arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11491. Абу Дардо Уваймирдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозонасизлар ва ризқланурсизлар», дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

🔹“Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар...”, яъни, мени одамлар парво қилмайдиган, аҳволлари, ташқи кўринишлари абгор бўлганлар орасидан қидиринглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзлари билан уларга (фақир, муҳтожларга) яқин бўлиш, уларнинг ҳолларидан хабар олиш ва эҳтиёжларини аритишни талаб қилмоқдалар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон мағфират ойи

🕯 Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар ифторлик вақтида Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган бандалари бўлади. (Рамазоннинг) ҳар кечасида шундай бўлади”, дедилар.

Имом Табароний ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️ Рамазон ойини ғанимат бил!

Эй, бу ойнинг фазилатидан ғофил инсон, замонинг (қадрини) билиб ол,
Эй, унда зарарли сўзлари кўп инсон, (бу ойда) тилингни сақла,
Эй, амалларидан сўралгувчи инсон, ўзинг ҳақингда ақл юрит,
Эй, хатолар ила кирланган инсон, шаънингни тавба билан ювиб ол.
Эй, унга фақат қабиҳ ишлар битган инсон, амаллар девонинг (тафтиш эти) кўриб ол.

Имом Жавзийнинг “Табсираси”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11489. Ғам-ташвишни қувиш бекорчиликни қувиш билан бўлади
Мўмин кишини бўш қолиши ғафлатдир, бекорчилик эса уни ҳалок қилувчи қотилидир. Энг кўп ташвишли ва қайғули одамлар бекорчи ва иш-ҳаракатсиз ўтирган одамлар бўладилар. Турли бекорчи ғоялар, орзулар самара берувчи фойдали уриниш ва меҳнатнинг йўққа чиқарувчи, муваффақиятсизликка олиб келувчи сармоя бўлиб қолади. Шундай экан, ҳаракат қилинг, амал қилинг. Тажриба қилинг, юзага чиқинг. Қуръон тиловат қилинг, тасбеҳлар айтинг. Ёзинг, хизмат қилинг. Вақтингиздан унумли фойдаланинг, бекорчилик учун бирон дақиқа қолдирманг. Бекор қолсангиз, ўша кундаёқ сизни ғам-ташвишлар, хавотир ва зерикиш чулғаб олади. Мана шу ҳол эса шайтонга (сизни васваса қилиш, оздириши учун) ўйин майдони

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Илм нажотдир

☪️ Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Оламнинг хароб бўлиши фақат илмсизлик билан, ободлиги эса фақат илм билан бўлади. Қайси юртда ёки маҳаллада илм ёйилса, унинг аҳлида ёмонлик камаяди. Қаердаки илм яширилса, ўша ерда ёмонлик ва фасод зоҳир бўлади. Кимки буни англамаса, у Аллоҳ унга нур бермаганлардандир", деди.

📖«Иъламул муваққиъийн" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11487. Аллоҳ таоло айтади: “Қаерда бўлсангиз ҳам, У сиз билан бирга. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни кўриб турувчидир”, Ҳадид сураси, 4-оят.
Изоҳ: Аллоҳ таолонинг «У қаерда бўлсангиз ҳам, сиз билан бирга» деган сўзи «илми ва қудрати билан» деб тушунилади. Аллоҳ таолога нисбатан жисм ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Демак, Аллоҳ таоло Ўз илми ва қудрати билан бандаларининг барчаси қаерда бўлсалар ҳам улар билан бирга бўлади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11486. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эркак эркакнинг, аёл аёлнинг авратига қарамасин. Эркак эркак билан бир матога ўраниб олмасин, аёл аёл билан бир матога ўраниб олмасин», дедилар. 

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

وفيه أن ليل رمضان أفضل من نهاره..، ويحتمل أنه -صلى الله عليه وسلم- كان يقسم ما نزل من القرآن في كل سنة على ليالي رمضان أجزاءً، فيقرأ كل ليلة جزءاً في جزء من الليلة، والسبب في ذلك ما كان يشتغل به في كل ليلة من سوى ذلك من تهجد بالصلاة، ومن راحة بدن، ومن تعاهد أهل)[ابن حجر، فتح الباري:9/45].

📖 Ҳофиз ибн Ҳажар дедилар: “Рамазоннинг туни кундузисидан афзалдир”.

Рамазон тунининг кундузисидан афзаллиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили у зотга нозил бўлган Қуръон оятларини Рамазон тунларида жузларга тақсимлар ва ҳар тунда жуз-жуз ўқир эдилар. Яна сабаби шулки, у зот ҳар тунда жисм роҳатини тарк этиб, оила билан муомалани қўйиб, таҳажжудда намоз билан машғул бўлар эдилар.

“Фатҳул борий”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон - ғанимат фурсат

☪️ Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Кимки Рамазонда рўза тутиб, ўзича ой тугагач, яна Роббисига осийликни, гуноҳ қилишни ўйласа, бас, унинг рўзаси мардуддир, қабул бўлмайди”, дедилар.

“Латоифул маъориф” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11484. Гўзал дуо
Аллоҳим, Қуръонни қалбимда ҳифз ила, тилимда тиловат ила, сулукимда ҳалқа ила жамла. Ундан илм ва амал билан ризқлантир. Аллоҳим, қалбларимизни Қуръон билан мулойим қил, Аллоҳим қалбларимизни Қуръон билан кенг қил, Аллоҳим қабрларимизни Қуръон билан нурлантир, Аллоҳим, Қуръонни бизга шафоатчи қил, Аллоҳим, Қуръон билан зоҳирларимизни ўнглагин, Аллоҳим, Қуръон билан ботинларимизни поклагин, Аллоҳим, Қуръон билан ёмонликларимизни ўчиргин, Аллоҳим, Қуръон билан хатоларимизни мағфират қил, Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан этгин, Аллоҳим, Қуръон билан кириш ўрин (қабр)ларимизни кенгайтир, Аллоҳим, Қуръонни тун зулматларида анис (ёлғизлигимизни аритувчи) қилгин, Аллоҳим, Қуръонни қабр ваҳшатларида анис (ҳамроҳ) қилгин, У ила тирилиш Кунида бизга раҳм қил, Аллоҳим бизни Қуръон каромати ила икром қил!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11483. Аллоҳ таоло айтади: “Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бу дунё ҳаёти сизларни ғурурга кетказмасин. Сизларни ўта ғурурга кетказгувчи Аллоҳ ҳақида алдаб қўймасин”, Фотир сураси, 5-оят.

Шайтон одамларни ўта ғурурга кетказади ва алдайди. Яъни, ҳеч нарсага парво қилма, Аллоҳнинг Ўзи кечиргувчи, деб одамларни гуноҳ ишларга чорлайди. Аллоҳ таолонинг авф этиши ва мағфират қилишини суистеъмол этиб, Аллоҳ Ўзи кечирар, деб ҳар хил гуноҳларга қўл уравериш нақадар ёмон шайтоний иш эканини эсдан чиқармаслик зарур. (“Тафсири ҳилол”)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Эслатма

☪️ Рўза тутиб, лекин намоз ўқимайдиганларга шундай деймиз: “Аллоҳ тутган рўзангиз учун сизни гўзал мукофоти ила мукофотласин. Энди, сиз рўзадан кўра улуғроқ амал билан Исломингизни мукаммал қилишингиз лозим. У намоздир.
Сиз оч бўлдингиз, ташна бўлдингиз-у, нега энди Аллоҳнинг розилигига эришишдан маҳрумсиз? Нима учун Аллоҳнинг розилигига эришиш мақсадида намозхонлар билан оёқларингизни бир сафга қўйиб, руку қилувчилар билан бирга руку қилишда дангасалик қилишингиз керак?!

Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11481. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар: “Эркакка бир тўшак, аёлга бир тўшак. Учинчиси меҳмонга. Тўртинчиси шайтонга”, дедилар.

Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти.

Изоҳ: Ушбу ҳадисдан уйдаги кўрпа-тўшаклар учта бўлиши керак деган маъно чиқмайди, балки уларнинг адади ҳожат миқдорида бўлиши кераклиги, ундан ортиғи исроф экани тушунилади. Исроф эса динимизда қайтарилган ишлардандир. Шунинг учун нафақат кўрпа-тўшакларни, балки бошқа рўзғор буюмларини ҳам эҳтиёжга қараб сотиб олиш мақсадга мувофиқ.
Ҳадисдаги “Тўртинчиси шайтонга” деган жумла шайтон ҳам уйда тунашига далолат қилади. Демак, уйга кираётганда саҳиҳ дуоларни ўқиб, Аллоҳ таолодан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраб кирилса, Аллоҳнинг изни билан уйга шайтон кирмайди ва унга насиба қолмайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон ва гўзал хотима

☪️ Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Солиҳ салафлар кимки яхши амални бажариб вафот топса масалан, Рамазон рўзасини тутиб, ёки ҳаж ёки умрани адо этиб, сўнгра вафот топса уни жаннатга кириши умид қилинажагини ривоят қилишган", деди.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рўза покланиш ойи

🌙 Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ: "Тунда намозда қоим ва кундузи рўза билан соим бўлган одам, агар тилини сақламас экан, қиёмат куни ҳамма нарсасидан маҳрум бўлади", дедилар.

Ибн Абдул Баррнинг "Тамҳийд" асаридан.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11490. Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ: “Ундан динингга бирон хайрни истифода этмас экансан, ундай оғайни, суҳбатдош ва дўстдан қочгин”, дедилар.

Ибн Абу Дунёнинг “Мавсуъа”сидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон фазилатли ой

🌘 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло айтади: «Одам боласининг ҳар бир қилган амали ўзи учундир. Магар, рўзаси мен учундир. Рўзасига ажрни Мен ўзим бераман”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

🔻Изоҳ: “Биринчиси, Аллоҳ таоло бошқа амаллардан кўра рўзани ўзига хослади. Чунки рўза Аллоҳ таоло ҳузурида шарафли ва суюкли амалдир, у орқали Аллоҳ таоло учун бандаларнинг ихлоси зоҳир бўлади. Рўза банда ва Робби ўртасидаги сир бўлиб, бу сир ҳақида Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким хабардор бўлмайди. Албатта, рўзадор инсонлардан холи бир ўринда ҳам Аллоҳ таоло рўза сабабли маҳрум қилган нарсаларни ейишдан сақланган бўлади. Чунки у ёлғиз қолганда ҳам ундан хабардор бўлиб турадиган Роббиси борлигини билади. Роббисининг иқобидан қўрқиб, савобига рағбат қилиб, Аллоҳ таоло учун ўша нарсаларни тарк қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло рўзадор бандаларини шундай ихлослари туфайли мақтади. Бошқа амаллардан кўра рўзани ва унга савоб беришни Ўзига хослади. Зеро, ушбу хослашнинг фойдаси қиёмат куни зоҳир бўлади”. Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Асимин раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

🕌 Аллоҳ таоло айтади: "Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир",
Мутоффифун сураси, 14 -оят.

🕯Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: ""Роона" -моғор нима эканини биласизларми? Банда гуноҳ кетидан гуноҳ қилади, сўнгра гуноҳ кетидан гуноҳ қилади, ҳатто қалби ўлади", дедилар.

Ибн Абу Дунёнинг "Тавба" асаридан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Қуръон ойи

☪️ "Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга – ана ўшаларга жаҳаннам азоби ва ёниш азоби бордир", Буруж сураси, 10 - оят

🔻 Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: "Аллоҳ таолонинг ушбу саховатига ва карамининг кенглигига қаранглар, улар унинг авлиёлари ва тоат аҳлини қатл қилган бўлсаларда, У зот эса уларни тавбага чорламоқда-я!", деди.

"Ибн Касир" тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11488. “Афсус-надоматнинг онаси” ким?
Шошқалоқликдан эҳтиёт бўлинг. Араблар уни “надоматнинг онаси” дея таърифлашади. Чунки шошқалоқ одам ҳали билмай туриб гапиради, тушунмасидан олдин жавоб беради, ўйлаб кўрмасдан олдин қарор чиқаради, чамалаб, ўлчаб кўрмай кесиб қўя қолади, текшириб кўрмай мақтаб юбораверади. Бу сифатлар фақат (шошқалоқлик қилиб кейин афсусланиб юрадиган) надомат соҳибидагина жам бўлади. Ундан саломатлик, хотиржамлик ҳам узоқ бўлади.
Ҳусорийнинг “Зуҳрил адааби ва самарул албааби” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон Қуръон ойи

☪️ Ибн Бурайда отасидан ривоят қилади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қуръон қиёмат куни ҳолдан тойган киши кўринишида келиб, «Сени тунлари бедор қилган ва кундузлари чанқатган менман», дейди».

Ибн Можа ва имом Аҳмадлар ривояти.


🔹Изоҳ: "ҳолдан тойган киши": яъни, касаллик, сафар ва бошқа нарсаларнинг асорати каби ранги ўзгариб кетган бўлади. Сабаби банда дунёда Қуръон учун қийналиб, ранглари бир аҳволга келганди. Қуръон айнан шу кўринишда соҳибига йўлиқади. Токи соҳиби охиратда улуғ мартабага эришиш учун шундай қилади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Мусулмон киши Қуръон тиловати хатмини Қуръон ойи ҳисобланмиш Рамазонда қилмас экан, у ҳолда бутун йил бўйи ҳам хатм қилолмайди. Илло, Аллоҳ хоҳласагина. БУ ойда Қуръонни тўлиқ ўқиб чиқмаслик бир омадсизлик бўлиб, бу ғамни кетказиши ва қалбдан ғафлатни кўтариши учун Аллоҳ таолога давомий дуо ила юзланишни шарт қилади.

Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11485. Сабабларни ушлаш дуонинг амалий кўринишидир, унга эҳтиёж миқдорича амал қилиш вожибдир. Лекин мол-дунё жамлаш ва уни кўпайтиришга уриниш тақво эмас балки, фатво, рухсатдир. Чунки бу билан Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига тушиб қолишдан қўрқилади: “Эй иймон келтирганлар! Молларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчилардир”, Мунофиқун сураси, 9-оят.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Хурмо мўмин учун қандай ҳам яхши саҳарликдир”.

Абу Довуд ривояти.

Изоҳ: 100 грамм хурмо мевасида қуйидаги озуқавий моддалар мавжуд:
калория қиймати: 277 ккал
углеводлар: 75 грамм
бириктирувчи тўқима: 7 грамм
оқсил: 2 грамм
калий: 20 фоиз
магний: 14 фоиз
мис: 18 фоиз
марганец: 15 фоиз
темир: 5 фоиз
витамин В6: 12 фоиз
Шунингдек, мева соғлиқ учун фойдали бўлган антиоксидантларга бой
.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Рамазон барака ойи

🌙 Анас розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: “Расулуллоҳ намоз ўқишдан олдин бир нечта ҳўл хурмо билан оғиз очар эдилар. Агар ҳўл хурмо бўлмаса, кичик қуруқ хурмолар билан очар эдилар. Агар кичик қуруқ хурмолар ҳам бўлмаса, бир неча қултум сув ичар эдилар”.

Абу Довуд сунанида ва Имом Термизийлар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Саноқли кунлар

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинур”, дедилар”. Муттафақун алайҳ.

🔹Ҳофиз ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да айтадилар: “Иймон ила”дан мурод, тутаётган рўзасини фарз амал эканига эътиқод қилиши, “иҳтисобан, яъни савоб умидида” бўлса, ушбу амали учун Аллоҳ таолодан савоб умид қилишидир.

🔹Хаттобий айтадилар: “савоб умидида” яъни, азм билан, савобига рағбат қилиб ва нафсининг поклигига уринган ҳолда тутса. Шунинг учун рўзасини оғир олмасдан, унинг кунларини чўзилиб кетган деб ҳисобламаган ҳолда тутса демакдир.

🔹Муновий “Файзул қодир”да айтадилар: “Ким Рамазон рўзасини иймонан тутса”, яъни Аллоҳ таолонинг (рўза учун) савоб беражагини тасдиқлаган ёки уни ҳақ деб билган ҳолда тутса; “савоб умид қилган ҳолда” бўлса, бу ишни Аллоҳнинг амри эканидан савоб умид қилиб, риё учун эмас балки ажр талабида ва Аллоҳнинг Важҳини ирода қилган ҳолда тутса. Ушбу амалини содиқ бўлиб, қўрққанидан ёки риё учун эмас, ростгўйлик, содиқлик билан амалга оширса, демакдир.

🔹Имом Нававий айтадилар: “иймонан”нинг маъноси, унинг фазилатини ҳақ эканини қасд қилиб тасдиқлаган ҳолда рўза тутса, демакдир. “савоб умид қилган ҳолда” бўлса,у бу рўзаси ила Аллоҳ таолони(розилигини) истайди ва инсонларни риоясини тутмайди ва ихлосга хилоф бўладиган бирон нарсани истамайди.

🔹“Иҳтисоб, яъни савоб умид қилиш” –Аллоҳ таолодан (рўзаси учун) савобни умид қилиш ва ажрни талаб қилишдир, деган маъноларни англатади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11482. Роббим, бизга раҳм қилгин!

Роббим, “вақтиқи, ер ўзига хос зилзилага тушса..”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “..вақтики, ер парча-парча қилиб юборилса..”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “..юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда”, бизга раҳм қилгин,
Роббим, «У Кунда на мол ва на ўғиллар манфаат бермас. Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно», бўлган вақтда бизга раҳм қилгин!
Роббим, “...вақтики кар қилувчи овоз келса”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “..вақтики катта офат (қиёмат) келса…”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, «.. у Кунда киши ўз ака-укасидан қочадир… ва онаси ва отасидан… ва хотини ва бола-чақасидан. У Кунда улардан ҳар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор», вақтда бизга раҳм қилгин!
Роббим, “..вақтики қуёш букланса.., “вақтики, осмон ёрилса..”, бизга раҳм қилгин!
Роббим, “У Кунда одамлар оламлар Робби ҳузурида тик турарлар”, бўлган кунда бизга раҳм қилгин!
Роббим, “Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир” бўлган чоғда бизга раҳм қилгин!

Изоҳ: Оятлар номи ва рақамлари:
1. Воқеа сураси, 1-оят.
2. Залзала сураси, 1-оят.
3. Фажр сураси, 21-оят.
4. Оли Имрон сураси, 106-оят.
5. Шуаро сураси, 88-89-оятлар.
7. Нозиъот сураси, 34-оят.
8. Абаса сураси, 34 - 37-оятлар.
9. Таквир сураси, 1 оят, Абаса сураси, 33-оят.
10. Мутоффиффийн сураси, 6-оят
11. Инфитор сураси, 19-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Улуғлар Рамазонда

🔹 Қатода ҳар етти кунда Қуръонни хатм қилар, Рамазон бошланганда эса ҳар уч кунда ўқиб тугатарди. Охирги ўн кунлик бошланган вақтда эса, ҳар тунда бир марта Қуръонни хатм қилар эди.

"Сияру аъламин нубало"дан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11480. Муршид баъзи шогирдларини сўзи ёки ҳаракати билан унинг сезгирлиги ва ҳис туйғусини билиш учун синаб кўриши мумкин. Ҳақиқий содиқ қалбини ўзгартирмайди ва шайхини эмас ўзини маломат қилади. Муршидга бутун вужуди билан таслим бўлишни ўрганиши керак. Чунки муршид билан бўладиган суҳбат ҳаракатларида ташқи ва ички ҳолатида, ихлос ва пок ниятлар билан унинг тарбияси қоидаларига буйсунган ҳолда мулоқот қилишни назарда тутувчи суҳбатдир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11479. Франциялик тарихчи Густав Лебон «Араблар маданияти» китобида айтади: “Араб (мусулмон)лар биринчи бўлиб дунёга динга мустаҳкам амал қилиш билан фикр эркинлиги қандай мувофиқ келишини таълим бердилар”.
Изоҳ: Густав Лебон- Gustave Le Bon: 1841 -1931 йилларда яшаган психолог, социолог, антрополог, шифокор, физик ва тарихчи. Асарининг номи “Араб цивилизацияси тарихи” - “La Civilisation des Arabes” дир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал