arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11508. Насл-насаб билан фахрланиш
Зуҳайр ибн Нуъаймга бир киши: “Сен кимлардансан, эй Абу Абдураҳмон?”, деб сўради. У зот жавоб бериб: “Аллоҳ таоло Ислом билан неъматлантирганлардан бириман”. У киши: “насабингни назарда тутгандим”, деди. Шунда у зот ушбу оятни ўқиди: “Бас, қачонки дудга пуфланганда, у Кунда ораларида на насаб қолур ва на бир-бирларини суриштирурлар”, Муъминун сураси, 101 -оят.

“Ҳилятул авлиё”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11507. Аллоҳ таоло айтади: “У Зот гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, иқоби шиддатли ва фазлу карам соҳибидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Қайтиб бориш Унинг Ўзигагинадир”, Ғофир сураси, 3-оят.
- У Зот гуноҳкорлар учун “гуноҳни мағфират қилувчи”,
- Тавба қилувчилардан “тавбани қабул этувчи”,
- Гуноҳ ишларга журъатли бўлган ва тавба қилмайдиганларга эса “иқоби шиддатли”,
- Ва фазилати кенг, эҳсони шомил бўлган “фазлу карам соҳибидир”. (“Тафсири Саъдий”дан)

Эътибор қилинг, Аллоҳ таоло оятнинг аввалида гуноҳнинг мағфират қилиши ва тавбани қабул қилишини ўчи, жазоси шиддатли экани баёнидан олдинга қўйди. Бу эса Аллоҳ таолонинг раҳмати ғазабидан ўзгани, олдинга ўтган эканининг баёнидир. (“Мажолису тадаббур”)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11506.  Саъид ибн Абу Бурда отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», дедилар. «Агар топа олмаса­чи?» дейишди. У зот: «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар буни уддалай олмаса-чи?» дейишган эди, у зот: «Зориққан ҳожатмандга ёрдам қилади», дедилар. «Буни ҳам уддалай олмаса­чи?» дейишган эди, у зот: «Маъруфга [ёки яхшиликка] буюради», дедилар. «Буни ҳам уддалай олмаса-чи?» дейишган эди, у зот: «Ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам садақадир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу нарсаларни ҳар бир мўмин-мусулмон одам очиқ-ойдин, равшан ҳолда тушуниб олиши керак.  Мол-дунёси бор одамлар садақа қилсин экан, йўқ бўлса, ишлаб топсин экан, ортганидан садақа қилсин экан, бунга қодир бўлмаса, ҳожатманд одамга имкони қадар ёрдам берсин экан. Бунга ҳам қодир бўлмаса, амри маъруф қилсин, бунга ҳам қодир бўлмаган одам ҳеч бўлмаганда ўзини ёмонликдан сақласин экан, ана шу ҳам садақа ўрнига ўтар экан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11505. Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким ёшлигида Аллоҳнинг ибодатини гўзал тарзда адо қилган бўлса, кексайган вақтида Аллоҳ унга ҳикмат ато этади. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини ўйлаб кўргин: «Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал иш қилувчиларни шундай мукофотлаймиз», Юсуф сураси, 22-оят.

“Мифтаҳу дорис саъаада”(Саодат ҳовлисининг калити) асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11504. Ғамгин бўлманглар, албатта ҳаётнинг йўллари сўқмоқлари кўп. Бас, Аллоҳ уларнинг ичидан бизга энг афзалини танлайди, ихтиёр этади.
Изоҳ: “Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан”, Оли Имрон сураси, 8-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11503. Қуръони карим бизни тўрт душмандан огоҳлантиради

1. Шайтон душмандир. Уни душман тутинглар ва унга итоат этманглар. Чунки у ёниб турган жаҳаннам соҳиблари бўлишингизни истаб сизларни залолатга эргашишга чорлайди. Аллоҳ таоло айтади: "Шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинг", Фотир сураси, 6- оят.

2. Нафс кўпинча ўз соҳибига лаззатланиш, роҳатланиш талабида маъсият ишларга буюради, ундайди. Аллоҳ сақлаганигина ундай эмас. Аллоҳ таоло айтади: "Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир", Юсуф сураси, 53- оят.

3. Дунёда маъсият устида дўст бўладиганлар қиёмат кунида бир-биридан тониб қочадилар. Аллоҳ таоло айтади: "Ўша Кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир", Зухруф сураси, 67-оят.

4. Кофирлардан бўлган Аллоҳнинг душманлари ва сизларнинг душманларингиздир. Уларни дўст тутманглар. Чунки улар Расулингиз қўли билан келтирган динга кофир бўлгандирлар. Аллоҳ таоло айтади: "Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар", Мумтаҳана сураси, 1 – оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон раҳмат ойи

🕯 Огоҳ бўлинг, ойингизнинг кунлари камая бошлади...
Сизлар солиҳ амалларингизни кўпайтиринглар".

"Латоифул маъориф" асаридан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон тақво ойи

🕌Солиҳ салафлар: бир-бирларини кўнглиларини кўтариб: "Албатта у (Рамазон ойи) камгина кунлардир. У Ваъда қилингани эса жаннатдир", дер эдилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11500. “Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур”, Талоқ сураси, 7-оят.
Аллома Саъдий раҳимаҳуллоҳ: “Ушбу оят қийинчиликка тушганлар учун Аллоҳ таоло албатта улардан шиддатни кетказиши ва машаққатни кўтаришининг хабаридир”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ғанимат соатлар

🌙 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ Рамазонни васф этиб: “(Бу ойда) нимаики дуо қилинса, эшитилади, нимаики амал қилинса (Аллоҳ ҳузурига) кўтарилади, нимаики яхшилик қилинса (амал дафтарида) жамланади ва нимаики зарар бўлса (Аллоҳ изни ила) даф этилади", дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

"Riyozus solihin sharhi"
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.hilolnashr.riyozus_solihiyn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11497. Кишиларнинг сизларга эҳтиёжлари тушиши аслида Аллоҳнинг сизларга неъмати эканини билмадингларми? (Одамларни ташвишларини аритиш, машаққатларини осон қилиш йўлида) малолланиб қолишдан ва зерикиб қолишдан эҳтиёт бўлингки, токи одамларнинг эҳтиёжлари тушиши сизларга неъматдан кўра жазога айланиб қолмасин”.
Фузайл ибн Иёзнинг “Файзул қодир” асаридан.
Изоҳ: Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳ ласа, (уни) одамлар ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди”.  Имом Байҳақий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рўза тарбия ойи

🌙 Сенинг ошқозонинг ва фаржинг рўза тутса-ю, қолган аъзоларинг тутмаса, у ҳақиқий рўза эмас.
Чунки тилинг ёлғон ва ғийбат, чақимчилик билан, сўкиш ва туҳмат қилиши билан рўзани бузади.
Кўзинг кўча, йўлларда ва телевизорда ҳаромни кўриши билан рўзани бузади.
Шунингдек, қулоғинг беҳаё куй-қўшиқлар ва нолойиқ сўзларни эшитиши ила рўзани бузади.

Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон барака ойи

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта саҳарлик Аллоҳ сизларга ато этган баракадир, уни тарк қилманглар!", дедилар.

Имом Насоий ва Аҳмадлар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11493. Истиғфорнинг фойдаларидан

1.Истиғфор айтувчиларга кетма-кетма ёмғирлар, боғлар ва анҳорларни жалб этади.
2.Истиғфор айтувчиларга ризқ, мол-дунё ва фарзандлар каби Аллоҳ таолонинг инъоми етишига сабаб бўлади.
3.Тоатнинг осон бўлиши, дуонинг кўп бўлиши ва ризқ келишининг енгил бўлиши сабабидир.
4.Инсон ва Аллоҳнинг ўртасидаги ваҳшат, ёлғизликнинг кетишига сабаб бўлади. Яъни, банда Аллоҳга истиғфор айтиб тинчланади, Унга яқин бўлади.
5.Истиғфор айтувчининг қалбида дунёнинг кичрайиб, қадри тушиб кетади.
6.Ундан шайтон ва жинларнинг узоқ бўлишига сабаб бўлади.
7.Иймон ва тоат ҳаловатини топади.
8.Унга Аллоҳнинг муҳаббати насиб бўлади.
9.Ақлида ва иймонида зиёдалик бўлади.
10.Ризқнинг енгиллашиши ва ғам, қайғу ва ҳузннинг кетишига сабаб бўлади.
11.Аллоҳ таолонинг истиғфор айтувчига иқбол, пешвоз чиқиши ва унинг тавбасидан хурсанд бўлишига олиб келади.
12.Вафот этганида фаришталар унга Роббиси томонидан хушхабарни етказишади.
13.Қиёмат қоим бўлганида одамлар иссиқ ва терга ботишганда, у Аршнинг сояси остида бўлади.
14.У Кунда инсонларга мавқифга қараб йўналганида, у ўнг томон эгалари билан, Аллоҳнинг тақводор, авлиё бандалари билан бирга бўлади.
15.Истиғфор якка шахснинг ва жамиятнинг ёмон феъллардан покланишига сабаб бўлади.
16.Истиғфор Аршни кўтарувчи фаришталар дуоси ва Аллоҳнинг карами насиб бўлишига сабаб бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️ Эсаётган шамолдан ҳам...

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدَ النَّاسِ ، وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ وَكَانَ يَلْقَاهُ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْ
رَمَضَانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ فَلَرَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدُ بِالْخَيْرِ مِنْ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ . رواه البخاري (6) ومسلم (2308) .

قال النووي : وَفِي هَذَا الْحَدِيث فَوَائِد مِنْهَا : اِسْتِحْبَاب إِكْثَار الْجُود فِي رَمَضَان اهـ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг Рамазон ойидаги энг сахийликлари Жаброил у кишига йўлиққан пайтда бўларди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон ойи тугагунича ҳар кеча учрашар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса у зотга Қуръон ўқиб берар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у кишига йўлиққанида яхшилик қилишда эсаётган шамолдан ҳам саховатлироқ бўлар эдилар», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

🔻Имом Нававий: "Ушбу ҳадисда кўп фойдалар бор.Шулардан бири, Рамазон ойида хайр-саховатни кўпайтириш яхши кўрилган амал эканидир", дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️Саҳарлик қилгувчиларга саловот айтилур

روى الإمام أحمد عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: السحور أكلة بركة، فلا تدعوه ولو أن يجرع أحدكم جرعة من ماء، فإن الله وملائكته يصلون على المتسحرين

🔹Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик баракадир, бас, сизлардан бирларингиз бир қултум сув ичиб бўлса ҳам, уни тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтурлар», дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

وعن ابن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله وملائكته يصلون على المتسحرين. رواه الطبراني في الأوسط وابن حبان في صحيحه

🔹Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтадилар", дедилар.

Табароний "Авсат"ида, ибн Ҳиббон саҳиҳида ривоят қилганлар

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Болаларнинг рўзаси

🔹Рубaййиъ бинти Муъaввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Биз балоғатга етмаган болалaримизгa ҳам рўзa туттирaдигaн бўлдик. Улaргa юнгдaн ўйинчoқ қилиб бeрар эдик. Бирoртaси oвқaт деб йиғласa, ифтoр вақти бўлгунчa унга ўшани бeриб қўяр эдик", деди.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон Қуръон ойи

📕 Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Банда у билан Аллоҳ таолога яқинлашадиган нафл амалларнинг энг улкани - Қуръон тиловатини кўпайтириш ва уни тафаҳҳум, тадаббур ва тафаккур билан эшитишдир.
Ҳаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳу бир кишига деди: “Аллоҳга тоқатинг етганича тақарруб ҳосил қил, яқинлаш ва билгинки, У Зотга Каломи(Қуръони карим)дан бошқа севикли нарса билан асло яқин бўлолмайсан” , деди.

“Жамиъул ъулуми вал ҳиками” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️ Сенга Рамазондаги тавсиям!

Тақрибан 1 соатча вақт кетадиган шуруқ (бомдоддан кейин қуёш чиққунча бўлган жалса) ўтиришини зое қилма. Бу ўтиришда улкан савоб ва кўп яхшиликлар бор ва у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидир.

🔹Фақат бир шарти бор: Бу ўтиришда телефонингга қарамасдан, биров билан сўзлашмасдан, фақат Аллоҳ таоло ва ўртангда хилват, холилик бўлсин. Қуръон ўқиб ўтир, зикр қил...

Мажид Закий.

🔻Изоҳ: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», деб айтганлар. Имом Термизий ривояти.
Ушбу намозни шуруқ намози ҳам дейилади. Шуруқ дегани эса, қуёш чиқишини билдиради. Бу ҳадиси шарифда ҳам бомдод намози билан қуёш чиққунича бўлган вақтни Аллоҳнинг зикри билан ўтказишга тарғиб ва шуруқ намози ўқишга ҳам қизиқтирилмоқда. Ўтган салафи солиҳлар бу ишга алоҳида эътибор берганлар.


@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️Рамазоннинг 11- кунида содир бўлган тарихий воқеалар

🔹 Тарихда Рамазоннинг 11- куни, ҳижрий 3-санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “уммул масокийн” дея лақабланган Зайнаб бинти Ҳузаймага уйланганлар.

🔹Рамазоннинг 11 -куни, ҳижрий 9-санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Сақиф қавми(Тоиф шаҳри)дан элчилар келишган ва улар Исломни қабул қилганлар.

🔹 Рамазоннинг 11- кунида ҳижрий 129-санада Бану Аббоснинг даъвати Хуросонда зоҳир бўлди.

🔹Рамазоннинг 11- кунида 490 ҳижрий санада Сайфуддавла амир Садоқа ибн Мансур ибн Дувайс ибн Али ибн Мазид Асадий томонидан Хилла шаҳрига асос солинди.

🔹 Рамазоннинг 11- кунида 600 ҳижрий санада (Ислом оламига мўғуллар босқини даврида) Ҳулоку хон Аббосий халифа Мустаъсим Биллоҳга таслим бўлиш, бўйсуниш ва унинг ҳузурига келишига чақириб нома жўнатди. Мустаъсим рад этди. Натижада Ҳулоку қўшини Бағдодни қамал қилди, уни вайрон қилди ва Мустаъсим Биллоҳни қатл этди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11502. Араб тилини дарс қилиб ўрганиб шуни кашф қилдимки, оғзимда ҳам ақл пайдо бўлибди.

Булғор арабшунос олимаси Майя Ценова.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11501. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки моли кўпайиши учун одамлардан тиланчилик қилса, у одам ўзи учун чўғни сўрабди. Бас, шундоқ экан, хоҳласа чўғни озайтирсин ёки кўпайтирсин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон - саноқли кунлар

🕌 Саҳарликнинг баракаларидан бири, унда мусулмон киши моддий озуқанинг ёнида раҳматлар тушиб турган вақтдаги зикр, дуо ва истиғфордан иборат руҳий, маънавий озуқасини ҳам ҳосил қилиб олишидадир.

Шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11499. Ибратли ибора: Ҳаромдан ҳузурланадиган инсон ҳалолдан ҳузурланиш қувватидан маҳрум бўлиш билан жазоланади.

Шайх Али Тантовий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11498. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Барча хайрнинг асоси - Аллоҳ таоло нимаики хоҳлагани бўлиши ва нимаики хоҳламагани бўлмаслигини билишингдир”, деди.

Фавоид”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ижобат ойи

🔹Рамазонда нимаики дуо қилинса, албатта (Аллоҳ томонидан) эшитилади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11495. Истиғфорнинг фазилати
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо - жаннат бўлсин”, дедилар. Ибн Можа ривояти.
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”, дедилар”. Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда гуноҳ қилиб, сўнгра таҳорат қилса, таҳоратини мукаммал қилса, сўнг туриб икки ракат намоз ўқиса, кейин ўша гуноҳига истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради», дедилар. Имом Аҳмад, Насоий ва Термизийлар ривояти.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога қараб:” Агар бир гуноҳ билан аламлансанг Аллоҳга истиғфор айт ва тавба қил. Албатта гуноҳдан тавба надомат ва истиғфор айтишдир” дедилар. Имом Байҳақий ривояти.
5. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуубу илайҳ» деса, ҳатто жангдан қочган бўлса ҳам, унинг гуноҳлари кечирилади», дедилар. Абу Довуд ривояти.
Дуо маъноси: Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган, Ҳаййул Қоййум бўлган Аллоҳга истиғфор айтаман ва У Зотга тавба қиламан.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради”, дедилар ва ушбу оятни ўқидилар: “Ва фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилиб қўйганларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар”, (Оли Имрон сураси, 135-оят), Имом Термизий ривояти.
7. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Бир мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Роббиғфирлий ва туб ъалайя, иннака антат тавваабур роҳийм» деб юз марта айтганларини санаганмиз». Абу Довуд ривоят қилган.
Маъноси: “Роббим! Мени мағфират қил, тавбамни қабул қил, ахир Сен тавбаларни қабул қилувчисан, раҳмдилсан”.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимни (амал) саҳифаси хурсанд қилишини яхши кўрса, бас, унда истиғфорни кўпайтирсин», дедилар. Имом Байҳақий ривояти.
9. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ таоло: “Эй Одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сенинг гуноҳингни аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй, Одам боласи, агар Менга ерни тўлдирадиган гуноҳ билан келиб, сўнгра бирор нарса билан Менга ширк келтирмасанг, гуноҳинг тўлалигича мағфират билан сенга бораман”, деди”. Имом Термизий ривояти

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11494. Фарзандларинг ёки яқинларингдан бири кундузи ёки тунда бирор ерга чиқадиган бўлса, уларга: “Уъийзукум бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин”, дуосини ўқигин. Чунки ёмонлик ушбу уч жиҳатдан келади:
1. Шайтонлардан;
2. Зараркунандалардан;
3. Инсондан (ёмон кўздан).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: “Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин” дер ва сўнгра: “Бобонгиз (Иброҳим алайҳиссалом) булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди”, дер эдилар”.
Маъноси: “Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11492. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қалбларнинг турларини зикр этган ва улардан:

🔹Салим, саломат қалб – у Аллоҳга ихлосли ва четга оғишлардан холи қалбдир.

🔹Мунийб, қайтувчи қалб – у Аллоҳга қайтиш ва тавбада мудом қалбдир.

🔹Важил, ҳаёли қалб – у Аллоҳдан қўрқадиган қалбдир.

🔹Тақводор қалб – у Аллоҳ азза ва жалланинг шиорларини улуғлайдиган қалбдир.

🔹Тирик қалб – у Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилувчи қалбдир.

🔹Касал қалб – у шак ёки нифоқ каби касаллик етган қалбдир.

🔹Кўр қалб – у ҳақни кўрмайдиган қалбдир.

🔹Исёнкор, ўта гуноҳкор қалб – у ҳақ ҳақида гувоҳликни яширадиган, тан олмайдиган қалбдир.

🔹Мутакаббир, кибрли қалб – у инсонларга кибр қиладиган ва ҳақ билан тортишиб, унга қарши курашадиган қалбдир
.
🔹Ғализ, қўпол қалб
– ундан ачиниш ва раҳм шафқат ҳисси суғуриб қўйилган қалбдир.

🔹Қосий, қаттиқ қалб – у Аллоҳни танимайдиган ва Уни ёд этмайдиган қалбдир.

🔹Ғофил қалб – у ҳаётдаги ўзининг вазифаси ва ролини адо этишдан ғофил бўлган қалбдир.

Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим! Қалбларимизни динингда собит қил!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал