arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11246. Анас ибн Малик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатда бир бозор бор. Жаннатийлар у ерга ҳар жума келишади. Шимол тарафдан шамол эсиб, уларнинг юзлари ва кийимларини ҳилпиратади ва уларнинг ҳусну жамоллари зиёда бўлади. Сўнг улар ўз аҳлларига ўша ҳусну жамоллари зиёда бўлган ҳолларида қайтишади. Аҳллари уларга: «Аллоҳга қасамки, ҳусну жамолингиз янада зиёда бўлиб келибсиз», дейишади. Улар: «Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳам ҳусну жамолингиз зиёда бўлиб кетибди», дейишади».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11244. Умавий халифа Сулаймон ибн Абдулмалик ҳажда эканида Умар ибн Абдулазиз билан бирга эди. Одамларнинг жуда кўплигини кўриб Умар ибн Абдулазизга деди: - “Ададини Аллоҳдан бошқаси билмайдиган ва ризқини ҳам Ундан ўзгаси етказа олмайдиган бу одамларни (менинг қўл остимдаги фуқароларим эканини) кўрмайсанми?, дея фахрланди. Умар: Ҳа, мўминлар амири, бугун улар қўл остингиздаги фуқароларингиз, лекин эрта қиёматда бўлса, сизнинг хусуматчиларингиздир!”, деб жамвоб берди.

“Сияру аъламин нубало” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🕌 Биласизми?

Насаби, келиб чиқишининг бари пайғамбарлар бўлган зот Юсуф алайҳиссаломдирлар.
Яъни, у зот набий ибн набий ибн набий ибн набийдирлар.
Аниқроғи, Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссаломдирлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11242. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Мен сабрни бир болакайдан ўргандим. Бир гал масжидга кетаётсам, бир аёл ҳовлиси ичида ўғлини урарди. Болакай эса бор овози билан бақирган эди, онаси эшикни очди ва бола қочиб чиқди. Онаси ортидан эшикни қулфлаб қўйди. Масжиддан қайтиб ҳалиги болакайга кўзим тушди. Болакай бироз йиғлаган, сўнг онасини раҳмини келтириб эшик остонасида ухлаб қолибди. Бундаг онанинг қалби юмшаб кетди ва эшикни очди. Фузайл бу воқеадан кўзларига ёш келди, ҳатто соқоллари кўз ёшдан нам бўлди. Сўнг у зот: «Субҳаналлоҳ! Агар банда ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг эшиги олдида сабр қилиб турса, албатта У Зот унинг қаршисида эшикни очади», дедилар.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Дуода собитқадам бўлинг! Ким эшикни кўп чертса, унинг эшиги албатта очилади».

Ибн Абу Шайбанинг “Мусаннаф”идан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11240. Жоҳилият одамлари бўлишига қарамасдан улардан бири: «Эй Макка аҳли! Бану Ҳошимлар ҳалокатга учраб турсалар ҳам ўзимиз еб-ичиб, кийиниб юраверамизми!? Уларга ҳеч нарса сотилмай, улардан ҳеч нарса сотиб олинмай турилаверадими!? Аллоҳга қасамки, ушбу золимона аҳднома йиртиб ташланмагунча ўтирмайман!» деди.
Кечаги жоҳилият бугунги инсоният ҳазорасидан шарафлироқ бўлиб кўриняпти!
Шайх Муҳаммад Совий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

الهواء الذي يدخل أنف صقر الفالكون السريع خلال طيرانه الذي يتميز بالسرعة العالية (320 كم/ساعة) قد يؤدي إلى انفجار رئتيه، ولكن الحُدَبُ الكبيرة في فتحات أنفه تنظم بشكل آمن مرور الهواء.

مهندسو الطائرات حلو مشكلة الامتصاص الهوائي في محركات الطائرات بطريقة مماثلة

Ўта тезучарлиги (соатига 320 км/с! ) билан ажралиб турувчи лочин (ингл. -falcone) учаётган вақтида бурнига кирган ҳаво (босими) сабабли унинг ўпкаси ёрилиб кетиши мумкин экан. Лекин бурнидаги катта куб тешиклари сабаб, ҳаво айланиши унинг ҳаётига хавфсиз кечар экан.
Авиасозлик саноатида техник муҳандислар ҳам авиацион двигателларидаги ҳаво сўрилиши муаммосига худди шу усул ёрдамида ечим топишган экан.
"Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир", Наҳл сураси, 79-оят.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11239. Охирги вақтларда пайдо бўлган энг қабиҳ ишлардан бири, бирон динини маҳкам тутган, эътиқодли эркак ёки аёлни кўришса: “билмадикку, гумонимизча булар мунофиқ бўлса керак” дейишади. Энди бирон фосиқ аёл ёки фосиқ эркакни кўришса: “билмадикку, балки буларни Аллоҳ билан ўрталарида бирон сир бўлса керак” (яъни, ҳақдан оғишларининг ўзига яраша сабаблари бордир, дея хаспўшлашга уринишади).
Солиҳ ва солиҳалар ҳақида яхши гумон қилишни унутишади-да, фосиқ ва фосиқалар ҳақида яхши гумон қилишади. Яъни, истиснони аслдан олдинга ушлаб оладилар.

Эҳсон Фақиҳ.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

"Азкор" сабоқлари
14-дарс

❓Ташаҳҳуд ва салавотлардан сўнг қандай дуолар ўқилади?
❓Қайси пайтдаги дуо кўпроқ эшитилади?
❓Нега аёллар қарсак чалишади?

👉 Ишларингизда муваффақиятга эришмоқчимисиз? Унда намоздан кейинги ТАСБЕҲни айтишни унутманг!

🎙Устоз Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрь санасидаги 03-07/9270-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

🎥https://youtu.be/YUB4XAhzXc0
#Azkor_saboqlari
T.me/muslimaatuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11236. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жинларнинг кўзи билан одам боласининг аврати ўртасидаги тўсиқ – улардан бирининг халога киришда «Бисмиллаҳи», демоғидир», дедилар».
Имом Термизий ва Аҳмад ривоятлари.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

الكتب مثل الأصدقاء، يجب أن يكونوا مختارين بصورة جيدة

📚 Китоблар дўстлар кабидирлар. Улар яхши суратда танланган бўлишлари лозим.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11234. Мактаб, институт, иш, уйланиш - булар ғоя ва мақсад эмас, балки воситалардир.
Дунёдаги ягона мақсадинг жаннатга киришдир. Бундан олдинги нарсалар бўлса ушбу ҳадафни таҳқиқ қилишга ёрдам берувчи воситалардир. Яратилишингдаги асл мақсаддан чалғиб қолмаслик учун, буни яхшилаб билиб олгин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11232. Ҳар куни (масжидда намозга чорлаб азон айтаркан) муаззин беш маротаба “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!” дея чорлайди, токи Аллоҳ сенинг ғам-ташвишингдан улуғроқ эканини эслатиш учун. сенга зулм қилгандан-да улуғроқ эканини, Аллоҳ сени толиқтирган гуноҳингдан улуғроқ эканини, Аллоҳ сени аламлантириб, қийнаб юборган хасталигингдан улуғроқ эканини, Аллоҳ сени тижоратингдан-да улуғроқ эканини, Аллоҳ сени лаҳв, бекорчи ишларинг ва ўйин-кулгуларингдан ҳам улуғроқ эканини англатиш учун чақиради... Барча нарсадан улуғроқ эканини билдириш учун..
Эй инсон, эй нарса... Қандай қилиб шундай улуғни, Акбарни ташлаб (яъни, Унга бандаликни, ибодатни ташлаб) Ундан қуйи, Ундан паст билан машғул бўлишинг мумкин?!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11230. Салафлар нималарга йиғлашар эди?
Абу Довуд айтади: “Курз ибн Вабра Ҳорисийнинг олдига кирсам, йиғлаётган экан. Ундан: “Нима сабаб сизни йиғлатди?” деб сўрадим. У: “Қуръондан кечаги (вирд қилиб олган кунлик) вазифамни ўқимадим. Ўйлашимча, бунга бирон гуноҳим сабаб бўлса керак”, деди.

“Ҳилятул авлиё” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11228. Тўрт нарсани айтган тўрт нарсадан омонда бўлади
1. Кимки: “Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ”, деса, кўз тегишидан омондан бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “...ажаб эмаски, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса” деган. Каҳф сураси, 40-оят.
2. Кимки: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, деса, шайтоннинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ўзларига ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар”, дейди. Оли Имрон сураси, 147-оят.
3. Кимки: “Уфаввизу амрий илаллоҳ”, деса, инсонларнинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади”, деган. Ғофир сураси, 45-оят.
4. Кимки: “Лаа илаҳа илла  анта субҳанака, инний кунту миназ золимийн”, деса, ғам-қайғудан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз”, деди. Анбиё сураси, 48-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11227. Аллома Муҳаммад ибн Алавий Моликий раҳимаҳуллоҳ “Шаққи садр” ҳодисаси ҳақида шундай дейди: “Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалби раҳмат билан тўла бўлган ва у раҳматнинг манбаи ва асли бўлган: “Сени оламларга раҳмат қилиб юбордик”, Анбиё сураси, 107-оят.
Бу раҳмат шомил, қамровли раҳматдир. Чунки Аллоҳнинг раҳмати барча нарсани қуршагандир... Лекин Аллоҳ таоло бадбахтлик ва шақоват битилган шайтон ва унинг ёрдамчиларини Ўз раҳматидан чиқаргандир... Чунки уларга бу раҳматдан бирон улуш насиба йўқдир... Мана бу ўринда (“Шаққи садр”- кўкрак ёрилиш ҳодисасида) Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариф қалбидан шайтон учун насибасини чиқариб ташлаган.

Изоҳ: «Шаққи садр» (кўкрак ёрилиши) воқеасида Аллоҳ таоло фаришталари орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалб − юракларидан шайтон насибаси бўлган «нафси аммора» (яъни ёмонликка ундовчи нафс)ни олиб ташлаган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11245. Ёшлик вақтингизда саждаларни (намозлар) кўпайтиринг. Кун келадики, узоқ вақт бундай имкониятдан маҳрум бўласиз. Бунга ёшингиз кексайиб қолгани, тиззалар, бўғимлардаги дағаллик, машаққатлар, белдаги оғриқлар ва бошқа кўплаб нарсалар сабаб бўлади. Менга ишонинг, ишим кўплиги баҳонасида саждаларда шошганимдан жуда афсусдаман. Саждани кўпайтиринг, унинг қадрини эса ,то йўқотмагунча билмас экансиз.

Одил Али.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11243. Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Илм нур бўлиб, фақат тақводор ва итоаткор қалбдагина ўрнашади”.

Қози Иёзнинг “Тартибил мадорик ва тақрибил масолик лимаърифати аъламил мазҳаби Молик” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

"لم أخش مطلقًا في يوم من الأيام من رجل متعلم، إنما أتجنب هؤلاء الحمقى الذين يعتبرون أنفسهم علماء بعد قراءتهم بعض الكتب".

السلطان عبد الحميد الثاني

📕 Ҳеч қачон билимли, ўқиган кишидан қўрқмайман. Мен фақат бир нечта китобларни ўқиб олиб, дарров ўзларини уламо ҳис қилиб қоладиган аҳмоқлардан четланаман.
Султон Абдулҳамидхон II.

Изоҳ: Султон Абдулҳамидхон II (Abd ül-Hamîd-i sânî) -Усмонлилар давлатининг 99 - халифаси. У зот 1842 туғилган, 1918 -йил, 10 февралда Истанбул шаҳрида 75 ёшида вафот этган. Абдулҳамидхон Соний - 1876 йилдан 1909 йилгача яъни, 33 йил давомида Усмонлилар давлатининг улуғ раҳбари сифатида улкан империяни бошқарган.

@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11241. Аллоҳ таоло айтади: "Ёки сиздан олдин ўтганларнинг ҳолатлари сизларга ҳам келмай туриб, жаннатга кирамиз деб ўйладингизми? Уларни йўқчилик ва қийинчиликлар тутган ва ларзага туширилганлар. Ҳаттоки Расул ва у билан иймон келтирганлар: «Аллоҳнинг нусрати қачон бўлади?» – деганлар. Огоҳ бўлинглар! Албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир".

Бақара сураси, 214-оят.

Изоҳ: Ушбу ояти каримадаги савол Набий алайҳиссалом ва мусулмон кишиларга қаратилган. Улар Исломга тўлиғича киришга, Аллоҳ нозил қилган ҳақ Китобга амал қилиб, тўғри йўл – сироти мустақимда собитқадам бўлишга ҳаракат қилиб туришганда, аввал ўтган мўминларнинг тажрибаларига ишора қилиб, улар тортган қийинчиликларни булар ҳам тортишлари шартлиги ва усиз жаннатга кириб бўлмаслигига ишора қилинмоқда. ("Тафсири Ҳилол"дан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

“Кемага келсак...”
“Энди болага келсак...”
“Деворга келсак...”

Аллоҳим, бизга хабаримиз бўлмаган ( ва ҳикматини англамаган) нарсаларда сабр ато эт!


Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “У: «Бу мен билан сенинг орамиздаги ажрашишдир. Энди сен сабр қила олмаган нарса(лар)нинг таъвилини сенга айтиб бераман», – деди”.
1. «Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Бас, мен уни айбли қилишни ирода қилдим. Чунки ортларида бир подшоҳ бўлиб, барча кемаларни тортиб олаётган эди”.
2. “Энди болага келсак, ота-онаси мўмин кишилар эди. Бас, биз унинг туғён ва куфр ила икковларини қийнашидан қўрқдик”.
3. “Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди”, Каҳф сураси, 78-81 оятлар.

Батафсил: Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда қиссаси

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🕌 "...ва У қандай ҳам яхши вакил"

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил»ни Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (мусулмонларга) «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўплашди, улардан қўрқинглар», дейилганда уларнинг иймонлари зиёда бўлиб: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил…» дейишганида буни айтганлар». Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: "Уларга кишилар: «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда, бу уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил!» дедилар. Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ўзларига ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар. Аллоҳ буюк фазл эгасидир". Оли Имрон сураси, 173-174 - оятлар.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11238. Нафс инсон жисмида латифдир. Қалб бўлса, нафс ёки шайтон, ёки Аллоҳ томонидан малоикалар учун бир нишондир. Нафс ва шайтондан келадиганининг бари ёмонликлардир. Лекин фазилатлар, яхши хислатлар бўлса Аллоҳ томонидан малоикалар воситасида келади. Барча келадигани хайр бўлади ва хайрдан хайрга кўчади. Агар мўмин кишининг қалбига шариатга зид бўлган нарса кирадиган бўлса, уни сезади, ундан четланади ва Аллоҳ таолодан паноҳ сўрайди: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”, Анфол сураси, 29-оят.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11237. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Ниятсиз илм талаб қиладиган кимса ундан манфаатлана олмайди деб қўрқаман”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11235. “Ўзингиз учун нима яхшилик тақдим қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан-да яхшироқ ва улканроқ ажрни топасиз”, Муззаммил сураси, 20-оят.
Агар бир фақирга садақа қилсанг аниққи, ундан кўра сен кўпроқ фойдага эга бўласан. Бу ҳолатда манфаатинг ҳам дунёвий, ҳам ухровийдир.
Ривоят қилинади, саййидимиз Умар розияллоҳу анҳу ширин олмани қўлида ушлаб: “Агар есам, кетади, бошқага едирсам эса (савоби ўзимда) қолади”, деган экан.
“Ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса боқийдир”, Наҳл сураси, 96-оят.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Ғаройиб бир замон бўлди!

Хоин сенга вафо ҳақида сўзлайди, ўғри сенга шарафнинг маъносини шарҳлаб тушунтиради, золим бўлса, сенга дуоибад билан таҳдид қилади...

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11233. Ширкнинг офатлари
1. Катта зулм:
“Луқмон ўғлига ваъз-насиҳат қилиб: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир», деганини эсла”, Луқмон сураси, 13 – оят.
2. Гуноҳ тўқиб чиқариш:
“Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди", Нисо сураси 48-оят.
3. Бутунлай залолатга кетиш:
“Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, бутунлай залолатга кетибдир”, Нисо сураси, 116-оят.
4. Амални ҳабата қилиши:
“Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам ваҳий қилинган: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва албатта, зиён кўрувчилардан бўлурсан”, Зумар сураси, 65-оят.
5. Қалбларга қўрқув солиниши:
“Тезда, куфр келтирганларнинг қалбига, Аллоҳга ҳужжатсиз нарсани ширк келтирганлари учун, қўрқувни солурмиз”, Оли Имрон сураси, 151-оят.
6. Гуноҳларнинг мағфират қилинишдан тўсиш:
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур», Нисо сураси, 48-оят.
7. Жаннатдан маҳрумлик ва дўзахга кириш:
«Албатта кимдан-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас», Моида сураси 72-оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11231. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта ҳали ортларингизда сабр замони бор. Ўша вақтда сабрни маҳкам тутганга сизлардан элликта шаҳиднинг ажри бўлади».

Табаронийнинг «Мўъжам ал-Кабир»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11229. Ер юзида бирон мусулмон йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўқиганда, унда Исломнинг қалби бўлган Маккада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар макон тутган - Дорул Арқам - Арқам ибн Абул Арқам ҳовлисининг зикрини топмаган бўлса. Ўша уй соҳибининг ёши неччида бўлган биласизми? Ўн олти ёшда!
Албатта Аллоҳнинг тавфиқи ва танлови бўлиб, натижада у йигит умматнинг юзига холдек ярашган эди.

Карим Ҳасан.

Изоҳ: Арқам Бану Махзум қабиласидан бўлган 16 ёшли маккалик йигит эди. Исломни қабул қилган биринчи одамлардан. У ўз уйини хурсандчилик билан мусулмонларнинг йиғинлари учун тақдим этган. Уч йил давомида Арқамнинг уйи мусулмонлар учун учрашув жойи бўлган. Арқам ибн Абу Арқам ҳижрий 54 ёки 55 йилда 80 ёшида вафот этган. У зот Бадр қатнашчиларининг дунёдан энг охирги кўз юмганидир. Жанозаси васиятига кўра Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу томонидан ўқилган ва Бақиъга дафн этилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Масжидил Ақсо эшиклари
Масжидил Ақсонинг 14 та кириш эшиклари бўлиб, бизнинг кунларда уларнинг 10 таси очиқ, 4 та ғарбий томондаги эшиклар узоқ вақтлардан бери қулфлоқ.
1. Асбот эшиги/Асвад эшиги.
2. Ҳитто эшиги
3.Атам эшиги/ Малик Файсал эшиги
4. Ғавонима эшиги/Валид эшиги
5. Ҳадид эшиги
6. Қаттонийн эшиги
7. Мутоҳҳора эшиги
8. Силсила ва сакина эшиги/ Пайғамбар Довуд эшиги
9. Муғориба эшиги
10. Мунфарид эшиги/Муфрад эшиги (ёпиқ)
11. Сулосий эшиги (ёпиқ)
12. Муздавиж эшиги (ёпиқ)
13. Заҳабий эшиги (ёпиқ)
14. Мажлис эшиги.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Сулаймон ибн Довуд Байтул Мақдисни қуриб бўлгач, Аллоҳдан учта нарса сўраганлар: У Зотнинг ҳукмига тўғри келадиган ҳукмни, ўзидан кейин ҳеч кимга берилмайдиган салтанатни, бу масжидга фақат намоз ўқиш учунгина келган ҳар бир одамни гуноҳларидан худди онасидан туғилгандек (поклаб) чиқаришини. Менга иккитаси берилди. Учинчиси ҳам берилишини умид қиламан».

Насоий, Ибн Можа ривоятлари.

/channel/arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11226. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳу шундай дейди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – менинг замонимдаги (мўмин)лардир. Сўнг улардан кейин келганлар. Сўнг улардан кейин келганлар. Сўнг улардан кейин келганлар», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз замондошларидан кейин икки марта айтдиларми ёки уч марта айтдиларми, билмайман, «Сўнг улардан кейин гувоҳлиги сўралмасдан гувоҳлик берадиган, хиёнат қилиб, омонатсиз бўладиган, назр қилиб, вафо қилмайдиган ва ораларида семизлик зоҳир бўладиган қавм келади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал