11360. Одамлар эргашмаган тақдирда ҳам ҳақни зоҳир қилиш, билдириб қўйиш лозимдир. Токи у, ҳеч бўлмаса зеҳнларда, хотираларда сақланиб қолсин. Чунки энг хатарли, зараримизга ҳужжат бўлиши мумкин бўлган жойи шундаки, бир кун келиб (кейинги) авлодлар: “Аввалги ота-боболаримиздан ҳам бу ҳақда эшитмаган эдик»”, дейишмасин. (Қосос сураси, 36 оят).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11358. Шаръий илм, муҳаммадий мерослар нима учун китобот қилинган, ёзилган эди? Мақсад фақат ёдлаб олиш учунмиди, ёки муҳозара ва мажлисларда маъруза ўқиш учунмиди?
Йўқ, албатта. Бундан мақсад ҳақиқатни рўёбга чиқариш, ботилни кўрсатиш ва йўққа чиқариш, унга (яъни, шаръий билимларга) амал қилиш учун эди. Энди, уни соф ва тўғри ҳолида авлодларга мерос қолдиринглар, уни тарқатинглар.
Уни (шаръий меросни) бузманглар, шаҳватларингизга ўраманглар ва шахсий қараш,фикрларингиз ва инжиқликларингиз билан таъсир қилманглар.
Аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11357. Қуръони баракати сабрдан сўнг келади
Кимки (Қуръон ёдлашда) кичик ёки енгил жузларни ёдлаш орқали бўлса-да нафси билан курашар экан, унга ундан-да кўпроқ ва кўпроқ сура ва жузларни ёд олиш тавфиқи очилади. Вақтини беҳуда ўтказувчи ва дангаса киши билан Қуръон ҳифзи ва такрори учун уйқуси ва вақтидан кечувчи киши тенг бўлмайди. Асло тенг бўлмайдилар...
Аллоҳ таоло айтади: “Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир”, Анкабут сураси, 69-оят.
Мажид Закий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11357. Қуръони баракати сабрдан сўнг келади
Кимки (Қуръон ёдлашда) кичик ёки енгил жузларни ёдлаш орқали бўлса-да нафси билан курашар экан, унга ундан-да кўпроқ ва кўпроқ сура ва жузларни ёд олиш тавфиқи очилади. Вақтини беҳуда ўтказувчи ва дангаса киши билан Қуръон ҳифзи ва такрори учун уйқуси ва вақтидан кечувчи киши тенг бўлмайди. Асло тенг бўлмайдилар...
Аллоҳ таоло айтади: “Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир”, Анкабут сураси, 69-оят.
Мажид Закий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Эслатма
🔹Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ: "Ҳаромнинг энг қийини аввалидир.
Кейин осонлашади, кейин оддий ҳолга айланади, кейин ўрганиб қолинади, кейин ширин туюлишни бошлайди, сўнгра қалбга ўрнашиб олади. Кейин эса қалб яна бошқа ҳаромни қидира бошлайди", дедилар.
Аллоҳим бизни ҳаромдан сақла ва уни қалбларимизга энг ёқимсиз нарса эт!
@arabicuz
11355. Ҳаётда ҳар икки томоннинг ҳикоясини эшитишни ўрганинг. Фақат бир томонни эшитиш сизни алдаб қўйиши мумкин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11353. Кимки одамларга зулм қилиб уларни йиғлатган бўлса, Аллоҳ таоло унга қаҳр қилади ва хорликка учратиш ила йиғлатади. Аллоҳ таоло Ўзига зулмни ҳаром қилди, қандай қилиб уни золим бандага ҳалол қилиши ва инсонларга зулм қилишига рухсат бериши мумкин?
Аллоҳим, бизни золим қавмлардан қилиб қўйма, бизни бирон кимга зулм содир этувчи қилма ва золимлардан ҳеч бирини бизнинг устимизга султон қилма ҳамда уларнинг ёмонликларидан бизни сақла, ё Воҳид, ё Аҳад!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Мусулмон уламоларининг инсоният учун қўшган ҳиссалари
📕 Ибн Жаззор Қайрувоний: педиатрия соҳасининг илк асосчиларидан бири
“Ҳар бир бемор ўз ерининг дорилари билан даво топади. Чунки у ернинг табиати ўз аҳлини топади”, деган эди ибн Жаззор.
Бу улуғ зот X - асрда яшаган олим ва табиб бўлиб, у болалар касалликлари (педиатрия) бўйича ихтисослашган илк мусулмон табиблардан бири. У шунингдек даволашни ва доришуносликни бири-биридан алоҳида соҳага ажратган олимдир.
Ибн Жаззор Қайрувоний – тўлиқ исми Абу Жаъфар Аҳмад ибн Иброҳим ибн Абу Холид бўлиб, Ибн Жаззор номи билан машҳур. Милодий 898 йилда туғилиб, 979 йилда вафот этган. 4 -ҳижрий сананинг уламоларидан бўлиб, шунингдек муаррих ва табибзода, табибнинг ўғлидир.
Ибн Жаззор ҳозирги Туниснинг Қайровун шаҳрида машҳур табиблар оиласида туғилган. Табобат илмини табиблар - отаси ва амакиси қўлида шогирд бўлиб ўзлаштирган.
Ўткир хотира ва кучли ҳифз аҳлидан бўлган ҳамда табобат ва бошқа фанларнинг ўрганишда етук ақли ва фаҳми билан танилган. Табиблик амалиётида бирон хато қилгани маълум эмас. Олийжаноб, ростгўй экани ва даволагани учун ҳақ олмагани билан маълум.
Табиб кўплаб юнон табибларининг китобларини таржима қилган ва медицина ва фармакология соҳасида ёзилган кўплаб араб мусулмон олимларинг асарларини ўқиб чиққан.
Ибн Жаззорнинг шуҳрати Қайрувондан ташқарига ҳам ёйилган, унинг турли ерлардан кўплаб олимлар зиёрат этиб туришган. Тунисда шифокорлар унинг асарларини вафотидан деярли 600 йиллар ўтиб ҳам ўрганишда, тадқиқ қилишда давом этишган.
🔹Ибн Жаззор ўзининг “Сиясату сибяну ва тадбийруҳум” асарида илк марта болаларнинг оналарининг қорнидан чиққанидан бошлаб парваришлаш, унинг озуқаси, уйқуси, чўмилтириш, тоза тутиш ва эмизиш ҳақида сўз юритган.
Шунингдек, ўша асарида она сутининг таърифи, таркиби ҳақида, эмизикли аёллар ва энага, эмизувчи оналар ҳақида, гўдакнинг бошидан то оёғигача учраши мумкин бўлган касалликлар ҳақида, унинг парваришлаш ва даволаш ҳақида батафсил баён қилади. Муаллиф ушбу китобини болалар ва уларнинг одатлари ва характерлари, табиатларини таърифлаш билан якунлайди.
Ушбу асардан келиб чиқиб, биз Ибн Жаззор Қайровунийни болалар тиббиёти(педиатрия)га ихтисослашган биринчи мусулмон шифокори бўлган деб айта оламиз.
🔹Таржимондан: Ибн Жаззор ёшлигида куттобда Қуръон, фиқҳ, сарф наҳв ва ақида илмларини ўрганган. Уйланган, лекин фарзандлари бўлмаган, 84 йил умр кечирган. Ибн Жаззор Европада лотинча “Algizar” номи остида танилган. Олимнинг энг машҳур асари бу - “Задул мусафир ва қувватил ҳазир” бўлиб, ғарбда “Виатикум” номи билан танилган. Асар Европада медицина таълими учун классик адабиёт сифатида қабул қилинган ва оммалашган. Табиб ва олимнинг “Тиббул фуқаро вал масакин” асари ҳам мавжуд.
Табиб уйида беморларни қабул қилган, ўзи уларга малҳам ва дорилар тайёрлаган. Унга битта ёрдамчиси қарашган. Олим табобатга оид 40 дан ортиқ ва тарих, фиқҳ мавзуларида ҳам илмий ишлар, асарлар битган.
Изоҳ: Педиатрия [юн. pais – гўдак ва iatreia – даволаш] – бола организмининг анатомик-физиологик хусусиятлари, болалар касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг ривожланиш механизмларини ўрганади ва касалликларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.
@arabicuz
11350. Олтиндан ясалган бўлсада, хорлик қасрларидан ҳижрат қилгум ва гар хароба бўлсада, иззат уйларида яшаб қолгум бор.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
☪️ ...Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар”, Нур сураси, 63 – оят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрига хилоф қилаётганлар устларига бало ёки ёмонлик тушишидан ёки дунё ва охиратда аламлантирувчи бирон азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар, сақлансинлар.
🔹“Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар”, Ҳашр сураси, 7-оят.
Бу эса дин усуллари ва фаръларини, зоҳири ва ботинини, Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам бандалар учун нимаики келтирган бўлса уни олишни ва эргашишни тайин этувчи шомил кўрсатмадир. Унга қарши чиқиш, хилоф қилиш асло мумкин эмасдир.
🔹“Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди”, Аҳзоб сураси, 36-оят.
Кимки Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилса, сиротул мустақийм- тўғри йўлдан очиқдан-очиқ адашибди.
🔹Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисини рад этса, ҳалокат ёқасига келибди”, дедилар. (манба: “Тафсири муяссар”, “Тафсири Саъдий”, “Тафсири мухтасар”)
@arabicuz
11348. Ҳаёт хулосаси: “Ким сажда қилса.... албатта топади”.
Аллоҳим, бизни Сенга рукуъ қилувчи, Сенга сажда қилувчи, ибодат қилувчи ва амрингга итоат этувчилардан қилгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📕 Ёши қирққа етган кишига Қуръоний тўрт тавсия
Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида:
🔹1. Аллоҳга шукр қилиши: - “Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..”
🔹2. Солиҳ амал қилиши: - “..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”.
🔹3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:- “..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.”
🔹4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: - “...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.
☪️ Нима учун 40 ёшга етганида?
Чунки, айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.
🔹Оталарнинг тавбаси фарзандлар салоҳиятининг калити, очқичидир!
Оятнинг тўлиғи: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”.
@arabicuz
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
🕌 Ал Малик жалла жалалуҳу
“Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У карамли Аршнинг Роббидир”, Муъминун сураси, 116 – оят.
🔹Ал Малик – яъни, яратиш, буюриш ва жазодаги мутлақ тасарруф Уники бўлган Зотдир. Жамики ъулвий - олий ва суфлий- пастки олам Уникидир. Уларнинг барчаси унинг бандалари ва мулкларидир ва барчаси Унга муҳтождирлар.
Сен Аллоҳ субҳанаҳу таоло Малик (ҳукм қилувчи Зот), Маалик (эгалик қилувчи Зот) ва Малийк (қудратли Подшоҳ Зот) эканини билганингдан сўнг, ибодатда Ундан ўзгага юзланишдан қаттиқ ва қаттиқ сақлангин, эҳтиёт бўлгин. Барча маҳлуқотлар ожиздирлар, ўзлари учун ҳам, бошқалар учун ҳам бирон нарсада фойда беролмайдилар, молик эмаслар.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма антал Малику лаа илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта...”, дея дуо қилардилар.
Маъноси: Эй Раббим, Сен Маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос.
🔹Изоҳ: Аслида «малик» сўзи эгалик қилувчи эмас, ҳукм қилувчи деганидир. «Мим» ҳарфига алиф қўйиб, «маалик» деб чўзиб ўқилса, ҳукм қилувчи эмас, эгалик қилувчи деган маъно чиқади. Аллоҳ таолонинг Малик исми эса ушбу иккала маънони ҳам англатади, яъни эгалик ҳам қилади, ҳукм ҳам юритади. Аллоҳ таолони «мааликул мулк» сифати у зот ҳамма нарсанинг яратилишига ҳам, тасарруфига ҳам, оқибатига ҳам эга деган маънодадир.
@arabicuz
11344. Ҳорун Рашид раҳимаҳуллоҳ оммавий зиёфат валима уюштирди. Ўша ерда ўтирганда, хизматчи меҳмонларнинг бирининг қўлига сув қуя бошлади. Буни кўриб қолган халифа ўрнидан сакраб турди-да, бориб хизматчининг қўлидан чўмични олди ва ўша мўйсафидга ўзи хизмат қила бошлади. Атрофдагилари бундан ҳайратга тушиб, қўлидан олмоқчи бўлишса: “Тегманглар, бу менинг болаликдаги муаллимим, шайхим бўладилар” деди.
Муаллимнинг қадрини кўтармаган уммат асло юксалмайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11359. Агар Аллоҳ таоло бирон ишда нажот берса, енгиллик берса, бомдод намозини ўқигандим, шу сабабли ҳал бўлди, ёки садақа қилган эдим шунга, ёки зикр-дуоларни лозим тутгандим, шу сабабли ишим ўнгланди, дея кўрмагин. Балки, “Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмати ила нажот берди”, дегин.
Аллоҳ таоло айтади: “Амримиз келган пайтда Ўз раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик ва ўша куннинг шармандалигидан қутқардик. Албатта, Роббинг Ўзи ўта қувватлидир, ўта иззатлидир”, Ҳуд сураси, 66-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
يلاحظ الكثيرون منا حجم عمامة السلاطين العثمانيين, لكن ربما لا يعلم الأغلببة سبب كبر حجم هذه العمامة ودلالاتها.
إن هذه العمامة ليست غطاء رأس أو تيجاناً للرأس فحسب، وإنما هي كفن السلطان العثماني!
فقد كان من شروط السلطنة العثمانية، أن يكون السلطان مجاهداً، ويضع تلك العمامة التي تمثل كفنه على رأسه حتى يتذكر الموت في كل حين!
وحتى لا يظن أحد أن ذلك ضرب من الرمزية التي لا صلة لها بالواقع، فإن السلطان بايزيد الذي قاتل في إحدى المعارك مع الروم، قتل وكُفّن بنفس العمامة التي كانت على رأسه.
عندما كنا عظماء
☪️ Кўпчилигимиз усмонли султонларнинг катта салла ўраб юрганларини биламиз. Лекин бундай ҳажмдаги салланинг асл сабаби ва нимага далолат қилишини билмасак керак. Бу султоннинг бошидаги катта ўрамнинг ёки тожнинг кўринишигина эмас, балки кафанлик ҳамдир. Усмонли султон бўлишнинг шартларидан бири – султон бир вақтнинг ўзида курашчи, жангчи бўлиши лозим эди. Шу сабабдан ҳам ўз бошида кафанлигини олиб юришнинг бир ҳикмати ҳамиша ўлимни ёдда тутиш ҳам бўлган.
Бу одат воқеликка боғланмаган, фақат рамзий кўриниш бўлган деган гумон бўлмаслигининг исботига, султон Боязид румликлар билан бўлган жангда ўлдирилганда, айнан бошидаги салласи билан кафанланган эди...
@arabicuz
Жума фазилатли кун
. قال عثمان بن أبي العاص -رضي الله عنه-: لولا الجمعة والجماعة لبنيت في أعلى داري هذه بيتا فلم أخرج منه حتى أخرج إلى قبري
🕌 Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу: "Агар жума намози ва жамоат(ни лозим тутиш амри) бўлмаганида эди, мана шу ҳовлимнинг энг баланд ерига уй қуриб олардим ва қабримга элтгунларича у ердан чиқмаган бўлардим", деган эди.
Имом Аҳмаднинг "Зуҳд" асаридан.
суратда: Дамашқдаги Умавийлар масжиди.
@arabicuz
11356. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик болакайга қушчаси ўлиб қолганига тасалли берганлар.
Изоҳ: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто менинг укамга: «Эй Абу Умайр, нима қилиб қўйди нуғайр?» деганлар».
Абу Исо айтади: «Бу ҳадисдан қуйидаги нарсаларни тушуниш мумкин:
Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳазиллашишлари, Ёш болага куня қўйиб, «Абу Нумайр», дея чақиришлари, Ёш болага ўйнаши учун қушча беришнинг зиёни йўқлиги.
Абу Умайрнинг қушчаси бўлиб, уни ўйнаб юрарди. Бир куни у ўлиб қолиб, Абу Умайр маҳзун бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайрни эркалаб: «Эй Абу Умайр, нима қилиб қўйди нуғайр», деганлар.
*«Нуғайр» сўзи «нуғор»нинг кичрайтирилган шакли бўлиб, у тумшуғи қизил, чумчуққа ўхшаган кичкина қушдир.
“Шамоили Муҳаммадия”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
«Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Нафақанинг барчаси Аллоҳнинг йўлидадир. Фақатгина бинода хайр йўқдир», дедилар».
Иброҳим ан-Нахаъий: «Бинонинг барчаси ҳалокатдир», деди.
«Лозим бўлгани ҳақида нима дейсан?» дейилди унга.
«Ажр ҳам, гуноҳ ҳам йўқ», деди».
Иккисини Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифларни келтирилгандан кейин шайх Мансур Али Носиф р-ҳ. қуйидагиларни айтганлар:
«Бу уларнинг замонларига нисбатандир. Аммо бино қуриш ва уни баланд қилиш унда яшашга, ундан фойда топишга ҳожат учун ва яхши одамларнинг одатига биноан бўлса, ҳеч гап эмас. Балки бундай ҳолатларнинг кўпида ажр бўлиши ҳам мумкин. Чунки емоқ, ичмоқ, киймоқ ва аҳли аёл учун саъйи кўшиш қилмоқ каби бошқа мубоҳ нарсаларда шундоқ бўлади. Масжид, мадраса, меҳмонхона ва мискинларга аталган биноларда ажр бўлишида шубҳа йўқ.
Бошқа уламоларимиз ҳам бино ҳақидаги ҳадиси шарифлар маълум шахс ва маконлар учун айтилганини қайта-қайта таъкидлайдилар. Ҳақиқатда ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларга уйларни неъмат ва оромгоҳ қилганини алоҳида таъкидлаган ва «Наҳл» сурасида:
«Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва қўнадиган кунингизда енгил кўтариладиган уйлар қилди. Уларнинг жунлари, юнглари ва қилларидан маълум вақтгача жиҳоз ва мато бўладиган қилди».
Инсоннинг уйи энг қулай оромгоҳи ҳисобланади. Уйдан бошқа жойда одам оромини йўқотади. Ўз уйидагича тинчлана олади инсон. Буни ҳар бир инсон, хусусан, уйи йўқ кишилар жуда яхши ҳис этадилар. Шунинг учун ҳам Ислом динида уйга ва унинг осойишта, хотиржамлик макони бўлишига катта эътибор берилган.
«Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди».
Ҳар бир уй–оромгоҳ. Мусулмон инсон учун емакхона, омонлик жойи, хотиржамлик маскани ва тинчлик-осойишталик марказидир.
/channel/arabicuz
11354. Агар, Аллоҳга ҳақиқий суянган мўмин бандага халойиқ томонидан бирон ёмонлик, макр-ҳийла қилинса, албатта Аллоҳ таоло унинг макрига қарши макр қилади ва у банданинг ҳеч бир куч-қувватисиз Ўзи ёрдам бериб, устун этиб қўяди.
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг “Иъламил муваққиъийн ъан роббил ъаламийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11352. Масхаралашдан сақланинг!
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Агар мен бир итни масхара қилганимда эди, ит бўлиб қолишдан қўрққан бўлар эдим!”, дейди.
(Мусаннаф ибн Абу Шайба)
Муҳаммад ибн Сийрин роҳимаҳуллоҳ: “Бир кишини касодга учраш, фақирлик билан айблагандим, ўзим ҳам касодга учрадим”, деди.
“Адаабуш шаръияти” китобидан.
Изоҳ: Муҳаммад ибн Сийрин бир қанча вақт бой ҳолатда умр кечирди. Фақир бўлиб қоганида шундай деган эди: “Мана шу кунни йигирма йилдан бери кутар эдим. Ўшанда мен бир фақирни “фақир” деб айблаган эдим. Сўнгра Аллоҳ мени куни келиб унинг бошига тушган мусибат билан мусибатлантиришини билдим!”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
arabic.uz (hikmatlar):
Tavsiya etaman: Қироат
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.hilal.qiroat
11351. Намоз ўғриси бўлишдан эҳтиёт бўл!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ўша ўғри) рукусини ҳам, саждасини ҳам тўлиқ қилмайди», дедилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини намози намоз эмас», дедилар.
Ибн Можа ривояти.
Шарҳ:"Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини”, яъни, намозида руку ва саждада белини текис қилмаган киши тоқати етганича белини текис тутишга уриниши лозим.Чунки руку, саждада белни текис тутмаслик намозни нуқсонли қилади. “Намозидан ўғирлик қиладиган”дан мурод, руку ва саждани текис қилиб, шошилиб кетмасдан хотиржам туриш лозимлигига ишора.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11349. Ушбу Қуръонга энг ҳақли инсонлар, гарчи уни қироат қилмасада, амали ила унга эргашувчилардир.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📕 Аллоҳ таоло айтади: “Куфр келтирганларга: «Тезда мағлуб бўласизлар ва жаҳаннамга тўпланасизлар, у қандай ҳам ёмон жой!» – деб айт”, Оли Имрон сураси, 12-оят.
Аллоҳ таоло хабар берганидек, мўминларга уларнинг душманлари бўлмиш мушриклар, яҳудий ва насоролардан иборат кофирлар устидан ғалаба воқеъ бўлган. Бу иш(ғалаба, нусрат)ни Аллоҳ жалла жалалуҳу бандаларига ва мўминларнинг қўшинларига то қиёмат кунигача ато этади. Бу ибрат ва Қуръони карим оятларида келган бир манзарадир. Шунингдек, бу ўринда қиёмат куни кофирлар йўлиқадиган жазо, уқубат қандай ҳам ёмон жазо бўлажак эканининг ҳам баёнидир. (“Тафсири Саъдий”дан).
Аллоҳнинг душманларини дунёда ҳам охиратда ҳам ҳайратланиш, аччиқ умидсизлик кутмоқда. Дин ҳақиқатларидан узоқдалигимиз сабабидан, асли мағлублик битилган душманлар (баъзан) бизнинг устимиздан устун, ғолиб келадилар.
@arabicuz
11347. Биласизми? Аслида Мадрид шаҳрининг асл тарихий номи “Мажрийт” деб аталган. У “сув оқими” деган маънони англатади. Уни Қуртуба амири Муҳаммад ибн Абдураҳмон Авсат милодий 855 йилда бино қилдирган араб (мусулмон) шаҳридир.
Изоҳ: Мадрид шаҳри ҳозирда Испания давлатининг пойтахти ҳисобланади. Шаҳар 1085 йили Қирол Алфонсо VI томонидан Андалус таназзули даврларида Реконкист урушлари вақтида мусулмонлардан тортиб олинган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11346. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Истиқоматда бўлинглар, аммо ғулувга кетманглар. Билинглар, албатта амалларингиз ичида энг яхшиси намоздир. Таҳоратни фақат мўмингина бардавом муҳофаза қилади”. Ибн Можа, Молик, Доримий, Аҳмад, Ҳоким ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат кунида умматим таҳорат таъсиридан бошлари, оёқлари ва қўлларидан нур таралган ҳолларида чақириладилар. Қай бирингиз ўз нурини узунроқ қилишга қодир бўлса, шундай қилсин”. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11345. Сайидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурмати Аллоҳ таолонинг наздида улкандир. Кимки зоти шариф соллаллоҳу алайҳи васалламни ёнидан тутишни лозим тутса ва у зотнинг суннатига таслим билан эргашса, албатта у нурдан унга ҳам бир нур ўтгай, ёришгай. Энди кимки зоҳири ва ботинида эргашиш билан ўша нуроний бир ип, боғичдан қувватланса, у Аллоҳ азза ва жалланинг иноятидан тушиб қолмайди, бенасиб бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматларини сақлаш жумласига, у зотнинг меросхўрлари бўлмиш саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг одатлари, ишларидан одатланиш, ибратланиш ҳам киради. Чунки меросхўр (саҳобалар)дан яхши ахлоқларни олиш, одатланиш мерос қолдирувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал одоб-аҳлоқларидан ўзлаштириш ҳамдир.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11343. «Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… улар намозларини унутувчилардир», Мааъуун сураси, 4-5 – оят.
Намоз ўқиб дангасалик, эътиборсизлик қилувчиларга ушбу қаттиқ огоҳлантириш бўлса, умуман намоз ўқимайдиганларнинг аҳволи недир?
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube