11523. Дуонинг кучини енгил санаманг. Чунки Ер юзида дуоингиздан кўра қувватлироқ нарса йўқдир. Ҳатто ижобати кечикканини кўрсангиз ҳам дуода маҳкам бўлаверинг, ишонинг, содиқ қалбдан чиққан дуо ҳаёт тарозуларини ҳам ўзгартириб, айлантириб юборажак. Доим ёдингизда тутинг, Нуҳ алайҳиссаломнинг: “Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер”, дуолари сабабидан дунёни сув босди. Сулаймон алайҳиссалом: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким етиша олмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин...”, дуоси ила ер юзининг мулки эгаси подшоҳи бўлган. Сўровинг қанча улкан бўлсада, Аллоҳнинг қудрати нақадар улканлигини унутма.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11522. Ҳижрий 463-йилда Кастилия қироллиги ағдарилгандан сўнг қирол Альфонсо VI акаси Санчодан қочиб Тулайтила (Толедо) шаҳрида яширинади. У ерда мусулмонлар ҳукмдори Яҳё ал-Маъмун томонидан қиролларга хос ҳурмат-иззат билан қаршиланиб, қироллигига қайтгунига қадар юқори даражада меҳмоннавозлик ва саховат кўрсатилади.
Орадан 15 йил ўтиб қирол Альфонсо VI Тулайтилага қўшин билан келади ва шаҳарнинг кириш-чиқиш ерларини яхши билган ҳолда, у ерда уруш қилиб шаҳар аҳолисини қирғин қилган.
Изоҳ: Бу воқеа ҳижрий 478 йил муҳаррам ойида, милодий 1085 йилда амир Яҳё Қодир вақтида бўлиб ўтган. Қирол Альфонсо VI бу вақтда Леон ва Кастилия қироли эди. Шаҳар икки ойлик қамалдан сўнггина таслим бўлган ва мусулмонларни молу жонларини сақлаб қолиш шарти билан ўзаро сулҳга келинган (The Oxford Encyclopedia of Medieval Warfare and Military Technology)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11521. Тадаббур
📕 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди:
- ичларига ўзларидан – яъни, уларнинг жинсларидан бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни юбориш билан марҳамат кўрсатди,
- уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган – яъни, уларга Қуръон оятларини тиловат қилиб берадиган,
- уларни поклайдиган – яъни, уларни ширк ва маъсиятлардан, разилликлардан ва ёмон аҳлоқлардан поклайдиган,
- ҳамда китобни – яъни, Қуръонни таълим берадиган,
- ва ҳикматни – яъни, суннатни,
- ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар”. Яъни, улар у пайғамбар юборилишидан аввал очиқ залолатда эдилар.
🕌 "Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди: ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар", Оли Имрон сураси, 164 - оят.
Изоҳ: Аллоҳнинг инсонга берадиган неъматлари беҳисоб, лекин у неъматлар ичида энг улуғ неъмат бандалар учун ўзларидан пайғамбар юборишдир. Пайғамбарнинг бош вазифаси бандаларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб беришдир. Яъни уларга Аллоҳнинг сўзларини етказишдир. Аллоҳнинг сўзини эшитишга сазовор бўлган ниҳоятда бахтли қавм бўлади. Чунки Аллоҳнинг сўзлари уларга келиши катта бахт, унга амал қилиб икки дунё бахт-саодатига эришиш яна ҳам катта бахтдир. (“Тафсири Ҳилол”дан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11520. Имом Нававийнинг дурга тенг сўзларидан
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ васият қилиб шундай дейди: Ҳеч кимсани паст санама. Оқибат кутиб турилувчи ва банда ҳаёти қандай хотима топишини билмайди. Агар осийни кўрсанг, ўзингни ундан олдингга қўйиб олма. Балки у Аллоҳнинг илмида сендан юқори даражада, олийроқ мақомда бўлиб, сен фосиқлардан бўлишинг мумкин. У вақти келиб қиёмат кунида сенинг шафоатчинг бўлиб қолиши мумкин. Агар кичик ёшли инсонни кўрсанг, гуноҳи сендан камроқ эканини эътиборига кўра, уни ўзингдан яхшироқ деб ҳисобла. Агар ўзингдан ёшда каттани кўрсанг, Исломга сендан олдин киргани эътибори билан уни ўзингдан яхшироқ мавқега қўйгин. Агар кофирни кўрсанг, уни дўзахий деб ҳукм қилиб қўймагинки, эҳтимол у Исломга кириб, мусулмон ҳолида вафот топар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
#янгилик
Рамазон сакинат ойи
☪️ «Риёзус солиҳин» шарҳининг электрон иловаси тайёрланди
Алҳамдулиллаҳ, Рамазони шарифнинг ҳузурбахш ва саодатли кечаларидан бирида яна бир янгиликни сизларга улашмоқдамиз.
🔹Уламолардан Шамсиддин Усмоний (ҳижрий 800 санада вафот қилган) ўзининг "Табақотул фуқаҳоил кубро" асарида: "Азкор" ва "Риёзус солиҳийн". У иккиси улуғ ва муҳим китоблардир" деган. эди.
Маълумки, Ислом оламининг мўътабар олимларидан имом Нававийнинг қаламларига мансуб «Риёзус солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китобининг араб тилидан ўзбекчага таржимаси ҳамда шарҳ ва изоҳ билан бойитилган кўриниши 2023 йилда 4 китоб шаклида нашр этилди. Ушбу меҳнат устоз Анвар Аҳмад томонидан амалга оширилган бўлиб, бугун ушбу китобни Hilol Nashr nashriyoti дастурчилари тайёрлаган электрон шаклини сиз азизларнинг эътиборига тақдим этамиз.
📱Ушбу электрон китобни Android тизимининг Google Play дўконидан қуйидаги 👉линк орқали кўчириб олишингиз мумкин.
📱Ушбу электрон китобни Apple тизимининг App Store дўконидан қуйидаги 👉линк орқали кўчириб олишингиз мумкин.
@arabicuz
11518. Чумолиларда ўлим ҳолатининг ажойиботлари
Чумоли ўлгач, унга мотам тутилади. Лекин бу қандай амалга ошади? Гап шундаки, соҳа мутахассислари, олимлар чумоли ўлими яқинлашганда ўзидан махсус, хос бир ҳид тарқатишини аниқладилар.
Ушбу ҳид унинг шерикларини бошқа турли ҳашаротларни ўзига жалб қилмасдан аввал уни дафн этишга шошилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантиради. Чумолилар ушбу ҳидни искашлари билан ўша чумоли ўлганини биладилар ва дафнига кузатишга турадилар.
Ушбу ҳидни тарқатувчи модда фан тилида - حمض الزيتيك أو الأوليك ёғли кислота ёки олеин кислотаси деб номланади.
Худди инсонлар ўликларини дафн этганлари каби чумолилар ҳам ўз ўликларини дафн этишади. Улар ҳам инсонлар яқинларини икром билан дафн этиш лозим деб билганлари каби ўз чумолиларини икром ва эҳтиром билан кўмиш лозим деб билишади.
Баъзида шундай бўладики, чумолиларнинг бир неча ўн ёки юзи ўлган бўлади. Уларнинг кўмиш ишларида ва ўликлар билан яқин масофада бўлгани боис бошқа тирик чумолиларга ҳам уларнинг ҳиди ўрнашиб қолади.
Шунинг сабабидан ҳам дафн маросимига қатнашиб келган чумоли ўзини бутун жисмини ялаб, ўша ҳиддан халос бўлади. Чунки бу ҳолида жимга ўрнашган модданинг ўзига хос ҳиди сабаб яқинлари уни ўлик ҳукмига йўйиб, тиригича кўмиб юборишлари мумкин.
“Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар”. Анъом сураси, 38-оят.
Изоҳ: Олимлар ўлган чумолидан тарқаладиган ўша модда (ёғли кислота ёки олеин кислотаси)дан бир миқдорини бошқа тирик чумоли устига томизиб кўрганларида, бошқа чумолилар шошиб унинг олдига келишган ва тириклиги, ҳаракатланиб турганига қарамасдан уни дафн этиш, кўмишга шошилишган.
Шунингдек, чумолиларда махсус дафнгоҳ бўлиб, у жамоавий қабристон кабидир. Чумоли жуда покиза мавжудот бўлиб, у қабристонда уларнинг яшаш ўрнидан анча узоқда барпо этилади. Дафн маросими эса чумолиларда ўзига хос маросим бўлиб, унда ўнлаб, баъзан юзлаб чумолилар иштирок этадилар ва бу ҳам худди инсонларнинг марҳумни охирги йўлга кузатиш маросимига жуда ўхшаб кетади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11517. Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг фойда, самарасидан бири Сирот устида ва ундан ўтишда қадамнинг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлишида бўлади”.
“Жалаул афҳаам” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11516. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон соҳиби жаннатга киргач унга: “Ўқи ва кўтарилиб боравер”, деб айтилади. Ўқийди ва ҳар бир ояти учун даражаси кўтарилиб бораверади. Бу ҳол ўқиган охирги оятига қадар давом этади”, дедилар.
Имом ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Эътибор беринг! Бу дунёда қанча Қуръон тиловат қилса, охиратдаги мақоми шунга яраша юксалиб бораверар экан. Демак, у кунда кўп Қуръон тиловат қилган киши ҳам, оз тиловат қилган киши ҳам афсусланади. Чунки кўп ўқиган киши қани эди яна кўпроқ ўқиганимда бундан-да юқорига кўтарилар эдим, деб айтади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон саховат ойи
🌙 Рамазон ойи савобларини фақат рўза тутишдан ва масжидлар устунлари орасидангина изламанг. (Яъни, бу ойдаги савоб рўза ва таровеҳ билангина чекланган деб ўйламанг).
Шунингдек, ажр савобни ота-онани рози қилишдан, ака ва укани билан силаи раҳм қилишдан, мискинга таом улашиш, кийимсизни кийинтиришдан, қўрқувга тушганни ҳимояга олиш, бошқадан зулмни даф этиш, етимни кафиллика олиш ва гуноҳлардан четланиш каби амаллардан ҳам қидиринг.
Савобни рўзаларингиз ва қиёмларингиздан излаганингиздек виждонларингиздан ҳам изланг. (Яъни, имон талаби ва виждон амрига биноан юқоридаги каби савобли ишларга ҳисса қўшинг). Аллоҳ таоло мени ва сизларни Рамазон ойи савобларига эриштириш билан икром қилсин!
Самир Маҳмуд.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📕 Ёши қирққа етган кишига Қуръоний тўрт тавсия
Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида:
🔹1. Аллоҳга шукр қилиши: - “Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..”
🔹2. Солиҳ амал қилиши: - “..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”.
🔹3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:- “..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.”
🔹4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: - “...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.
☪️ Нима учун 40 ёшга етганида?
Чунки, айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.
🔹Оталарнинг тавбаси фарзандлар салоҳиятининг калити, очқичидир!
Оятнинг тўлиғи: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”.
@arabicuz
Рамазон ибодат ойи
☪️ Рўзадор ҳолида овқат пиширадиган, идишларни ювадиган, куну бўйи толиқадиган аёл...
Аллоҳ таолодан Рамазонда унинг гуноҳларини ювишини ва жаннатнинг кенг дарвозаларидан киритишини сўраймиз!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон мурувват ойи
🕌 Аллоҳ йўлидаги биродарларни зиёрат қилиш фазли
🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
Рамазон ибодат ойи
☪️ Кундузи рўзадор ҳолида овқат пиширадиган ҳамда ифторлик ва саҳарликдан сўнг идишларни ювадиган аёл...
Аллоҳ таолодан унинг гуноҳларини ювишини ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳавзларидан суғоришини дуо қилиб сўраймиз!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон тарбия ойи
☪️ Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бола қачонки тамйиз ёшига (жумҳур уламоларга кўра, етти ёш) етганида, уни таҳорат ва намозни эътиборсиз қолдирмасликка чорлаш ва Рамазон ойининг баъзи кунларини рўзасини тутишни буюриш лозим бўлади”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11509. Аллоҳ таоло айтади: “Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки, қўрқсанг». Нозиъот сураси, 19-оят.
Қўрқув(хошйятун) билан хавфнинг ўртасида нима фарқ бор?
Қўрқув - хавфнинг илм билан бириккан кўринишидир. Агар илм, маърифат билан бўлмаса, у хавфнинг ўзи холос. Оятдаги “ҳидоят қилсам, шоядки, қўрқсанг”, яъни қўрқувдан олдин ҳидоятни тақдим қилиниши - Аллоҳдан қўрқув У Зотни танишдан, У ҳақда маърифат ҳосил қилишдан кейингина ҳосил бўлишига ишорадир.
Бунга қуйидаги оят ҳам далилдур: “Аллоҳдан бандалари орасида фақат олимларигина қўрқарлар”, Фотир сураси, 28-оят.
Изоҳ: Мўмин инсон фақат Аллоҳдангина қўрқиб, Ундангина умид қилади. Чунки барча яхшилик, ёмонлик, фойда, зарар бериш, ман қилиш, хорлаш ва азиз қилиш Унинг қўлидадир. Аллоҳдан қўрқиш бандаларни илмга, амал қилишга, гуноҳларни тарк қилиб, яхши амалларни қилишга етаклайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бандалар орасида Аллоҳдан энг қўрқувчироғи эдилар. Инсонда қанча илм зиёда бўлса. Аллоҳдан қўрқуви шунча ортади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза сақловчи ва дўзахдан ҳимоя қилувчи мустаҳкам қўрғондир», дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Рамазон дуо ойи
☪️ Кун давомидаги рўзасида рўзадор учун тили Аллоҳнинг зикри ва дуоси ила хўл бўлмоғи яхши саналади. Чунки рўза уни Аллоҳ таолога яқин қилувчи руҳий ҳолатга ва дуосининг ижобати кутиладиган ҳолатга етказади.
Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Саноқли кунлар
🌙 Рамазон ойининг муаззам кунлари ўтиб бўлди.... Энди ундан ҳам улуғроқ(охирги ўн кунлик, Лайлатулқадр) кунлари қолди. Роббимиз, агар ўтган кунларимизда қусурга йўл қўйган бўлсак, биз учун унинг қолган (кунларини) яхшила ва биздан уни қабул айла!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11519. Қўлдан чиқариб юборган (савоб амалларга ва) тоатларга қайғурмаслик ва амалга оширган зиллат, гуноҳларларга надомат қилмаслик қалб ўлганининг аломатларидандир. Тирик қалб эса тоатлар билан ҳузурланади ва (содир этиб қўйган) маъсиятлардан аламланади. Маййит (ўлган қалб соҳиби) эса бу каби ҳолларда ҳеч нарсани ҳис қилмайди ва қалбига ҳузн ва надомат тушмайди (яъни гуноҳларига афсусланмайди).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эслатма
☪️ Эҳтиёт бўлишингиз лозим бўлган ишларнинг энг муҳими - гуноҳлардир.
Хоссатан, холи қолганда, хилватда содир қилинадиган гуноҳларни қилиб қўйишдан сақланинг.
Лайлатулқадрдан бенасиб қолишга сабаб бўладиган гуноҳдан сақланинг.
Қуръоннинг лаззатидан маҳрум қиладиган гуноҳдан сақланинг.
Тунги намоздан тўсиб қўядиган гуноҳдан сақланинг.
Сизни ризқ ва тавфиқдан маҳрум қиладиган гуноҳдан сақланинг.
Сизни яна фалон, фалон нарсалардан маҳрум қиладиган гуноҳдан сақланинг.
Агарда бирон гуноҳга мубтало бўлсангиз, ундан кейин дарров тавба қилинг. Гуноҳлар ҳаётимиздаги барча ёмонликларнинг сабабидир.
Мажид Закий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кечасида саловот айтишнинг фазли қуйидагилар, яъни:
Бандани Аллоҳга яқинлаштиради,
Унинг даражасини кўтаради,
Ҳасанотларини кўпайтиради,
Ёмонликларини ўчиради,
Ғаму ташвишларини аритади экан, уни яхшиликлар ойи Рамазонда айтадиган бўлсангиз қандай бўларкин?
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъалаа саййидина Муҳаммад!
Рамазон саломатлик ойи
🌙 Аллома Муҳаммад Башир Иброҳимий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Рамазон – (йил ичидаги) вақтинчалик касалхона бўлиб, ҳар бир бемор унда дардига даво топади: У ойда бахиллик касалига чалинганлар эҳсон билан шифо топади, қорин дардига мубтало бўлганлар очлик ва чанқоқлик билан даво топади. Шунингдек, очлик ва муҳтожлик касалига йўлиққан беморлар эса, тўқлик ва кифоят билан шифо топадилар”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11515. Оиласининг имконияти кўтаради, деган важ билан барча талаб ва истаклари амалга ошадиган бола қайсидир ўринда мумкинмас деган нарсалар борлигини, қачон мол-мулк сарф қилинади, қачон қилинмайди каби нарсаларнинг билишдан, ўрганиш ва унинг масъулиятини ҳис қилишдан маҳрумдир. Шунингдек, инкор ва қабул тушунчаларидан, ҳаммавақт фақат қабул бўлмайди каби тушунчалар асосидаги тўғри тарбиядан маҳрум қилинган бўлади. Бунинг натижасида у етукликдан маҳрум бўлади. Сабаби, ҳаддан ортиқча эркалаш шахсий ва фикрий етукликка нуқсон бўлади, камайтириб юборади.
Доктор Жосим Мутавваъ, “Муайян тарбия дастури”
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11514. Иштаҳанг қўймаганидан нафл рўзани тарк этсанг,
Чарчаганингдан қиёми лайл (таҳажжуд) намозини тарк этсанг,
Шошиб турганингдан намознинг суннатларини тарк этсанг,
Эҳтиёжларинг сабаб садақа беришдан бахиллик қилсанг,
Жуда бандлигингдан Қуръонни ҳажр қилсанг, ташлаб қўйсанг,
Ғафлат босиб қолганидан тавбани кечиктирсанг,
Аҳволинг шу бўлатуриб, жаннат сари ошиқиш, мусобақалашиш деган қайси сўзларни айтаяпсан?
Аллоҳга истиғфор айтамиз, Ундан ихлос, ёрдам, мадад, тавфиқ ва қабулни сўраймиз!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11513. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Барча нарса қадар билан амалга ошади. Ҳаттоки қўлингни юзингга қўйишинг ҳам”, дедилар.
Имом Ожурийнинг “Шариат” асаридан.
Изоҳ: Аллоҳ таоло деди: «Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик», (Қамар сураси, 49 -оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар бир нарса қадар-тақдир биландир. Ҳаттоки ожизлик ва зийраклик ҳам»
Имом Муслим ва Аҳмад ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11512. Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг “Ҳикамул-Атоийя”сида келади:
“Раббонийлик бу – инсон ўзининг охирги, асосий мақсади, ғояси этиб, умидининг интиҳоси этиб, ҳаётдаги ўзининг меҳнати, интилишини Аллоҳ билан гўзал боғланиш ва Унинг розилиги ҳосил қилиш деб ушлашидир”.
Аллоҳим, бизни шундай кишилар қаторида қилгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11511. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан бир қабилалар то мушрикларга эргашмагунларигача қиёмат қоим бўлмайди, улар ҳатто бутларга ибодат қиладилар”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11510. Агар ҳолат: “Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб” қоладиган вазиятга тушиб қолинса, у ҳолда муолажаси: “Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг” бўлади.
Бу ўринда қоида шу: Ер торлик қилиб қолганди, Аллоҳ сари шошдилар, Унинг паноҳига қочдилар! Демак, агар муаммолар ортиб, ер торлик қилиб, танг ҳолда қолсангиз, (Аллоҳга юзланинг, токи) олдингизга осмонлар кенгайтириб берилади, (ижобат ато этилади).
Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг бутунлай қайтишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчидир, раҳмлидир”, Тавба сураси, 118-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон амаллар мавсуми
☪️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор", дедилар. Имом Насоий ривояти.
“Саҳарлик қилинглар”даги фойдалар ҳақида Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Саҳарликдаги барака бир неча жиҳатларда ҳосил бўлади. Улар:
1. Суннатга эргашиш.
2. Аҳли китобга хилоф бўлиш.
3. У ила ибодатда тақво қилиш.
4. Ҳаракат ғайратни ортиши.
5. Очлик келтириб чиқарадиган ёмон ҳулқни даф қилиш.
6. Ижобат вақтида дуо ва зикр қилишга сабаб бўлади.
7. Ғофил қолган кишининг рўза нияти қилишга тайёрланиб олиши".
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Саноқли кунлар
📖 Рамазонда бир жамоа одамлар 30 пора Қуръонни хатм қилишга жидди жаҳд қилишса, бошқа бир жамоа одамлар 30 қисмлик сериални томоша қилиб якунлашга жидди жаҳд қиладилар...
"Ушбу икки жамоанинг қай бири омонликка ҳақлироқ?! Агар билсангиз", Анъом сураси, 81-оят.
Зуҳо Шоҳин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube