11554. Эътироф
Аллоҳ таоло мени доимий камчилик нуқсонларимга қарамай, ҳеч қачон мени ташлаб қўймаган.
Бунга ҳақли бўлмасамда, кенг фазлидан ризқлантирган, ато этган.
Гуноҳларим улкан бўлсада, мени айбларимни беркитган хотиримни жам қилган.
У зот дуоларимни мен сўраганимдан-да яхшиси ила ижобат этган.
Умид қилганим, кутганимдан кўра кўпроғи(ни бериш) ила мени ҳайратга солган.
У зот гуноҳим билан ушламади балки, менга муҳлат берди, мени икром қилди.
У Зот мени Роббим, ёлғизлигимда йўлдошим, қайғуимда нажоткоримдир.
Унинг раҳмати мени ўраб, фазли мени кўмдиргандир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11552. Агар менга золим билан қулларнинг йўқ бўлиши ўртасида ихтиёр берилганда, мен ўйлаб ўтирмай қулларнинг йўқ бўлишини танлаган бўлардим. Чунки золимларни қуллар пайдо қиладилар.
Ибн Халдун, мутафаккир, тарихчи.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11551. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бегона туялар ҳовуздан ҳайдалганидек, ҳовузимдан (баъзи) кишиларни албатта ҳайдайман», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон эҳсон ойи
🌙 Фарз қилинган закот чўнтаклардан олинадиган солиқ эмас, балки у энг аввало инсонларга меҳр-мурувват ва раҳм-шафқат туйғу, шиорларини сингдириш, турли табақалар ўртасида танишув ва улфатлик муносабатларини мустаҳкамлашдир. Қуръони каримда закот беришдан мақсад, ғоя баён этилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан: “Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, дейилган. Тавба сураси, 103-оят.
Шунингдек, закот жорий этилишининг энг муҳим ҳикматларидан бири, нафсни тубанлик кирлигидан тозалаш ва жамиятни олий даражага кўтаришдан иборатдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.
Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Закот - Исломнинг кўпригидир” деганлар. Закот бериш билан бевалар, етимлар, ногиронлар ва муҳтожларга ғамхўрлик қилинади. У инсонлар ўртасида алоқаларни яхшилаб, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги кўприк бўлади. Закот берувчини пулга муҳаббатдан, бахиллик каби қалб касалликларидан асрайди. Закот инсонни пулга ҳирс қўйишдан ҳимоя қилиб, ҳар бир яхшилик Аллоҳ таолодан эканини тушунишига сабаб бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11549. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бомдод намозини жамоат билан адо этса, сўнг Қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракъат намоз ўқиса, унга мукаммал, мукаммал ва яна мукаммал ҳаж ва умра қилганнинг ажри бўлади", дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Изоҳ: Ҳадисда зикр қилинган намозни жамоат билан адо этиш шарти фақат эркаклар учундир. Аёллар эса намозларни уйда ўқишлари афзаллиги бошқа кўп ҳадисларда хабар берилган.
Бомдод намозидан кейин қуёш чиқиб бир найза миқдорича кўтарилгунга қадар ухламасдан тонгги зикрларни ўқиб, Қуръони каримни тиловат қилиб ўтириш афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва салафи солиҳлар зуҳо вақтигача ухламасдан, ибодат билан банд бўлардилар.
Аёллар ҳам уйларидаги жойнамозларида бомдод намозини ўқиб бўлганларидан сўнг қуёш кўтарилгунга қадар зикру тиловат қилиб ўтирсалар, сўнг икки ракъатдан ишроқ ва зуҳо намозини ўқисалар юқоридаги ҳадиси шарифда башорат берилган ажру савобларга эришадилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11548. Улуғ тобеин Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳнинг кўзлари ғилай эди. Шогирдлари Сулаймон ибн Меҳроннинг эса кўзлари хира эди.
Ибн Жавзий ўзининг “ал-Мунтазам” асарида ривоят қилади, бир куни икковлари масжидга бориш мақсадида Кўфа кўчаларидан кетишар эди. Шу пайт имом Нахаъий: «Эй Сулаймон.! Мен бошқа йўлдан, сен бошқа йўлдан кетсанг бўларди. Чунки, баъзи калтафаҳмлар ғилай кўзи ожизни етаклаб кетмоқда, деб бизни ғийбат қилиб гуноҳга ботишади», деди.
Шунда Аъмаш: «Эй Абу Имрон, сизга нима! Ахир биз савобга эга бўлиб, улар гуноҳга ботишади-ку?!» деди. Шунда Нахаъий: «Субҳаноллоҳ! Биз ажралиб, уларнинг омонда қолиши биз савобга эга бўлиб, улар гуноҳкор бўлишларидан яхшироқдир», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11547. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан
“Аллоҳумма инний ас-алукал жанната ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва аъуузу бика минан наари ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва ас-алука кулла қозоин қозойтаҳу лий хойро”. Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган. Ибн Можа ривояти.
Маъноси: «Аллоҳим! Сендан жаннат ва унинг неъматларини ҳамда унга яқин қилувчи сўз ва амални сўрайман. Дўзахдан ва дўзахга яқин қилувчи сўз ва амалдан паноҳ сўрайман. Менга битган барча тақдир қазоингни менга хайрли этишингни сўрайман».
Шарҳ: “Аллоҳим, мен Сендан жаннатни сўрайман”: яъни, “унга киришни, ва унга киришга сабаб бўладиган амалларни қилишга қувватни, қудратни сўрайман”. Жаннатга киришни ва жаҳаннамдан узоқ бўлишни сўраш ҳар бир мусулмон матлаби ва ишларининг бош ғояси бўлиши лозим.
Ушбу дуо шунингдек, Аллоҳ таолонинг қазосига розиликни, мусулмон учун Аллоҳнинг қазоси бўлган ҳар бир иш яхшиликка ўранган ва ҳамроҳ эканини ва Аллоҳ унга тақдир қилган нарса билан уни рози қилиши шубҳасизлигини ифода этувчи дуо ҳамдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
☪️ Лайлатулқадр
Лайлатулқадрнинг аниқ вақтлари ҳақидаги (собит бўлган саҳиҳ ҳадислар ва уламоларнинг ишончли қавлларидан ташқари) ҳеч кимнинг сўзларини тасдиқлама. Бу Аллоҳдан ўзгаси билмайдиган ғайбий ишдир. Рамазоннинг охирги тунигача ибодатларда тиришгин.
Унутма, унинг ҳар кечасида дўзахдан озод қилиниш бордир. Бу борадаги ҳақиқий ютуқ Аллоҳга яқинлашиш ва Рамазондан кейин ҳам тоат-ибодатларда собитликдир.
Инсонларнинг далил-ҳужжатсиз сўзларидан таъсирланма...
Мажид Закий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
☪️ Лайлатулқадрни (топган ёки топмаганингни) табиат аломатларидан, қуёш ой ва юлдузлардан излама, ҳамда таъбир қилувчилардан сўраб юрма.. Уни қалбингни сидқидан, унинг Роббисига бандалиги, убудиятидан, ғийбат ва адоватдан саломат, омонда эканидан изла. «Аллоқ хузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)», Шуаро сураси, 89-оят.
Роббингга салим қалб ила пешвоз чиқ, юзлан ва хурсанд бўл, башорат ол. Чунки сен карамлиларнинг энг карамлиси, сахийси бўлган Зотга ибодат қилмоқдасан. (У албатта ато қилади, беради)
Шайх, доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11544. Узум донаси (қисса)
Усмонлилар даврида Хайриддин Кечежи афанди (Keçeci- юпқа аъло нав мато савдоси билан шуғулланувчи) исмли бир турк бой киши икки кило узум сотиб олибди ва хизматкорига: “Уйимга элтиб, аёлим бергин” дебди ва ишига кетибди. Ишдан кечки пайт қайтибди, бироз ҳордиқ чиқариб, егиси келиб узум сўрабди.
Аёли бўлса унга: “Биз уни еб бўлдик, узум қолмади”, дебди.
Шунда эри ўрнидан туриб кўчага йўл олибди. Аёли ортидан чақирса ҳам, жавоб бермай кетиб қолибди. У шу боришида тўғри ер олиб-сотувчи даллоллардан бирининг олдига борибди.
“Ўзингдаги энг яхши ер-жойни кўрсат, сотиб оламан” дебди. Кўрсатилган ерни сотиб олибди ва қурувчиларни чақириб, “мана шу ерда масжид қурилишини бошланглар, ҳозироқ олдимда иш бошланглар” деб буюрибди. Қурувчилар асбоб-анжомларини келтириб иш бошлашибди.
Уйига қайтганида аёли қаерда эканини сўрабди. Хайриддин афанди: “Мана энди хотиржам ўлсам, ҳаётдан кетсам бўлади. Сизларни орангизда ҳали тирик бўлатуриб, бир дона узум билан эсда тутмадинглар-ку, қандай қилиб мен вафот этиб кетганимдан сўнг ортимдан садоқат ила эҳсон, садақалар қилиб мени эслайсизлар?”, деб жавоб берибди.
Ўша масжид бино қилинганига 400 йил бўлибди... У хайрия (вақф) мақсадида бино қилинган.
Ушбу қиссадан ибрат шулки, ўлимингдан олдин охиратингга фойдаси тегадиган амални тақдим эт, ўзинг учун амал қил. Эртага кимдир сенинг номингдан нимадир қилишга суяниб, ишониб қолма. Билгинки, эртага унутиласан...
Таржимон изоҳи: Sanki Yedim Camii - Санки Едим масжиди, Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган Усмонлилар давридан қолган тарихий масжиддир. Масжид 17-асрда қурилган ва Зейрек маҳалласидаги Кирбажи кўчасида жойлашган. Бу масжидни қурдирган киши Аданалик Кечежи Хайриддин ёки Шокир афанди исмли киши экани, у бирор нарса хоҳлаганда ҳам овқат емагани, пулларини “егандейман” дея тежаб, жамғариб бир неча йил деганда бир масжид қурган деган ривоятлар ҳам бор экан. Масжид биринчи Жаҳон уруши олдидан ёнғин чиқиб вайрон бўлган, кейинчалик 1959-60-йилларда халқ ҳашари йўли билан асл нусхасидан бошқачароқ кўринишда қайта қурилиб, бугунги кунда ҳам фаолият кўрсатяпти экан.
Демак, киши хайр-эҳсон ва садақаларни ҳаётлик пайтида ўзи тарқатиб, рўёбга чиқариши керак. Чунки, бу масъулиятни меросхўрларига қолдирса, улар аввало буни амалга оширишлари машаққат. Бордию, амалга оширишса ҳам риё қилиб, унинг савобини йўққа чиқаришади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11543. Агар кишида бефарқлик чўзилиб кетса, у ҳайвон каби бўлиб қолади. Уни ейиш, ичиш ва шахсий ғарийза (инстинкт)ларидан бошқа нарса қизиқтирмай қолади.
Ибн Халдун.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🕌 Лайлатулқадрни яширилишининг ҳикмати
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: "Уламолар айтишади: Лайлатулқадрни яширилишининг ҳикмати, уни топишда интилиш, жидди жаҳдни ҳосил қилиш ва агар туни ошкор қилинса, камчиликка йўл қўйилишига хилоф қилишдир".
"Фатҳул борий"дан.
@arabicuz
🕌 Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо: "Қадр кечаси қайси кеча эканини билганимда, Аллоҳдан унда фақат офиятни сўраган бўлардим", дедилар.
Ибн Абу Шайбанинг "Мусаннаф"идан.
@arabicuz
🤲 Лайлатулқадр дуоси
- Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний - Аллоҳим, Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн..
@arabicuz
11539. Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!
- Бир аъробийга: “Сен ўласан” дейишди. У: “(ўлимдан) кейин қаерга?” деди. “Сўнг Аллоҳнинг ҳузурига!” дейишди. Шунда у: “(ҳаётда) Нимаики яхшиликка эришган бўлсак, у Аллоҳ тарафидан бўлди. Шундай экан унга йўлиқишдан қўрқмаймиз” деди.
Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!
- Салафлардан биридан дуоси ижобат бўладиган бирон кимсани танийсизми?, деб сўрашди. У зот: “Йўқ (ундайини танимайман). Лекин дуони ижобат қилувчини (яъни Аллоҳни) яхши танийман”, дея жавоб берди.
Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!
- Бир киши ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўради: “Қиёмат куни одамларни ким ҳисобга тутади?” У зот: “Аллоҳ”, дедилар. Шунда у киши: “Каъба Роббисига қасамки, нажот топибмиз!”, деди.
Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!
- Бир йигит жон бера бошлади. Онаси йиғлай бошлади. Йигит: “Онажон, агар мени ҳисоб-китобим сизнинг қўлингизда бўлса нима қилардингиз? дея сўради. Она: “раҳм қиламан, (сени кечираман)” деди.
Йигит: “(хотиржам бўлинг,) Аллоҳ менга сиздан кўра раҳмлироқдир!, деди.
Аллоҳга нисбатан ҳусни зонн, яхши гумоннинг гўзаллигини қаранг!
Аллоҳ таоло (Қуръонда) Ҳашр (қайта тирилиш) кунини васф қиларкан: “Овозлар Роҳман (ҳайбати)дан жим қолмиш”, дейди. У кун азамат ва жабарут соати бўлмиш - ҳашр эканига қарамасдан, “Жаббор ҳайбатидан” демади. Балки: “Роҳман (ҳайбати)дан”, деди. Қарангки, У Зот қалблар (даҳшатдан, қўрқувдан) парча-парча бўлаёзган бир ўринда Ўзининг раҳмати билан келади экан...
Аллоҳ таолодан мени ва сизларни, ота-оналаримиз ва яхши кўрганларимизни Ўзининг раҳмати билан қуршаб олишини ўтинамиз! Бизу сизни ҳеч қандай соя йўқ бўлган кунда Ўзининг сояси ила соялантиришини дуо қилиб сўраймиз! Амийн...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11553. Шайтоннинг гуноҳдан олдин икки вазифаси (иши) бор, гуноҳдан кейин икки вазифаси (иши) бор. Гуноҳдан аввал у сенга ўша гуноҳни кичик, арзимас кўрсатади ва Роббимизнинг раҳматини катта кўрсатади. Гуноҳ(ни содир қилганинг)дан кейин эса, у гуноҳни катта кўрсатади ва умидсизликка йўллаш учун Роббимизни раҳматини кичик кўрсатади. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишдан сақлан!
Аллоҳ азза ва жалла (ҳадиси қудсийда) айтади: “Бандам, агар сени Менга дуо қилсанг ва Мендан умид қилсанг, у ҳолда сендан содир бўлган (гуноҳлар)ни мағфират қиламан ва эътибор бермайман”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч дуо рад этилмайди;
отанинг фарзандига дуоси, рўзадорнинг дуоси
ва мусофирнинг дуоси", дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
@arabicuz
☪️ Садақанинг афзали қайси?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келди ва: «“Ё Расулуллоҳ, ажри энг улуғ садақа қайси?” деб сўради. У зот: “Ўзинг соғлом, қизғанчиқ ҳолингда, фақирликдан қўрқиб, бойишни умид қилиб турганингда қилган садақангдир. Жонинг ҳалқумингга келгунича (садақа беришни) кечиктириб, кейин: “Фалончига мана бунча, фалончига мана бунча, фалончига мана бунча”, деб юрмагин. Ахир, фалончи ўтиб бўлди».
Муттафақун алайҳи.
🔹Изоҳ: Ушбу ҳадисда муддатини чўзиб, орзуларга берилиб инфоқ ва садақани кечиктиришдан огоҳлантириш бордир.
Имом Хаттобий “Далилул фолиҳийн” асарида: «Киши асосан соғломликда қизғанчиқ бўлади. Ана шу вақтда садақа қилсин. Зеро, соғликда қилинган садақанинг ажри бетобликда берилганидан кўпдир. Касалликда кишининг мол-мулки меросхўрларга тааллуқли бўлиб, садақаси нуқсонли бўлади», дейди.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий: “Кишининг фарзандларига ғамхўрлиги унинг дини ва хулқини йўқотиш ҳисобига бўлмаслиги керак. Бу аҳмоқликдир. Инсон ўзидан кейин қоладиган мерос учун бахиллик қилиб, обрўси, муруввати ва Аллоҳ таолонинг розилигини унутиши нодонликдир”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11550. Боланинг катта пойафзални кийиб олиши унинг катта қадам ташлашига олиб келмайди, қайтанга юришига тўсқинлик қилади. Шошқалоқлик билан, олдиндан ўйламасдан қадамлар ташлама. Балки олдинга эҳтиёткорлик ва ҳикмат билан юргин.
Аллоҳим, ҳаёт қийинчиликларида Ўзинг ёрдам бергин ва бизни хайр, яхшилик билан ризқлантириб, унда барака ато этгин!
Самир Маҳмуд.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Яхши амалга одатланиш
☪️ Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг яна (кейинги ойларда нафл) рўзага қайтиш, одатланиш (у кишининг) Рамазон рўзаси қабул бўлгани аломатидир. Албатта Аллоҳ таоло банданинг амалини қабул қилса, ундан кейин ҳам ушбу солиҳ амални бажаришга муваффақ этиб қўяди", деди.
"Латоифул маъориф"дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Танбеҳ
☪️ Рамазоннинг охирги кечалари энг аҳамиятли кечалардир. Чунки ибрат, дарс хотималардадир. Ибодатларда сусткашлик қилма. Ичингдан келаётган: “бўлди, Рамазон тугади”, деган овозга қулоқ тутма. Бу шайтоннинг овозидир. Рамазон тугамади. Аллоҳга ибодат, бандалик асло тўхтамайди, якун топмайди...
Аллоҳ таоло айтади: “Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича, Роббингга ибодат қил”, Ҳижр сураси, 99 – оят.
Роббимиз, бизга ибодатларда ёрдам бер!
Мажид Закий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11546. Миқдом розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир одам ўзининг курсисига суяниб олиб менинг ҳадисимдан бир ҳадисни сўзлайди ва бундай дейди: “Биз билан сизнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор. Унда нимани ҳалол топсак ҳалол қилдик ва нимани ҳаром топган бўлсак ҳаром қилдик”. Билиб қўйинг, Расулуллоҳнинг ҳаром қилгани Аллоҳнинг ҳаром қилгани кабидир”, дедилар.
Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳокимлар ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11545. “Уларни ҳасрат Кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил”, Марям сураси, 39-оят.
Солиҳ салафлардан бирлари айтди: “Қиёмат куни одам боласига умрининг ўтган соатлари кўрсатилади. Аллоҳнинг зикрисиз ўтган ҳар бир соатни кўраркан, ҳасрату надоматлардан унинг қалби пора-пора бўлади”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ғанимат соатлар
☪️ Намозда қалб хушуъни сезса ва Аллоҳга қурбатни ҳис этса, ўзича бу Лайлатулқадр экан дейишади. Агар ўзи дангасалик қилса ёки тоат ва хушуъга мувофиқ бўлмаса, ўзича йўқ бу Лайлатулқадр эмас, дейишади.
Субҳаналлоҳ, инсонни бундай (фикрлаши) ишлари қизиқ.
🔹Насиҳат: Жидди жаҳд қил, Роббингга ибодат қил, ва Ундан Рамазондан кейин сабот ва ҳидоятни сўрагин. Ҳолингни Рамазондан кейин кўрамиз. Бироз вақт ўтиб, ичимиздаги ҳар бир инсон Лайлатулқадрга ким етганни билиб олади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ғанимат соатлар
☪️ Намозда қалб хушуъни сезса ва Аллоҳга қурбатни ҳис этса, ўзича бу Лайлатулқадр экан дейишади. Агар ўзи дангасалик қилса ёки тоат ва хушуъга мувофиқ бўлмаса, ўзича йўқ бу Лайлатулқадр эмас, дейишади.
Субҳаналлоҳ, инсонни бундай (фикрлаши) ишлари қизиқ.
🔹Насиҳат: Жидди жаҳд қил, Роббингга ибодат қил, ва Ундан Рамазондан кейин сабот ва ҳидоятни сўрагин. Ҳолингни Рамазондан кейин кўрамиз. Бироз вақт ўтиб, ичимиздаги ҳар бир инсон Лайлатулқадрга ким етганни билиб олади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11542. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Таҳорат қилувчига таҳорат олиб бўлгач, кейинидан: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу, Аллоҳумма ижъалний минат-таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн”ни айтиш белгиланган.
Қалбнинг таҳорати (покланиши) – тавба биландир. Баданнинг таҳорати сув биландир. Қачонки мана шу икки покланиш жам бўлгач, киши Аллоҳнинг ҳузурига кириш ва унга муножот қилишга лойиқ, яроқли бўлади.
“Иғосатул лаҳфаан мин масоидиш шайтон» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11541. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг наздида Исломда яшаб, Унга такбир, ҳамд ва таҳлил айтиб ҳаёт кечирган мўминдан кўра афзал ҳеч ким йўқдир” дедилар.
Имом Насоий “Амалу явма ва лайла” асарида Закариё ибн Яҳёдан, Усмон ибн Абу Шайбадан, Вакийъдан ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11540. Ўзингни жуда доно ҳисоблайверма. Яна, «Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишларини ёқтирмай тутиб қолганлар» қаторида бўлиб қолмагин.
Имод Ҳасан Марзуқ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Ғанимат соатлар
🌙 Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у зот айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".
Имом Бухорий ривояти.
🔻Шарҳ: Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги йилнинг энг яхши тунларидир. Унда Лайлатулқадр бордир. У кеча Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Китобида хабар берганидек, минг ойдан яхшироқдир. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу кечаларда Роббиси субаҳанаҳу ва таолонинг ибодатида жидди жаҳд қилардилар ва аҳли оилаларини бунга тарғиб қилардилар.
Ҳадисда айтилган“Охирги ўн кунлик кириб келса” дан мурод, Рамазон ойининг йигирма биринчи кунининг бошланишига тўғри келади.
“белбоғларини маҳкам боғлардилар” дан мурод, у изор бўлиб, баданнинг пастки қисмига кийилади. Бунинг маъноси, аёллардан ётоқда узоқ бўлиб, улар билан эр-хотинлик алоқасидан сақланишга ишора қилади. Ёки изорни маҳкам боғлаб ибодатларда ғайрат қилишни ифодалайди. “Бу ишда изоримни маҳкам боғладим” деган жумла ҳам ишлатилади. Бунинг маъноси, “енг шимариб, ушбу ишга бутунлай берилдим” демак.
“кечаларини тирилтирар”, бўлса, туни билан ибодатда қоим бўлиш,
“аҳлларини уйғотардилар” яъни, тунлари намоз ўқишлари учун. Бунинг маъноси, ушбу кунларнинг хайр, яхшилигига эришиш мақсадида кишини ўз оиласини нафл намозлар ва ибодатларга тарғиб қилиши, қизиқтиришидир.
Хабарларда келганидек: “Фазилатли вақтларни ғанимат билиш нафс учун мужоҳада, тиришқоқлик, сабр ва азму қарорга муҳтож бўлади”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тафаккур
☪️ Рамазоннинг кунлари ўтиб бораркан, Рамазонни жўнаш вақти яқинлашди, сафари қариди, деймиз... Унутиб қўямизки, жўнаб кетишига яқин қолганлар асли бизмиз...
Рамазон кетадиган бўлса, кейинги йил ҳам қайта келади ва кейинги Рамазонда ҳам ҳаёт кечириши битилган инсонлар унинг кунларини яшайдилар...
Лекин, биз жўнаб кетсак, энди токи, *Аллоҳ таоло ер ва унинг устидагиларни мерос олмагунича ((яъни, қиёмат кунигача) бизга қайтиш йўқдир.
Аллоҳим, биздан ўтганларини қабул айла, қолганларига барака бер ва нуқсонга йўл қўйганларимиз амалларимизни мағфират эт!
Изоҳ: “Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўламиз ва Бизгагина қайтурлар”. Марям сураси, 40 - оят
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube