11786. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдан бир киши: «Аллоҳу акбару кабиирон, валҳамду лиллааҳи касиирон, ва субҳааналлоҳи букротан ва асиилан», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалон фалон калималарни айтган ким?» дедилар. Қавмдан бир киши: «Мен, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улардан завқландим, уларга осмон эшиклари очилди», дедилар».
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганимдан бери уларни тарк этмадим».
* Маъноси: «Аллоҳ энг буюкдир, Аллоҳга кўп-кўп ҳамдлар бўлсин, У Зотни эртаю кеч поклаб ёд этаман».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📕 Аллоҳ таоло айтади: “ўша Кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир...”, Залзала сураси, 4-оят.
🔹Яъни: Ер унинг устида амал қилувчилар ҳақида уларнинг амалга оширган яхшилик ва ёмонлик ишларига шоҳидлик беради. Чунки Ер юзи бандаларнинг амалларига гувоҳлик берувчи шоҳидлар жумласидандир. (“Тафсири Саъдий”дан).
🔻Балки одамлар кўзидан четда бўлган бир парча жойни топарсан, лекин таъкидки, ўша парча ер ҳам сенинг фойданг, ёки зарарингга гувоҳлик беражак. Бирон жойда Аллоҳга осийлик қиларкансан, у ерни тарк этмай туриб, у ерда бирон тоатни, савоб амални бажар, токи у ер (Қиёмат кунида) сенга қарши гувоҳлик бергани каби, сенинг фойданггга ҳам гувоҳлик берсин..
▪️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Унинг хабарини нималигини билмайсизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дейишди. «Албатта, унинг хабари ҳар бир банда ва чўрига ўз устида нима қилгани ҳақида гувоҳлик беришидир. У, фалон куни фалон, фалон ишни қилди, деб айтадир. Бас, ана шулар унинг хабарларидир», дедилар. Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тазарру
🤲"Сендан қўрққанимдан, эй Роббим...
عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله - صلى الله عليه وسلم - قال : ( قال رجل لم يعمل خيرا قط : فإذا مات فحرقوه ، واذروا نصفه في البر ، ونصفه في البحر ؛ فوالله لئن قدر الله عليه ليعذبنه عذابا لا يعذبه أحدا من العالمين ، فأمر الله البحر فجمع ما فيه ، وأمر البر فجمع ما فيه ، ثم قال : لم فعلت ؟ ، قال من خشيتك وأنت أعلم ، فغفر له ) متفق عليه .
☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч ҳам яхшилик қилмаган бир одам ўз аҳлига қачон ўлса уни куйдириб кулининг ярмини қуруқликка, ярмини денгизга сочиб юборишни айтди.
Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ уни тутса уни оламлардан бирортасини азобламаган азоб ила азоблашидан қўрқди. Ўша одам ўлганда унинг айтганини қилдилар.
Бас, Аллоҳ қуруқликка амр қилди. У унинг ўзидаги нарсаларини жамлади. Аллоҳ денгизга амр қилди. У унинг ўзидаги нарсаларини жамлади.
Сўнгра У зот унга: «Нима учун бундоқ қилдинг?» деди. «Сендан қўрққанимдан. Эй, Роббим. Ўзинг билувчисан», деди. Бас, Аллоҳ уни мағфират қилди», дедилар.
Муттафақун алайҳи.
🔻Жунайд Бағдодий айтади: «Тавбанинг уч маъноси бор; биринчиси-надомат, иккинчиси-Аллоҳ қайтарган нарсага қайтишни тарки этишга азму қарор қилиш, учинчиси-зулмларни адо этишга шошилиш».
У киши яна айтади: «Тавба - Аллоҳдан бир йўла юз ўгирганинг каби У зотга бир йўла юзланишингдир».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эслатма
☪️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар мўмин Аллоҳ ҳузуридаги азобни билганида эди, бирор киши жаннатни умид қилмас эди. Агар кофир Аллоҳ ҳузуридаги раҳматни билса эди, бирор киши жаннатидан ноумид бўлмас эди», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
🔻Изоҳ: Демак, мўмин киши доимо хавф ва ражонинг ўртасида бўлмоғи лозим. Яъни, унда амалга ундовчи ва азобдан омонда эмаслигинини англатувчи хавф ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишдан ман қилувчи ражо, умид бўлиши керак.
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам албатта Аллоҳ таоло кечирувчи ва раҳмли экани ва шу билан бирга, У иқоби шиддатли, азоби қаттиқ Зот эканини ҳам баён қилмоқдалар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эслатма
🕋 Ҳаждан қайтган ҳожига нима тилак билдирилади?
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳаждан қайтган ҳожига: "Тақоббалаллоҳу нусукака ва аъзома ажрока ва ахлафа нафақотака" дер эдилар.
🔻Маъноси: "Аллоҳ нусукингни (ҳаж амалингни) қабул қилсин, ажрингни улуғ қилсин ва сарфлаганингни ўрнини тўлдирсин!"
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Табрик
☪️ Ийдул Азҳо- Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
🔹 Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум!
“Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесик”. Кавсар сураси.
Аrabicuz илмий- маърифий каналининг мухлислари, илм толибларини муборак Ийдул Азҳо - Қурбон ҳайити билан ўзим ва жамоамиз номидан самимий табриклайман.
Меҳрибон Аллоҳ Арафа куни ва Ҳайит кунларидаги барча шаръий мақсаддаги хайрли дуоларингизни ижобат айласин. Аллоҳнинг амрига бўйсунган ҳолда, тақво ҳосил қилиш мақсадида амалга оширадиган қурбонликларингиз ва эҳсонларингизни Ўз даргоҳида ҳусни мақбул айласин. Сизга ва оилангизга тинчлик, фаровонлик ва икки дунё саодати насиб бўлсин.
Анвар Аҳмад.
arabic.uz сайти раҳбари.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11754. Фазилатли шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда айтадилар: “Албатта омил (амалли) уламоларнинг хабарлари ва солиҳларнинг танбеҳлари нафсларга фазилатлар экилиши учун яхши воситалардан саналади. Ҳамда улуғ мақсадлар, олийжаноб ғоялар йўлида машаққат ва қийинчиликларни кўтаришда ғайрат беради. Шунингдек, шарафли мақомлар ва олий даражаларга кўтарилишда уларнинг азми қарорлари ва бу йўлдаги қурбонликларидан ўрнак олишга йўллайди. Бу ўринда баъзи салафларнинг сўзларини ёдга оламиз: “Ҳикоятлар Аллоҳнинг қўшинларидан бир қўшин бўлиб, улар ила Аллоҳ таоло Ўз авлиёларининг қалбларини собит қилур” дейдилар.
Аллоҳ таолонинг Китобида ҳам бу ҳақдаги оятни кўрамиз: “Расулларнинг хабарларидан сенга қисса қилиб бераётганимизнинг барчаси ила қалбингни саботли қилурмиз. Бу(сура)да сенга ҳақ ва мўминларга мавъиза ҳамда эслатма келди”, Ҳуд сураси, 120-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11752. Қисқа ва тушунарли дарс
Қуръони карим мисолида аёл киши уйидан ташқарида ишлаши учун қуйидаги ҳолатлар топилиши лозим:
1. Эркаклар билан аралаш ҳолда бўлмаслиги: “Чўпонлар қайтмагунларича, суғора олмаймиз,” Қосос сураси, 23 – оят.
2. Ишлашига эҳтиёж, зарурат бўлиши: “...отамиз эса қари чол», – дедилар.”, Қосос сураси, 23 – оят.
3. Ишламасликка бадийл, ўрни топилса тўхтатиш: “Иккисидан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», – деди”, Қосос сураси, 26 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11751. Ҳаким Термизий Собит Банонийдан ривоят қилади, у зот айтади: «Мен қачон дуоим ижобат бўлишини биламан», деди. “Қаердан биласиз?”, деб сўрашди. У зот: “Дуо қилганим вақтимда агар кўзим ёшга тўлса, қалбим юмшаса ва териларим титрашга тушса, биламанки, дуоим ижобат қилиняпти”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11749. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: “Киши бир жамоатга ваъз-насиҳат қилиб, тарқалганларидан сўнг эшитганларидан Аллоҳ уларни манфаатлантирганидан кўра афзалроқ садақа қила олмайди”, дедилар.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Садақаларнинг энг афзали мусулмон киши илм ўрганиб, кейин уни мусулмон биродарига ўргатишидир”.
Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11747. Инсонларнинг дунёдаги манзил, масканлари сени чалғитиб қўймасин. Албатта Қиёмат уларнинг манзилларини ўз тартибига солади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11745. Бир киши қабристондан қабр сотиб олибди ва унга исмини ёздирибди. Ва ҳар замон келиб, зиёрат этиб туришга қарор қилибди. Кўп ўтмай, эриниб, у ерга бориб туришдан тортила бошлабди. Бу орада қабр ҳам қаровсиз, қўрқинчли бир ҳолга келибди. Кўриниши ўзгарибди, тупроқ ва хас-хашакларни ўзи қолибди. Ниҳоят, бир куни келиб қабрининг олдида турибди ва: “Сени ташлаб қўйдим. Ахир сен бу менман-ку! Ўзимки унутар, ташлаб қўяр эканман, суюклигим, дўстим ва болам нима қилган бўларди, оилам ва аҳбобларимчи?” дея ўзига нидо қилибди.
Ибрат олинг ва маъносини яхшилаб чақинг.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11743. Сенинг ташвишинг бой бўлиш эмас, балки фақир бўлмаслик бўлсин. Чунки бойлик ва фақирликнинг ўртасида қаноатлиларнинг манзиласи (мавқеъси) бордир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11741. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоз ўқиганда шошилиб) қарғача чўқишдан, (саждада) йиртқичга ўхшаб ётиб олишдан ва масжидда туя жой қилиб олганидек ўзига (доимий) жой қилиб олишдан (ёки туя чўккандек чўкиб олишидан) қайтардилар».
Имом Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11739. Тадаббур
📖 “Сен: «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», – деб айт”, Тавба сураси, 51- оят.
Оятда “Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган”, деди, “Аллоҳ бизнинг устимизга, зараримизга ёзиб қўйган” демади. Бу эса бизга етган мусибатни бало деб эмас, балки неъмат дея ҳисоблашимиз кераклигини эслатиб, танбеҳ бериляпти”. (Ибн Касир тафсиридан)
📕 “У бизнинг хожамиздир” – У Зот бизнинг барча диний ва дунёвий ишларимизнинг эгаси, Мавлосидир. Биздан эса Унинг тақдирига рози бўлиш талаб этилади. Бизнинг қўлимизда бирон иш йўқ. (Қўлимиздан ўзимизга ёки бошқаларга фойда ёки зарар етказиш келмайди, ҳар не бўлса Аллоҳдан)
📕 “Аллоҳгагина”- ёлғиз Ўзига.
📕 “Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар”- ўзларига фойда, салоҳиятни жалб этишда ва уларга етадиган зарарни кетказишда Унга суянсинлар. Талабларини ҳосил бўлишида ишларини Унга топширсинлар, ишонсинлар. Унга таваккул қилган асло ноумид бўлмаган, лекин Ундан ўзгага суянган эса ноумид бўлган, хорлангандир. (Саъдий тафсиридан)
🔹Яна бир тафсирда: “Эй Пайғамбар, анави мунофиқларга айтинг: "Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйганигина етади. У Зот бизнинг хожамиздир ва нажоткоримиздир. Биз ҳамма ишларимизда Унга суянамиз. Мўминлар ҳамма ишларини ёлғиз У Зотга топшириб қўядилар", дейилган. (Алоуддин Мансур)
@arabicuz
11785. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу қўшинни бошқариши учун Холид ибн Валиднинг ўрнига Абу Убайда ибн Жарроҳни тайинлаганларида, Абу Убайда бу хабарни барчадан яширди. Холид ибн Валид маъракада қўшинни лашкарбошиси сифатида давом этди.
Холид ибн Валид бундаy хабар топганида, Абу Убайдадан лашкорбоши бўлиб тайинланганига қарамай, нега бу хабарни яширгани сабабини сўради.
Абу Убайда: “Жангингиз олдида кўнглингизни чўктиришни кариҳ кўрдим, ёқтирмадим. Биз дунё султонлигини истамаймиз ва биз дунё учун амал қилмаймиз. Барчамиз Аллоҳ йўлида биродарлармиз” деб жавоб берди.
Шунда Холид ибн Валид қўшинга қараб: “Сизларга “ушбу умматнинг амини” волий (бош қўмондон) бўлди” дея эълон қилди.
Бу атҳор зотларни хабарларини нақл қилишда уларнинг ҳақларини лойиқ беришга муносиб васф топа олмайман. Розияллоҳу анҳум ажмаъийн!
🔻Изоҳ: Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида Дамашқ фатҳидан сўнг Ислом лашкарлари Абу Убайда розияллоҳу анҳунинг қўмондонликларида Шомнинг бошқа шаҳарлари томон юрдилар. У киши билан бирга Холид ибн Валид ҳам бор эдилар. Мусулмон лашкарлар бирин-кетин Биқоъ, Баълабакка, Фихд, Байсон, Табарийя, Ҳимс, Қиннасрин, Қийсорийя, Ажнодин, Қуддус, Насибийн ва бошқа шаҳарларни фатҳ қилдилар. Сўнг Ислом лашкарлари Байтул мақдисни қамал қилдилар. У ернинг ҳокимлари олдларига Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари келишлари, шундагина таслим бўлишларининг хабарини беришди. Ҳазрати Умар Шомга келдилар. Шундан кейин улар Байтул мақдиснинг калитларини у зотга топширишди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу улар билан жизяга сулҳ туздилар. Мусулмонлар билан Масжидул Ақсода намоз ўқидилар.
Шомда вабо тарқалаётгани ҳаммаёқда шов-шув бўлганда Абу Убайда розияллоҳу анҳу халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қуйидаги амрни олдилар: «Менинг сенга бир ҳожатим чиқиб қолди. Сендан бошқа мен учун уни ҳал қила олмайди. Агар ушбу мактубим сенга кечаси етиб борса, тонг отмасдан мен томонга йўл олишингни талаб қиламан. Агар ушбу мактубим сенга кундузи етиб борса, кеч бўлмасдан мен томонга йўл олишингни талаб қиламан». Абу Убайда розияллоҳу анҳу мактубни ўқиб кўриб: «Мўминлар амирининг менга тушган ҳожатини билдим. У киши боқий эмас кимсани боқий қилмоқчи», дедилар. Сўнгра қуйидаги мактубни ёздилар: «Эй мўминларнинг амири, менга тушган ҳожатингни билдим. Мен мусулмонлар лашкари ичидаман. Уларга етган нарсадан ўзимни четга олмоқчи эмасман. Аллоҳ менинг ва уларнинг ҳақида Ўз ҳукмини қилмагунча улардан ажрамоқчи эмасман. Қачон сенга ушбу мактубим етиб борса, мени талабингдан ҳалол қил. Менга қолишга изн бер». Ҳазрати Умар мактубни ўқиб, қаттиқ йиғладилар. У кишининг атрофида турганлар: «Нима, Абу Убайда ўлибдими, эй мўминларнинг амири?» дедилар. «Йўқ. Лекин ўлим унга яқинлашибди», дедилар у киши.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11784. Фарзандларни солиҳлар муҳаббатида тарбиялаш
☪️ Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ: «Салафлар фарзандларига Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумларни яхши кўришни худди Қуръондан сура ўргатгандек таълим берардилар», деди.
«Муватто»дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11783. Ҳофиз Юнус ибн Убайд (140 сана вафоти) дейдилар: “Икки неъмат ўртасидаман, билмадим қайсини афзал экан: Аллоҳ сатр этиб, яширган гуноҳларми ёки Аллоҳ бандаларининг қалбига солган мавадда-муҳаббатми?”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11782. Китобларга сарфланган мол-дунё зое бўлмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ҳайитингиз билан!
🌙 Фарзандларингизнинг қалбларига муҳаббат, раҳмат, ўзаро меҳрибонлик, ато қилиш, безиён сурур, ўйин-кулгу каби ҳайитга хос бўлган қадриятларни экинглар. Албатта ҳайит муборак вақтларда фарзандларимизни бахтиёр қилиш учун бир фурсатдир.
Доктор Али Муҳаммад Саллобий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Улуғ ибодат
☪️ Қурбонликнинг одоблари ва суннатлари
🔹Қурбонликни унга қодир бўлган мусулмон шахс Аллоҳ таолога ибодат ва тақарруб мақсадида амалга оширади.
🔹Қурбонлик вақти: Қурбон ҳайити намози адо этилгандан кейин бошланади. Зулҳижжа ойининг ўн учинчи куни кун ботиши билан якунланади.
🔹Нима мумкин эмас? Қурбонлик қолдиқларини кўчаларда қолдириш мумкин эмас. Бадани, кийимлари ва шахсий нарсаларига қурбонлик қонидан суртиш мумкин эмас. Қассобга савоб ниятида ( иш ҳақи учун) қурбонликдан бирон нарсани бериш мумкин эмас
🔹Қурбонлик қилувчи шахс (ушбу ибодати орқали) Аллоҳ таолога қурбат ҳосил бўлишини ният қилиши лозим.
🔹Қурбонлик гўштидан гарчи улар мусулмон бўлмасаларда, қавм-қариндошларга, фақирларга тарқатиш, эҳсон қилиш мумкин.
🔻Изоҳ: Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳисалом ҳазрати Алий разияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг”, (Имом Бухорий ривояти).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11753. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: “Шоядки, ўлик ерга ёмғир ила ҳаёт берган Зот ўлик қалбларга ҳам зикр ила ҳаёт бергувчидир. Шоядки, Унинг раҳмати нафҳаларидан бир нафҳа (пуфлаши, шабадаси) кимга етадиган бўлса, у сўнгра асло бахтсизликка йўлиқмайдиган (олий) бахт-саодатга эришгай..”.
“Латоифул маъориф”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🔹Маймун ибн Меҳрон: “Шундай одамларни кўрдим, (зулҳижжанинг) ўн кунлигида шундай кўп такбирлар айтишардики, ҳатто кўплигидан уларни денгиз мавжларига ўхшата бошладим”, деди.
“Фатҳул борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11750. Агар бало мусибатлар гуноҳнинг қарини, яқини бўлганда, анбиёлар балоланмаган бўларди...
Имом Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.
Изоҳ: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Аллоҳ таоло бир қавмни яхши кўрса, уларни имтиҳонга солади. Ким (балога) рози бўлса, унга розилик, ким ғазабланса, унга ғазаб бўлади”. Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11748. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Маййит дафн қилингандан кейин қабр олдида бир соат қолиш мустаҳабдир. Унда маййит учун истиғфор айтилади, дуо қилинади. У ҳақда Шофеийдан насс келган, асҳоблари унга иттифоқ қилишган ва яна айтишади: “У ерда Қуръондан бирон нарса ўқиш мустаҳаб, Қуръонни тўлиқ хатм қилиш афзалдир”.
Изоҳ: Имом Жалолиддин Суютий ўзларининг «Шарҳус Судури бишарҳи ҳолил мавта вал қубури» номли китобларининг «Маййитга ёки қабрга Қуръон қироат қилиш боби»да қуйидагиларни ёзади: «Мусулмонлар барча асрларда ҳеч қандай инкорсиз жамланиб, ўликларига қироат қилиб келмоқдалар. Бас, бу нарса ижмоъ бўлади. Буларнинг ҳаммасини Ҳофиз Шамсиддин Абдул Воҳид ал-Мақдисий ал-Ҳанбалий шу масала бўйича таълиф қилган жузида зикр қилган. Қабрга қироат қилишга келсак, унинг шариатда борлигига бизнинг асҳобларимиз ва бошқалар жазм қилганлар. Заъфароний айтади: «Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан қабр олдида қироат қилиш ҳақида сўрадим. Ҳечқиси йўқ», деди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал буни аввал инкор қилар эди. Чунки унга бирор ривоят етмаган эди. Унга ривоят етганда ўз фикридан қайтган».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11746. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки умматимдан бир кишини ҳожатини чиқарса, у билан мени рози, хурсанд қилган бўлади. Мени хурсанд қилган қилса, албатта Аллоҳ хурсанд, рози бўлади. Кимки Аллоҳни рози, хурсанд қилса, У зот уни жаннатга киритади”, дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11744. Қалбингни танимоқчи бўлсанг нима ўзига тортаётгани, жалб этаётганига қара. Чунки у фақат ўз жинси билан жозибаланади, таъсирланади. Агар у дунё аҳлидан таъсирланса, мойил бўлса, у дунёга боғлангандир. Агар охират аҳлидан таъсирланса, демак у охиратга боғлангандир. Агар у Аллоҳнинг аҳлидан таъсирланса, демак у Аллоҳнинг аҳлига боғлангандир. Агар у Аллоҳ таолога интилиб, У ила қалби таъсирланса, демак у Аллоҳ таолога қалби билан тааллуқ қилган, боғлангандир. Албатта қалбларнинг энг яхшиси Аллоҳ таолога боғланган қалблардир.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11742. Кавний қонун сенга: “Нимаики қилсанг, кунларнинг бирида албатта ўзингга тезда қайтади”, дейди. Олдинда турган ҳаёт учун нимани тақдим этаётганингдан огоҳ бўл.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube