11625. Ҳақиқий шайхинг, устозинг сени (ғафлат) уйқусидан уйғотган, сени маломат, гуноҳдан халос қилган ва халқ олдида сен билан бирга юрган шахсдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11623. Тоғларга кўтарилишни ёқтирмаган одам,
Чуқур ҳандақлар ичра яшайди ҳар дам.
Абул Қосим Шабий, Тунислик шоир. (1909-1934)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11619. Абул Хайр Ақтоъ раҳимаҳуллоҳ: “Қалблар турли вазиятларда бўлади:
Бири - аломати барча мусулмонларга шафқатли ва улар ҳақида қайғурган ва уларга яхшилик салоҳият бўлувчи ишда ёрдамга шай бўлган иймон тўла қалб.
Иккинчиси – аломати адоват, ғилли ғашлик ва ҳасад бўлган нифоқ тўла қалб”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11622. Жисмларимиз тоатлар ила жамлаб терган савобларни тилларимиз гуноҳ (сўзлаш) ва разилликлар билан куйдириб юборади. Сукут қилиш ва тағофул, ўзини билмаганга солиш солиҳлар манҳажи, йўлидир. Шу сабаб яхшиликни сўзла ёки жим тур. Кишининг омонлиги икки жағининг орасидадир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11617. “...ва одамлардан қўрқардинг, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғинг ҳақлироқ эди”, Аҳзоб сураси, 37-оят.
Шундай экан, одатлардан олдин ибодатлар муқаддам қўйилади.
Воқеликдан олдин шариат муқаддам қўйилади.
Айбдан олдин ҳаром муқаддам қўйилади.
Ўрганиб қолинган ишлардан олдин суннат муқаддам қўйилади.
Одамларнинг риоясидан олдин Аллоҳ муқаддам қўйилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11615. Ҳакимлардан биридан, содиқ дўстлар ҳақида нима дейсиз, деб сўрашди.
У зот: “Улар турли жисмларда бўлган битта жондирлар”, деди.
“Муҳозаратил адиббаи” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11613. Имом Абу Лайс Самарқандий дедилар:
“Уч нарса ҳақида ўйламагин:
1. Фақирлик ҳақида ўйлама: Унда ғам-ташвишинг кўпаяди ва очкўзлик, ҳарисликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилганни зулми ҳақида (ундан ўч олишни) ўйлама: Чунки унда қалбинг қаттиқлашади, адоватинг ортади ва ғазабинг давомий бўлади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ўйлама: У ҳолда мол-дунё жамлашни яхши кўриб қоласан, натижада амални кечиктириб, умрингни зое қиласан.
“Танбеҳул ғофилийн”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11611. Тадаббур
"Билингки, албатта, Аллоҳ ерни ўлимидан кейин тирилтирур", Ҳадид сураси, 17 - оят.
Маъсият, гуноҳлар қалбингни қанчалар ўлдирмасин, умидсизликка тушмагин ва Аллоҳга қайтгин. Ана шунда Аллоҳ таоло тез орада худди ерни ўлимидан кейин тирилтиргани каби, қалбингни тирилтирур, ҳаёт ато этур...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11609. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Бизга етиб келганига кўра, айтишадики:
Дуо беш кечада ижобат бўлади:
1. Жума кечасида;
2. Қурбон ҳайити (ийдул Азҳо) кечасида;
3. Рамазон ҳайити (ийдул Фитр) кечасида;
4. Ражаб ойининг биринчи кечасида;
5. Шаъбон ойи ўртасининг кечасида.
Имом Байҳақий “Сунанул кубро”да ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11607. Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: “Киши бир биродарига ёқтирмайдиган нарсани кўрса, уни беркитишга буюрарди, беркитгач у ишдан (бошқа такрорламасин учун) наҳий қилар, қайтарарди. Шунда у беркитганига ажр савобга эга бўлади ва наҳий мункар қилгани учун ҳам ажрланади.
Бугунга келиб, бир киши бошқа бир кишида ёқтирмайдиган ишни кўрса, унга ғазаб қилади ва беркитганини ёйиб, фош қилади”, дедилар.
Ибн Ҳиббоннинг “Ровзатул ъуқало” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11605. Мусъаб ибн Саъд отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Эй Аллоҳнинг Расули, энг оғир синаладиган одамлар кимлар?» деб сўрадим. У зот шундай дедилар: «Пайғамбарлар, кейин уларга ўхшашлар, кейин уларга ўхшашлар. Одам диёнатига қараб синалади. Диёнати мустаҳкам бўлса, синови ҳам оғир бўлади. Диёнатида заифлик бўлса, ўша диёнатига яраша синалади. Бандага синовлар келавериб, натижада у ер юзида гуноҳсиз ҳолда юрадиган бўлади», дедилар”.
Имом Термизий ривояти.
🔹Шарҳ: Бундан балолар гуноҳларнинг ювилишига сабаб бўлиш билан бирга, анбиёлар каби бегуноҳ зотларнинг даражалари янада юқори бўлиши учун ҳам хизмат қилиши келиб чиқади. Демақ диндор ва тақводор кишиларнинг баъзи бир бало-офатларга дучор бўлишларини ҳам худди шу маънода англаш керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Аҳли илмлар айтадилар: «Аллоҳ кимни жаннат учун яратган бўлса, унинг боши кўргуликлардан чиқмайди».
@arabicuz
iOS | Android
11603. Балки ҳозирги торлик, машаққатда сени ва ҳожатингни раво бўлишини ўртасида истиғфоринг, истиғфоринг ва яна истиғфоринг (кўприк бўлгуси)дир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11601. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: “Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатил ғинаа, ва аъузу бика мин фитнатил фақри”, дер эдилар. Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.
🔹Маъноси: “Аллоҳим, мен сендан бойлик фитнасидан ва камбағаллик фитнасидан паноҳ тилайман”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11599. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Халқдан узлат қилишдан (одамлардан четланишдан) фойдалироқ нарсани билмадим. Чунки ана шунда сиз мусибатингиздан шодланадиган, сиздаги неъматга ҳасад қиладиган ва хатоларингиз билан сизни маломат қилиб айблайдиганларни кўришдан холи бўласиз. (яъни, ундай инсонлардан узоқ бўласиз)”, деди.
“Сойдил хотир” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11597. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”.
Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11624. “Сизларни оловга нима киритди?» (деб). Улар дерлар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик”, Муддассир сураси, 42- 43 - оятлар.
Намоз ўқи, токи сенга (жаноза) намози ўқимасларидан олдин... Эй жаннатга интилганлар, бомдод намози фейсбук (ва бошқа турли-туман ижтимоий тармоқларда беҳуда ўтиришдан) яхшироқдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11621. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлгач, бизга юзланиб: «Сизлардан ким бу кеча туш кўрди?» дер эдилар. Бирон киши кўрган бўлса, ҳикоя қилиб, Аллоҳ хоҳлаганича айтиб берар эди. Бир куни биздан: «Сизлардан бирон киши туш кўрдими?» деб сўрадилар. «Йўқ», дедик. У зот дедилар: «Лекин мен бу кеча икки киши олдимга келиб, қўлимдан тутиб, мени Муқаддас заминга олиб чиққанларини кўрдим...
(давоми)
«Сен борганда боши тош билан ёрилаётган биринчи киши Қуръонни олиб, сўнг уни тарк этадиган ҳамда фарз намозларини қўйиб, ухлайдиган кишидир».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11618. Чигиртка ва капалакнинг фарқи
Чигиртка муназзам, тартибли ҳаёт кечиради, қаерга бораётганини билади. Капалак эса уйноқлаб, ўта тартибсиз учади. Қиёмат кунида инсонларнинг аҳволи капалакларинг аҳволига каби бўлади: “У Кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар”, Қориъа сураси, 4-оят.
Қайта тирилиш, баъс кунида бўлса, улар Маҳшар майдони томон тартиб билан йўналиб борадилар: “...гўрлардан кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар”, Қамар сураси, 7-оят.
Қуръон балоғати нақадар буюк!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11620. “Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин”, Фотир сураси, 5-оят.
Изоҳ: Бу дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳларига берилиб, алданиб қолманг. Бу дунё ҳаётига охиратни алмашманг.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11616. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат аҳли тепаларидаги болохона аҳлини ўрталаридаги тафозул* туфайли мағриб ёки машриқда уфққа ботаётган порлоқ юлдузни кўргандек кўрадилар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, анбиёларнинг ўзгалар ета олмайдиган манзиллари ўшами?» дейишди. У зот: «Йўқ, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, (булар) Аллоҳга иймон келтириб, расулларни тасдиқ қилган кишилардир», дедилар».
* Фазл ва даражадаги ўзаро тафовут
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11614. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Иблиснинг авом одамлар устидаги алдовларидан бири, улар гуноҳ-маъсиятлар қилишади, кейин бу ишлари учун айблашса, “Робб таоло карамлидир, авфи мағфирати кенгдир (барибир кечириб юборади)” дейишларида бўлади”.
“Талбийсил иблийс” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11612. Бир кишининг хатоси учун ниятларини айблаш жоиз эмас. Ниятларни далилсиз айблаш ва маломат қилиш зулмдир. Чунки ният Аллоҳнинг ҳаққидир. Ислоҳ қилувчиларнинг ҳалок қилган энг буюк хатолари, хато қилган инсонларнинг ниятларини айблашга муккасидан кетишларидир.
Изоҳ: Мўминнинг ўзини, нияти ва амалини асоссиз ботил сўзлар билан айблаш ҳалок қилувчи катта гуноҳдир.
«Мўмин ва мўминаларга, улар бирон нарса қилмасалар ҳам озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар», Аҳзоб сураси, 58-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11610. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда фақир қолдирмай, сизларни бой қилиб қўярди. Аллоҳ хоҳлаганида ичларингизда бой қолдирмай, сизларни фақир қилиб қўярди. Лекин, У Зот қандай амал қилишларингизни кўриш учун сизларни бир-бирларингиз билан синайди”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11608. Ҳар доим ҳам ақлингга суянаверма... Ҳамма вақт ҳам ҳаёт маънили, мантиқли бўлавермайди... Шунингдек, ҳар доим ҳам қалбингга қулоқ тутаверма. Чунки ҳаёт ҳиссиётларга эътибор бермайди... Фақат ҳар доим ҳам бир оёқда туравермаслик учун оддий инсон бўл, кифоя.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11606. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳақни Умарнинг тили ва қалбига жорий қилган, у Фаруқдир, Аллоҳ таоло унинг воситасида ҳақ билан ботил орасини ажратди”, – дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
🔹Изоҳ: Умар розияллоҳу анҳу нубувватнинг олтинчи йилида Исломни қабул қилганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўттиз тўққизта эркак ва битта аёл киши Исломга кирган эдилар. Сўнгра Умар Исломга кирди ва улар қирқта бўлдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом ушбу оятни олиб тушди: “Эй Пайғамбар! Сизга ва Сизга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир”, (Анфол сураси, 64- оят).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11604. Қачонки қандай ўқишни ва нима ўқишни билиб олсак...
қандай фикрлашни ва қандай баҳс мунозара олиб боришни ва қандай қилиб етказиш, кўндиришни билиб оламиз.
Ўқиш бу – билим маърифат ва фикр пайдо қилиш йўлидир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11602. Уч тоифага Аллоҳ назар солмайди:
– Зулмни амалга оширувчига;
– Унга ёрдам берувчига:
– Унга кўниб, рози бўлувчи кишига.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11600. Авлиёлардан бири айтади: “Илм толибларидан бири унга очилиш, илмдаги файзу-футуҳ кечикаётганидан шикоят қилди. Унга деди: “Агар мутолаа ва ўқишда (бу нарсага эришишни) истасанг: “Аллоҳумма, я ман мақолийдул умуури куллиҳаа биядиҳи, ва илайҳи яржиъул амру куллуҳу, я Фаттаҳу, я Ъалийм, ифтаҳ ъалаййа фатҳан қорийбан я Фаттаҳу, я Ъалийму, я Фаттаҳу, я Ъалийму”, дея дуо қилгин. Бунда файзу-футуҳ бўлиши тажрибада кўрилган”, деди.
Ҳар бир олим ва мутааллимга қироатга киришишдан олдин ушбу дуога эътибор, эътимод қилиши яхшидир, лозимдир.
🔹(Маъноси: “Эй барча ишларнинг жилови қўлида бўлган Аллоҳим, барча ишлар Унга қайтади. Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм, менга яқин ғалаба, фатҳ муваффақиятни очгин, насиб этгин! Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм бўлган Зот! Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм бўлган Зот!)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11598. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Агар (сен учун бегона) аёлни учратиб қолсанг, то ўтиб кетгунингча кўзингни юмгин”, деди.
Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11596. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз мол-дунё ва хилқатда ўзидан афзалроқ кишини кўрса, ўзидан пастроққа қарасин», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube