arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11286. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кишининг дуоларини Аллоҳ рад қилмайди: “Аллоҳни кўп зикр қилувчи зокирни, мазлумни ва адолатли имом (раҳбар)ни”, дедилар”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

📖 Бахтсизлик тўрт нарса билан жам бўлолмайди

1. Дуо. Кимки сурурида ҳам, ҳузнида ҳам дуони лозим тутар экан, у асло бахтсиз бўлмайди: "У деди: «Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилиш-ла бахтсиз бўлмаганман". Марям сураси, 4 - оят

2. Биррул волидайн. Ота-онага яхшилик қиларкансан, сен асло бахтсиз бўлмайсан: "Мени волидамга меҳрибон қилди ва жабрчи, бадбахт қилмади". Марям сураси, 32 - оят

2. Қуръон. Аллоҳ таоло уни жаннатга далил, раҳмат ва нур қилди. Қуръон билан бирга бўларкан, киши асло бахтсиз бўлмайди: "Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ". Тоҳо сураси, 2 - оят

4. Ҳидоятга эргашиш. Унинг буюрганига эргашиш ва қайтарганидан четланиш, узоқ бўлиш ила. Албатта дунё ва охиратда бахтсиз бўлмайди. В у иккисида ҳам бадбаҳт . : " Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас". Тоҳо сураси, 123 - оят

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Қуръоний эслатма

🕌 Аллоҳ таоло айтади: “Яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча, сендан зинҳор рози бўлмаслар”, Бақара сураси, 120-оят.

Шарҳ: “Эй Пайғамбар, яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам “уларнинг миллатига эргашмагунгча” сендан зинҳор рози бўлмайдилар. Фақат динингни тарк этиб уларнинг динларига эргашсангина рози бўладилар. Уларга: “Албатта Ислом дини у тўғри диндир”,деб айтгин. Агар сенга келган ваҳийдан сўнг уларнинг нафси ҳаволарига эргашиб кетсанг, у ҳолда Аллоҳнинг ҳузуридан сенга фойдаси тегадиган бирон дўст, валий ва ёрдам берадиган бирон ёрдамчи бўлмас. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан айтилган бўлсада, омматан умматга қаратилган хитобдир”. (“Тафсири муяссар”дан)

Яъни, «Яҳудий ва насороларни рози қиламан, деб овора бўлма. Қачонки уларнинг миллатига – динига эргашсанггина, сендан рози бўлишади. Бошқа ҳолда уларга ҳеч қачон ёқмайсан». (“Тафсири Ҳилол”дан)

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11283. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Роббларининг азобидан омонлик йўқдир”, Маъориж сураси, 28 – оят.

Аллоҳнинг азобидан ўзингни омонда билиб, Унинг муҳосаба- ҳисобга тутишидан хотиржам бўлиб олма. Албатта Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Маъориж сурасида мўминларни васфини келтириб, кетидан “Албатта, Роббларининг азобидан омонлик йўқдир”, дея иқобни эслатди. Ибодатларда юксак мартабаларга етган бўлсада, ҳеч ким Унинг азобидан омонда, кафолатда эмас. Фақат Аллоҳ сақлаганларгина мустаснодир.

Доктор Абдулмуҳсин Аскар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тадаббур

📖 Қуръони карим ҳақида маълумотлар


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

🔹Қуръони каримдаги суралар адади - 114 та.
🔹Қуръони каримдаги жуз(пора)лар адади - 30 та.
🔹Қуръони каримдаги ҳизблар адади - 60та.
🔹Қуръони каримдаги оятлар адади - 6236 та
🔹Қуръоннинг энг ўртасидаги сўз -“валйаталаттофу” وَلْيَتَلَطَّفْ сўзидир. (Каҳф сураси, 19 оят)
🔹Қуръони каримдаги сажда оятлари -15 та
🔹Маккий суралар адади - 86 та
🔹Маданий суралар адади -28 та
🔹Қуръони каримдаги энг узун сура - Бақара сураси
🔹Қуръони каримдаги энг қисқа сура - Кавсар сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ сура - Фотиҳа сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ оят - Оятал курсий, (Бақара сураси, 255-оят)
🔹Бақара сураси шайтонни қувади
🔹Ёсин сурасини Қуръоннинг қалби дейилади
🔹Мулк сураси қабр азобидан тўсади
🔹Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенгдир.

🕌 Қўшимча: Қуръони карим оятлари 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада нозил бўлган. Қуръони карим 240 та рубъга бўлинган. Қуръони каримда 77439 та сўз бор. Қуръони каримда 321350 та ҳарф бор. Қуръони каримдаги энг қисқа сўз - “То ҳо - طه” сўзидир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11280. Зуҳд саккиз киши билан ниҳоясига етган. Яъни мазкур кишилар ҳақиқий зоҳид бўлишган:
1. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Абдуқайс.
2. Увайс Қороний.
3. Ҳарим ибн Ҳайён.
4. Робиъ ибн Ҳайсам.
5. Масруқ ибн Аждаъ.
6. Асвад ибн Язид.
7. Абу Муслим Ҳавлоний.
8. Ҳасан ибн Абул Ҳасан Басрий.

“Сияру аъламин нубало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11278. Вафо аҳли
Саййидим шайх Муҳаммад Оли Рошид ҳафизуҳуллоҳ ёзади: “Имом Кавсарий раҳимаҳуллоҳнинг ҳаж қилмаганларини эшитганимдан сўнг, у зотнинг номларидан ҳаж ибодатини амалга оширдим. Ҳаждан қайтганимдан кейин қилган ишим билан хурсанд қилиш мақсадида
у ҳақда шайхим аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳга хабар бермоқчи бўлдим. Лекин Шайхулислом Мустафо Сабрий раҳимаҳуллоҳ ҳам умрлари давомида ҳаж қилмаганларидан хабар топдим ва ўзимни тўхтатдим. Кейинги йили Мустафо Сабрий номларидан ҳам ҳаж амалини адо этдим. Ҳаждан қайтганимдан сўнг саломлашиш учун Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳнинг зиёратларига бордим ва: “Ўтган йили шайх Кавсарий номларидан, бу йили эса шайх Мустафо Сабрий номларидан ҳаж қилдим”, деб сўзлаб бердим. Шайх жуда хурсанд бўлдилар, мени ҳаққимга дуо қилдилар ва йиғладилар. Сўнгра: “Мен ҳам уларнинг номларидан анча йиллар олдин ҳаж қилгандим”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11276. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз тушида шайтон у билан ўйнашганини айтмасин», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11275. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳар бир баҳс-мунозара қилган киши билан мунозара қилавериш ва ҳар бир сўз айтишган, тортишган билан тортишавериш илмни хорлаш, ерга уриш  ҳисобланади”, деди.

Байҳақийнинг “Маноқибу Шофеий” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11274. Қис ибн Соъида ўғлига насиҳат қилиб деди: “Қатъиятли бўлсада, жуда машғул одам билан (муҳим ишларингда) маслаҳатлашма. Закий бўлсада, оч-наҳор одам билан маслаҳатлашма. Яхши маслаҳатчи бўлсада, ҳадик, қўрқувда турган одам билан ҳам маслаҳатлашма. Оқил бўлсада, ғам-қайғуга чўмган одам билан маслаҳатлашма.
Чунки ўта машғуллик, очлик, хавотир ва ғам-ташвиш ақлни тўхтатиб, тўсиб қўявчи ҳолатлардир. Ундан яхши фикр туғилмайди ёки яхши фикр ундан тасдиқланмайди”.

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🤲 Роббим, бизга раҳм қилгин!

🔹Роббим, “вақтиқи, ер ўзига хос зилзилага тушса..”, бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, “..вақтики, ер парча-парча қилиб юборилса..”, бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, “..юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда”, бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, «У Кунда на мол ва на ўғиллар манфаат бермас. Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно», бўлган вақтда бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, “...вақтики кар қилувчи овоз келса”,бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, “..вақтики катта офат (қиёмат) келса…”, бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, «.. у Кунда киши ўз ака-укасидан қочадир… ва онаси ва отасидан… ва хотини ва бола-чақасидан. У Кунда улардан ҳар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор», вақтда бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, “..вақтики қуёш букланса.., “вақтики, осмон ёрилса..”, бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, “У Кунда одамлар оламлар Робби ҳузурида тик турарлар”, бўлган кунда бизга раҳм қилгин!
🔹Роббим, “Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир”, бўлган чоғда бизга раҳм қилгин!

Изоҳ: Оятлар номи ва рақамлари:
1. Воқеа сураси, 1-оят.
2. Залзала сураси, 1-оят.
3. Фажр сураси, 21-оят.
4. Оли Имрон сураси, 106-оят.
5. Шуаро сураси, 88-89-оятлар.
7. Нозиъот сураси, 34-оят.
8. Абаса сураси, 34 - 37-оятлар.
9. Таквир сураси, 1 оят, Абаса сураси, 33-оят.
10. Мутоффиффийн сураси, 6-оят
11. Инфитор сураси, 19-оят.


@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11272. Аёлларга оиладаги тарбия, фарзанд парвариши, эмизишдан ва уйдаги бурч, вазифаларидан воз кечишга чорлаб нашр этилаётган (турли адабиётлар, мақола, кўрсатув ва дастурларнинг бари) ажралишлар сонини кўпайтириш, оилаларда норозиликни рағбатлантириш, фарзандлар ҳаётидан онанинг роли узоқлаштириш ва онанинг меҳри, тафтини ва ҳаётидаги аҳамиятини ҳис қилмайдиган авлод қилиб етиштиришга қаратилгандир.
Биз (гўёки) ҳаётимизга сўрилиб кириб олиб, уни вайрон қилишган уринаётган (қонсўрар) кананинг қаршисидамиз.

Абдуллоҳ Рушдий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11270. Солиҳ туш кўришни истайсизми?
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан нақл қилади, у зот уйқуга ётмоқчи бўлсалар: "Аллоҳумма инний аса'лука ру'йаа солиҳатан ғойро фаасида, содиқатан ғойро каазиба, наафи'атан ғойро зоорра" (Аллоҳим, мен Сендан фосид бўлмаган солиҳ, ёлғон бўлмаган рост, зарарли бўлмаган фойдали тушни сўрайман), дердилар.
Сўнгра дедилар: Ушбу дуони уйқудан олдин лозим тутгин. Мужийб ва Қорийб зот Аллоҳнинг фазли ила унда тажрибадан ўтган ажиб ҳолат бор.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11269. Зўравонлик бино қилмайди, балки вайрон қилади. Қатиққўллик ўз ўрнида ишлатилмас экан, ислоҳ қилмайди, балки бузади, фасод қилади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, мулойим бўл. Шубҳасиз, мулойимлик не нарсада бўлса, албатта, уни зийнатлаган ва уни не нарсадан суғириб олинган бўлса, албатта, уни айблаган», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11267. Агар бирон намоз ўқимаётган одамга “Нега намозни адо этмаяпсан?” десанг, у узр-баҳоналарини айтади, лекин асло “мен мусулмон эмасман” демайди. Чунки у Исломини ўзи билан қаноатланиб олган, лекин Исломнинг амрларини бажармайди. Чунки унинг иймони заифдир. (Номаҳрам) аёлларга қараётганда у инсонни Аллоҳ қалбига қараётган бўлади. Бу (ҳолни ҳис қилмаслиги) унинг иймони заифлигидан. Яна “ғафлат босибди” ҳам дейишади. Йўқ, бу иймон заифлигидандир. Улар Аллоҳ таоло уларни эшитиб ва кўриб туришига иймонлари кучли эмасдир.
Барчамиз иймонларимиз заифлиги учун кўп хатолар содир қиламиз.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12285. Тез фурсатларда (иншааллоҳ) ушбу синов раҳмидан Аллоҳдан ўзгани мақсад қилмайдиган, ғалаба ва шаҳодатдан бошқа нарсани шиор қилиб кўтармайдиган комил бир авлод етишиб чиқажак...
Нусрат сонлар ва аслаҳалар билан ҳосил бўлмайди. Балки нусрат бандаларнинг қуввати унга дош беролмайдиган Аллоҳнинг куч-қувватига қалбларни қанчалик боғланиши миқдорига кўра ҳосил бўлажак...
Албатта, Аллоҳнинг қўли ила экилган (ундириб етиштирилган) авлодни башарнинг қўли асло ўролмагай (йўқота олмагай)...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.

Ал- Мужиб

“Бас, Ундан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим ўта яқиндир, ўта ижобат қилувчидир”, Ҳуд сураси, 61- оят.

Аллоҳ таолонинг ал Мужиб исмининг маъноси шулки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дуо қилувчиларнинг дуоларига жавоб беради, безовта, ҳалакларга ёрдам беради, музтар-ночорларга ижобат қилади, сўровчиларнинг саволларига ижобат қилади, Унга дуо қилган мўминни ноумид қўймайди, Унга муножат қилиб илтижо қилган мусулмонни қайтармайди ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандалари Ундан барча диний ва дунёвий манфаатларини сўрашларини яхши кўради.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Мен ижобатнинг эмас, дуо қилишнинг ғамини чекаман. Агар дуога илҳом берилса, ижобати ҳам бирга келади», дедилар.


@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11284. Нега ҳамма (динда бўлмаганлар) Исломга ҳужум қилишади?!
Чунки у энг аниқ ва тушунарли ақида, энг мустаҳкам фикрат, ғоя, энг салоҳиятли шариат, тарқалишда жуда тез, ҳийла найранглару макр-фитналар қаршисида ўта кучлидир. Шу сабабдан унга қарши курашадилар ва ҳеч қачон зафар қозонмайдилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11282. Миср зикр қилинган Қуръон оятлари
Тўрт оятда Миср номи очиқ баён қилинган:

1.«Ва уни Мисрда сотиб олган ўз хотинига: «Унинг турар жойини яхши қил, ажаб эмаски, бизга манфаат берса ёки бола қилиб олсак», – деди» Юсуф сураси, 21 – оят.
2.«Мусога ва унинг акасига: «Икковингиз қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрланг. Уйларингизни қибла қилинглар ва намозни тўкис адо этинглар. Мўминларга хушхабар бер», – деб ваҳий қилдик». Юнус сураси, 87 - оят
3.«Юсуфнинг ҳузурига кирган чоғларида, у ота-онасини ўз ёнига олди ва: «Аллоҳнинг хоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар!» – деди». Юсуф сураси, 99 - оят
4.«Фиръавн ўз қавмига нидо қилди: «Эй қавмим! Миср подшоҳлиги ва остимдан оқиб турган мана бу анҳорлар меники эмасми?!». Зухруф сураси, 51 – оят.
Бир ўринда Миср шаҳар деб келган: “Бирорта шаҳарга тушинг, у ерда сиз учун сўраган нарсаларингиз бор», – деди..” Бақара сураси, 61-оят.

Энди Миср деб номланишининг сабаблари ҳақида

1. Бу Мисрда тўфондан сўнг яшаган Мисроим ибн Ҳом ибн Нуҳ алайҳиссалом исмли шахснинг номидан олинган дейилади.
2. Бу ном билан аталишининг сабаби, Миср Ғарб ва Шарқ ўртасидаги чегара, ҳудудда жойлашгани учун дейишади. Ҳар бир мамлакатнинг ўз чегараси бўлади. Луғатда Мисрнинг бир маъноси чегара, ҳудуддир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11281. Қани чирой, қани ранг-рўй, қани обрў насаб?
Қани тил ва забонлар, қани ҳашамат, қани амал ва мансаб?
Қани бойликлар, қани хазинадаги мол-дунёлар?
Қани такаббур, қани кўнгилхушлигу дўмбиралар?
Қани сурмаланган кўзлар, улар қолдими?
Қани сакраб юрадиган қад-қоматлар?
Тун ғариб қолдирувчи ҳодисалари билан келгач,
Раҳмонга тақво қилишдан бошқа нарса йўқдир ечим бўлишга.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11279. Муҳаммад ибн Фазл қуддуса сирруҳу деди:
Исломнинг кетиши тўрт иш сабабидан бўлади:
1. Биладиган нарсаларига амал қилмайдилар.
2. Билмайдиган нарсаларига амал қиладилар.
3. Билмайдиган нарсаларини таълим олмайдилар.
4. Инсонларни таълимдан, ўрганишдан ман қиладилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11277. Саодатнинг масдарлари еттитадир
Бахтиёрликнинг бари етти нарсада жамланган: Ҳусни сурат, (расо ташқи кўриниш), соғлом жисм, узоқ умр, кўп илм, қўлиочиқлик (сахийлик), ўзидан яхши сўз ва хотира қолдириш, дўст-у душманни ажратиш имконига эга бўлмоқ.

“Девонул араб” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️ Пайғамбарларнинг вафот этган пайтида ёшлари

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. 63 ёш
Ийсо алайҳиссалом 33 ёш
Яҳё алайҳиссалом 40 ёш
Лут алайҳиссалом 80 ёш
Айюб алайҳиссалом 93 ёш
Довуд алайҳиссалом 100 ёш
Мусо алайҳиссалом 120 ёш
Ҳорун алайҳиссалом 120 ёш
Юсуф алайҳиссалом 120 ёш
Нуҳ алайҳиссалом 1450 ёш (баъзи манбаларда 950 ёш)
Ҳуд алайҳиссалом 150 ёш (б.м. 464 ёш)
Исҳоқ алайҳиссалом 160 ёш
Иброҳим алайҳиссалом 200 ёш (б.м. 175 ёш)
Солиҳ алайҳиссалом 270 ёш
Идрис алайҳиссалом 365 ёш (б.м. 865 ёш)
Одам алайҳиссалом 1000 ёш (б.м. 930 ёш)
Яъқуб алайҳиссалом 147 ёш
Исмоил алайҳиссалом 137 ёш
Йушаъ алайҳиссалом 110 ёш
Шуайб алайҳиссалом 140 ёшга кириб вафот этганлар.

📕 Изоҳ: Анбиёларнинг неча йил умр кўрганлари тўғрисида турли фикрлар, айрим ихтилофлар бор.
Қуръони каримда исми зикр этилган пайғамбарларнинг сони 25 та. Булар: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаа, Юнус, Закариё, Яҳё, Ийсо ва Муҳаммад алайҳиссаломдирлар.
Пайғамбарлик вазифаси нуқтаи назаридан ҳамма пайғамбарлар тенгдирлар, ораларида фарқ йўқ. Фазилат жиҳатидангина улар бир-бирларидан ажралиб туришади. Бу жиҳатдан Муҳаммад, Иброҳим, Мусо, Исо, Нуҳ алайҳиссаломлар бошқаларга қараганда устундирлар Буларнинг ҳам ичларида энг фазилатлиси Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаламдирлар. (
siyrat.uz)

📕 Ийсо алайҳиссалом ҳақида қисқача: Ислом ақидаси бўйича қиёмат яқин қолганда Ийсо алайҳиссалом ер юзига қайта тушадилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жоним қўлида бўлган зот билан қасамки, ичингизга Ибн Марям одил ҳакам бўлиб тушиши яқиндир. Бас, у хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни жорий қилади, молу дунёни тошириб юборганидан уни биров олмай қўяди. Ҳаттоки, бир сажда бутун дунёдан ва ундаги нарсалардан яхши бўлиб қолади”. Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар ривояти.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Қуръони каримдаги араб тилига оид эъжоз

📖 Қуръони каримда ишлатилган биргина فَأَسْقَيْنَاكُمُوهُ - "фаасқойнакумуҳу" сўзини таржима қилиш учун инглиз тилида 8 (саккизта) сўз ишлатилади:

- And We give it to you to drink
...

Ўзбек тилида ҳам "фаасқойнакумуҳу - ".. у ила сизларни сероб қилдик" кўринишида 5 та сўз ишлатилади экан. Баъзи фикрларга кўра бу Қуръони каримдаги энг узун сўз экан

وَأَرْسَلْنَا الرِّيَاحَ لَوَاقِحَ فَأَنزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَسْقَيْنَاكُمُوهُ وَمَا أَنتُمْ لَهُ بِخَازِنِينَ
🔹Аллоҳ таоло айтади: "Шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўпловчи эмассиз". Ҳижр сураси, 22-оят

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11273. Адолат Умар (ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу) билан ўлди демагин. Балки Умар адолати билан ўлди. Аммо Аллоҳ таолонинг адолати Қиёмат соатигача унинг Ерида ўчмасдан боқий туради, дегин.

Зуҳо Шаҳин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

📖 Қуръони каримдаги араб тилига оид эъжоз(мўъжизавий) оятлар

Оятдаги: "фасаякфийкаҳумуллоҳу" - فَسَيَكْفِيكَهُمُ اللَّهُ

сўзи инглиз тилида 7 та сўз билан "Then Аllah will protect you from them" кўринишида таржима қилинар экан.

P.S. Бақара сураси, 137-оятида келувчи ушбу сўз ўзбек тилида ҳам: "Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур", кўринишида, 5 та (изоҳ билан 6та ) сўз билан таржима қилинаркан.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11271. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Аллоҳ таоло бандасини яхши кўрадиган бўлса, худди сизлардан бирингиз беморини (соғлиғидан қайғуриб) сув ичишидан асрашда давом этгани каби уни дунёдан ҳимоя қилиб асрайди”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: “...дунёдан ҳимоя қилиб асрайди”, бу ўринда, “бандасининг динига зарар бериши мумкин бўлган дунёдаги нарсалардан ҳимоя қилиб асрайди”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Уруғларни қаерга экканингни бир куни унутар бўлсанг, хотиржам бўлки, ёмғир сенга албатта маълум қилур...

Аллоҳ таоло айтади: (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни туширадиган ва Ўз раҳматини таратадиган Зотдир. У Ҳомийдир, ўта мақталгандир", Шууро сураси, 28-оят.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11268. Ниятни тўғрилаш борасида балоғатли дарс

Нофеъ ибн Жубайр раҳимуллоҳ: “Кимки жанозага унинг аҳли кўриши учун ҳозир бўлса, у жанозада қатнашмабди”, дедилар.

“Сияру аъламин нубало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

اللهم صب نسائم رحمتك على أهلهم وارزقهم الصبر والسعادة في الدنيا والآخرة

🔹 Аллоҳим! Ушбу диёр аҳлини Ўз раҳматинг насимлари ила тўлдиргин, уларни сабр ҳамда дунёю охиратдаги саодат билан риқлантиргин!

@arabicuz

Читать полностью…
Подписаться на канал