arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11381. Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:
«Одамлар Саҳл ибн Саъд Соъидийдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жароҳатлари нима билан даволанганини сўраганларини эшитдим. У билан ўртамизда ҳеч ким йўқ эди. У: «Буни мендан кўра яхшироқ биладиган одам қолмади. Алий қалқонида сув келтирар, Фотима у зотнинг юзларидаги қонни ювар эди. Кейин бўйрани олиб, куйдирилди ва у зотнинг жароҳатларига қўйилди», деди».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11379. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Қалб фасоди кўпроқ кўзнинг чалғишидан келиб чиқади.
Чунки, кўзнинг эшиги ёпиқ турар экан, қалб офатлардан омон бўлади. Қачонки эшик очиларкан, худди қуш каби учиб кетади ва энди унинг жойига қайтиши эҳтимолдир”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11377. Албатта бу намоздир!

Иброҳим алайҳиссалом аҳли оиласини гиёҳсиз иссиқ чўлга қолдириб кетаркан, шундай дейди: “Роббимиз, ҳақиқатда, мен зурриётимни Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун”, Иброҳим сураси, 37-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Совун ва парфюмерия (хушбўйлантириш воситалари)нинг илк кашфиётчи ва ишлаб чиқарувчилари кимлар?

Мусулмонлар (ўтган тарихда) ўзларининг профессионал методлари асосида совун, атирлар, эфир мойлари, суртмалар ва хушбўйлантирилган сувлар ишлаб чиқаришган. Машҳур жарроҳ, (табиб ва ихтирочи олим) Абулқосим Заҳровий ўзининг 30 жилдли тиббиётга бағишланган “Китаб ат-Тасриф” (Жарроҳлик ва асбоблар ҳақидаги илмий асар) китобининг бутун бир жузини (19-жуз) айнан косметологияга бағишлаган.
Унда олим сочларни, оғиз ва танани қандай парваришлаш ҳақида ёзиб, пуркалувчи спрейлар ва қўлга суртилувчи мазлар, оғиз чайишга суюқликлар ва атирлар ҳақида ҳам баён қилган.

Изоҳ: Заҳровий яна атир-упа ҳақида изланишлар олиб борган ва ўзининг прессланган махсус қолипдаги хушбўй шарчалари ҳақида ёзган. Бу эса замонавий юмалоқ атирларни эсга солади.
Тиббиётга бағишланган асарда шахсий гигиенага бўлим ажратиш тасодифан эмас. Заҳровий шахсий гигиена, хусусан, косметологияни тиббиётнинг бир бўлаги ҳисоблаган. Соғлом турмуш тарзи эса шубҳасиз гигиена ва гўзалликни ўз ичига олган. Мазкур китоб мусулмонларнинг косметологияга қўйган тамал тоши деса бўлади, чунки бу асар 1000 йилларда ёзилган ва маълумотларга кўра бу асарнинг ёзишга олимнинг 50 йил умри кетган.


🔹Абулқосим Заҳровий ҳақида батафсил ўқишингиз мумкин.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11375. Тортиниш, хижолат қилавериш имкониятларнинг ярмини зое қилади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11373. Аъмаш бемор бўлганида бир киши кўргани келди ва олдида узоқ ўтириб қолди. Сўнгра унга: “Ушбу касаллигингда энг қийини, машаққатлиси нима бўлган?” деб сўради. Аъмаш унга: “(менга малоллик келтириб) олдимда ўтириб олишинг!” деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Бу Қуръондир!

📕 Араб тилида "зарар" сўзидан ясалган “зурру” الضُر, “зорру” الضَّر “зорору” الضرر, “зирору” الضرار ва “зорроу” الضراء сўзлари ўртасидаги фарқлар Қуръони карим оятларида


الضُرّ .......... (وَإِن يَمْسَسْكَ اللّهُ بِضُرٍّ) ﴿١٧ الأنعام﴾

1. “Агар Аллоҳ сенга бирор зарар етказса,...” Анъом сураси, 17-оят.

والضَّر........ (قُل لاَّ أَمْلِكُ لِنَفْسِي ضَرًّا وَلاَ نَفْعًا )

2. «Ўзим учун Аллоҳ хоҳлаганидан ташқари на зарар, на фойдага молик эмасман”, Юнус сураси, 49- оят

والضرر........ ( (لاَّ يَسْتَوِي الْقَاعِدُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ غَيْرُ أُوْلِي الضَّرَرِ) ﴿٩٥ النساء﴾

3. “Мўминлардан бешикаст бўла туриб, ўтириб олувчилари билан Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари ила жиҳод қилувчилари баробар бўлмаслар”, Нисо сураси, 95-оят.

والضرار....... ( وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مَسْجِدًا ضِرَارًا وَكُفْرًا) ﴿١٠٧ التوبة﴾


4. “Зарар етказиш, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва илгари Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиб олиш учун масжид қурганлар ҳам бор”, Тавба сураси, 107 -оят.

والضراء......... (مَّسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا ) ﴿٢١٤ البقرة﴾

5. “Уларни йўқчилик ва қийинчиликлар тутган ва ларзага туширилганлар..”, Бақара сураси, 214-оят.


🔹Аллоҳ таоло айтади: “Шундай қилиб биз уни (яъни Қуръони каримни) арабий Қуръон қилиб тушурдик...”, Тоҳа сураси, 113-оят.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11371. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ сўраб, дуо қилар ва: «Оталарингиз* шулар билан Исмоил ва Исҳоққа паноҳ сўраб, дуо қилар эди: «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ», дер эдилар».

* Иброҳим алайҳиссаломни назарда тутяптилар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг зурриётидирлар. Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11369. Фотоаппаратинг: 20 мегапиксел
Сенинг кўзинг: 576 мегапиксел.

“Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!” Ар-Роҳман сураси, 16 – оят.

Изоҳ: «Мегапиксел» атамаси тасвир, асосан, рақамли камера ёки камерафонда олинган тасвир ўлчамини англатади. Мегапиксел бир миллион пиксел демакдир. Расм мегапиксели қанча катта бўлса, у шунча деталга бой бўлади ва айни вақтда файл ҳажми ҳам шунга мос чиқади.  Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган телефонларда ўртача 10-15 мегапикселлик камералар ўрнатилган ва фойдаланувчи учун етарли ҳисобланади. Motorola компанияси ўтган йили янгилик қилиб Edge 30 Ultra ишлаб чиқарди. Бу смартфон дунёдаги биринчи 200 мегапикселлик камера билан жиҳозланган телефон бўлиб, ушбу соҳадаги инқилоб ҳам инсон кўзи қодир бўлган 576 мегапикселга яқин ҳам келолмайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11368. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Зикр мажлисларида қўл остимда икки юз мингдан ортиқ инсон тавба қилди. Олдимда 200 дан ортиқ инсон мусулмон бўлди. Ваъзларимдан таъсирланиб, қанчалаб йиғламаган кўзлардан ёшлар қуйилди... Бир куни ўтириб қолдим. Қарасам, атрофимда ўн мингга яқин одам ўтирарди. Уларнинг барининг қалби юмшаган, кўзларида ёш бор эди. Ўзимга ўзим дедим: «Улар нажот топиб, сен ҳалок бўлсанг нима қиласан?!».
Шавқ тили билан Роббимга ёлвордим: «Илоҳим! Ҳожам! Эртага мени азобласанг мен учун эмас, олийжаноблигингни сақлаш учун азоблаганингни буларга билдирма. Йўқса булар: «Ўзига йўл кўрсатган кишини азоблабди», дейишади».

Имом Абул Фараж ибн Жавзийнинг “Сойдил хотир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11366. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир яҳудий бир қизчанинг бошини икки тош орасида ёриб қўйди. Унга: «Ким сени бундай қилди? Фалончими? Пистончими?» дейишди. Ниҳоят, ўша яҳудийнинг исми айтилганда у боши билан имо қилди. Яҳудийни ушлаб келишди. У (айбини) бўйнига олди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, унинг боши икки тош орасига олиб, ёрилди».

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Исломнинг асосий мақсадларидан бири - инсоннинг қони ва жонини муҳофаза қилишдир. Бу ҳадисда қасос мавзуси бўлиб, қотил ўлдирган нарсаси била ўлдирилади, агар у ҳол ҳаром қилинган усул бўлмаса. Бу ўринда, яҳудий ўз жориясинини тош билан уриб бошини ёрган эди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.

☪️ ал Вакил (жалла жалалуҳу)

Аллоҳ таоло айтади: (У) машриқу мағрибнинг Роббидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Уни ўзингга вакил тут”, Муззаммил сураси, 9 – оят.

🔹ал Вакил: У бандаларининг ризқларини вакилидир. Уларнинг эҳтиёж, масолиҳларида қоимдир. Таваккулнинг маъноси, дунё ва охират ишларида яхшиликлар, манфаатларни жалб қилишда, зарарларни даф этишда қалбнинг Аллоҳга суянишидир. У шунингдек, инсонларнинг қўлидаги нарсадан умид қилмаслик ва Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага қатъий ишончдир.
Аллоҳдан ўзга ҳеч ким ато этолмайди, ман қилолмайди ҳамда фойда ҳам беролмайди, зарар ҳам етказа олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида келади: “Аллоҳумма роҳматака аржуу, фала такилний ила нафсий торфата ъайнин”, Ибн Можа ривояти.
(Мазмуни: “Аллоҳим, раҳматингдан умидворман, мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин”).

Аллоҳга таваккул қилиш бу - қалбнинг Унга суяниши, У ҳақида ҳусни зон(яхши гумон)да бўлишидир. Таваккул у билан талаб қилинган нарса ҳосил бўлувчи ва у билан макруҳ, ёқимсиз нарса даф қилинувчи энг улуғ сабаблардан биридир.

🔹Изоҳ: “Таваккул - борлиқда Аллоҳдан бошқа амалга оширувчи зот йўқ экани, яратиш ва ризқ бериш, ато қилиш ва ман этиш, зарар ва фойда, камбағаллик ва бойлик, касаллик ва саломатлик, ўлим ва ҳаёт ҳамда бошқа барча нарсалар Аллоҳ таолодан эканига ҳеч шубҳасиз аниқ ишонишдир. (“Мирқотул мафотийҳ”дан).

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11363. Бирон иш учун истихора намозини ўқисанг, сўнгра хоҳлаган нарсангга эришмасанг, хафа бўлма. Қайтага, чин қалбингдан хурсанд бўл ва “алҳамдулиллаҳ”, дегин. Чунки сен дуо қилиб: “Эй Раббим, агар мана шу қилаётган ишим динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, (ундан мени узоқлаштир) қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт”, дегансанку. Демак, Аллоҳ таоло сенга дуоингни ижобат этибди ва уни сенда узоқлаштирибди. Алҳамдулиллаҳ.
Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11362. Фойдали илм дегани, бу – унга амал қилиш учун, Аллоҳ таолога солиҳ амаллар билан тақарруб, яқин бўлишни кўпайтириш учун ўрганган илмингдир. Ҳамда қалбингни камолга етказишинг ва ўзингни тарбиялашинг натижасида ҳар бир катта ва кичик иш олдида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг атбоълари, эргашган содиқ инсонлари каби тўхташингдир.
Аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.

📖 ар – Раззоқ (жалла жалалуҳу)

Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир”, Зориёт сураси, 58 – оят.

🔹ар – Раззоқ: яъни, кўп ризқ соҳибидир. Еру осмондаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур.
🔹 Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилганинигизда оч кетиб тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз», дедилар». Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳокимлар ривоят қилган.
Албатта Аллоҳдан ризқ сўрашнинг энг улуғ йўли Унга иймон келтириш ва тақво қилишдир.
🔹Саъдий дедилар: “Ризқ икки навдир: аввалгию охиргиларни, яхшию ёмонни қамраб олувчи шомил ризқ. Бу баданлар ризқидир. Яна хос ризқ ҳам бор. У қалблар ризқидир”.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11380. Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ: «Ихлоссиз ва суннатга эргашмасдан амал қилган одам, халтасини қум билан тўлдириб олиб, ҳеч бир фойдасиз орқалаб юрган мусофир кабидир», дейди.

«Фавоид» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11378. Араблар аёлларнинг жанжалларига аралашадиган эркакларни ёқтирмас эдилар.

Абул Фараж Исфаҳонийнинг адабиёт ва шеърият мавзусидаги “ал-Ағоний” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11377. Албатта бу намоздир!

Иброҳим алайҳиссалом аҳли оиласини гиёҳсиз иссиқ чўлга қолдириб кетаркан, шундай дейди: “Роббимиз, ҳақиқатда, мен зурриётимни Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун”, Иброҳим сураси, 37-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11376. Абу Саид Абдураҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абдураҳмон ибн Самура, амирликка ўзинг талабгор бўлма! Чунки ўзинг талабгор бўлмасдан, сени амир этсалар, у ҳолда Аллоҳ Ўзи сенинг мададкоринг бўлади. Агар ўзинг талабгор бўлиб, амир бўлсанг, бу ҳолда Аллоҳ ўзингга топшириб қўяди. Ва яна агар сен бир нарсага қасам ичсанг, кейин яхшилик унинг аксида бўлса, ўша яхшисини ихтиёр қилгинда, бузган қасамингнинг каффоратини бергин», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11374. Қуч-қудрати қай даражага етган бўлмасин, дунёни йўқ қилиб ташлашга ҳеч ким қодир эмас. Оламни Аллоҳ таоло яратган ва уни батамом йўқ қилиб юборишга қодир ҳам Ўзидир. Ғарбнинг қудратини улуғлаш ва бўрттиришни бас қилиш лозим. Иш шу даражага бордики, ўзимизни уларнинг раҳм-шафқати, марҳамати остида яшаётгандек ҳис қилиб қолдик. Ҳукм қилиш том маънодаги қудратли Аллоҳга хосдир. Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларни азиз қил!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🔹 Уч нарса ортга қайтмайди:
- Айтилганидан кейин сўз;
- Отилганидан кейин камон ўқи;
- Ўтиб кетганидан кейин замон.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11372. Илмий меросни бунёд этиш йўлида хизмат қилаётганлар тоқатлари етганича бошқа китобларнинг “она”лари саналмиш қадимий асл китобларни тахриж қилиш, ўрганишга юзланишлари лозим.

Аллома шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11370. Ғийбатнинг каффорати

Дуо: “Аллоҳим мени ва мен ғийбат қилган, зулм қилган ва унга ёмонлик қилган инсонни ҳам мағфират қилгин! Мени ва уни кечиргин, гуноҳимиздан ўтгин!”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

#tadabbur

📕 Қуръони каримдаги луғавий эъжоз ўринлари

1. Қуръони каримда барча ўринда келган “совм”(рўза) сўзи таом ва шаробдан тийилиш маъносини англатади. Фақат Марям сурасининг 26-оятида: «Мен Раҳмон йўлида рўза тутмоқни назр (аҳд) қилганман, бас, бугун бирон инсонга сўзламайман», дегин”, кўринишида келади. Бу ўринда “совм” сўзлашишдан тийилиш, сукут маъносини англатади.

2. Қуръони карим оятларида ғазотда қатл қилинишдан бошқа барча ўринда “шаҳид” (шоҳид) сўзи инсонларнинг ишларида гувоҳлик, шоҳидлик маъносида келади. Фақатгина Бақара сурасининг23- оятида “шуҳадаакум”, яъни шоҳид сўзининг кўплик шакли имом Қуртубийнинг тафсирида “ёрдамчиларингиз, шерикларингиз” маъносида баён қилинган.

3. Қуръони карим оятларида “салот” сўзи барча ўринда ибодат(намоз) ва раҳмат маъноларида келади. Фақатгина Ҳаж сурасининг 40- оятида: “...ва Аллоҳнинг номи кўплаб зикр қилинадиган масжидлар”, дея ибодат уйлари, ибодатхоналар маъносида келган.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11367. Ҳофиз Заҳабий имом Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолини ҳикоя қилади: “Саврий тушида жаннатда хурмодан хурмога учиб юрганини кўрибди. Унга: “Нима қилгандингиз?” дейилганди, у: “мукаррам, олийжаноб элчи фаришталар билан биргаман” деди. Ундан: “Қайси амални энг афзал экан деб топдингиз?” дея сўрашди. У зот: “Қуръон (тиловати)”, деб жавоб бердилар.

“Сияри аъламин нубало” асаридан.

Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни моҳирлик билан ўқийдиган киши мукаррам, олийжаноб элчи фаришталар билан биргадир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11365. Ота-онага оқ бўлиш зарари ҳақида
Қиёмат аломатларидан, киши аёлини хурсанд қилади-ю, лекин онасига (қалбига озор бериб) оқ бўлади. Дўстига қулоқ тутиб унга яхши муомала қилади-ю, лекин (қалбига озор бериб) отасига оқ бўлади...
Шайх Фаллоҳ Мундакорнинг “Оқ бўлган кишининг қулоғига пичирлаб айтилган сўзлар” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11364. Халил ибн Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: “Кунларим тўрттадир:
“- Биринчиси: Кўчага чиқаман ва ўзимдан билимлироқ кишини учратаман. (Ундан сўраб, билиб ўрганганим учун) у кун менинг фойдам ва ғаниматим бўлади.
- Иккинчиси: кўчага чиқаман ва мен ундан кўра билимлироқ кишини учратаман. (Унга билганларимни ўргатганим учун) у мени ажри савобим бўлади.
- Учинчиси: кўчага чиқаман ва (билим ва тажрибада) ўзим каби бир кишини учратаман ва у билан музокара қиламан, суҳбат қиламан. У куни мени дарсим бўлади.
- Тўртинчиси: Яна бир куни чиқаман ва ўзимдан қуйидаги бир одамни учратаман. Лекин у ўзини мендан (билимда, тажрибада, мол-мулкда) юқорида деб ўйлайди. Мен индамайман, у билан гаплашмайман. Бу кунни ўзим учун роҳатланиш куни қиламан”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

📕 Аллоҳ таоло айтади: "Ва Роббларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар..."

Аллоҳ таоло аҳли жаннатни якка - якка киришларини хоҳламас экан... Жаннатга ҳар бир суҳбатдош ҳамроҳи билан бирга кирар экан...

"...Унга етиб келган чоғларида, унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринг!» – дедилар", Зумар сураси, 73-оят.

🔹Ҳадис қудсийда Аллоҳ таоло айтди: «Иззатим ва буюклигимга қасамки, Мен бандамга икки хотиржамлик ва икки қўрқувни жам қилмайман: Мендан бу дунёда хотиржам бўл(иб, ибодатлар қилма)ган кишини охиратда қўрқитаман. Бу дунёда Мендан қўрққан кишини (эса) охиратда (омонликда) хотиржам қиламан».

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11361. Болалар билан ўйнаётганда ёлғон сўзлашдан огоҳлантириш
Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникида ўтирган эдилар, онам мени чақириб, «Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима бермоқчисан?» дедилар. Онам: «Хурмо бермоқчи эдим», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилиб қолар эди», дедилар».

Имом Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тарих сўзлаганда

📚Имом Табарий айтади: “Қуръон билан машғул бўлгандик, баракотларга кўмилиб кетдик”.

Буюк олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий биринчилардан бўлиб тафсир китобини таълиф этган ва уни алоҳида фан сифатида йўлга қўйган олимлардан ҳисобланади. Шайх Маннаъ ибн Халил Қаттон айтади: “Ибн Жарир ва ибн Можа илк Қуръонни китоб шаклида тафсир қилган олимлардандир. Лекин ибн Можанинг тафсири йўқолган (бизгача етиб келмаган) тафсирлардан ҳисобланади. Муҳаммад ибн Жарир Табарий тафсири бугунгача комил шаклда етиб келган ва у зот муфассирлар имоми дея аталган”.
Ҳижрий 270 йил (милодий 883 йил)да таълиф этилган “Жамиъил баяни фий тафсирил Қуръан”- яъни, “Тафсири Табарий” айни дамдаги энг қадимги тафсирлардан биридир.

Изоҳ: Хатиб Бағдодий ривоят қилади: “Абу Жаъфар Табарий бир куни ўз шогирдларига айтди: “Тафсир ўқишни ҳохлайсизларми, ёзиб берайми?”-деди. Улар: “Қанча варақ бўлади?” –деб сўрашди. У киши: “ Ўттиз минг саҳифа бўлса керак…”-деб, жавоб берди. Шунда шогирдлари: “Китобни охирига етмасдан умримиз тугаб қолади-ку!”-деб, жавоб бердилар. Сўнг Абу Жаъфар Табарий китобни уч минг саҳифага қисқартириб, таълиф қилди.

Батафсил 👉
Имом Табарий: Қирқ йил давомида кунига қирқ варақдан асар ёзган олим

@arabicuz

Читать полностью…
Подписаться на канал