11888. Ҳар бир бемор ва мусибатга йўлиққан мусулмон киши ушбу улуғ дуога эътиборсизлик қилмасин. Аллоҳ таолони набийси Айюб алайҳиссалом ушбу дуо ила юзланган ва Аллоҳ унинг ҳолини ўнглаган.
Бу ҳақда Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ “Фавоид” асарида баён қилади: “Аллоҳ таоло айтади: “Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» – деганини эсла”, Анбиё сураси, 83-оят.
Ушбу дуода тавҳид ҳақиқати ва Роббисига фақирлик ва муҳтожликнинг изҳор қилиш жам бўлган. Ҳамда У зотга ялинишда муҳаббатнинг таъмини топиш ва Унинг раҳмат сифатини, У Зотни раҳмлиларнинг раҳмлиси эканини иқрор этиш, Унинг пок сифати ила тавассул қилиш ва эҳтиёж кучлилиги ва фақирлигини билдириш бордир.
Балоланган инсон қачон шу нарсани англар экан, унинг мусибати арийди.
Ушбу дуони 7 марта ўқилса, Аллоҳ таоло унга етиб турган зарарни кетказиши тажрибаларда кўрилган”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11886. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар масжидлар билан фахрланмагунича Қиёмат қоим бўлмайди», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Улар (масжидлари) билан фахрланишади, кейин эса уларни (ибодат билан) камдан-кам обод қилишади».
Имом Бухорий ривояти.
Абу Саъид розияллоҳу анҳу: «Масжиднинг шифти хурмо шохларидан эди», деган.
Умар розияллоҳу анҳу масжидни таъмирлашни буюрди ва: «Одамларни ёмғирдан панала, лекин уни қизил ёки сариққа бўяй кўрма, одамларни чалғитасан», деди».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Уларни яҳудий ва насронийлар безагани каби безайсизлар», деган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11884. Тақво ва шукрнинг ораси
- Ибодатлардан мақсад тақво бўлса, тақводан мақсад эса шукрдир: “Шоядки, тақво қилсангиз”, Бақара сураси, 21-оят.
- Шукр инсон ва шайтоннинг ўртасидаги улкан қарама-қаршиликдир. Иблис “сажда қилувчи” ёки “қўрқувчи” демади балки, “шукр қилувчи” деди: “Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан”, Аъроф сураси, 17 – оят.
- Шукр Аллоҳ таоло томонидан сифат берилган ибодатдир: “Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир”, Сабаъ сураси, 13-оят.
- Шукр Аллоҳ таоло анбиёларини у ила мақтаган ғоядир: “Албатта, у ўта шукрли банда эди”, Исро сураси, 3-оят.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ахир шукр қилувчи банда бўлмайинми?!” деганлар.
Аллоҳ таолодан бизни шокир бандаларидан қилишини сўраймиз!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11882. Аҳли аёлинг ва фарзандларингни сенга бўлган муҳаббатлари қай даражага етган бўлмасин, вафот этганингда қабринг устида ўн дақиқа турадилар-да, сўнгра кетиб қоладилар. Сен билан бирга фақат амалинг қолади холос. Шундай экан, солиҳ амаллар қил ва намозларингни ўз вақтида адо эт.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11880. Имом ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: “Болаларга етадиган барака, кенгликлар ота-боболарнинг амаллари билан бўлади. Ота-боболарга етадиган барака, кенгликлар эса фарзандларнинг дуолари билан бўлади”, деди.
“Ал бидоя ван ниҳоя” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11878. Солиҳ салафлар аҳлоқи
Имом Шаъбийни бир киши сўкди. У зот унга: “Агар (ушбу айбловингда) ростгўй бўлсанг, Аллоҳ мени мағфират қилсин. Агар (мен ҳақимда айтган сўзларингда) ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени мағфират қилсин”, дедилар.
“Ъақдул фарид” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11876. Яълодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини очиқ майдонда изорсиз чўмилаётганини кўрдилар ва минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин: “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Ҳаёли, Тўсувчи зотдир. У зот ҳаёни ва тўсилишни (сатрни) яхши кўради. Агар бирортангиз ғусл қилса, тўсилиб олсин” дедилар”.
Имом Насаий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11874. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди: “Тақво - бирон кимсадан ўзингни яхши санамасликдир”, деди.
“Тафсири Бағавий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11872. Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ: “Одоб икки хилдир. Яширин одоб ва ошкора одоб. Яширин одоб қалбларнинг поклиги, ошкора одоб эса, аъзоларни гуноҳлардан эҳтиёт қилиш, сақлашдир”, деди.
Баҳоуддин Абшийҳийнинг “Алмустатрофу фий кулли фанни мустазроф” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11870. Одамларнинг ҳидоятга келишларига ҳарис бўлиш, Аллоҳ таолонинг амр-буйруқларини етказиш, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амр-буйруқларини етказиш Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларидандир. Бу нарса банданинг қалбидаги иймоннинг камоли ва қувватига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлигининг далилидир. Агар сен ушбу неъмат билан икром қилинган, сийланган бўлсанг, ниятинг холис Аллоҳнинг розилиги учун бўлишига қаттиқ ҳаракат қил, ҳарис бўл. Чунки Аллоҳ таоло банданинг амалини ихлос ила бўлсагина қабул қилади. Билгинки, сенинг муҳим вазифанг фақат таблиғ, етказиш ва халқни Аллоҳнинг ҳидоятига чақириш бўлиши лозим. Шунингдек, сенинг даъватинг ҳол билан, амал билан ва сўз билан бўлсин.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11868. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг етакчилари, илғорлари суннатларни худди фарзларни маҳкам тутганлари каби маҳкам тутардилар, амал қилардилар. Шунингдек, савобларини ғанимат билишда уларнинг ўртасини ажратмас эдилар”.
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11866. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен Маккадаги бир тошни биламан. (Пайғамбар этиб) юборилишимдан аввал у менга салом берар эди. Мен уни ҳозир ҳам (қаердалигини) биламан».
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Саййидимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам, у зотга салом айтган тошни эсдан чиқармабдилар, энди сизу биздек уммат бўлган кишилар у зотга салавот ва салом йўлласак эсдан чиқарармидилар? Ёки билмасдан, танимай қоладиларми?!
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ъадада маа закароҳуз зокирийн ва ғофала ъан зикриҳил ғофилун...
Саллоллоҳу алайҳи васаллам...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11864. Тасаввуф ҳақида
Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муқаддима” номли машҳур асарида тасаввуфни таърифлаб қуйидагиларни айтади:
«Аслида уларнинг тариқати умматнинг ўтганлари ва катталари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейин келганларда давом этаётган ҳақ ва ҳидоят тариқатидир. Бунинг асли ибодатга берилиш, Аллоҳ таолога ажраб чиқиш, дунёнинг зебу зийнатидан юз ўгириш, кўпчилик ўзини урган лаззат ва молдан ўзини тийиш ва халойиқдан ажраб, хилватда ибодат қилишдан иборатдир.
Бу ҳол саҳоба ва салафларнинг ҳаммаларида бор эди. Иккинчи асрда ва ундан кейин дунёга берилиш қулоч ёзиб, одамлар молу дунёга аралашиб кетганларида, ибодатга берилганлар «сўфийлар» ва «тасаввуфчилар» деган ном билан ажралиб чиқдилар».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11862. Араб тилини билса ҳам китобдан фатво айта олмайди!
Ибн Обидин айтадилар: “Кимки уни тажрибали устозлар билан ўқиса, бундай нарсаларга эътибор беради ва хато қилмайди. Шу сабабдан араб тилини билишнинг ўзи етарли эмас.
Тўғрироғи, ислом фиқҳини тўлиқ малакага эга, соҳада танилган, шариат илмларидан тўлиқ маълумотга эга бўлган тажрибали устоздан ўрганиш керак.
Токи, устоз талабага ибораларни очиқ-ойдин изоҳлаб берсин, ишорали жойларни унга равшан қилсин, токи қалбининг кўзгуси Аллоҳ таолонинг фазли, иноятидан ворид бўлган маърифат лутфлари билан ёришади. Унинг лафзи дори ва шифодир, дангасанинг ҳолини тирилтиради, билимсизларни Аллоҳга йўналтиради.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11868. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг етакчилари, илғорлари суннатларни худди фарзларни маҳкам тутганлари каби маҳкам тутардилар, амал қилардилар. Шунингдек, савобларини ғанимат билишда уларнинг ўртасини ажратмас эдилар”.
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11887. Кам бўлса-да, ато қилиш, беришдан уялма. Албатта (умуман ҳеч нарса) бермаслик унданда камроқдир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11885. ☪️ Ассалому алайкум
Салом ишора билан эмас, албатта лафз билан айтилиши лозим. Чунки бундай салом яҳудийларга хос бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қайтарганлар. Илло, мусулмон киши узоқда, ёки эшитмайдиган кар бўлса, унга саломни талаффуз қилиш билан бирга қўл билан ишора қилинади.
🔹Изоҳ: Имом Нававий «Риёзус-солиҳийн»да шундай дейди: «Узоқдаги кишиларга ишора ва лафз билан салом бериш жоиз. Лекин ишоранинг ўзи билан кифояланиш макруҳдир». Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини бошқаларга ўхшатганлар биздан эмасдир. Яҳуд ва насороларга ўхшаманглар, яхудийларнинг саломлашиши бармоқлари билан ишора қилиш, насронийларнинг саломлашиши кафтлари билан ишора қилиш», деганлар. Имом Термизий ривоят қилган.
Демак, узоқда бўлганда ҳам фақат қўл кўтариб ёки бош ирғаб қўйиш билан саломлашилмайди, балки салом иборасини ҳам айтилади. («Саломлашиш одоблари»).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11883. (Мусибатда) сабр қилсанг, устингда (тақдир) қалами юради ва сен ажрланасан. Агар жазавага тушсанг, устингда (тақдир) қалами юради ва сен жавобгарсан.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11881. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўшнига озор бериш яхшиликларни худди қуёш музни эритиб юборгандек эритиб юборади», дедилар.
Имом Табароний ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11879. Ўтмиши, тарихи бўлмаганнинг бугуни, ҳозири йўқдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11877. Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳ деди: “Ўнта зое қилувчи ва манфаат бермайдиган нарсадан эҳтиёт бўл:
1. Амал қилинмайдиган илм.
2. Мухлисларга эргашилмаган ва ихлос бўлмаган амал.
3. Ундан Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилинмайдиган мол.
4. Аллоҳ таолонинг тоатидан узилган ва ибодатига қодир бўлмаган жисм.
5. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севгисидан бўш бўлган ва Аллоҳ ва Унинг Расулига шавқ, интилишдан холи бўлган қалб.
6. Маҳбуб (Аллоҳ таоло) яхши кўрган нарсаларга киришмайдиган, Унинг амрларига эргашмайдиган ва унда Маҳбубнинг розилиги бўлмаган муҳаббат.
7. Аллоҳ таолога қурбатни ҳосил қилмайдиган, ўтиб кетганга етиб ололмайдиган ва яхшиликни ғанимат била олмайдиган вақт.
8. Фойдаси бўлмаган нарсаларга банд бўлган ўй-фикр.
9. Унинг хизмати сени Аллоҳ таолога сени яқинлаштирмайдиган хизмат, вазифа.
10. Унинг тутқичи Аллоҳнинг қўлида бўлган бандадан қўрқишинг ва умид қилишинг. У Аллоҳ таолонинг қабзида, тутқичи остида асирдир. Негаки у, ўзига зарар ҳам, фойда ҳам, ўлим ҳам, ҳаётга молик бўлмаган бандадир.
“Ҳавла тафсири суратул Ҳужурот” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11875. Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: “Ғурур (ўзини-ўзи алдаш)нинг энг улкан кўринишларидан бири музниб (гуноҳкор) инсонни гуноҳларига надомат, афсус қилмаган ҳолда афвдан умид қилиши, тоат қилмаган ҳолда Аллоҳдан
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11873. Шайх Муҳаммад Силқийний айтади: “Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шариат факультетида таҳсил олаётган вақтлари, университет устозлари у зотнинг имтиҳондаги жавоб варақаларини қўйиб, атрофида ундан фойда олиш мақсадида халқа бўлиб ўтиришар эди”.
“Муҳаддислар райҳони” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11871. ☪️ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Мадинада Маккага берган баракангдан икки ҳисса кўп қилгин”, дедилар.
Муттафақун алайҳи.
Изоҳ: «баракангдан» - яъни ризқлар ва вақтларга берадиган баракангдан икки ҳисса кўп қилгин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11869. Аксирувчининг одобларидан
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аксирганида овозни пастлатиш ва ҳамд айтганида кўтариш, оғзидан ёки бурнидан суҳбатдошига зарар берувчи бирон нима чиқмаслиги учун юзини беркитиши ҳамда зиёни тегмаслиги учун бўйнини уёқ буёққа бурмаслик аксирувчининг одобларидан”.
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11867. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ухлаб ётган эдим. Ёнимга икки киши келиб билакларимдан тутди-да, мени чиқиш қийин бўлган тоғ олдига олиб боришиб, унга чиқинг, дейишди. «Тоқатим етмайди», деган эдим. «Сизга чиқишни осон қилиб қўямиз», дейишди. Мен кўтарилиб тоғнинг текис жойига (устига) етганимда кучли шовқин эшитилди. «Бу қанақа шовқин?» деб сўраган эдим, улар: «Бу дўзахийларнинг фарёди», деди. Сўнг мени у ердан олиб кетишди. Бир жойда оёқларидан осиб қўйилган, лунжлари йиртилиб, қон оқиб турган қавмга дуч келдим. «Ким улар?» деб сўраган эдим. «Улар рўзалари ниҳоясига етмай туриб ифтор қиладиган кимсалардир», дейилди.
Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11865. Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди: “Аллоҳ таоло мендан биргина намозимни қабул қилганини билишим мен учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра севимлироқдир. Чунки, Аллоҳ таоло: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилади» (Моида сураси, 27 оят), деган”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11863. Бизга мўмин кишининг муҳаббат қилиши яхши ва покиза ишдир. Бизга муҳаббат қўйганлар тариқатимизга амал қилиши лозим бўлади. Йўлнинг эшигини лозим тутиб, ҳатто унинг жавҳарига етмоғи керакдир. Мана шу ҳақиқий муҳаббатдир. Барчамиз ушбу йўлга муҳтожмиз ва биз бунда изн, рухсатлар биланмиз, ҳаёлот, шубҳалар билан эмас. Кимки нафсини бу йўлга эргаштирган экан, биз унга мувофиқмиз, унга эргашамиз ва у бизнинг наздимизда улуғдир, саййиддир. Бордию, Аллоҳ таолонинг амрига хилоф иш тутар экан, мана бу оятда келган гумроҳлардандир.
Аллоҳ таоло айтади: “Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма”, Каҳф сураси, 28-оят.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11861. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ халок бўлгувчидир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: «Одамлар ҳалок бўлди» ибораси «одамлар бузилиб кетди» деган маънодадир. Ровий айтган изоҳнинг маъноси шуки, «аҳлакуҳум» бўлса, «унинг ўзи уларнинг энг бузуғи бўлади» деган маъно, «аҳлакаҳум» бўлса, «унинг ўзи уларни бузган бўлади» деган маъно ҳосил бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда
🔳 Тарихда Усмонийлар давлатининг (1299 – 1923 ) бўйсунуви ва тобелигида бўлган Европа давлатлари
(ҳамда ҳукмронлиги остидаги бўлган йиллари)
الدول الأوربية التى كانت خاضعة وتابعة للدولة العثمانية
1 _ بلغاريا 545 عاماً
2 _ صربيا 400 عاماً
3 _ اليونان 400 عاماً
4 _ الجبل الأسود 539 عاماً
5 _ البوسنة و الهرسك 539 عاماً
6 _ كرواتيا 539 عاماً
7 _ مقدونيا 490 عاماً
8 _ سلوفينيا 250 عاماً
9 _ رومانيا 490 عاماً
10 _ سلوفاكيا 20 عاماً
11 _ المجر 160 عاماً
12 _ ملدوفيا 490 عاماً
13 _ أوكرانيا 308 عاماً
14 _ أذربيجان 25 عاماً
15 _ جورجيا 400 عاماً
16 _ أرمنيا 20 عاماً
17 _ قبرص الجنوبية 293 عاماً
18 _ قبرص الشمالية 293 عاماً
19 _ أراضي روسيا الجنوبية 291 عاماً
20 _ كوسوفو 539 عاماً
🔹1. Болгария – 545 йил.
2. Сербия – 400 йил.
3. Греция (Юнонистон) -400 йил
4. Черногория – 539 йил.
5. Босния ва Герцеговина – 539 йил.
6. Хорватия – 539 йил.
7. Македония- 490 йил.
8. Словения – 250 йил.
9. Руминия - 490 йил.
10. Словакия – 20 йил.
11. Венгрия (Можаристон) – 160 йил.
12. Молдова - 490 йил.
13. Украина – 308 йил
14. Озарбайжон – 25 йил.
15. Грузия – 400 йил
16. Арманистон-20 йил.
17. Жанубий Кипр – 293 йил.
18. Шимолий Кипр – 293 йил.
19. Россиянинг жанубий ерлари - 291 йил
20. Косово -539 йил.
🔹Айрим қўшимчалар:
Албания - 434 йил.
Крит – 229 йил.
Родос – 390 йил.
Қрим хонлиги – 299 йил (вассал давлат)
Эпир – 433 йил.
Подолия – 27 йил.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube