arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11727. Тарих сўзлаганда
☪️ Ҳижрий 646 (милодий 1248) йилда Андалус Ишбилияси (Севилия) қулаганида босқинчи кастилияликлар қўшини шаҳардаги Жомеи кабир - катта масжиднинг минораси оддий минорагина эмас, Европадаги ягона астрономия расадхонаси эканини билишмасди. Босқинчилар бу баланд иншоотни нима қилишни билмасдан қўриқчи минорасига айлантиришган экан.
🔹Америкалик тарихчи Жонатан Лайонснинг "Ҳикмат уйи" китобидан. (Jonathan Lyons “The House of Wisdom”)
P.S. "Севилиянинг олтин минораси" ёки La Giralda деб номланувчи ушбу минора айни дамда Севиля (Испания) кафедрал черковининг қўнғироқхонасига айлантирилган. Ушбу гўзал обида қурилиши мусулмон ҳукмдори Абу Ёқуб Юсуф томонидан асос солинган. У 1184 йили бошланиб, 1198 йилда тамомланган. Минора - мезананинг баландлиги 70 метрни ташкил этади. Ушбу минора насронийларнинг Реконкиста босқинлари вақтида 16 ойлик қамалдан сўнг омон қолган ноёб мусулмон меъморчилик обидаларидан ҳисобланади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Улуғ ибодат

🕋 Ҳаж сайёҳлик сафари эмас, балки ибодат сафаридир. Табиийки, инсон унда қийинчилик ва чарчоққа йўлиқади.

@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11724. Орифлардан бири айтди: “Аллоҳ таолога элтувчи йўл олдинга ўзганлар учун эмас, содиқ, самимий бўлганлар учундир”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11722. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан: “Карам, ҳурматли бўлиш нима?” деб сўрашди. У зот: “У Аллоҳ таоло ўзининг китобидан баён қилиб берган нарсадир: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир”, (Ҳужурот сураси, 13-оят) дедилар.
“Ҳасаб нима?” деб айтилганида, у зот: “Хулқи чиройли, яхшиларингиз ҳасабда энг афзалларингиздир”, дедилар.
Яна дедилар: “Ҳар бир бинонинг асос (пойдевор)лари бор. Исломнинг асоси ҳусни хулқдир”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11720. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Қурайшликлар Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйларига икки сабаб туфайли ўрганган эдилар: Таом ва илм. У зот мусулмон бўлгач, у билан бирга ўтирадиганлар ҳам мусулмон бўлишди”, деди.

(У зотнинг саховати у инсонларнинг Исломга келишларига сабаб бўлган эди).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11718. Довуд алайҳиссалом ўғлилари Сулаймон алайҳиссаломга: Эй фарзандим, кишининг тақвоси (қай даражада экани)га уч нарса далолат қилади:
-Унга берилган нарсадаги Аллоҳ таолога бўлган гўзал таваккулида;
-Ато этилган нарсадаги гўзал розилигида;
-Унга етган бало-мусибатдаги гўзал сабрида.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11716. ☪️ Рўза ва Қуръоннинг фазли ҳақида

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Эй Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳам шафоат қилади», деганлар». Имом Аҳмад ривояти.

Изоҳ: Қуръон уни ўқиган, унга амал қилган, у билан истиқоматда бўлган инсонни жаннатга кириши ва дўзахдан узоқ бўлиши учун шафоат қилади. Рўза ҳам шундай.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11715. Жавоҳирларга тўла сандиққа арзон тош сиғмайди. Ҳикмат тўла қалбга ҳам арзимас ва майда-чуйда нарсалар сиғмайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11713. Тасаввуф ҳақиқатининг зое бўлиши сабабларидан бири, тариқатни фарзандларга мерос қолдирилишидир.

Доктор Назол Иброҳий Оли Рошший.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11711. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар мени даражамдан юқори кўтариб юборманглар. Зеро, Аллоҳ таоло мени набий этиб танлашидан аввал банда этиб танлаган”, дедилар.

Имом Ҳоким ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11709. Имом Розий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳеч ким убудият, бандаликни лозим тутиш ва Унинг олдида ўзини ҳақир эканини кўрсатишдан кўра зийнатлироқ нарса билан Роббисига яқин бўлолмайди”.
Бурҳониддин Бақоийнинг “Назмуд дурар” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11707. «Бирон киши (Илоҳий) ваҳийни ақли билан инкор қилса, Аллоҳ таоло унинг ақлини шу даражада айнитиб-бузиб қўядики, ҳатто ақлли одамлар уни эшитса куладиган, шармандали гапларни гапирадиган бўлиб қолади».

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг «Соваиқул мурсало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11705. Баъзан бир нарсага эҳтиёжинг бўлади-ю, унга етишга сенда қудрат, имкон бўлмайди. Баъзан сенда кўп нарсага қудрат ва имкон бўлади-ю, сенда унга эҳтиёж бўлмайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11703. Аллоҳ таоло айтади: "Ниҳоят улардан бирига ўлим келган чоғда дейди: «Роббим, мени қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам». Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир", Муъминун сураси, 99-100 оятлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11702. Уч тоифа борки, уларга тасаввуф тўғри келмайди ва тасаввуфга ҳам улар тўғри келмайдилар. Агарчи тасаввуфга ўтсалар ҳам бузиладилар ва бузадилар:
1. Қотиб қолган моддиюнчи, материалист.
2. Беқарор, мойил бўлиб кетувчи руҳоний.
3. Ақлга ёпишиб олган ўта ақлли кимса.

Доктор Муҳаммад Иброҳим Ашмовий, ал-Азҳар университетининг ҳадиси шариф ва илмлари устози.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11726. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча пастга тушиб бораверади», дедилар».

Икки шайх ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб кеккайгани қандоқ оқибат ила тугаганини ажойиб васф қилиб бериш ила биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар. Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар, Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. У кунлардан бир кун «…ўзининг соч шокиласига ва ки-йимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганда бирдан уни ер ютиб юборди». Бунга ўхшаш нобакорларни, ўзини ўзгалардан арзимаган нарса ила устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мута-каббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай ютиб юборишга тайёр экан. 
Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, энди у қиёмат қоим бўлгунича пастга тушиб бораверади.
Яъни, у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса, унинг ҳоли қандай бўлишини Аллоҳ таоло-нинг Ўзи белгилайди. Ким ана ўша ҳолга учрамай деса, зинҳор манманлик қилмасин. (“Ҳадис ва ҳаёт”дан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11725. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ ҳар доим мусҳаф (Қуръони карим)га қарарди. Бир куни мусҳафга қарамаган эди, уни олиб кўксига босиб турди.

“Ҳилятул авлиё” асаридан

Изоҳ: Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтар экан: “Мен ҳар куни Раббимнинг китобига қарайман. Бирор кунни мусҳафга қарамасдан ўтказиб юборишга Раббимдан уяламан”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11723. Қуръон ёдлашни бошлайди. Бақарани, кейин Оли Имронни ёдлайди-да, сўнг ташлаб қўяди. Кейин яна қайта бошлайди, Бақарани ёдлайди ва яна ташлаб қўяди. Бироз вақт ўтади яна қайтаради, такрор қилади ва яна ташлаб қўяди..
Нега бу тарзда сусткашлик қиласан, ташлаб қўясан? Сен катта неъмат ичра эдинг, қалбингга ва ҳаётингга нур кира бошлаганди, энди уни ташлаб зулматга қараб юрасанми?!
Қуръони азим ҳақида Аллоҳдан қўрққин ва вазиятлар қандай бўлишига қарамасдан уни ташлаб қўймагин!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11721. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ракат витр намозини ўқирдилар. Биринчи ракатида “Саббиҳисма роббикал аълаа”ни, иккинчисида “Қул йаа айуҳал кафируун”ни, учинчисида “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқир эдилар. Рукудан аввал қунутни ўқирдилар.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ривоятида“Сунани Насоийил кубро”да, а Мужтабийда ва “Аҳадийсул мухтаро” асарларида келтирилган.
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.


Изоҳ: Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила Витр ўқишларини сўрадик. У киши: «Биринчи ракатда «Саббиҳисма Роббикал аъла»ни, иккинчи ракатда, «Қул йа айюҳал кофирун»ни, учинчи ракатда «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «Муъаввазатайни»ни ўқир эдилар», деди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11719. Тўсатдан пайдо бўлиб қоладиган душман бўлмайди. Уларнинг барчаси узоқ вақтдан бери ўзгариш (асл юзини кўрсатиш, адоватини ошкор қилиш ) учун муносиб пайтини пойлаётган ҳасадчилар бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11717. Кимки испанлар (у ерда яшаган мусулмонлардан) ватанлари Андалусни қайтариб олишган деса, хато қилади. Узоқ ўтмиш ва яқин тарих ҳам биладики, у ерда яшаган испан аҳолисининг 70 фоизи Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлган эдилар. Ҳатто улардан уламолар, шайхлар етишиб чиққан. (Ибн Ҳазм Зоҳирий ва ибн Румия ва кўплаб бошқалар).
Изоҳ: Ибн Ҳазм «Жавомиус сийра» асари муаллифи бўлиб, тўлиқ исми Абу Муҳаммад Али ибн Аҳмад ибн Саид ибн Ҳазм Андалусий ҳижрий 384 (мил. 994) йил Қуртубада таваллуд топган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Эслатма

☪️ Биз бахтсиз умматмиз, дейишни бас қилинглар. Аллоҳ таоло биз ҳақимизда: "Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз", деган. (Оли Имрон сураси, 110-оят).

Бир авлодлар ўтди, Андалусни зое қилишди, яна бир авлодлар ўтди, Қуддусни қайтариб олишди.
Бир авлодлар ўтди, кўплаб футуҳотлар қилишди, яна бир авлод ўтди, муқаддасотларни қўлдан бой беришди!

Биз уйқу ва уйғоқлик ўртасидамиз. Аллоҳим, умматимизни уйқусидан уйғотгин ва уни динида собит қилгин ва офият бергин ҳамда умматни азизлигига қайтаргин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11714. Ибодат асносида ўзингни тоғни тепаси, чўққисида тургандай ҳис эт. Унга ҳеч ким етолмайди. Иймонинг ва қалбинг билан Роббинг сен билан эканини, сени кузатиб турганини тафаккур қил. У Зотдан бирон нарса махфий қолмаслигини тафаккур қил. Ана шунда сенда ихлос юзага келади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11712. Бу замонда Аллоҳга осийлик энг осон ишлардан бири бўлиб қолди. Барча ўринларда фитналар. Уйингни ичида, ҳатто телефонингда (адаштирувчи, чалғитувчи) фитналар. Бу эса Аллоҳ таоло Ундан ғайбда қўрқувчиларни ажратиши, билиши учун бир имтиҳон ва синовлардир.
Ушбу оятни ҳаётингни бош шиори қилиб олгин: “Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир”, Мулк сураси, 12 – оят.
Ушбу оятни ҳам: “Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, буюк Куннинг азобидан қўрқаман», – деб айт”, Зумар сураси, 13 – оят.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11710. Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишда лозим бўлган ниятлар
1. Кучли мўмин кучсиз мўминдан кўра яхшироқ ва Аллоҳга суюмлироқ эканини эслаб, кучли бўлишга ният қилиш.
2. Аллоҳ таолонинг ибодатида қувват, ёрдам бўлишини ният қилиш.
3. Сиҳат-саломатлик неъмати ҳақида тафаккур қилиш.
4. Ушбу неъмат учун Аллоҳга шукр қилиш.
5. Ёшликни ва вақтни Аллоҳ рози бўладиган нарса билан ўтказиш, машғул қилишни ният қилиш.
6. Баданнинг ҳам ҳаққи бор эканига эътибор бериш.
7. Соғликка эътибор қаратишда ҳам ажр бор эканини ўйлаш.
8. Ўзини ривожлантиришга диққат қаратиш.
9. Нафсига қарши курашиб, чиниқтиришга диққат қилиш.
10. Ўзини сабрли, иродали бўлишга одатлантириш кабиларни ният қилинади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11708. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: Киши ўз биродарини уч ўринда риоясини қилмагунча содиқ дўсти бўлолмайди: ташвиши, мусибатида (ёнида бўлиши билан), у йўқлигида (обрўсини сақлаб, яқинлари ҳолидан хабар олиши билан) ва вафот этган пайтида (жанозасида қатнашиш, таъзиясида ҳозир бўлиши билан)”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11706. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен билан алоқасини узган (қариндошинг) билан алоқани боғла, ёмонлик қилганга яхшилик қил ва зарарингга бўлса ҳам ҳақни сўзла», дедилар.
Ибн Нажжорнинг Алий ибн Абу Толибдан қилган ривояти. «Файзул қодир» китобидан.
Агар Аллоҳ таоло сени мағфират қилишини истасанг, сенга ёмонлик қилганни кечириб юбор. Зеро, мукофот амалнинг жинсидандир. (“Шарҳи китабил Кабаир”дан).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11704. Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланишни истаса, “кутуби тисъа”ҳадис китобларидан ўқишни, “Далоилул хойрот”дан ўқишни, уйқудан олдин эса “Риёзус солиҳийн” китобидан ўқишни кундалик вирдга, вазифага айлантириб олсин.
Изоҳ: 1. “Кутуби тисъа” - “Тўққиз китоб” деб ном олган машҳур ҳадис тўпламлари. Булар: “Саҳиҳул Бухорий”, “Саҳиҳи Муслим”, “Сунани Абу Довуд”, “Сунани Термизий”, “Сунани Насаий”, Сунани ибн Можа”, Имом Моликнинг “Муватто”си, “Сунани Доримий” ва Имом Аҳмаднинг “Муснад”ларидир.
2. “Далоилул хойрот” 15 асрда ақида олими Муҳаммад ибн Сулаймон Жазулий томонидан араб тилида ёзилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб ўқиладиган салавот ва мадҳлар ташкил топган асар. Бу китоб бизни юртда «Давомли салавотлар» номи остида нашр қилинди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Эслатма

☪️ Қандай қилиб эришилган шунча натижаларга қарамасдан, бутун дунёда тинчлик худди йўқотилган жаннат каби бўлиб қолди? Қандай қилиб инсон ҳуқуқлари асри инсониятнинг бирон-бир даври аввалда кўрмаган ваҳшийлик, варварлик ҳаракатларининг гувоҳи бўлмоқда?

Бунинг жавоби шундаки, бугунги замонавий маданият, цивилизация барча илоҳий диёнатларни инкор этмоқда...

Ал-Азҳар шайхининг 28 апрел 2017 йилда бўлиб ўтган Бутунжаҳон тинчлик конференциясидаги нутқидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11701. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 
«Ҳаж билан умрани кетма-кет қилаверинглар. Босқон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, бу иккиси ҳам фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир».

Имом Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Изоҳ: Бир ривоятда “мабрур ҳаж”ни “ҳеч қандай гуноҳ аралашмаган ҳаж” дейилган бўлса, бошқасида “қабул бўлган ҳаж” деб шарҳланган.
Бошқа бир ривоятда “риё ва сумъасиз қилинган ҳаж” деб шарҳланган.
Яна бир ривоятда “ҳажнинг ҳукмларига амал қилган ҳолда мукаммал адо этилган ҳаж” деб шарҳланган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал