arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11573. Коинотда бўлган фазогирлар кўришдаги муаммолар ва диабет касаллигига ўхшаш руҳий бузилишлардан азият чекадилар. Атмосферани тарк этган космонавт коинот кенглигида ўзини худди кучли қоронғуликдан кўриши ёпилиб қолгандай ҳис қилади. Гравитация – вазнсизлик йўқолганда эса, бу ҳол унинг тана тизими ва мияга қон қуйилишга таъсир қилади ва у худди сеҳр қилинган каби ҳолатни бошидан кечиради.

Бу ҳақиқат Қуръони каримда 14 -аср олдин баён этилган бўлиб, Аллоҳ таоло шундай дейди: “Агар уларга осмондан бир эшик очсаг-у, куппа-кундузи унга кўтарилиб турсалар ҳам: «Албатта, кўзларимиз боғланди, балки, биз сеҳрланган қавмдирмиз», – дерлар”, (Ҳижр сураси, 14,15 – оятлар).

Изоҳ: Ушбу соҳа мутахассисларининг маълум қилишича, космик миссия касаллик ва жароҳатлари номли алоҳида атама мавжуд бўлиб, бунда космик парвоз пайтида юзага келиши мумкин бўлган бир қатор тиббий ҳолат ва жароҳатларни англатади. Коинотда юзага келадиган касалликларнинг аксариятига тез тиббий ёрдам зарур эмас ва улар космик кема бортида даволаниши мумкин. Фазогирларнинг қарийб 75 фоизи иситма касаллиги, бош оғриғи, уйқусизлик ва бел оғриғи каби ҳолатларни ўтказиб, кема парвозлари пайтида дори-дармонларни қабул қилган. Бошқа кенг тарқалган касалликларга кичик жароҳатлар, куйишлар, дерматологик ва мушак-скелет тизимининг шикастланишлари, нафас олиш касалликлари ва сийдик йўллари муаммолари киради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11571. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен ва мендан олдинги анбиёлар бир киши қуриб, чиройли ва гўзал қилган, фақат бурчакларининг бирида биргина ғиштнинг ўрнини қолдирган бинога ўхшаймиз. Одамлар унинг атрофида айланар, ундан таажжубланиб: «Мана бу ғишт ҳам қўйилса эди», дейишар эди. Ўша ғишт менман ва мен пайғамбарларнинг сўнггисиман».

Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Изоҳ: “...Аллоҳ таоло Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги пайғамбар қилиб юборгандан кейин пайғамбарлик ниҳоясига етди. Энди бошқа пайғамбар юборилмайди. Ҳар бир нарсада Алийму Хобийр бўлган Аллоҳ таоло Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган инсониятни Ўзи юборган пайғамбарлар орқали тўғри йўлга солишни Ўзи ихтиёр қилди. Бунинг учун аввало нубувват ва рисолат биносини бир бутун ва мустаҳкам пойдеворлик қилди...”.
“..Аллоҳ таоло ана шу тарзда инсониятни аста-секин тарбиялаб келди. Охирига келиб, инсоният камолга етганида, унга энг мукаммал ва боқий шариат, шариати Муҳаммадияни берди. Нубувват ва рисолат биносининг энг гўзал ва энг сўнгги ғиштини қўйди. Энди қиёматгача бу бинога ғишт қўйилмайди. Бошқа пайғамбар юборилмайди. Ислом шариати барча замонлар, барча маконлар ва барча халқлар учун қиёмат қоим бўлгунча кифоя қилади. Ана шунинг учун ҳам Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам энг афзал пайғамбар ҳисобланадилар. Пайғамбарларнинг хотими-тугатувчиси ҳисобланадилар. Бундан улуғ фазл бўлиши мумкин эмас” (Ҳадис ва ҳаёт”дан).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11569. “Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар”, Марям сураси, 59-оят.

Оятда келган “ортидан бир ўринбосарлар қолдики”, деб намознинг вожиблари, суннатлари шартлари ва арконларини бузиш билан, қоим қилмаслик билан уни тарк этиши ҳамда аҳли китобларнинг ва мусулмонларнинг шаҳватга эргашиб кетганларидан бўлиб қолганлар назарда тутилган.

Жазоирийнинг “Айсарут тафосир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11567. Тажриба қилиб кўринг!

Ижтимоий тармоқ воситаларидан бироз узоқлашинг. Шунда уни ичида юриб бирон нарсани йўқотганинглар йўғу, лекин ташқарисида (яъни, воқеий ҳаётда) улкан нарсаларни қўлдан чиқарганингиз маълум бўлади. .

Ота-оналарингизнинг ёшлари анча кексайиб, сезмай қолибсизлар. Ўғил-қизларингизни тарбиясига эътиборсиз бўлиб, унутиб ҳам қўйибсизлар. Яқинларингиз, севганларингиз кетиб қолишибди ҳам.
Кўплаб фурсатлар, қимматли вақтлар зое бўлибди ҳамки, ғофил қолибсизлар. Намозлар, зикрлар, суннатлар, Қуръон қироатлари, ота-оналар билан бирга ўтиришинглар, болаларингизни парваришлаб, кузатишларингиз, азон сўзларини такрорлашларингиз, саҳарлардаги истиғфорларингиз, намозлар ортида ўтириш, дуолар қилиш, Набийга саловотлар айтиш ва яна кўп-кўп нарсалар зое бўлиб кетибди...

Ҳеч вақт ўзингиздан сўраб кўрганмисиз, интернетдаги ижтимоий тармоқлар нега арзон, деярли текин? Жавоби оддий. Бирон маҳсулотга ҳақ тўламаяпсизми, билингки, асли сиз маҳсулотсиз!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11565. Агар қалбингда умматнинг яраси (ташвиши, ғами) бўлмас экан, у ҳолда сен уммат қалбидаги ярасан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Буюклар ҳаёти

☪️ Қиёмат кунига қадар зикри барҳаёт бўлган Имом Бухорийни Аллоҳ таоло Ийдул фитр – Рамазон ҳайити кечасида вафот эттирган. Нисобур ҳокими шаҳардан чиқариб юборганида, у зот Бухорога борганлар. Бухоро амири ҳам фитналарга учиб, у зотни шаҳардан чиқиб кетишларини талаб қилган. Шундан кейин Имом Бухорий Самарқандга қараб йўл оладилар ва бир мунча муддат Ҳартанг қишлоғида қолиб, ўша ерда вафот этганлар.

🔹Изоҳ: Муҳаддислар имоми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий шанбага ўтар кечаси, Рамазон байрамига ўтар кечаси хуфтон намози пайтида вафот этдилар. Рамазон байрами куни, пешин намозидан кейин, шанба куни, икки юз эллик олтинчи ҳижрий сананинг биринчи шаввол куни Хартангда дафн қилиндилар.
«Ал-Бидоя Ван-Ниҳоя» китобида Имом Бухорийнинг дафн маросимига бош-қош бўлган Иброҳим ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади: «Муҳаммад ибн Исмоилнинг дафнига мен мутасадди бўлганман. У Хартангда вафот этганидан кейин мен Самарқанд шаҳрига олиб бориб дафн қилмоқчи бўлдим. Аммо бир соҳибимиз бунга йўл бермади ва Хартангга дафн қилдик».

Тарихчиларнинг таъкидлашича, Имом Бухорийнинг туғилишлари ҳам шаввол ойида бўлиб, у зот Бухорода, шаввол ойининг ўн учинчи куни, жума намозидан кейин туғилган эканлар.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Эслатма

🌘 Ҳайит Рамазон ойидан чиқишдир, Исломдан эмас. Рамазонда тақиқланган (гуноҳ амаллар), ҳайитда ҳам ман қилинган. Қолаверса, улар (мусулмон одам учун) умр бўйи ҳаромдир, ман этилгандир.

Зуҳо Шоҳин.

Изоҳ: Бу ўринда, йилда фақат Рамазонда рўза тутиб намоз ўқиб, масжидга, таровеҳга қатнайдиган, бекорчи ва лағв ишлардан тийилиб, сўкинмасдан, уришмасдан, гуноҳ-маъсиятлардан ўзини узоқ тутадиган, ой тугаб, Ҳайит бошланиши билан эса афсуски, яна эски "қилиқ"ларига қайтадиган, Исломда қайтарилган гуноҳ амалларни давом эттирадиган айрим мусулмонларга, умуман олганда, барчамизга бир эслатмадир. Аллоҳ таоло тавфиқ берсин, ҳидоятида бардавом қилсин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11562.  Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Намозда қайтарилган ўгирилиш икки хил:
Биринчиси: Қалбни Аллоҳ таолодан ўзгага буриш.
Иккинчиси: Кўзни (намоз вақтида ҳар тарафга) буриш.
Иккаласи ҳам қайтарилган. Банда намозида юзланиб турар экан, Аллоҳ таоло ҳам унга юзланиб туради. Энди қалби билан ёки кўзи билан бурилса, Аллоҳ ундан юз ўгиради”, деди.

“Ваабилис соййиб” (Мўл ёмғир) асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11560.  Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу: “Албатта сизлар яхшиликнинг фақат сабабларини кўриб турибсизлар. Ёмонликнинг ҳам фақат сабабларини кўриб турибсизлар. Яхшиликнинг бари тўлалигича жаннатдадир.  Ёмонликнинг бари тўлалигича дўзахдадир. Дунё ҳозирдаги мато бўлиб, ундан яхши ҳам фожир ҳам еяверади. Охират эса содиқ, рост ваъда бўлиб, унда Қоҳир подшоҳ (Аллоҳ) ҳукм қилади. Ҳар бирининг фарзандлари бор. “Охират фарзандлари” бўлинглар, “дунё фарзандлари” бўлманглар”, дедилар.

Абу Нуъаймнинг “Ҳилятул авлиё” асаридан.

Аллоҳим, бизни охират фарзандларидан этгин!

Изоҳ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Дунё ортда колмокда, охират қаршингизда турибди. Ҳар бирининг ўз фарзандлари бор. Сизлар дунё фарзандлари эмас, охират фарзандлари бўлинглар. Бугун ҳисоб бермоқ йўқ, амал бор. Эртага амал бўлмайди, фақат ҳисоб бериш қолади”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11558.  Ҳассон ибн Атийя: “Жаброил алайҳиссалом суннатни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга худди Қуръонни олиб тушгандек олиб тушардилар”, деди. Абу Довуд «Маросил» ва Доримий «Муснад»идаги  ривояти.

Изоҳ: Ҳасан Басрий: “Имрон ибн Ҳусайн биродарлари билан ўтирган эди. Шунда улардан бири: “Бизга фақат Қуръон билан гапиринглар” деди. Унга: “Яқин кел” деди. У яқин келди. 

Имрон ибн Ҳусайн: “Сен ва дўстларинг Қуръонга мурожаат қилиб пешин намозини тўрт ракат эканини, асрнинг тўрт ракат эканини ва шомнинг уч ракатлигини топа оласизларми? Сен ва дўстларинг Қуръонга мурожаат қилиб тавоф етти марта эканини, Сафо ва Марва тавофи қанчалигини топа оласизми?”, деди.  (Хатиб Бағдодий).

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ: “Суннат Қуръоннинг тафсири, таърифи ва баёнидир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ҳайитингиз билан!

🕌 Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: "Унда Аллоҳга осийлик қилмаган ҳар бир кунинг ҳайитдир", деди

"Латоифул маъориф"дан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ҳайитингиз билан!

☪️ Умар ибн Абдулазиз ислом юртларига Рамазон ойини истиғфор ва фитр садақаси билан якунлашга буюриб мактуб йўлларди.
Албатта, фитр садақаси рўзадордан содир бўлган лағв ва рафасдан покловчи амалдир. Истиғфор эса рўзада лағв ва рафас билан бузилган ўринни тўғриловчидир.

Ибн Ражабнинг "Латоифул маъориф" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ҳайитингиз билан!

🕌 Муборак Рамазон ҳайитининг суннатлари

1. Ғусл қилиш.

2. Энг яхши кийимларни кийиш.

3. Намозга чиқишдан олдин тоқ ададда хурмо ейиш.

4. Ҳайитни намозгоҳда (ёки масжидда) адо этиш.

5. Намозга юри6 бориш ва қайтишда бошқа йўлдан келиш.

6. Ҳайит билан бошқаларни муборакбод этиш, табриклаш.

7. Ҳайит кечасидан бошлаб, имом ҳайит намозини адо этишга чиққунига қадар такбир лафзларини айтиб юриш.

8. Фитр закоти (садақасини) чиқариш. Ҳайит намозидан олдин чиқариш вожибдир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ҳайит одоблари

☪️ Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: "Ҳайитларда хурсандчилик, сурурни кўрсатиш диннинг шиорларидандир" дедилар.

"Фатҳул Борий"дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️Хушбўйланишни ёқтириш

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: "Илм аҳлини ҳар бир ҳайитда хушбўйланишни ва (чиройли, тоза кийимлар кийиб) зийнатланишни ёқтирганларини эшитдим" дедилар.

Ибн Қудоманинг "Муғний" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11572. “Ўқиган халқдан кўра билимсиз жоҳил халқни бошқариш осонроқдир”.

Аҳмад Холид Тавфиқ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11570. “Албатта Марямнинг поклиги – бу унинг Аллоҳ таолога бўлган катта, чуқур, улкан иймонининг поклигини қасд қилади, унинг маъсият ва куфрдан пок эканини қасд қилади, ифода этади, унинг мақталган яхши аҳлоқлар эгаси бўлгани ҳолда айбланган ёмон аҳлоқлардан пок эканини қасд қилади. Шунингдек, бирон ҳолатда ҳам эркакларнинг тегинишидан ва яҳудийларнинг туҳматларидан пок эканини қасд қилади, ифодалайди. Албатта Мавло Зот уларнинг бўҳтонларида поклаб қўйгандир”.

Доктор Али Саллобий “Масиҳ ибн Марям: Комил ҳақиқат” асарида Адҳам Шарқовийнинг “Қуръон қиссаларида аёлнинг ўрни” асаридан келтирган иқтибоси.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11568. Зурриётни дунё фитналаридан омон бўлиши учун хавфсираш аввало ўзингни ислоҳ қилишга ундайди. Чунки бу иш фарзандларингни салоҳиятли бўлишларининг асоси, бош сабабидир. Саид ибн Мусаййиб бир куни ўғлиларига: “Ўғлим, сен учун намозларимни зийнатлайман (мукаммал, пухта адо этишга уринаман). Бу ила сени муҳофаза этишни умид қиламан”, деди. Сўнгра Қуръондаги: “Уларнинг оталари солиҳ киши эди”, (Каҳф сураси, 82) оятини тиловат қилди.

Агар бошлиқ тўғри бўлса, қўл остидагилар ҳам тўғри бўлади. (чўпон тўғри бўлса, чорва ҳам тўғри бўлгани каби).
Аллоҳим, бизни ва зурриётларимизни ислоҳ қилгин!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11566. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қай бир мусулмон киши вафот этиб, жанозасида Аллоҳга ширк келтирмайдиган қирқта одам иштирок этса, Аллоҳ таоло уларнинг маййитни шафоат қилишларига рухсат беради».

Имом Муслим ривояти.

🔹Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қай бир маййитга ададлари юзга eтган мусулмонлар жамоаси жаноза ўқиб шафоат сўрасалар (яъни гуноҳлари кечирилишини сўраб дуо қилсалар), уларнинг шафоатлари қабул қилинади». Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11564. Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ: “Кимки инсонларга моли, таоми ва шароби билан ёрдам беролмас экан, унда очиқ юзи ва ҳусни хулқи билан уларга ёрдам берсин”, деди.

“Ҳилятул авлиё” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11563. Жанозада кулаётган одамни кўрсанг, билгинки, унинг қалби қотибди. Энди майит билан унинг фарқи нафас олиб турганида холос.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Шаввол ойининг фазилати

☪️ Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: "Шаввол ойида уйланиш (никоҳ тўйи) яхши саналган ишдир", дедилар.

“Саҳиҳи Муслим” шарҳидан.

Изоҳ: Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар, у зот: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?”, дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим”га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила одамлар орасида жоҳилиятдаги шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санаганларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11561. Тонгги ва кечки дуолардан

– Амр ибн Шуайб отасидан, отасида бобосидан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта “Субҳаналлоҳ” деса, юзта туя (садақа қилгани)дан афзал  бўлади,

– Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта “Алҳамдулиллаҳ” деса, Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлаганидан афзал бўлади,

– Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта “Аллоҳу акбар” деса, Аллоҳ йўлида юзта қул озод қилгандан афзал иш қилган бўлади,

– Кимки «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир», деб қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта айтса, ҳеч ким унинг келтирган (савоб амали) дан ортиқ келтиролмайди, магар, кимки шуни айтса ёки ундан зиёда қилса (келтира олади)», дедилар».

Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир».

Имом Табароний ва Насоийлар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11559. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида: “У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) юбориладиган ваҳий, холос. Унга шиддатли қувват эгаси таълим берди", (Нажм сураси, 3 -5 – оят).
 
Қуйида эса, Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло менга тавозуъли бўлинглар, деб ваҳий қилди. (Бундан умматим таълим олиб) ҳеч бир киши бошқа кишига фахрланмасин ва ҳеч бир киши бошқа кишига душманлик қилмасин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Энди кейинги ҳадисда бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулофои рошидийларни зикр қилиб, (ўзларидан кейин) уларнинг сўзлари ва феълларига ҳам эргашишни вожиб қилдилар тайинладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг суннатимни маҳкам ушланглар ва мендан кейин тўғри йўлга муваффақ бўлган ҳамда ҳидоятга эришган халифаларимнинг суннатини маҳкам ушланглар. Уни жағ тишларингиз билан маҳкам тишланглар. Ишларнинг энг ёмони, янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир янги чиққан иш, бидъатдир. Ҳар бир бидъат, залолатдир”, дедилар.  Имом Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ҳайитингиз билан!

🕌 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки рамазон рўзасига шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”.

Ибн Можа ривояти.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

Изоҳ: Уламолар Рамазон рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганлик мукофоти берилишини бундай тушунтиришган: “Маълумки, шариатимизда ҳижрий-қамарий тақвим асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Шундай экан, бир ҳижрий-қамарий йил тақрибан 360 кундан иборат. Шунда, ўттиз кун Рамазон рўзаси ўнга кўпайтилганда 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади.
Шаввол ойининг олти кун рўзасининг ўн баробари эса 60 кун, яъни, 2 ой бўлади. Қўшиб ҳисоблаганда, 360 кун (бир йил)ни ташкил қилади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади.

Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...”, Анъом сураси, 160-оят.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11557. “У: «Мен сенга бир пок ўғилни ҳадя этиш учун Роббингнинг элчисиман, холос», – деди”, (Марям сураси, 19 – оят).
Аллоҳ таоло ато этажак зурриётни ақл заковат маъносидаги “закий”– демади, балки “покиза ва тўғри йўлда бўлган нафс” маъносидаги “закий”дея баён қилди. Токи бу нарса оталарнинг фарзандлари устидаги асосий ғоя, мақсадлари бўлсин учун ҳам шундай деди.

Валид Саййид.

Изоҳ: Яъни, оталар тарбиядаги эътиборни боланинг тақволи, покликка эътиборли ва тўғри йўлдаги фарзанд бўлишига қаратсинлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ҳайитингиз билан!

☪️ Рамазон ҳайити табриги

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ. Амма баъд.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, arabicuz илмий- маърифий каналининг азиз мухлислари, илм толиблари!

Сизларни милодий 2024/ҳижрий 1445 йилнинг Ийдул-фитр - Рамазон ҳайити билан ўзим, оилам ва arabicuz жамоаси номидан самимий табриклайман.

Фазилатли, барокатли ва раҳматларга тўла улуғ Рамазон ойида тутган рўзаларингиз, хатми Қуръонларингиз ва бошқа ибодатларингизни Аллоҳ таоло ҳусни қабул айласин, ажру савобларни зиёдаси ила ато айласин!

Бутун оламда тинчлик бўлсин, урушлар тўхтасин. Барчамизни келгуси Рамазонга офият ва иймон саломатлигида етказсин. Сизга ва оилангизга тинчлик, фаровонлик ва икки дунё саодати насиб бўлсин.

Анвар Аҳмад, arabicuz сайти бош муҳаррири.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11556. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатга кирган бирор киши, ер юзидаги бор нарса уники бўлса ҳам, дунёга қайтишни истамайди, фақат шаҳидгина иззат икромларни кўргани туфайли дунёга қайтиб, ўн марталаб ўлдирилишни орзу қилади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11555. Тавба қилувчи, мунийб (Аллоҳга тоатида юзланувчи) ва авваб (Аллоҳга қайтувчи)нинг бир-биридан фарқи
Аллома Аллон раҳимаҳуллоҳ айтади: “Кимки гуноҳлардан Аллоҳнинг азобидан қўрқиб қайтса, у - тавба қилувчидир.
Кимки ҳаё билан, Аллоҳдан уялиб гуноҳлардан қайтса, у - мунийбдир.
Кимки Аллоҳнинг Жалоли, улуғлигидан ҳайиқиб, Унга таъзийман гуноҳлардан қайтса, у - аввобдир.

“Далилул фалиҳийна шарҳу риёзус солиҳийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🕌 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Эй Одам боласи, инфоқ қил, Мен сенга инфоқ қиламан», деб айтади», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…
Подписаться на канал