arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

Тарих сўзлаганда

🌎 Тозалик устидаги нопоклик
Ювиниш бир вақтлар Европада шаккоклик саналганини биласизми?
Европаликлар чидаб бўлмас даражада бадбўй бўлганиничи?


Чор Россияси элчиси Франция қироли Людовик XIV (1661 – 1715 йиллар, 54 йил ҳукмдорлик қилган)ни шундай таърифлайди: “У ёввойи ҳайвондан ҳам баттароқ сасирди”. Монтеспам исмли қиролнинг жорияси ундан келаётган ҳиддан сақланиш учун атирлар қўйилган сувли ваннада чўмиларди.
Сайёҳ Аҳмад ибн Фазлон европаликларни: “Аллоҳ яратган мавжудотлари ичида энг иркитларидир. Улар ҳатто катта ҳожат ва бавлдан сўнг ҳам сув билан истинжо қилмайдилар, покланмайдилар”, деб ёзган эди.
Рус шоҳи Петр халқнинг олдида бемалол сарой деворига ўгирилиб бавл қилаверарди. У Россияни 1682 йилдан бошлаб шоҳ Федор III нинг вориси сифатида эгаллаган ва 1725 йил вафот қилгунига қадар ҳукмронлик қилган.
Андалусияда минглаб мусулмонларни қатл қилган Қиролича Изабелла I (1469-1504) ҳаёти давомида икки марта ваннада чўмилган ва мусулмонлар қурган андалус ҳаммомларни буздириб ташлаган эди.

Испания қироли Филип II (1556-1598) ўзининг мамлакатида умуман чўмилишни тақиқлаб ташлаган. Унинг қизи малика Изабелла бўлса, қамал қилинган шаҳарлардан бири токи эгалланмагунча ички кийимларини алмаштирмасликка қасам ичган. Қамал уч йил давом этган. Малика бўлса бу вақт мобайнида касалликка чалиниб вафот этган.
Бу ерда сўз қироллар ҳақида кетяпти. Оддий одамларнику, гапирмаса ҳам бўлади.
Ўзининг хушбўйлиги билан машҳур Париж атирлари шаҳарда ёқимсиз ҳидларни кетказиш учун ихтиро қилинганди. Ўша вақтдаги бу ифлосликлардан турли касалликлар тарқаб кетар, вабо каби юқумли касалликлар урчиб кетиб аҳолининг ярми ёки учдан бири қирилиб кетар эди. Ўша вақтдаги Европанинг йирик шаҳарлари бўлмиш Париж ва Лондонда кўпи билан 30-40 минг аҳоли яшарди. Мусулмон шаҳарларда бўлса бу вақтда аҳоли сони бир миллиондан ортар эди.
Американинг туб аҳолиси европалик бочқинчилар билан илк марта учрашганларида, уларнинг чидаб бўлмас бадбўйликларидан бурунларига атиргул япроқларини тиқиб олишган эди.

🔹Француз тарихчиси Дребар айтади: “Биз европаликлар араблар (яъни, мусулмонлар) олдида ижтимоий ҳаётимизда мавжуд фаровонлик сабаблари учун қарздормиз. Мусулмонлар бизга танамизни қай йўсин тозаликда сақлаш лозимлигини ўргатишди. Улар кийимлари ўта ёмон бўлиб кетганда ва ёқимсиз ҳид кела бошлагандагина алиштирадиган европаликларнинг тамоман акси эдилар. Шу сабабдан ҳам биз либосларни алиштириб, янгилаб туриш ва ювиб-тозалаш ишларида уларга тақлид қилишни, эргашишни бошладик. Мусулмонлар ёрқин ва тоза либослар кийиб юришар, айримлари уларни ҳатто зумрад, ёқут ва маржон каби қимматбаҳо тошлар билан безатишарди.
Андалус Қуртубаси (Кордова шаҳри) ўзининг уч юзталаб ҳаммомлари билан машҳур эди ва айни ўша вақтда Европа черковлари чўмилиш ва ҳаммом қилишни Худога шак келтириш ва гуноҳ воситалари сифатида кўрарди”.

🔹Манба: Катерин Ашенбургс “Тозалик устидаги нопоклик: Тозаланмаган тарих” китобидан. (Katherine_Ashenburg‘s “The Dirt on Clean: An Unsanitized History”).

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11341. Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қубо масжидидаги намоз худди умра кабидир», дедилар».

Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Қубо масжидида ўқилган бир намознинг савоби умра қилганнинг савобига тенг келиши таъкидланмоқда. Бу эса Қубо масжидини Исломдаги тўртинчи мартабадаги масжид дея эътироф этишимизга асос бўлади. Чунки бошқа масжидлар ҳақида бу маънодаги ҳадислар айтилмаган. “Ҳадис ва ҳаёт”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11339. Шайх Аҳмад Зарруқ Фасий айтади: “Тасаввуфни икки мингга яқин таъриф билан шарҳланган. Уларнинг барининг хулосаси – Аллоҳ таолога сидқи дилдан таважжуҳ қилиб, юзланишдир”.

“Қоваидат тасаввуф” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☕️ Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон кутмаган, икром қилмаганда яхшилик йўқдир", дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

Шоир айтади: "Меҳмонлар (келиб туриши) бўлмаса эди, уйлар қабрлар каби бўларди..".

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11337. Уч нарса қайси уйда бўлса, у уйдан барака суғуриб олинади: “Исроф, зино ва хиёнат”.

“Ҳилятул авлия” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11336. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шумланиш кимни бир ҳожатидан (қилмоқчи бўлган ишидан) қайтарса, шубҳасиз ширк келтирибди», деганларида, саҳобалар: “Унинг каффорати борми?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳумма лаа хойрука иллаа хойрук. Ва лаа тойра иллаа тойрук, валаа илаҳа ғойрука”, деб айтишингдир”, дея жавоб бердилар.

Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.

Маъноси: «Эй Аллоҳ, Сенинг яхшилигингдан бошқа яхшилик йўқ, Сендан бўлган шумланишдан бошқа шумланиш йўқ ва Сендан ўзга илоҳ йўқдир». Тойра – нарсалардан шумланиш, ёмон гумонга бориш.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11334. Бомдод намозини (ўз вақтида адо этишни) муҳофаза қилиш жаннатда Аллоҳ азза ва жаллани кўришга сабаб бўлади.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Табиб Ўзи...

📖 «Мен ғаму ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қилиб йиғламоқдаман...»
, Юсуф сураси, 86-оят.

Шифокор қабулида ҳар бир алам, оғриқларингни дақиқ, батафсил айтиб беришинг лозим бўлади. Лекин Аллоҳ билан бўлса: "Эй Роббим, оғрияпман" дейишинг кифоя...

Изоҳ: Салафлардан бири айтади: "Маҳзун киши Юсуф сурасини эшитса, албатта енгил тортади".
“Тафсири Бағовий”дан.


@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11333. Қурайш зодагонлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга жаҳл билан: “Бир йил сенинг илоҳинггга ибодат қиламиз, бир йил сен бизнинг илоҳларимизга ибодат қиласан” , дейишган эди. Чунки улар ҳақ ботил билан аралашса, ҳақ ботилни мағлуб қилишини билардилар.

Изоҳ: Айтилишича, Валид ибн Муғийра, Ос ибн Воил, Асвад ибн Мутталиб, Умайя ибн Халаф исмли мушриклар Пайғамбар алайҳиссаломга: “Эй Муҳаммад, кел, ҳамкорлик қиламиз – сен бизнинг илоҳларимизга сиғин. Шунда биз ҳам сенинг илоҳингга ибодат қиламиз. Агар биз қилаѐтган иш сеникидан тўғри бўлса, ундан насибангни оласан. Агар сенинг йўлинг тўғри бўлса, ундан улушимизни оламиз”, деганларида, Аллоҳ таоло Кафируун сурасини нозил қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11331. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки биродарига (савоб умидида қилинадиган ишда) воситачи бўлса-ю, у эса бунинг учун унга ҳадя берса ва у буни қабул қилса, рибонинг катта эшикларидан бирига кирибди».

Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11329. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Дунё сафардаги туя кабидир. Унга миниб олсанг, сени кўтариб элтади. У сенга миниб олса, ўлдиради”.
Изоҳ: Ҳасан Басрий айтадилар: “Мўмин бир мусофир кабидир. У дунёда хорликдан сиқилмайди ва дунё азизлигини талашмайди. Зеро, мўминнинг ғами бошқа, одамлар ғами бошқа”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🕌 Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилган қавммиз. Агар азизликни Исломдан бошқа жойдан изласак, Аллоҳ бизни хор қилади.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11328. Солиҳ Абудий айтади: “Отам раҳимаҳуллоҳ қирқ йилдан кўпроқ хуфтон намозини ўқиб бўлиб, тўғри уйқуга ётардилар: биринчи такбирдан кеч қолмаган ва бомдод намозини мутлақо қолдирмаган. Туннинг охирги қисмида витр намозини ўқиганидан кейин асло ухламаган. Бомдоддан кейин зикр, Қуръон тиловатида тонг нури ёйилгунига қадар ўтирарди. Ўрнидан эриниб турганини ёки чарчоқ ва уйқусараганини эслолмайман. Кундалик ишларини тетик ва ғайрат билан қиларди”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11326. Райҳон ва хушбўйликни рад этишнинг кароҳияти
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимга райҳон тортиқ этилса, рад қилмасин. Чунки унинг вазни енгил ва ҳиди хушбўйдир”.
Сумома ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу хушбўй нарсани рад этмасди ва: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани рад этмасдилар”, деб таъкидларди.

Имом Бухорий ва Муслимлар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11324. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бекорчилик ва бўш қолиш бандага энг зарарли нарсалардандир. Чунки нафс ҳеч қачон бўш ўтирмайди (доимо нима биландир тўлиб туради, банд бўлади). Агар киши қалбини унга фойдали бўладиган нарса билан машғул қилмас экан, у ҳолда унга зарарли нарса билан машғул қилиши аниқ».
«Торийқул ҳижратайн» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11342. Шайх Абулҳасан Надавий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Набавий сийрат ва саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг сиярлари, ҳаёт йўллари ва тарихлари(ни ўрганиш)да диний туйғулар ва иймоний қувват учун улкан қувват масдари бордир. Токи уммат ва диний даъватлар ушбу иймон шуъласидан фойдаланар ва қалбларнинг қандиллари учун ундан ўтқич оларкан, бу давом этажак. Чунки қандиллар олови турли шамоллар ва моддият бўронлари сабабидан тезда ўчиб сўниб қолмаслиги лозим. Улар ўчадиган бўлсалар, бу уммат ўзининг қуввати, мезони ва таъсирини йўқотади ва ҳаёт елкасида кўтариб юрган жонсиз танадай бўлиб қолади”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11340. Дунёда унинг устида тортишиб ихтилоф қилишга лойиқ нарса йўқдир. У учун бир-биримизни ёмон кўришга арзигулик нарса ҳам йўқдир.
Дунёнинг номи: «(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир», (Ар- Роҳман сураси, 26-оят).
Охиратнинг номи эса: «Унда мангу қолувчидирлар. У нақадар гўзал қароргоҳ ва турар жойдир». (Фурқон сураси, 76-оят).
Яхши амал қил, кечириб юбор, ўзини билмаганга сол ва кўп истиғфор айт. Аллоҳим бизни Ўзинг рози бўлган ҳолимизда вафот эттиргин! Роббим сизларни Иллиййинда этсин ва қиёмат куни сизларга Ризо назари ила қарасин!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

📖 Аллоҳ таоло айтади: «Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир», Саф сураси, 8-оят.

Изоҳ: "Ислом динини йўқ қилиш учун уринувчиларнинг ҳаракати қуёшнинг шуъласини оғиз билан пуфлаб ўчиришга ҳаракат қилишга ўхшайди". «Тафсири Ҳилол» дан.
"Яъни, у золимлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юборилган ҳақни ботилга чиқаришни истайдилар. У ҳақ – Қуръон бўлиб, улар ўзларининг ёлғон сўзлари ила йўққа чиқармоқчи бўладилар. Аллоҳ таоло ёлғончи ва ношукр, кўрнамаклар хоҳламасаларда, Ўзининг динини комилга етказиши ила ҳақни зоҳир қилувчи, ошкор қилувчидир". “Тафсири муяссар”дан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11338. Имом ибн Қоййим Жавзиййя раҳимаҳуллоҳ деди:
“Шайтон бандага кирадиган уч эшик қуйидагилар:
“Биринчиси; ғафлат;
Иккинчиси: шаҳват;
Учинчиси: ғазабдир”.

“Вабилис сойб” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.

🌙 Аллоҳ (жалла жаллалуҳу)

“Аллоҳ ҳар бир нарсанинг яратувчисидир”, Зумар сураси, 62 – оят.

У Аллоҳнинг гўзал исмлари ичидаги энг улуғ исмдир. У шунингдек, асмоиул ҳуснонинг Қуръони каримда энг кўп зикр этилганидир. У Қуръонда 2200 (икки минг икки юз) мартадан кўпроқ айтилган. (Айрим маълумотларда 2700 марта)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳ - бутун маҳлуқотлари устида убудият ва улуҳият соҳиби бўлган зот”, дедилар. Яъни, Аллоҳ — жалолат, камолот ва улуғворлик васфларига эга бўлган зотки, мана шу васфлар туфайли илоҳ бўлишга ва ҳокисорлик, хузуъ, синиқлик ва бўйсиниш билан ёлғиз Ўзи хосланишга лойиқ бўлди. (Ибн Жарир тафсири)

Изоҳ: Аллоҳ таоло 33 оятни Аллоҳ исми билан бошлаган. Аҳли илмларнинг бир жамоаси у билан дуо қилса ижобат қиладиган, у билан сўралса берадиган Аллоҳнинг Аъзам исми яъни, "Исмуллоҳул аъзам" мана шу Аллоҳ исми деб, айтганлар. Бу исмни ўзига хос хусусиятларидан бири, бу исм Аллоҳнинг гўзал исмларининг асли бўлиб, қолган исмлар бу исмга изофа бўлиб келади.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11335. Аллоҳим, халқларинг орасида ердаги қабулни насиб эт, самоларда фаришталаринг орасида қабулни насиб эт. Ўзинг ва мени ўртамда қабулни насиб эт ва мендан рози бўлган ҳолингда Сенга йўлиқишимни насиб эт.
Доктор Умар Абдулкафий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Қуръондаги луғавий фойдалар

📚Уйқунинг турли таърифи


🔹Уйқунинг муқаддимаси "синатун" дейилади: "Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас", Бақара сураси, 255-оят.
🔹Уйқунинг бошланиши: "нуъаас" дейилади: "Ўзидан омонлик қилиб. мудроқ ила ўраган эди", Анфол сураси, 11-оят.
🔹Бўлинган уйқуни "ҳужуум" дейилади: "Улар кечалари оз ухлар эдилар", Зориёт сураси, 17-оят.
🔹Узун давом этувчи уйқу "руқууд" дейилади: "Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар", Каҳф сураси, 18-оят.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

📖 “Дарҳақиқат, инсон ҳаддидан ошар. (Бунга) сабаб ўзини бой – беҳожат санашидир”, Алақ сураси, 6,7 – оятлар.

Ҳақиқатда, бойлик инсонни ғурурга бошлаган вақтда Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларига тажовуз қилади. Ҳар бир туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган инсон билсинки, қайтиш Аллоҳнинг ҳузуригадир ва У Зот ҳар бир инсонга амалига кўра жазо(ёки мукофот) беради.
“Тафсири муяссар”дан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11332. Албатта бу намоздир!
Закариё алайҳиссаломга қариб мункиллаб қолган чоғида фарзанд хушхабари қаерда келди?! Албатта намозда қоим турганида!
“Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: «Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган «калима»ни тасдиқловчи, пешво, шаҳвати тийилган, набий ҳамда солиҳлардан бўлган Яҳёнинг хушхабарини бермоқда», – деб нидо қилдилар”, Оли Имрон сураси, 39-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11330. Яҳё алайҳиссалом сўйилди, Закариё алайҳиссалом арраланди ва Ийсо алайҳиссалом самога кўтарилди. Гарчи улар одамларнинг энг софлари, покизалари бўлишсада, Аллоҳ таоло уларга дунёвий нусрат бермади. (Бунинг чуқур сабаби) бандага савоб вожибни адо этганига берилади, мақсадга етишганига эмас...

Доктор Холид Абушадий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Қуръон ажойиботлари

“Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб...”, Анъом сураси, 122-оят.

Залолатда ўлик каби бўлган, ҳайронлик, саросимада ҳалок бўлган инсонни биз иймон билан калбини тирилтирдик ва уни ҳидоятга йўлладик ва пайғамбарлар(келтирган йўли)га эргашишга муваффақ қилдик. Ана шундан кейин у ҳидоят нуру анворларида яшай бошлади.

Ҳақиқий ҳаёт Аллоҳга яқин бўлиш, қурбат асосида кечади. Роббисидан узоқ инсон ўлик кабидир.

Изоҳ: “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам каби бўлурми?” ояти хусусида Имом Табарий тафсиридаги таърифларда:
- “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши” – бу Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу,
- “зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам” – эса Абу Жаҳл ибн Ҳишомдир, дейишган.


@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11328. Солиҳ Абудий айтади: “Отам раҳимаҳуллоҳ қирқ йилдан кўпроқ хуфтон намозини ўқиб бўлиб, тўғри уйқуга ётардилар: биринчи такбирдан кеч қолмаган ва бомдод намозини мутлақо қолдирмаган. Туннинг охирги қисмида витр намозини ўқиганидан кейин асло ухламаган. Бомдоддан кейин зикр, Қуръон тиловатида тонг нури ёйилгунига қадар ўтирарди. Ўрнидан эриниб турганини ёки чарчоқ ва уйқусараганини эслолмайман. Кундалик ишларини тетик ва ғайрат билан қиларди”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11327. Қуруқ ва ҳиссиз қалбларга етти йил давомида муҳаббат уруғини эксангда, севги унга фойда бермайди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11325. Фотиҳа сурасининг таърифи
Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).
-Ақида - Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир. У Роҳман ва Роҳиймдир. Жазо-мукофот кунининг эгасидир.
-Ибодат - Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.
-Ҳаёт манҳажи - Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига: ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас. (Фотиҳа сураси, 1-7 оятлар).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

📕 “Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз”, Бақара сураси, 216 - оят.

Юсуфнинг акалари ундан қутулиш, халос бўлиш режасини туздилар. Якунда эса у режани Аллоҳ таоло унинг учун (Юсуф алайҳиссалом учун) яхшилик, юксалиш, ғалаба ва тамкийн(мустаҳкамлик)нинг сабаби қилиб берди.

Изоҳ: Баъзан, Аллоҳ таоло нафсинг ёқтирган нарсани сендан узоқлаштириб, Ўзи яхши кўрган нарсага сени машғул этиб қўяди. Аллоҳ таолонинг тақдир қилишида ҳикмат ва раҳмат бордир. Айнан шу нарсада ҳаётингни нурга тўлдирадиган лутф-марҳамат яширин бўлади...

@arabicuz

Читать полностью…
Подписаться на канал