arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

Илм, тарих, дунё

🎓 Араблар
(ва араб бўлмаган мусулмонлар) асос солган илмлар

🔻Жамиятшунослик (социология, ал-ижтимоъ) - Ибн Халдун
🔻Об-ҳавони кузатиш (метеорология, ал ирсодул жаввия) Закариё Қазвиний (форс)
🔻Криптоанализ – (яширилган шифр ва кодларни калитсиз ечиш фани, таҳлили шафарот) - Киндий
🔻Сонлар назарияси, таҳлил (redundancy analysis (таҳлили такрор) Абу Юсуф Исҳоқ Киндий
🔻Араб мусулмон фалсафаси - Абу Юсуф Киндий
🔻Робототехника (рубутаат) – Абулизз Жазарий
🔻Офтальмология, кўз анатомияси (басийраат) -Ибн Ҳайсам
🔻Статистика (ҳисоблаш) - Собит ибн Қурра
🔻Ҳисоб, дифференциал ҳисоб (тафосил ва такомил) - Собит ибн Қурра
🔻Соғлиқни сақлаш - Ибн Батлон
🔻Алкогол (кимёвий йўл билан этил спирти олиш, алкухул) Каҳҳол (Абу Бакр Розий ҳам дейишади)
🔻Ўсимликшунослик (ботаника) набат - Зиёуддин ибн Байтар
🔻Доришунослик (фармакология) сойдалия Зиёуддин ибн Байтар
🔻Жарроҳлик (хирургия) Абулқосим Заҳровий
🔻Кимё (химия) Жобир ибн Ҳайён
🔻Генетик ўзгаришлар (инҳирофил варотий) - Али Масъудий
🔻Алжабр (алгебра) Мусо Хоразмий (ўзбек)
🔻Араб грамматикаси (наҳв) - Абу Асвад Дуалий
🔻Аруз илми (шеър ўлчови, вазнга солиштириб ўлчаш фани) – Аллома Халил ибн Аҳмад Фароҳидий
🔻Бадиъ (адабиёт, араб филологияси) - Ибн Мўътаз Биллоҳ.

Изоҳ: Франциялик олим Жоливет Костелот “Тарих қонуни” китобида ёзади: “...Шу боис мусулмонлар тараққиёти жуда тезлаб кетди. Натижада ақлни лол қолдирувчи Ислом маданияти юзага келди. Фатҳлар билан бирга Ислом маданияти ҳамма жойга ёйилди. Ислом маданиятининг асари санъат, адабиёт, шеър ва илмларда акс этди. Шу билан фалсафа, фалакиёт илми, кимё, тиббиёт ва руҳий илмлар машъали бир қанча аср мусулмонлар қўлида қолди. Улар ихтирочиларга айландилар. Шунчаки ихтирочилар эмас, балки илм асосларини жуда ўткир ва ўта қобилият билан қўлга киритган ихтирочилар эди".

@arabicuz
iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11423. Ҳаддан ортиқ озорга ҳаддан ортиқ сукут қилиш касалликдир.

Жароҳат сукут қилгани билан оғриқ, алам сўзлаб юборар.

Абдураззоқ Абдулвоҳид.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11422. Мухлиснинг аломати
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ: “Мухлис инсоннинг аломати шулки, унга итоб қилинса, айбланса у ўзини оқламайди, балки айбини эътироф этиб: “Менга айбларимни кўрсатиб, тўғрисига йўллаб қўйган инсонни Аллоҳ раҳм қилсин”, дейди.

“Сияру аъламин нубало”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11420. Сотқинликдан сўнг дўстлик, садоқат қолмайди.
Хиёнатдан сўнг эҳтиром, ҳурмат қолмайди.
Кўнгил қолиб, ихлос қайтгандан сўнг асло ишонч қолмайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Жума фазилатли кун

🕌 Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди», – дедилар».
Имом Термизий ривояти.

☪️Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума куни ва кечасида вафот қилиш ҳусни хотима (мўмин кишининг ҳаётини гўзал якуни) аломатидандир”, деди. Шунингдек у зот: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа бериш бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11417. Вақтларингизни бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатишга, янгилик хабарларни ўқишга банд қилишингиз, Қуръондан кунлик озуқангиз, вазифаларингизни қолдириш эвазига бўлиб қолмасин.
Ҳа тўғри, ҳодисаларни кузатиш орқали биз биродарларимизга етаётган алам-уқубатлардан қайғурамиз, ҳамдард бўламиз, ташвиш чекамиз. Лекин бу ҳодисалар реал кечаётган ҳаётимизда ва воқеалар сояси остидаги ишларимизда албатта Қуръон иштирок этиши, мустаҳкам алоқада бўлиши лозим. Акс қолда, қайғулар қалбларимизни эгаллаб олиб, бизни бошқаришга ўтади. Натижада биз унга таслим бўлиб, азми шижоатимиз сўнади ва Аллоҳ таолонинг (Ҳақ аҳлига берган) ваъдаларига нисбатан иймонимиз заифлашиб қолади.
Аҳмад ибн Абдулазиз Нафийс.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11416. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бу дин доим қоим бўлиб тураверади, мусулмонларнинг бир жамоаси Қиёмат қоим бўлгунича унинг учун жанг қилаверади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11414. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган 10 дуо
1. Аллоҳумма аатина фид дунйа ҳасана, ва фил аахироти ҳасана, ва қинаа ъазаабан наар.
Эй Аллоҳим, дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бер. Дўзах азобидан бизларни сақла.
2. Аллоҳумма инний ас`алука ҳудаа, ват туқоо, вал ъафаафа вал ғинаа.
Аллоҳим, Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни тилайман.
3. Аллоҳумма мусоррифал қулууб, сорриф қулуубана ъала тоъатик.
Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.
4. Аллоҳумма инний аъузу бика мин жаҳдил балаа, ва дарокиш-шақоо сууил қозои ва шамаататил аъдааи.
Аллоҳ номи билан машаққатли балодан, бахтсизликнинг энг паст даражасидан, қазо (қадар)нинг ёмонидан ва душманнинг ичқоралигидан паноҳ тилайман.
5. Аллоҳумма, аслиҳ лий дийний, аллазий ҳува ъисмату амрий. Ва аслиҳ лий дунйааллатий фийҳаа маъааший. Ва аслиҳ лий ахироталлатий фийҳа маъаадий. Важъалил ҳайаата зиядатан лий фий кулли хойр. Важъалил мавта роҳатан лий мин кулли шарр.
Аллоҳим! Ишларимнинг асоси бўлган динимни ислоҳ қилгин. Яшаш ўрним бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Ҳаётни мен учун барча яхшиликларнинг зиёда бўлиши, ўлимни эса мен учун барча ёмонликлардан халос қилувчи роҳат қилгин.
6. Аллоҳумма аати нафсий тақваҳаа ва заккиҳаа анта хойру ман заккаҳаа, анта валиййуҳаа ва мавлаҳаа.
Аллоҳим, нафсимнинг тақвосини бергин ва уни поклагин ва Сен покловчиларнинг яхшисисан. Сен унинг дўсти ва Хожасисан.
7. Аллоҳумма инний аъузу бика мин заваали ниъматик, ва таҳаввули ъафиятик, ва фужаати ниқматика ва жамийъи сахотик”.
Аллоҳим, Сендан неъматинг завол топишидан, офиятинг ўзгаришидан, тўсатдан келувчи азобингдан ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман.
8. Аллоҳуммағфир лий хотийъатий ва жаҳлий ва исрофий фий амрий, ва маа анта аъламу биҳий минний. Аллоҳуммағфир лий ҳазлий ва жиддий ва хатояя ва ъамдий, куллу заалика ъиндий. Аллоҳуммағфирлий маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту. Ва маа анта аъламу биҳи минний. Антал муққоддиму ва антал муаххиру, ва анта ъалаа кулли шайин қодийр.
Аллоҳим, хатоларимни, жоҳиллигимни, ишдаги исрофларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Аллоҳим, жиддийлигимни, ҳазилимни, хатоимни, қасдимни ва менинг ҳузуримдаги барчасини кечиргин. Аллоҳим, олдинги қилган гуноҳларимни, кейингиларини, яширин қилганларимни, очиқча қилганларимни кечиргин. Сен уни мендан кўра билувчироқсан. Сен аввалги-ю охиргисан. Сен ҳар бир нарсага қодирсан.
9. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмил лаа янфаъ, ва мин қолбил лаа яхшаъ, ва мин нафсил лаа ташбаъ, ва мин даъватил лаа йустажаабу лаҳаа.

Аллоҳим, Сенинг номинг ила фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман.

10. Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳароомик, ва ағниний бифазлика ъан ман сиваак.

Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11413. Садақанинг сен билмаган беш фойдаси
1. Балони даф қилади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар». (Ибн Ҳиббон ривояти).
2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади. Икримадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек, хатони ўчиради», дедилар». (Термизий ривояти).
3. Банда у билан дўзах азобидан сақланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлсада, дўзахдан сақланинг”, дедилар. (Муттафақун алайҳ).
4. Мол-дунёни асрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молларингизни закот билан ўраб, ҳимояланглар”, дедилар. (Табароний ривояти).
5. Беморларга даво бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар. (Байҳақийнинг сунанидаги ривоят).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11411. Қабр савол-жавоби қачон бошланади?
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилиб бўлгач, унинг тепасида туриб, «Биродарингизга мағфират сўранглар, унга сабот тиланглар, чунки у ҳозир сўраляпти», дер эдилар».


Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Банда қабрга қўйилгач, асҳоблари ундан бурилиб кетаётганларида у уларнинг оёқ кийимлари товушини эшитиб туради. Шу пайт унинг ҳузурига иккита фаришта келиб, уни ўтиргизадилар, сўнг: «Сен бу киши – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида нима дердинг?», деб сўрайдилар. У: «У зот Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман», дейди. Шунда унга: «Дўзахдан бўлган жойингга қара, унинг ўрнига Аллоҳ сенга жаннатдан бир жойни алмаштирди», дейдилар. У ҳар икки жойини кўради. Кофир ёки мунофиқ эса: «Билмайман, одамлар айтаётган гапни айтардим», дейди. Шунда унга: «(Ҳақни) билмадинг, (Ҳақ Каломини) ўқимадинг», дейилади. Сўнг унинг икки қулоғи ўртасига темир гурзи билан урилади. У қаттиқ дод-фарёд қилади, унинг фарёдини атрофдаги инсу-жиндан бошқа ҳамма жонзот эшитади». Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тарихдаги буюклар...

🎓 Изуддин Жалдакий: кимёвий бирикмалардаги нисбатлар қонуни ихтирочиси


Ушбу доимий "Кимёвий бирикмалардаги нисбатлар қонуни"ни француз кимёгар олими Жозеф Луи Пруст ёлғон асосида ўзининг номига ўзлаштириб олган. (Joseph Louis Proust - 1754 -1826 йилларда яшаган олим, Париж Фанлар Академияси аъзоси бўлган) Ваҳоланки, у қонуннинг ҳақиқий асосчиси Изуддин Жалдакий ( Izz al-Din Aydamir al-Jildaki) дан 5 аср кейин туғилган.

Батафсил 👉ҳаволада

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тарихдаги буюклар

☪️ Ибн Байтар: Ўрта асрларнинг машҳур биолог ва фармаколог олими


Инсоният тараққиёти ва илмга ҳисса қўшган мусулмон олимларидан бири биология, фармакология ва ўсимликшунослик соҳасида улкан янгиликларни амалга оширган олими Ибн Байтардир.
Унинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Зиёуддин Абдуллоҳ ибн Аҳмад Малиқий (милодий 1197-1248 / ҳижрий 593-646 йилларда яшаган).
Ибн Байтар Испаниянинг Малага шаҳрида туғилган. У Севилияда тиббиётни ўрганган ва ўсимликларни йиғиш, тадқиқ қилиш ва уларнинг даражаларга ажратиш билан шуғулланган Андалуслик ботаник олим Абул Аббос Наботийда таҳсил олган. Олим 50 ёшида Дамашқда, ўсимликлар устида тажрибалар ўтказаётган вақтда заҳар сачраб вафот этган.
Олимнинг “ал-Жамиъу ли муфрадотил ағзияти вал адвия” асари алифбо тартибида ёзилган қомусий асари доривор ўсимликлар ҳақидаги ноёб китоблардан саналади.
Шимолий Африка, Греция, Марокаш, Миср, Туркия каби кўплаб мамлакатларда илмий сафарда бўлган ва кўплаб табиб, доришунос ва ўсимликшунос олимлар билан учрашган ибн Байтар ушбу китобида 1400дан ортиқ доривор ўсимликларни ва уларнинг саломатликка фойдасини баён қилган. Шунингдек соғликка фойдали егуликлар ҳақида ҳам ёзган. Ушбу асар 3 тилга: лотин, немис ва француз тилларига ўгирилган.
Олим ўзининг “Китабул муғний” ёки “Муфрадот ибн Байтар” деб номланувчи асарида ҳам алоҳида ўсимликлар, улар асосида касал аъзоларни даволаш ҳақида баён қилади. Китоб икки мужалладдан иборат.

Ибн Байтар фотохимиятерапияда биринчилардан ҳисобланади. У палма уруғларини олиб, асал билан аралаштирган ва уни витилиго деб номланувчи тери касаллигини даволашда малҳам сифатида ишлатган.

Шу билан бирга олим саратон касалини даволаш усулини топган илк олимлардан бири ҳисобланади. У момақаймоқ ўсимлигининг хусусиятларини кашф қилиши ортидан саратон ўсимталарининг ривожланишига қарши курашувчи антиоксидант хусусиятлари борлигини исбот қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11407. Ким учун намози бу дунёда кўзи қувнаса, охиратда Роббиси азза ва жаллага яқин туриши билан кўзи қувнайди.

Ибн Қоййимнинг “Ваабилис соййиб” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11405. Ибн Қоййим Жавзия роҳимаҳуллоҳ: «Кўп нодонлар Аллоҳнинг раҳмати, афв-кечирими ва саховатига суяниб, У Зотнинг буйруқлари ҳамда қайтариқларига бепарво бўлишди, зое қилишди ва Аллоҳ таолонинг жазоси қаттиқ Зот эканинини унутиб қўйишди», деди.
«Дард ва даво» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11403. Агар фарзандингиз нодон жоҳилларга эргаша бошласа, бебош ва аҳлоқсиз нарсаларни ёқтириб ҳайратланса, аҳмоқларга тақлид қила бошласа, у ҳолда, унда қандай қилиб салоҳият ва одобни тарбиялаб, сингдира оласиз?
Эй ота ва оналар жамоаси! Фарзандларингизни солиҳ инсонларга яқинлаштиринглар, уларнинг ҳаётлари, хабарларини айтиб беринглар, уларнинг асарларидан дарс бериб, таълим беринглар, уларнинг номларини ёдлатинглар ва улар ҳақидаги қиссаларни ўқиб беринглар!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Солиҳ дейди: “Отам уйимизга бирон зоҳид ёки солиҳ киши келса, токи кўриб, ундан ибрат олишим, ўхшашимни яхши кўргани учун унинг ортидан юборар эдилар”.

“Манҳажул Аҳмад” асаридан.

Аллоҳим, зурриётларимизни бизга ислоҳ қилиб бергин ва Ўзингни розилигингга элтувчи амаллар сари уларни қўлларидан тутгин ва уларни таълим ва гўзал одоб беришимизда бизга ёрдам бергин!

Шайх, доктор Бадр ибн Али Утайбий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11424. Илмий ишларимнинг баракали, мўл-кўл эканининг сабаби (50.000 саҳифадан иборат 120 жилдлик асарлар жамланмаси) Аллоҳ таолодан истиъонат, мадад сўраган ҳолда, мусулмонларнинг эҳтиёж ва талабларини қондиришни қасд қилиб қишин ёзин эрталаб соат тўртдан кечқурун саккиз-у ўттизгача вақтимдан тўлиқ фойдаланишга ва ўзимни ўқиш, ёзиш, таълифотларга бағишлаганимдадир.

Шайх, доктор Ваҳба Зуҳайлий.
Изоҳ: /channel/grandtalim/7081

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

قال عبد الله بن المبارك:-
كنتُ عند مالك بن أنس رحمه الله وهو يحدثنا فلدغته عقرب ستّ عشرة مرّة وهو يتغيّر لونه ويصفرّ ولا يقطع حديث رسول الله ﷺ٭ فلمّا فرغ من المجلس وتفرّق عنه الناس
قلتُ له: يا أبا عبد الله لقد رأيت منك اليوم عجبًا !!
قال: نعم إنما صبرت ، إجلالًا لحديث رسول الله ﷺ٭
* لا تتعجّب من قلبٍ امتلأ بحب رسول الله ﷺ٭
بل اعجب من قلبٍ لم يمتلئ..

☪️ Абдуллоҳ ибн Муборак деди: «Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида эдим. У киши бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтиб бераётган эдилар. Ўша вақтда чаён у кишини ўн олти марта чақиб олди. Ранглари ўзгариб, юзлари сарғайди, аммо ҳадис айтишни тўхтатмадилар.
Одамлар олдиларидан тарқалгач, «Эй Абу Абдуллоҳ, бугун сизда ажабланарли нарсани кўрдим» дедим.
У зот: «Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг ҳурматидан чидадим»
дедилар».  (Ибн Асокир ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббати билан тўлган қалбга ҳайратланма. Балки у (Пайғамбар севгиси, у зотнинг суннати севгиси) билан тўлмаган қалб ундан ҳайратлидир.

حدثنا عبد الله بن محمد بن جعفر ، ثنا محمد بن أحمد الزبيري ، ثنا محمد بن عاصم ، ثنا عبد العزيز بن أبان ، ثنا المثنى بن سعيد القصير ، قال : سمعت مالك بن أنس ، يقول : ما بت ليلة إلا رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم

🔹Ўша зот имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтарканлар: «Тунамаган бирор кечам йўқки, унда (тушимда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаган бўлсам».
Абу Нуъайм Исфаҳонийнинг "Ҳилятул авлиё" асаридан.


@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11421. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизни қабрларига қўяр экансизлар “Бисмиллаҳи ва ъала суннати Расулиллаҳи” деб айтинглар”, дедилар.

Ибн Можа ривоятида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизни қабрларига қўяр экансизлар “Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳи” деб айтинглар”, шаклида келган.

Изоҳ: Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан ривоят қилинади. У ўғилларига:“Қачон мени қабримга қўйсангиз, “Бисмиллаҳи ва ъала суннати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам”, (Аллоҳнинг исми билан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ) денглар. Сўнгра устимга тупроқ тортинглар. Кейин бош тарафимда Бақаранинг аввали ва охирини қироат қилинглар. Чунки мен Ибн Умарнинг шуни мустаҳаб санаганини кўрганман”, деди”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11419. Фарзандларинг билан бирга ўтирмас экансан, у билан сендан бошқа бириси бирга ўтиради. Улар билан суҳбатлашмас экансан, сендан бошқаси ҳамсуҳбат бўлади. Улар билан дўстлашмас экансан, сендан бошқаси дўстлашади, яқин бўлади. Фарзандларинг суҳбатини истайдиган, бирга ўтиришни хоҳлайдиган, излаб қидирадиган кишиси Сен бўлгин. (Яъни, сенинг бефорқлигинг сабаб бўлиб, уларнинг қалбларини уларни бузувчи, фикрларини ўзгартирувчи ёки ёмонлик, гуноҳга ундовчи бошқа инсон эгаллаб олмасин).

Доктор Умар Абдулкафий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11418. Аллоҳ таоло яратган халқларига шуни билдирдики, кимки Қуръон тиловат қилса ва у ила Карамли Мавлоси билан тижорат қилишни ихтиёр этса, у шундай фойда кўрадики, бундан катта фойдали савдо йўқдир. У банда ушбу тижоратининг баракасини дунёда ҳам охиратда ҳам албатта кўриб, билади.

Имом Ожуррий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тавсия

☪️ Убода ибн Сомит розяллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина муқобилида биттадан ҳасанот ёзиб қўяди” дедилар. (“Саҳиҳул жомеъ”дан, ҳасан ҳадис)

Ҳадис бундай муборак дуонинг аҳамияти нечоғлик эканига далолат қилади. Бу иш анбиё ва расулларнинг суннатидандир. Шу сабабли Аллоҳ таоло Ўз Набиййини бундай дуо қилишга буюрган. Карамли Роббидан бериладиган улуғ савобга қаранг, осон калималар билан дуо қилишга шундай улкан ажрга эришиш мумкин экан.
Бу истиғфор Одам алайҳиссаломдан бошлаб то Қиёмат соатигача бўлган ҳар бир мўмин ва мўминани қамраб олади. Уларнинг ҳар бири учун сизга ҳасана бордир. Яхшилик, ҳасананинг ўнтага мисоли бордир. Яъни, савоби бирдан ўнгача кўпайтирилиб берилиши мумкин.

Изоҳ: Сиз таниган-танимаган мўминлар ҳаққига истиғфорлар айтасиз, Аллоҳ таоло ўша ҳар бир мўмин ва мўмина номидан сизга ажру мукофот беради экан. Демак, мўмин ўз номига муносиб бўлиши учун барча мўмин-мусулмонларга нисбатан муомаласи гўзал бўлиши, ҳатто уларга қалбида ҳам яхшилик тилаши лозим.

🤲 Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин", Иброҳим сураси 41 -оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11415. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Жаннат аҳли Аллоҳга қараган вақтларида жаннат роҳат-фароғатларини унутиб қўядилар”, дедилар.

Ибн Қоййимнинг “Ровзатул муҳиббийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

📖 "Инсон (ўзини) беҳуда тарк қилинади деб ҳисоблайдими?", Қиёмат сураси, 36 – оят.

Оят маъноси: “Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, Охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?!”. (Алоуддин Мансур тафсири)

☪️Шарҳ: Беҳуда яъни, муҳмал. Яъни инсон бу дунёда (яхшиликка) буюрилмасдан ва (ёмонликдан) қайтарилмасдан шундай беҳуда ташлаб қўйилмайди. Шунингдек, қабрида ҳам, қайта тирилишида ҳам муҳмал ташлаб қўйилмайди. Балки инсон бу дунёда (дин амрларига) буюрилган ва (ман қилинган ишлардан) қайтарилгандир ва охират диёрида қайта тирилтириб Аллоҳнинг ҳузурига олиб борилади... (Саъдий тафсиридан)

Оятда қаттиқ таъсирлантирувчи савол ва охиратни ёдга солувчи эслатма бор. Сиз ниятларингиз, сўзларингиз ва феъл-ишларингиздан масъулсиз, сўраласиз...
Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда афв ва офият сўраймиз!


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11412. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ бир бандани яхши кўрса унинг ғамини кўпайтириб қўяди. Агар бир бандани ёмон кўрса унга дунёни кенг қилиб қўяди”.

“Сияру аъламин нубало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11410. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай сўзлардилар?
-У зот аниқ тиниқ, баён қилиб, тушунтириб гапирардилар.
-У зотнинг сўзлашлари қўпол ва таҳқирловчи сўзлар бўлмасди.
-У зот сўзларни алоҳида-алоҳида ажратиб сўзлардилар, сўзлашлари ортиқча ҳам, кам ҳам бўлмасди.
- У зот сўзласалар, жавомеъул калим билан сўзлар эдилар.
- У зот сўзласалар, сўзларини бошлашда ва якунлашда Аллоҳнинг исмини зикр қилардилар.
- У зот сўзласалар, агар (зарурат) эҳтиёж бўлмаса сўзламас эдилар.
-У зот сўзласалар, тушунарли бўлиши учун уни уч марта такрорлардилар.
- У зот сўзласалар, бирга ўтирган киши гапларини ёдлаб оладиган даражада (дона-дона ва шошилмасдан) гапирардилар.

Изоҳ: Жоҳиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларини тавсифлаб, шундай дейди: «Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломнинг каломларини тингловчида у зотга нисбатан муҳаббат уйғонадиган даражада зийнатлаб қўйди. Каломларида ҳайбат бўлиши билан бирга, эшитган одам ҳаловат ҳам топарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу даражада тушунарли, дона-дона қилиб сўзлардиларки, айтадиган гапларини қайта такрорлашга ҳожат қолмасди. Ул зотнинг ибора ва жумлаларидан бирон-бир сўз тушиб қолмас, гапиришда тутилиб қолиш ҳолатлари кузатилмас, келтирган ҳужжат-далиллари бефойда кетмас, сўзларини эшитиб турган бирор-бир нотиқ у зотга қарши фикр билдириб, гапларини бўла олмас эди. Фақат рост сўзлар билангина ҳужжат келтирардилар. Инсонлар ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларидан кўра манфаати кўпроқ, ишончлироқ бирор-бир каломни эшитмаганлар».
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга ўхшаб шошилиб гапирмасдилар, балки шундай очиқ-ойдин ва дона-дона қилиб гапирардиларки, у зот билан бирга ўтирган киши гапларини бемалол ёдлаб оларди».

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11409. Аллоҳ таоло айтади: “Улар ўзлари қилган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар. Қасамки, қилаётган ишлари қандай ҳам ёмон!”, (Моида сураси, 79 – оят).
Илм аҳлининг ҳозиқлари яъни, энг олимлари дедилар: “Наҳйи мункар қилишда кишининг ўзи маъсиятдан омон бўлиши, гуноҳ қилмаган бўлиши шарт қилинмаган. Балки гуноҳкорлар бир-бирларини гуноҳ-маъсиятлардан қайтаришлари лозим бўлади”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11408. Илмга жисмнинг роҳати (комфорт ҳаёт) билан эришиб бўлмайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11406. Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон бандага беморлик етган вақтда Аллоҳ таоло (амалларни) ёзаётган(фаришта)ларга: “Унга, токи тузалгунича соғлом вақтида қилган амалидан ҳам афзалини битинглар”, дейди”, дедилар.

Абу Нуъаймнинг «Ҳилятул авлиё»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11404. Дуо: “Аллоҳумма инний иставдаътука зурриятий фий ҳузурий ва ғийаабий, фий ҳиллий ва тарҳаалий, фий яқзатий ва манаамий, фий ҳайаатий ва баъда мамаатий. Фажъалҳум, Аллоҳумма, фий ҳифзика ва канафика ва риъаайатика ваҳфазҳум мин кулли сууин ва макрууҳин ва лаа турияний фийҳим ба`сан йубкийний”.
Маъноси: Аллоҳим, ҳозирлигимда ҳам, узоқда ғоиблигимда ҳам, холилигимда ҳам, сафарларимда ҳам, уйғоқлигимда ҳам, уйқуларимда ҳам, ҳаётлик чоғимда ҳам, вафотимдан кейин ҳам фарзанд-зурриётларимни Сенга топшираман, омонат қиламан. Аллоҳим, уларни Ўз ҳифзинг, паноҳинг ва риоятингда тутгин. Уларни барча ёмонлик ва ёқимсиз ишлардан муҳофаза қилгин ҳамда уларнинг устида мени қайғуга соладиган, йиғлатадиган мусибатни асло кўрсатмагин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11402. Ҳасадчининг ҳасадига сабр қилгин,
Албатта сенинг сабринг уни ўлдиради.
Билки, олов ёндиришга ҳеч нима топа олмаса,
Албатта ўзидан бошлаб ейишни бошлайди.

Ибн Мўътазз.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳасадни худди зарарли оловга ўхшатмоқдалар. Ёнғин чиққан ерда олов ҳамма нарсани еб битирганидек, ҳасад ҳам аввало ҳасадчининг ичини куйдиради. Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ҳаммасини куйдириб битиради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал