arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11830. Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ: “Онасининг унга бўлган фазлини унутган ёки “уф” калимаси билан бўлсада, унга ёмон муомалада бўлган инсонни кўрсангиз, унга ишоч билдирманглар, унга суянманглар. Чунки сизлар унга қанча яхшилик қилсангларда, онасини унга қилганини ўндан бирини ҳам етказа олмайсизлар. Онасининг фазли ва жуҳди, эътиборини унутган сизнинг яхшилигингизни ёдда тутиб, фазлингизни зикр қилади деб ўйлайсизми?
Бир куни тобеинлардан бири бетоб бўлди. Онаси уни зиёратига келганди, ўрнидан туриб, яхши кийимларини кийди ва худди ҳеч нарса етмагандай ўтирди. Онаси кетган эди, (касалининг зўридан) ҳушида кетиб йиқилди. Ундан бу ҳақда сўрашса: “Фарзандларга етган алам, дардлар оналарнинг қалбларини азоблайди...”, деб жавоб берди.
Балким ота-онанг сен хоҳлаган барча нарсаларни сенга бера олмагандирлар. Лекин, таъкидки, улар ўзлари эга бўлган барча нарсасини сенга тақдим этишган.
“Роббирҳамҳумаа камаа роббаяний соғийро, Аллоҳуммарзуқна бирру валидайни аҳййаан ва амваатан”.
Маъноси: Роббим улар менга кичиклигимда раҳм қилганлари каби уларга ҳам раҳм қилгин! Аллоҳим, ҳаёт бўлишсин, вафот этган бўлишсин, ота-онага яхши муомала қилиш ила бизни ризқлантиргин!
@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11828. Имом Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит Куфий раҳимаҳуллоҳ Ҳижрий 80 йилда таваллуд топиб, 150 йилда вафот қилган)
1. Исми- Нўъмон ибн Собит
2. Куняси- Абу Ҳанифа
3. Яшаган даври- Умавийлар ва аббосийлар бошқаруви даврлари.
4. Холқий сифатлари, ташқи кўриниши – Сўзамол, очиқ юзли ва ҳайъат, либоси келишган.
5. Хулқий сифати, аҳлоқ-одоби – Аллоҳо таоло ман этган нарсалардан сақланишда ўта кучли, тақводор.
6. Мартабаси, даражаси – тобеин, саҳобаларнинг катта жамоаси билан бир даврда яшаган.
7. Машҳур устозлари – Анас ибн Молик, Жаъфари Содиқ ва Ҳаммод ибн Абу Сулаймон.
8. Машҳур шогирдлари – имом Абу Юсуф, имом Муҳаммад, имом Зуфар.
9. Ақидаси – аҳли сунна вал жамоа
10. Етук, машҳур иши – фиқҳий мазҳаб асосчиси.
11. Дафн этилган жойи – Бағдоддаги Аъзамия мақбараси.
12. Ҳадисдаги даражаси – имом, сиқа.
13. Фиқҳдаги даражаси – мужтаҳид, Аллоҳ таоло уларга қабулни жо айлаган тўрт мазҳаб имомларидан бири.
Машҳур сўзларидан: “Ким илмни дунё учун ўрганса, илмнинг баракасидан маҳрум бўлади ва ундан кўпчилик манфаат ололмайди. Ким илмни дини учун ўрганса, илмида барака эргашади ва қалбида мустаҳкамланади. Унинг илмидан кўп инсонлар фойда оладилар”.
Асарлари: “Фиқҳул акбар”, “Муснади Абу Ҳанифа”, “Махорижу фил фиқҳ”, “Ъалиму вал мутаъаллим”, “Радду ъала қадария”, “Қасидату Нуъмания фий мадҳин Набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам” ва “Китабул васияти”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Муҳаррам ойи бошланди

🔳 Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ: "(Ўтган солиҳ салафлар) уч ўн кунликни ҳурматлашар эди:
1.Рамазоннинг охирги ўн куни;
2. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни;
3. Муҳаррамнинг аввалги ўн куни", деди.

Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11824. Агар ўқиш тартибланмаган ва режали кетма-кетликда бўлмас экан, тушуниш ҳам ўшанга яраша бўлади.

Маҳмуд Муҳаммад Шокир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11823. 📖 Андалусда таълим қандай бўлган?

Бола ақлини танигач, унга Қуръонни таълим беришган. Уни ёдлаб бўлгач, “Адаб”га ўтказишган, уни ўзлаштирса, “Муватто”ни ёдлатишган.Уни пухта қилса, “Ал мадунага” ўтказишган, сўнгра, “Аҳками ибн Саҳл”га ва “Васоиқу ибн Аттор”га ўзлаштириши учун ўтказишган.

🔹“Муватто”– ҳадис ва суннатга оид асар, “Китабил мадуна” - фиқҳ, “Аҳками ибн Саҳл”га ва “Васоиқу ибн Аттор” асарлари эса фатволар, тарих ва ҳакимлар сияри таржимаи ҳолларига оид асарлардир.
Ушбуни қози Абу Бакр ибн Арабий ўзининг “Авасим” китобида келтирган.

▪️Изоҳ: “Муватто” («Осонлаштирилган») ва “Китабил мадуна” Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ қаламига мансубдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11821. Рамазон эҳсон ва садақотлар ойи

📖 Аллоҳ таоло айтади: "Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар. Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур". Нур сураси, 37-38 оятлар.

Изоҳ: “Закот” сўзи луғатда «орттириш, поклаш, баракот» маъноларини англатади. Дарҳақиқат, закот берганнинг моли покланиб, барака киради. Шаръий истилоҳда моли нисобга етган одамнинг ҳар қамарий йилда бир марта молининг қирқдан бир улушини Аллоҳ таоло фарз қилган ҳақдорларга бериши «закот» дейилади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11819. Зино офатидан огоҳлантириш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси қишлоқда зино ва рибо ошкор бўлса, аниққи улар Аллоҳнинг азобини ўзларига ҳалол қилиб олибдилар”.

Изоҳ: “Аллоҳнинг азобини ўзларига чақирибдилар, ўзларига ҳалол қилибдилар”, яъни, Аллоҳнинг ҳикмати тақозосидан, насл-насабни сақлаш ва сувларнинг аралашиб кетишидан сақланиш учун буюрилган зинодан сақланиш амрига хилоф қилганлари сабабли азобга гирифтор бўладилар”.

Муновийнинг “Файзул қодир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11817. Сабр йўлининг охири бу йўлда етган зарарни қопланиши билан якун топади. (Яъни, сабр қилганининг мевасига эришади).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11815. Уйларда салбий энергия, ижобий энергия деган нарсалар йўқ. Балки Қуръондан ҳажр қилган, уни ташлаб қўйган уйлар борки, унинг аҳли сиқилган ва бахтсиз бўлгандир...
Ва яна Қуръон билан обод бўлган уйлар борки, унинг аҳли хотиржамликка эришган ва бахтиёр бўлгандир... “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!”
Аллоҳим, Қуръони каримни қалбларимизнинг баҳори, кўнгилларимизнинг нури, ташвишларимизни аритгувчи, қайғуларимизни кетказгувчи қилгин!

Маҳмуд Самир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11814. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ғазаб ва шаҳват Одам боласининг қалбида дўзахнинг чўғ тошчаларидан бир тош бўлгач, таҳорат, намоз ва қувилган Шайтондан паноҳ сўраш билан уни ўчиришга амр этилди”.

“Зодул маъод”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11811. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки киши Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзали соҳибига муҳаббати кучлисидир”, дедилар.

Тоёлисий муснадида, Имом Бухорий “Адабил муфрад”да ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11809. Эҳтиёжларингизни амалга оширишда овоза қилмаслик воситасида амалга оширишга урининг. Режа-мақсадларингизнинг амалга ошиши имкониятлари у ҳақда бошқаларга сўзлаш билан камайиб бораверади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11807. Аллома Муновий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тавҳид аҳлининг кўпини дўзахга киритадиган нарса бандаларнинг ҳаққи бўлади”.

“Файзул қодир”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11805. Сенга хабар етдими...? Аллоҳ таоло айтади: “Бандаларимга хабар бергилки: “Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман”, Ҳижр сураси, 49-оят.

Шоядки, аламланган, толиққан қалбинг бу ила ором топаса...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11803. Агар сиз “назария” (теория) деган сўзни эшитсангиз, билингки у ёки гумон ёки ваҳм ёки ҳаёлот, фантазиядир.

Доктор Низол Иброҳим Оли Роший.

Изоҳ: Назария - бирор ҳодиса ва фактларни изоҳловчи ва башорат қила билувчи билимлар тизими, схемаси.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11829. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Эй Одам боласи! Якка, ёлғиз вафот этасан, ёлғиз тириласан ва ёлғиз ҳисобга тутиласан.
Эй Одам боласи! Одамларнинг барчаси Аллоҳнинг тоатида бўлсалар-у, сен итоатсиз, осий бўлсанг, уларнинг тоатини сенга нафи бўлмас.
Эй Одам боласи! Уларнинг барчаси Аллоҳга осийлик қилсалар-у, сен ибодатда бўлсанг, уларнинг маъсияти сенга зарар беролмас.
Эй Одам боласи! Динингни лозим тут, динингни лозим тут! Албатта у сенинг гўштинг ва қонингдир. Агар дининг саломат бўлар экан, сенинг гўштинг ва қонинг саломат бўлади. Агар ундан бошқаси бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта у (жаҳаннам ҳаёти) ўчмайдиган оловдир, йўқ бўлиб кетмайдиган жисмдир, асло ўлмайдиган жондир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11827. Қуръон ойи
☪️ «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга – ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва ёниш азоби бордир», Буруж сураси, 10 - оят

🔻 Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳ таолонинг ушбу саховатига ва карамининг кенглигига қаранглар, улар унинг авлиёлари ва тоат аҳлини қатл қилган бўлсаларда, У зот эса уларни тавбага чорламоқда-я!» деди.

«Ибн Касир» тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг!

200 минг туп ушбу хурмо боғлари Испаниянинг шарқидаги Аликанте минтақасида жойлашган. Унинг уруғ кўчатлари эса Андалус умавийлар давлати ҳукмдорларидан бири Абдураҳмон Дохил вақтида экилган. Амир Абдураҳмон бу ерда шундай мураккаб ирригацион суғориш тизимини жорий этганки, ҳанузгача бу тизим ишлаб келади ва хурмозорлардан ҳосил олинади.

🔻Абдураҳмон ибн Муовия ибн Абдулмалик Умавий Қурайший. 113 ҳижрий санада Дамашқда туғилган, 172 санада Қуртубада вафот этган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11825. Аксар одамлар куй-қўшикларни эшитиб юрадилар ва ўрнига эваз топмаганлари учун тарк этишга қодир бўлолмайдилар. Аллоҳга қасам, сўнгра яна Аллоҳга қасамки, агар банданинг қалбига Қуръон кирар экан, у мусиқа эшитишга тоқат қилолмай қолади. Аллоҳнинг каломидан афзал сўз ва калом йўқдир.

Бу ўринда муаммо, сен Қуръонни эшитасан-у, лекин у қалбингга етиб бормаётганидадир.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11822. Бақара сурасининг ажойиботларидан

1. Ундан ўқиган ҳар бир ҳарфга (савоб ва жа воб) берилади. (ҳадисга ишора).

2. Қиёмат куни у соҳибининг фойдасига ҳужжат бўлиб келади. (ҳадисга ишора)

3. Уни ушлаш барака, ташлаб қўйиш ҳасратдир. У сурада сеҳргарларнинг зиёнидан ҳимоя бордир.

4. Кимки уни уйида ўқиса, шайтон уч кун давомида у ерга кира олмайди. Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади. (ҳадисга ишора)

5. Унда Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят – “оятал курсий” бор. Кимки уни ҳар намоздан сўнг ўқиса, жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради холос. Кимки ўрнига ётишдан аввал ўқиса, унга Аллоҳ тарафидан бир сақловчи фаришта тайин қилинади ва тонг отгунча қадар шайтон унга яқинлаша олмайди. (ҳадисга ишора)

6. Кимки кечаси унинг охирги икки ояти (“аманар росулу”)ни тиловат қилса, унга кифоя қилади. (ҳадисга ишора)

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузур ларида ўтирган эди. Юқоридан ғичирлаган овоз эшитилди. Жаброил осмонга қара ди-да: «Мана бу осмоннинг эшикларидан бири ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. Бу фаришта бугундан бошқа ҳеч қаерга тушмаган эди». У салом берди ва: «“Суюнчи! Сендан аввалги Набийларга берилмаган икки нур Сенга берилди, Фоти ҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улар дан ўқиган ҳар бир ҳарфингга (савоб ва жа воб) берилади”, деди». Имом Муслим ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бақара сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади», дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11820. Имом Молик ва малакул мавт (ўлим фариштаси) қиссаси

Бир куни Имом Молик раҳимаҳуллоҳ тушларида ўлим фариштасини кўрди. Ундан: “Эй ўлим фариштаси, қанча умрим қолди?”, деб сўради. Фаришта бешта бармоғини кўрсатиб ишора қилди. Имом: “Нимадан иборат бу бешта? Беш йилми, беш ойми ёки беш кунми? деди. Ўлим фариштаси жавоб бермади. Имом уйғониб, кўрган тушини таъбири қилиб бериши учун Ибн Сириннинг олдига борди. Ибн Сирин: “Малакул мавт сенинг ишинг Аллоҳдан ўзгаси билмайдиган бешта иш орасидадир” деган”, деб жавоб берди.

Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир”, Луқмон сураси, 34-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11818. Ҳадис аҳлининг шарафи

📚Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: «Асҳоби ҳадис кишиларини кўрсам Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларини кўргандай бўламан. Аллоҳ уларни гўзал мукофоти ила мукофотласин. Улар бизга аслни ҳифз қилиб етказишган, бизда уларга фазл, эҳтиром бордир», дедилар.
Яна раҳимаҳуллоҳ: «Сизлар асҳоби ҳадисни маҳкам тутинглар. Албатта улар инсонларнинг савоби кўплари, тўғриларидир», дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11816. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: «Ким бир кеча кундузда ўн икки ракат намоз ўқиса, жаннатда ушбу намозлари учун бир уй бино қилинади».
Имом Термизий бу ҳадисга зиёда қилиб: «Пешиндан аввал тўрт ракат, ундан кейин икки ракат, шомдан кейин икки ракат, хуфтондан кейин икки ракат ва бомдоддан аввалги икки ракат (суннат) намозларидир», деб айтганлар. Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: Равотиб суннатлар жумҳур уламоларнинг наздида тунги намоздан афзалдир”, дедилар.

“Латоифул маъориф” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11813. Нафсу ҳавога эргашиш мурид учун энг хатарли ишлардандир. Ундан хатарлиси, нафси ҳавоси буюрган ишларни шаръий ҳужжат билан дастаклашидир. Ибодатлардаги сусткашлик эса инсон табиатига хос ишлардан. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизга ибодатларни турли нав қилиб берган. Аллоҳнинг исмини зикр қилишдан бироз эриниб қолсанг, тавҳид калимасига қайтгин. Тавҳид калимасида малоллик сезсанг, саловоти шарифаларга қайтгин. Қалбинг толиқса, ибодат турини ўзгартир. Билгинки, бироз малолланиш маъсиятга ундамайди, балки иккинчи марҳала, босқичга ўзгартиради. Чарчаш билан бир ибодатдан иккинчи ибодатга интиқол қилиш тариқат аҳлига хосдир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11812. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт ҳазора – Рум, Форс, Ҳинд ва Хитой ҳазоралари ўртасига пайғамбар этиб юборилдилар. Якунда эса, Аллоҳ таоло (Ислом умматини) уларнинг орасидан душманларга мағлуб, синган ўқувчилар сифатида эмас, балки дунёни ағдар-тўнтар қилиб, уни бошқаришга ўтган фахр-ғурурли зотлар этиб чиқарди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11810. Агар банда қадарларнинг мақсадларини билганида эди, Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумон қилгани учун ҳолига йиғлаган бўларди...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11808. Бекорчи куй-қўшиқлар, намозни ортга суриш ва Қуръон ўқимайдиган хонадон бўлса, уйнинг аҳлига руқя (дам солдириш) эмас, тавба қилмоқлари лозим бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11806. Жаннатдаги уй
1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким намозда ўринни тўлдирса, Аллоҳ унинг бир даража кўтаради ва унга жаннатда бир уй бино қилади”, дедилар.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун какликнинг тухумларини қўядиган еричалик бўлса ҳам, масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради” дедилар. Имом Аҳмад ривояти.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат зуҳо намози ўқиса ва пешиндан аввал тўрт ракат ўқиса, у учун жаннатда бир уй барпо қилинади”, дедилар.
5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар. Имом Термизий ривояти.
6. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?» дейди. Улар: «Ҳа», деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: «Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?» дейди. Фаришталар яна: «Ҳа», деб жавоб беришади. «Бандам нима деди?» деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни «ҳамд уйи» деб атанглар», дейди», дедилар. Имом Термизий ривояти.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуриб беради», деганлар. Умму Ҳабиба: «Шундан бери уларни доимо ўқиб келаман», деган». Имом Муслим ривояти.
8. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллооҳу, ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, йуҳйии ва йумийту ва ҳува ҳаййун лаа ямууту, биядиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр», деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» жумласининг ўрнига «ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган. Имом Термизий ривояти.
Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уники ва ҳамд Уникидир, тирилтирур ва ўлдирур ва У тирикдир, ўлмас. Яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
9. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам: «Албатта, жаннатда ташқариси ичидан, ичкариси ташқаридан кўриниб турадиган хоналар бор. Аллоҳ у хоналарни – таом едирган, саломни ёйган ва кечаси одамлар уйқуда ётганда тунги (таҳажжуд) намозни ўқиган зотлар учун тайёрлаб қӯйгандир”, дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Бошқа ривоятда: «Сўзни чиройли қилган... ва (нафл) рўзада давомий бӯлганлар», деб зиёда қилинган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11804. Тарихда мусулмонлар румликлардан илк фатҳ қилган шаҳар Ғазо бўлган. Бу ҳижрий 12 санада амалга ошган. Ўшанда румликлар қўшини уч минг аскардан иборат бўлган, мусулмонлар қўшини эса мингтани ташкил этарди. Бу фатҳ Қуддуси шарифни 15 ёки 16 ҳижрий санадаги эгалланашига бошланиш бўлган эди. Шоядки, тарих ўз ўрнига қайтади...

Имод Ҳасан Марзуқ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11802. (Фарзанд) тарбия иши қийин бўлган ва янада қийинлашди. Сабаби айни дамда тарбия оила, интернет, ОАВ ва яқин ўртоқлар орасида муштаракдир. Шу сабабли ҳам ота-оналарнинг таъсири болани ўраб турган барча жиҳатлардан кучли бўлган юқори хабардорликка ва турли услубларга эга бўлиши лозим бўлади. Акс ҳолда улар ютқазиб қўядилар. Чунки интернет ва турли (номаъқул) дўстлар билан яқин мулоқот, афсуски яхши натижаларга олиб келмайди.

Доктор Жосим Мутавваъ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал