11655. Саҳобаи киромларнинг асри асрларнинг энг яхшисидир. Улар умматга Қуръони каримни таълим бердилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан у зотнинг суннатлари ва асарларини ривоят қилдилар. Уларнинг тарихлари ақида ва фикр, сақофат, жиҳод, футуҳот ҳаракатлари, ҳалқлар ва миллатлар билан муомалалар борасидаги уммат жамғарган, ҳифз қилган бир хазинадир.
Шайх Али Саллобийнинг “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11653. Салафлардан бирлари айтдилар: “Йил бир дарахтнинг мисолидир. Ражаб у дарахт ўтказиладиган кунлар бўлса, шаъбон унинг барг ёзадиган ойларидир. Рамазон бўлса, айни ҳосил йиғиладиган кунлардир. Мўминлар уни йиғиб териб олувчиларидир. Ўзини (қалбию руҳини) гуноҳлар билан қорайтирган инсон учун бу ой покланиб, (қалбини) оқартириб оладиган (фурсат) ойидир. Кимки умрини дангасалик, бекорчиликда ўтказган бўлса, умрини қолган дамларини (бу ойларда кўпроқ ибодатларга машғул қилиш билан) ғанимат билиш лозимдир”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11651. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки менга салавот айтишни унутса, жаннат йўлидан адашибди”, дедилар.
Ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга тонг отганда ўн марта, кеч кирганида ўн марта салавот айтса, қиѐмат куни шафоатимга эришади”, дедилар. Имом Табароний ривояти, санади ҳасан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11649. Мақталиш учун берма,
Берилиши учун мақтама.
Шоир Иброҳим Жамол. “Равоиъул адабил ъаробий” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11646. Мусулмонлар учун башорат
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан сўрадилар:
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз?
– Ҳа, – дейишди саҳобалар.
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз?
– Ҳа…
–Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз?
– Ҳа…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”, дедилар.
Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11643. Шуҳрат ва сумъа билан ҳаддан ошманглар, ғурурга кетманглар. Албатта у Аллоҳ таолодан тўсиб қўйувчи энг улкан ишлардандир.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
Изоҳ: Сумъа” арабча “самъ” (эшитиш) сўзидан олинган бўлиб, одамлар эшитсин учун амал қилишни англатади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11641. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким касодга учраган киши (ёки инсон) ҳузурида айнан ўз молини топса, унга бошқалардан кўра ҳақлироқдир», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти.
Шарҳ: Шариат ҳукми бўйича, касодга учраган одам билан олиб бориладиган барча молиявий алоқалар тўхтатилади. Масъул кишилар унинг қолган барча мол-мулкини рўйхат қилиб, ундан ҳақдор бўлганларнинг ҳаққи адо этилишини йўлга қўядилар. Кимнинг моли касодга учраган кишининг олдида турган бўлса, бош қа ҳақдорлар ким ва қандай бўлишидан қатъи назар, йўқолмай турган мол ўз эгасига қайтарилади. Одамлардан қарзи бор киши вафот этиб қолганда ҳам худди шундай тасарруф қилинади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11639. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Агар гуноҳингни асоратини ўша вақтдаёқ кўрмасанг, хотиржам бўлиб, ғурурга кетиб қолмагин. Чунки қирқ йил ўтиб ҳам у (гуноҳ)нинг зарарини кўришинг мумкин”, деди.
“Дард ва даво” китобидан.
🔹Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, майда гуноҳлардан эҳтиёт бўл! Чунки унинг Аллоҳ томонидан бир талабгори бор», дедилар.
Дорамий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11637. (Бу оламда) уларни рози қилиш ёки олдиларида гўзал ва лойиқ ҳолда кўриниш учун Аллоҳ азза ва жаллага осий бўлишга арзийдиган бирон бир шахс ёки инсонлар гуруҳи йўқдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11635. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш у зотнинг ҳаққини энг камидан камини адо этишдир.
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг “Жалааул афҳаам фи фазлис солати ъала хойрил анаам»” асаридан.
🔹Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп саловот айтганлардир”. Имом Термизий ривояти.
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11633. Ҳақиқий шайхинг, устозинг, у руҳингни муолажа қиладиган, қалб яраларингни поклаб даволайдиган ва қаддингни тутадиган зотдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11631. Саъид ибн Зайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга тавсия қилинг», деди. «Сенга ўз қавмингнинг аҳли солиҳларидан бир кишидан қандай ҳаё қилсанг, Аллоҳ азза ва жалладан ҳам шундай ҳаё қилишингни тавсия қиламан», дедилар».
Имом Табароний ривоят қилган.
🔹Изоҳ: Одатда ҳар қандай одам ҳам, агар одамлигини йўқотмаган бўлса, солиҳ – ибодатли, тақволи ва динига амал қиладиган шахсни ҳурмат қилади. Уни кўрганда беҳуда гап-сўз айтишдан, шармсиз ҳаракатлардан ҳаё қилади. Исломи гўзал бўлган банда доимо Аллоҳ таолони кўриб тургандек, бунга қодир бўлмаса, Аллоҳ таоло уни кўриб тургандек яшайди. Шунинг учун у доимо Аллоҳ таолодан ҳаё қилади, У Зотнинг амрини тутиб яшайди. “Зуҳд ва ҳаё” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11629. Ўз ишини яхши қилган, тилини қисқа сўзлаш ила сақлаган, Қуръони тиловатига риоя қилган, ўзининг ҳолига (хато ва гуноҳларидан) йиғлаган, икки саҳиҳ (ҳадис тўпламлари) мутолаасига диққат қилган ва ажал етмасидан аввал Аллоҳга ҳақиқий бандалик қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин”.
Шамсиддин Заҳабийнинг “Тазкиротул ҳуффоз” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11654. Қатода раҳимуллоҳ деди: “Албатта Қуръон дардларингизга ҳам, даволарингизга ҳам далолат қилади. Дардларингиз -гуноҳларингиз бўлса, шифоларингиз эса истиғфорларингиз биландир”.
“Шуъабул иймон” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11652. Ёсин сураси тиловат қилишнинг фазилати
Ёсин сурасини кундалик ўқишда тонгни аввалида ва кечда ўқиш афзалдир. Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким «Ясин» сурасини куннинг аввалида ўқиса, ҳожатлари раво қилинади”, деб айтганлари хабар қилинган”, деди.
Имом Доримий ривояти.
Шаҳр ибн Ҳавшаб Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Ким Ёсинни тонг отганда ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни туннинг аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”, дедилар. Имом Доримий ривояти.
Изоҳ: Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривот қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ёсинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», дедилар. Имом Молик ва Имом ибн Ҳиббонлар ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11650. “Ҳой, Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми?..”
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, хурмо пўстлоғидан тўқилган сўрида ёнбошлаб ўтирган эканлар. Бошлари остида жилди теридан қилинган, ичига хурмонинг қипиқлари тўлдирилган ёстиқ бор экан. У зот ётган сўрига бир қават юпқа мато солинган экан. У зотнинг ҳузурларига кирган Умар йиғлаб юборди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
– Ҳой, Умар, нега йиғлаяпсан? – дедилар.
– Эй, Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен йиғламас эдим. Лекин шуни биламанки, сиз Аллоҳнинг ҳузурида Форс подшоҳи Кисро ва Рум ҳукмдори Қайсардан ҳам азиз-мукаррамсиз. Улар дунё неъматларига ғарқ бўлган ҳолда фаровон ҳаёт кечиришяпти.
Сиз эса, эй Аллоҳнинг Расули, мана шу ҳолатда, мен кўриб турган макондасиз, – деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Ҳой, Умар! Дунё уларга, охират бизларга бўлишига рози бўлмайсанми? – дедилар у зот.
– Албатта хоҳлайман, эй, Аллоҳнинг Расули! – дедим.
– Ўша нарса шудир, – дедилар”.
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
11648. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ охиратга рағбати бўлган мўминни шундай сифатлайди:
1. У бир водийда, одамлар бўлса, бошқа водийда бўладилар.
2. Аллоҳнинг зикрига қалби шошилган, хузуъли, тавозели ва қалби салим бўлади.
3. Аллоҳдан бошқа барча нарсада зоҳид бўлади, яъни Аллоҳдан ўзгасидан узилган бўлади.
4. Аллоҳга яқинлаштирувчи барча нарсага қизиқувчи, рағбатли бўлади.
5. Мавжуд нарсага шодланиб кетмайди, йўқолган нарсага афсус чекмайди.
6. Унга таааллуқли бўлмаган нарсага киришмайди, ундан камайиб қолмайдиган нарсага бахиллик қилмайди.
7. У иффат ва сидқ билан ҳамда виқор, ҳилм, тавозе ва ийсор (ўзини қўйиб бошқага илиниш, раво кўриш) билан васф қилинади.
8. Бировни устида ҳақ кўрмайди, биров билан итобга бормайди, хусуматлашмайди ва талашиб тортишмайди.
9. Тилини сақлаган, вақтини бекорчи ишлардан қизғанган, дўстларига икромли ва ўз шаънига (бўлган холис насиҳатларни) қабул қилувчи бўлади.
“Ториқул ҳижратайн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11645. Ҳиссиётида исрофга йўл қўювчи кимса доим ҳасратда юради.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11644. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Кимки дирҳам(мол-дунё)ни улуғласа, Аллоҳ уни албатта хорлаб қўяди”, деди.
“Сияру аъламин нубало” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11642. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Нусратни кутиш билан ўзларингизни машғул қилиб олманглар. Албатта у (ғалаба) бошларнинг устида Аллоҳнинг “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур” деган калимасини кутиб турувчидир. Балки сизлар ҳақ ва ботилнинг ўртасидаги мавқеинглар, ўрнинглар қаерда экани билан машғул бўлинглар. Аллоҳим, ваъда берганингдай Сенинг ёрдаминг аниқ келгувчидир”.
Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Бас, қачон бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур”, Ғофир сураси, 68-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11640. “Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур”, Талоқ сураси, 2-оят.
🔹Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ояти кариманинг “чиқиш йўли” қисмини “дунё ва охиратдаги ҳар турли ташвишлардан уни қутқаради”, деб тафсир қилганлар.
🔹Али ибн Солиҳга кўра, “чиқиш йўли” Аллоҳ таолонинг ўша бандага ризқ бериш билан уни хушнуд этишидир.
🔹Калбий оятни бундай тафсир қилади: “Ким мусибат пайтида сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқса, Парвардигор унга дўзах оташидан жаннат сари бир чиқиш йўли кўрсатади”.
🔹Абул Олия оятни: “Турли машаққат ва ташвишлардан чиқиш йўли”, дея шарҳлаган бўлса,
🔹Рабиъ ибн Ҳайсам: “Одамни сиқадиган ҳамма нарсадан унга чиқиш йўли кўрсатади”, шаклида тафсир қилган.
🔹Ҳусайн ибн Фазлга кўра, оят тафсири бундай: “Ким фарзларни адо этиш борасида Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ унга жазоланишдан қутулиш йўли кўрсатади”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11638. Мутафаккир Молик ибн Набий: “Ғарб ўз қадриятларини ўз ҳудудидан ташқарига олиб чиқмайди”, деган эди. Раҳимаҳуллоҳ, бу сўзларни ичимизда яшаб туриб айтгандай гўё.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11636. Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди, ва: “Менга бир дуо ўргатинг, шояд Аллоҳ у ила менга наф етказса”, деди.
У зот: “Аллоҳумма лакал ҳамду куллуҳу ва илайка яржиъул амру куллуҳ”, дейсан, дедилар.
Маъноси: “Эй Аллоҳ, барча ҳамд Сенга бўлсин. Барча ишлар (қиёмат куни) Сенга қайтади”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11634. Ибн Халдун айтади: “Умар розияллоҳу анҳунинг халифалиги замонида етган очликда Рум ва Форс империяларини қулатган авлод етишиб чиққан эди...
Андалус ва Бағдоддаги тўкин, фаровон ҳаёт эса барча Ислом диёрларини таназзули, зое бўлишига олиб келди...
Машаққатли, қийин вазиятларда умидсизликка тушманг. Айнан ўшандай вазиятлар ҳақиқий мард эркакларни етиштириб чиқарувчи корхона вазифасини ўтажакдир..”
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11632. Тариқатимиз мажлисларида ҳозир бўлишнинг учта фойдаси бор:
Биринчиси: бу ерда (иймони, иродаси) заиф инсонинг (тақвоси) кучаяди.
Иккинчиси: Кучли эса яна қувватли бўлади, кўтарилади.
Учинчиси: Кимни қалбида шак-шубҳалар ва турли муаммолар бўлса, ушбу мажлисларда қатнашиши сабабидан улар кетади.
Мажлисларни, гарчи сулукида кучли бўлса ҳам, узрсиз тарк қилиш жоиз эмас. Заиф инсоннинг ҳозир бўлиши авлороқ, муаммо ва чигалликлари бор инсон учун эса авлодан авлодир. Яъни муҳимдан муҳимдир. Албатта бунда илм, зикр мажлисларига Аллоҳ таоло фаришталарини юборади.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11630. Турмуш ўртоғи билан ширинида ҳам, аччиғида ҳам (муроса, итоат ва ўзаро тушуниш билан) ҳаёт кечираётган аёл (келин)нинг ортида билгинки, уни яхши парвариш қилган ва гўзал тарбия берган улуғ оиласи бордир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11628. “Сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”, Анбиё сураси, 107 – оят.
🔹Изоҳ: “Эй Муҳаммад, Биз сени Пайғамбар этиб юборишимиздан мақсад – оламларга фақат раҳмат бўлишингдир.
Аллоҳ таоло Одам Атодан бошлаб бандаларига улар бир уммат – дин бўлишлари учун юбориб келаётган Пайғамбарлар силсиласини Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламда тугатди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инсоният ўсиб-улғайиб камолга етган пайтида мукаммал ва баркамол Ислом ила юборди.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни барча оламларга раҳмат қилиб юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин, Қуръон, таълимотлар барча оламларга раҳмат-шафқатдир. Жамодот ва наботот оламига ҳам, ҳайвонот ва инсонлар оламига ҳам, яна бошқа оламлар бўлса, уларга ҳам раҳматдир. Ҳам бу дунёнинг раҳмат-шафқати, ҳам у дунёнинг раҳмат-шафқатидир...”.
“Тафсири Ҳилол”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11626. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилиндаи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида издошлари энг кўп пайғамбар мен бўламан. Жаннат эшигини биринчи бўлиб мен қоқаман», дедилар. Имом Муслим ривояти.
🔻Изоҳ: Олдига арзу шикоятни айтиб, ҳожат сўраб бориладиган улуғ киши саййид саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўша кунда башарият орасидаги ягона саййид бўладилар. Бу борада у зот билан ҳеч ким рақобатлашмайди ҳам, бунга даъвогарлик қилишга ҳаққи ҳам бўлмайди. Бутун инсоният Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига шафоат тилаб келади. У зот охират ҳаётида ўзлари талабгор бўлмаган ҳолда уларнинг саййиди бўладилар.
Бу саййидлик имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «қиёмат кунида жаннат эшиги (ёни)га келиб, очишни сўрайман. Хозин (посбон): «Сен кимсан?» дейди. «Муҳаммадман», дейман. У: «Фақат сенга очишга амр қилиндим, сендан олдин бирортага эмас», дейди», – деганлар.
Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг “Шамоили Муҳаммадия” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube