Рўза ва дунё
Шайх Муҳаммад Ғаззолий айтади: “Рўза - дунёни бошқариб турган материалистик маданиятнинг тушунчасига кўра, ғариб ва рад этилган ибодат сифатида кўрилади. Бу маданият руҳга эмас, танага ишонадиган, реал ҳаётгагина ишониб охиратни рад этувчи маданиятдир. Шу сабабдан ҳам, бу дунёқараш, маданият вақтинчага бўлсада шаҳватларни чеклайдиган, зўриққан бу жисмни тарбиялайдиган ва инсонни олий даражаларига етказадиган ушбу рўза ибодатини ёмон кўради, ёқтирмайди”.
@arabicuz
Рамазон тоатлар ойи
📕 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон бир одам имом қайтиб кетгунича у билан намоз ўқиса, ўша одам кечани қоим бўлиб ўтказган ҳисобланади”, дедилар .
Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти.
🔹 Ҳадиснинг тўлиғи: Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Рамазон (рўзаси)ни тутдик. У зот то етти (кеча) қолмагунча ой давомида биз билан қоим бўлмадилар. Сўнг эса кечанинг учдан бири ўтгунича биз билан бирга қоим бўлдилар. Олти (кеча) қолганда эса биз билан қоим бўлмадилар. Беш (кеча) қолганда эса кечанинг ярмигача биз билан бирга қоим бўлдилар.
Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу кеча бизга нафл намоз ўқитсангиз», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир одам имом қайтиб кетгунича у билан намоз ўқиса, ўша одам кечани қоим бўлиб ўтказган ҳисобланади», дедилар.
Тўрт (кеча) қолганда қоим бўлмадилар. Уч (кеча) қолганда эса аҳлларини, аёлларини ва одамларни жамлаб, биз билан шундай қоим бўлдиларки, ҳатто «фалаҳ» ўтиб кетармикан, деб қўрқдик. Мен:
«Фалаҳ нима?» дедим. У (Абу Зарр): «Фалаҳ саҳарликдир. Ойнинг қолган қисмида Расулуллоҳ биз билан бирга қоим бўлмадилар», деди».
Сунан эгалари ривоят қилганлар.
11477. Беш нарса илм толибининг ҳимматини бузади: “Аёлларнинг суратини томоша қилиш, уламоларнинг айбини қидириш, илмда такрор қилиш, изланишни тарк этиш, дарсларни кечиктириш, сўзлашни кўпайтириш”.
Аҳмад ибн Мусфир Утайбий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон Қуръон ойи
🤲 Таровеҳ намозининг фазилати
Таровеҳ сўзи «тарвиҳа»нинг кўплик шакли бўлиб, бир бора роҳат олиш деган маънони англатади.
– унинг ҳукми – суннати муаккада;
– таровеҳ намозини уйда ёлғиз ўқигандан масжидда жамоат бўлиб ўқиш афзал;
– таровеҳ намозини хуфтон намозидан кейин, витрдан олдин ўқиш суннат;
– Рамазон ойи давомида хатм қилиб, битта тўлиқ хатмни охирига етказиш маҳбуб амалдир.
– ҳадисда «Ким Рамазон ойида иймон билан, савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади» дейилган. (Муттафақун алайҳ).
– ҳадисда «Ким (таровеҳни) имом билан охирига бирга ўқиса, тунни бедор ўтказган ҳисобланади» дейилган. (Абу Довуд ва Насоий ривояти).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон - ибодат ойи
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай. Ифтор қилганда суюнгай ва қачон Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила суюнгай", дедилар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Изоҳ: "1. Ифтор қилганда хурсанд бўлади.
2. Роббига йўлиққанда бу дунёда рўза тутганлигидан хурсанд бўлади.
Демак, мазкур икки хурсандлик фақат рўза тутган кишилар учунгина бўлади. Бу ҳам рўзанинг буюк фазилатларидандир.
Дарҳақиқат, кун бўйи рўза тутиб, вақти келганда ифтор қилган инсон ниҳоятда хурсанд бўлади. Аллоҳ амр қилган ибодатни адо этганидан, ҳадсиз-ҳисобсиз савобларга эга бўлганидан, охиратига замин тайёрлаганидан хурсанд бўлади. Очлик, ташналикдан сўнг ҳалол таомга етишганидан хурсанд бўлади. Бундай хурсандлик, албатта, фақат рўза тутган кишигагина насиб этади.
Охиратда эса Аллох, ила мулоқот бўлганда тутган рўзаси учун жаннатга киритилганидан хурсанд бўлади. Рўза тутмаганлиги учун дўзахга тушиши вожиб бўлган кишилар қандай ҳам хурсанд бўлсинлар?!" ("Ҳадис ва ҳаёт"дан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11474. Одоб илмни фаҳмлаш билан ҳосил бўлади. Амал илм билан яхшиланади. Амал билан ҳикматга эришилади. Ҳикмат билан зуҳд қоим бўлади. Зуҳд билан дунёни тарк қилинади. Дунёнинг тарк этиш орқали охиратга рағбат, интилиш ортади. Охиратга рағбат орқали эса Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги мартабага эришилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рўзанг фарқланиб турсин
جابر بن عبد الله رضي الله عنهما قال:
"إِذَا صُمْتَ فَلْيَصُمْ سَمْعُكَ وَبَصَرُكَ وَلِسَانُكَ عَنِ الْكَذِبِ وَالْمَآثِمِ، وَدَعْ أَذَى الْخَادِمِ، وَلْيَكُنْ عَلَيْكَ وَقَارٌ وَسَكِينَةٌ يَوْمَ صِيَامِكَ، وَلَا تَجْعَلْ يَوْمَ فِطْرِكَ وَيَوْمَ صِيَامِكَ سَوَاءً"
أخرجه ابن أبي شيبة في "المصنف"، والحاكم في "معرفة علوم الحديث"، والبيهقي في "شعب الإيمان"، وابن المبارك في "الزهد والرقائق
🕌 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: “Рўза тутадиган бўлсанг, у ҳолда қулоғинг, кўзинг, тилинг ҳам ёлғондан, ҳаромлардан рўза тутсин (ўзини тийсин). Ходимга азият берма. Рўза тутган кунингда сенда виқор, сокинлик бўлсин. Муҳими, рўза тутган кунингни ва рўза тутмаган кунингни бир хил қилиб олмагин”, деди
Ушбуни ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Ҳоким “Маърифату ъулумил ҳадис”да, Байҳақий "Шуъабул иймон”да ва ибн Муборак “Зуҳд ва рақоиқлар” асарларида келтиришган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
☪️ Рамазондаги битта тасбеҳ бошқасидаги мингта тасбеҳдан афзал.
Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ ибн Абу Дунёнинг “Фазоилу Рамазон” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11470. “Ҳайя ъалал фалаҳ”га хиёнат қилганлар “ҳайя ъалал кифаҳ”га ҳам хиёнат қилади.
Изоҳ: “Ҳайя ъалал фалаҳ” азондаги “нажотга келинглар” жумласи. “Ҳайя ъалал кифаҳ” дегани эса “курашга келинглар”, дегани. Намозгаки бефарқ бўлган, Аллоҳнинг чақириғи, фарз амрига хоинлик қилганлар, агар бугунги кунларимиз каби уммат устига бирон синов келса, ўзини ортга ташлаб хиёнат қилиши аниқ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11469. Улар умматнинг устига ҳужжатни қоим қилдилар... Энди ким ҳалок бўлса, баййина - очиқ ҳужжат билан ҳалок бўлади, ким тирик қолса, очиқ ҳужжат билан тирик қолади.
Аҳмад Даманҳурий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
☪️ Икки хислат бор, ким улардан сақланса, унинг рўзаси саломат қолади. Улар: ғийбат ва ёлғон.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ, ибн Абу Шайбанинг “Мусаннаф”идан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон - рўза ойи
☪️ Аллоҳга қасамки, агар қабрдагиларга “орзу қилинглар!” дейилса, улар Рамазондан бир кунни орзу қилган бўлардилар.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг "Табсира"сидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон хайр ва барака ойи
📖 Рамазоннинг биринчи кечасида Фатҳ сурасини ўқиш ҳақида
Имом шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳ “Тилаватил Қуръанил мажийд” китобларида айтадилар: “Солиҳ салафлардан бир жамоаси яхшилик эшиклари очилиши, хайр ва барака нозил бўлиши учун Рамазоннинг биринчи кечасида Фатҳ сурасини, яъни “Иннаа фатаҳнаа лака фатҳан мубийнаа”ни ўқишни яхши деб билишган”.
🔹Яна, Ҳофиз Силафий Масъудийнинг исноди билан ривоят қилади, у айтади: “Менга етиб келишича, кимки Рамазоннинг аввалги кечасида “Иннаа фатаҳнаа лака фатҳан мубийнаа”ни ўқиса, яъни, нафл намозда уни қироат қилса, ўша йили омонда бўлади, муҳофаза қилинади”, деди”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲИ
سُبْحَانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ، سُبْحَانَ ذِي الْعِزَّةِ وَالْعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.
Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».
Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».
«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.
Малик – мутлақ подшоҳ.
Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.
Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.
«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.
«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.
«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.
(Ҳасан ал-Муқрий)
11478. Шайх Миншавийдан Қуръондан ўқишни энг ёқтирадиган ояти қайси эканини сўрашганда, у зот: “У Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидир: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!”, Тавба сураси, 119-оят”, дея жавоб берган эканлар.
Изоҳ: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, машҳур Мисрлик машҳур қори. Дунёдаги бетакрор овоз соҳибларидан бири, Қуръони карим қироатида янги йўналиш, янги услубни бошлаб берган ҳофиз.1920 йилда туғилган ва 1969 йилда оғир хасталикдан вафот қилган. Мунгли, ўзига хос қироатлари сабабли “совтул баакий”- “йиғлоқи овоз соҳиби” дея аташган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Мусҳафдаги вақф аломатлари
#фойдали
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Рамазон сакинат ойи
🌘 Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Тақводорларнинг қалблари бу ой келишига муштоқ турар, у келиб, кетар бўлса, фироқи аламидан нола чекарлар", деди.
"Латоифул маъориф"дан.
11476. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Бугун сизлардан ким рўза тутди?” Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди.
“Бугун сизлардан ким жанозага эргашди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди.
“Бугун сизлардан ким бир мискинни таомлантирди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди.
“Бугун сизлардан ким беморни зиёрат қилди?” дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Мен” деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор бир кишида шулар жам бўлса, албатта жаннатга киради” дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11475. Атир идишини синдирар экансиз, сиз кучли ёқимли ҳидни туясиз. Лекин у охирги марта амалга ошган бўлади.
Маҳмуд Дарвиш.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11473. Кеча ва бугун ўртасидаги аҳволимиз
Абу Абдуллоҳ Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба сояси остида кийимларига ўралиб, суяниб ётганларида, биз шикоят қилиб: «Бизга нусрат сўраб дуо қилмайсизми?», дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан олдинги умматларни ушлаб, ерда чуқур қазиб, унга ташлаб, кейин арра келтирилиб, уларнинг бошига тортиб юбориларди ва у иккига бўлиниб кетарди. Ҳамда темир тароқ билан таралганида суягигача етиб қоларди. Мана шу азоблар уларни диндан тўсиб қўймас эди...” дедилар. Имом Бухорий ривояти.
Бугунга келиб айримларимизнинг ҳоли қуйидаги ҳадисдаги кабидир...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Кечанинг зулмат бўлакларига ўхшаш фитналар яқинлашганлиги туфайли арабларнинг ҳолига вой бўлсин. Ўшанда киши мўмин бўлиб тонг отдириб, кофир бўлиб кеч киритади. Ўшанда қавм дунёнинг арзимас матосига динларини сотишади...”, дедилар. Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11472. Биз қўрқадиган ўлимнинг илк лаҳзалари мўмин учун ғайб оламидан келажакдаги хушхабарларнинг бошланишидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Албатта, «Роббимиз Аллоҳ», деган, сўнгра мустақим бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар!”, деб айтган. (Фуссилат сураси, 30-оят).
Фаришталар мўминга ўлими, жон бериши олдидан Аллоҳ таолнинг ризвони розилиги ва иззат-икроми башоратини берадилар. Шунда, у учун олдида ўлимдан кўра суюклироқ бошқа нарса қолмайди. Биз унинг фироқига йиғлаётган вақтимизда, у Роббисининг лиқоси, учрашувига кетаётгани билан шодланаётган бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11471. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима онамиз Пайғамбаримизнинг олдиларига нон бўлакларини олиб келдилар. У зот: “Бу нон бўлаклари қаердан, эй Фотима?” деб сўрадилар. Фотима розияллоҳу анҳо: “Нон ёпгандим, шу бўлаклардан сизга ҳам олиб келмагунча кўнглим тўлмади”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Булар отангизнинг қорнига уч кундан бери энди кираётган егуликдир”, дедилар.
Ибн Абу Дунёнинг “Очлик” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон ҳаётимизда
📖 Имом Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ: “Рамазон ойи кирар экан, албатта у Қуръон тиловати ва таом едириш ойидир. Бу солиҳ салафлар (Аллоҳ уларни раҳматига олсин) наздидаги Рамазоннинг шаъни, кўриниши бўлиб, бу ой жидди жаҳд, рўза ва қиём, ибодат ва Қуръон тиловати ойидир. Шунингдек, бу ой таҳлил, тасбеҳ, яқинларга яхшилик қилиш ва эҳсон ойидир. Бу ой ғамхўрлик, юпатиш ва (муҳтожларни) таомлантириш ойидир”, дедилар.
Шайх Абдурраззоқ Бадрнинг “Истиқбали шаҳри рамазон” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11468. Қуръони каримда “муқаддас замин” (Байтул Мақдис) дея васфланган замин охирига келиб фақат атҳор - покиза инсонлар учун муносиб бўлади.
Имод Ҳасан Марзуқ.
Изоҳ: “Эй қавмим, Аллоҳ сизга битган муқаддас заминга киринг. Ортингизга қайтмангки, зиён кўрувчиларга айланиб қолурсиз”, Моида сураси, 21 оят. Имом Табарийнинг тафсирида оятдаги “муборак замин”дан мурод, “Тур тоғи ва унинг атрофлари”, “Шом диёри”, “Дамашқ, Фаластин ва Урдуннинг айрим ҳудудлари”, “Арийҳо” деган таърифлар ҳам берилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11467. (Имтиҳонлардаги каби) саволларнинг сизиб, тарқалиб кетишини нажот, муваффақиятга алоқаси йўқ. Чунки қабр саволлари инсонлар орасида тарқатиб, эълон қилиб юборилган бўлсада имтиҳондан мувафффақият қозонмайдиганлар ҳам топилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11466. Саҳл ибн Муоз отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким аламини олишга қодир бўла туриб, ғазабини ичига ютса, Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла бутун халойиқнинг олдида уни чақириб, ҳурлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
«Ғазаб» луғатда розиликнинг тескарисидир. Аслида, ғазаб шиддат ва қувват маъноларини англатади. Араблар қаттиқ харсангни «ғазба» дейишади. Ғазаб ҳам шундан олинган. Зотан, у қаттиқ жаҳл чиқишини англатади. Ғазабдаги мўътадиллик мақталган ҳолат бўлиб, унда киши ақл ва диннинг ишорасига мунтазир бўлиб туради ва ҳамият лозим бўлганда қўзғалади, ҳилм керак бўлганда босилади. Ғазабни мўътадил ҳолда ушлаб туриш Аллоҳ таоло бандаларидан талаб қилган мустақимлик ҳолатидир. Мана ўша ҳолат ўртачаликдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11465. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Эй биродарим! Агар мен сен билан бирон масалада келишмасам, ихтилоф қилсам, бу мен сени ёмон кўришимни, сени ақлингни ерга уришимни сени раъйи-фикрингни ғаш кўришимни англатмайди. Биродарим, фикрларимизда келишмасдан, ихтилофда боқий қолсак ҳам мен сени яхши кўраман.
Лекин, ўзаро ихтилофимиз сенга мени ирзим, обрўйимни ерга уришингга рухсат бермайди, мени ғийбатимни қилишни ҳалол қилмайди, мен билан алоқа узишни жоиз қилмайди.
Кишилар хилоф қилишда уч тоифадирлар:
Биринчиси – Мен билан ҳамфикр, бирга бўлмасанг бу менга зид, қарши эканингни англатмайди. Бу оқиллар мантиғидир.
Иккинчиси – Мен билан бирга бўлмасанг, сен менга қаршисан. Бу аҳмоқларнинг мантиғидир.
Учинчиси - Мен билан бирга бўлмасанг, сен Аллоҳга қаршисан. Бу ҳақиқий бузғунчиларнинг мантиғидир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
☪️ Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: “Анас айтади: мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида заиф ва мискинларга қўллаб-қувватлов бўлиши учун молларидан закотларини чиқарар эдилар”, дедилар.
“Латоифул маъориф” асаридан.
Изоҳ: Мисрлик олим, Ислом ишлари олий ҳайъати аъзоси шайх Холид Жундий DMC фазовий йўлдош телеканалида эфирга узатиладиган “Лаъаллаҳум яфқоҳуун” номли кўрсатувда жумладан, шундай дейди: “Закот чиқаришнинг энг афзал вақти шаъбон ойидир. Бу ҳолат саҳобаларнинг ҳаётларидан очиқ-ойдин зоҳир бўлган. Шунинг учун ҳам закот чиқаришда улкан ажр-савоблар бор бўлиб, уни комил бажариш ила савоблари бир неча баробар зиёда бўлишини айтиб, закот фарз ибодат бўлиб, Ислом арконларининг учинчи рукндир”, дея қўшимча қилди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11464. Ким раббоний софликни истаркан, у тун қўйнидаги ибодатда синиқликни ўзига лозим тутсин. Агар уйингда тунда қоим бўладиган ҳеч ким бўлмаса, ўзингга бир тартибни белгилаб олгин. Токи, саҳарлардаги истиғфордан маҳрум уй бўлса, тундаги ўзини Аллоҳ олдида хор тутиш ва синиқликдан ҳам маҳрум қилмасин. Ана шунда у ерга раббоний софлик ворид бўлсин, илҳоми бўлсин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube