arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

Қуръон ажойиботлари

🔹Аллоҳ таоло айтади: “Ва хоҳлаган меваларини олиб… иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар)”. Воқиъа сураси, 20, 21 – оят.

Мева гўштдан олдин истеъмол қилинади

Қуръони каримда жаннат аҳлининг егуликлари зикрида, аввал мева-чевалар тановул қилиниши, сўнгра эса гўшт (гўштли таомлар) ейилишига ишора қилинади. Бунинг эса улкан тиббий ҳикмати бор экан.

Илмий исботларга кўра: Агар овқат еб, ортидан дарров мева ейилса, у ўзининг таркибидаги витаминларни йўқотар ва оқсиллар алмашинуви бузилади экан. Шу билан бирга (овқатдан кейин мева ейиш) қорин дам бўлишига олиб келаркан.
Шу сабабдан ҳам, тиббиёт мутахассислари меваларни овқатдан бир соат олдин, ёки овқатдан уч соат кейин ейишни, ёки бирон нима ейилса, фақат мевани ўзини истеъмол қилишни тавсия этадилар.

🔹Аллоҳ таоло айтади: “Ва уларни хоҳлаган мевалари ва гўштлари билан кетма-кет таъминлаб турдик”. Тур сураси, 22 – оят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Качон сизлардан бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», дедилар. Абу Довуд ривоят килган.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11322. Муаллимни устингда шундай ҳаққи борки, сени уни тўлашга қодир эмассан. Шунингдек, устингда шундай фазилат, устунлиги борки, ҳар қанча тақдим қилсангда, унинг ташаккурига ожизлик қиласан. Чунки, у сени жаҳолат, билимсизликдан қутқарди, илм билан баҳраманд қилди ва сенга фаҳм, тушуниш эшикларини очди. Шунинг учун ҳам, унинг ҳаққини билгин, унга тавозели бўл ва олдида одоб билан тур.

Шайх Муҳаммад Ёқубий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11320. Ким илм истаса, Аллоҳга тақво қилсин:
1. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир”, Бақара сураси, 282-оят.
2. Ким ризқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, Талоқ сураси, 2-3 оятлар.
3. Ким ишларида енгиллик истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”, Талоқ сураси, 4-оят.
4. Ким ҳақ билан ботилни таниб олишга тавфиқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”, Анфол сураси, 29 – оят.
5. Ким охиратда нажот истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”, Марям сураси, 72 – оят.
6. Ким жаннат истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ана ўша – бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир”. Марям сураси, 63 – оят.
7. Ким Аллоҳнинг валиййи, дўсти бўлишни истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир”, Юнус сураси, 62 – оят.
8. Билингки, Аллоҳга тақво қилишга тавсия барча аввалгилару охиргиларга бўлган тавсиядир: “Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик”, Нисо сураси, 131 – оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ҳидоят қиссаси

Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир”, Аъроф сураси, 178 – оят.

🤲Ҳаётини ўзгартирган 10 секунд...

Француз продюсери ва режиссери Жулиан Дрюлон (Julien Drolon) Исломни қабул қилди ва мусулмон бўлиши тарихини шундай ҳикоя қилади: “Мен Худони топиш учун минглаб километр йўл босдим. Мен Уни излардим, У билан ҳаёлан сўзлашардим ва менинг ҳаётимда менга Ўзини кўрсатишини, билдиришини ёлбориб сўрардим. Мен Худога ўз билганимча, масиҳийлар каби ибодат қилардим. Бир куни YouTube каналида томоша қилиб ўтирардим. Унда Қуръони каримда келган ёмғир ҳақидаги оят ўқиларди. Мен оятни ўқий бошларканман, қандайдир 10 секунд мобайнида уйим деразаси олдида ёмғир ёғиб ўтди... Бу ёмғир бошқа ерда эмас, фақат менинг деразам олдида ёққанди... Тушундимки, мен истаётган саволга Аллоҳ жавоб берган эди.... Мен йиғлай бошладим...
Калимаи шаҳодат(!)ни айтарканман, мендаги ҳис-туйғулар худди миллиард доллар ютиб олган кишидай (ўта хурсанд ва кўтаринки)эди. Агар менга кимдир келиб: “Сенинг банкдаги ҳисоб рақамингга 1 миллирд доллар қўяман. Бунинг эвазига сен одамлар олдида мусулмон эмаслигингни эълон қиласан” деса, мен унга: “Менга миллиард доллар керакмас. Мен ҳозир бунданда бадавлатроқ, бойроқман”, дея жавоб берган бўлардим”.

Ҳидоят қилувчи - Ҳодий зот Аллоҳ қандай ҳам покдир! Ислом неъмати учун Унга ҳамд бўлсин! Эй қалбларнинг ўзгартирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қилгин!

P.S. Жулиан Дрюлон, ёши 41 да. Продюсер, режиссер-документалист ва репортёр. Дунёнинг 50 ортиқ давлатида бўлган. Аллоҳ қалбини Исломга буришидан аввал буддизмни қабул қилган бўлган.

Калимаи шаҳодат (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси): «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ» "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман”.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11318. Эй тақводор инсон, сен содиқ инсонларни суҳбатини лозим тутгинки, токи уларнинг сирлари сенга ҳам ўтсин. Мажлисда бирга ўтирган киши суҳбатдошидан таъсирланади. Агар ундай бўлмаганда, Роббимиз жалла ва ъало мана бундай демаган бўларди: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!”, Тавба сураси, 119 – оят.
Аллоҳ таолодан икки дунёда саодатга эришиш учун содиқ ва сиддиқ бандаларни ортидан маҳкам тутувчилардан қилишини сўраймиз. Албатта, У ҳар ишга қодирдур.

Валҳамдулиллаҳи роббил аламийн, ва лаа ҳавла, валаа қуввата илла биллааҳил ъалийил ъазийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъалаа алииҳи ва саҳбиҳи васаллам.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда деди:

🔹“Улар икковлон ғорда турганларида, у ҳамроҳига: «Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан», – деди”, Тавба сураси, 40 – оят.
🔹“Уларнинг гапи сени маҳзун қилмасин. Албатта, иззатнинг барчаси Аллоҳникидир”, Юнус сураси, 65 – оят.
🔹Бўшашманглар! Маҳзун бўлманглар! Агар мўмин бўлсаларингиз, сизлар устунсизлар”, Оли Имрон сураси, 139 – оят.
🔹Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар сув қилди”, Марям сураси, 24 – оят.

🕌 Ғамгинлик, хафалик саломатлик учун хавфлидир

Илмий нуқтаи назардан, ғамгинлик бутун жисмга жумладан, юракка, қон томирларга, айниқса иммун тизимига қаттиқ зиён етказади. Бунда унинг самараси камаяди. Айниқса ҳомиладор аёлларда ҳомиласига зарар бериши натижасида бола туғма нуқсонлар билан туғилиш хавфи ортади ва ғам-қайғу онанинг сутига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

☪️Тааммул қилинг! Аллоҳ таоло Ўз набиййини ва мўминларни ғамгин бўлмасликка чақирди. Шунингдек, У Зот мўминларга улар ўлим лаҳзасида, қиёмат соатида асло ғамгин бўлмасликлари хушхабарини берди. Яна сайиидаларимиз Марям ва Мусо алайҳиссаломнинг онасига ғамгин бўлмасликларига амр этди.
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло бизга мўмин киши хафа бўлмаслиги балки, Аллоҳнинг раҳматидан хурсанд бўлиши лозимлиги, яхшилик, хайр гумонида бўлиши кераклиги ва Аллоҳнинг ҳар бир ишида яхшилик бор экани ва қийинчиликдан кейин енгиллик келишини таълим берди, билдирди.
Қуръонда келган бу мавзудаги барча оятлар мўмин кишига ғам-қайғуни ташлаб Аллоҳ таолонинг раҳматини, сурур ва саодатни ҳис этадиган янги ҳаётни бошлашга чақирувчи, тасалли берувчи рисолалардир.

📖 Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ғам-қайғу қалбни заифлаштиради, азму қарорни бўшаштиради ва иродага зарар беради. Шайтонга мўминни хафа бўлишидан кўра хурсанд қиладиган нарса йўқдир”, дедилар.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11315. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Солиҳ салафлар ўтиб кетишади, сўнг шубҳа аҳли, гумонларга берилганлар қолади. Улар на маъруфни биладилар ва на мункарни инкор этадилар”.

“Мажмаъуз завоид” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🕌 Узум донаси (қисса)

Усмонлилар даврида Хайриддин Кечежи афанди (Keçeci- юпқа аъло нав мато савдоси билан шуғулланувчи) исмли бир турк бой киши икки кило узум сотиб олибди ва хизматкорига: “Уйимга элтиб, аёлим бергин” дебди ва ишига кетибди. Ишдан кечки пайт қайтибди, бироз ҳордиқ чиқариб, егиси келиб узум сўрабди.
Аёли бўлса унга: “Биз уни еб бўлдик, узум қолмади”, дебди.
Шунда эри ўрнидан туриб кўчага йўл олибди. Аёли ортидан чақирса ҳам, жавоб бермай кетиб қолибди. У шу боришида тўғри ер олиб-сотувчи даллоллардан бирининг олдига борибди.
“Ўзингдаги энг яхши ер-жойни кўрсат, сотиб оламан” дебди. Кўрсатилган ерни сотиб олибди ва қурувчиларни чақириб, “мана шу ерда масжид қурилишини бошланглар, ҳозироқ олдимда иш бошланглар” деб буюрибди. Қурувчилар асбоб-анжомларини келтириб иш бошлашибди.
Уйига қайтганида аёли қаерда эканини сўрабди.
Хайриддин афанди: “Мана энди хотиржам ўлсам, ҳаётдан кетсам бўлади. Сизларни орангизда ҳали тирик бўлатуриб, бир дона узум билан эсда тутмадинглар-ку, қандай қилиб мен вафот этиб кетганимдан сўнг ортимдан садоқат ила эҳсон, садақалар қилиб мени эслайсизлар?”, деб жавоб берибди.

Ўша масжид бино қилинганига 400 йил бўлибди... У хайрия( вақф) сифатида бино қилинган.

🔹Ушбу қиссадан ибрат шулки, ўлимингдан олдин охиратингга фойдаси тегадиган амални тақдим эт, ўзинг учун амал қил. Эртага кимдир сенинг номингдан нимадир қилишга суяниб, ишониб қолма. Билгинки, эртага унутиласан...

Таржимон изоҳи: Sanki Yedim Camii - Санки Едим (Егандай бўлдим) масжиди, Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган Усмонлилар давридан қолган тарихий масжиддир. Масжид 17-асрда қурилган ва Зейрек маҳалласидаги Кирбажи кўчасида жойлашган. Бу масжидни қурдирган киши Аданалик Кечежи Хайриддин ёки Шокир афанди исмли киши экани, у бирор нарса хоҳлаганда ҳам овқат емагани, пулларини “егандейман” дея тежаб, жамғариб бир неча йил деганда бир масжид қурган деган ривоятлар ҳам бор экан.
Масжид биринчи Жаҳон уруши олдидан ёнғин чиқиб вайрон бўлган, кейинчалик 1959- 60-йилларда халқ ҳашари йўли билан асл нусхасидан бошқачароқ кўринишда қайта қурилиб, бугунги кунда ҳам фаолият кўрсатяпти экан.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11312. “Наф келтирмаётган илм, табиийки, зарар келтирувчи илм бўлади. Бундай манфаатсиз илмни эгаллашда қимматли вақт, мол-мулк, соғлик ва умр сарф этилади. Бундай бефойда илмга вақт сарфлагандан кўра, ўрнига бирон хайрли амални таълим олганинингизда эди, сиз учун хайрлироқ ва яхшироқ бўлар эди”.

Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11310. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қуръоннинг бари шифодир, Фотиҳа сураси ундаги энг улуғидир. Ушбу сурада бошқаларида бўлмаган ўзига хос шифо хусусияти бор. Ориф инсонлар у ила хасталикларидан даволанишда давомий бўлганлар ва унинг самарали даво ва тез шифо топишдек таъсирини кўрганлар”, деди.

Ибн Ражаб Ҳанбалийнинг “Тафсири Фатиҳа” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11309. Биз ўз сулукимиз, йўлимизда икки иш рўпарасидамиз. Аллоҳни рози қиладиган нарсага эргашиш ёки нафси хоҳишимизни рози қиладиган нарсага эргашиш. Агар бир кишини Аллоҳнинг ва Расулининг амрларига хилоф иш тутаётганини кўрсанг билгингки, у ўз нафси ҳавосига эргашмоқда экан. “Агар сенга жавоб бера олмасалар, бас, билгинки, улар фақат ҳавойи нафсларига эргашмоқдалар, холос. Аллоҳдан бўлган ҳидоятсиз, ўз ҳавойи нафсига эргашгандан кўра ҳам адашганроқ кимса борми?! Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас”, Қосос сураси, 50-оят.
Аллоҳим, нафси ҳавоси ортидан эргашадиганлардан қилиб қўймагин!

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11307. Ислом умматига нусрат, ғалаба дунёсининг қуввати сабабли эмас, динининг ҳайбатига кўра берилган. Уммат динини тарк қилар экан, динининг ҳайбати ва дунёсининг қуввати бўлмаган ҳолга тушиб қолади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло душманларингиз қалбидан сизлардан қўрқиш, маҳобатни олиб қўяди...”, деганлар.
Изоҳ: Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади”, дедилар. Биз: “Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?”, деб сўрадик. “Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн (заифлик) солиб қўйилади», дедилар. “Ваҳн нима?”, дедик. “Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш”, дедилар.”

Имом Муслим, Абу Довудлар ривояти. 

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11305. Абу Муслим Ҳавлонийдан ривоят қилинади, бир киши унинг олдига келиб деди: “Менга насиҳат қилинг, эй Абу Муслим”. У зот: “Аллоҳ таолони ҳар бир дов-дарахт, тоғу тош остида зикр қилгин”, деди. У киши: “Яна зиёда қилинг”, деди. Ҳалвоний: “Аллоҳнинг кўп зикр қил, ҳатто одамлар сени Аллоҳнинг зикри(га қаттиқ берилганинг)дан сени жинни, мажнун бўлибди, деб ўйлашсин”, деди.
Сўнг, ўша кишини Аллоҳни кўп зикр қилаётганини кўриб бошқа киши: “Бу дўстингиз мажнунми?” деб сўради. Абу Муслим уни эшитиб қолиб деди: “Йўқ, эй биродаримнинг ўғли. Ундаги бу ҳолат мажнунликдан эмас, балки (зикрда давомий бўлиш) жунун, яъни жинниликдан даводир”, деди.

Байҳақийнинг “Шуъабул ийман” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.

🕌 Ал Малик жалла жалалуҳу

“Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У карамли Аршнинг Роббидир”, Муъминун сураси, 116 – оят.

🔹Ал Малик – яъни, яратиш, буюриш ва жазодаги мутлақ тасарруф Уники бўлган Зотдир. Жамики ъулвий - олий ва суфлий- пастки олам Уникидир. Уларнинг барчаси унинг бандалари ва мулкларидир ва барчаси Унга муҳтождирлар.
Сен Аллоҳ субҳанаҳу таоло Малик (ҳукм қилувчи Зот), Маалик (эгалик қилувчи Зот) ва Малийк (қудратли Подшоҳ Зот) эканини билганингдан сўнг, ибодатда Ундан ўзгага юзланишдан қаттиқ ва қаттиқ сақлангин, эҳтиёт бўлгин. Барча маҳлуқотлар ожиздирлар, ўзлари учун ҳам, бошқалар учун ҳам бирон нарсада фойда беролмайдилар, молик эмаслар.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма антал Малику лаа илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта...”, дея дуо қилардилар.

Маъноси: Эй Раббим, Сен Маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос.

🔹Изоҳ: Аслида «малик» сўзи эгалик қилувчи эмас, ҳукм қилувчи деганидир. «Мим» ҳарфига алиф қўйиб, «маалик» деб чўзиб ўқилса, ҳукм қилувчи эмас, эгалик қилувчи деган маъно чиқади. Аллоҳ таолонинг Малик исми эса ушбу иккала маънони ҳам англатади, яъни эгалик ҳам қилади, ҳукм ҳам юритади. Аллоҳ таолони «мааликул мулк» сифати у зот ҳамма нарсанинг яратилишига ҳам, тасарруфига ҳам, оқибатига ҳам эга деган маънодадир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11303. Покиза инсонлар атир кабидирлар. Муаттар ҳидлари уларни танишдан олдин уфуриб келади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11323. «Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи… ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик», Аҳзоб сураси,45- 46 - оятлар.
Оятда башорат, хушхабар бериш, огоҳлантириш, қўрқитишдан муқаддам келмоқда. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда хислатларида табшийр, хушхабар бериш устунроқдир. Шунингдек, у зот умматида мўминлар кўплиги боис ҳам оламларга раҳматдир. (Ибн Ошур тафсиридан).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11321. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолларида ухламоқчи бўлсалар, фаржларини ювиб, намознинг таҳоратини қилар эдилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тарих сўзлаганда

🕌 “Мадрид” асли арабчами ёки испан тилидаги 4000 мингдан ортиқ араб сўзлари


Испания бўйлаб саёҳат қиларкансиз, нафақат испан ва араб тили ўртасида кўплаб ўхшашликларни гувоҳи бўласиз, балки араб мусулмон мероси испан маданиятида чуқур ўрнашганини ҳам биласиз. Кўплаб испан шаҳарларининг жой номлари, жуда кўплаб гўзал ва бетакрор меъморчилик обидаларида араб мусулмон маданияти уфуриб туради. Бунга Ғарнотадаги Альгамбра (Ал Ҳамро қасри) ёки Қурдубадаги жомеъ масжиди мисолларида кўриш мумкин.

800 йил давомида Испания ўлкаларида араб мусулмонлари яшагани, ўзларини тили, маданияти, санъат ва мемъорчиликдаги билим ва ютуқлари билан обод қилганлар. Шулар боис ҳам араб тилининг кўплаб сўз ва бирикмалари қадимги испан классик лаҳжаси билан аралашиб, ўзига ҳос испан шеваси шаклланди. Бугунги кунда айнан шу лаҳжада кўплаб испан тилида сўзлашувчи давлатлар аҳолиси ўзаро мулоқот қиладилар.

Батафсил👉 ҳаволада

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11319. Ануширвоннинг ўриндиғидан қўйидаги ёзувни топишди: “Мулку салтанатга фақатгина етакчилик билан эришилади. Етакчилик мардлар ва ҳақиқий эркаклар билан ҳосил бўлади. Мард кишилар мол-мулк билан етишиб чиқадилар. Мол-давлат бунёдкорлик ва иморатлар билан тўкис бўлади. Ободлик ва фаровонлик эса адолат билангина юзага келади”, дейилган эди.

“Ширъатил Ислами ила даарис салаами” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11317. Ғусл қилиш (Ўрта асрларда) европаликлар учун черков томонидан ҳаром қилинган эди. Токи исломий қадриятлар уларнинг жамиятларига мустаҳкам кириб бормагунига қадар бу ҳол маълум ва машҳур ҳолда давом этди.

Марк Грехемнинг “Ислом қандай замонавий дунё барпо этди?” асари, 76-бет. (Mark Graham, «How Islam Created The Modern World»)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11316. «Инсоннинг биринчи сасийдиган нарсаси унинг қорнидир. Ким агар фақат пок нарсадан бошқасини емасликка қодир бўлса, шундай қилсин».

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:
Тариф Абу Тамимадан ривоят қилинади:
«Сафвон, Жундаб ва унинг шериклари билан бирга эдим. (Жундаб) уларга насиҳат қилар эди. Шунда улар: «Сиз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нима эшитганмисиз?» дейишди. У шундай деди: «Мен у зотнинг «Ким сумъа қилса, қиёмат куни Аллоҳ уни эшиттириб қўяди. Ким машаққат туғдирса, қиёмат куни Аллоҳ уни ҳам машаққатга солиб қўяди», деганларини эшитганман». Улар: «Бизга насиҳат қилинг!» дейишди. У шундай деди: «Инсоннинг биринчи сасийдиган нарсаси унинг қорнидир. Ким агар фақат пок нарсадан бошқасини емасликка қодир бўлса, шундай қилсин. Ким тўккан бир кафт қони ўзи билан жаннат ўртасига тўсиқ бўлмаслигига қодир бўлса, шундай қилсин!».

Иккинчи ривоятда қуйидагича келган:
Ҳаттон ибн Абдуллоҳ Садусийдан ривоят қилинади: «Жундаб ибн Абдуллоҳ Басрага бизнинг ҳузуримизга келди. У киши қайтишни ирода қилганида, биз уни кузатиш учун Мукотаб қалъасигача чиқдик ва у кишига: «Эй Расулуллоҳнинг дўсти, бизга васият қилинг», дедик. У киши: «Сизлардан ким қорнига фақат ҳалол, покиза нарсани ейишга қодир бўлса, шуни қилсин! Чунки инсоннинг биринчи сасийдиган жойи қорнидир. Сизлардан ким мусулмон кишини товуқни сўйгандек сўйиб, кафти унинг қонига беланиши жаннат эшиклари билан ўзининг орасини тўсмаслигини хоҳласа, шу ишни қилмасин. Сизлар ўзингизга Қуръонни лозим тутинг, чунки у кундузнинг ҳидояти ва қоронғи кеча нуридир. Унга ҳар қандай қийинчилик ва йўқчиликда ҳам амал қилинглар. Ҳақиқий таланган киши дини тортиб олинган кишидир. Зеро, жаннатни қўлдан бой бериб қўйишдан кўра катта йўқсиллик йўқ, дўзахга киргандан кейинги бойлик бойлик эмас. Чунки дўзах ўз асирларини ҳаргиз қўйиб юбормайди, унинг фақирлари бой бўлишмайди», деди.

(Ибн Жазарий. «Ғоятун ниҳая фий табақотил қурро», 1/305-306-бетлар.)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11314. Оқил киши учун машғуллиги ҳар қанча кўп бўлмасин ва ёши қанчалик улғаймасин таҳсил ва ҳифзнинг (вақти ўтиб) поезди кетиб бўлди, дея ўзини алдаши дуруст эмасдир.
Маждиддиннинг “Табақот”ларида келади, имом Зуфар ибн Ҳузайл (имом Абу Ҳанифанинг катта шогирдларидан бири) Қуръонни умрининг сўнгги икки йилида ёд олади. Вафотидан сўнг тушда кўришади. Ундан: “Ҳолинг қандай?” деб сўралганда, у: “Шу охирги икки йил(да Қуръонни ёдлашга фурсатим) бўлмаганда Зуфар ҳалок бўларди!”, деб жавоб қилган экан.

Муҳаммад Абдулҳодий.

Али Қорининг “Шарҳи муснади Абу Ҳанифа”асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11313. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Одамларнинг (асл табиатларини билган) киши хотиржам бўлади, уларнинг мақтовларидан бахтиёр бўлиб кетмайди, уларнинг айблов, мазамматларидан хавотир, ваҳимага тушмайди. Чунки улар тез кўнадилар, тез ғазабланадилар ва уларни ҳавои нафслари бошқаради”, дедилар”.

Доктор Абдулмажид Баянуний.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11311. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ичида энг ҳаёлиси Усмон ибн Аффондир”, дедилар.

“Бўстонул воизийн” дан.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг умматимга энг раҳмлиси Абу Бакрдир. Аллоҳнинг динида энг қаттиғи Умардир. Энг содиқ, ҳаёлиси Усмондир. Энг яхши қозиси Алийдир. Аллоҳнинг Китобини энг яхши ўқийдигани Убайдир. Ҳалол ҳаромни энг яхши биладигани Муоздир. Фароизни энг яхши биладигани Зайд ибн Собитдир. Билиб қўйинглар! Ҳар бир умматнинг амини бўлади, бу умматнинг амини Абу Убайда ибн Жарроҳдир!», дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.

📖 ал – Ҳаққ (жалла жалалуҳу)

“Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир. Ҳақдан сўнг залолатдан ўзга нима бўлади?”, Юнус сураси, 32-оят.

ал-Ҳаққ: яъни, Унда шак ва шубҳа йўқдир. Зотида ҳам, исмлари ва сифатларида ҳам, улуҳиятида ҳам шак-шубҳа йўқдир. У ҳақ маъбуддир ва Ундан ўзга барҳақ илоҳ йўқдир. У таборака ва таоло ҳақдир. Унинг исмлари ва сифатлари ҳақдир. Унинг барча хабарлари ҳақдир. Унинг ваъдаси ҳақ, Унинг учрашуви, лиқоси ҳақ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тун қўйнида намозга турсалар: “...Антал ҳаққу, ва ваъдукал ҳаққу, ва қовлукал ҳаққу ва лиқооука ҳаққ. Вал-жаннату ҳаққун, ван-наару ҳаққун, вас сааъату ҳаққ. Аллоҳумма, лака асламту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту...” деб дуо қилардилар. Имом Бухорий ва Муслимлар ривояти.

Маъноси: “Сен ҳақсан, ваъданг ҳақдир, Сўзинг ҳақдир, Сенга йўлиқиш ҳақдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир, Соат ҳақдир. Аллоҳим, Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Ўзингга таваккул қилдим..”.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11308. Албатта бу намоздир!
Мусо алайҳиссалом ақллар тасаввур қила олмайдиган даражадаги буюк мавъид – учрашув жойига келганида икки улуғ ишни қабул қилиб олди:
“Албатта, Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт”, Тоҳо сураси, 14-оят.
Оят шарҳидан: “Яъни, бу дунёда ибодатга сазовор бирдан-бир зот Мен Ўзимман. Мендан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, шундай бўлганидан кейин, Менга ибодат қил.
Ибодатнинг энг мукаммали бўлмиш намозни ҳам мени зикр этиш учун тўкис адо эт”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11306. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб аҳли зикрларни излаб юрадилар. Қачон улар Аллоҳни зикр қилаётган қавмни топсалар «ўзингиз истаган нарсага келинглар» деб нидо қиладилар. Бас, уларни қанотлари билан ўраб олиб дунё осмони баробар бўлиб турадилар.
Шунда Роббилари Ўзи билиб турса ҳам: «Бандаларим нима демоқдалар?» дейди.
«Сенга тасбиҳ, такбир, ҳамд айтмоқдалар ва Сени улуғламоқдалар», дейдилар.
«Улар мени кўрганларми?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Сени кўрганлари йўқ», дейдилар.
«Агар Мени кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар Сени кўрганларида яна ҳам қаттиқроқ ибодат қилардилар, Сени яна ҳам қаттироқ улуғлардилар ва Сенга яна ҳам қаттиқроқ тасбиҳ айтардилар», дейдилар.
«Мендан нимани сўрамоқдалар?» дейди.
«Сендан жаннатни сўрамоқдалар», дейдилар.
«Улар уни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, Эй, Робб, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида унга яна ҳам қаттиқроқ ҳирс қўярдилар, уни яна ҳам қаттироқ талаб қилардилар ва унга яна ҳам қаттиқроқ рағбат қилардилар», дейдилар.
«Улар нимадан паноҳ тиламоқдалар?» дейди.
«Дўзахдан», дейдилар.
«Улар уни кўрганмилар?» дейди.
«Йўқ. Аллоҳга қасамки, улар уни кўрмаганлар», дейдилар.
«Агар улар уни кўрганларида қандоқ бўларди?» дейди.
«Агар улар уни кўрганларида ундан яна ҳам қаттиқроқ қочардилар, ундан яна ҳам қаттироқ қўрқардилар», дейдилар.
«Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, уларни мағфират қилдим», дейди.
Шунда фаришталардан бир фаришта: «Уларнинг ичида фалончи бор. У улардан эмас. У ўзининг ҳожати учун келган, холос», дейди. «Улар ҳаммажлислар. Уларнинг ҳаммажлислари ҳам бадбахт бўлмас», дейди», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.

🕌 Ал Малик жалла жалалуҳу

“Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У карамли Аршнинг Роббидир”, Муъминун сураси, 116 – оят.

🔹Ал Малик – яъни, яратиш, буюриш ва жазодаги мутлақ тасарруф Уники бўлган Зотдир. Жамики ъулвий - олий ва суфлий- пастки олам Уникидир. Уларнинг барчаси унинг бандалари ва мулкларидир ва барчаси Унга муҳтождирлар.
Сен Аллоҳ субҳанаҳу таоло Малик (ҳукм қилувчи Зот), Маалик (эгалик қилувчи Зот) ва Малийк (қудратли Подшоҳ Зот) эканини билганингдан сўнг, ибодатда Ундан ўзгага юзланишдан қаттиқ ва қаттиқ сақлангин, эҳтиёт бўлгин. Барча маҳлуқотлар ожиздирлар, ўзлари учун ҳам, бошқалар учун ҳам бирон нарсада фойда беролмайдилар, молик эмаслар.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма антал Малику лаа илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта...”, дея дуо қилардилар.

Маъноси: Эй Раббим, Сен Маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос.

🔹Изоҳ: Аслида «малик» сўзи эгалик қилувчи эмас, ҳукм қилувчи деганидир. «Мим» ҳарфига алиф қўйиб, «маалик» деб чўзиб ўқилса, ҳукм қилувчи эмас, эгалик қилувчи деган маъно чиқади. Аллоҳ таолонинг Малик исми эса ушбу иккала маънони ҳам англатади, яъни эгалик ҳам қилади, ҳукм ҳам юритади. Аллоҳ таолони «мааликул мулк» сифати у зот ҳамма нарсанинг яратилишига ҳам, тасарруфига ҳам, оқибатига ҳам эга деган маънодадир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11304. Яҳё ибн Яҳё Лайсий роҳимаҳуллоҳ: «Кимга илм талаб қилиб турган ҳолида ажали келса, жаннатда у билан пайғамбарларнинг ўртасида фақат бир даража (фарқ) бўлади, холос”, деди.

“Тартибул мадорик” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Биламизми?

🕌 Ҳожиб Мансур: Мағлубият нелигин билмаган саркарда

Испанияда 2002 йили Ҳожиб Мансур вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарилди. У 1002 йилда вафот этган эди. Хўш, Ҳожиб Мансур деган шахс ўзи ким бўлган?

Тўлиқ исми - Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Абу Омир (Европада- Almanzor номи билан машҳур). Етук давлат арбоби ва мусулмон қўмондони. Милодий 938 - йилда туғилган, 1002 йил 9 августда вафот қилган.

Ушбу буюк етакчи бирон марта жангда мағлуб бўлмаган. Ўлганида эса бутун Европа ва франклар хурсанд бўлишган эди.
Тарих шундай сўзлайди: Ҳожиб Мансур (изоҳ: Ҳожиб – Ўрта асрлардаги мусулмон мамлакатларида юқори лавозим) вафот этганида бутун Европа ҳалқлари бундан шод бўладилар.
Қирол Алфонсо у зотнинг қабри ёнига катта чодир тикади ва олтин супа қўйдириб, хотини билан ўтиради.
Шу аснода у атрофидагаларга қарата: “Мен араблар ва мусулмонларнинг ерларига эга бўлганимни ва уларнинг энг катта бошлиқларининг бирининг қабри устида ўтирганимни кўрдингларми?!”, дейди.
Шунда ўша ердагилардан бири: “Агар бу қабр соҳиби ҳозир нафас олаётганда (тирик бўлганда) эди, ҳозир бу ердагилардан биронтамиз ҳаёт бўлмасдик, тирик қолмасдик”, деди.

Қиролнинг унинг бу сўзидан ғазаби келиб, қиличини чиқарди ва унга тўғрилади. Шунда ёнида ўтирган хотини унинг билагидан тутди ва: “Унга тегма. Сўзловчи тўғри айтди. Бизга унинг қабри устида ухлаш фахрми? Ахир бу ҳолат унинг шарафини янада оширади ва ҳатто ўлганидан кейин ҳам биз уни хорлай олмаганимизни исботи бўлиб қолади-ку. Тарих унга ўлимидан кейин ҳам унга яна бир ғалабани ёзади. Бу қилганимиз қандай қабиҳ ишдир ва подшоҳлар тахти остида ётиши эса унга қандай ютуқ, шодликдир!” , деди.

Ҳожиб Мансур ҳижрий 326 йилда Андалус жанубида таваллуд топган. У қўшинга кўнгилли бўлиб ёзилган ва ўзининг жасорат ва мардлиги сабабидан Қуртуба шаҳри миршаблар бошлиғи бўлди. Кейинчалик Андалус ҳукмдорлари маслаҳатчиси, сўнгра эса Андалус амирларидани ва қўшин қўмондони бўлиб етишди. Унинг бошчилигидаги мусулмон қўшини 50 дан ортиқ (баъзи манбаларда 57та) жанглар ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Унинг байроғи асло ерга тушмаган... Унинг оёғи аввал ҳеч бир мусулмон оёғи босмаган ерларни босган...
Унинг йирик муваффақиятларидан бири Лионда бўлган. Ўшанда Европанинг кўпгина кучлари Лион қўшини билан бирлашиб жангга киргандилар. Жангда кўплаб душман бошлиқлари ўлдирилди, асир олинди ва у ерда биринчи марта азон янгради..

🕌 Ҳожиб Мансур ҳар бир фатҳдан кейин устидаги кийимларидан чанг--ғуборларни қоқиб йиғар ва ўша фатҳ қилинган ерда туриб шиша ичига азон айтиб уни муҳрларди. Сўнгра, Қиёматдаги ҳисобда унинг фойдасига шоҳидлик бўлиши умидида, ўша шишалар ва кийимлардан тўкилган ғуборлар солинган сандиқчани қабрига бирга кўмишларини васият қиларди. (!)

Ғарб мамлакатлари ва франклар Ҳожиб Мансурга кучли адоват туйишарди. Сабаби, у жуда кўплаб етакчи ва хўжайинларини жангда ўлдирган эди. У 25 йил давомида улар билан жанг қилган, уларга асло тин бермаган эди. У отдан тушмасди ва қасрдаги ётоғида эмас, жангчи сифатида ўлим топишини Аллоҳдан ҳамиша дуоларида сўрарди.

Ҳа, у ўзи орзу қилгандай вафот қилди. У Францияга (баъзи манбаларда Кастилия графлигига) юриш вақтида ўлим топди. Ўша вақтда унинг ёши 64 да бўлиб, унинг 25 йили курашларда ўтган эди.

Испания 2002 йили ана шу буюк инсон вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарган эди...

@arabicuz

Читать полностью…
Подписаться на канал