11225. Эркаклардан бири айтади: “Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо устида тортишиб қолсак, жаҳл билан тезроқ хонадан чиқиб кетишга ҳаракат қиламан. Кўча эшиги олдида етиб бормайман ҳамки, валлоҳи, ичкарига қайтиб ундан узр сўраб кўнглини олиш, ярашиб олиш иштиёқи қалбимни тўлдириб олади. Бу ҳақда унга айтиб берганимда, у мендан: “Биласизми, нега бундай бўлади?” деб сўради. Мен: “Йўқ, нимага экан?”, дедим. У: “ўзаро жанжалимиздан сўнг хонадан чиқишингиз билан мен тинмай истиғфор айта бошлайман. Кейин эса сиз кириб келасиз ва узр-маъзур айтиб, кўнглимни ола бошлайсиз” деб жавоб берди. Ҳа биродарлар, (бунинг сабаби) Аллоҳ таоло баён қилган ушбу истиғфордир: “Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас”, Анфол сураси, 33-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11223. Инсон барча ҳолларида Аллоҳ таолони зикр қилувчи, ёд этувчи бўлиши лозим. Ҳатто олди-сотди тижоратларида ҳам Аллоҳ уни кузатиб туради: “Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир”, (Нисо сураси, 1-оят).
Амаллар Унинг шариатига хилоф бўлмаслиги керак бўлади. Сен эй мўмин, асло Роббингни унутма, қалбингни Аллоҳдан ўзгаси ўрнашиб қолишидан сақлаб тургин: “Қачонки унутсанг, Роббингни зикр қил...” (Қаҳф сураси, 24-оят).
Қалбинг Аллоҳ билан ҳозир бўларкан, демакки, сен зокирсан.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11221. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Одамларга бошлиқ бўлган киши (охиратдаги мусибатни кўргач) сурайё юлдузидан қулашни истаб қолади».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан. Имом Ҳоким ривояти.
Шарҳ: Шарҳ: Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Икки амакиваччам билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдик. Улардан бири: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ азза ва жалла сизни волий қилган жойларнинг бирортасига мени амир қилиб қўйинг», деди. Наригиси ҳам худди шундай деди. Шунда у зот: «Аллоҳга қасамки, биз бу ишга уни сўраган кишини ҳам, унга ҳарис бўлган кишини ҳам бошлиқ қилмаймиз», дедилар». (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бошлиқлик сўраган ёки унга ҳарис бўлган кишини маҳрум қилган эканлар, гарчи у одамларнинг энг тақводори ва энг зоҳиди бўлса-да.
Ҳофиз айтди: «Байзовий дедики, оқил кишига кетидан ҳасрат келадиган лаззат билан хурсанд бўлиши ярашмайди.
Яна деди: ҳукмдор вафот этиши ва ушбу ишни ундан кейин адо этадиган ундан бошқаси бўлмаслиги каби унга мажбурий бўлган киши бундан истисно қилинади. Агар бунга киришмаса ҳолатлар зое бўлиши сабаб фасод ҳосил бўлади». (Фатҳул Борий).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Дунё ва халқлар
✅Бугун - Халқаро араб тили куни
Дунё бўйлаб ҳар йили 18 декабр санаси Халқаро араб тили куни сифатида кенг нишонланади. Тарихга назар солсак, 1973 йили 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси араб тилини ташкилотнинг расмий тиллари таркибига киритиш бўйича резолюция қабул қилган.
Араб тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та расмий тили – инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилларининг биридир.
🎓Эслатма:
-Француз тилининг сўзлари адади 150 мингдан ортмайди,
-Рус тилидаги сўзлар адади эса 131 мингдан кўпроқни ташкил этади.
-Инглиз тилида сўзлар адади 600 мингтачани ташкил этади.
-Араб тилидаги сўзларнинг адади такрорсиз келганда, 12 миллионтага етади.
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube | Веб сайт
11219. Афсусланарли ҳолат шулки, бир мусулмон Аллоҳнинг дини ва Расулининг суннатига мувофиқ уйланиб никоҳдан ўтади-да, кечга бориб тўйни шайтон ва унинг аскарларининг йўлига мувофиқ ўтказади...
Ҳалолни ҳаром билан бошлама!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11217. Имом ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Одамларнинг кўпини вақтни ажиб тарзда сарф этганларини кўрдим. Агар тунлари узун бўлса фойдасиз сўзлар билан, кундузлари узун бўлса уйқу ва бозорларни кезиш билан вақтларини (сарф этардилар). Шунингдек, нодир инсонларни ҳам учратдимки, улар (бу оламдаги) мавжудлик маъносини англаганлар ва шу сабаб йўл озуқасини жамлаш ва жўнаб кетишга тайёргарлик ила машғул эдилар”.
“Сойдил хотир” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Салоҳиддин Айюбийдан: "Нега табассум қилмайсиз?" деб сўрашди. У зот: "Токи Қуддус асирда экан, ружулатим ( эркаклик ғурурим) табассум қилишга изн бермайди", дея жавоб берди.
Изоҳ: Ислом олами Салоҳиддин Айюбийни Байтил Мақдис (Қуддуси шариф)нинг иккинчи фотиҳи сифатида яхши танийди. У 1187 йилда Қуддусни салибчилар қўлидан озод қилган. Салибчилар Қуддусни эгаллашганда барча мусулмонларни қиличдан ўтказишган эди. Султон Салоҳиддин эса Қуддусдаги барча насронийларни тўлов эвазига шаҳарни тарк этишлари учун рухсат беради. Салоҳиддин Айюбий Қуддусга жума куни кириб келди. Ўша куни шаҳарда азон айтилиб жума намози ўқилди.
@arabicuz
11215. Солиҳ кишилардан биридан: “Нега сизни бунчалик хотиржам, сокин кўрамиз?”, дея сўрашди. У зот: “Эй болам, ушбу: “У Зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур” (Сажда сураси, 5) оятини ўқиганимдан сўнг, барча ишни ишларнинг эгаси бўлган Зотга қолдирдим.
Ушбу: “Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир” (Шарҳ сураси, 5) оятини ўқиганимдан сўнг, енгиллик шак-шубҳасиз келишига аниқ ишонч ҳосил қилдим.
Ушбу: “Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир” (Раъд сураси, 28) оятини ўқиганимдан сўнг, қалбим ором олди, таскин топди.
Ушбу: “Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?” (Соффаат, 87) оятини ўқидим ва барча гумонларим У зот ҳақида яхши бўлди ва шоядки, яхшилик фақат яхшилик билан келади”, деб жавоб берди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11213. Убаба – ватанга бўлган кучли соғинч сабабли мусофир ва ғарибга етадиган бир дарддир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11211. Тушкун кайфият ва ноумидликка учраяпсизми?!
«Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузга): «Шак-шубҳасиз, Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман», деб ёзиб қўйгандир. Албатта Аллоҳ Кучли, Қудратлидир» (Мужодала сураси, 21-оят).
«Ўзимиз баракотли қилган ернинг машриқ ва мағрибларига бу бечора қавмни ворис қилиб қўйдик» (Аъроф сураси, 137-оят).
«Аниқки, Бизнинг пайғамбар бўлган бандаларимиз ҳақида: «Шак-шубҳасиз, улар қўллаб-қувватлангувчилардир ва шак-шубҳасиз, Бизнинг қўшинимиз (яъни, пайғмбарлар ва уларга иймон келтарган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар», деган Сўзимиз ўтган — собит бўлгандир» (Соффат сураси, 171-172-оятлар).
Туйнукларнинг барчаси ёпилганини ҳис қилганингизда, очилиши маҳол бўлган туйнукдан Аллоҳнинг лутфу карами етиб келади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11209. Иши юришмаган, омадсизларнинг узр-баҳоналари
1. “Шуни эртадан бошлай қоламан...”
2. “Мен жуда чарчаганман...”
3. “Мен хўрланганман...”
4. “Вақтим етмаяпти...”
5. “Мен ҳеч нарсани яхши қилолмайман, эплолмайман...”
6. “Бу менинг айбим эмас...”
7. “Ҳар бир муваффақиятга эришган одам фирибгарлик билан бунга эришган..”
8. “Айтишга осону, амал қилиш қийин-да...”
Омадсиз бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11207. Салафлардан бирлари айтади: “Шайтон алайҳи лаъна шундай деркан: “Одам боласини бир нарса устидан зафар қучсам, кейин тарк этиб қўяверардим, кейин қанақа ибодат қилса қилаверсин”. Ундан: “Қайси амал экан?” деб сўрашди. Шайтон: “Касбини, тирикчилигини ҳаромдан қилиб олсам бўлди. Шундан сўнг еса ҳаромдан ейди, ичса ҳаромдан ичади, агар кийса ҳаромдан кияди, садақа қилса ҳаром молидан садақа қилади. Рўза тутиб ифтор қилса, у ҳам ҳаромдан топгани билан бўлади. Агар уйланиб оила қурса ҳам ҳаром молдан сарфлаб уйланади ва ҳаж қилса, ҳаром мол-дунёдан сарфлаб ҳаж қилади”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11205. Имом Моликнинг “Муватто”си қўлёзмаларидан бирининг бош варағида Ибн Ваззоҳ Қуртубий айтган ушбу гўзал дуо битилган: “Аллоҳумма, лаа тутъиб баданий фий толаби маа лам йўқсам лий”- Аллоҳим, жисмимни менга тақсим этилмаган нарса(ризқ)ни талаб қилиш билан машаққатга қўймагин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11203. Агар Аллоҳ таоло умматга ёрдам, нусрат беришни хоҳласа, уларнинг ва уларнинг душманларининг ҳаёллари, хотирларига келмаган сабабларни ато қилиб, пайдо этади. Ва Унинг аскарларини Ўзидан ўзга ҳеч ким билмас. “Ва осмонлару ернинг лашкарлари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир”, (Фатҳ сураси, 7-оят).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11202. Ибн Қудома Мақдисий раҳимаҳуллоҳ деди: “Билгинки, жуда кўпчилик одамлар (атрофдаги) бошқа одамларнинг мақтовини яхши кўриш ва уларнинг айблаб, мазаммат қилишларидан қўрқув сабабидан ҳалок бўлдилар. Уларнинг бу ҳаракатларининг бари инсонларни рози қилишга интилиш ва уларнинг кўнгилларига мувофиқ келиш учун бўлган уринишдир. Мақталишни орзулаш ва уят қилинишдан қўрқиш муҳликот - ҳалок қилувчи хислатлардан бўлиб, муолажа қилиш ва даволаш зарурдир”.
“Мухтасару минҳажул қосидийн” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11224. Энг қийин зиддият, номутаносибликлардан бири, Ғарб каби (яъни, унинг маданиятига эргашиб аҳлоқсизлик, одобсизлик билан ва нафс ҳоҳишлари ортидан “эркин”) яшашни ва саҳобалар каби (яъни, энг юксак инсоний фазилатлар соҳиблари бўлган зотлардек) ўлишни хоҳлайдиган жамиятдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11222. Қурайш мушриклари Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламни ва саҳобаи киромларни айблайдиган турли қасидаларни тўқиб юришарди. Ушбу қасидалар бизгача етиб келмаган. Сабаби, мусулмонлар уларни нақл қилишмаган ва эътибор беришмаган. Шу сабаб улар йўқ бўлиб кетган.
Саййидимиз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ботилни унга сукут қилиш билан даф этинглар. Уни гап-сўз қилиб тарқатиб юрманглар, токи бузғунчи одамлар бундан уйғониб олмасинлар”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Бу - Қуръондир!
🕌 Қуръони каримда ишлатилган биргина - أَنُلْزِمُكُمُوهَا "анулзимукумууҳаа" сўзини таржима қилиш учун инглиз тилида еттита сўз ишлатилади. - Shall we compel you to accept it. (... уни сизга мажбурлаймизми?!)
قَالَ يَا قَوْمِ أَرَأَيْتُمْ إِن كُنتُ عَلَى بَيِّنَةٍ مِّن رَّبِّي وَآتَانِي رَحْمَةً مِّنْ عِندِهِ فَعُمِّيَتْ عَلَيْكُمْ أَنُلْزِمُكُمُوهَا وَأَنتُمْ لَهَا كَارِهُونَ
Аллоҳ таоло айтади: "У: «Эй қавмим, айтинг-чи, агар Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлган бўлсам ва У менга Ўз ҳузуридан раҳмат берган бўлса-ю, сизга махфий қолган бўлса, гарчи ёқтирмасангиз ҳам, уни сизга мажбурлаймизми?!» – деди". Ҳуд сураси, 28 - оят.
@arabicuz
11220. Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга динимда кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу – Аллоҳнинг Ўзи менга муҳим ишларимда кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга душманлик қилганларга кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга ҳасад қилганларга кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга зиён бергувчилардан кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга ўлим вақтида кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга қабр савол-жавобида кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга мезон олдида кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу - Аллоҳнинг Ўзи менга сирот устида кифоя қилувчидир
Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа илла ҳува алайҳи таваккалту ва илайҳи унийбу! (Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя, Ундан ўзга илоҳ йўқ ва Унга таваккал қилдим ва Унга қайтаман!)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11218. Ёшинг улғайиб қарияпсан дейишса, тасдиқлама. Жисминг руҳинг солинган бир идиш холос. Руҳ эса ёшармайди ҳам, қаримайди ҳам. Руҳ бизнинг оламимиздан ўзга бир оламдан бўлиб, унинг ҳақиқатини фақат Аллоҳ билади. Руҳингни фақат жисминг катакларига қамаб олма, балки ҳаёллар ва орзулар ичра парвоз қилдир. Ҳар бир босажак қадамларингда Аллоҳга ишонгин, барчага ёрдам бер ва муҳаббат улаш, барча ерда яхшилик уруғларини эккин. Мўминга роҳат Роббиси билан бўладиган учрашувдадир.
Кўпчилигимиз ушбу иборани хато тушунамиз. (Аллоҳ билан бўладиган) учрашув фақатгина ўлимдан кейин бўлишини шарт этилмайди.
Намоз – лиқо, учрашувдир. Муножот учрашув, зикр учрашув, тафаккур учрашув, садақа учрашув, Қуръони карим тиловати учрашув, йўлиқишдир. Бирру волидайн (ота-онага яхшилик қилиш) учрашув, силаи раҳм (қариндош-уруғлар билан алоқани ушлаш) учрашув ва одамларга таваддуд меҳр-муҳаббат кўрсатиш – буларнинг барчаси Аллоҳга йўлиқишни кўринишларидир. Илм ўқиш учрашув, одамларга одоб ила муомалада бўлиш учрашув ва қиёми лайл, таҳажжуд намози учрашув, касални бориб кўриш учрашув ва мусулмонларнинг ташвишларини аритиш ҳам учрашувдир. Кўрдингизми, Аллоҳга учрашишнинг қанчалаб фурсат, имконлари бор?
“Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббининг ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин”, Каҳф сураси, 110-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11216. Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки, дунёда шуҳрат либосини кийса, қиёмат кунида Аллоҳ унга хорлик либосини кийгазади».
Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🕋 عشر أماكن في المسجد الحرام يستجاب فيها الدعاء
ليس على ظهر الأرض بقعة يستجاب فيها الدعاء في عشر مواضع منها إلا البيت الحرام .وهي :
١- في جوف الكعبة
٢- عند الركن اليماني
٣- عند الحجر الأسود
٤- عند الملتزم (المسافة من باب الكعبة إلى الحجر الأسود)
٥- خلف مقام سيدنا إبراهيم
٦- عند حجر سيدنا اسماعيل
٧- عند جبل الصفا
٨- في المسعى بين الصفا والمروة
٩- عند جبل المروة
١٠- عند شرب ماء زمزم
رزقنا الله وإياكم الوقوف فى هذة الأماكن المباركة
اللهم اسقنا من ماء زمزم فى مكة والمدينة قريبا واسقنا من يد رسولنا الكريم شربه هنيئة لا نظمأ بعدها ابدا اللهم ارزقنا وإياكم الحج والعمرة هذا العام وكل مشتاق.
🕋 Масжидул ҳаромдаги дуо ижобат бўлувчи 10 та ўрин
Ер юзининг бирон парчасида Масжидул ҳаромдаги каби бир жойнинг ўзида ўнта ери ижобат ўрни бўлган жой йўқдир. Улар :
1. Каъбанинг ёнида.
2. Рукни Ямонийнинг олдида.
3. Ҳажарул асвад (қора тош)нинг олдида.
4. Мултазам олдида. (Каъба эшиги ва Ҳажарул асвад ўртасидаги оралиқ).
5. Мақоми Иброҳим алайҳиссалом ортида.
6. Ҳатим – ҳажари Исмоил алайҳиссалом олдида.
7. Сафо тоғи олдида.
8. Сафо ва Марва ўртасида саъйи вақтида.
9. Марва тоғи олдида.
10. Замзам сувини ичишдан олдин.
Аллоҳ таоло сизу бизга ушбу муборак маконларда туришни насиб этсин!
Аллоҳим, бизга яқин фурсатларда Маккада ва Мадинада замзам сувларидан ичишни насиб эт!
Ҳурматли Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ичган одам кейин асло чанқамайдиган, ёқимли ҳавзи Кавсар сувидан ичишни насиб эт!
Аллоҳим, бизни, сизни ва барча муштоқ турганларни ҳаж ва умра амалларига мувваффақ этсин!
@arabicuz
11214. «Билингки, сўфийлик йўли солиҳларнинг йўлидир ва у саҳобалар тобеинлар ва ҳақ ва ҳидоят устида бўлган улардан кейингилар бўлмиш умматнинг салафлари ва киборларининг йўлидир. Бунинг асли, манбаи эса ибодатга берилиш, Аллоҳга садоқат, дунёнинг зеби зийнатларидан юз ўгиришдир. Иккинчи ва ундан кейинги асрлардан кейин одамларда дунёга берилиш, унга аралашиш кенг тарқала бошлаган вақтда сўфийлик кўринишида ибодатга мустаҳкам бўлган инсонлар ажралиб, хослана бошлади. Кўплаб илмлар девон қилиб битилгач, фиқҳ ва усуллари борасида фақиҳлар етишиб чиққач, тавҳид ва тафсир ва ундан бошқа илмлар такомиллашгандан сўнг, ушбу тасаввуф аҳли бўлган кишилар ҳам ўз тариқатлари ҳақида асарлар битишди, улардан вараъ ва муҳосабатун нафс, олиш ва тарк қилиш ҳақида асар ёзганлари бўлди, улардан адаб ва сулук ҳақида ёзганлари бўлди ва уларни барини жамлаган ҳолда асарлар битган олимлар бўлишди.
“Ҳидаяту роғибийн” асаридан. Аҳмад Набвий Азҳарий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11212. Айтаманки: “Олтита нарса борки, бандани Аллоҳнинг азоби ва мўминларнинг маломатидан тўсади:
1. Тавба.
2. Истиғфор.
3. Ёмонликларни ўчириб юборувчи яхши амаллар.
4. Дунёвий мусибатларга сабр қилиш.
5. Шафоатчи зотнинг (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) шафоати.
6. Раҳмлиларнинг раҳмлиси(Аллоҳ)ни раҳмати.
Ушбулар Аллоҳнинг азоби ва ваъидни вожиб қилувчи ишлардан тўсар экан, у ҳолда Аллоҳ азза ва жалладан бизни тавба қилувчилар, истиғфор айтувчилар, сабр қилувчилар ва ёмонликлар ортидан яхшиликлар қилувчилардан этишини умид қиламиз!
Ҳамда Аллоҳ таолодан бизга раҳматини ато этишини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шафоатларини насиб этишини сўраймиз!
Вассаламу алал мурсалийн валҳамдулиллаҳи роббил аламийн, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм!
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11210. Илм - Аллоҳдан қўрқишдир
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан бир савол сўралди. У зот: “Билмайман”, деб жавоб берди, сўнг кетидан: “Ибн Умар бизга бу иш учун фатво бер дейишингиз билан елкаларимиз сизларга жаҳаннамга кўприк бўлишини истайсизларми?” деди.
Ибн Муборакнинг “аз-Зуҳду вар-рақоиқ” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11208. Аллоҳ таолодан (ато этганига, қадарига) рози эмас экансан, у ҳолда қандай қилиб У сендан рози бўлишини сўраяпсан?
Яҳё ибн Муъоз.
Изоҳ: Бир киши Каъбани тавоф қилиб юриб шундай дуо қиларди: «Роббим, Сен мендан розимисан?..». Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи ўтиб кетаётиб унинг бу гапларини эшитиб қолибдилар. У кишига: «Эй одам, сен Аллоҳдан рози бўлганмидинг-ки, У сендан рози бўлсин?!» дедилар. Бояги киши: «Астағфируллоҳ! Аллоҳ мендан рози бўлишини сўраб турсаму, қандай қилиб мен Ундан рози бўлишим мумкин?» дебди. Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар бошинга мусибат келгандаги мамнуниятинг бир нарсага эришгандаги мамнуниятинг билан бир хил бўлса, бу сени Аллоҳдан рози эканлигингни билдиради», дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11206. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир хотин ёш гўдакни кўтариб: «Ё Расулуллоҳ, бунинг учун ҳам ҳаж бўладими?» деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, (унга ҳаж бўлиб) сенга ажр бўлади», дедилар.
Имом Насоий ривояти.
Изоҳ: Имом Муслимнинг ривоятида қўйидагича келади, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Равҳо деган жойда бир тўда отлиқ кишиларга йўлиқиб: «Ким бу қавм?» деганларида, улар: «Биз мусулмонлармиз, ўзингиз кимсиз?» дейишди. У зот: «Аллоҳнинг расулиман», дедилар. Бир хотин ёш гўдакни кўтариб: «Бунинг учун ҳам ҳаж бўладими?» деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, (унга ҳаж бўлиб) сенга ажр бўлади», дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11204. Фозил кишилардан бири айтади: Укам отамнинг ҳаётининг сўнгги тунида у билан бирга эди. Отам тунги соат иккида укамни уйғотибди: “Эй Саид, тур уйғон... Ўлим ташриф буюрди... Юзимни қиблага буриб қўйишингни истайман”, дебди. Қўрқиб туриб кетдим, ҳикоя қилади укам. Отам сўзини такрорлар ва: “Шошил, юзимни қиблага бур” дерди. Юзини қиблага бурдим, у уч марта таҳлил, “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтди ва вафот қилди. Ҳадиси шарифда келади: “Мўминга ўлим ҳозир бўлса, унга Аллоҳнинг розилиги ва икромидан башорат берилади..”
Изоҳ: Ҳадисниннг тўлиғи қуйидагича: Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга йўлиқишни истаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Ким Аллоҳга йўлиқишни истамаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди». Оиша [ёки у зотнинг завжаларидан бири]: «Ахир биз ўлимни ёқтирмаймиз ку», деди. У зот шундай дедилар: «Бу эмас. Мўминга ўлим ҳозир келса, унга Аллоҳнинг розилиги ва икромидан башорат берилади. Шунда унинг учун келгусидагидан ёқимлироқ нарса бўлмай қолади. Натижада у Аллоҳга йўлиқишни истаб қолади ва Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Кофирга ўлим ҳолатига тушса, унга Аллоҳнинг азоби ва уқубатидан башорат берилади. Шунда унинг учун келгусидагидан ёқимсизроқ нарса бўлмай қолади. У Аллоҳга йўлиқишни истамайди, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Дажжол Байтил Мақдисга киролмайди
“Дажжолнинг оёғи, биронта маконга етмай қолмайди. Лекин Макка, Мадина, Байтул Мақдис ва Тур тоғи бундан мустасно. Чунки фаришталар уни бу жойлардан қувиб чиқаради”.
Имом Қуртубийнинг “Тазкира” китобидан.
Изоҳ: Маълумки, Байтил Мақдис Каъбадан кейин ибодат учун қурилган иккинчи уйдир. Аксар пайғамбарлар шу ерга юборилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечасида, аввало Байтил Мақдисга борганлар. У шунингдек, аввалги пайғамбарларнинг қибласи ҳамдир. Аллоҳ таоло Каъбани қибла қилиб белгилагунига қадар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Байтил Мақдисга юзланиб намоз ўқиганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечасида Байтил Мақдисда барча пайғамбарларга, Одамдан Исо алайҳимуссаломгача имом бўлиб намоз ўқидилар.
@arabicuz