11700. Уйланиш(оила қуриш арафаси)да лозим бўлган ниятлар
1. Уйланиш орқали Аллоҳга ибодатни ният қилиш.
2. Аллоҳнинг розилигини исташ.
3. Никоҳдан сўнг Аллоҳнинг тоатида бўладиган солиҳ зурриёт туғилишини ният қилиш.
4. Мусулмонларни сонини кўпайишини (ҳисса қўшиш) ният қилиш. (Ҳадис мазмунига биноан).
5. Уйланиш ортидан иффатни сақлашни ният қилиш.
6. Тоат, тақво ва яхшиликда ўзаро ҳамкорлик қилишни ният қилиш. (Муслима аёл билан оила қуриш билан)
7. Мусулмонларнинг аврати (номуси, шаъни)ни беркитишни ният қилиш.
8. Зикр қилувчи эркаклар ва зикр қилувчи аёллардан бўлишни ният қилиш.
9. Кўзни ҳаром (номаҳрамларга қараш)дан тийишни ният қилиш.
10. Бахтиёр мусулмон оила барпо этишни ният қилиш.
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишни ният қилиш.
12. Уйланиш воситасида дунё фитналари ва Шайтондан ҳимояланишни ният қилиш.
13. Қалбни васваса ва турли чалғитувчи фикрлардан асрашни ният қилиш.
14. Фарзандларим Қуръон ҳофизлари бўлиб, мени ҳам шафоат қилишсин, дея ният қилиш.
15. Уйланиб фасод, бузғунчиликлардан ҳимояланишни ният қилиш.
16. (Солиҳа аёлга уйланиш ила) динини ярмини комил қилишни ният қилиш.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11698. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Тасвиф – ишни ортга суриш, кечиктиришдан эҳтиёт бўл. Албатта бу Иблиснинг энг катта қўшинидан биридир”, деди.
“Сойдил хотир”дан.
Изоҳ: “Эй инсонлар, тасвиф - ортга суришдан ҳазир бўлинг. Зотан, мен баъзи солиҳлардан шундай деганини эшитганман: «Биз то тавба қилмагунимизча ўлишни истамас эдик. Сўнгра эса, то ўлгунимизча тавба қилолмас эдик», Ҳасан Басрий.
“Ибодатни кечиктириш, уни ортга суриш – бу нафснинг ёмонлигидандир”, Ибн Атоуллоҳ Сакандарий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11696. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу: “Нардда қимор ўйновчи чўчқанинг гўштини еган билан, қиморсиз ўйновчи чўчқанинг қонига қўлини ботирган билан баробардир”, дедилар.
Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад” асаридан.
Изоҳ: Уламолар, гарчи ўртага ҳеч нарса тикмасалар-да, нарда ўйнаш ҳаромлигига иттифоқ қилганлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда-ким нарда ўйнаса, у гўёки қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлибди», деганлар.
Имом Муслим, Абу Довуд, Ибн Можалар ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11694. Илмлар фақат китоблардагина эмас.
Китобларда ҳам учрамайдиган илмлар бор. Улардан бирини фақат фақирликдан таълим олиш мумкин. Улардан бирини фақат бало-мусибатлар ичра таълим олиш мумкин. Улардан бирини фақат касалликда, хаста бўлибгина таълим олиш, ўрганиш мумкин. Улардан айримларини эса фақатгина ғаму ташвишлар ва мушкулотлардан ўрганилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11692. Аёл бир китобни ўқийдиган бўлса, уни эри ва болалари ҳам у китобни ўқигандай бўлади.
Изоҳ: “Отамизнинг аёллар илмига бўлган рағбатини уларга берадиган таърифларидан сезар эдик. Бирор аёл учун мақтов келтирмоқчи бўлсалар, мақтов ўлчовлари «У ўқиган, илмли аёл», дердилар. Агар қайсидир аёл кишидан норозиликларини ифодаламоқчи бўлсалар «Ҳа, ўқимаган-да», дердилар. Уларнинг наздидаги ўлчов – ўқиш эди”, Одинахон Муҳаммад Содиқ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11690. Илмни улуғлаш, ҳурмат кўрсатиш
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асҳобларига: “Саллаларингизни каттароқ қилинглар, енгларингизни эса кенгроқ қилинглар”, дедилар.
Имом бу сўзни илм ва унинг аҳлининг ҳурмати пастламаслиги, қадри тушмаслиги лозимлиги учун айтдилар.
Изоҳ: Бу илм аҳли, уламоларга қарата қилинган хитобдир. Ҳар бир соҳа вакилларининг ўзларига хос кўринишлари (кийимлари) бўлганидек, аҳли илмлар ва имомларнинг ҳам ташқи кўриниши халқникидан баъзи бир жиҳатлари билан ажралиб турмоғи эътиборлидир. Аҳли илмлар халқни ичида ўзларига хос салобат, виқор ва ҳайбатли бўлиб туришлари яхши саналади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11688. Охиратда энг кўп надомат қилувчи инсонлар ўтказган умрларига надомат қилувчилар бўлади, ҳатто жаннатга кирсалар ҳам! Жаннатда бир даража билан бир даражанинг орасида фарқнинг сабаби бир оят қироати, ёки бир тасбеҳ, бир таҳмид ёки бир таҳлил айтиш бўлади... Аллоҳ билан ўзаро тижорат қилганга эса ҳад-ҳудуд бўлмайди...
Аллоҳ, Аллоҳ умримизни қолган қисмини ғанимат билишга муваффақ эт!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишиларнинг яхшиси умри узун бўлиб, амали чиройли бўлганидир», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Аллоҳим, қолган умримизни бизга баракали қилишингни сўраймиз... Аллоҳим, вақтларимизга ва амалларимизга барака бер. Аллоҳим, Сендан ҳусни хотима сўраймиз.
Васоллиллоҳумма ъалаа набиййина Муҳаммад ва ъалаа алиҳи васоҳбиҳи ажмаъийн!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11686. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирон таомни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ албатта рози бўлади”, дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11684. Мусо алайҳиссалом ва солиҳ киши (Ҳизр)нинг қиссасида кўплаб ишоралар бордир...
- Кема ҳикоясида саййидимиз Мусо алайҳиссалом эътироз қиладилар: “У: «Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати нарса қилдинг-ку?!» – деди”, Каҳф сураси, 71-оят.
У зот унутдиларки, Ҳақ таоло (бир вақтлар) у зотнинг оналарига ҳам гўдак (яъни Мусо алаайҳиссалом)ни сувга улоқтиришни ваҳий қилмаганмиди? У онанинг ишлари ғалати нарсамиди? У ёқда Фиръавн туғилган ҳар бир ўғил болаларни зўрлик билан тортиб олаётган эмасмиди?!
- Бола ҳикоясида эса у ноҳақ ўлдирилди дея эътироз қилдилар: “У: «Ҳеч кимни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункар нарса қилдинг-ку?!» – деди”, Каҳф сураси, 74 -оят.
Унутдиларки, у зот ҳам бир вақтлар Фиръавн оиласидан бир кишини ўлдириб қўйгандилар: “Шунда Мусо уни бир мушт уриб, ўлдириб қўйди”, Қосос сураси, 15-оят.
Бу иш яъни, унинг ўлдирилиши мункар нарсамиди?
- Девор ҳикосида эса у зот алайҳиссалом: “У: «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», – деди”, дея эътироз қилдилар. Каҳф сураси, 77 – оят.
Лекин ўзларини Мадянга келган ҳолларни унутдилар: “Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнинг ҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан) қайтараётган икки аёлни кўрди. У: «Сизларга не бўлди?» – деди. Улар: «Чўпонлар қайтмагунларича, суғора олмаймиз, отамиз эса қари чол», – дедилар. Бас, икковларига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: «Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», – деди”. Қосос сураси, 23-24 оятлар.
Ўшанда суғориб берганларига ҳақ олганмидилар? Қайтанга, кейин уларникида бир неча йил ижарада ишлагандилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11682. Салбий фикрларингни сенга эгалик қилиб олишига йўл қўйма, акс ҳолда улар сени парчалаб ташлайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11680. Ақлинг ҳиссиётларингдан кучлироқ бўлиши учун кўп машқ қилиши ўта зарур. Акс ҳолда ўзинг ҳар сафар ҳасратда қолаверасан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11678. Солиҳлардан бирлари айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини: “Алҳамдулиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳоналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” осмонлару ер оралигини тўлдиради”, ўқиганимдан сўнг алҳамдуллиҳнинг қалбга ажиб таъсирини билдим. Сўнгра дедим: Уфқларнию тарозиларни тўлдирар экан, ахир қалбларимизни тўлдирмас эканми?! Аллоҳим, қалбларимизни Сенинг ҳамдинг, шукринг ва зикринг ила обод қилгин! Аллоҳим тилларимизни ҳамиша зикринг ила хўл қилгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11676. ☪️Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», дедилар.
Имом Насоий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11674. 📖 Сизга зарар етказишни хоҳлайдиганлардан виқоя (ҳимояланиш) учун Қуръон оятлари
🔹1. “Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, Бақара сураси, 137 – оят.
🔹2. “Аллоҳ Ўз бандасига кифоя эмасми?!”, Зумар сураси, 36 – оят.
🔹3. “Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир.”, Ғофир сураси, 44 - оят.
🔹4. “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади..”, Ғофир сураси, 45 – оят.
🔹5. “Ва уларнинг олдиларидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар”, Ёсин сураси, 9 – оят.
🔹6. “Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир”, Анфол сураси, 30 – оят.
🔹7. “Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир”, Буруж сураси, 20 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11672. Қуръони каримдаги етти хумосият – бешталиклар
Улар суралар у ила бошланувчи етти ўрин бўлиб, уларнинг ҳар бири Қуръонда бештадан жойда такрор келади.
1. Таҳмид, Аллоҳга ҳамд сўзлари билан бошланувчи суралар: Фотиҳа, Анъом, Каҳф, Саба ва Фотир суралари. (Масалан: “Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн”)
2. Тасбеҳ, Аллоҳни поклаш сўзлари билан бошланувчи суралар: Ҳадид, Ҳашр, Саф, Жумуъа ва Тағобун суралари. (Масалан: “Саббаҳа лиллаҳи маа фис самавати вамаа фил арз...”)
3. “Алиф лаам ро” – хуруфи муқаттоъат билан бошланувчи суралар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим ва Ҳижр суралари. (Масалан: “Алиф лаам ро. Анзалнаҳу илайка линухрижан нааса...”)
4. Инсонларга ва мўминларга нидо билан бошланувчи суралар: Нисо, Ҳаж, Моида, Ҳужурот ва Мумтаҳана суралари. (Масалан: “Йа аййуҳан наасу” ёки “Йа аййуҳаллазийна амануу...”)
5. Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламга нидо билан бошланувчи суралар: Аҳзоб, Талоқ, Таҳрим, Музаммил ва Муддассир суралари. (Масалан: “Я аййуҳан набиййу лима туҳарриму..”)
6. Истифҳом - савол билан бошланувчи суралар: Инсон, Ғошия, Шарҳ, Фил ва Маъуун суралари. (Масалан: “Алам нашроҳ лака содрок”)
7. “Қул”- “айт” феъли амр билан бошланувчи суралар: Жин, Кафируун, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари. (Масалан: “Қул ҳуваллоҳу аҳад”).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11699. Имом Зарнужийнинг китоби илм талаби учун энг афзал китоблардан бири.
Имом Зарнужий “Ҳидоя” китобининг муаллифи Нўъмон ибн Иброҳим ибн Халил Бурҳониддин Марғинонийнинг (вафотлари ҳижрий 640 йил) шогирдидир.
Имом Лакнавий роҳимаҳуллоҳ: “Таълимул мутаъаллим”ни мутолаа қилдим”, деган ва китобнинг толиби илмлар тарбиясига ижобий таъсирини эътироф этган.
Имом Куфий: “Қимматли, кўп фойдаларга эга, манфаатли китоб. Бу асар улкан фойдалари сабабли ушбу мавзудаги китобларнинг етакчиси деса бўлади” деган. Илм толиблари кўп йиллар, асрлар давомида бу китобга мурожаат қилганлар, дарс қилиб ўрганганлар ва ўргатганлар”
Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11697. Аллоҳ Ўзига яқин қилсин
Ҳузн, қайғу ўз соҳибини тарбиялайди, уни дуо қилишга ўргатади ва одамлардан ёлғизланиб, Роббиси билан яқин бўлишга, унс-улфат бўлишга ундайди.
Рофиъий.
Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғам-ташвиш пайтида «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати вал ард, Роббул ъаршил ъазийм» деб дуо қилар эдилар». Имом Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилишган.
Маъноси: «Азим, Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Еру осмонларнинг Робби, буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11695. Бандадан талаб этиладиган зикр Аллоҳни тил билан зикр қилиш ва унда бутун қалби, руҳи ва жамики қуввати билан ҳозир бўлишдир. Шунда у бутунлай Роббиси томон йўналганда (тарқоқ) фикрлар йўқолиб, кўнгилга келган нарсалар тўхтаб қолади. Сўнгра банда бу ишда давом этса, зикр унинг тилидан қалбига ўтади ва то ғайб пардалари ортидан Ҳақ унга аён бўлгунга қадар зикр этишда давом этади.
Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11693. Қалбнинг зангини кетказишга бирон нарса йўқ... Фақат бир неча оятларни тартил билан ўқишгина мўминнинг қалбига таъсир этади ва унинг безовта (қалб) қуши сокин бўлади, тинчланади.
Мустафо Маҳмуд.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11691. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ўрнига ётаётганида: “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ, субҳаналллооҳи, валҳамду лиллааҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлооҳу акбар”, деса, унинг гуноҳлари ёки хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади”, дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11689. Ота-онангни сенга қилаётган дуолари сени ҳар куни (турли бало ва зиёнлардан) қутқараётган “яширин қўл” бўлиши мумкин.
Изоҳ: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзанди учун қилган дуоси”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11687. Шоядки, Аллоҳ таоло мўминнинг дунёсидан олгани билан унинг охирати бино бўлар...
Изоҳ: Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло, эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандини, кўзининг қорачиғини, қалбининг самарасини, жонини олдингми», дейди. Фаришта «Ҳа», дейди. Аллоҳ «У нима деди», деб сўрайди. Фаришта «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва «Ҳамд уйи», деб номланглар, дейди», дедилар». Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11685. Ўта тавозели ва ўта камтар ҳам бўлманглар. Чунки бу каби хулқларда ҳаддан ошишда одамлар ҳудуд ва чегарани кўришга қодир бўлолмай қоладилар.
Жалолиддин Румий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11683. Биз Роббиси нур бўлган умматмиз: “Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир”, Нур сураси, 35 -оят.
У зотнинг Набиййи нурдирлар: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва очиқ-ойдин Китоб келди”, Моида сураси, 15-оят.
У Зотнинг Китоби нурдир: “Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар”, Тағобун сураси, 8 - оят.
Шундай экан, биз қандай қилиб зулмат яшашимиз мумкин?
“(Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур”, Нур сураси, 25-оят.
Аллоҳим бизни нуринг ила ҳидоят эт, қалбларимизни нуринг ила ёриштир, Бизга дунё ва охиратда у ила юришимиз учун Ўзингдан бир нур ато эт!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11681. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафар азобнинг бир бўлагидир. Сизларни таоми, шароби ва уйқусидан тўсади. Қай бирингизни сафаридан мақсади ҳосил бўлса аҳлига шошилсин”, дедилар.
Муттафақун алайҳи.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11679. Агар орифларнинг боғига кирилмас экан, дунё мўмин учун зиндондир. Аллоҳ таолонинг аҳбоблари бўлмиш мўминларнинг руҳониятлилари билан кўришмайдиган бўлса, қабр ҳам унга зиндондир.
Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11677. Инсонларни ҳаққа чақиришда латиф сўзларни ишлатинг
Иброҳим алайҳиссалом отасига: “Эй отажон, албатта, сенга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргаш, сени тўғри йўлга бошлайман”, Марям сураси, 43 – оят.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “У (Иброҳим алайҳиссалом) отасига сиз жоҳилсиз, сизда илм йўқ демади. Балки бу иборанинг ўрнига латифроқ, мулойимроқ бошқа ибора ишлатди”, деди. “Бадоиъул фавоид” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11675. Таквир сурасини ўқишнинг фойдаси ҳақида
Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ: “Кимки дунёнинг ёмон аҳволотидан омон бўлишни истаса: (ғам, қайғу ва бадбахтлик) ва охиратнинг ёмон аҳволотидан омон бўлишни истаса: (қабр фитнаси, ҳашр - қайта тирилиш фитнаси ва бошқалар...) бас, “Изаш шамсу куввирот”ни ўқисин”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11673. “Аллоҳ” лафзини ўзини “Ё” ҳарфисиз, алоҳида зикр қилишнинг ҳукми қандай?
Жумҳур фуқаҳо ва уламолар Аллоҳни ёлғиз исмларини ўзини айтиб зикр қилишни машруъ ва жоиз деб берганлар. Масалан, “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон” демасдан “Аллоҳ, Аллоҳ” ёки “Раҳмон, Раҳмон” дейиш каби.
Бунга ушбу оятни далил қиладилар: “Аллоҳ” – деб айт. Сўнгра, уларни тек қўй, шўнғиган нарсаларида ўйнайверсинлар”, Анъом сураси, 91-оят.
1. Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ер юзида Аллоҳ, Аллоҳ дейдиган киши қолмагунча қиёмат қоим бўлмайди”, дедилар. Имом Муслим ривояти.
2. Асмо бин Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусибат вақтида ўқишинг учун сенга бир қанча калималарни ўргатайми: “Аллоҳу, Аллоҳу роббий лаа ушрику биҳи шай'аа”, дейсан”, дедилар”.
(Маъноси: “Аллоҳ, Аллоҳ Раббим. Унга ҳеч бир нарсани шерик қилмасман).
3. Ибн Аббос ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан асар келади: “Албатта Аллоҳнинг улуғ исми: Робб, Роббдир” дедилар.
Ҳоким ривоят қилган, Заҳабий сукут қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11671. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади”.
Имом Байҳақий ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube