бир неча асрлардан бери оламда ҳукмронлик қилаяпти ва бугунги дунёимизни бошқараётган цивилизациянинг эгасидир. Биз хоҳлаймизми ёки рад этамизми, у бизнинг ерларимизда маълум даврларда ҳукмронлик қилган, юртларимизни мустамлака қилган. Сўнгра у ерлардан ихтиёр қилган ҳолларида ёки мажбур чиқиб кетганлар. Лекин Ғарб у юртларда узоқ ва яқиндан турли қарорлар ишлаб чиқишда ўз таъсирини ўтказишда давом этган. Шунингдек, у юртларнинг ҳокимларининг ақлларига таъсир ўтказиш ва уларнинг маъруф ёки мункар ишлардаги ихтиёр, иродаларини бошқариш орқали ҳам ўз таъсирини ўтказиб тургандир.
Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11940. “Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир”, Шарҳ сураси, 6 – оят.
Аллоҳ рост сўзлагувчидир, оғриқ, аламлар ёлғондир, ўткинчидир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11938. Атрофингда сенга мос яхши, соғлом муҳитни йўқ экани истиқоматни (Аллоҳ таолонинг ибодатида, тўғри йўлда бўлишни) тарк этиш учун узр-баҳона ўрнига ўтмайди. Фиръавннинг уйидан-да (ширк, куфр ва маъсиятга тўла) ёмонроқ бир муҳит бўлмаган ҳолда, у ердан бир аёл (Осиё бинти Мазоҳим) етишиб чиқдики, Аллоҳ таоло иймон келтирганларга унинг мисолини (намуна тарзида) баён қилди.
Изоҳ: “Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб келтирди. Ўшанда у: «Роббим, менга Ўз ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва менга золим қавмдан нажот бергин», – деб айтди”, Таҳрим сураси, 11-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11936. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар ила дуо қилинса ижобат бўладиган Аллоҳниг улуғ исмлари - исмуллоҳил Аъзам Қуръоннинг учта сураси: “Бақара”, “Оли Имрон” ва “Тоҳа”дадир”, дедилар.
Ибн Можа ва Табароний ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11934. ☪️ Ҳорун ар-Рашид бир куни имом Моликдан Абу Ҳанифанинг шогирди Абу Юсуф билан баҳс мунозара ўтказишини талаб қилди. Имом Молик унга: "Илм бу ҳайвон ёки хўрозларнинг ўзаро уриши каби эмас!", деди.
Қози Иёзнинг "Тартибул мадорик" асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11932. Агар инсон бирон ишни мураббий, устозсиз ўзи амалга оширса, у манманликдан холи бўлолмайди. Ва: “мен жидди жаҳд қилдим ва бунга эришдим” дейди. Аммо бу ишни муважжиҳ, йўлловчи томонидан қабул қилган ҳолда бажарса, у ҳолда: “Агар ушбу муважжиҳ, йўлловчи устозим бўлмаганда, мен ҳақ ва ҳақиқатни билмаган бўлардим”, дейди.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
Изоҳ: Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ имом Абдуллоҳ ибн Ваҳбдан ривоят қилади. Ибн Ваҳб шундай дейди: «Уч юз олтмишта уламони кўрдим. Агар Молик ва Лайс бўлмаганида, илмда адашиб кетган бўлар эдим».
Ибн Ваҳбнинг яна шундай дегани ривоят қилинади: «Илмда тўрт кишига эргашдик. Иккитаси Мисрда, яна иккитаси Мадинада эди. Лайс ибн Саъд ва Амр ибн Ҳорис Мисрда, Молик ва Можисун Мадинада. Агар мана шулар бўлмаганда, адашиб кетган бўлардик».
(Ибн Ҳиббоннинг «Ал-Мажруҳун» номли китобининг муқаддимаси)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11930. Бало мусибатларнинг кучайиши, тўпланиб қолиши ва чўзилиши Аллоҳ таолога нисбатан ҳусни зонн (яхши гумон)ни кесилишига ва умидсизликка олиб келмаслиги керак. Яъқуб алайҳиссалом ўғилларининг ичидан энг суюклиси (Юсуф алайҳиссалом)ни йўқотди, сўнгра яна бири кетди, сўнгра эса кўзи кўрмай қолди. У эса: “Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар”, деди. Юсуф сураси, 87 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11928. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Бир оятни тафаккур ва тушуниш билан ўқиш, тушунмай, тадаббур қилмаган ҳолда тўлиқ хатм қилишдан кўра қалбга фойдалироқ, иймонни ҳосил қилиш, Қуръон ҳаловатини тотишга муносиброқдир”.
“Мифтаҳу дарус саъадати” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11926. Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен пайғамбарлардан сизларнинг насибангизман ва сизлар умматлардан менинг насибамсизлар”, дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11924. Ғарбдаги мусулмонлар икки ўт орасидадирлар.
Биринчиси - мусулмонларни ўз динларига, христиан маданияти ва маънавий бойликларига таҳдид сифатида кўрадиган диндор христиан ўнгчиларнинг олови.
Иккинчиси – мусулмонларни озчилик сифатида жамиятдаги озчилик бесоқолбозлар каби кўрувчи илмоний либерал атеистлар олови. Улар мусулмонларни жамият ичида аралашиб йўқ бўлиб кетишларини, ўз динлари ва эътиқодларини унутиб юборишларини истайдилар. Шу билан бирга, мусулмонларни бесоқолбозларнинг ҳуқуқларига эҳтиром кўрсатишларини ва бошқалар ҳам уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилишларини истайдилар.
Ўнгчи христианлар мусулмонларни бомбалар ва автоматлар ёрдамида ўлдирадилар.
Атеист, мулҳидлар бўлса, мусулмонларни қаламлар, кинофилмлар ва турли каналлар воситасида ўлдирадилар. Ҳар иккиси ҳам ёмонлик ва оловдир. Агар билсак, илмонийларнинг ёмонлиги улканроқдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11922. Зикрда бардавом бўлиш муҳаббатнинг чинлиги далолатидир. Тилингни чарчамасдан, малол олмасдан зикрга бўш қўй. Одамлар сени мажнун бўлибди деган даражага етсанг, билгинки сен уларнинг оқилроғи экансан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: “Аллоҳнинг кўп зикр қилинглар, ҳатто (зикрга қаттиқ берилганинглар сабабли) сизларни жинни бўлибди, дейишсин”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Доктор Жамол Абдуссаттор.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11920. ☪️ Барселона шаҳрини қўмондонлар Ториқ ибн Зиёд ва Мусо ибн Нусайрлар (Марокаш ва Андалус фотиҳи) ҳижрий 92 йилда фатҳ қилишган. У ерга Сулаймон Аъробий исмли зотни ҳоким этиб тайинлашган.
Шаҳар ҳижрий 185 йилда французларнинг ҳужумидан сўнг қўлдан кетган. Шаҳар яна мусулмонларга 375 -ҳижрий санага (баъзи манбаларда, 6 июл 985 милодий) келибгина Ҳожиб Мансур томонидан жанг қилиб қайтариб олинган. У деворларини қулатган ва ҳокимларини асир олган.
🔹Изоҳ: Барселона (Barcelona) бугунги кунда Испанияга қарашли Каталония автоном вилоятининг пойтахти ҳисобланиб, аҳолиси 1.593.075 кишини ташкил этади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11947. ☪️ Ва Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир..
Мусулмонларнинг Андалусдаги охирги ҳукмдорларидан бири, Ғарнота ҳукмдори, Абу Абдуллоҳ Сағир ал-Ҳамро саройи девор ва устунларига «Ва лаа ғолиба иллаллоҳ» ” (Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир) нақш қилиб ўйилган ёзувларни “Ъазза лимавлаанас султона Абу Абдуллоҳ” (Султонимиз Абу Абдуллоҳга азизлик, олийлик бўлсин!)га ўзгартирди...
Унинг ўзи ҳам, унинг ҳукмронлиги ҳам узоққа бормади...
Чунки “Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир”, Юсуф сураси, 21-оят.
Ким Аллоҳдан ўзгага суянса, хор бўлади. Бу маъно қунут дуоларининг бирида ҳам келади: “Лаа язиллу ман ваалайта, ва лаа яъиззу ман ъаадайта”. (Сен дўст тутган асло хор бўлмас ва Сен душман тутган асло азиз бўлмас).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11945. “Мехтер” ҳарбий оркестри дунёдаги энг қадимги мусиқий оркестрлардан саналади. У усмонлиларнинг қўшинларига ҳамроҳлик қилган Султонлик оркестрининг давомчиси бўлиб, бугунги кунда ушбу оркестр Усмонли султонлиги маданияти ва тарихининг бир қисми, бўлаги сифатида кўрилади. Буни Истанбулда ўтадиган айрим байрамларда кузатиш мумкин. Масалан, Истанбулнинг фатҳ этилишига бағишланган байрам тадбирларида ушбу оркестр ҳозир бўлиб, атрофдагилар қувонч ва шижоат бахш этади. Турклар буни жуда фахр билан яхши қаршилайдилар.
Бугунги кунда ҳам ушбу оркестр Усмоний ҳарбий оркестри меросини давом эттириб келмоқда. Ушбу маданиятни Европанинг айрим давлатлари ҳам ўзларига ўзлаштирганлар.
Изоҳ: Аскарларни доимо ғалабага шижоатлантириб келган Меҳтер (Mehter)- дунёдаги энг қадимги ҳарбий оркестрлардан бири бўлиб, у 1289 йилда ташкил этилган. Меҳтернинг асосчиси Усмонли Султонлигининг асосчиси Усмон Ғозий Хон ҳисобланади. Ушбу барча расм-русумлар, рамзлар ва ушбу оркестр ижро этган ҳарбий маршлар Меҳтернинг асосидир ва у ҳанузгача ўзгармаган. Кейинги асрларда Меҳтер оркестри Усмонли султонлигининг рамзи ҳисобланиб келган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11943. Баъзи солиҳлар йўлдаги азиятларни олиб ташлаб, (савобини етиши умидида) “буниси онам учун”, “ мана буниси отам учун” дер эдилар. Баъзи солиҳлар эса: “Эй болажоним, Аллоҳ сени муҳофаза қилсин учун намозларимни зиёда қиламан”, дер эди ва Қуръондаги: “Уларнинг оталари солиҳ одам эди”, (Каҳф сураси) оятини тиловат қиларди.
Аллоҳим, ота-оналарига яхшилик қиладиганлардан айла ва зурриётларимизни солиҳлардан қилгин. Уларни ризқлантиргин, уларнинг таълимида ва ҳаётларида тавфиқ бергин ҳамда уларнинг яхшиликларини (кўришни) бизга насиб этгин!
Самир Маҳмуд.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11941. Оилага инфоқ қилишнинг фазилати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда оиласига инфоқ қилса, ўзи учун садақа бўлади”, дедилар.
Абу Масъуд Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ривоят қилган.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Бу ўринда, “савоб умид қилиш”дан мурод, ажр талабини қасд қилишдир. Шу билан бирга, токи ният билан боғланган бўлмас экан, амалнинг ўзи билан ажр ҳосил бўлмайди”, дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11939. ☪️Нур сурасида баён қилинган одоблар
🔹Изн сўраш одоблари;
🔹Кўзни (ҳаромга қарашдан) тийиш ва фаржни (зинодан) сақлаш;
🔹Ёшларнинг уйланиши, никоҳларини осонлаштириш;
🔹Ўраниш, ҳижоб;
🔹Покиза аёлларга туҳмат қилишнинг иқоби, жазоси;
🔹Саломни ошкор қилиш;
🔹Фаҳшнинг тарқалишини ман қилиш.
Изоҳ: Нур сураси Мадинада нозил бўлган. У олтмиш тўрт оятдир. Унда мусулмонларнинг бир-бирлари билан ўрнатишлари лозим бўлган муносабатлар батафсил баён қилинган.
Шунингдек, Нур сурасида мўмин-мусулмонларнинг шахсий ва ўзаро муомалалардаги одоблари, бошқаларнинг турар жойларига изн сўраб кириш, кўзни номаҳрамлардан тийиш, зинодан сақланиш, номаҳрамларнинг бир-бирлари билан аралашмаслиги каби масалалар хусусида ҳам сўз кетади.
Бундан ташқари, мусулмон оила учун зарур бўлган иффат, поклик, шариатда мустақим бўлиш ҳақида гапирилади. Ички низолар ва ахлоқий бузуқликлардан қайтарилади, зийнатни номаҳрамларга кўрсатмаслик, турмуш қурмаганларни уйлаб қўйиш, аёл-қизларни фаҳш ишга ундашдан қайтариш каби масалалар муолажа қилинади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11937. Фарзандлар устида зиммасида масъулият бўлган ота-оналар йўл қўядиган хатолардан бири, болаликда уларнинг тарбиясини то балоғатга еткунларига қадар ташлаб қўйишларидир. Энди балоғатга етганларида уларни ибодат расм-русумларига буюрадиган бўлсалар, уларнинг тўпиқларига тоғларни боғлаб қўйгандай оғир келади.
Шоир қандай ҳам тўғри айтган:
Одоб болаларга улар кичикларидан наф берур,
Сочига оқ оралаганларга эса, асло наф бермас.
Новдаларни ёшлигида тўғриласангиз, ўнгланур,
Қаттиқ ёғоч бўлганида эса асло эгилмас.
Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳнинг “Фиқҳус сиям” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11935. ☪️ Ҳудҳуднинг сўзларига қулоқ тутсак, у биздан кўра хабарларни яхши етказган: “Кўп ўтмай, у (Ҳудҳуд) келиб, деди: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим”, Намл сураси, 22-оят.
У: “Эшитиб қолдим”, “ўқиб қолдим”, “айтишдики”, “менга хабар келишича” каби сўзларни айтмади. Балки: “ишончли бир хабар олиб келдим”, деди.
Хўш, бунга нисбатан Сулаймон алайҳиссалом қандай йўл тутдилар?
Тезда ўша маълумот асосида бир мавқени эгаллаб олдиларми? (Худди биз бугунги кунда (интернетда бир нарсани ўқиб қолсак, текширмасдан, дарров уни телефон тугмаларидаги “кўчириш” (копировать) ва “қўйиш”(вставить) ишларини бажарганимиздайми?... йўқ, албатта).
У зот Ҳудҳуд ёлғон сўзлашга журъат қилолмаслигини билардилар. Шу билан бирга: “У (Сулаймон) деди: «Кўрамиз, рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми”, Намл сураси, 27-оят.
🔹Демак, бирон хабар ёки маълумотни улашишдан аввал уни тўғрилиги, ишончлилигини текшириш пайғамбарлар манҳажи ва диннинг талабидир. Ҳақиқат эканини аниқ билмаган маълумотингни улашма ҳамда яхшиликларингни зиёда бўлишига сабаб бўлувчи нарсаларнигина бошқаларга улашгин, баҳам кўргин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11933. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Мусулмонларнинг ҳеч бирига нисбатан ёмон макр қилманглар. Зеро, “ёмон макр эса фақат ўз эгасига қайтадир”. Мусулмонларнинг ҳеч бирига нисбатан зулм, жиноят қилманглар. Аллоҳ таоло айтади: “Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. Бу дунё ҳаётининг матоҳи холос”, Юнус сураси, 23-оят.
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11931. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким (тунги намозда) ўн оят билан қоим бўлса, «ғофиллардан» деб ёзилмайди. Ким юз оят билан қоим бўлса, «кечани бедор ўтказганлардан» деб ёзилади. Ким минг оят билан қоим бўлса, «ажрни кўп оладиганлардан», деб ёзилади».
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11929. “Сизлардан ҳеч бир золим ҳоким тортиб олиб, эгалик қила олмайдиган ҳаёт, турмушни истанглар”, дейилди. “У нима экан?”, дейишди.
“У ҳусни хулқдир. Ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жаннатда рафиқ бўлиш йўлидир”, деган жавоб айтилди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11927. Сенга, “Ғарбда Ислом бор, лекин мусулмонлар йўқ”, деган киши, ё Ғарбни билмайди, ёки Исломни танимайди.
Ҳусайн Абдурраззоқ.
Изоҳ: Бир файласуф томонидан айтилган: “Шарқда мусулмонлар бор-у, лекин Ислом йўқ, Ғарбда мусулмонлар йўқ, лекин Ислом бор”, деган ибора нотўғри сўз бўлиб, кишининг иймонига таъсир қилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11925. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у зот деди: “Хатми Қуръон чоғида раҳмат нозил бўлади”.
Фарёбийнинг “Фазоилул Қуран” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11923. Агар муаллимда уч сифат жам бўлса, таълим олувчига неъмат мукаммал бўлибди: сабр, тавозеъ ва ҳусни хулқ.
Агар таълим олувчида уч сифат жам бўлса, унда муаллимга неъмат комил бўлибди: ақл, одоб ва ҳусни фаҳм.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11921. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозда бирортангизнинг таҳорати синса, бурнини ушлаб, бурилиб, чиқиб кетсин», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
Бадриддин Айний айтади: “бурнидан ушласин” сўзи, токи одамлар “бурни қонаяпти” деб ўйласин учун. Бу ҳолат сатри авратни одоб билан тутиш ва ёқимсиз ишни яшириш бобидандир. Таъриз ва таврия бу ерда яхши иш бўлиб, орттириб юбориш ёки ёлғон бобига кирмайди.
Бадриддин Айнийнинг “Шарҳи сунани Абу Довуд” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube