arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11816. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: «Ким бир кеча кундузда ўн икки ракат намоз ўқиса, жаннатда ушбу намозлари учун бир уй бино қилинади».
Имом Термизий бу ҳадисга зиёда қилиб: «Пешиндан аввал тўрт ракат, ундан кейин икки ракат, шомдан кейин икки ракат, хуфтондан кейин икки ракат ва бомдоддан аввалги икки ракат (суннат) намозларидир», деб айтганлар. Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: Равотиб суннатлар жумҳур уламоларнинг наздида тунги намоздан афзалдир”, дедилар.

“Латоифул маъориф” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11813. Нафсу ҳавога эргашиш мурид учун энг хатарли ишлардандир. Ундан хатарлиси, нафси ҳавоси буюрган ишларни шаръий ҳужжат билан дастаклашидир. Ибодатлардаги сусткашлик эса инсон табиатига хос ишлардан. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизга ибодатларни турли нав қилиб берган. Аллоҳнинг исмини зикр қилишдан бироз эриниб қолсанг, тавҳид калимасига қайтгин. Тавҳид калимасида малоллик сезсанг, саловоти шарифаларга қайтгин. Қалбинг толиқса, ибодат турини ўзгартир. Билгинки, бироз малолланиш маъсиятга ундамайди, балки иккинчи марҳала, босқичга ўзгартиради. Чарчаш билан бир ибодатдан иккинчи ибодатга интиқол қилиш тариқат аҳлига хосдир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11812. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт ҳазора – Рум, Форс, Ҳинд ва Хитой ҳазоралари ўртасига пайғамбар этиб юборилдилар. Якунда эса, Аллоҳ таоло (Ислом умматини) уларнинг орасидан душманларга мағлуб, синган ўқувчилар сифатида эмас, балки дунёни ағдар-тўнтар қилиб, уни бошқаришга ўтган фахр-ғурурли зотлар этиб чиқарди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11810. Агар банда қадарларнинг мақсадларини билганида эди, Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумон қилгани учун ҳолига йиғлаган бўларди...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11808. Бекорчи куй-қўшиқлар, намозни ортга суриш ва Қуръон ўқимайдиган хонадон бўлса, уйнинг аҳлига руқя (дам солдириш) эмас, тавба қилмоқлари лозим бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11806. Жаннатдаги уй
1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким намозда ўринни тўлдирса, Аллоҳ унинг бир даража кўтаради ва унга жаннатда бир уй бино қилади”, дедилар.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун какликнинг тухумларини қўядиган еричалик бўлса ҳам, масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради” дедилар. Имом Аҳмад ривояти.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат зуҳо намози ўқиса ва пешиндан аввал тўрт ракат ўқиса, у учун жаннатда бир уй барпо қилинади”, дедилар.
5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар. Имом Термизий ривояти.
6. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?» дейди. Улар: «Ҳа», деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: «Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?» дейди. Фаришталар яна: «Ҳа», деб жавоб беришади. «Бандам нима деди?» деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни «ҳамд уйи» деб атанглар», дейди», дедилар. Имом Термизий ривояти.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй қуриб беради», деганлар. Умму Ҳабиба: «Шундан бери уларни доимо ўқиб келаман», деган». Имом Муслим ривояти.
8. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллооҳу, ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, йуҳйии ва йумийту ва ҳува ҳаййун лаа ямууту, биядиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр», деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» жумласининг ўрнига «ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган. Имом Термизий ривояти.
Маъноси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уники ва ҳамд Уникидир, тирилтирур ва ўлдирур ва У тирикдир, ўлмас. Яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
9. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам: «Албатта, жаннатда ташқариси ичидан, ичкариси ташқаридан кўриниб турадиган хоналар бор. Аллоҳ у хоналарни – таом едирган, саломни ёйган ва кечаси одамлар уйқуда ётганда тунги (таҳажжуд) намозни ўқиган зотлар учун тайёрлаб қӯйгандир”, дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Бошқа ривоятда: «Сўзни чиройли қилган... ва (нафл) рўзада давомий бӯлганлар», деб зиёда қилинган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11804. Тарихда мусулмонлар румликлардан илк фатҳ қилган шаҳар Ғазо бўлган. Бу ҳижрий 12 санада амалга ошган. Ўшанда румликлар қўшини уч минг аскардан иборат бўлган, мусулмонлар қўшини эса мингтани ташкил этарди. Бу фатҳ Қуддуси шарифни 15 ёки 16 ҳижрий санадаги эгалланашига бошланиш бўлган эди. Шоядки, тарих ўз ўрнига қайтади...

Имод Ҳасан Марзуқ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11802. (Фарзанд) тарбия иши қийин бўлган ва янада қийинлашди. Сабаби айни дамда тарбия оила, интернет, ОАВ ва яқин ўртоқлар орасида муштаракдир. Шу сабабли ҳам ота-оналарнинг таъсири болани ўраб турган барча жиҳатлардан кучли бўлган юқори хабардорликка ва турли услубларга эга бўлиши лозим бўлади. Акс ҳолда улар ютқазиб қўядилар. Чунки интернет ва турли (номаъқул) дўстлар билан яқин мулоқот, афсуски яхши натижаларга олиб келмайди.

Доктор Жосим Мутавваъ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11800. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига кўра неъмат етгандан кейин осийлик, гуноҳ қилиш неъмат етишидан аввал гуноҳ қилишдан кўра ёмонроқдир: “...ва сиз суйган нарсани кўрсатганидан сўнг осийлик қилгунингизга қадар”, Оли Имрон 152-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11798. Шахсиятларининг заифлигидан азият чекадиган ота-оналарнинг бўшлиги уларнинг фарзандида ҳам акс этади. Натижада улар атрофдаги заифларни овлайдиган ва азият беришда давом этадиган ёмонларнинг ёмонлигидан азият чекадилар, озорланадилар.
Шунинг учун ота-оналар ўзларини бу борада ўзгартирганлари яхши. Чунки ҳолат уларнинг фарзандларида ҳам кўринади, акс этади. Бу эса ижобий ўзгаришларига олиб келади ва улар яхшилик ва омонликда яшай бошлайдилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11796. Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг фазилати, суннатга қаттиқ эътибор берганлари ва суннатга эргашганлари ҳақида

Нофеъдан ривоят қилинади:
«Ибн Умар хушбўйлик тутатса, бошқа нарса аралашмаган улувва* тутатарди. Кофурни улувва билан бирга солар эди. Кейин «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўйликни шундай тутатар эдилар», дер эди».

* Улувва – хушбўйлик. «Алувва» ҳам дейилади.
* Кофур – мусулмон ўлкаларда кенг ишлатиладиган хушбўй модда бўлиб, сувга қўшиб маййитни ювишга ҳам ишлатилади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11794. “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди”, Тавба сураси, 128-оят.

Айтаманки, инсоннинг саодати икки нарсада, яъни Аллоҳ таолонинг амр буйруқларини улуғлашида ва Аллоҳ таолонинг яратганлари, халқига нисбатан шафқатидадир. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳлоқларидир. Биз буни ушлашимиз ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимиз лозимдир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11792. «Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» Раъд сураси, 28-оят.

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!
«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»
Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир.

Тафсири Ҳилол”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook |

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11790. Ҳотам Асом (вафоти 237 йил) деди:
“Аҳмоқнинг аломати учтадир:
– Жавобни тез бериши;
– Ортиқча илтифот қилиб юбориши;
– Ҳамма одамга ишониб кетаверишидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11787. Абдураҳмон Кавокибий айтади: “Агар истибдод гўё бир киши бўлсаю, ўзига таъриф беришни истаганда, шундай деган бўларди:
“Мен ёмонликман, отам – зулм, онам- босим-зўрлик, акам – сотқинлик-хиёнат, опам – мискинлик, амаким – зарар-зиён, холам – хорлик, болам – фақирлик, қизим-бекорчилик, оилам – жаҳолат, ватаним – харобалардир. Диним ва иззат шарафим эса, мол, мол ва яна молу-мулкдир....”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11815. Уйларда салбий энергия, ижобий энергия деган нарсалар йўқ. Балки Қуръондан ҳажр қилган, уни ташлаб қўйган уйлар борки, унинг аҳли сиқилган ва бахтсиз бўлгандир...
Ва яна Қуръон билан обод бўлган уйлар борки, унинг аҳли хотиржамликка эришган ва бахтиёр бўлгандир... “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!”
Аллоҳим, Қуръони каримни қалбларимизнинг баҳори, кўнгилларимизнинг нури, ташвишларимизни аритгувчи, қайғуларимизни кетказгувчи қилгин!

Маҳмуд Самир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11814. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ғазаб ва шаҳват Одам боласининг қалбида дўзахнинг чўғ тошчаларидан бир тош бўлгач, таҳорат, намоз ва қувилган Шайтондан паноҳ сўраш билан уни ўчиришга амр этилди”.

“Зодул маъод”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11811. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки киши Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзали соҳибига муҳаббати кучлисидир”, дедилар.

Тоёлисий муснадида, Имом Бухорий “Адабил муфрад”да ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11809. Эҳтиёжларингизни амалга оширишда овоза қилмаслик воситасида амалга оширишга урининг. Режа-мақсадларингизнинг амалга ошиши имкониятлари у ҳақда бошқаларга сўзлаш билан камайиб бораверади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11807. Аллома Муновий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тавҳид аҳлининг кўпини дўзахга киритадиган нарса бандаларнинг ҳаққи бўлади”.

“Файзул қодир”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11805. Сенга хабар етдими...? Аллоҳ таоло айтади: “Бандаларимга хабар бергилки: “Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман”, Ҳижр сураси, 49-оят.

Шоядки, аламланган, толиққан қалбинг бу ила ором топаса...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11803. Агар сиз “назария” (теория) деган сўзни эшитсангиз, билингки у ёки гумон ёки ваҳм ёки ҳаёлот, фантазиядир.

Доктор Низол Иброҳим Оли Роший.

Изоҳ: Назария - бирор ҳодиса ва фактларни изоҳловчи ва башорат қила билувчи билимлар тизими, схемаси.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11801. Қатодадан ривоят қилинади:
«Анаснинг ҳузурида эдик. Унинг бир новвойи бор эди. (Анас) «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга йўлиққунларича чавати* нон ҳам, териси билан пиширилган қўй ҳам емаганлар», деди».
* Чавати – юпқа қатирма нон; лочира.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11799. Отасини шундай тақдирлайманми?

Шайх Абу Бакр ибн Лаббад раҳимаҳуллоҳнинг тили ёмон аёли бўлиб, у билан кўп озор берарди. Бир куни шайхга ўта ёмон, хунук сўзларни айтиб юборди. Шайхнинг яқинлари унга: “Уни талоғини бериб юборинг, биз ҳаққини ўтаб қўямиз”, дейишди. Шайх: “Уни талоғини бериб кетказиб юборсам, (уни никоҳига оладиган) бошқа бир мусулмон ундан озор кўриб қолишидан қўрқаман. Шу билан бирга, балки, Аллоҳ таоло унинг озорлари сабаб мендан катта бир балони аритгандир.
Мен унинг отасини олдига совчиликка борганимда, кўпчилик ҳам борганди. Лекин у мени танлаган ва қизига уйлантирганди.
Ўшанда у менга жуда гўзал муомала кўрсатганди. Энди унга ташаккурим, тақдирлашим қизини талоқ қилиш бўладими!?, дея кўнмаган эканлар.

Шайх яна: «Ҳар бир мўминга бир синов, имтиҳон бўлади. У менга берилган синовдир...», дер эдилар.

Қози Иёзнинг “Тартибул мадорик” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11797. Ниманики кўрсам, ундан аввал, ундан кейин, у билан ва унда Аллоҳни кўраман.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11795. Ҳаётдаги ғаройиб нарсалардан бири – одамлар ўзларини ўлдирадиган, ҳалок қиладиган нарсаларни талаб қилишларидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11793. Кишида ақл, мантиқ ва ҳикмат йўқолган вақтда, нафсу ҳаво ғолиб бўлади ва у нафсни адаштиради.

Шайх Али Муҳаммад Саллобий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11791. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Тушимда менга икки марта кўрсатилгансан. Бир пайт бир киши сени бир бўлак ипак матога ўраб кўтариб келиб: «Бу сенинг аёлинг» дер, уни очиб қарасам, сен бўлар эдинг. Мен: «Агар бу (туш) Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса, уни Ўзи амалга оширади», дер эдим».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11788. Тарих сўзлаганда

☪️ Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир...

Андалус қулади ва масжидлари каниса ва черковларга айланди. Лекин мусулмонларнинг ولا غالب إلا الله - «Ва лаа ғолиба иллаллоҳ» шиори мамлакатнинг турли бурчакларида, биноларнинг, нақшинкор безакларида худди боқий мўъжиза каби сақланиб қолди. Черков бу шиорни ўчиришга қанча уринган бўлмасин, бу калима Ислом билан боғлиқлиги боис очиқ-ойдин бўлиб қолаверади.

🔻Изоҳ: «Ва лаа ғолиба иллаллоҳ» - шиорини ҳукмдор Юсуф Ёқуб Мансурнинг Арокда насронийлар билан жангдаги ғалабасидан сўнг муваҳҳидлар ўз байроқларига ёзиб осадиган бўлишган. Ушбу жанг ҳижрий 591 йили, шаъбон ойининг 9-сида бўлиб ўтган.
Шунингдек, ولا غالب إلا الله шиорини Бану Аҳмар қабиласидагилар ҳам ўзларини муваҳҳидларнинг авлоди деб билиб, қабул қилганлар. Ва яна ولا غالب إلا الله шиори Андалусдаги Қасрул Ҳамро (The Alhambra )даги устунларининг юқори қимлари, бинолари ва Ғарнота қироллигининг бошқа саройларида нақш қилиб ўйилгандир.

Бу шиорни баъзилар Қуръоннинг Юсуф сурасидаги: «Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», дея баён қилинувчи 21- оятидан олинган десалар, бошқалар бу Қуръоннинг Оли Имрон сурасидаги: «Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ» дея баён қилинувчи 160 -оятидан олинган дейишади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Эслатма

🕋 Болаларнинг умра ва ҳажи ҳақида


Норасида боланинг қилган ҳаж ва умраси ҳам нафл эътибори билан саҳиҳ бўлади.
🔻Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилишича, бир аёл боласини кўтариб, Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламга кўрсатиб: «Бунинг ҳажи ҳаж бўладими?», деб сўраганида у зот: «Ҳа, сен учун ҳам савоб бўлади», деб жавоб берганлар.
Имом Муслим ривояти.

🔻Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир ёш бола ҳаж қилса, балоғат ёшига етганидан сўнг қайта ҳаж қилиши фарздир. Қай бир қул ҳаж қилса, озодликка (эришиб, ҳур бўлганидан) сўнг қайта ҳаж қилиши фарздир», дедилар.

"Фатҳул Борий"дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал