11873. Шайх Муҳаммад Силқийний айтади: “Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шариат факультетида таҳсил олаётган вақтлари, университет устозлари у зотнинг имтиҳондаги жавоб варақаларини қўйиб, атрофида ундан фойда олиш мақсадида халқа бўлиб ўтиришар эди”.
“Муҳаддислар райҳони” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11871. ☪️ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Мадинада Маккага берган баракангдан икки ҳисса кўп қилгин”, дедилар.
Муттафақун алайҳи.
Изоҳ: «баракангдан» - яъни ризқлар ва вақтларга берадиган баракангдан икки ҳисса кўп қилгин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11869. Аксирувчининг одобларидан
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аксирганида овозни пастлатиш ва ҳамд айтганида кўтариш, оғзидан ёки бурнидан суҳбатдошига зарар берувчи бирон нима чиқмаслиги учун юзини беркитиши ҳамда зиёни тегмаслиги учун бўйнини уёқ буёққа бурмаслик аксирувчининг одобларидан”.
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11867. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ухлаб ётган эдим. Ёнимга икки киши келиб билакларимдан тутди-да, мени чиқиш қийин бўлган тоғ олдига олиб боришиб, унга чиқинг, дейишди. «Тоқатим етмайди», деган эдим. «Сизга чиқишни осон қилиб қўямиз», дейишди. Мен кўтарилиб тоғнинг текис жойига (устига) етганимда кучли шовқин эшитилди. «Бу қанақа шовқин?» деб сўраган эдим, улар: «Бу дўзахийларнинг фарёди», деди. Сўнг мени у ердан олиб кетишди. Бир жойда оёқларидан осиб қўйилган, лунжлари йиртилиб, қон оқиб турган қавмга дуч келдим. «Ким улар?» деб сўраган эдим. «Улар рўзалари ниҳоясига етмай туриб ифтор қиладиган кимсалардир», дейилди.
Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11865. Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди: “Аллоҳ таоло мендан биргина намозимни қабул қилганини билишим мен учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра севимлироқдир. Чунки, Аллоҳ таоло: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилади» (Моида сураси, 27 оят), деган”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11863. Бизга мўмин кишининг муҳаббат қилиши яхши ва покиза ишдир. Бизга муҳаббат қўйганлар тариқатимизга амал қилиши лозим бўлади. Йўлнинг эшигини лозим тутиб, ҳатто унинг жавҳарига етмоғи керакдир. Мана шу ҳақиқий муҳаббатдир. Барчамиз ушбу йўлга муҳтожмиз ва биз бунда изн, рухсатлар биланмиз, ҳаёлот, шубҳалар билан эмас. Кимки нафсини бу йўлга эргаштирган экан, биз унга мувофиқмиз, унга эргашамиз ва у бизнинг наздимизда улуғдир, саййиддир. Бордию, Аллоҳ таолонинг амрига хилоф иш тутар экан, мана бу оятда келган гумроҳлардандир.
Аллоҳ таоло айтади: “Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма”, Каҳф сураси, 28-оят.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11861. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ халок бўлгувчидир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: «Одамлар ҳалок бўлди» ибораси «одамлар бузилиб кетди» деган маънодадир. Ровий айтган изоҳнинг маъноси шуки, «аҳлакуҳум» бўлса, «унинг ўзи уларнинг энг бузуғи бўлади» деган маъно, «аҳлакаҳум» бўлса, «унинг ўзи уларни бузган бўлади» деган маъно ҳосил бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда
🔳 Тарихда Усмонийлар давлатининг (1299 – 1923 ) бўйсунуви ва тобелигида бўлган Европа давлатлари
(ҳамда ҳукмронлиги остидаги бўлган йиллари)
الدول الأوربية التى كانت خاضعة وتابعة للدولة العثمانية
1 _ بلغاريا 545 عاماً
2 _ صربيا 400 عاماً
3 _ اليونان 400 عاماً
4 _ الجبل الأسود 539 عاماً
5 _ البوسنة و الهرسك 539 عاماً
6 _ كرواتيا 539 عاماً
7 _ مقدونيا 490 عاماً
8 _ سلوفينيا 250 عاماً
9 _ رومانيا 490 عاماً
10 _ سلوفاكيا 20 عاماً
11 _ المجر 160 عاماً
12 _ ملدوفيا 490 عاماً
13 _ أوكرانيا 308 عاماً
14 _ أذربيجان 25 عاماً
15 _ جورجيا 400 عاماً
16 _ أرمنيا 20 عاماً
17 _ قبرص الجنوبية 293 عاماً
18 _ قبرص الشمالية 293 عاماً
19 _ أراضي روسيا الجنوبية 291 عاماً
20 _ كوسوفو 539 عاماً
🔹1. Болгария – 545 йил.
2. Сербия – 400 йил.
3. Греция (Юнонистон) -400 йил
4. Черногория – 539 йил.
5. Босния ва Герцеговина – 539 йил.
6. Хорватия – 539 йил.
7. Македония- 490 йил.
8. Словения – 250 йил.
9. Руминия - 490 йил.
10. Словакия – 20 йил.
11. Венгрия (Можаристон) – 160 йил.
12. Молдова - 490 йил.
13. Украина – 308 йил
14. Озарбайжон – 25 йил.
15. Грузия – 400 йил
16. Арманистон-20 йил.
17. Жанубий Кипр – 293 йил.
18. Шимолий Кипр – 293 йил.
19. Россиянинг жанубий ерлари - 291 йил
20. Косово -539 йил.
🔹Айрим қўшимчалар:
Албания - 434 йил.
Крит – 229 йил.
Родос – 390 йил.
Қрим хонлиги – 299 йил (вассал давлат)
Эпир – 433 йил.
Подолия – 27 йил.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11859. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биpopтaнгиз эснаса, “оҳ” ёки"ҳоҳ” демасин. Чунки шайтон ичида кулади” дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биронтангиз эснаса, қурби етганча уни қайтарсин, чунки эснаса, шайтон кулади”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни ёмон кўради”, дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11857. Эслатма
☪️ Арш соясидаги етти тоифа
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради:
-Одил имом;
-Роббининг ибодатида ўсган йигит;
-Қалбан доим масжид билан боғланган киши;
- Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган киши;
- Мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганида (зинога чақирганида) мен бу ишни қилишда Аллоҳдан қўрқаман, деган киши;
- Яширинча садақа қилган бир кишики, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайди;
- Ёлғиз бўлганида ҳам Аллоҳни зикр этиб, кўзлари намланган киши”.
Муттафақун алайҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11855. Умар: “Бомдод намози жамоатида ҳозир бўлишим менга тунда (намоз билан) қоим бўлишдан кўра суюклироқдир”, деди. Имом Молик ривояти.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
11853. Шайтондан паноҳ сўраш, истиъоза дуолари
1. Аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийм – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳ номи билан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман».
2. Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри маа холақ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: “Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.
3. Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруун -3 марта ўқилади.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.
4. Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».
5. Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру – 3 марта ўқилади. (бир ривоятга кўра, 7 марта ўқилади).
Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.
6. Ҳассонту нафсий бил ҳаййил қоййумиллазий лаа ямууту абадан ва дафаъту ъанҳас сууи бил алфин лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми – 3 марта ўқилади.
Маъноси: Ҳеч ўлмайдиган, Ҳайй ва Қоййум сифатли Зот билан нафсимни қўрғон қилдим. Нафсимдан ёмонликни мингта «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ билан бартараф қилдим.
7. Бисммиллаҳи зий ша`ни, ъазиймил бурҳаани, шадийдис султони. Ма шаа аллоҳу каана, лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми - 3 марта ўқилади.
Маъноси: Шаъни улуғ, ҳужжати буюк, ҳукмронлиги шиддатли Зотнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Олий ва буюк Зот бўлмиш Аллоҳдан бошқа бирор куч-қувват йўқ.
11851. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпроқ эсланглар», дедилар».
Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.
Имом Қуртубий Даққоқдан нақл қилади: “Ким ўлимни кўп зикр қилса, уч нарса билан икром қилинади: “Тавбани тезлаштириш, қалб қаноати ва ибодатларда ғайрат”. Кимки ўлимни ёд этишни унутса, уч нарса билан иқобга тутилади: “Тавбани кечиктириш, кифоя қиларли ризққа рози бўлмаслик ва ибодатларда дангасалик”.
“Тазкира” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11849. Мунофиқнинг таърифи шундайки, у чўпон билан бирга (қўйларга ачиниб) йиғлайди, ит билан бирга (уларни ҳимоя қилиб) вовуллайди ва бўри билан бирга (уларни тутиб) ейди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11872. Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ: “Одоб икки хилдир. Яширин одоб ва ошкора одоб. Яширин одоб қалбларнинг поклиги, ошкора одоб эса, аъзоларни гуноҳлардан эҳтиёт қилиш, сақлашдир”, деди.
Баҳоуддин Абшийҳийнинг “Алмустатрофу фий кулли фанни мустазроф” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11870. Одамларнинг ҳидоятга келишларига ҳарис бўлиш, Аллоҳ таолонинг амр-буйруқларини етказиш, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амр-буйруқларини етказиш Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларидандир. Бу нарса банданинг қалбидаги иймоннинг камоли ва қувватига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлигининг далилидир. Агар сен ушбу неъмат билан икром қилинган, сийланган бўлсанг, ниятинг холис Аллоҳнинг розилиги учун бўлишига қаттиқ ҳаракат қил, ҳарис бўл. Чунки Аллоҳ таоло банданинг амалини ихлос ила бўлсагина қабул қилади. Билгинки, сенинг муҳим вазифанг фақат таблиғ, етказиш ва халқни Аллоҳнинг ҳидоятига чақириш бўлиши лозим. Шунингдек, сенинг даъватинг ҳол билан, амал билан ва сўз билан бўлсин.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11868. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг етакчилари, илғорлари суннатларни худди фарзларни маҳкам тутганлари каби маҳкам тутардилар, амал қилардилар. Шунингдек, савобларини ғанимат билишда уларнинг ўртасини ажратмас эдилар”.
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11866. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен Маккадаги бир тошни биламан. (Пайғамбар этиб) юборилишимдан аввал у менга салом берар эди. Мен уни ҳозир ҳам (қаердалигини) биламан».
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: Саййидимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам, у зотга салом айтган тошни эсдан чиқармабдилар, энди сизу биздек уммат бўлган кишилар у зотга салавот ва салом йўлласак эсдан чиқарармидилар? Ёки билмасдан, танимай қоладиларми?!
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ъадада маа закароҳуз зокирийн ва ғофала ъан зикриҳил ғофилун...
Саллоллоҳу алайҳи васаллам...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11864. Тасаввуф ҳақида
Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муқаддима” номли машҳур асарида тасаввуфни таърифлаб қуйидагиларни айтади:
«Аслида уларнинг тариқати умматнинг ўтганлари ва катталари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейин келганларда давом этаётган ҳақ ва ҳидоят тариқатидир. Бунинг асли ибодатга берилиш, Аллоҳ таолога ажраб чиқиш, дунёнинг зебу зийнатидан юз ўгириш, кўпчилик ўзини урган лаззат ва молдан ўзини тийиш ва халойиқдан ажраб, хилватда ибодат қилишдан иборатдир.
Бу ҳол саҳоба ва салафларнинг ҳаммаларида бор эди. Иккинчи асрда ва ундан кейин дунёга берилиш қулоч ёзиб, одамлар молу дунёга аралашиб кетганларида, ибодатга берилганлар «сўфийлар» ва «тасаввуфчилар» деган ном билан ажралиб чиқдилар».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11862. Араб тилини билса ҳам китобдан фатво айта олмайди!
Ибн Обидин айтадилар: “Кимки уни тажрибали устозлар билан ўқиса, бундай нарсаларга эътибор беради ва хато қилмайди. Шу сабабдан араб тилини билишнинг ўзи етарли эмас.
Тўғрироғи, ислом фиқҳини тўлиқ малакага эга, соҳада танилган, шариат илмларидан тўлиқ маълумотга эга бўлган тажрибали устоздан ўрганиш керак.
Токи, устоз талабага ибораларни очиқ-ойдин изоҳлаб берсин, ишорали жойларни унга равшан қилсин, токи қалбининг кўзгуси Аллоҳ таолонинг фазли, иноятидан ворид бўлган маърифат лутфлари билан ёришади. Унинг лафзи дори ва шифодир, дангасанинг ҳолини тирилтиради, билимсизларни Аллоҳга йўналтиради.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11868. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саҳобаларнинг етакчилари, илғорлари суннатларни худди фарзларни маҳкам тутганлари каби маҳкам тутардилар, амал қилардилар. Шунингдек, савобларини ғанимат билишда уларнинг ўртасини ажратмас эдилар”.
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11860. Мўмин Аллоҳдан сабр сўрамайди, балки дунё ва охиратда офият сўрайди
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг: “Аллоҳим, мен Сендан сабр сўрайман” – деганини эшитиб: “Сен Аллоҳдан мусибат сўраяпсан, унинг ўрнига офият сўра” – деганлар.
Имом Термизий ривоят қилиб, бу ҳадисни ҳасан деган.
Изоҳ: Инсон бошига бирон мусибат тушишидан олдин сабр сўраши сабр қилишни тақозо қиладиган мусибатни сўраши демакдир. Шунинг учун сабр эмас, офият сўраш мақсадга мувофиқ бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11858. Ширинбулолий “Дурарул Ҳуккам”нинг ҳошиясида (40:1) ва “Меърожуд дария”да имомлар фахрига ҳавола қилган ҳолда: “Муфтий ушбу қавлларнинг бири билан зарурат ўринларида енгиллаштириш талабида фатво берса яхши бўлади”, деди ва заруратни хослади. Чунки бу рангларнинг бари ҳайз кунларига хосдир. Имом Моликнинг “Муватто”сида келади: “Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У (Оиша): «То оқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар», деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди». (Имом Бухорий ва Молик ривоят қилишган).
Ҳадисдаги “дуржа” – мато парчаси ва у каби нарсалар бўлиб, аёл уни қон тўхтадими ёки йўқлигини билиш учун фаржига киритади. “Қосса” ёки “жасса” маъноси, мато парчаси ёки латта чиқарилганда сариқлик аралашмаган ҳолда бўлиши ва бу тўхтаганига ишорадир. “Раддул мухтор”да ҳам шундай.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11856. Қадр кечаси
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади: “Бир булут келди-ю, ёмғир ёғди, ҳатто масжиднинг шифтидан сув оқди. Хурмо шохларидан эди. Намозга иқома айтилди. Шунда у зотнинг лойга сажда қилаётганларини кўрдим. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лойни кўрдим – ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лой изини кўрдим».
Ҳадиснинг тўлиқ шакли қўйидагича: Абу Саламадан ривоят қилинади: «Қурайшлик бир нечтаси билан Қадр кечасини эслашдик. Абу Саъиднинг олдига келдим. У дўстим эди. «Биз билан хурмо боғига чиқмайсанми?» деб қолди. Чиқдик. Эгнида хамисаси бор эди. «Менга Қадр кечаси ҳақида сўйлаб бер, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечасини зикр қилганларини эшитганмисан?» дедим. У шундай деди: «Ҳа. Рамазоннинг охирги ўнлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирдик. Йигирманчи тонгида бизга хутба қилиб: «Мен Қадр кечасини кўрдим ва уни унутдим ёки менга унуттирилди. Уни охирги ўнликдан тоқдан қидиринглар. Ким Аллоҳнинг Расули билан эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Гўё сув ва лойга сажда қилаётганимни кўрдим», дедилар. Биз қайтдик. Осмонда парча булутча ҳам йўқ эди. Бир булут келди-ю, ёмғир ёғди, ҳатто масжиднинг шифтидан сув оқди. Хурмо шохларидан эди. Намозга иқома айтилди. Шунда у зотнинг лойга сажда қилаётганларини кўрдим. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лойни кўрдим – ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лой изини кўрдим», деган».
Муттафақун алайҳ.
11854. Шикоят қиладиган нарсаларимизнинг энг хатарлиси жисмоний заифлик эмас, руҳий заифликдир. Ана шу нарсадан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб, уни “ваҳн” деб атаганлар. У нарса “ўлимни ёмон кўриш ва дунёни яхши кўриш”дир.
Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.
Изоҳ: Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади”, дедилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?”, деб сўрадик. “Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн (заифлик) солиб қўйилади», дедилар. “Ваҳн нима?”, дедик. “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш”, дедилар”.
Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти.
11852. Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
Ҳасан ҳадис, имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
11850. Умумий вирд
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тонгда ва кечда ўқишга қизиқтирган кўплаб зикрлар ворид бўлган. Қуйидаги эса умумий вирд номи билан машҳур.
У – Фотиҳа сурасини 3 март ўқиш,
Ихлос сурасини 3 марта, Муъаввизатайн (Фалақ, Нас суралари)ни 3 марта ва оятал курсийни 3 марта ўқишдан иборат.
Яна “Ла илаҳа иллаллоҳ” 100 марта.
Зикрлардан: “Астағфируллоҳ” 100 марта,
“Соллаллоҳу ъала саййидинаа Муҳаммад” 100 марта.
Буларнинг лафзларида айрим ихтилофлар бор, кейин батафсил баён этилади.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11848. Бошланиши Аллоҳни рози қилмайдиган барча алоқалар охирига келиб сизни ҳам рози қилмайди.
Ёсир Ҳазмий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11846. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Мадинада (яшаб, шу ерда) вафот этишга имкон топса, у ерда вафот қилсин. Албатта мен у ерда вафот этганни шафоат қиламан», дедилар.
Имом Термизий, ибн Можа ва ибн Ҳиббонлар ривояти.
Изоҳ: Мулла Алий Қори ўзининг “Шарҳул Мишкот”ида айтади: “Кимки Мадинада вафот этишган қодир бўлса, яъни ўлими келгунча ўша ерда яшаса, шундай қилсин", яъни гуноҳларини кечирилиши ва итоаткор бандалар даражасига кўтарилишида мен уни шафоат қиламан.
Бу ердаги маъно ўша ернинг аҳли учун махсус бўлиб, у ерда вафот топмаганга эмасдир. Шунинг учун айтишадики, кимнинг ёши кексайиб, ажали яқинлашиб қолгани аён бўлса, ўша ерда вафот топиш учун Мадинада яшаши афзал дейишади.
Бу ўринда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоларини зикр қилиш мумкин: “Аллоҳуммарзуқний шаҳадатан фий сабийлика важъал мавтий бибалади росулик...” (Аллоҳим, менга Ўзингни йўллингда шаҳид бўлишни ва Расулингни шаҳрида вафот топишни насиб эт!”. Валлоҳу аълам.
@arabicuz
iOS | Android