11903. Душман ўз гуруҳлари билан Мадинага бостириб келганда кишилар икки тоифада бўлиндилар:
1. “Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик борлар: «Аллоҳ ва Унинг Расули бизга ёлғондан бошқани ваъда қилмаган экан», – дер эдилар”, Аҳзоб сураси, 12 - оят.
2. “Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», – дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади”, Аҳзоб сураси, 22 – оят.
Имод Ҳасан Марзуқ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11901. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдан бир киши: «Аллоҳу акбару кабиирон, вал‑ҳамду лиллааҳи касиирон, ва субҳааналлоҳи букротан ва асиилан», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалон‑фалон калималарни айтган ким?» дедилар. Қавмдан бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улардан завқландим, уларга осмон эшиклари очилди», дедилар».
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганимдан бери уларни тарк этмадим».
Маъноси: «Аллоҳ улуғнинг улуғидир. Аллоҳга ҳамдларнинг кўпидир. Эртаю кеч Аллоҳни пок деб ёд этарман».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11899. Иброҳим Адҳам қайғули юз билан сўзлаётган одам олдидан ўтиб қолди. У зот: «Эй фалончи, мен мендан сўрайдиган уч нарсага жавоб бер», деди. У киши: «Хўп», деди.
Иброҳим Адҳам: «Коинотда Аллоҳ хоҳламаган бирон нарса содир бўладими?» деди.
Иброҳим Адҳам: «Унинг учун жидди жаҳд қилганингда Аллоҳ сенга тақдир этган ризқдан бирон нарса камаядими?» деб сўради.
У киши: «Йўқ», деди.
Иброҳим Адҳам: «Сенга Аллоҳ таоло ёзган ажалидан бир лаҳза камаядими?» деди.
У киши: «Йўқ», деди.
Иброҳим Адҳам: «Шундай экан, ғам-ғуссага не ҳожат?» деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11897. Муҳсин одам тоатдан узилар экан, нафаси қисила бошлайди ва унга ер торайиб қолгандай бўлади. У ўзини худди сувдан ажралиб қолган наҳангдай ҳис эта бошлайди. Қачонки тоатига қайтар экан, қалби тинчланиб, сокин бўлади ва кўзи қувнайди.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11895. Имом Шофеийга: “Эй Абу Абдуллоҳ, киши учун қай бири афзал, тамкин (истиқрор ҳаёт)ми ёки қийинчиликлар билан синалишми?” дейилди. У зот: “Балоланмагунча, синовлар келмагунича тамкин-мустаҳкамлик берилмайди. Албатта Аллоҳ таоло Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо ва Муҳаммад алайҳимуссаломларга синовлар берган. Сабр қилганларидан кейин эса, уларга (ер юзидаги) мустаҳкамлик, устунлик, истиқрорни берган”, дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11893. Тақдирга иймон келтиришнинг самараларидан Ҳолиқнинг ўзи ила хотиржам бўлиб, маҳлуқлардан беҳожат бўлиш, Ўзидан умид қилиш ва Ўзидан қўрқиш, Ўзига таваккул қилиб истиъонат ёрдам сўраш, ишини Ўзига топшириб, Унинг ҳузурида ҳокисор, синиқ бўлиш ҳамда Аллоҳ таолонинг рисолатини тараддуд ва иккиланишсиз ҳамда ер юзида ҳеч кимдан қўрқмаган ҳолда етказишдир.
Али Муҳаммад Саллобийнинг “Ал ийману бил қадар” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11891. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор киши ер юзида “Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ” деб айтса, хатолари денгиз кўпигидек (кўп) бўлса ҳам кечирилади”, дедилар.
Имом Термизий ва Насаий ривоят қилишган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11889. Оч (ва муҳтож) бўлганида сени таниган инсон, (ташвиши ариб) қорни тўйгач сени инкор қилади, тан олмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11887. Кам бўлса-да, ато қилиш, беришдан уялма. Албатта (умуман ҳеч нарса) бермаслик унданда камроқдир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11885. ☪️ Ассалому алайкум
Салом ишора билан эмас, албатта лафз билан айтилиши лозим. Чунки бундай салом яҳудийларга хос бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қайтарганлар. Илло, мусулмон киши узоқда, ёки эшитмайдиган кар бўлса, унга саломни талаффуз қилиш билан бирга қўл билан ишора қилинади.
🔹Изоҳ: Имом Нававий «Риёзус-солиҳийн»да шундай дейди: «Узоқдаги кишиларга ишора ва лафз билан салом бериш жоиз. Лекин ишоранинг ўзи билан кифояланиш макруҳдир». Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини бошқаларга ўхшатганлар биздан эмасдир. Яҳуд ва насороларга ўхшаманглар, яхудийларнинг саломлашиши бармоқлари билан ишора қилиш, насронийларнинг саломлашиши кафтлари билан ишора қилиш», деганлар. Имом Термизий ривоят қилган.
Демак, узоқда бўлганда ҳам фақат қўл кўтариб ёки бош ирғаб қўйиш билан саломлашилмайди, балки салом иборасини ҳам айтилади. («Саломлашиш одоблари»).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11883. (Мусибатда) сабр қилсанг, устингда (тақдир) қалами юради ва сен ажрланасан. Агар жазавага тушсанг, устингда (тақдир) қалами юради ва сен жавобгарсан.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11881. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўшнига озор бериш яхшиликларни худди қуёш музни эритиб юборгандек эритиб юборади», дедилар.
Имом Табароний ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11879. Ўтмиши, тарихи бўлмаганнинг бугуни, ҳозири йўқдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11877. Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳ деди: “Ўнта зое қилувчи ва манфаат бермайдиган нарсадан эҳтиёт бўл:
1. Амал қилинмайдиган илм.
2. Мухлисларга эргашилмаган ва ихлос бўлмаган амал.
3. Ундан Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилинмайдиган мол.
4. Аллоҳ таолонинг тоатидан узилган ва ибодатига қодир бўлмаган жисм.
5. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севгисидан бўш бўлган ва Аллоҳ ва Унинг Расулига шавқ, интилишдан холи бўлган қалб.
6. Маҳбуб (Аллоҳ таоло) яхши кўрган нарсаларга киришмайдиган, Унинг амрларига эргашмайдиган ва унда Маҳбубнинг розилиги бўлмаган муҳаббат.
7. Аллоҳ таолога қурбатни ҳосил қилмайдиган, ўтиб кетганга етиб ололмайдиган ва яхшиликни ғанимат била олмайдиган вақт.
8. Фойдаси бўлмаган нарсаларга банд бўлган ўй-фикр.
9. Унинг хизмати сени Аллоҳ таолога сени яқинлаштирмайдиган хизмат, вазифа.
10. Унинг тутқичи Аллоҳнинг қўлида бўлган бандадан қўрқишинг ва умид қилишинг. У Аллоҳ таолонинг қабзида, тутқичи остида асирдир. Негаки у, ўзига зарар ҳам, фойда ҳам, ўлим ҳам, ҳаётга молик бўлмаган бандадир.
“Ҳавла тафсири суратул Ҳужурот” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11875. Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: “Ғурур (ўзини-ўзи алдаш)нинг энг улкан кўринишларидан бири музниб (гуноҳкор) инсонни гуноҳларига надомат, афсус қилмаган ҳолда афвдан умид қилиши, тоат қилмаган ҳолда Аллоҳдан
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11902. Ваъдасига риоя қилмаган одам аслида ўзини ҳурмат қилмабди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11900. Ўрнингга ётганингда, ҳар доим жаннат аҳлидан бўлган бир кишини эслагин: Унинг амали кўп эмасди, лекин қалби саломат эди, қалбида бирон кишига ғашлик бўлмаган ҳолда ухлар эди.
- Аллоҳим бизни шундай зотлардан қилгин!
«У Кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Фақат Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуъаро сураси, 88-89-оятлар).
Аҳмад Исо Маъсоравий.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, Абу Замзам ким?» деб сўрашди. Шунда у зот: «У ҳар тонг отганида: «Аллоҳумма инний қод ваҳабту нафсий ва ъирзий лак» (Аллоҳим, мен нафсимни, обрўйимни Сенга топширдим), дер, бирор киши уни сўкса, у сўкмас, бирор киши унга зулм қилса, у зулм қилмас, бирор киши уни урса, у урмас эди», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11898. Устоз тутмаганни устози шайтондир.
Абу Язид Бастомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11896. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.
Одамларга шундай замон келадики, одамлар масжидларда халқа бўлиб ўтирадилар, уларнинг бў ўтиришдаги ғамлари фақат дунё бўлади, уларда ундан бошқа эҳтиёж бўлмайди. Сизлар улар билан бирга ўтирманглар.
Имом Ҳоким ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11894. Роҳатни тинчлик, сукунат макондан излаганлар адашади. Тинчлик роҳат бермайди, аксинча. Асаб ва ақлга аслида жимлик, сокинлик халал беради. Ҳақиқатда агар нафсингга роҳат истасанг, унга машғул бўладиган нарса бер, банд қил..
Эҳсон Абдулқуддус.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11892. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда юз марта «Роббиғфирлий ва туб ъалайя, иннака антат-тавваабул-ғофуур» деб, айтганларини санар эдик».
* Маъноси: «Роббим, мени мағфират қилгин, тавбамни қабул қилгин, албатта Сен тавбаларни қабул қилувчи, кўп мағфират қилувчи Зотсан».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11890. 🔹Саъид ибн Мансур, ибн Мунзир ва Байҳақийлар Мужоҳиддан ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эркакларингизга Моида сурасини таълим беринглар, аёлларингизга эса Нур сурасини таълим беринглар” дедилар.
🔹Абу Убайд “Фазоил” асарида Ҳориса ибн Музрабдан ривоят қилади, у деди: “Умар ибн Хаттоб бизга аёлларингизга Нисо, Аҳзоб ва Нур сураларини таълим беринглар, деб мактуб ёзди”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11888. Ҳар бир бемор ва мусибатга йўлиққан мусулмон киши ушбу улуғ дуога эътиборсизлик қилмасин. Аллоҳ таолони набийси Айюб алайҳиссалом ушбу дуо ила юзланган ва Аллоҳ унинг ҳолини ўнглаган.
Бу ҳақда Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ “Фавоид” асарида баён қилади: “Аллоҳ таоло айтади: “Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» – деганини эсла”, Анбиё сураси, 83-оят.
Ушбу дуода тавҳид ҳақиқати ва Роббисига фақирлик ва муҳтожликнинг изҳор қилиш жам бўлган. Ҳамда У зотга ялинишда муҳаббатнинг таъмини топиш ва Унинг раҳмат сифатини, У Зотни раҳмлиларнинг раҳмлиси эканини иқрор этиш, Унинг пок сифати ила тавассул қилиш ва эҳтиёж кучлилиги ва фақирлигини билдириш бордир.
Балоланган инсон қачон шу нарсани англар экан, унинг мусибати арийди.
Ушбу дуони 7 марта ўқилса, Аллоҳ таоло унга етиб турган зарарни кетказиши тажрибаларда кўрилган”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11886. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар масжидлар билан фахрланмагунича Қиёмат қоим бўлмайди», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Улар (масжидлари) билан фахрланишади, кейин эса уларни (ибодат билан) камдан-кам обод қилишади».
Имом Бухорий ривояти.
Абу Саъид розияллоҳу анҳу: «Масжиднинг шифти хурмо шохларидан эди», деган.
Умар розияллоҳу анҳу масжидни таъмирлашни буюрди ва: «Одамларни ёмғирдан панала, лекин уни қизил ёки сариққа бўяй кўрма, одамларни чалғитасан», деди».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Уларни яҳудий ва насронийлар безагани каби безайсизлар», деган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11884. Тақво ва шукрнинг ораси
- Ибодатлардан мақсад тақво бўлса, тақводан мақсад эса шукрдир: “Шоядки, тақво қилсангиз”, Бақара сураси, 21-оят.
- Шукр инсон ва шайтоннинг ўртасидаги улкан қарама-қаршиликдир. Иблис “сажда қилувчи” ёки “қўрқувчи” демади балки, “шукр қилувчи” деди: “Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан”, Аъроф сураси, 17 – оят.
- Шукр Аллоҳ таоло томонидан сифат берилган ибодатдир: “Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир”, Сабаъ сураси, 13-оят.
- Шукр Аллоҳ таоло анбиёларини у ила мақтаган ғоядир: “Албатта, у ўта шукрли банда эди”, Исро сураси, 3-оят.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ахир шукр қилувчи банда бўлмайинми?!” деганлар.
Аллоҳ таолодан бизни шокир бандаларидан қилишини сўраймиз!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11882. Аҳли аёлинг ва фарзандларингни сенга бўлган муҳаббатлари қай даражага етган бўлмасин, вафот этганингда қабринг устида ўн дақиқа турадилар-да, сўнгра кетиб қоладилар. Сен билан бирга фақат амалинг қолади холос. Шундай экан, солиҳ амаллар қил ва намозларингни ўз вақтида адо эт.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11880. Имом ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: “Болаларга етадиган барака, кенгликлар ота-боболарнинг амаллари билан бўлади. Ота-боболарга етадиган барака, кенгликлар эса фарзандларнинг дуолари билан бўлади”, деди.
“Ал бидоя ван ниҳоя” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11878. Солиҳ салафлар аҳлоқи
Имом Шаъбийни бир киши сўкди. У зот унга: “Агар (ушбу айбловингда) ростгўй бўлсанг, Аллоҳ мени мағфират қилсин. Агар (мен ҳақимда айтган сўзларингда) ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени мағфират қилсин”, дедилар.
“Ъақдул фарид” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11876. Яълодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини очиқ майдонда изорсиз чўмилаётганини кўрдилар ва минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Ҳаёли, Тўсувчи зотдир. У зот ҳаёни ва тўсилишни (сатрни) яхши кўради. Агар бирортангиз ғусл қилса, тўсилиб олсин” дедилар”.
Имом Насаий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube