11737. Қавм аралашишда ҳаддан ошадиган бўлса, улардан эркакларнинг мардлиги ва аёлларнинг ҳаёси кетиб қолади...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11735. Ҳаётингда турли зарбаларга дуч келаркансан, билгинки, ақлинг ёшингдан кўра анчагина катталашади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эслатма
☪️Такбири ташриқ айтишни унутманг
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
🔹Изоҳ: Такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозига қадар айтилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ғанимат соатлар
☪️ Зулҳижжанинг ўн куни
Унда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан сўзлашди, унда Ислом дини комил бўлди, у ила Аллоҳ таоло қасам ичди, ундаги ибодат бошқасидан афзал бўлди, хоссатан, такбир ва рўза. Шунингдек, у ойдаги Арафа куни йилнинг энг афзал кунидир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11735. Ҳаётингда турли зарбаларга дуч келаркансан, билгинки, ақлинг ёшингдан кўра анчагина катталашади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11733. Демократиянинг нуқсонларидан бири, у сени аҳмоқнинг ҳам фикрини эшитишга мажбурлашидир.
Бернард Шоу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11731. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бир мансабни унга ҳақли эмаслигини билгани ҳолда эгаллайдиган бўлса, ўрнини дўзахдан тайёрлайверсин”, дедилар.
Муснаду Рувёнийдан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11729. Аллоҳ таолонинг тақводор бандаларидан бўлишни истасанг, сенда ушбу сифатлар бўлиши (ва уларни ривожлантириши) лозим. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора нафақа қиладиганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар”, Фотир сураси, 29-оят.
“.. касодга учрамайдиган” сўзининг маъноси заволга учрамайдиган.
Яъни, Қуръони карим қироатида бардавом бўлиш ва намозларни ўз вақтида пухта адо этиш билан тақводорлардан бўлинади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11726. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади», дедилар».
Икки шайх ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб кеккайгани қандоқ оқибат ила тугаганини ажойиб васф қилиб бериш ила биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар. Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар, Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. У кунлардан бир кун «…ўзининг соч шокиласига ва ки-йимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда бирдан уни ер ютиб юборди». Бунга ўхшаш нобакорларни, ўзини ўзгалардан арзимаган нарса ила устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мута-каббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай ютиб юборишга тайёр экан.
Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, энди у қиёмат қоим бўлгунича пастга тушиб бораверади.
Яъни, у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса, унинг ҳоли қандай бўлишини Аллоҳ таоло-нинг Ўзи белгилайди. Ким ана ўша ҳолга учрамай деса, зинҳор манманлик қилмасин. (“Ҳадис ва ҳаёт”дан)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11725. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ ҳар доим мусҳаф (Қуръони карим)га қарарди. Бир куни мусҳафга қарамаган эди, уни олиб кўксига босиб турди.
“Ҳилятул авлиё” асаридан
Изоҳ: Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтар экан: “Мен ҳар куни Раббимнинг китобига қарайман. Бирор кунни мусҳафга қарамасдан ўтказиб юборишга Раббимдан уяламан”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11723. Қуръон ёдлашни бошлайди. Бақарани, кейин Оли Имронни ёдлайди-да, сўнг ташлаб қўяди. Кейин яна қайта бошлайди, Бақарани ёдлайди ва яна ташлаб қўяди. Бироз вақт ўтади яна қайтаради, такрор қилади ва яна ташлаб қўяди..
Нега бу тарзда сусткашлик қиласан, ташлаб қўясан? Сен катта неъмат ичра эдинг, қалбингга ва ҳаётингга нур кира бошлаганди, энди уни ташлаб зулматга қараб юрасанми?!
Қуръони азим ҳақида Аллоҳдан қўрққин ва вазиятлар қандай бўлишига қарамасдан уни ташлаб қўймагин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11721. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ракат витр намозини ўқирдилар. Биринчи ракатида “Саббиҳисма роббикал аълаа”ни, иккинчисида “Қул йаа айуҳал кафируун”ни, учинчисида “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқир эдилар. Рукудан аввал қунутни ўқирдилар.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ривоятида“Сунани Насоийил кубро”да, а Мужтабийда ва “Аҳадийсул мухтаро” асарларида келтирилган.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
Изоҳ: Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила Витр ўқишларини сўрадик. У киши: «Биринчи ракатда «Саббиҳисма Роббикал аъла»ни, иккинчи ракатда, «Қул йа айюҳал кофирун»ни, учинчи ракатда «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «Муъаввазатайни»ни ўқир эдилар», деди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11719. Тўсатдан пайдо бўлиб қоладиган душман бўлмайди. Уларнинг барчаси узоқ вақтдан бери ўзгариш (асл юзини кўрсатиш, адоватини ошкор қилиш ) учун муносиб пайтини пойлаётган ҳасадчилар бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11717. Кимки испанлар (у ерда яшаган мусулмонлардан) ватанлари Андалусни қайтариб олишган деса, хато қилади. Узоқ ўтмиш ва яқин тарих ҳам биладики, у ерда яшаган испан аҳолисининг 70 фоизи Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлган эдилар. Ҳатто улардан уламолар, шайхлар етишиб чиққан. (Ибн Ҳазм Зоҳирий ва ибн Румия ва кўплаб бошқалар).
Изоҳ: Ибн Ҳазм «Жавомиус сийра» асари муаллифи бўлиб, тўлиқ исми Абу Муҳаммад Али ибн Аҳмад ибн Саид ибн Ҳазм Андалусий ҳижрий 384 (мил. 994) йил Қуртубада таваллуд топган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эслатма
☪️ Биз бахтсиз умматмиз, дейишни бас қилинглар. Аллоҳ таоло биз ҳақимизда: "Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз", деган. (Оли Имрон сураси, 110-оят).
Бир авлодлар ўтди, Андалусни зое қилишди, яна бир авлодлар ўтди, Қуддусни қайтариб олишди.
Бир авлодлар ўтди, кўплаб футуҳотлар қилишди, яна бир авлод ўтди, муқаддасотларни қўлдан бой беришди!
Биз уйқу ва уйғоқлик ўртасидамиз. Аллоҳим, умматимизни уйқусидан уйғотгин ва уни динида собит қилгин ва офият бергин ҳамда умматни азизлигига қайтаргин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11736. Тарих сўзлаганда...
وكان من مظاهر تأثر الشباب المسيحي في قرطبة، أنهم كانوا يكتبون ويتكلمون العربية، محتقرين دراسة اللغة والآداب اللاتينية، وهو أمر كان شديد الخطر على وطنيتهم ودينهم
وفي النصف الأول من القرن التاسع، لم تكن اللغة والآداب العربية فقط، بل وكذلك الأفكار والتقاليد الإسلامية قد انتشرت بين المستعربين الأسبان
وهذا ما تشير إليه وثيقة هامة كتبها مسيحي قرطبي معاصر هو ألبارو القرطبي في سنة 854 م عنوانها "Indicalo Luminoso" وفيها يصف بقوة وبلاغة الذعر الذي أصاب الأشراف الكرماء البواسل الذين كانوا يحتفظون بالعاطفة المسيحية والوطنية الإسبانية وكيف أن شبانًا من المسيحيين يمتلئون حياة وقوة وفصاحة، يتقنون اللغة العربية، ويبحثون بشغف عن الكتب العربية ويدرسونها بعناية ويمتدحونها بحماسة. هذا في حين أنهم يجهلون جمال الآداب الكنسية، ثم يبدي ألمه من أن النصارى يجهلون شريعتهم ولغتهم اللاتينية وينسون لغتهم القومية
* المستشرق الاسباني فرانشيسكو خافيير سيمونت
مازن زين العابدين
🔹Испан шарқшунос олими Франсиско Хавьер Симонте (Francisco Javier Simonte) ўзининг китобида қуйидагиларни ёзади:
“Қуртубадаги насроний ёшларнинг таъсирланишларининг бир кўриниши шунда бўлганки, улар лотин алифбоси ва адабиётини ёқтирмасдан, уни ўрнига араб ёзуви ва тилига кучли қизиқиш билдирганлар. Бу эса уларнинг ватанпарварлиги ва эътиқоди учун ўта хавфли эди.
9-асрнинг биринчи ярмида мустаъраб- араблашган испанлар орасида нафақат араб тили ва адабиёти балки, Ислом маданияти, анъана ва тушунча, фикрларига қизиқиш кенг тарқалган эди.
Бунга Кордовалик насроний Альбаро Қуртубалик томонидан милодий 854 йилда ёзилган «Indicalo Luminoso» номли муҳим тарихий ҳужжатда ҳам испан миллийчилик кайфиятида бўлган зодагон насроний испанларни ўзига ром этган ҳолатни акс эттиради.
Унда ёзилишича, ҳаётий қувватга эга, билимли, сўзамол насроний ёшлар араб тилини пухта ўрганаётганлари, араб тилидаги нодир китобларни иштиёқ билан излаб топаётганлари, уларни синчликлаб, диққат билан ўқиб-ўрганиб, сўнгра билганларини шавқ билан мақтаб, тавсифлаётганини айтади.
Лекин шу билан бирга, улар черков анъаналари, тартиблари гўзалликларини билмасликларини ҳамда Қуртуба насронийлари ўзларининг қонунлари, лотин тили ва ўзларининг она тилларини унутиб бораётганларини афсус билан айтиб ўтади”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🔹 Саъид ибн Жубайр зулҳижжанинг кунлари кирса, ибодатларда шунчалик кўп жидди жаҳд қилардики, ҳатто баъзан уларни бажаришга қодир бўлолмай қоларди.
Имом Доримий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эслатма
🕌Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар", дедилар.
Имом Муслим ривояти.
🔻Изоҳ: 15 июнь шанба Зулҳижжа ойининг 9-куни – Арафа куни.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Улуғ ибодат
☪️ Қурбонликнинг одоблари ва суннатлари
🔹Қурбонликни унга қодир бўлган мусулмон шахс Аллоҳ таолога ибодат ва тақарруб мақсадида амалга оширади.
🔹Қурбонлик вақти: Қурбон ҳайити намози адо этилгандан кейин бошланади. Зулҳижжа ойининг ўн учинчи куни кун ботиши билан якунланади.
🔹Нима мумкин эмас? Қурбонлик қолдиқларини кўчаларда қолдириш мумкин эмас. Бадани, кийимлари ва шахсий нарсаларига қурбонлик қонидан суртиш мумкин эмас. Қассобга савоб ниятида ( иш ҳақи учун) қурбонликдан бирон нарсани бериш мумкин эмас
🔹Қурбонлик қилувчи шахс (ушбу ибодати орқали) Аллоҳ таолога қурбат ҳосил бўлишини ният қилиши лозим.
🔹Қурбонлик гўштидан гарчи улар мусулмон бўлмасаларда, қавм-қариндошларга, фақирларга тарқатиш, эҳсон қилиш мумкин.
🔻Изоҳ: Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳисалом ҳазрати Алий разияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг”, (Имом Бухорий ривояти).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11734. Мусулмонлар амири Умар ибн Абдулазиз Ҳасан Басрийга мактуб ёзди: “Менга насиҳат қилинг ва таъсирлантиринг”. Ҳасан Басрий жавоб ёздилар: “Амма баъд. Нафси ҳавоингга осийлик қил. Вассалом!”.
(Яъни, Роббингга итоат эт, Унинг амрларига бўйинсин, аммо нафси ҳавоингни хоҳишларига эса мойил бўлма, бўйсунма, қарши бўл”)
11734. Мусулмонлар амири Умар ибн Абдулазиз Ҳасан Басрийга мактуб ёзди: “Менга насиҳат қилинг ва таъсирлантиринг”. Ҳасан Басрий жавоб ёздилар: “Амма баъд. Нафси ҳавоингга осийлик қил. Вассалом!”.
(Яъни, Роббингга итоат эт, Унинг амрларига бўйинсин, аммо нафси ҳавоингни хоҳишларига эса мойил бўлма, бўйсунма, қарши бўл”)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11732. Мағлубият ва омадсизлик ҳаётнинг бир қисмидир. Агар сен мағлубиятга йўлиқмаган бўлсанг ёки касод учрамаган бўлсанг демак, сен таълим олмабсан. Аламланмаган ўрганолмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11730. Аллоҳнинг зикри ота (аждод)ларнинг зикридан кучлироқ туради
Аллоҳ таолонинг зикр қилиш жамики маҳлуқотларни зикр қилишдан муқаддам туради, гарчи улар ота-боболар, аждодлар бўлсаларда. Ва бу ҳолат қалбда доим устун бўлиб туриши лозим. Аллоҳ таоло айтади: “Ибодатларингизни тугатганингизда Аллоҳни оталарингизни эслагандек, балки ундан ҳам кучлироқ зикр қилинг”, Бақара сураси, 200-оят.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11727. Тарих сўзлаганда
☪️ Ҳижрий 646 (милодий 1248) йилда Андалус Ишбилияси (Севилия) қулаганида босқинчи кастилияликлар қўшини шаҳардаги Жомеи кабир - катта масжиднинг минораси оддий минорагина эмас, Европадаги ягона астрономия расадхонаси эканини билишмасди. Босқинчилар бу баланд иншоотни нима қилишни билмасдан қўриқчи минорасига айлантиришган экан.
🔹Америкалик тарихчи Жонатан Лайонснинг "Ҳикмат уйи" китобидан. (Jonathan Lyons “The House of Wisdom”)
P.S. "Севилиянинг олтин минораси" ёки La Giralda деб номланувчи ушбу минора айни дамда Севиля (Испания) кафедрал черковининг қўнғироқхонасига айлантирилган. Ушбу гўзал обида қурилиши мусулмон ҳукмдори Абу Ёқуб Юсуф томонидан асос солинган. У 1184 йили бошланиб, 1198 йилда тамомланган. Минора - мезананинг баландлиги 70 метрни ташкил этади. Ушбу минора насронийларнинг Реконкиста босқинлари вақтида 16 ойлик қамалдан сўнг омон қолган ноёб мусулмон меъморчилик обидаларидан ҳисобланади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Улуғ ибодат
🕋 Ҳаж сайёҳлик сафари эмас, балки ибодат сафаридир. Табиийки, инсон унда қийинчилик ва чарчоққа йўлиқади.
@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11724. Орифлардан бири айтди: “Аллоҳ таолога элтувчи йўл олдинга ўзганлар учун эмас, содиқ, самимий бўлганлар учундир”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11722. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан: “Карам, ҳурматли бўлиш нима?” деб сўрашди. У зот: “У Аллоҳ таоло ўзининг китобидан баён қилиб берган нарсадир: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир”, (Ҳужурот сураси, 13-оят) дедилар.
“Ҳасаб нима?” деб айтилганида, у зот: “Хулқи чиройли, яхшиларингиз ҳасабда энг афзалларингиздир”, дедилар.
Яна дедилар: “Ҳар бир бинонинг асос (пойдевор)лари бор. Исломнинг асоси ҳусни хулқдир”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11720. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Қурайшликлар Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйларига икки сабаб туфайли ўрганган эдилар: Таом ва илм. У зот мусулмон бўлгач, у билан бирга ўтирадиганлар ҳам мусулмон бўлишди”, деди.
(У зотнинг саховати у инсонларнинг Исломга келишларига сабаб бўлган эди).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11718. Довуд алайҳиссалом ўғлилари Сулаймон алайҳиссаломга: Эй фарзандим, кишининг тақвоси (қай даражада экани)га уч нарса далолат қилади:
-Унга берилган нарсадаги Аллоҳ таолога бўлган гўзал таваккулида;
-Ато этилган нарсадаги гўзал розилигида;
-Унга етган бало-мусибатдаги гўзал сабрида.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11716. ☪️ Рўза ва Қуръоннинг фазли ҳақида
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Эй Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳам шафоат қилади», деганлар». Имом Аҳмад ривояти.
Изоҳ: Қуръон уни ўқиган, унга амал қилган, у билан истиқоматда бўлган инсонни жаннатга кириши ва дўзахдан узоқ бўлиши учун шафоат қилади. Рўза ҳам шундай.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube