arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон эҳсонлар ойи

☪️ Фитр садақаси

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини (садақасини) рўзадордан содир бўладиган лағв (беҳуда гап-сўз) ва рафас (фаҳш гаплар ёки жинсий яқинлик)ни покловчи ва мискинлар учун егулик этиб фарз қилдилар.
Ким
(ҳайит) намоздан олдин адо этса, у мақбул закотдир. Ким намоздан кейин адо этса, садақалардан бир садақа бўлади (яъни, фитр закоти эмас, одатий садақалардан бўлиб қолади).

Абу Довуд, ибн Можа ривояти.

🔻Изоҳ: Фитр садақасига қодир бўлганлар молларидан бериладиган фитр садақасини ийд намозига чиқишдан аввал ажратиш мустаҳаб эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Лекин қанча муддат аввал бериш борасида турли фикрлар айтилган:
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Бир-икки йиллигини аввалдан бериб қўйса ҳам адо бўлаверади», дейдилар. Ҳанбалийлар: «Намоздан бир-икки кун аввал бериш мумкин», дейишади. Шофеъийлар: «Рамазон кирганидан кейин адо қилинса бўлади», дейишади. Лекин ийд намозигача адо қилмаган бўлса, зиммасидан соқит бўлмагани боис умрининг охиригача қайсидир кунда бериб қўйса ҳам, бўйнидан соқит бўлади. ("Мўминнинг қалқони"дан).


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон покланиш ойи

☪️ Рўзадорнинг одобларидан, (Рамазонда) кундузи уйқуни жуда кўпайтирмайди ва тунда ейишни кўпайтириб юбормайди. Бу ишда (кўп нарсадан ўзини тортиш, тийиш билан)иқтисод қилади ва натижада очлик ва чанқоқни ҳис этади, нафси тарбияланади, шаҳватлари сусаяди ва буларнинг натижасида қалби ёришади. Ана шу нарса рўзанинг сирри ва асл мақсадидир.

“Насоиҳуд дийнияти вал васоя иймания” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

📖 Мусулмонларнинг учинчи халифаси Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: "Агар қалбларимиз пок бўлганда, Роббимизнинг Каломига тўймаган бўлардик" дер эдилар.

🔻Яъни, агар қалблар пок бўлса, инсон тонгида ҳам, оқшомида ҳам Қуръони ўқиш ва тадаббур қилишда давом этган бўлар, бу эса унинг қалби(даги барча касалликлар)га шифо бўлар эди.

Доктор Али Муҳаммад Саллобий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11536. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мусулмон қабрида сўралганда, «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беради. Ана ўша У Зотнинг «Аллоҳ иймон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила саботли этади», деган сўзидир», (Иброҳим сураси, 27-оят) деган сўзидир», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11535. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Албатта мен (сабабсиз уйланмай юргани учун) хотини йўқ йигитни кўрганимда титраб кетаман”, дедилар. “Жомеъул кабийр”дан.
Изоҳ: Имом Аҳмад: “Кимки сени уйланиш ва никоҳдан бошқа нарсага чақирса, демак у сени Исломдан бошқа нарсага чақирибди”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11534. Тунги намоз
Хонангни бир бурчагида тун зулматида адо этаётган намозингни фаришталар худди сен осмонда кўрадиган юлдуз каби кўрадилар. Шунинг учун ҳам (таҳажжуд ўқиётганингда) сени раҳмат ўраб олади ва сакинатни ҳис этасан.

Мустафо Маҳмуд.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11533. Агар мурид дунё билан, ёки ўз нафси билан, ёки мақом билан, ёки зоҳирдаги илм билан ўралашиб қолган бўлса, булар уни ман этиб тўсиб қўяди. У ҳолда мурид сулук ишларидан бирон нимани тотмайди. Таъмини тотмаган эса бирон нима англолмайди.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️ Рамазон - яхшилик мавсумларидан биридир. Унда ҳасанотлар зиёда этилади, унда мағфират умид қилинади, унда яхшиликка рағбат ортади. Ҳақиқий маҳрум бу ойнинг раҳматидан маҳрум бўлган кишидир.
Албатта (бу ойдаги) раҳматга унга пешвоз чиқиш, унинг зикрига ижтиҳод ва гўзал ибодат билан эришилади.
Баъзи мусулмонлар бу ойда кундузини уйқу билан, тунни эса овқат ейиш билан ўтказадилар. Натижада ушбу карим ойнинг (охиратга) озуқа жамлаш фурсатини зое қиладилар.

Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11531. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ушбу умматнинг аввали зуҳд ва яқийний, яъни кучли ишонч билан ислоҳ бўлган. Унинг охирини бахиллик ва бекорчи орзулар ҳалок қилади”, дедилар.

Табаронийнинг “Мўъжамул авсат”даги ва Ибн Бушронни «Амолий»сидаги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11529. Беш киши саодатга яқиндир:
1. Солиҳ ўғил. (ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд).
2. Солиҳа аёл. (эрига итоатли, яхши хулқли аёл)
3. Вафодор дўст. (биродарига садоқатли, елкадош дўст)
4. Мўмин қўшни. (озори тегмайдиган, ишончли қўшни)
5. Фақиҳ олим. (динни яхши тушунган ва амал қилувчи олим)

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11528. Қалб. У Аллоҳнинг севгиси учун яратилган. Сен қалбингни Аллоҳдан ўзгадан севги, омонлик ва камол исташ билан овора қилма, чалғитма. Асло тополмайсан. Қалбингни эса одамлардан ҳайратланган, совигани қолади. Уларнинг бари бу борада ожиз ва нуқсонли эканлари билан маъзурдирлар. Сен (қалб хотиржамлигини) одамлардан изларкансан, у зарбага учраган, аламланган ҳолда қолаверасан, ва бу ҳақиқий боғланиш Аллоҳ билангина ислоҳ бўлишини англагунингга қадар давом этажак. Қалб Аллоҳ таоло билангина хотиржам бўлади, омонликни ҳис қилади ва ором олади. Шундай экан, бошқаларни ҳам ўзингни рози қилиш учун эмас, балки Аллоҳ учун, Аллоҳ йўлида, Аллоҳ розилиги учун яхши кўргин.
Энди, кимки Аллоҳнинг розилигини қасд қиларкан, бироз ўтиб бўлсада, Аллоҳ уни рози қилади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11527. Ҳар қачон бир гуноҳ содир этиб, ташвишга тушсанг, ушбу уч оятни эслагин:
1. “Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор”, Ар-Роҳман сураси, 46 – оят.
2. “Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?”, Алақ сураси, 14 – оят.
3. “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир”, Талоқ сураси, 2 – оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11526. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Мусулмон бўлганимдан буён Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени (ҳузурларига киришдан тўсмадилар), мени кўрдилар дегунча, юзимга табассум қилдилар…

Имом Бухорий ривояти.

Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ: “Юзи буришган, жаҳлдор киши ҳам табассумли бўлишга, хулқини чиройли қилишга ҳаракат қилиши ва ўзини ёмон хулқини ёқтирмаслиги лозим. Шунингдек нафс яхишиланиш учун курашиши ва одобланиши керак”, дедилар.

“Сияри аъламин нубало”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11525. “Уч шайхни, устозни беқадр қилманг, таҳқирламанг: Илмдаги устоз, касб-ҳунардаги устоз ва ҳаётдаги устоз”. Муҳаммад Рамазон Юсуф.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11524. Бешикдаги бола ҳолида Ийсо алайҳиссаломнинг илк айтган сўзи: “Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Набий қилди”, бўлган. (Марям сураси, 30 – оят). Лекин у асло “мен Худоман” ёки “Худонининг ўғлиман” демаган.

“Тафсири ибни Касир”дан.

Изоҳ: Бешикда ётган Ийсо алайҳиссаломнинг тилларидан ёш боланинг эмас, Улул азм Пайғамбарнинг сўзлари янгради. Бу илоҳий ҳақиқатлар ҳозиргача янглиш бўлиб келаётган эътиқод, тасаввур ва тушунчаларни тўғрилайди. Ийсо алайҳиссалом таълимоти, ул зот шахси ҳақидаги ботил ғояларни муолажа қилади.
У зот алайҳиссаломнинг гапларига эътибор берайлик: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман». Ҳа, таъкидлаб айтаманки, «Мен Аллоҳнинг бандасиман». Аллоҳ эмасман. Унинг шериги ҳам эмасман. Учликнинг бири ҳам эмасман. Аллоҳнинг ўғли ҳам эмасман. Мен Аллоҳ бандасиман, инсонман.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11538. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Аллоҳ уни қалбини очишини ва кўзига нур ато этишини яхши кўрса, ўзига тааллуқли нарсалар ҳақида кўп сўзлашни тарк этиши ва гуноҳ-маъсиятлардан четланиши ва ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида хос, (фақат ўзи ва Роббиси биладиган яхши) амали бўлсин. Агар у амални қилса, Аллоҳ таоло унга илмдан бир насиба очади ва бошқа нарсалардан уни машғул этиб қўяди”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11537. Қанчалаб гуноҳкор, осийлар гуноҳларига афсусу надомат чекиб йиғлаганлар ва мағфират қилинганлар. Ва яна қанчалаб обидлар амалидан ужб (манманлик)га йўл берганлар ва ҳалок бўлганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон фазилатли ой

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳнинг йўлида бир соат (қўриқчилик қилиб) қоим туриш Ҳажарул асваднинг ёнида Лайлатулқадрни кутишдан афзалдир", дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ғанимат ўн кунлик

☪️ Ҳақиқий муҳиб ҳабибини ташлаб, тарк этиб қўймайди. Уни эшиги олдида кетмасдан қоим туради!

Тоқ кеча, жуфт кеча... Унинг наздида бунинг фарқи йўқ.. Қаердан биласан, балки сен мағфират қилинадиган ва дўзахдан озод бўладиган кеча айнан жуфт кечададир!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Рамазоннинг) ҳар кеча-кундузида Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган бандалари бўлади”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рўза сабабли жигарда бироз қуруқлик ҳосил бўлади. Агар уни сув билан намлантирилса, у ҳолда жигар озуқадан фойда олишда давом этади. Шу сабаб ҳам ташна ва чанқоқ рўзадор ифтор вақтида аввал бироз сув ичиб, сўнгра ейишни бошласа, манфаатли бўлади.

Ибн Қоййимнинг “Задул маъод”идан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: “Қадр кечаси умид қилинадиган (Рамазоннинг охирги ўн кунлик) кечаларида покланиб, тозаланиш, хушбўйланиш, ғусл қилиш ва хушбўйликлар суриш билан ўзига оро бериб ва яхши кийимлар кийиш мустаҳаб саналади”.

“Латоифул маъориф” китобидан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ғанимат ўн кунлик

☪️ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: "Кимки одамларни гўштини ейишда давом этаркан, у рўза тутмабди", дедилар. Ибн Абу Шайба ривояти.

Изоҳ: "одамларни гўштини ейишда" , уларни ғийбат қилишда давом этса рўзаси дуруст эмас. Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўза сақловчидир, уни куйдириб юборманглар", дедилар. "Уни нима куйдиради?" дея сўрашди. "Ёлғон сўзлаш ва ғийбат", дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11532. Имом Абул Ҳасан Шозилийнинг шогирди Салим Таббасийга насиҳати
Ҳар бир Аллоҳни таниганни сен ҳам танигин. Ҳар яхши мажлисни лозим тутгин. Ҳар бир ёмон ўтиришдан четлангин. Аллоҳни раҳмати зиёда бўладиган инсонлар билангина танишгин. Бидъат, жаҳолат ва ёмон хулқ аҳлидан ва дунё аҳлидан эҳтиёт бўл. Шунингдек сенга тааллуқли бўлмаган нарсаларга киришишдан эҳтиёт бўл, ўзингни улардан ўзгачаман деб ўйлама. Фарз ва нафл амалларингни тўғрилашга вақт топгин. Ўзинг бажаришинг шарт бўлган амалларда ва дин-шариатда қоим бўлгин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11530. Биламизми?

🕌 Ҳожиб Мансур: Мағлубият нелигин билмаган саркарда

Испанияда 2002 йили Ҳожиб Мансур вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарилди. У 1002 йилда вафот этган эди. Хўш, Ҳожиб Мансур деган шахс ўзи ким бўлган?

Тўлиқ исми - Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Абу Омир (Европада- Almanzor номи билан машҳур). Етук давлат арбоби ва мусулмон қўмондони. Милодий 938 - йилда туғилган, 1002 йил 9 августда вафот қилган.

Ушбу буюк етакчи бирон марта жангда мағлуб бўлмаган. Ўлганида эса бутун Европа ва франклар хурсанд бўлишган эди.
Тарих шундай сўзлайди: Ҳожиб Мансур (изоҳ: Ҳожиб – Ўрта асрлардаги мусулмон мамлакатларида юқори лавозим) вафот этганида бутун Европа ҳалқлари бундан шод бўладилар.
Қирол Алфонсо у зотнинг қабри ёнига катта чодир тикади ва олтин супа қўйдириб, хотини билан ўтиради.
Шу аснода у атрофидагаларга қарата: “Мен араблар ва мусулмонларнинг ерларига эга бўлганимни ва уларнинг энг катта бошлиқларининг бирининг қабри устида ўтирганимни кўрдингларми?!” дейди.
Шунда ўша ердагилардан бири: “Агар бу қабр соҳиби ҳозир нафас олаётганда (тирик бўлганда) эди, ҳозир бу ердагилардан биронтамиз ҳаёт бўлмасдик, тирик қолмасдик”, деди.

Қиролнинг унинг бу сўзидан ғазаби келиб, қиличини чиқарди ва унга тўғрилади. Шунда ёнида ўтирган хотини унинг билагидан тутди ва: “Унга тегма. Сўзловчи тўғри айтди. Бизга унинг қабри устида ухлаш фахрми? Ахир бу ҳолат унинг шарафини янада оширади ва ҳатто ўлганидан кейин ҳам биз уни хорлай олмаганимизни исботи бўлиб қолади-ку. Тарих унга ўлимидан кейин ҳам унга яна бир ғалабани ёзади. Бу қилганимиз қандай қабиҳ ишдир ва подшоҳлар тахти остида ётиши эса унга қандай ютуқ, шодликдир!” деди.
Ҳожиб Мансур ҳижрий 326 йилда Андалус жанубида таваллуд топган. У қўшинга кўнгилли бўлиб ёзилган ва ўзининг жасорат ва мардлиги сабабидан Қуртуба шаҳри миршаблар бошлиғи бўлди. Кейинчалик Андалус ҳукмдорлари маслаҳатчиси, сўнгра эса Андалус амирларидани ва қўшин қўмондони бўлиб етишди. Унинг бошчилигидаги мусулмон қўшини 50 дан ортиқ (баъзи манбаларда 57та) жанглар ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Унинг байроғи асло ерга тушмаган... Унинг оёғи аввал ҳеч бир мусулмон оёғи босмаган ерларни босган...
Унинг йирик муваффақиятларидан бири Лионда бўлган. Ўшанда Европанинг кўпгина кучлари Лион қўшини билан бирлашиб жангга киргандилар. Жангда кўплаб душман бошлиқлари ўлдирилди, асир олинди ва у ерда биринчи марта азон янгради..

🕌 Ҳожиб Мансур ҳар бир фатҳдан кейин устидаги кийимларидан чанг-ғуборларни қоқиб йиғар ва ўша фатҳ қилинган ерда туриб шиша ичига азон айтиб уни муҳрларди. Сўнгра, Қиёматдаги ҳисобда унинг фойдасига шоҳидлик бўлиши умидида, ўша шишалар ва кийимлардан тўкилган ғуборлар солинган сандиқчани қабрига бирга кўмишларини васият қиларди. (!)

Ғарб мамлакатлари ва франклар Ҳожиб Мансурга кучли адоват туйишарди. Сабаби, у жуда кўплаб етакчи ва хўжайинларини жангда ўлдирган эди. У 25 йил давомида улар билан жанг қилган, уларга асло тин бермаган эди. У отдан тушмасди ва қасрдаги ётоғида эмас, жангчи сифатида ўлим топишини Аллоҳдан ҳамиша дуоларида сўрарди.

Ҳа, у ўзи орзу қилгандай вафот қилди. У Францияга (баъзи манбаларда Кастилия графлигига) юриш вақтида ўлим топди. Ўша вақтда унинг ёши 64 да бўлиб, унинг 25 йили курашларда ўтган эди.

Испания 2002 йили ана шу буюк инсон вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарган эди...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тавсия

Бирон иш сенга қийин келса, садақа бер ва Аллоҳга тақво қил
🔹"Аммо кимки ато берса ва тақво қилса..."

Натижа эса қуйидагича бўлади:
🔹"бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз", Лайл сураси, 6,7 - оятлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️ Исломдаги биродарим. … Агарчи Рамазон ойи (рўзаси) қиёматда шафоат қиларкан, бас, бу ойда Мавлоингга қулоқ тутувчи, итоатли банда бўлгин. Қалбинг эса маъсият, гуноҳдан юқори турсин.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон эҳсонлар ойи

🌙 Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади, Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа унинг аҳлидан қабрнинг иссиғини ўчиради. Мўмин Қиёмат куни садақасининг соясида сояланади», дедилар».

Табароний «Муъжамул кабир»да ва Байҳақий ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон ибрати

☪️ 15 соат рўза тутиб, оч бўламиз, (ифтор пайти) эса 5 дақиқада тўйиб қоламиз. Дунё шаҳватлари ҳам шундай...(тезда кишининг кўнглига тегади)

Шу сабаб, алдамчи шаҳватларинг истакларини ҳимоя қиладиган асирга айланиб қолма...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ғанимат ўн кунлик

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга муборак Рамазон ойи келди, Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан ҳақиқий маҳрум одамгина маҳрумдир", дедилар.

Ибн Можа ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️ Рамазонда қуйидаги ишларга ҳаракат қил:

1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга;
2. Рўзадорларни ифтор қилдиришга;
3. Таровеҳ намози, таҳажжуд намозларини адо этишга ва бомдоддан олдин дуолар қилишга;
4. Ҳар куни садақа беришга;
5. Гуноҳлардан батамом узоқ бўлиш, тилни сақлаш ва кўзни тийишга;
6. Қуръонни тадаббур билан қироат қилишга;
7. Лайлатулқадрга етказишини ва дўзахдан озод қилишини дуода сўрашга жидди жаҳд қилгин.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал