11463. Шаръий илмнинг асоси Қуръон ва суннатдир. Лекин уни фаҳмлаш, англашни истаганлар Китоб ва суннатга хизмат қилган муфассирларнинг тафсирлари, фуқаҳоларнинг фиқҳларидан беҳожат бўлмайди. Улар усулларга асос солдилар, фаръларга ажратдилар ва бизга улкан илмий мерос қолдирдилар. Бундан фақат жоҳил ва мағрургина юз ўгиради.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рамазон дуо ойи
🕌 Аллоҳ таолодан Рамазон киришидан аввал уч нарсани:
- аҳли оиламда менга ёқимсиз ишни кўрсатмаслигини;
- менинг саодатимни махлуқ яъни, банданинг қўлига қолдирмаслигини;
- қалбимда эса заррача ҳам ғам-қайғу қолдирмаслигини
умид қилиб сўрадим.
@arabicuz
Рамазон- ойлар саййиди
📕 “Саноқли кунларда..”, Бақара сураси, 184-оят.
Енгларингизни (ибодатга) шимаринглар,
Меҳмонингиз тез келиб-кетувчидир,
Мусҳафларингизни тиловат қилинглар,
Қусур, камчиликларингизни тўғриланглар,
Саждаларигизни узайтиринглар,
Нафлларингизни кўпайтиринглар,
Дуоларингизда нола қилиб, ёлборинглар,
Албатта сизнинг карамли Роббингиз бордир,
Ато этар бўлса, берганлари билан лол қилур!
🔹“...Саноқни мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки, шукр қилсангиз”, Бақара сураси, 185-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11459. Саъийд ибн Мусаййиб раҳимаҳуллоҳ: “Масжидда ўтиргувчи киши албатта у Аллоҳ азза ва жалла билан бирга ўтирувчи киши кабидир”, деди.
“Тафсири ибн Ражаб” дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11457. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бири Аллоҳга итоат қиладиган, иккинчиси эса итоатсиз, осий бўлган икки ақлли зотни топа олмайсиз. Магар итоаткорининг ақли иккинчисининг ақлидан кўра тиниқроқ, мукаммалроқ ва тўғрироқ бўлади. Ҳамда раъй, қараши ҳам мустаҳкамроқ бўлади.
Шунинг учун Қуръони каримни ақл ва тафаккур эгаларига хитоб қилаётганини кўрасиз. Аллоҳ таоло айтади: “Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!”, Бақара сураси, 197-оят.
Яна Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳга тақво қилинг, эй ақл эгалари!” Моида сураси, 100-оят.
Яна Аллоҳ таоло айтади: “Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар”, Бақара сураси, 269-оят.
“Иғосатул луҳфан” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11455. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Оқил кишига Роббисининг ҳузурида ҳожати бўлгани ҳолда саҳар вақти ухлаб ётиши дуруст эмасдир”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📕 Тажвид илмининг бошланишлари
🔹“Тажвид” сўзи луғатда, “чиройли қилиш, сифатини ошириш” маъноларини билдиради.
🔹 Тажвид олимлари наздида истилоҳий маъноси: ҳар бир ҳарфнинг ўзининг саҳиҳ махражидан чиқариш ва унинг зотий сифатлари ва мустаҳиқ бўлган арозий сифатларидан ҳақини бериш демакдир.
🔹 Аллоҳ таоло айтади: “ва Қуръонни тартил билан тиловат қил” Муззаммил сураси, 4-оят.
🔹Тажвиднинг ҳукми: уни билиш фарзи кифоя, яъни айримлар ўрганса, бошқалардан соқит бўлади. Нутқ қилиш ёки унга амал қилиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир.
🔹Тажвид илми ҳақида
🔻Мавзуси: Қуръони карим калималарнинг дарс қилиб ўрганиш.
🔻Асосчиси: амалий тарафдан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам, илмий тарафдан эса қироат имомларидир.
🔻Самараси: Қуръони карим тиловатида тилни хатодан сақлаш.
🔻Фазилати: Аллоҳ таолонинг Китобига (Қуръони карим) тааллуқли бўлгани учун тажвид илми илмларнинг энг шарафлиси ва афзалидир.
🔻Фойдаси: Дунё ва охиратда саодатга эришиш.
🔹Изоҳ: Тажвидни илмий тарафдан баён қилган олимлар, жумладан: Халил ибн Аҳмад Фароҳидий, Абу Асвад Дуалий, Ҳафс ибн Умар Дурий, Абу Убайд Қосим ибн Саллам ( “Ал-қироат» асари, ҳижрий 3-аср) дирлар. Биринчи бўлиб тажвид ҳақида мустақил китоб ёзган киши Имом Мусо ибн Убайдуллоҳ ибн Яҳё ибн Хоқондир. Ҳижрий 4 - асрда Ҳофиз Абу Бакр ибн Мужоҳақ Бағдодий етти қироат илми ҳақида китоб ёзган.
▪️Тажвиднинг бир истилоҳий маъноси, Қуръондаги сўзларнинг ҳар бирини ўз миқдори ва сифатида талаффуз қилиш, истеъло ва истифола ҳарфларини бир-биридан фарқлаб, тафҳим, тарқиқ, идғом, изҳор каби қоидаларга амал қилиб ўқишни таълим берувчи илм демакдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11453. Сенда фариштанинг ақли, ҳайвоннинг шаҳвати ва шайтоннинг ҳавои нафси жамланган. Сен шу учтанинг бирига ғолибсан: агар шаҳватинг ва нафсинг устидан ғолиб келсанг, фариштанинг мартабасига кўтарилибсан. Агар ҳавои нафсинг ва шаҳватинг сени мағлуб қилса, у ҳолда сен итнинг даражасига қадар тубанлашибсан.
Ибн Қоййимнинг “Фавоид”идан.
Изоҳ: Инсон зотига ақл билан бирга нафс ҳам ато этилган. Токи жон танани тарк этмагунча инсон вужудида ақл ва нафс ўртасида кураш боради. Ақл инсон мақомини фаришталар мақомига кўтаришни истаса, нафс уни ҳайвонлар мақомига туширишга ҳаракат қилади. Шу иккиси ўртасидаги баҳс-тортишув туфайли инсон бу дунё синовидан ўтади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эслатма
📖 Рамазоннинг қадами эшитилмоқда...
🤲 Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз», Бақара сураси 183-оят.
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Яна у зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар». Муттафақун алайҳ.
🤲 Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор", дедилар. Имом Аҳмад ривояти.
🤲 Солиҳ салафлар Аллоҳнинг китобига бошқача эътибор беришар эди. Айниқса Рамазонда ақл бовар қилмас даражада ажойиб бир ҳолатлар кўрилган. Баъзилари Рамазонни ўн кечасида Қуръонни хатм қилишар, баъзилар етти ва баъзилар уч кечада хатм қилишар эди.
🤲 Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади: «Саҳобалар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврларида Рамазонда йигирма ракъат таровеҳ ўқишар ва унда юзлаб оятларни хатм қилишар эди. Усмон ибн Аффон даврларида қиёмда узоқ туришганидан асоларга суяниб олишар эди». Имом Байҳақий ривояти.
🤲 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Қуръон дунё осмонига Қадр кечасида бир йўла нозил қилинди. Сўнгра, ундан кейин йигирма йил мобайнида бўлиб-бўлиб нозил қилинди”, деди. Байҳақийнинг «Шуъабул иймон» асаридан.
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақаларнинг энг афзали Рамазонда берилган садақадир", дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
🤲 Қатода: "Агар Рамазонда гуноҳларинг кечирилмаса, ундан бошқасида кечирилмайди", деб айтдилар.
Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Бизни Рамазонда зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Рўза одобларидан
☪️ Агар сен ва бошқа инсон ўртасида баҳс ёки хусумат, келишмовчилик бўлса, Рамазоннинг нуру анворларини покиза қалблар билан кутиб олмоқ учун у билан ярашишни бошла.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11448. “Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин” дегин”, Каҳф сураси, 110-оят.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “(оятдаги) “солиҳ амал” – риёдан холи ва суннатга боғлиқ амал демакдир”, деди.
“Дард ва даво” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📖 "Ким Аллоҳга тақво қилса,
🔹- "унинг йўлини очиб қўядир".
🔹-"Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур".
🔹-"унинг ишида осонлик қилиб берадир".
🔹-"унинг гуноҳларини кечирур"
🔹-"ва ажрини буюк қилиб берур".
Талоқ сураси, 2,3,4,5-оятларидан
🕌 Толқ ибн Ҳабиб розияллоҳу анҳу: "Фитна содир бўлганда уни тақво билан ўчиринглар, даф қилинглар" дедилар. "Тақво нима?", дея сўрашди. У зот: «Тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг нури ила қайтарган ишларини тарк қилмоқдир", дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда
🕌 Мусулмонлар Андалусни 12 минг кишилик мусулмон қўшини билан фатҳ қилганлар...
У қулаганида эса биргина Қуртубанинг ўзида 1 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қиларди...
Фикрат эркакларнинг ададида эмас, сифатидадир. Тааммул қил!...
Изоҳ: Андалус фатҳида умавий саркарда Ториқ ибн Зиёднинг 12 минглик қўшини ҳижрий 92 йили Рамазон ойининг 28-сида (миллодий 711 йил) "Барбат” (Лакка ҳам дейилади) водийсида 8 кун давомида жанг қилиб Родриго исмли испан қиролнинг 100 минг кишилик қўшини устидан ғалаба қозонган.
Насронийлар ҳижрий 635 (милодий 1236) йили Қуртубани, 646 (милодий 1248) йили Ишбилияни босиб олиб, барча мусулмонларни қиличдан ўтказганлар. Бу диёрлардаги мусулмонлар ҳукмронлиги милодий 1492 йилда якун топди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11444. “Очиқ-ойдин араб тилида”, Шуаро сураси, 195-оят.
Ваҳий тили бўлмиш араб тили Ислом ва араб бирлиги учун улкан асос ҳисобланади. Бу тилнинг ўлиши орқали таълим, ўзаро ҳамфикрлик ва умумий маънавий, адабий муштарак ришталар ҳам ўлади. Натижада ўзининг қадрият, урф-одат, анъаналарини инкор қиладиган, унутадиган авлод етишиб чиқади.
Шунинг учун ҳам биз араб тили ривожи учун курашишимиз, уни иккинчи тил, учинчи тил, сўнгра эса ўлик тилга айланиб қолишига йўл бермаслигимиз керак...
Чунки бунга йўл қўярканмиз, Аллоҳ асрасин, Қуръони карим ва суннат ҳам кафанга ўралади...!!!
Бу иш чет тилларнинг ўрганишни камайтиришга ундамайди, балки (кўпчиликнинг она тили бўлган) араб тилини ўрнини эгаллаш ҳисобига бўлмаслиги лозим. Қандай қилиб мағлубиятни тан олган бир халқ уни мағлуб қилган халқнинг тилига ва маданиятига эргашиши, тақлид қилиши мумкин! Атрофимиздаги одамлар ўз эътиқодлари билан бирга жам бўлишиб, ўзларининг шиорларига чорлашмоқда. Агар бўлиниш, тафриқа сабабларини бизга етишига йўл қўярканмиз, у ҳолда бизнинг келажагимиз қолмайди ва биз умуман қолмаймиз, йўқ бўламиз...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11462. Жоҳил, билимсизни ўқитса бўлади, бемеҳр, қаттиққўлни юмшатса, мулойим қилса бўлади. Лекин камситиш ва таҳқир остида тарбияланиб қолган хор кимсанинг қалбига ҳақиқий мардлик ва эркакликка элтувчи иззат, ғурур ва олийжанобликни экиш амримаҳолдир...
Ибн Бадийснинг “Асарлар” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11461. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кишининг дуоларини Аллоҳ рад қилмайди: “Аллоҳни кўп зикр қилувчи зокирни, мазлумни ва адолатли имом(раҳбар)ни”, дедилар”.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11460. Бомдод намозига ва эрталабки-кечки кунлик дуо ва зикрларга жидди жаҳд қилгин, риоя қил. Уларни асло тарк этма. Ҳар куни у ҳақда эшитадиган мусибатлар афсусли ҳолатдир. Бомдод намози ва зикрлар инсонларнинг (ҳасад, кўз тегиши, уларнинг макр ҳийлалари ва бошқалар каби) ёмонликларидан сақланишингга бир сабабдир.
Уларга риоя қилган бахтлидир, уни тарк қилган эса маҳрумдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11458. “Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур”, Талоқ сураси, 7-оят.
Изоҳ: «Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан», Тавба сураси, 40-оят.
«Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур», Наҳл сураси, 127-оят.
«Улар (ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма», Наҳл сураси, 127-оят.
«Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир», Шарҳ сураси, 6-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11456. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «...Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини берган. Меросхўрга васият қилиш йўқ».
Абу Довуднинг сунанидаги ривояти.
Изоҳ: Аллоҳ таоло, мерос оятларида ҳар бир ҳақ эгасига ҳақини берган. Шунинг учун ҳам, «Ворисга васият қилиш йўқ». Яъни, меросхўрга васият қилиш йўқ. У Аллоҳ таоло бўлиб берган насибасини олади. Маълумки, Исломнинг дастлабки даврида, меросни бўлиш мерос қолдирувчининг васиятига биноан тақсим қилинар эди. У ўз ўлимидан олдин, молимнинг бунчасини отамга, бунчаси боламга, у қисми фалончи қариндошимга, бу қисми пистончига берилсин, деб васият қилар ва ўша васиятга биноан тақсимланар эди. Энди эса Аллоҳ таоло меросни меросхўрларга тақсимлаб қўйди, фақат ўша тақсимгагина амал қилинади. Бошқа ҳеч ким бу ишга аралаша олмайди. Жумладан, мерос қолдирувчи ҳам. У фалончи меросхўримга унча мерос берилсин, пистончи меросхўримга бунча мерос берилсин ҳам дея олмайди.
Мерос ояти нозил бўлишидан аввал мерос яқин қариндошлар учун шарт нарса эди, сўнгра оят билан у бекор бўлди. “Эркаклар учун ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир. Аёллар учун ҳам ота-оналари ва яқин қариндошлари қолдириб кетган меросдан улуш бордир. Бу озми кўпми фарз қилинган улушдир”, Нисо сураси, 7-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
كان للشيخ أبي بكر بن اللباد رحمه الله
امرأة سليطة اللسان تؤذيه بلسانها ،
حتى قالت له يوماً :
كلاما بذيئًا ..
فقال له أصحابه :
طلقها و نحن نؤدي حقَها ..
فقال :
أخشى إن طلقتُها أن يبتلى بها مسلم ،
ولعل الله دفع عني بمُقاساتها بلاءً عظيماً ،
و لقد حفظتُها في والدها ..
فإني خطبتُ إلى جماعةٍ فردّوني ،
و زوّجني هو ، و كان يفعل معي جميلاً ،
أفتكون مكافأته طلاق ابنته ؛،،،!!
و كان يقول :
لكل مؤمن محنة ، و هي محنتي ...
ترتيب المدارك للقاضي عياض ؛ ج ٥ ص ٢٨٩
مجموعة الأندلس الأموية
☪️Отасини шундай тақдирлайманми?
Шайх Абу Бакр ибн Лаббад раҳимаҳуллоҳнинг тили ёмон аёли бўлиб, у билан кўп озор берарди. Бир куни шайхга ўта ёмон, хунук сўзларни айтиб юборди. Шайхнинг яқинлари унга: “Уни талоғини бериб юборинг, биз ҳаққини ўтаб қўямиз”, дейишди. Шайх: “Уни талоғини бериб кетказиб юборсам, (уни никоҳига оладиган) бошқа бир мусулмон ундан озор кўриб қолишидан қўрқаман. Шу билан бирга, балки, Аллоҳ таоло унинг озорлари сабаб мендан катта бир балони аритгандир.
Мен унинг отасини олдига совчиликка борганимда, кўпчилик ҳам борганди. Лекин у мени танлаган ва қизига уйлантирганди.
Ўшанда у менга жуда гўзал муомала кўрсатганди. Энди унга ташаккурим, тақдирлашим қизини талоқ қилиш бўладими!?, дея кўнмаган эканлар.
Шайх яна: "Ҳар бир мўминга бир синов, имтиҳон бўлади. У менга берилган синовдир...", дер эдилар.
Қози Иёзнинг “Тартибул мадорик” асаридан.
@arabicuz
11454. Саъийд ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳу: “Шайтон одам боласига аёллар томондан келиш (улар воситасида васваса қилиш, йўлдан оздириш, гуноҳга ундаш каби ишлар)дан умидини узмади”, деди.
“Дард ва даво” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11452. Илоҳий ваҳийга таслим бўлиш, бўйсунишга бўлган буйруқ аслида ақл учун нуқсон, уни бузиш эмас балки, ақлнинг Ҳолиқига таъзийми, улуғлашидир. Яратувчи ўз яратганини қандай эканини яхши билувчироқдир. Қанчалаб ақллар борки, аввалбошда ўзларига танлаган ишларидан охирига келиб қанчалар афсусу надомат чеккандирлар!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11451. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таомига шукр қилувчининг ажри сабр қилувчи рўзадорнинг ажри кабидир”, дедилар.
Имом Байҳақийнинг “Сунанул кубро”даги ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11449. Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш касалидан шифо топиб қарайсанки, кўпчилик сендан ўзиб кетишган...
Улардан бири Қуръонни ёд олибди, яна бири тажвидини яхшилабди. Кимдир матнларни ёд олибди, яна кимдир фанларда ўзибди...
Сен эса телефонинг қаршисида ўтираверибсан, умринг ўтиб қолибди ҳамки, сезмагансан ҳам...
(Билиб ол,) сен билан қабринг ўртасида бир ёки бир нечагина қадам қолган холос... Надомат чекиб қолмасдан олдин ўзингни бир тафтиш қилгин, чунки у (кечиккан) вақтдаги афсус-надоматнинг фойдаси бўлмайди...
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11447. Баъзилар дейишди: “Албатта Аллоҳ таоло сендан рози бўлса, сени ҳаромдан буриб қўяди. Яхши кўрадиган бўлса, ҳаромни сендан буриб қўяди: “Ундан ёмонлик ва фаҳшни узоқлаштириш учун шундай қилдик”, Юсуф сураси, 24-оят.
Аллоҳим, бизни Сен улардан рози бўлган ва уларни яхши кўрган бандаларингдан қилгин. Аллоҳим, биздан ёмонликни, фаҳшни ва барча гуноҳларни буриб қўйгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11446. Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингиз ҳаёли, карамлидир. Бандаси Унга икки қўлини (дуога) кўтарса, уни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
Изоҳ: Дуонинг аввалида Аллоҳнинг гўзал исмлари билан Унга ҳамду сано, сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, кейин дуо қилинади. Дуонинг сўнгида яна такрор Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримизга салавот айтиб, тугатилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11445. Барчамиз Аллоҳ сари юришда адашиб, қоқиламиз. Ҳеч биримиз доим тўғри юра олмайди. Яримта намоз, кам зикр билан юришда давом этамиз, яна Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларини бузамиз, Унга осийлик қиламиз. Сўнг, тўғри йўлидан озамиз ва яна истиғфор айтишга қайтамиз.
Малолланма, токи шайтон сенга эга чиқиб олмасин. Эмаклаб бўлсада, юришда давом эт. Бас, Аллоҳ гарчи етиб боролмасада, Унга қараб келганни асло рад этмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда...
📖 Ислом маданияти қандай барбод қилинган ёки ёқилган китобларнинг аламли тарихи
Мўғулларнинг бир қўшини Бағдод мусулмонларини қатл қилиш билан машғул бўлиб турганда, иккинчи бир гуруҳ ундан баттарроқ жиноятни амалга ошириш учун йўналди... У ҳам бўлса Бағдоднинг улуғ кутубхонасини талон-тарож қилиш, вайрон қилиш эди. Кутубхона ўша вақтда ер юзидаги энг катта кутубхона эди.
Аббосий халифа Ҳорун Рашид асос солган “Байтул ҳикма” ёки “хазоинул ҳикма” деб номланувчи илк илмий муассаса исломнинг олтин асрлари вақтида таъсис этилган эди. Маъмун ўша вақтда мағлуб бўлган румликлардан уларни озод қилиш ва тинлик сулҳини тузиш эвазига юнон тилидаги қўлёзма асарларни алиштирар эди.
(Изоҳ:Чингизхоннинг набираси Хулагухон бошчилигидаги мўғул қўшини Аббосийлар халифалиги пойтахти, ўша пайтдаги Ислом дунёсининг юраги – Бағдодга бостириб кирди. Асрлар давомида гуллаб-яшнаган илм-маърифат маркази вайрон қилинди, мисли кўрилмаган зўравонликлар рўй берди. Энг ачинарлиси, ўрта асрнинг энг катта кутубхоналаридан бири бўлган Бағдод кутубхонасининг кули кўкка совурилди…)
Аббосийлар ўша вақтда табиб Менк каби ҳинд табибларини ҳам ёллаб олиб келиб, тиббиётга оид асарларни ҳинд тилидан арабчага ўгиртирар эдилар.
Шу билан бирга, форс маданиятга оид ҳам кўплаб асарлар таржимаси айнан ўша ерда амалга оширилган эди. Ушбу муассаса ўзида 600 йиллик мусулмон фикрларининг сиқиб жамланган “шарбати”ни сақлар эди. У ерда барча фанлардан, шаръий илмлар, тиббиёт, фалакшунослик, ҳандаса, кимё, физика, ерга оид билимлар, иқтисод, жамиятшунослик, адабиёт, тарих, фалсафа ва яна бошқа илмларга оид маълумотлар ва асарлар жамланган эди.
Бунга яна ушбу фанларнинг ҳар бири бўйича амалга оширилган таржималарни ҳам қўшса, ўша замондаги ҳақиқий мўъжиза эди, деса ҳам бўлади.
☪️Мўғуллар асрлар давомида минглаб умрлар бахш этилган, кўплаб мол-дунёлар сарф этилган, қанча жидди жаҳд, пешона терлари оқиб йиғиб жамланган китобларни Дажла дарёсига улоқтирганлар. Дарёнинг суви ундаги китобларнинг кўплигидан ранги қора, сиёҳранг тусга кирган эди...
Ҳатто айтишади, мўғулларнинг отлиқлари дарё устида тўлиб ётган китоблар устидан от чоптириб у қирғоқдан бу қирғоққа бемалол ўтишарди, улар ёрдамида дарёдан кечиб ўтиш учун фойдаланардилар.
Бағдод кутубхонаси бемисл даражада улкан ва буюк кутубхона эди. Улканликда унга бирон кутубхона тенглаша олмасди. Фақатгина Андалусдаги Қуртуба исломий кутубхонаси у билан беллаша оларди холос.
Лекин Қуртуба кутубхонаси ҳам худди Бағдод кутубхонаси кечирган аччиқ аламни ўзидан ўтказган. Қуртуба Бағдод қулашидан 20 йилгина олдин насронийлар қўлига ўтганда, улар Қуртуба кутубхонасини бутунлай ёқиб ташлаган эдилар. Бу ишнинг бошида Кемпис исмли насроний пасторлардан бири туриб, қўлига тушган барча бебаҳо китобларни ёқтириб, куйдириб ташлаган эди.
Бундай жиноятлар тарихда бир неча марта такрорланди. Андалусдаги Қуртуба кутубхонасида амалга оширган худди ишни насроний салибчилар иккинчи марта таназзул вақтида Ғарнота кутубхонасида ҳам амалга оширгандилар. Ўшанда бир миллиондан ошиқ китобни оммавий майдонда тўплаб ёқиб ташлаган эдилар...
Насроний салибчилар учинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўнинчи марталар бу ишларини давом эттириб Тулайтила(Толедо), Ишбилия (Севилья), Баленсия(Валенсия) ва Сарақоста(Сарагоса) кутубхоналари билан ҳам (вайрон қилиш, бузиш, йўқ қилиш, ёқиш ишларини) амалга оширганлар...
Яна Шомда ҳам Тараблус(Триполи) кутубхонасида ҳам уч миллион китобни ёқиб ташлаганлар... Бу ишларини Фаластиндаги Ғазза, Қуддус ва Асқалон кутубхонларида ҳам амалга оширганлар...
Мана шундай воқеалардан сўнг Ислом қолоқлик ва зулмат замонига қадам қўйди ва ҳозирга қадар ундан чиқолмай типирчилаб ётибди... Улар томонидан эса Ислом ва унинг маданиятига қарши урушлар ҳали-ҳануз давом этиб келмоқда...
"Мажмуъатил андалусил умавия"
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube