arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11444. “Очиқ-ойдин араб тилида”, Шуаро сураси, 195-оят.
Ваҳий тили бўлмиш араб тили Ислом ва араб бирлиги учун улкан асос ҳисобланади. Бу тилнинг ўлиши орқали таълим, ўзаро ҳамфикрлик ва умумий маънавий, адабий муштарак ришталар ҳам ўлади. Натижада ўзининг қадрият, урф-одат, анъаналарини инкор қиладиган, унутадиган авлод етишиб чиқади.
Шунинг учун ҳам биз араб тили ривожи учун курашишимиз, уни иккинчи тил, учинчи тил, сўнгра эса ўлик тилга айланиб қолишига йўл бермаслигимиз керак...
Чунки бунга йўл қўярканмиз, Аллоҳ асрасин, Қуръони карим ва суннат ҳам кафанга ўралади...!!!
Бу иш чет тилларнинг ўрганишни камайтиришга ундамайди, балки (кўпчиликнинг она тили бўлган) араб тилини ўрнини эгаллаш ҳисобига бўлмаслиги лозим. Қандай қилиб мағлубиятни тан олган бир халқ уни мағлуб қилган халқнинг тилига ва маданиятига эргашиши, тақлид қилиши мумкин! Атрофимиздаги одамлар ўз эътиқодлари билан бирга жам бўлишиб, ўзларининг шиорларига чорлашмоқда. Агар бўлиниш, тафриқа сабабларини бизга етишига йўл қўярканмиз, у ҳолда бизнинг келажагимиз қолмайди ва биз умуман қолмаймиз, йўқ бўламиз...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

خرج عقبة بن نافع فى إحدى غزواته بـ 10 آلاف مجاهد ليواجه 80 ألف من الروم
قالت له زوجته : أين أجدك إذا حمي الوطيس؟
قال : في خيمة قائد الروم أو في الجنة.


📕 Уқба ибн Нофеъ ғазавотлардан бирида ўзининг 10 минглик қўшини билан румликларнинг 80 минглик қўшинига қарши жангга чиқди. Аёли унга: “Вазият жиддийлашса ва жанг қизиб, уруш авжига чиқса, сизни қаердан топаман?” деб сўради.
Уқба: “Рум қўмондонининг чодиридан ёки жаннатдан”, деб жавоб берди.

Изоҳ: Уқба ибн Нофеъ раҳимаҳуллоҳ Мағриб ва Шимолий Африканинг фотиҳи, машҳур саркарда. (Милодий 622-683 йилларда яшаган)

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11441. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амалларнинг афзали намозни ўз вақтида ўқиш ва ота-онага яхшилик қилишдир».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11440. Аллоҳ таоло ҳақ танловининг янада собит бўлиши учун ҳам синов-балолар муддатини чўзиб қўяди: “...«Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Албатта, ер Аллоҳники, уни бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишига мерос қилиб берадир. Ва оқибат тақводорларникидир»,..”, Аъроф сураси, 128-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11439. Имом Молик агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилиб, эслансалар, ранглари ўзгариб, эгилиб қолардилар. Бу нарса суҳбатдошларга қийинчилик туғдирар эди.

Қози Иёзнинг “Шифо” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

روي عن "الأوزاعي" أنه قال: «شهدت جنازة عمر بن عبد العزيز ، ثم خرجت أريد مدينة (قنسرين) ، فمررت على راهب فقال: يا هذا ، أحسبك شهدت وفاة هذا الرجل (أي عمر بن عبد العزيز) .. فقلت له: نعم.
فأرخى عينيه فبكى سجاماً ، فقلت له: ما يبكيك ولست من أهل دينه ؟!.
فقال: إني لست أبكي عليه ، ولكن أبكي على نور كان في الأرض فطفئ».

☪️ Ер юзида сўнган бир нур

Имом Авзоъий ривоят қилади: Умар ибн Абдулазиз вафот қилганида унинг жанозасида иштирок этдим. Сўнгра у ердан чиқиб, Қиннасрин шаҳрига қараб кетдим. Йўлда бир насроний роҳибнинг олдидан ўтдим. У менга: "Эй сен! Ўйлашимча, ўша одамнинг (Умар ибн Абдулазизни назарда тутиб) жанозасида қатнашдинг, шундайми?" деди. "Ҳа" дедим. Шунда у бошини паст қилди ва баланд овозда йиғлай бошлади. Мен унга: "Унинг динида бўлмасангда, нима сени бунчалик йиғлатди?" деб сўрадим. У: "Мен ундан йиғлаётганим йўқ. Балки ер юзида бўлган бир нур учун йиғлаяпман. У энди сўнди" деб жавоб берди.

🔹Изоҳ: Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ вафот этганларида Византия императори Лев III қаттиқ йиғлади. Буни кўрган аъёнлар ва епископлар бу йиғининг сабабини сўради. Шунда император: «Адолатли подшоҳ вафот этди. Мен бир роҳиб уйига кириб, ичидан беркитиб олиб, таркидунё қилиб, умрини ибодатда ўтказса ажабланмайман. Лекин дунё оёқлари остида бўлган бир инсоннинг дунёдан юз ўгириб, зоҳидона ҳаёт кечирганидан ажабланаман» деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11437. Таълим ҳеч қачон тўхтамаслиги керак...
Суратда: Ўқитувчи ва ўқувчилари очиқ ҳавода дарс ўтишяпти.
Жой: Япония.
Вақти: 1945 йил, сентябр.
Хиросимада атом бомбаси портлашидан роппа-роса бир ой ўтган.
P.S.Тарихда Хиросима шаҳрига 1945 йили, 6 августда АҚШ томонидан Little Boy (“Болакай”) дея номланган уран зарядли тротил эквиваленти 20 минг тоннага тенг атом бомбаси ташланиши натижасида бир лаҳзада 80 минг киши ҳалок бўлган, 12 минг киши бедарак деб топилган, 40 минг киши жароҳатланган эди. 9 августда эса Нагасаки шаҳрига Fat Man (“Бақалоқ”) деб номланган иккинчи атом бомбаси улоқтирилиши натижасида эса, 73 минг кишининг ёстиғи қуриган.

/channel/grandtalim/13305

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11436. Абу Инаба Ҳавлоний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ушбу динга Ўзининг тоати учун сафарбар қиладиган кишиларни экин қилиб экишда давом этур”, дедилар”.
Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11434. “Ва эслат. Албатта эслатиш мўминларга фойда берур”, Зориёт сураси, 55-оят.
Субҳаналлоҳи;
Валҳамдулиллаҳи;
Лаа илааҳа иллаллоҳу;
Аллоҳу акбар;
Астағфируллооҳ;
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи;
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва субҳааноллиҳил ъазийм.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Набиййина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;
Лаа илааҳа илла анта субҳаанака инний кунту миназ золимийн.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11432. Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий таркибига яқин ҳисобланади.
Изоҳ: Эркак чивинлар ўсимлик шарбати, нектар ва ҳатто сув билан ҳам озиқланаверади. Энди, урғочи чивинларнинг инсон қони билан озиқланишининг асосий сабаби эса, унинг кўпайиши, тухум қўйиши билан боғлиқ экан. Баргларда тухум ҳужайраларга етарли бўладиган оқсиллар ва бошқа зарур қурилиш материаллари етарли бўлмаган учун, урғочи чивин вақти келганда “жангга чиқар” ва инсон ёки бошқа жонивордан қон сўрар экан. Сўнгра, бир-икки кунга қонни қайта ишлаш учун яширинар экан. Уруғланиш аввалроқ содир бўлгани билан, қон тайёр бўлгачгина, тухум қўйишга киришар ва асосан, сувга тухум қўяр экан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11430. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига кўра, мухлис бандаларига қарши шайтоннинг бирон йўли йўқдир: “Албатта, сенга бандаларим устидан ҳукмронлик йўқдир, сенга эргашган гумроҳларгина мустасно”, Ҳижр сураси, 42-оят.
Ихлосни ўзига нисбат бериб, даъво қиладиган киши ҳақиқий мухлис саналмайди. Чунки ихлоснинг ҳақиқати нафснинг феълдан чиқиши билан бўлади. Шунинг учун мухлис бандаларнинг ихлоси(га путур етишидан) қўрқамиз.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11429. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: “Айрим саҳобаларнинг масжиддан бошқа уйлари бўлмаган”, дейди.

“Фатҳул Борий”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11428. “Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил деб ҳисоблама. Фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган Кунга қолдирадир, холос”, Иброҳим сураси, 42-оят.
Шарҳ: Ушбу оят золимларга қаттиқ огоҳлантириш ва мазлумларга бир тасаллидир. Аллоҳ талонинг: “ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил деб ҳисоблама”, сўзи уларга муҳлат бериб қўйгани ва ризқлари етиб тургани, шаҳарларда хотиржам кезиб юришлари уларнинг яхши эканларига далолат қилмайди.
Балки, Аллоҳ таоло золимга азобини зиёда этиш учун муҳлат беради, ташлаб қўяди. Вақти келиб эса бепарво вақтида уни тутади: “Роббинг золим шаҳар-қишлоқларни ушлаганида, ана шундай ушлайдир. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир“, Ҳуд сураси, 102-оят.
Бу оятда баёни келган зулм банда ва Роббиси ўртасидаги ҳолатга ишора қилади. Банданинг бошқа бандаларга қиладиган зулмига нисбатан эса: “Фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган Кунга қолдирадир, холос”. Яъни, у Кундаги оғир, шиддатли аҳволотдан қаттиқ қўрққанидан кўзларини юмиб-очолмайдиган, пирпита олмайдиган соатга кечиктиради холос.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11427. Отанинг бир кунда ҳеч бўлмаса ўн дақиқа боласи билан бирга ўйнаши, уни хурсанд қилиши ва эътибор қаратиши болада соғлом руҳият шаклланишига олиб келади. Чунки у отанинг яқинлигидан оилавий омонлик ҳис этади ва бу эса унинг ўзига ва оиласига бўлган ишончини кўтаради. Бу эса ўз навбатида ундаги ички сокинлик, хотиржамликни юзага келтириб, унинг шахсиятини қувватлайди, кучайтиради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

الامام "الشافعي" ولد في غزة ، و تربي في مكة ، و طلب العلم في المدينة ، و تولى الحكم في اليمن ، و هاجر الى بغداد ، و رابط في الاسكندرية ، و مات في القاهرة.

حينها لم تكن هناك قوميات ووطنيات و حدود

📚Имом Шофеий Ғаззада туғилди, Маккада улғайди, Мадинада илм олди, Яманда ҳукм иши топширилди, Бағдодга ҳижрат қилди, Искандарияда риботда бўлди ва Қоҳирада вафот қилди...

У замонларда миллатчилик, маҳаллийчилик ва чегаралар бўлмаган...

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11443. Маъруф Кархийдан: “Роббингиз билан ўртангизни қандай ислоҳ қилгансиз?”, деб сўрашди. У зот: “Ибн Саммак раҳимаҳуллоҳнинг мавъизаси билан” деди. “Бу қандай бўлди?”, деб сўрашди. У зот: Кўфада юрган эдим. Аср намозини ўқишга бир масжидга кирдим. Намоздан сўнг кишиларга ваъз айтаётган кишини кўрдим. Ўзимга: “ўтириб, сўзларини эшитаман”, дедим. У шундай дерди: “Кимки Аллоҳ билан баъзи-баъзида бўлса, Аллоҳ ҳам у билан баъзи-баъзида бўлади. Кимки Аллоҳдан юз ўгирса, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгиради. Кимки Аллоҳни борлиғи билан қабул қилса, пешвоз чиқса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга Ўзининг комил раҳмати ила пешвоз чиқади”.
Унинг бу сўзлари мени даҳшатга солди. Қалбимни қаттиқ таъсирлантирди. Ўзимга: “Агар Роббим менга имкон берса мен шу ҳолатнинг энг олийсига эришаман” дедим. Роббимга бутун борлиғим билан юзландим ва Роббим ҳам менга кенг раҳмати ила юзланди”, деб жавоб бердим.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11442. Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ деди: “Аллоҳ таоло бойликни, беҳожатликни ваъда қилган уйланувчи шундай инсонки, у уйланиши орқали Аллоҳ таолонинг ибодатига ёрдам бўлишини, кўзни тийишни ва фаржини ҳаромдан сақлашни ихтиёр қилгандир”.

“Адвааул байан” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ойларнинг султони

🕌 Рамазонга ҳозирланинг!

▪️Қиёми лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.
▪️Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар) нарсалардан халос бўлинг.
▪️Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.
▪️Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.
▪️Нафл ибодатларга одатланинг.
▪️Рамазон ойи кириб келгани, етганига Роббингизга дуо қилинг.
▪️Бу ой учун аниқ режа, жадвал ишлаб чиқинг.
▪️Ўзингизни рўза тутиб юришга одатлантиринг.
▪️Қуръон ёдланг ёки такрорланг.
▪️Садақа ва эҳсонлар беришга одатланинг.
▪️Қуръондан кунлик вирдларингизни орттириб боринг.
▪️Ейиш-ичишни камайтиринг.
▪️Масжидда бўлиш вақтларингизни узайтиринг.
▪️Харидларингизни Рамазондан аввал қилиб олинг.
▪️Рўзадан қолган қазоларингиз бўлса уларни тутиб, ўтаб қўйинг.
▪️Фарзандларингизни эҳсон беришга одатлантиринг.
▪️Қалбингизни Аллоҳга машғул қилинг.
▪️Аллоҳ зикрини кўпайтиринг.
▪️Нафл ибодатларга риоя қилинг.
▪️Уйқу соатларини камайтиринг ва қайлулага риоя қилинг.
▪️Уйингиз ва оилангизни Рамазонга зарур нарсалар билан тайёрланг.
▪️Чекишдан халос бўлинг (агар чекувчи бўлсангиз).
▪️Рўза аҳкомларини ўрганинг.
▪️Тунда ухламай бедор юришдан узоқлашинг.
▪️Дуони кўпайтиринг.
▪️Камчилик ва нуқсонлар учун нафсингизни маломат қилиб боринг.
▪️Ниятингизни яхшилаб олинг.
▪️Амалларингизни тартибга солиб олинг.
▪️Рамазонни тавба билан бошланг.
▪️Ўзингиздан ўзгаларнинг ҳам ҳолини ўйланг. (Уларга ҳамдард бўлинг, қайғуринг, имкон қадар ёрдам қўлини чўзинг).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

‏يتعذر أن يوجد فلاح أندلسي لا يعرف القراءة والكتابة، في حين كان ملوك أوروبّا لا يقدرون على كتابة أسماءهم.

- جوزيف كيب، مدنية المسلمين، ص85.

🔻Ўқиш-ёзишни билмайдиган андалуслик бирон деҳқон бўлмаган бир пайтда Европанинг қироллари ҳатто исмларини ёза олишмасди.

Жозеф Майкобнинг "Мусулмонлар маданияти" асаридан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11438. Фарзандларингизни қисман бўлсада, ишларда ўзига масъулиятни олишига жалб қилинг. Ва ҳаёт ҳуқуқ ва бурч-вожиботлар, олиш ва беришлар, эга бўлиш ва қўлдан чиқариш, роҳат ва қийинчилик ҳамда ноил бўлиш ва маҳрумликлардан иборат эканини таълим беринг.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

📕 Рамазон нафс билан кураш ойидир

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ дейди: “Билгинки, Рамазон ойида мўминга икки нафс жиҳоди жамланади. Кундузги жиҳоди рўза билан, тунги жиҳоди эса қиём (тунги намозда қоимлик) билан кечади. Кимки ушбу икки курашни ўзида жамласа, уларнинг ҳақларини адо қилса ва уларга сабр қилса, ҳисобсиз ажру савобга эришади, ноил бўлади”.

“Латоифул маъориф” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Бу тарихдир

كان الخليفة عبد الملك بن مروان ، الذي يحكم دولة تمتد من الصين للمغرب؛ يحضر مع الناس دروس التابعية الفقيهة أم الدرداء الصغرى بمسجد دمشق ...
-ابن كثير


☪️ Сарҳадлари Хитойдан Мағрибгача чўзилган улкан давлатни бошқарган Умавийлар халифаси Абдумалик ибн Марвон (646-705) одамлар билан бирга Дамашқ масжидида тобеин фақиҳа аёл Умму Дардо Суғронинг дарсларида иштирок этарди...

Ибн Касирдан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11435. Илмни яхши фаҳмлаш, мол-дунёнинг кўпайиши ва ризқнинг кенгайиш учун шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги тавсия ривоят қилинади: “Бунинг учун ҳар куни бомдод намозидан кейин уч марта: “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййуум, бадиийъус самааваати вал арди ва маа байнаҳумаа мин жамииъи журмий ва исроофий ъалаа нафсий ва атуубу илайҳи” дуосини ўқисин” дейилган. Ушбу тавсия Антокийнинг “Зайлул тазкира” асарида келтирилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11433. Аллоҳ таоло айтади: “Қандай қилиб (уларга аҳд бўлсинки), агар улар сиздан устун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар. Сизни оғизлари билан рози қиладилар-у, қалблари кўнмас. Уларнинг кўплари фосиқлардир”, Тавба сураси, 8-оят.
Шарҳ: Мушрикларнинг ҳоли шулки, мўминлардан устунлик ва қувватни ҳис қилиб қолишса, дарров аҳдлари ва яқинликка риоя этмасликни бошлайдилар. Уларнинг сизлардан қўрқиб, хавфсираб турган вақтларидаги билан яхши муомалотлари сизни алдаб қўймасин. Чунки улар сизни рози қилиш учун тилларида айтиб қўядилар холос. Қалблари бўлса бунга тобе эмас. Шунингдек уларнинг кўпчилиги Исломга қарши чиқувчи ва аҳдларни бузувчилардир. (“Тафсири муяссар”дан).
Мушрикларнинг ўзлари аҳдга вафо қилмаганларидан кейин улар учун Аллоҳ ва Унинг Расули ҳузурида қандай ҳам аҳд бўлсин? Улар оғизлари билан яхши гапларни гапириб, сиз билан аҳднома тузадилар-у, аммо қалблари аҳд тузишни ҳеч истамайди ва аҳдга вафо қилишни ҳам хоҳламайди. Улар аҳдни тузиб қўяверадилар, аммо фурсатни топганларида:
«...сиздан устун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар». Қўлларидан келган барча ёмонликларни қиладилар. Бунга тарих шоҳиддир. Уларнинг мусулмонларга қилган шафқатсизликлари ҳаммага маьлум ва машҳурдир. «Уларнинг кўплари фосиқлардир».
Яьни, динда Аллоҳ чизган чегарадан чиқувчилардир. Бу ҳолат барча номаьқул ишларнинг асосий сабабидир.(“Тафсири Ҳилол”дан).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11431. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ким Аллоҳ йўлида яраланса – Аллоҳ ким У Зотнинг йўлида яраланаётганини Ўзи билади, – қиёмат куни келар экан, (жароҳатдаги) ранг қон ранги, ҳид мушк ҳиди бўлади», дедилар».

Муттафақун алайҳи.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

“Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг”, Аъроф сураси, 180-оят.
#asmaulhusna

☪️ Ал - Ҳамид жалла жалалуҳу

“Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир”, Фотир сураси, 15-оят.

Ал- Ҳамид: Ҳамднинг ҳаммаси У учун бўлган зот. У зотида ҳам, исмларида ҳам, сифатларида ҳам маҳмуд, яъни мақталган зотдир. Энг гўзал исмлар ва энг мукаммал сифатлар Унингдир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Китобини ҳамд билан очган, бошлаган. Бошида ва охирида Унга ҳамд бўлсин, зоҳиран ва ботинан Унга шукр бўлсин.У ўта мақталган - Ҳамиддур, қадри беҳад юксак – Мажиддур.

Ҳамд икки навдир: Аллоҳнинг бандаларига қилган эҳсонига ҳамд айтиш, бу шукрдан. Иккинчиси: Аллоҳ таоло ўзи мустаҳиқ бўлган, камолот сифатлари учун ҳамд айтиш. Бу турдаги ҳамдга фақат комиллик сифатлари билан сифатланган Зотгина лойиқ бўлади.

🔹Изоҳ: Ҳамд мақтовларнинг энг улкани ва энг кенгидир. Аллоҳ таолога ҳамд айтиш ҳар бир нарсанинг руҳидир ва ҳамма нарсанинг қоим бўлиши Аллоҳнинг ҳамди биландир. Ал-Ҳамийд сўзи Қуръонда 17 жойида, ҳамд сўзи эса Қуръони каримда 40 ортиқ ўринда келган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Араб тили ва олам

🎓 Француз тадқиқотчиси ва лексикография профессори Жон Прюво "Араб аждодларимиз"... тилимиз улардан нималарда қарздор" (Jean Pruvost Nos ancêtres les Arabes) номли китоб ёзган.
Китобида жумладан: "Араб тили француз тили ўз луғатини бойитиб ўзлаштирган инглиз ва испан тилларидан кейинги турувчи учта тилдан биридир. Бу борада у португал ва испан тилларидан муқаддам туради", деб ёзади.
Яна: "Француз тилида 400дан ортиқ алоҳида араб сўзлари ишлатилади ва улар француз тилининг қомус ва луғатларида келтирилган" дейди.

Изоҳ: Масалан, француз тилидаги douane, magasin, chiffr, zenith, amiral, échec, bardе, sorbet каби кўплаб сўзлар араб тилини сўз бойлигига тааллуқлидир
.
Француз тилининг луғат бойлиги 200.000тага яқин сўздан ташкил топган ва дунёдаги 321 миллиондан ортиқ одам ушбу тилда сўзлашади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Бу - араб тилидир

☪️ “Саховат”, “жууд” ва “ийсор”нинг ўртасидаги фарқ нимада?

🔹Саховат деб, кўпини ўзида олиб қолиб камроғини бошқага беришга айтилади.

Яъни, ҳеч малолланмасдан бошқага инфоқ қилиш ва ўзида ҳам мол-мулкидан қолдиришдир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Сахий ўзининг саховати билан жаннатга кирса керак”, деганлар.

🔹Жууд деб, камини ўзида олиб қолиб, кўпроғини бошқага беришни айтилади.

Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ покдир, покликни яхши кўради, тозадир тозаликни яхши кўради, олийжанобдир олийжанобликни яхши кўради, сахийдир саховатни яхши кўради...” , дедилар.

🔹Ийсор деб, унга эҳтиёжи борлигига қарамай, ўзига ҳеч нарса қолдирмасдан ҳаммасини бошқага бериб юборишга айтилади.

Ийсорга оятдан мисол: وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ
“Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, (уларни) ўзларидан устун қўярлар”, Ҳашр сураси, 9-оят.

🤲 Буларнинг ҳар уч кўриниши ҳам муҳтожларга инфоқ-эҳсон қилишнинг турларидир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар. “Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун таомлантирамиз. Ва сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламаймиз”, Инсон сураси, 8,9 - оятлар

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11426. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бошқа мўмин билан кўришганда унга салом берса ва қўлини олиб сўрашса у иккисининг гуноҳлари дарахт барглари тўкилгани каби тўкилади», дедилар».

Табаронийнинг «Авсат»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11425. Ҳали туғилмасларидан аввал Аллоҳ таоло илоҳий башорат ила уларга исм берган беш анбиё ҳақида эшитганмисиз? Унда Қуръони каримнинг ушбу оятларига қулоқ тутинг:
1. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...ва мендан кейин келувчи Аҳмад исмли Расулнинг башоратини бериш учун Аллоҳ сизларга юборган расулман», деганини эсла”, Софф сураси, 6-оят.
2. Исҳоқ алайҳиссалом: “Яна унга солиҳлардан бир набийнинг – Исҳоқнинг хушхабарини бердик”, Соффат сураси, 112-оят.
3. Яъқуб алайҳиссалом: “Бас, унга Исҳоқнинг ва Исҳоқдан кейин Яъқубнинг хушхабарини бердик”, Ҳуд сураси, 71-оят.
4. Яҳё алайҳиссалом: «Эй Закариё, албатта, Биз сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилнинг хушхабарини берамиз», Марям сураси, 7-оят.
5. Исо алайҳиссалом: “«Эй Марям! Албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган «калима»нинг хушхабарини бермоқдаки, унинг исми Масиҳ Ийсо ибн Марям, дунёю охиратда обрўли ва муқарраблардандир”, Оли Имрон сураси, 45-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал