11933. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Мусулмонларнинг ҳеч бирига нисбатан ёмон макр қилманглар. Зеро, “ёмон макр эса фақат ўз эгасига қайтадир”. Мусулмонларнинг ҳеч бирига нисбатан зулм, жиноят қилманглар. Аллоҳ таоло айтади: “Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. Бу дунё ҳаётининг матоҳи холос”, Юнус сураси, 23-оят.
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11931. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким (тунги намозда) ўн оят билан қоим бўлса, «ғофиллардан» деб ёзилмайди. Ким юз оят билан қоим бўлса, «кечани бедор ўтказганлардан» деб ёзилади. Ким минг оят билан қоим бўлса, «ажрни кўп оладиганлардан», деб ёзилади».
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11929. “Сизлардан ҳеч бир золим ҳоким тортиб олиб, эгалик қила олмайдиган ҳаёт, турмушни истанглар”, дейилди. “У нима экан?”, дейишди.
“У ҳусни хулқдир. Ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жаннатда рафиқ бўлиш йўлидир”, деган жавоб айтилди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11927. Сенга, “Ғарбда Ислом бор, лекин мусулмонлар йўқ”, деган киши, ё Ғарбни билмайди, ёки Исломни танимайди.
Ҳусайн Абдурраззоқ.
Изоҳ: Бир файласуф томонидан айтилган: “Шарқда мусулмонлар бор-у, лекин Ислом йўқ, Ғарбда мусулмонлар йўқ, лекин Ислом бор”, деган ибора нотўғри сўз бўлиб, кишининг иймонига таъсир қилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11925. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у зот деди: “Хатми Қуръон чоғида раҳмат нозил бўлади”.
Фарёбийнинг “Фазоилул Қуран” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11923. Агар муаллимда уч сифат жам бўлса, таълим олувчига неъмат мукаммал бўлибди: сабр, тавозеъ ва ҳусни хулқ.
Агар таълим олувчида уч сифат жам бўлса, унда муаллимга неъмат комил бўлибди: ақл, одоб ва ҳусни фаҳм.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11921. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозда бирортангизнинг таҳорати синса, бурнини ушлаб, бурилиб, чиқиб кетсин», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
Бадриддин Айний айтади: “бурнидан ушласин” сўзи, токи одамлар “бурни қонаяпти” деб ўйласин учун. Бу ҳолат сатри авратни одоб билан тутиш ва ёқимсиз ишни яшириш бобидандир. Таъриз ва таврия бу ерда яхши иш бўлиб, орттириб юбориш ёки ёлғон бобига кирмайди.
Бадриддин Айнийнинг “Шарҳи сунани Абу Довуд” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11919. “Ҳақиқий шокирлар – (Аллоҳ ато этган) иймон неъматида собит турган ва (динларида) ортларига қайтиб кетмаган кишилардир”, деди.
“Ъиддатус собирийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11917. “Таҳзибул луғати” асари соҳиби Лайсдан нақл қилиб айтади: “Жоҳилият вақтида араблар жорияни ўйнаш тутишдан ўзларини тиймас эдилар. Ислом келиб ушбу қабиҳ ишни бузиб, бекор қилди. Аллоҳ таоло айтади: “Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина қизларингиздан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни яхши билувчидир. Баъзингиз баъзингиздансиз. Уларни иффатлари сақланган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолларида аҳлларининг изни билан маҳрларини маъруф ила бериб, никоҳингизга олинг”, Нисо сураси, 25-оят.
Доктор Низол Иброҳим Оли Роший.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11915. Ақл ва руҳ
“Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт”, Исро сураси, 85-оят.
Руҳнинг жойлашган ўрни қаерда эканини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди ва бу Аллоҳ таоло руҳларни азалда халқ қилганидан бери ҳодис, аниқдир. Аллоҳ уларга: “Аласту бироббикум?” - Сизларнинг Роббингиз эмасманми?” деган. Бу аниқдир ва у Аллоҳ хоҳлаган вақтгача боқий қолади. Унинг ҳақиқати ҳақида ихтилоф қилишган. Имом Моликнинг асҳоблари, издошлари айтишади: “У жисмга мутобиқ бўлган латиф суратдир, валлоҳу аълам.
Ақл руҳоний нур бўлиб, унинг воситасида зарурий ва назарий илмлар идрок этилади. Унинг асл ҳақиқатини фақат Аллоҳ билади. Шунинг учун бизга руҳ ва ақл мавзусида чуқур киришиб, шўнғиб кетмаслик лозим ва унинг иши, асл моҳиятини Аллоҳга топширамиз”.
Аллома, шайх Муҳаммад Солиҳ Фарфурнинг “Рисалатун нафиъата вал ҳужжатал қотиъата фий ъилмит тавҳиди” китобидан.
Изоҳ: Руҳ - қалбда (юракда) ғизоларнинг хулосасидан туғиладиган, ҳис қилувчи, ҳаракатлантирувчи, ғизонинг тадбирини қилувчи латиф буғга руҳ дейилади. Бунда барча жони бор нарсалар шерикдирлар. Яъни, бу нарса уларнинг ҳаммасида бордир. Ўша буғнинг юпқа ёки қалин, мусаффо ёки кир, бўлишига қараб жонли нарсадан турли нарсалар зоҳир бўлади. Унинг баданда бўлиши, худди атиргулдаги сув ёки кўмирдаги оловга ўхшайди.
Ақл – Аллоҳ таоло инсонга ато этган қувват ва табиий ҳис бўлиб, у билан инсон назарий ишларни идрок қилади ва ҳайвондан ажралиб туради.
Ақл – қалбдаги руҳоний нур бўлиб, унинг воситасида зарурий илмлар идрок этилади. Ақл – инсонга берилган буюк неъмат бўлиб, у орқали Роббисини танийди, дунёвий ва ухровий фойдаларни жалб қилиб, зарарларни даф қилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11913. Мен бирон иш ёки илм билан машғул бўлмаган аёлга ишонч билдиролмайман.
Ибн Ҳазм Андалусий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11911. Имом Табароний “Авсат”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтиради, саййидимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мендан кейин имомлар бўлади, уларга минбарларида (ваъз айтганларида, инсонларга) ҳикмат тарқатадилар. Қачонки ундан тушганларида, (ҳикмат) улардан суғуриб олиб қўйилади ва жисмлари ўлимтикнинг жисмидан ҳам ёмонроқ бўлади”, дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11909. Қорилар шайхи, саййидим шайх Муҳаммад Курайм Рожиҳ ҳафизаҳуллоҳ айтади: “Шайхимиз Шукрий Лаҳфий тавозели, камтар ва зоҳид инсон эдилар. У зот Қуръон қироатлари соҳасида олим, устоз эдилар. Шунга қарамай, у киши ҳар куни бомдоддан олдин масжидга келиб, намозхонлар кирадиган эшик олдида ўтирар, ҳар сафар кимдир ичкарига кирса, шайх келиб оёқ кийимини тўғрилаб, тартиблаб қўярдилар. Бомдод намозидан кейин эса то қуёш чиққунга қадар сув тарқатардилар”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11907. Уҳуд ғазоти кунида Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул уч юзта жангчи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларнинг қаршисида қолдириб Мадинага қайтиб келган эди. Мунофиқлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва (у зотнинг асҳоблари бўлган) курашчиларга етган талафотни кўриб, ўзларининг соғлом деб билган ақлларига мантиқли бир сабаб дея ҳисоблагандирлар...
Ҳар бир замонда мунофиқларнинг ҳоли шудир.
Имод Ҳасан Марзуқ.
Изоҳ: Ибн Исҳоқ айтади: Уҳуд куни оғир синов ва мусибатга тўла бўлди. Аллоҳ у билан мўминларни, шунингдек, иймонни тиллари билан изҳор қилиб, қалбларидаги куфрни яширадиган мунофиқларни ҳам синади. Валоят (авлиёлик) аҳлидан бўлган кишиларга шаҳидлик мақомини бериб, уларни мукаррам қилди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11905. Бир киши айтади: “Бир куни ўзим имом бўлган масжидга отамни олиб бордим. У ерда беш минг намозхон жамоатга йиғилди. Жамоат салобатли бўлди. (Менинг қироатимдан таъсирланган) намозхонларнинг йиғилари узоқ вақт тинмади. Намоз тугагач отамдан: “Нима дейсиз, фикрингиз қандай?”, деб сўрадим. Отам доно зот эдилар, менга жавоб бермадилар. Эртаси куни яна қайта сўрасам: “Эй болам! Ўзи намозга келганларнинг бари Аллоҳ учун келишган экан. Фақат сендан бошқа...”, дедилар. Бу мен учун энг кучли мавъиза бўлганди”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11932. Агар инсон бирон ишни мураббий, устозсиз ўзи амалга оширса, у манманликдан холи бўлолмайди. Ва: “мен жидди жаҳд қилдим ва бунга эришдим” дейди. Аммо бу ишни муважжиҳ, йўлловчи томонидан қабул қилган ҳолда бажарса, у ҳолда: “Агар ушбу муважжиҳ, йўлловчи устозим бўлмаганда, мен ҳақ ва ҳақиқатни билмаган бўлардим”, дейди.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
Изоҳ: Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ имом Абдуллоҳ ибн Ваҳбдан ривоят қилади. Ибн Ваҳб шундай дейди: «Уч юз олтмишта уламони кўрдим. Агар Молик ва Лайс бўлмаганида, илмда адашиб кетган бўлар эдим».
Ибн Ваҳбнинг яна шундай дегани ривоят қилинади: «Илмда тўрт кишига эргашдик. Иккитаси Мисрда, яна иккитаси Мадинада эди. Лайс ибн Саъд ва Амр ибн Ҳорис Мисрда, Молик ва Можисун Мадинада. Агар мана шулар бўлмаганда, адашиб кетган бўлардик».
(Ибн Ҳиббоннинг «Ал-Мажруҳун» номли китобининг муқаддимаси)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11930. Бало мусибатларнинг кучайиши, тўпланиб қолиши ва чўзилиши Аллоҳ таолога нисбатан ҳусни зонн (яхши гумон)ни кесилишига ва умидсизликка олиб келмаслиги керак. Яъқуб алайҳиссалом ўғилларининг ичидан энг суюклиси (Юсуф алайҳиссалом)ни йўқотди, сўнгра яна бири кетди, сўнгра эса кўзи кўрмай қолди. У эса: “Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар”, деди. Юсуф сураси, 87 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11928. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Бир оятни тафаккур ва тушуниш билан ўқиш, тушунмай, тадаббур қилмаган ҳолда тўлиқ хатм қилишдан кўра қалбга фойдалироқ, иймонни ҳосил қилиш, Қуръон ҳаловатини тотишга муносиброқдир”.
“Мифтаҳу дарус саъадати” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11926. Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен пайғамбарлардан сизларнинг насибангизман ва сизлар умматлардан менинг насибамсизлар”, дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11924. Ғарбдаги мусулмонлар икки ўт орасидадирлар.
Биринчиси - мусулмонларни ўз динларига, христиан маданияти ва маънавий бойликларига таҳдид сифатида кўрадиган диндор христиан ўнгчиларнинг олови.
Иккинчиси – мусулмонларни озчилик сифатида жамиятдаги озчилик бесоқолбозлар каби кўрувчи илмоний либерал атеистлар олови. Улар мусулмонларни жамият ичида аралашиб йўқ бўлиб кетишларини, ўз динлари ва эътиқодларини унутиб юборишларини истайдилар. Шу билан бирга, мусулмонларни бесоқолбозларнинг ҳуқуқларига эҳтиром кўрсатишларини ва бошқалар ҳам уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилишларини истайдилар.
Ўнгчи христианлар мусулмонларни бомбалар ва автоматлар ёрдамида ўлдирадилар.
Атеист, мулҳидлар бўлса, мусулмонларни қаламлар, кинофилмлар ва турли каналлар воситасида ўлдирадилар. Ҳар иккиси ҳам ёмонлик ва оловдир. Агар билсак, илмонийларнинг ёмонлиги улканроқдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11922. Зикрда бардавом бўлиш муҳаббатнинг чинлиги далолатидир. Тилингни чарчамасдан, малол олмасдан зикрга бўш қўй. Одамлар сени мажнун бўлибди деган даражага етсанг, билгинки сен уларнинг оқилроғи экансан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда: “Аллоҳнинг кўп зикр қилинглар, ҳатто (зикрга қаттиқ берилганинглар сабабли) сизларни жинни бўлибди, дейишсин”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Доктор Жамол Абдуссаттор.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11920. ☪️ Барселона шаҳрини қўмондонлар Ториқ ибн Зиёд ва Мусо ибн Нусайрлар (Марокаш ва Андалус фотиҳи) ҳижрий 92 йилда фатҳ қилишган. У ерга Сулаймон Аъробий исмли зотни ҳоким этиб тайинлашган.
Шаҳар ҳижрий 185 йилда французларнинг ҳужумидан сўнг қўлдан кетган. Шаҳар яна мусулмонларга 375 -ҳижрий санага (баъзи манбаларда, 6 июл 985 милодий) келибгина Ҳожиб Мансур томонидан жанг қилиб қайтариб олинган. У деворларини қулатган ва ҳокимларини асир олган.
🔹Изоҳ: Барселона (Barcelona) бугунги кунда Испанияга қарашли Каталония автоном вилоятининг пойтахти ҳисобланиб, аҳолиси 1.593.075 кишини ташкил этади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11918. 200 ҳижрий санада вафот қилган Маъруф Кархий Бағдодий: “Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ирода этса, унга амал эшигини очади ва жадал (баҳс-тортишувлар) эшигини ёпади. Агар бир бандасига ёмонликни ирода қилса, унга амал эшигини ёпади ва жадал (баҳс-тортишувлар) эшигини очиб қўяди”, деди.
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11916. Бошқаларнинг қалби тўридаги ниятларига баҳо бериб, ҳукм чиқаришдан эҳтиёт бўл.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен одамларнинг қалбини кавлашга, қорнини ёриб кўришга буюрилмаганман», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11914. Баъзан ортиқча сабр-тоқат қилишинг инсонларни сенга юқоридан қарашга ўргатиб қўяди.
Маҳмуд Дарвеш.
Изоҳ: Кечиримли ва оғир-босиқ бўлишингни баъзи инсонлар хато тушуниб, “андишани отини қўрқоқ санаб” қоладилар ва ҳаддан ошиб, сени одам ўрнида кўрмай қоладилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11912. Исломдаги биринчи қочқинлар лагери саҳобалар паноҳ топган Ҳабашистондаги бошпана бўлган. Сўнгра улар душманларини яксон қилганлар ва Маккани фатҳ этганлар. Сўнгра Аллоҳ уларга ватанлари ва диёрларини қайтариб берган.
Имод Ҳасан Марзуқ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11910. (Иш содир бўлиб, ўтиб кетганидан кейин) кеч жавоб қайтариш худди совиб қолган овқатни ейишга ўхшайди. Очликни кетказади-ю, мазаси умуман бўлмайди.
Наззор Қаббоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11908. Ҳаётдаги энг катта омадсизликлардан бири, атрофдаги ҳамма эътиборини сизга қаратган ва сиз билан машғул деб ўйлашингиздир. Ишонинг, сиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11906. Ихлос сурасини 200 марта ўқиш гуноҳларни ўчиради
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки кун давомида икки юз маротаба “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқиса, ундан эллик йиллик гуноҳи ўчирилади. Илло қарзи бўлмаса”, дедилар.
Сунани Термизийдан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube