arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11860. Мўмин Аллоҳдан сабр сўрамайди, балки дунё ва охиратда офият сўрайди
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг: “Аллоҳим, мен Сендан сабр сўрайман” – деганини эшитиб: “Сен Аллоҳдан мусибат сўраяпсан, унинг ўрнига офият сўра” – деганлар.

Имом Термизий ривоят қилиб, бу ҳадисни ҳасан деган.

Изоҳ: Инсон бошига бирон мусибат тушишидан олдин сабр сўраши сабр қилишни тақозо қиладиган мусибатни сўраши демакдир. Шунинг учун сабр эмас, офият сўраш мақсадга мувофиқ бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11858. Ширинбулолий “Дурарул Ҳуккам”нинг ҳошиясида (40:1) ва “Меърожуд дария”да имомлар фахрига ҳавола қилган ҳолда: “Муфтий ушбу қавлларнинг бири билан зарурат ўринларида енгиллаштириш талабида фатво берса яхши бўлади”, деди ва заруратни хослади. Чунки бу рангларнинг бари ҳайз кунларига хосдир. Имом Моликнинг “Муватто”сида келади: “Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У (Оиша): «То оқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар», деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди». (Имом Бухорий ва Молик ривоят қилишган).
Ҳадисдаги “дуржа” – мато парчаси ва у каби нарсалар бўлиб, аёл уни қон тўхтадими ёки йўқлигини билиш учун фаржига киритади. “Қосса” ёки “жасса” маъноси, мато парчаси ёки латта чиқарилганда сариқлик аралашмаган ҳолда бўлиши ва бу тўхтаганига ишорадир. “Раддул мухтор”да ҳам шундай.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11856. Қадр кечаси
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади: “Бир булут келди-ю, ёмғир ёғди, ҳатто масжиднинг шифтидан сув оқди. Хурмо шохларидан эди. Намозга иқома айтилди. Шунда у зотнинг лойга сажда қилаётганларини кўрдим. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лойни кўрдим – ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лой изини кўрдим».
Ҳадиснинг тўлиқ шакли қўйидагича: Абу Саламадан ривоят қилинади: «Қурайшлик бир нечтаси билан Қадр кечасини эслашдик. Абу Саъиднинг олдига келдим. У дўстим эди. «Биз билан хурмо боғига чиқмайсанми?» деб қолди. Чиқдик. Эгнида хамисаси бор эди. «Менга Қадр кечаси ҳақида сўйлаб бер, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қадр кечасини зикр қилганларини эшитганмисан?» дедим. У шундай деди: «Ҳа. Рамазоннинг охирги ўнлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирдик. Йигирманчи тонгида бизга хутба қилиб: «Мен Қадр кечасини кўрдим ва уни унутдим ёки менга унуттирилди. Уни охирги ўнликдан тоқдан қидиринглар. Ким Аллоҳнинг Расули билан эътикоф ўтирган бўлса, қайтсин. Гўё сув ва лойга сажда қилаётганимни кўрдим», дедилар. Биз қайтдик. Осмонда парча булутча ҳам йўқ эди. Бир булут келди-ю, ёмғир ёғди, ҳатто масжиднинг шифтидан сув оқди. Хурмо шохларидан эди. Намозга иқома айтилди. Шунда у зотнинг лойга сажда қилаётганларини кўрдим. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лойни кўрдим – ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналарида лой изини кўрдим», деган».
Муттафақун алайҳ.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11854. Шикоят қиладиган нарсаларимизнинг энг хатарлиси жисмоний заифлик эмас, руҳий заифликдир. Ана шу нарсадан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантириб, уни “ваҳн” деб атаганлар. У нарса “ўлимни ёмон кўриш ва дунёни яхши кўриш”дир.

Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади”, дедилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?”, деб сўрадик. “Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн (заифлик) солиб қўйилади», дедилар. “Ваҳн нима?”, дедик. “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш”, дедилар”.

Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11852. Зикр иймонни кучайтиради ва унинг қалб касалликларига сабаб бўлувчи заифлигини муолажа қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймонларингизни янгилаб туринглар» дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, иймонларимизни қандай янгилаймиз? деб айтилди. У зот: «Лаа илаҳа илллалоҳ» калимасини айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
Ҳасан ҳадис, имом Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11850. Умумий вирд

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тонгда ва кечда ўқишга қизиқтирган кўплаб зикрлар ворид бўлган. Қуйидаги эса умумий вирд номи билан машҳур.
У – Фотиҳа сурасини 3 март ўқиш,
Ихлос сурасини 3 марта, Муъаввизатайн (Фалақ, Нас суралари)ни 3 марта ва оятал курсийни 3 марта ўқишдан иборат.
Яна “Ла илаҳа иллаллоҳ” 100 марта.
Зикрлардан: “Астағфируллоҳ” 100 марта,
“Соллаллоҳу ъала саййидинаа Муҳаммад” 100 марта.
Буларнинг лафзларида айрим ихтилофлар бор, кейин батафсил баён этилади.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11848. Бошланиши Аллоҳни рози қилмайдиган барча алоқалар охирига келиб сизни ҳам рози қилмайди.

Ёсир Ҳазмий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11846. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Мадинада (яшаб, шу ерда) вафот этишга имкон топса, у ерда вафот қилсин. Албатта мен у ерда вафот этганни шафоат қиламан», дедилар.

Имом Термизий, ибн Можа ва ибн Ҳиббонлар ривояти.

Изоҳ: Мулла Алий Қори ўзининг “Шарҳул Мишкот”ида айтади: “Кимки Мадинада вафот этишган қодир бўлса, яъни ўлими келгунча ўша ерда яшаса, шундай қилсин", яъни гуноҳларини кечирилиши ва итоаткор бандалар даражасига кўтарилишида мен уни шафоат қиламан.
Бу ердаги маъно ўша ернинг аҳли учун махсус бўлиб, у ерда вафот топмаганга эмасдир. Шунинг учун айтишадики, кимнинг ёши кексайиб, ажали яқинлашиб қолгани аён бўлса, ўша ерда вафот топиш учун Мадинада яшаши афзал дейишади.
Бу ўринда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоларини зикр қилиш мумкин: “Аллоҳуммарзуқний шаҳадатан фий сабийлика важъал мавтий бибалади росулик...” (Аллоҳим, менга Ўзингни йўллингда шаҳид бўлишни ва Расулингни шаҳрида вафот топишни насиб эт!”. Валлоҳу аълам.


@arabicuz

iOS | Android

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11844. Банда тижорат ва амирлик, бошқариш ишларига қаттиқ берилиб кетса, Аллоҳ таоло қарайди ва малоикаларига айтади: “Ундан бу ишларни узоқлаштиринглар. Агар бунга муяссар қиладиган бўлсам, (бу амаллари сабабидан) уни дўзахга киритаман” дейди. Бас, Аллоҳ таоло бундан уни буриб қўяди. Шунда, (ҳикматидан хабарсиз банда) ёмон гумон қилади, шумланади ва: “Фалончи мендан ўзиб кетди, фалончи менга панд берди”, дейди. Ваҳоланки, бу ишлар Аллоҳ азза ва жалланинг унга кўрсатган фазли марҳамати сабабидан бўлади.

Имом Абул Қосим Лаллакоийнинг “Шарҳи усулил эътиқод” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11842. Баъзан, сен учун унданда севимли нарса билан ҳайратда қолдириш учун Аллоҳ таоло айрим нарсаларнинг сенга етишини кечиктиради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11840. Фикрлар қурол аслаҳага ўхшайди. Ўзининг эски фикрларида қолишни истаган одам, худди Антара ибн Шаддоднинг қуроли билан пулемет (автоматик кўп ўқотар қурол)га қарши курашувчи одамга ўхшайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11838. Набираларимиз зое бўлмасин!

Эй ғарбга ишқибозлар! Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди. Шайх Али Тантовийнинг набираси Муъмина ал-Изом ёзади:
“Бобом Али Тантовий бизни фарзандларимиз ёшлик пайтида Канадага кўчишдан ман қилган эдилар. Ўшанда бобомдан норози бўлган эдим. Ёшлик ғурури менда ҳукмрон эди. Бугун эса бутунлай бобомнинг фикрлари тўғри эканлигига иймоним комил бўлди. Бугун ғарб давлатларида яшаш заҳмати остида кимнингдир фарзандининг дини зое бўлса бобомнинг гаплари ёдимга тушаверади.
Бобом айтган эдилар:
“Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади. Гарчи фарзандингизни ҳимоя қила олсангизда, набирангизни ҳимоя қила олмайсиз. Уларнинг гуноҳини гарданингизга олманг!”.
Бир дугонам айтаяпти:
- Агар Америкага кетишга етадиган пулим бўлганида кетган бўлар эдим. У ер менга ҳам, фарзандларимга ҳам таъсир қилмайди. Асосий масала тарбияда, жойда эмас. Яхши тарбия қилинса қаерда бўлса ҳам фарзандлар яхши инсон бўлаверади!”.
Мен унга дедим:
- Жойни танлаш тарбиянинг ўзагидандир. Ҳакимдан эмас, тажрибали инсондан сўранг, деган гап бор. Менинг ҳаётий тажрибам бор. Эшитинг: “Тўққиз йил олдин Рамазон оиласининг тарихчиси вазифасини эгалладим. Олдин Байрутлик бир тарихчи бу иш билан шуғулланган экан. Мен ишни оила шажарасини ўрганишдан бошладим. Улар оиласига мансуб бутун дунёдаги ҳар-бир шахсни онлайн ўрганиб чиқдим. Улар беш минг киши экан. Бу рақамдан ҳайратда қолдим. Мана сизга улардан мусулмон бўлмаган диёрларга кўчиб кетганларнинг ҳисоб-китоби:

100 йил олдин кўчиб кетганларидан 96 % бугун мусулмон эмас.(!)
80 йил олдин кўчиб кетганларининг 75 % бугун мусулмон эмас.
60 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 40 % бугун мусулмон эмас.
40 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 25 % мусулмон эмас.

Эквадорда 80 йил олдин бир шайх кўчиб бориб илк масжидни қурган. Фарзандларини ислом қадриятлари асосида тарбия қилишга уринган. Шуларга қарамай бугун унинг бирорта набираси мусулмон эмас.
Барча оилаларнинг аҳволи шу. Бобомнинг 48 та набираларидан бугун Америкада яшаганимиз сабабидан 16 таси мусулмон эмас. Менинг ўзим 40 йилдан бери Америкада яшайман.

Эквадорда бугун Рамазон бобомнинг набираларидан 98 таси яшайди. Уларнинг аждоди 1922 йилда у ерга кўчиб борган. Ҳозирда улардан бирортаси мусулмон эмас. Ҳаммаси насронийлик динида!
Ақлли инсон бошқаларнинг хатосидан ибрат олади. Мен насиҳат қилдим. Ислом диёрларига яқиндан ҳам, узоқдан ҳам кўчиб борганларда бунақа рақамлар кўринмайди!”.


Азизларим! Пул учун, дунё учун фарзандларингизни, набираларингизни, аҳбобларингизни, дўстларингизни қиёмат кунигача зое қилманг. Уларнинг дини ўзгаришига сабаб бўлманг. Уларнинг жаҳаннамга киришига сабаб бўлманг. Бу дунё фоний, унда озгина яшаймиз. Биз меҳмонмиз. Фарзандларингизни сақлаб қолинг!

(@Ҳамидуллоҳ Беруний).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11836. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Байтул Маъмур, унга ҳар куни етмиш минг фаришта киради ва чиққанларида эса унга бошқа қайтмайдилар”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Суддий айтадиларки, «Бизга зикр қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом бир куни саҳобаларига: «Обод уй нима, биласизларми?» дедилар. Улар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчиди», дейишди. Шунда у зот: «У осмонда, Каъбанинг қоқ тепасидаги масжиддир. Агар қуласа, Каъбанинг устига тушади. Унда ҳар куни етмиш минг фаришта намоз ўқийди. Улар бир кириб, чиққанларидан сўнг яна қайтиб кира олмайдилар», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Байтул маъмур – «Обод уй», осмон аҳлининг қибласи. У осмонда, ердаги Каъбанинг қоқ тепасида жойлашган. Унга ҳар куни етмиш минг фаришта киради. Ундан чиққанларида бу улар учун охиргиси бўлади, унга қайтиб киришмайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11834. Аъмаш айтади: “Жанозада ҳозир бўлардик. У ердаги йиғловчиларнинг кўплигидан ким азадор ва мусибатзада эканини ҳам билмасдик. Албатта уларнинг йиғилари майитга эмас, ўзларининг ҳолларига бўларди”.

Ишбилийнинг “Оқибату фий зикрил мавти вал ахироти” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11832. Инсоний табиати нуқсонлидир. Ноқис ноқисни тўлдирмайди. Агар кимки комил бўлса, камчилиги тўлади. Асл комил зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Энди кимки у зот солллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратиларни ўзида мужассам қилиб, содиқ бўлар экан, у зотнинг баракоти ила унинг нуқсони мукаммал бўлади, тўлади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11859. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биpopтaнгиз эснаса, “оҳ” ёки"ҳоҳ” демасин. Чунки шайтон ичида кулади” дедилар.

Имом Термизий ривояти.


Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизларнинг биронтангиз эснаса, қурби етганча уни қайтарсин, чунки эснаса, шайтон кулади”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.


Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла эснаш ва акса уришда овозни баланд қилишни ёмон кўради”, дедилар.

Ибн Сунний ривояти.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11857. Эслатма

☪️ Арш соясидаги етти тоифа

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради:

-Одил имом;

-Роббининг ибодатида ўсган йигит;

-Қалбан доим масжид билан боғланган киши;

- Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган ва ажрашган киши;

- Мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганида (зинога чақирганида) мен бу ишни қилишда Аллоҳдан қўрқаман, деган киши;

- Яширинча садақа қилган бир кишики, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайди;

- Ёлғиз бўлганида ҳам Аллоҳни зикр этиб, кўзлари намланган киши”.

Муттафақун алайҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11855. Умар: “Бомдод намози жамоатида ҳозир бўлишим менга тунда (намоз билан) қоим бўлишдан кўра суюклироқдир”, деди. Имом Молик ривояти.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11853. Шайтондан паноҳ сўраш, истиъоза дуолари
1. Аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийм – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳ номи билан қувилган шайтондан паноҳ сўрайман».
2. Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри маа холақ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: “Аллоҳнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.
3. Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруун -3 марта ўқилади.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.
4. Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ – 3 марта ўқилади.
Маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».
5. Аъузу биллаҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру – 3 марта ўқилади. (бир ривоятга кўра, 7 марта ўқилади).
Маъноси: Аллоҳнинг исми ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.
6. Ҳассонту нафсий бил ҳаййил қоййумиллазий лаа ямууту абадан ва дафаъту ъанҳас сууи бил алфин лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми – 3 марта ўқилади.
Маъноси: Ҳеч ўлмайдиган, Ҳайй ва Қоййум сифатли Зот билан нафсимни қўрғон қилдим. Нафсимдан ёмонликни мингта «Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ билан бартараф қилдим.
7. Бисммиллаҳи зий ша`ни, ъазиймил бурҳаани, шадийдис султони. Ма шаа аллоҳу каана, лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийми - 3 марта ўқилади.
Маъноси: Шаъни улуғ, ҳужжати буюк, ҳукмронлиги шиддатли Зотнинг номи билан бошлайман. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Олий ва буюк Зот бўлмиш Аллоҳдан бошқа бирор куч-қувват йўқ.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11851. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпроқ эсланглар», дедилар».
Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.

Имом Қуртубий Даққоқдан нақл қилади: “Ким ўлимни кўп зикр қилса, уч нарса билан икром қилинади: “Тавбани тезлаштириш, қалб қаноати ва ибодатларда ғайрат”. Кимки ўлимни ёд этишни унутса, уч нарса билан иқобга тутилади: “Тавбани кечиктириш, кифоя қиларли ризққа рози бўлмаслик ва ибодатларда дангасалик”.

“Тазкира” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11849. Мунофиқнинг таърифи шундайки, у чўпон билан бирга (қўйларга ачиниб) йиғлайди, ит билан бирга (уларни ҳимоя қилиб) вовуллайди ва бўри билан бирга (уларни тутиб) ейди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11847. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Солиҳлар дунёдан Аллоҳнинг ҳузурига қочишарди, ўзларини уришарди. Ҳозир эса одамлар Аллоҳдан дунёга қараб қочишмоқда”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11845. Тўғри бугунги кунда барча ерларда (иймондан оздирувчи) фитналар кўп. Лекин ҳидоятга эришиш йўли ҳам осон ва муяссар бўлиб қолган. Сен бугунга келиб, (интернет каби ривожланган воситалар орқали) анча йиллар олдин вафот этган олим, шайхни (видеотасвирини) томоша қилишга, сўзларини эшитишга қодирсан. Ҳаёлингга келган (Қуръон, ҳадис, сийрат, ақида ва бошқа) қандай илмлар бўлса, телефонингда мавжуд, турибди.

Демак, сенда ўзингни оқлашга бирон баҳона, ҳужжат йўқ. Роббинг адолатлидир, бандаларини зое қилмайди. Ким илм ва ҳидоятни истаса, унга муваффақ этилади, кимки дунё ва унинг тойдирувчи фитнларани истаса, унинг ортидан кетаверади.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11843. Аксар солиҳ инсонларни ҳалок қилган нарса тоатларда ғурурга берилиш бўлган. Ва аксар қусурга йўл қўйганларни ҳалок қилган нарса эса, гуноҳ-маъсиятларни арзимас санаганлари бўлган. Кимки Аллоҳни ҳақиқий таниса, тоат ибодатларни (бажаришни) кўп санамайди ва гуноҳларни арзимас деб билмайди. (яъни, кичик гуноҳдан ҳам сақланади).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11841. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қарз икки хил бўлади. Ким адо қилиш нияти билан қарз олган ҳолда (қарзини адо қилмай) ўлса, мен унинг валийсиман. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олган ҳолида (қарзини адо қилмай) ўлиб қолса, динор ва дирҳам бўлмаган Кунда унинг яхшиликларидан олинади”, дедилар.

Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.

Изоҳ: Қарз олганда узишни ният қилган киши, қарзини тўламасдан вафот топса, Қиёмат куни Расулуллоҳ с.а.в. қарздорга ёрдамчи бўлар эканлар. Қарз олган одам қарзини узишни ният қилмай вафот топган бўлса, Қиёмат куни ҳақдорга қарздорни яхшиликлари олиб берилар экан. Валлоҳу аълам.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11839. 🔹 Иброҳим ибн Майсара айтади, менга Товус раҳимаҳуллоҳ деди: «Сен ёки уйланасан ёки мен сенга Умар Абу Завоидга айтган қуйидаги сўзини айтаман: «Уйланишдан фақат (эрлик қилишдан) ожизлик ёки (ҳаромга берилиш) фужургина тўсади холос», деган.

«Уюнул ахбор» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11837. Ваҳб ибн Мунаббиҳ дедилар: «Ёмон хулқнинг мисоли синган сопол идишга ўхшайди. Энди уни ямаб ҳам, лой ҳолига қайтариб ҳам бўлмайди».

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11835. Дунёнинг арзимас экани

Дунё камдан-да, камдир.
Унинг ошиқи эса хордан-да, хордир.
Одамлар унинг сеҳри ила кўр ва кар бўларлар.
Ва улар ҳеч бир далилсиз адашиб кетувчилардир.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11833. Макка фатҳидан сўнг Абу Лаҳабнинг бешта фарзанди мусулмон бўлди. Утба ва Муъаттаб саҳобийлар розияллоҳу анҳумо, Дурра, Холида ва Аззалар эса саҳобия розияллоҳу анҳунна бўлишди...
Уларнинг барчалари: “Таббат йадаа аби лаҳабив ватабб...” ни қироат қилишарди.

Динда мужомала, хушомад йўқ. Эътиқод манҳажи муқаддам туради. Аллоҳ азза ва жалланинг динининг бошида ҳам охирида ҳам Аллоҳга садоқат туради.

Изоҳ: “Таббат йадаа аби лаҳабив ватабб...” - “Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок!”, Масад сурасининг, 1-ояти.
Қуръони каримдаги «Масад» суранинг иккинчи исми «Лаҳаб»дир. Кўпчилик уни суранинг аввалидаги биринчи ибора – «Таббат ядаа» билан ҳам атайди. «Масад» сўзининг маъноси «арқон»дир. Сурада Абу Лаҳабнинг хотини бўйнида арқон ила дўзахга кириши таъкидланган. Ушбу суранинг қаҳрамони Абу Лаҳабнинг асл исми Абдулуззо ибн Абдулмуттолиб бўлиб, икки ёноғи оловдек қизариб тургани учун Абу Лаҳаб деган куня олган эди. Абу Лаҳаб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва энг ашаддий душманларидир. Уни бойлиги, мол-мулки ғурурга кетказган. Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил ҳам Исломнинг ашаддий душманларидан бири бўлиб, Набий алайҳиссалом ҳақида турли бўҳтон ва туҳматлар тарқатиб юрарди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11831. Аллоҳ таоло айтади: “Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир”, Маъориж сураси, 10 – оят.

Заҳҳок раҳимаҳуллоҳ айтади: “Киши (қиёматда) ўзининг онаси, аёли ва қадрдон дўстини кўради, лекин қўрққанидан улардан ҳол сўрамайди”.

Ибн Абу Дунёнинг “Ал-аҳваал” асаридан.

Изоҳ: Чунки бу кунда ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Шунинг учун дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. Улар бу ишни бир-бирларини кўрмаганлари учун қилмайдилар. Балки кўриб-билиб туриб, дўст ўз дўстидан ҳол сўрай олмайди. ("Тафсири Ҳилол"дан)
«Ва қадрдон дўст ўз қадрдон дўстидан сўрамайдир. Уларни кўриб турадирлар. Жиноятчи хоҳлаб қоладики, ўша Кун азоби бадалига ўз фарзандларини фидо қилса… ва хотинини ва ака-укасини ҳам… ва уни ўзига олган қабиласини ҳам… ва ер юзидаги жамики кимсаларни ҳам, сўнгра ўзи нажот топса», Маъориж сураси, 10-14 оятлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал