11685. Ўта тавозели ва ўта камтар ҳам бўлманглар. Чунки бу каби хулқларда ҳаддан ошишда одамлар ҳудуд ва чегарани кўришга қодир бўлолмай қоладилар.
Жалолиддин Румий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11683. Биз Роббиси нур бўлган умматмиз: “Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир”, Нур сураси, 35 -оят.
У зотнинг Набиййи нурдирлар: “Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва очиқ-ойдин Китоб келди”, Моида сураси, 15-оят.
У Зотнинг Китоби нурдир: “Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз нозил қилган нурга иймон келтиринглар”, Тағобун сураси, 8 - оят.
Шундай экан, биз қандай қилиб зулмат яшашимиз мумкин?
“(Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур”, Нур сураси, 25-оят.
Аллоҳим бизни нуринг ила ҳидоят эт, қалбларимизни нуринг ила ёриштир, Бизга дунё ва охиратда у ила юришимиз учун Ўзингдан бир нур ато эт!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11681. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафар азобнинг бир бўлагидир. Сизларни таоми, шароби ва уйқусидан тўсади. Қай бирингизни сафаридан мақсади ҳосил бўлса аҳлига шошилсин”, дедилар.
Муттафақун алайҳи.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11679. Агар орифларнинг боғига кирилмас экан, дунё мўмин учун зиндондир. Аллоҳ таолонинг аҳбоблари бўлмиш мўминларнинг руҳониятлилари билан кўришмайдиган бўлса, қабр ҳам унга зиндондир.
Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11677. Инсонларни ҳаққа чақиришда латиф сўзларни ишлатинг
Иброҳим алайҳиссалом отасига: “Эй отажон, албатта, сенга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргаш, сени тўғри йўлга бошлайман”, Марям сураси, 43 – оят.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “У (Иброҳим алайҳиссалом) отасига сиз жоҳилсиз, сизда илм йўқ демади. Балки бу иборанинг ўрнига латифроқ, мулойимроқ бошқа ибора ишлатди”, деди. “Бадоиъул фавоид” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11675. Таквир сурасини ўқишнинг фойдаси ҳақида
Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ: “Кимки дунёнинг ёмон аҳволотидан омон бўлишни истаса: (ғам, қайғу ва бадбахтлик) ва охиратнинг ёмон аҳволотидан омон бўлишни истаса: (қабр фитнаси, ҳашр - қайта тирилиш фитнаси ва бошқалар...) бас, “Изаш шамсу куввирот”ни ўқисин”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11673. “Аллоҳ” лафзини ўзини “Ё” ҳарфисиз, алоҳида зикр қилишнинг ҳукми қандай?
Жумҳур фуқаҳо ва уламолар Аллоҳни ёлғиз исмларини ўзини айтиб зикр қилишни машруъ ва жоиз деб берганлар. Масалан, “Ё Аллоҳ, ё Раҳмон” демасдан “Аллоҳ, Аллоҳ” ёки “Раҳмон, Раҳмон” дейиш каби.
Бунга ушбу оятни далил қиладилар: “Аллоҳ” – деб айт. Сўнгра, уларни тек қўй, шўнғиган нарсаларида ўйнайверсинлар”, Анъом сураси, 91-оят.
1. Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ер юзида Аллоҳ, Аллоҳ дейдиган киши қолмагунча қиёмат қоим бўлмайди”, дедилар. Имом Муслим ривояти.
2. Асмо бин Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусибат вақтида ўқишинг учун сенга бир қанча калималарни ўргатайми: “Аллоҳу, Аллоҳу роббий лаа ушрику биҳи шай'аа”, дейсан”, дедилар”.
(Маъноси: “Аллоҳ, Аллоҳ Раббим. Унга ҳеч бир нарсани шерик қилмасман).
3. Ибн Аббос ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан асар келади: “Албатта Аллоҳнинг улуғ исми: Робб, Роббдир” дедилар.
Ҳоким ривоят қилган, Заҳабий сукут қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11671. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади”.
Имом Байҳақий ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11669. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: “Билгинки, ўзаро яқинлик, улфатлик бирга ўтириш, мажлис билан юзага келади. Масрур билан ўтирсанг, шодланасан, ғофиллар билан дўстлашсанг, ғофил бўласан, зокирлар билан ўтирсанг, сен ҳам зикр қиласан, уйқудагилар билан дўстлашсанг, сен ҳам (ғафлат уйқусида) ухлайсан, дини ўликлар билан ўтирсанг, сенинг ҳам қалбингда дининг, эътиқодинг ўлади. “Ўликлардир, тирик эмаслар...”, Наҳл сураси, 21-оят.
Шу сабаб Марямга: “Эй Марям, Роббингга итоаткор бўл, Унга сажда қил ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил”, айтилган эди. Оли Имрон сураси, 43- оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11667. Аллоҳ таоло тақводор бандаларига дунёда, қабрларида, қиёмат кунида, у ердаги қўрқув, хавотир ва даҳшатлар каби узоқ давом этган бало мусибатлар ва машаққатлардан сўнг бир мавъидни - учрашув кунини белгилаб қўйгандир. Бошқа кунларга умуман ўхшамаган ўша кун келади, унда бандалар устида ҳукм чиқариб бўлинган, улар бахтли ва бахтсизга ажралиб бўлган бўлади.
У кунда саодатмандлар егулик ва шароблар билан ҳузурланишади, ҳуру ғилмонлар атрофларида айланиб туришади, жаннатнинг бокира ҳурлари зиёда бўлишади ва жаннат аҳли Қуръонда зикр қилинганидек, у кунда ўзларига ёққан ишлар билан машғул бўлишади.
Сўнгра улкан ваъда амалга ошади, у ҳам бўлса у ердагилар барча неъматларни унутилиб, оламлар Роббиси, зул Жалол ва карамли Зот Аллоҳнинг Юзига қараш лаззати ва шавқига чўмадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Ва агар кўрсанг, у ерда неъматни ва улкан мулкни кўрурсан”, Инсон сураси, 20-оят.
У ерда неъматлар тақдим этилади, охири миск бўлган неъматлар ортга сурилиб, Жамил ва Мутаъалий бўлган фаришталар, набийлар, подшоҳлар ва тақводорлар бўйинсиниб бош эгадиган Зотга қараш, Уни кўриш олдинги ўринга чиқади. “Бас, ҳеч бир жон улар учун қилиб ўтган амалларининг мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас”, Сажда сураси, 17-оят.
Мана шу улуғ неъматларга эришиш учун ҳам амал қилувчилар амал қилсинлар!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11665. Ўқиган бир нарсамдан сўнг бомдод намозини ўз вақтида адо этишга киришдим. У: “Ризқ топиш (тирикчилик) учун уйқунгдан турасан-у, ўша ризқни ато этувчи Розиқинг учун (буюрган фарзини адо этишга) турмайсанми?” деган сўзлар эди...
Ушбу жумлаларни ижтимоий тармоқларда тарқатишдан эринманг. Балки уларнинг бирини қалби уйғониб, унинг салоҳияти ва нажотига сабаб бўлар...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11663. Убудиятга машғул бўлинглар, чунки у дунё ва охиратдаги саодатингизнинг сиридир. Дунёга боғланиб, осилиб олманглар чунки, у кишининг динини ўйламаган тарафидан олиб қўяди.
Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
Изоҳ: Убудият – Аллоҳга бандаликни бажо келтириб, У буюрган нарсани амалга ошириб, қайтарган нарсаларидан четланишдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11661. Охири замонда Қуръони каримнинг кўтарилиши Қиёмат аломатларидан
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни тунда Қуръон ҳеч бир мусҳафда ундан оят, ҳеч бир кимсанинг қалбида ундан ҳеч нарса қолмасдан кўтарилади”, дедилар. Имом Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.
Изоҳ: Ҳузайфа ибн Ямон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ислом дини худди мато нақшлари ўчганидек ўчиб кетади. Ҳатто одамлар на рўза, на намоз, на ҳаж ва на садақа (закот) нима экани биладилар. Бир кечада Аллоҳнинг Китоби ер юзидан кўтарилади ва ундан бир оят ҳам қолмайди. Ерда бир тоифа одамлар қолишади. Улар орасидаги ёши ўтган бир кекса чол ва кампир шундай дейди: “Ота-боболаримиз “Ла илааҳа иллаллоҳ”, деганларини эшитгандик, биз ҳам шу сўзларни айтяпмиз”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11684. Мусо алайҳиссалом ва солиҳ киши (Ҳизр)нинг қиссасида кўплаб ишоралар бордир...
- Кема ҳикоясида саййидимиз Мусо алайҳиссалом эътироз қиладилар: “У: «Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати нарса қилдинг-ку?!» – деди”, Каҳф сураси, 71-оят.
У зот унутдиларки, Ҳақ таоло (бир вақтлар) у зотнинг оналарига ҳам гўдак (яъни Мусо алаайҳиссалом)ни сувга улоқтиришни ваҳий қилмаганмиди? У онанинг ишлари ғалати нарсамиди? У ёқда Фиръавн туғилган ҳар бир ўғил болаларни зўрлик билан тортиб олаётган эмасмиди?!
- Бола ҳикоясида эса у ноҳақ ўлдирилди дея эътироз қилдилар: “У: «Ҳеч кимни ўлдирмаган бегуноҳ жонни ўлдирасанми?! Жуда мункар нарса қилдинг-ку?!» – деди”, Каҳф сураси, 74 -оят.
Унутдиларки, у зот ҳам бир вақтлар Фиръавн оиласидан бир кишини ўлдириб қўйгандилар: “Шунда Мусо уни бир мушт уриб, ўлдириб қўйди”, Қосос сураси, 15-оят.
Бу иш яъни, унинг ўлдирилиши мункар нарсамиди?
- Девор ҳикосида эса у зот алайҳиссалом: “У: «Агар хоҳласанг, бунинг учун ҳақ олар эдинг», – деди”, дея эътироз қилдилар. Каҳф сураси, 77 – оят.
Лекин ўзларини Мадянга келган ҳолларни унутдилар: “Мадян сувига етиб келгач, бир тўп одамларнинг ҳайвонларини суғораётганини кўрди ва улардан бошқа (қўйларини сувдан) қайтараётган икки аёлни кўрди. У: «Сизларга не бўлди?» – деди. Улар: «Чўпонлар қайтмагунларича, суғора олмаймиз, отамиз эса қари чол», – дедилар. Бас, икковларига суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва: «Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», – деди”. Қосос сураси, 23-24 оятлар.
Ўшанда суғориб берганларига ҳақ олганмидилар? Қайтанга, кейин уларникида бир неча йил ижарада ишлагандилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11682. Салбий фикрларингни сенга эгалик қилиб олишига йўл қўйма, акс ҳолда улар сени парчалаб ташлайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11680. Ақлинг ҳиссиётларингдан кучлироқ бўлиши учун кўп машқ қилиши ўта зарур. Акс ҳолда ўзинг ҳар сафар ҳасратда қолаверасан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11678. Солиҳлардан бирлари айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларини: “Алҳамдулиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳоналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” осмонлару ер оралигини тўлдиради”, ўқиганимдан сўнг алҳамдуллиҳнинг қалбга ажиб таъсирини билдим. Сўнгра дедим: Уфқларнию тарозиларни тўлдирар экан, ахир қалбларимизни тўлдирмас эканми?! Аллоҳим, қалбларимизни Сенинг ҳамдинг, шукринг ва зикринг ила обод қилгин! Аллоҳим тилларимизни ҳамиша зикринг ила хўл қилгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11676. ☪️Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», дедилар.
Имом Насоий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11674. 📖 Сизга зарар етказишни хоҳлайдиганлардан виқоя (ҳимояланиш) учун Қуръон оятлари
🔹1. “Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, Бақара сураси, 137 – оят.
🔹2. “Аллоҳ Ўз бандасига кифоя эмасми?!”, Зумар сураси, 36 – оят.
🔹3. “Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир.”, Ғофир сураси, 44 - оят.
🔹4. “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади..”, Ғофир сураси, 45 – оят.
🔹5. “Ва уларнинг олдиларидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар”, Ёсин сураси, 9 – оят.
🔹6. “Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир”, Анфол сураси, 30 – оят.
🔹7. “Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир”, Буруж сураси, 20 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11672. Қуръони каримдаги етти хумосият – бешталиклар
Улар суралар у ила бошланувчи етти ўрин бўлиб, уларнинг ҳар бири Қуръонда бештадан жойда такрор келади.
1. Таҳмид, Аллоҳга ҳамд сўзлари билан бошланувчи суралар: Фотиҳа, Анъом, Каҳф, Саба ва Фотир суралари. (Масалан: “Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн”)
2. Тасбеҳ, Аллоҳни поклаш сўзлари билан бошланувчи суралар: Ҳадид, Ҳашр, Саф, Жумуъа ва Тағобун суралари. (Масалан: “Саббаҳа лиллаҳи маа фис самавати вамаа фил арз...”)
3. “Алиф лаам ро” – хуруфи муқаттоъат билан бошланувчи суралар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим ва Ҳижр суралари. (Масалан: “Алиф лаам ро. Анзалнаҳу илайка линухрижан нааса...”)
4. Инсонларга ва мўминларга нидо билан бошланувчи суралар: Нисо, Ҳаж, Моида, Ҳужурот ва Мумтаҳана суралари. (Масалан: “Йа аййуҳан наасу” ёки “Йа аййуҳаллазийна амануу...”)
5. Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламга нидо билан бошланувчи суралар: Аҳзоб, Талоқ, Таҳрим, Музаммил ва Муддассир суралари. (Масалан: “Я аййуҳан набиййу лима туҳарриму..”)
6. Истифҳом - савол билан бошланувчи суралар: Инсон, Ғошия, Шарҳ, Фил ва Маъуун суралари. (Масалан: “Алам нашроҳ лака содрок”)
7. “Қул”- “айт” феъли амр билан бошланувчи суралар: Жин, Кафируун, Ихлос, Фалақ ва Нос суралари. (Масалан: “Қул ҳуваллоҳу аҳад”).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11670. Аллоҳ таоло айтади: “Шунинг учун ҳам Бану Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақ ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандекдир. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандекдир», деб ёздик”, Моида сураси, 32-оят.
Изоҳ: Мазкур оятда Исломнинг инсонпарварлиги кўзга ташланади. Яъни бир кишини ноҳақ ўлдириш бутун жамиятни ўлдириш, бир кишини ҳалокатдан сақлаб қолиш эса бутун жамиятни асраб қолишдир, деб таъкидланади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11668. “Содиқ киши машаққатдан чиқишга, кушойишга интизор туради, Аллоҳнинг ёрдамидан ноумид бўлмайди. Балки ўзини залил, мискин ва муҳтож ҳолда Аллоҳнинг эшигига отади”.
“Мадорижус соликийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11666. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умарнинг ҳузурида эдик. У: «Қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитналарни зикр қилганларини эшитгансиз?» деди. Одамлар «Биз эшитганмиз», дейишди. У: «Эҳтимол, сизлар кишининг ўз аҳли ва қўшниси борасида фитнага учрашини назарда тутаётгандирсиз?» деди. «Ҳа», дейишди. У: «Буларга намоз, рўза ва садақа каффорат бўлади. Лекин қай бирингиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг денгиздек мавж урадиган фитналарни зикр қилганларини эшитгансиз?» деди. Қавм жим бўлиб қолди. Шунда: «Мен», дедим. У: «Сенми? Отангга раҳмат!» деди.
Мен шундай дедим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қалблар худди бўйранинг чўплари каби кетма-кет фитналарга дучор қилинади. Қайси қалб уни сингдирса, унга бир қора нуқта қўйилади. Қайси қалб уни рад қилса, унга бир оқ нуқта қўйилади. Ниҳоят, икки хил қалб пайдо бўлиб қолади: бири оппоқ, силлиқ тош каби бўлиб, унга осмонлару ер тургунча фитна зарар қилмайди. Бошқаси эса қорайган, хира, худди тўнкарилган кўзага ўхшайди, ҳавои нафсига сингдирилганидан бошқа на яхшиликни билади, на ёмонликдан қайтмайди».
Мен унга яна: «Сиз билан унинг орасида бир ёпиқ эшик борки, унинг синдирилиши яқиндир», деб айтдим. Умар: «Ҳой, тушмагур! У синдириладими? Очилса, балки қайта ёпилармиди», деди. «Йўқ, у синдирилади», дедим. Мен унга бу эшикнинг бир одам эканини, у ўлдирилиши ёки ўлишини ҳам айтдим. Бу хато бўлиши мумкин бўлмаган гап эди».*
(Ровий) Абу Холид айтади: «Саъдга: «Эй Абу Молик, «асваду мурбааддан» нима?» десам, «Қоранинг ичидаги оппоқ», деди. «Ал-кувзу мужаххиян» нима?» дедим. «Тўнкарилган», деди».
Имом Муслим ривояти
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11664. “Эртага жума, эртага дам олиш, кўпроқ роҳат ва уйқу кунидир...” деманг.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума ибодат кунидир. Кунлар ичидаги унинг ўрни худди Рамазоннинг бошқа ойлар ичидаги ўрни кабидир. Ундаги (жума кунидаги) ижобат соатининг ўрни эса, Рамазонда Лайлатул қадрнинг ўрни кабидир”.
“Зодул маод”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11662. Деворларимизни ёзилган Қуръон оятлари билан зийнатлаймизу, лекин ҳаётимизни Қуръонга амал қилиш билан зийнатламаймиз. Уни ўликларимиз устида ўқиймизу, тирикларимизда унинг аҳкомларига кўра иш кўрмаймиз. Баракани фақат уни тиловат қилиш ва ёдлашда деб билиб қолганмиз. Албатта ҳақиқий барака Қуръонга эргашиш ва унинг аҳкомларини тутишдадир.
“Биз нозил қилган бу Китоб муборакдир. Бас, унга эргашинглар. Ва тақво қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангизлар”, Анъом сураси, 155 – оят.
Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11660. Истиғфор ва тавбанинг фарқи
Истиғфор бир нарса, тавба бошқа нарса. Истиғфор сўз бўлса, тавба амалдир. Истиғфорни мўмин ҳам, мунофиқ ҳам пухта қилиши мумкин. Тавба бўлса, сен ва Аллоҳнинг ўртасидаги муомала, тўғрилашдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: “Роббингиздан мағфират сўранглар, сўнг Унга тавба қилинглар” дейди. Ҳуд сураси, 3-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11658. Ғафлатни юзага келтирадиган иккита катта сабаб бор:
Биринчиси: Қоринни (кўп)таом билан тўлдириш.
Иккинчиси: Дангаса, ялқовлар билан кўришиш, бирга маишат қилиш.
Агар ғафлатдан қутулишни истасанг, сен ўзингга очлик ва узлатни лозим тут.
Абул Фараж ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг “Тазкироту фил ваъзи” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11656. Ҳузайфа ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмонларга йўлларида озор берса, унга уларнинг лаънати вожиб бўлур”, дедилар.
Табаронийнинг “Муъжамул кабир”даги ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube