11302. Кеча нутфа бўлган, эртага эса жасад, маййитга айланадиган мутакаббир ҳолидан ажабланаман.
Аллоҳнинг махлуқотларини кўра туриб, Унинг борлигига шак-шубҳа қилган одамдан ажабланаман.
Ўликларни кўрадиган, лекин ўлимни унутиб қўядиган одамдан ажабланаман.
Илк яратилишни кўрган, лекин қайта тирилишни инкор қиладиган одамдан ажабланаман.
Дорулфано - дунёни обод қилган, лекин дорулбақо – охиратни тарк этган одамдан ажабланаман”.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11301. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз текканда, заҳарли нарса чаққанда ва яра чиққанда дам солишга рухсат бердилар».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11300. Охиратда Қуръон соҳибига ато этилажак улкан мукофот фақат уни ўзи билан чекланган эмас. Балки, унинг нури ота-онасини ҳам қамраб олади. Улар ҳам Қуръон баракасидан бўлган (улкан неъматлар) насибаларга эришадилар. Бу нарса ота ва оналарни фарзандларини кичиклик вақтларидан бошлаб Қуръон ҳифзига йўналтиришга ундайди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11298. Шайх, аллома Ваҳба Зуҳайлий устозларини эсласалар: “Мисрнинг шайхларидан илм олдим. Шомлик шайхлардан бўлса илмга амални ва вараъни таълим олдим”, дердилар.
Шайх 2015 йил, 8 августда вафот этганлар. Аллоҳ таоло у зотни мағфират қилсин, афв қилсин ва жаннатни маъво этсин!
Изоҳ: Роғиб: «Вараъ дунё матоҳларини олишга шошилишни тарк қилишдир», деган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
الصليبيون يخلدون أعداءهم من العرب ويهينون عملاءهم. من العرب الخونة
لم يخلد الأسبان ذكر أي من ملوك_الطوائف العرب الخـونة الذين ساعدوهم على احـتلال الأندلس، لكنهم صنعوا تمثالا لقائد مسلم قاومهم بشدة !
ففي مدينة (لوشة) الإسبانية يوجد تمثال قائد جيش غرناطة المسلم إبراهيم_العطار والذي رفض الاستسلام عام 1492م، قاتل مع 100 مسلم فقط ضد 65000 جندي من جيش قشتالة الصلـيبي.
في ملحمة أبهرت الملكة "إيزابيلا" وقادة جيشها بعد صمود "إبراهيم العطار" و رجاله أمام جيش جرار لنصف يوم كامل !!
فسموه بالرجل الأسطورة، وسموا أبنائهم على اسمه، وصنعوا تمثالًا له تخليداً لذكراه، ووضعوا سيفه في متحف غرناطة
@arabicuz
11296. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин битта ичакка ейди, кофир эса еттита ичакка ейди», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11295. Қуръон сураларининг номлари ҳақида маълумотлар
1.Аллоҳ таолонинг исмлари билан аталган суралар: Нур; Ар-Роҳман; Аълаа суралари.
2.Фаришталарнинг сифатлари билан аталган суралар: Соффаат; Мурсалот; Нозиъот суралари.
3.Самовий жисмларнинг номлари билан аталган суралар: Нажм; Қамар; Шамс.
4.Анбиёларнинг исми билан аталган суралар: Юнус; Ҳуд; Юсуф; Иброҳим; Муҳаммад; Нуҳ суралари.
5.Қиёмат кунининг номлари билан аталган суралар: Воқеа; Тағобун; Ҳаққо; Қиёмат; Ғошия; Залзала; Қориъа суралари.
6.Ҳайвон ва ҳашаротлар номи билан аталган суралар: Бақара; Наҳл; Намл; Анкабут; Фил суралари.
7.Пайғамбар бўлмаган шахслар исми билан аталган сура: Марям; Луқмон.
8.Вақтларнинг номлари билан аталган суралар: Зуҳо, Фажр; Лайл; Аср.
9.Халқлар ва қавмларнинг номлари билан аталган суралар: Оли Имрон, Саба; Рум; Қурайш;
10. Ислом арконларининг бири билан аталган сура: Ҳаж.
11. Қуръони карим номларининг бири билан аталган сура: Фурқон.
12. Маъданнинг билан аталган сура; Ҳадид. (темир)
13. Ғазотнинг номи билан аталган сура: Аҳзоб.
14. Меванинг номи билан аталган сура: Тийн. (анжир)
15. Ҳафта куни билан аталган сура: Жумуъа.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
❓Сизнинг Аллоҳ таолодан сўрайдиган нарсангиз йўқми?
БИЗ Аллоҳ таолодан сўрашга муҳтожмиз!
🎙Анвар Аҳмад
Тўлиқ видео 👉Youtube
T.me/muslimaatuz
11293. Доктор Зағлул Нажжор айтади: “Ҳиндистонда даҳолар сигирга сиғинаётганини, атеист нейрохирургни Аллоҳнинг яратиқларида мукаммаликни кўрмаётгани, университет доктори мерос ҳақида Аллоҳ билан муноқаша қилаётгани, араб тили ёзувчисиинг Қуръони карим фасоҳатига эътироз билдираётганини ва мутафаккирнинг суннатни қолоқлик деб атаётганини кўрамиз.
Шунингдек, бунинг муқобилида оддий бир инсоннинг тонгнинг совуқ маҳали уйғониб бомдод ўқиётганини, ўқиш, ёзишни билмайдиган ёши кекса аёлнинг таҳажжуд намози ва нафл ибодатларни тарк қилмаётганини ва кекса қарияни ҳассасига суяниб намозни жамоат билан адо этиш учун масжид сари йўналаётганини кўрамиз.
Билингки, масала бугун ақллар ва дипломлар билан эмас, қалблар билан боғлиқдир! Аллоҳ азза ва жаллa дейди: «Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўксилардаги қалблар кўр бўлур» (Ҳаж сураси, 46-оят)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11292. Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: «Қуръонни ҳажр қилиш бир неча турли бўлади:
Биринчиси: Уни эшитишни. унга иймон келтиришни ва унга қулоқ тутишни ташлаш;
Иккинчиси: Унга амал қилишни, ҳалол ҳаром ҳақидаги ҳукмларига тўхташни ва қироатини ташлаш:
Учинчиси: Эътиқод ва амалда уни ҳакам қилмаслик;
Тўртинчиси:Мутакаллим (Аллоҳ) ундан ирода қилган нарсаларни маърифатини англаш, тадаббур қилиш ва фаҳмлашдан ҳажр қилиш;
Бешинчиси: Жамики қалб касалликларида Қуръон билан шифо исташ ва даволанишдан ҳажр қилиш ва ундан бошқадан шифо излаш ва у ила даволанишдан ҳажр қилиш. Юқоридагиларни бари Аллоҳ таолониг ушбу ояти мазмунига киради: «Яна Расул: «Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръ онни ҳажр этдилар», деди» (Фурқон сураси, 30 оят).
“Фавоид”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11291. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Умматимдан бир тоифа ҳақ устида жанг қилиб, қиёмат кунигача ғолиб бўлиб тураверади. Кейин Ийсо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи васаллам тушади. Шунда уларнинг амири: «Кел, бизга (имом бўлиб) намоз ўқиб бер», дейди. У: «Йўқ. Сизлар бир бирингизга амирсизлар. Бу – Аллоҳнинг шу умматга икромидир», дейди».
Имом Муслим ривояти.
Уламолар айтишади: Бошқа анбиёлардан фарқли равишда Ийсо алайҳиссаломни нузули-ерга тушишининг ҳикмати шулки, бу ҳодиса уни ўлдирганмиз деб даъво қилувчи унинг қавмига раддия бўлиб, Аллоҳ таоло уларнинг ёлғонларини ошкор қилади ва Масиҳ Дажжол чиққан вақтида уларни раҳнамосини қатл қиладиган ҳам у бўлишини тайин қилади.
Шу билан бирга, Ислом барча анбиёларнинг дини бир эканини исбот қилиш учун ҳам (Ийсо алайҳиссалом ерга қайта тушадилар). Сўнгра, у зот вафот қиладилар ва ерга дафн этиладилар. Чунки тупроқдан яратилган бирон маҳлуқ - яратилмишга ердан бошқа ерда ўлиши мувофиқ эмасдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Биламизми?
Атом энергиясини, қувватини кашф қилганлар немислар ёки америкаликлар эмас. Тарихда унинг қувватини илк билган олим мусулмон кимёгари Жобир ибн Ҳайён бўлади. Бу борада у Ғарбдан 1200 йил олдинга ўзган.
У шундай деган эди: "Ҳар бир зарранинг қалбида бир қувват бор.. Уни озод қилишни имкони топилса, Бағдодни ёндириб юборади".
Қани у бошларимизни Ғарб илми ва ҳазораси билан бошимизни қотирганлар? Ахир улар билмайдиларми, айни ўша вақтда Европа (халқлари) касалликни шифоси йўқ бало дея, чўмилиш, ҳаммом қилишни эса лаънат деб эътиқод қилган эканин.
Ҳатто атом энергетикаси ғоялари ҳам бизнинг улуғларимиз ва олимларимиздан чиққан экан. Бир вақтлар илм ва маърифатда оламнинг етакчилари, саййидлари бўлганмиз. Шоядки, яқинда бу фурсат Аллоҳнинг изни билан қайтажак.
Изоҳ: Абу Мусо Жобир ибн Ҳайён Аздий (721-815) замонавий кимё фанининг отаси сифатида тарихда из қолдирган. Аллома ҳозирги Эрон Ислом Республикаси ҳудудидаги Тус шаҳрида дунёга келган. У ўрта асрлар Европа илм-фанида “Гебер” номи билан танилган. Аздий Қуръон ҳофизи бўлиши билан бирга аниқ фанлар соҳасидаги буюк ихтиролари билан ҳам машҳур бўлган.
Инсофли француз тарихчиси Гюстав Лебон олимнинг асарлари ҳақида бундай дейди: “Жобир ибн Ҳайённинг китобларидан арабларнинг кимё фанидаги барча ютуқларини қамраб олган катта энциклопедия тузиш мумкин. Унинг асарларида олдинлари маълум бўлмаган кимёвий бирикмалар тавсифланган”.
@arabicuz
Тадаббур
📖 Аллоҳ таоло айтади: “Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки, қўрқсанг». Нозиъот сураси, 19-оят.
Қўрқув(хошйятун) билан хавфнинг ўртасида нима фарқ бор?
Қўрқув - хавфнинг илм билан бириккан кўринишидир. Агар илм, маърифат билан бўлмаса, у хавфнинг ўзи холос. Оятдаги “ҳидоят қилсам, шоядки, қўрқсанг”, яъни қўрқувдан олдин ҳидоятни тақдим қилиниши - Аллоҳдан қўрқув У Зотни танишдан, У ҳақда маърифат ҳосил қилишдан кейингина ҳосил бўлишига ишорадир.
Бунга қуйидаги оят ҳам далилдур: “Аллоҳдан бандалари орасида фақат олимларигина қўрқарлар”, Фотир сураси, 28-оят.
Изоҳ: Мўмин инсон фақат Аллоҳдангина қўрқиб, Ундангина умид қилади. Чунки барча яхшилик, ёмонлик, фойда, зарар бериш, ман қилиш, хорлаш ва азиз қилиш Унинг қўлидадир. Аллоҳдан қўрқиш бандаларни илмга, амал қилишга, гуноҳларни тарк қилиб, яхши амалларни қилишга етаклайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бандалар орасида Аллоҳдан энг қўрқувчироғи эдилар. Инсонда қанча илм зиёда бўлса. Аллоҳдан қўрқуви шунча ортади.
@arabicuz
آلة عمرها 300 عام تستخدم لتصفح 7 كتب في وقت واحد موجودة في مكتبة بالمكسيك Biblioteca Palafoxiana in Puebla, Mexico
صَنع بشكل قريب منها ابن عابدين ت 1125هـ لكن بشكل دائري مسطح وليس بعامودي، حيث كان يضع مراجع الحاشية التي كان يؤلفها، ويبدو أنه يرتبها حسب وفاة المؤلفين. د الطباع
✅ Мексиканинг Пуэбле шаҳридаги Палафоксиана кутубхонасида (Biblioteca Palafoxiana) сақланаётган 300 йиллик ускуна. У бир вақтда 7 та китобни кўриш, варақлаш имконини беради.
Бунга яқин кўринишдаги ускуна Ибн Обидийн (ҳижрий 1252 йилда вафот этган) томонидан ясалган бўлиб, у вертикал эмас, текис, юмалоқ шаклда бўлиб, у ерга одатда ўзи ёзган изоҳларга ҳаволалар жойлаб борган ва муаллифларнинг вафоти санасига кўра тартибда турган.
Изоҳ: Муҳаммад Амин ибн Умар Димашқий - Ибн Обидийн номи билан танилган ҳанафий фиқҳининг фақиҳи, муфассир. 50 дан ортиқ асарлар ёзган. Усмонийлар давлати даврининг етук фақиҳ олимларидан. У зотнинг “Роддул мухтор ъала дуррул мухтор” асари “Ҳошияту ибн Обидийн” номи билан машҳур. “Роҳиқул махтум фил фароиз”, “Хаваший ъала тафсирил Байзовий” ва “Ҳошияту ъала Муватто фил балағати” каби асарлари бор.
@arabicuz
Тадаббур
🕌 Аллоҳ таоло айтади: “Аср билан қасам. Албатта, инсон зиёндадир. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно”. Аср сураси, 1-3 оят.
- Албатта, инсон зиёндадир. – Албатта Одам боласи ҳалокат ва нуқсондадир. Фақатгина ушбу тўрт сифат билан васф қилинганлар ундай эмасдирлар:
- Фақат иймон келтирганлар – Аллоҳни тасдиқ этган ва илоҳликда якка деб билишган, Унинг ваҳдонияти ва тоатига иқрор бўлганлар,
- ва солиҳ амалларни қилганлар, яъни солиҳ амалларни бажарган ҳолда Унинг фароиз, буйруқларини адо этган ва қайтаргани маъсият амаллардан четланганлардир,
- бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар – яъни, бир-бирларини Аллоҳ Китобида нозил қилган амрларга амални лозим тутишга ва ман қилганидан қайтишга чақирганлар,
- ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно – бир-бирларини Аллоҳ тоатига амал қилиш йўлида сабрга чақирадилар. “Тафсири Табарий”дан.
🔹Имом Шофеий айтадилар: “Агар инсонлар ушбу сурани тадаббур қилганларида эди, шунинг ўзи етарли бўларди”.
@arabicuz
Тадаббур
📕 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди:
- ичларига ўзларидан – яъни, уларнинг жинсларидан бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни юбориш билан марҳамат кўрсатди,
- уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган – яъни, уларга Қуръон оятларини тиловат қилиб берадиган,
- уларни поклайдиган – яъни, уларни ширк ва маъсиятлардан, разилликлардан ва ёмон аҳлоқлардан поклайдиган,
- ҳамда китобни – яъни, Қуръонни таълим берадиган,
- ва ҳикматни – яъни, суннатни,
- ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар”. Яъни, улар у пайғамбар юборилишидан аввал очиқ залолатда эдилар.
🕌 "Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди: ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар", Оли Имрон сураси, 164 - оят.
Изоҳ: Аллоҳнинг инсонга берадиган неъматлари беҳисоб, лекин у неъматлар ичида энг улуғ неъмат бандалар учун ўзларидан пайғамбар юборишдир. Пайғамбарнинг бош вазифаси бандаларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб беришдир. Яъни уларга Аллоҳнинг сўзларини етказишдир. Аллоҳнинг сўзини эшитишга сазовор бўлган ниҳоятда бахтли қавм бўлади. Чунки Аллоҳнинг сўзлари уларга келиши катта бахт, унга амал қилиб икки дунё бахт-саодатига эришиш яна ҳам катта бахтдир. (“Тафсири Ҳилол”дан)
@arabicuz
11299. Ватандан ташқаридаги ҳаётимиз худди қушнинг қафасдаги ҳаёти каби ноқулай, табиийликка зиддир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарих сўзлаганда
🕌 Душманлари ҳайкал қўйган қўмондон ҳақида эшитганмисиз?
Салибчилар мусулмон араблардан бўлган душманлари тарихини абадийлаштирганлар. (Уларга сотилган) хиёнаткор араблардан чиққан малайларини эса хўрлаганлар. Христиан испанлар тарихда бирон марта Андалуснинг истило қилишда ёрдам берган хоин мусулмон амирларни зикр қилмаганлар. Лекин уларга жуда қаттиқ қаршилик қилиб курашган биргина мусулмон лашкарбошига эҳтироман ҳайкал қўйганлар... У ким дейсизми?
Испаниянинг Лоча шаҳрида Ғарнота мусулмонлар қўшини қўмондони Иброҳим Атторнинг ҳайкали бор. У 1492 йилда асло таслим бўлмасдан 100 (юзта!) мусулмон жангчиси билан 65.000 (олтмиш беш мингта!) аскардан иборат) салибчи кастилияликларнинг улкан қўшинига матонат билан қарши курашган.
Иброҳим Аттор ва унинг йигитлари ярим кун давомида Жерарнинг қўшинига қарши туриб матонат билан урушганлари сабаб қиролича Изабелла ва унинг қўмондонларининг эътиборида муҳрланиб, уларнинг солномаларига битилган эди.
Кейин у (Иброҳим Али Аттор) ҳақида афсоналар тўқидилар, унинг исми билан фарзандларини номладилар. Унинг хотирасини ёдда қолдириш учун у инсонга атаб ҳайкал ясатдилар ва унинг машҳур қиличини Ғарнотадаги музейга жойлаштирдилар.
☪️Изоҳ: Иброҳим Али Аттор – Ғарнота қўшинининг қўмондони ва Ғарнота ғарбида жойлашган Лоча шаҳрининг волийси бўлган. Испанларнинг тарихий қадимги ҳужжатларида ҳам у “афсонавий лашкарбоши” сифатида битилган. У султон Бани Аҳмар Абу Муҳаммад - I нинг буйруғига кўра Лусен шаҳрига христианлар билан урушга борган ва ўша ерда жангда шаҳид бўлган. Жангда кастилияликлар унинг қиличини ўлжа олишади. Кейинчалик ўша қилич қаршилик ва жасорат рамзи бўлиб сақланиб қолган. Вафот қилган вақтида Иброҳим Аттор 80 ёшда бўлган дейишади.
@arabicuz
11297. Имом Бухорий “Жомеъус Саҳиҳ” китобини қандай таълиф этган?
Ҳофиз (ибн Ҳажар) Асқалоний “Фатҳул Борий” асарида шундай дейди:
“Имом Бухорий “Саҳиҳ”ини жамлаганидан сўнг уни Ибн Мадиний, Аҳмад ибн Ҳанбал, Яҳё ибн Маъинларга ва бошқаларга кўрсатди. Улар асарни яхши санашди ва саҳиҳлигига шоҳидлик беришди. Улар имом Бухорийнинг шайхлари, устозлари эдилар. Ибн Ҳажар Нажм ибн Фузайлдан ҳикоя қилади. У зот илм ва фаҳм аҳлидан эди. У деди: “Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот қабрдан чиқибдилар, Бухорий у зотни ортларидан юриб борар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қадам боссалар, Бухорий ортларидан ўша қадамни босар эди. Яъни қадамини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни босган қадамларининг устига босарди”. Бу ҳолат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадисларига эргашиш ва у зотга ортларидан сўзлари, феълларига иқтидо қилишга латиф ишорадир.
Изоҳ: “Фатҳул-Борий шарҳу Саҳиҳил-Бухорий” Ибн Ҳажар Асқалонийнинг энг машҳур асаридир. Асарнинг ҳажми 28 бўлим бўлиб, 14 томдан иборат китоблар жамланмасини ташкил этади. Ушбу шарҳ Ислом оламидаги энг аҳамиятли манбалардан бири бўлиб, асарни жамлаш учун олим 25 йил умрларини сарф этган эканлар. Илмий меҳнатни 44 ёшда бошлаган эканлар. Ҳижрий 817 йил бошлаб, 842 йилда тамомлаган эканлар. Ибн Ҳажар “Фатҳул борий бишарҳи Саҳиҳил Бухорий” китобни ёзиб тугатганларидан кейин 500 динорга зиёфат қилиб берганлар.
Ибн Ҳажар Асқалоний 773 ҳижрий йил 12 шаъбон ойида Мисрда туғилганлар. Илм талабида Искандария, Шом, Ҳалаб, Ҳижоз ва Яманга борганлар. Араб тилида шеър битиш ва ёзувчиликда юксак даражага етганлар.
852 ҳижрий сананинг 18 зулҳижжа ойида, шанба куни кечқурун Қоҳирада вафот этдилар. Қарофадаги Имом Дайламийнинг қабрлари рўпарасига дафн қилиндилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
☪️ ал Афувв жалла жалалуҳу
Аллоҳ таоло айтади: "...албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта қодирдир", Нисо сураси, 149 - оят.
Афувв - афвнинг муболағасисидир. Яъни, Алллоҳ таоло кўп авф қилувчидир. Авф қилиш маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳга иқоб бериш, жазолашни тарк қилишдир. Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб юборувчи, маъсиятларни кечириб, ўтиб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчидир, Афуввдир.
Аллоҳ таолонинг Афувв исми Ғофур исмига яқиндир. Лекин ундан кўра маъноси кенгроқдир. Чунки ғуфроннинг маъноси сатр қилиш, беркитишдир. Афвнинг маъноси эса ўчиришдир.
📕 Ҳаррос раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар У зотнинг ғуфронининг камоли ва ҳилмининг кенглиги бўлмаса эди, унинг устида содир қилган маъсиятларининг кўплиги сабабли Ер юзи унинг аҳли билан бирга йўқ бўлиб, чўкиб кетган бўларди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўз карами ила бизни авф қилишини сўраймиз.
@arabicuz
Тарих
🕌 Фаластиндаги соат миноралари
Фаластин соат миноралари у ерда сақланиб қолган кейинги асрларнинг муҳим меъморий ёдгорликлардан ҳисобланади. Ушбу миноралар Усмонийлар сулоласи бошқаруви даврида бино қилинган. Уларнинг қурилиши 1901 йилда, султон Абдулҳамидхон Сонийнинг тахтга ўтирганининг 25 йиллигида бошланган.
Бундай соат миноралари Фаластиннинг 7 та шаҳарида - Қуддус, Яффо, Ҳайфа, Аққо, Софад, Носира ва Наблус шаҳарларида қурилган. Улардан биттаси, Қуддусдаги соат минораси шаҳарга бостириб кирган британ аскарлари томонидан бузиб ташланган.
Соат минораси тўртбурчак шаклда тўрт қаватли кўринишда, юқори қисмида айвони билан ўта мукаммал меъморий ечимда қурилган. Унинг тўрт томонида катта соатлар ўрнатилган бўлиб, шаҳар аҳолиси узоқдан бўлсада, бемалол вақтни билишлари имконияти бўлган.
Ушбу минораларнинг энг қадимгиси Носира шаҳридаги соат минораси бўлиб у Усмонийлар империяси амирларидан бири Зоҳир Умар Зайдоний томонидан 1730-1740 йилларда бино қилинган. У ер шаҳар маъмурияти маркази бўлиб фаолият кўрсатган.
✅Фаластинда Усмонийлар ҳукмронлиги Султон Салим Биринчининг Қуддусга киришидан, яъни 1517 йилдан бошланган. Усмонийлар сулоласи ундан сўнг 400 йилча ушбу диёрларда ҳукм юритганлар. Ўша даврларда улар шаҳарларнинг ободончилигига, фаровонликка ҳам катта эътибор берганлар. Жумладан, сув танқислиги муаммосини ҳал этиш учун шаҳарда қурилган 7 та фонтан, сув ҳовузлари ҳам ўзига хос маданиятнинг кўриниши сифатида намоён бўлади.
@arabicuz
11294. Мусулмон олимлар ва Ғарб олимлари ўртасидаги илмий фаолияти ва кашфиётлари ўртасидаги фарқлар
1.Чарльз Дарвин – Одам маймундан тарқаган деган (ўйдирма) қиссани ўйлаб топган ва дарвинизм ғоясига асос солган. Унинг натижасида атеизм ва ирқчилик ғоялари ҳам келиб чиқиб тарқалган.
2. (Мусо) ал-Хоразмий – ақлли жиҳозлар ва компютерга асос бўлган алгоритмларни ўйлаб топган, кашф қилган.
3. (Зигмунд) Фрейд – психология ва психоанализдан фаҳшбозлик, порнографияни ёйиш, декаданс (аҳлоқни тубанлашуви) ва инцестни (ўз маҳрамлари билан зино қилиш) оқлаш учун фойдаланган
4. Ибн Халдун – Социология, жамиятшунослик фанига асос солган ва унга замонавий асосларни барпо қилган.
5. (Фридрих) Ницше – Атеизм- даҳрийликни тарғиб қилган, заифларни паст санаган ва Иккинчи Жаҳон урушини келтириб чиқарган Гитлер ва Муссолини каби золимларнинг таъсири остида бўлган.
6. (Абулқосим) аз- Заҳровий – Хирургия – жарроҳлик соҳасининг муассиси, бугунги кундаги кўплаб жарроҳлик асбобларини ихтирочиси.
7.– Карл Маркс коммунизм ғоясининг асосчиси. Коммунизм атеизмни тарқатган ва ушбу ғоялар таълимоти остида (Ленин, Сталин каби диктаторлар ҳукм сурган даврларда) геноцид ва очлик билан миллионлаб инсонлар ўлдирилган, қатл қилинган.
8. Ибн Ҳайсам - Нур, ёруғликнинг синиши тадқиқотлари ва (бугунги кундаги замонавий) камеранинг ихтирочиси. Ушбу (оптика ва офтальмология соҳаларидаги) кашфиётлари сабаб инсоният ривожланишда бир босқичдан бошқа бир босқичга қадам қўйган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
الدعاء بين صلاتي الظهر والعصر يوم الأربعاء مستجاب:
بسم الله الرحمن الرحيم الحمد لله رب العالمين وأفضل الصلاة وأتم التسليم على سيِّدِنا محمد النبي الأمين وعلى آله وصحبه أجمعين٠
اللهم يا ذا الرحمة الواسعة ، يا مطلعا على السرائر والضمائر والهواجس والخواطر ، يا من لا يعزب عنك شيء ، نسألك فيضة من فيضان فضلك ،
وقبضة من نور سلطانك ، وأنسًا وفرجًا من بحر كرمك ، أنت بيدك الأمر كله ومقاليد كل شيء ، فهب لنا ما تقر به أعيننا ، وتغنينا عن سؤال غيرك ، فإنك واسع الكرم ، كثير الجود ، حسن الشيم ، في بابك واقفون.، ولجودك الواسع المعروف منتظرون يا كريم يا رحيم ، اللهم أغفر لنا ذنوبنا التي تهتك العصم ، اللهم أغفر لنا الذنوب التي تنزل النقم ، اللهم أغفر لنا الذنوب التي تغير النعم ،
اللهم أغفر لنا الذنوب التي تحبس الدعاء ، اللهم أغفر لنا الذنوب التي تنزل البلاء ، اللهم أغفر لنا كل ذنب الذنوب والخطايا ، اللهم ارضنا بقضائك و بما قسمته لنا ، واجعلنا من الحامدين لك في السراء والضراء ، اللهم يا من لطفه بخلقه شامل ، وخيره لعبده واصل ، لا تخرجنا وذرياتنا وجميع المسلمين من دائرة الألطاف ، وآمنا من كل ما نخاف ، وكن لنا بلطفك الخفى الظاهر ،
اللهم فارج الهم ، كاشف الغم ، مجيب دعوة المضطرين ، رحمن الدنيا والآخرة ورحيمهما ، أنت ترحمنا فارحمنا رحمة تغنينا بها عن رحمة من سواك ، اللهم بلغنا رجب وشعبان ورمضان يارحيم يا رحمن يا رب العالمين ، ربنا آتنا في الدنيا حسنة وفي الآخرة حسنة وقنا عذاب النار وأدخلنا الجنة مع الأبرار يا عزيز يا غفار ، اللهمَّ صلِّ عَلى سَيدنَا مُحمدٍّ صلاةً فيها حرزُ الحمايةِ ، وَ لطفُ الوقايةِ ، وَ عينُ العنايةِ، وَ بَركةُ الكفايةِ ، وَ سرُّ الوِلايةِ ، وَ على آلهِ وَ صحبهِ وَ سلمْ في كلِّ أمرٍ وَ غايةْ٠
Чоршанба куни пешин ва аср намозининг орасида қилинган дуо ижобатдир
Бимиллаҳир роҳманир роҳийм, Алҳаамдулиллаҳи роббил ъаламийн, ва афзалус солаата ва атиммат таслийма ъалаа саййидинаа Муҳаммадин набиййил амийн, ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.
Аллоҳумма йа зур роҳматил васиъати, йа мутоллиъан ъалас сароири ва зомааири вал ҳаважиси вал ҳоваатир. Йа ман лаа яъзибу ъанка шайун, нас,алука файзатан мин файазани фазлик, Ва қобзатан мин нуури султоника, ва анисан ва фаржан мин баҳри каромика.
Анта биядикал амру куллуҳу, ва мақолийду куллу шайин, фаҳиб ланаа маа тақирру биҳи аъйунинаа, ва туғниянаа ъан суали ғойрука.
Фаиннака ваасиъул кароми, касийрал жууди, ҳусниш шайми, фий баабика вафиқуун. Ва лижуудикал ваасиъал маърууфи мунтазирууна йа Карийму ва Роҳийм.
Аллоҳуммағфирланаа, зунуубана аллатий туҳтикал ъасом, Аллоҳуммағфир ланаз зунууба аллатий танзилун ниқом. Аллоҳуммағфир ланаз зунуубиллатий туғоййирун ниқом.
Аллоҳуммағфир ланаз-зунуубаллатий туҳбисуд дуъаи, Аллоҳуммағфир ланаз зунуубаллатий тунзилул балаи,
Аллоҳуммағфир лана кулли занбиз зунууби ва хотойа, Аллоҳуммарзинаа бақозоика ва бимаа қосомтаҳу лана, важъалнаа минал ҳаамидийна лака фис соррои ва ваззоррои,
Аллоҳумма, йа ман лутфиҳи биҳолқиҳи шаамил, ва хойроҳу лиъибаадиҳи ваасил, лаа тухрижнаа ва зурриятинаа ва жамийъил муслимийна мин дааиротил алтаафи, ва ааминна мин кулли маа нахофу, ва кун ланаа билутфикал хофийаз зооҳир.
Аллоҳумма, фаарижил ҳамми, каашифал ғамми, мужийбуд даъватил музторрийн, роҳмаануд дунйа вад ахироти роҳиймаҳумаа, анта тарҳимнаа. Фарҳамнаа роҳматан туғнияанаа биҳаа ъан роҳмата мин сиваака.
Аллоҳумма, баллиғнаа ражаба ва шаъбана ва рамазона, я Роҳийму ва роҳмаану, йа роббил ъаламийн. Роббана атина фид дунйа ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан наари. Ваадхилнал жанната маъал аброори йа Азийзу йа Ғоффар.
Аллоҳумма, солли ъалаа саййидина Муҳаммадин солаатан фийҳаа ҳирзул ҳимааяти ва лутфул виқояти ва ъайнул инаяти ва барокатул кифаяти ва сиррул вилаяти, ва ъалаа алиҳи ва саҳбиҳи ва саллама фий кулли амрин ва ғояти.
@arabicuz
🕌 Унутилган суннатлардан: Чоршанба куни пешин ва асрнинг ўртасида дуо қилиш
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни пешин ва аср намозларининг ўртасида ижобат қилиндилар”.
Жобир айтадилар: “Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобатини билдим».
Имом Бухорий “Адабул муфрад”да ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган.
Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар.
Чоршанба куни икки намознинг ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар.
Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар.
@arabicuz
❓Инсон учун кофир бўлиб қолишдан катта бадбахтлик борми?
❓Қайси зикрларни қилсак, гуноҳларимиз ўчирилади?
❓Саййидул истиғфор қандай дуо?
✅Кундузги зикрларнинг энг яхшиси БОМДОД намозидан кейинги зикрлардир!
⚡️"АЗКОР" сабоқлари
15-дарс
🎙Устоз Анвар Аҳмад
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрь санасидаги 03-07/9270-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
🎥https://youtu.be/8PYHv4Lwe4Q
#azkor_saboqlari
T.me/muslimaatuz
11290. Хотиржамлик
Қайси феълинг, ишинг сени жаннатда киритишини билмайсан...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарих
🕌 Фаластин анбиёлар юртидир
У ерда Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф Довуд, Сулаймон ва бошқа пайғамбар алайҳиссаломлар яшаб ўтишган. У ер мусулмонларнинг илк қибласи, уч ҳарамнинг биридир. Унда масжидул Ақсо бор. У ер Қуръон таърифига кўра, “атрофи баракали қилинган ер”дир. У ерда ер юзида илк бино қилинган шаҳар Арийҳо бор. Ушбу баракали ерда яшаб ўтган пайғамбарларнинг баъзилари:
1. Иброҳим алайҳиссалом. У зот Фаластин ва Макка ўртасида кўчиб яшаганлар. Маккада ўғлилари Исмоил бўлган эди. Исмоил алайҳиссалом туғилганларидан сўнг, Иброҳим алайҳиссалом аёллари Ҳожар ва ўғлилари Исмоил билан Роббиларининг амрига кўра Арабистон яриморолидаги белгиланган жойга кўчиб ўтадилар. Ўша ерда машҳур воқеа (Исмоил алайҳиссаломнинг қурбонликка буюрилиши, Ҳожар онамизнинг Сафо Марвада сув излаб югуришлари, замзам суви чиқиши каби ишлар) содир бўлади, сўнгра Исмоил алайҳиссалом билан Каъбани бино қилишади.
2. Лут алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом Ироқдан Фаластин ерига ҳижрат қилганларида Лут алайҳиссалом ҳамроҳлик қилганлар. Бу ҳақда Қуръонда оят бор.
3. Исмоил алайҳиссалом. У зот Иброҳим Халилуллоҳнинг Ҳожар аёлларидан дунёга келган. Фаластинда туғилган. Эмизикли вақтида онаси Ҳожар билан Маккага кўчиб боришган. Ўша ерда ўрнашиб яшаб, ўша ерда вафот қилган.
4. Исҳоқ алайҳиссалом. У зот Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан кўрган иккинчи фарзандлари. Исмоил алайҳиссаломдан 13 йил ўтиб туғилганлар. Фаластинда яшаб, ўша ерда вафот қилганлар.
5. Яъқуб алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом ҳаётлик вақтларида Фаластинда туғилганлар. Сўнгра Ҳеронга кўчиб кетганлар. Узоқ муддати у ерда яшаб, қайтиб келиб Иброҳим алайҳиссалом билан топишганлар. Сўнгра фарзандлари Юсуф, ўғиллари, набиралари ва 72 та яқинлари билан Мисрга кўчиб кетишган.
6. Юсуф алайҳиссалом. Ҳерондан оталари Яъқуб алайҳиссалом ва акалари билан Фаластинга кўчиб ўтишган. Қуръонда қиссаси келтирилган (акаларининг хиёнати, қудуқ, қул қилиб сотилиш, саройдаги ҳаёт ва бошқа) воқеа ҳодисалар бўлиб ўтган. Охирида Юсуф алайҳиссалом Миср ҳазиналарига масъул даражасига кўтарилган. Мисрда яшаб вафот қилган.
7. Йушаъ ибн Нун алайҳиссалом. Мусо алайҳиссалом вафотидан сўнг юборилган пайғамбар. Канъонийлар устидан ғолиб келиб қавмлари билан Фаластин ерига кирганлар. Узоқ йиллар давомида ҳукм юритганлар. Фаластинда вафот этиб, ўша ерга дафн этилганлар.
8. Довуд алайҳиссалом. Аллоҳ таоло юборган пайғамбарлардан бири. Кучли давлат барпо қилиб 40 йил давомида ҳукмронлик қилганлар.
9. Сулаймон алайҳиссалом. Довуд алайҳиссаломнинг вафотларидан сўнг ўғиллари сифатида ҳукмни мерос қилиб олганлар. 40 йил давомида ҳукмронлик қилганлар. Одам алайҳиссаломдан сўнг иккинчи марта Масжидул Ақсони қайта бино қилганлар. Вафотларидан сўнг Фаластин ерига дафн этилганлар.
@arabicuz
11289. Салафлардан баъзилари айтишар экан: “Намозга келган вақтимизда пойафзалимизга қўшиб дунёни ҳам ечиб қўярдик”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11287. Токи хафагарчилик ва аламларни ва инкор этилишларни унутиб юборсин учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис этиб яратди.
Аёл ақлининг ноқислиги унинг мартабасини кўтарувчи хислатдир. Аёл каби афв этиб, кечириб юбора олувчи эркак борми?
Аллоҳ таоло аёлни фақат ғам-ташвишга кўмилиб яшаб ўтиб кетмаслиги учун ҳам ақлда ноқис қилиб яратди. Ундай бўлмаганда у ҳайратланиш ва зарбаларни қандай ўтказарди? Ундай бўлмаганда, аёл зоти ўзи қайғуга чўмиб турса-да, ҳамиша ширинсўз, хушмуомала бўла олармиди?
Аллоҳ таоло аёлни ақлда ноқис этиб яратди, токи меҳрибон суюкли аёл, она ролини бажариши учун. Агар унинг хотираси ўта кучли бўладиган бўлса, эрининг баъзи ишларини, ажралиши ёки хиёнати каби ҳодисаларни асло кечира олмас эди. Ёки баъзи фарзандларининг унинг кўнглини оғритиб, оқ бўлсалар-да, уларнинг парвариши ва тарбияларини олиб боролмай ёмон ҳолга тушган бўларди.
Аёлнинг ақли ноқисдир. Чунки Аллоҳ таоло ундаги комил ақлни комил меҳрибонлик билан алиштириб берган. Чунки раҳмат адлдан устундир. Адолат ақлдан бўлгани ҳолда, раҳмат меҳр-шафқатнинг натижасидир. Аллоҳ таоло Ҳаннон ва Маннон Зот эмасми? Шунинг учун ҳам У зот инсонлар устидан қоимдир. Аллоҳ таоло жамиятни муҳофаза қилиш учун ҳам аёлни ақлини ноқис этиб яратди. Ундаги ақли ноқислик бир вақтнинг ўзида унга неъматдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube