11200. Сени қаттиқ огоҳлантираман, сўнгра яна қаттиқ огоҳлантираманки, аёллари эркакларидан ҳайиқмайдиган уйдан асло уйланмагин.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11198. Шайх Али Собунийдан шайх Салмон Авда сўради: “Китобларингиз ичида ўзингиз энг яхши кўрган китобингиз қайси, эй шайх?”. Шайх жавоб бериб: “Тафсири аяти аҳкаам” («Равоиъул баян фий тафсири аятил аҳкаами минал Қуръан”) асаридир”, дедилар.
Изоҳ: Аллома шайх Муҳаммад Али Собунийнинг “Софват ат-тафосийр”, “Равоиул баян фий тафсирил Қуръаан” ҳамда “Мухтасар тафсири Ибн Касийр” каби китоблари ҳам Ислом оламида машҳур. «Равоиъул баян фий тафсири аятил аҳкаами минал Қуръан » гўзал услуб ва тартиб билан ёзилган китоблар сирасига киради. Китоб икки жуздан иборат.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарихимиз
🕌 Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир
🔹Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Байтил Мақдисни анбиёлар бино қилган ва ўша ерда умр кечирганлар. Унда набий сажда қилмаган ёки фаришта қоим бўлмаган бирон қарич ер йўқдир”, деди.
🔹Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки жаннат боғларидан бир боғга қарамоқчи бўлса, Байтил Мақдисга қарасин. Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир", дедилар.
Батафсил👉ушбу ҳаволада
11195. Аёл иффатининг комиллиги шундаки, у эрининг ҳаёси ва ҳижоби хусусида қайғуриши ва қаттиқ эътиборидан ғазабланмайди, жаҳли чиқмайди.
Албатта эркак бошқа эркакнинг назарини билувчироқдир!
Шайх Аҳмад Тоййиб.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11192. (Шонли тарихга эга) Андалусда ҳар бир мусулмоннинг уйида (оқава сувларни чиқариб ташлаш) канализация тизими, чўмилиш ҳаммоми ҳамда ўта юксак озодалик ҳукм сурган бир вақтнинг ўзида европаликлар Европа кўчаларида оқиб ётган ахлат ва сийдикларга оёқлари булғанмаслиги учун жуда баланд тагликли тахта сабо - бошмоқлар кийиб юришарди.
Томас Шварц, олмон тарихчиси.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11190. Мўғул-татарлар 1219 мелодий санада мусулмон юртларига бостириб кириб, у ерларда 800 мингдан кўпроқ мусулмон аҳолини ўлдирганлар. Мана шу вақт ҳодисаларни мусулмон тарихчи ибн Асирдан девон қилиб (солнома) битишини талаб қилишди.
Ибн Асир шунда бу ҳолни дунё тугаб, қиёмат аломатлари бошланибди дея гумон қилганлар ва тарихнинг бу (ўта аламли ва даҳшатли) лаҳзаларини битишдан бирон фойда йўқ, деб рад қилган эканлар. Айнан ўшанда қуйидаги машҳур сўзларини: “…Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди? Эҳ қанийди, онам мени туғмаганида эди, кошки бундан илгари ўлсам-у, бутунлай унутилиб кетсам эди!...”, айтган эдилар.
Орадан саноқли йиллар ўтиб, мўғул-татарлар Айнул Жолут деган жойда музаффар лашкарбоши Сайфиддин Қутуз раҳимаҳуллоҳ томонидан мағлубиятга учратилдилар. Аллоҳ таоло айтади: “Ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар булардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, уларга касб қилган нарсалари асқотмади”, (Ғофир сураси, 82-оят).
Изоҳ: Иззуддин Али ибн Муҳаммад ибн Асир Жазарий, машҳур тарихчи ва насл-насаб илмининг билимдони.
Китоблари: 1. «Ал-комил фит тарих» (бу китоб Одам алайҳиссаломдан бошлаб, ҳижрий 628 йилгача бўлган тарихни ўз ичига олган. Айниқса, унда пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари ўзига хос услубда баён қилинган.
2. «Усдул ғоба фи маърифатис саҳоба» (абжад ҳарфи тартибида 7500 саҳоба ҳақида маълумот берувчи беш жузли китоб).
3. «Ал-лубоб» (имом Самъонийнинг «Ал-ансоб» китоби қисқартмаси).
4. «Ал-жомеул кабир» (балоғат фани бўйича).
Бошқа асарда қуйидагича келган:
«Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир оёғимни олдинга боссам, иккинчисини олиб қочардим. Ким ҳам ислом ва мусулмонларнинг ҳалокати эълонини ёза оларди? …Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди? Эҳ қани, онам мени туғмаганида эди, кошки бундан илгари ўлсам-у, бутунлай унутилиб кетсам эди! Мен ёзишга ботина олмай турганимда, дўстларимдан бир гуруҳи бу воқеаларни ёзишимга ундашди, сўнгра фикрладим, буни ёзишни тарк қилмоғимнинг фойдаси йўқ экан. Яъни қиссанинг ёзилишию ёзилмаслиги, ўлимни ёки қиёматни олдин ҳам, кейин ҳам қила олмас экан. Шундай экан, бундан сўнг мусулмонлар ундан фойдаланишлари учун ёзилмасинми?».
Ибнул Асир, ал-Камил фит-Тарих
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11188. Фотиҳа сурасининг ҳадаф, мақсадлари
Ақидавий мақсади:
Аллоҳнинг тавҳиди ва Уни Робб ва Ҳолиқ деб, коинотни бошқарувчиси Мудаббир деб, халқларига раҳмли эканига ва Жазо кунининг молики подшоҳи деб иймон келтириш.
Тааббудий мақсади:
Ибодатда ёлғиз Аллоҳни яккалаш;
Ёрдам, мадад исташ;
Ҳидоят сўраш;
Сирот-тўғри йўлда истиқомат сўраш;
Ушбу йўлда собитлик сўраш.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11186. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртаси, жаннатнинг энг олийсидир. Унинг усти Раҳмоннинг Аршидир. Ундан жаннатнинг анҳорлари отилиб чиқади», дедилар”.
Имом Бухорий ривояти.
Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирса, намозни қоим қилса, Рамазон рўзасини тутса, Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилса ҳам, туғилган ерида ўтирса ҳам, уни жаннатга киритиш Аллоҳнинг зиммасида ҳақ бўлади». «Эй Аллоҳнинг Расули, буни одамларга етказмаймизми?» дейишди. У зот шундай дедилар: «Жаннатнинг юзта даражаси бор. Уларни Аллоҳ Ўз йўлидаги мужоҳидлар учун тайёрлаб қўйган. Ҳар икки даражанинг ораси осмон билан ернинг орасича. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртаси, жаннатнинг энг олийсидир. Унинг усти Раҳмоннинг Аршидир. Ундан жаннатнинг анҳорлари отилиб чиқади».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11184. Ҳакимдан сўрашди: “Чин дўстингизни қандай билиб оласиз?”. Жавоб берди: “У менинг ташвишларимни кўтаради, ҳолимни сўрайди, камчилигимни тўлдиради, айбу хатоларимни кечиради ва менга Роббимни эслатади”. У зотдан: “Уни қандай мукофотлайсиз?”, дея сўрашди. “Ортидан ҳаққига ғоибона дуо қиламан”, дея жавоб берди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11182. Араб тилининг дурларидан
Биринчи бўлиб узр сўраган жасурроқдир.
Биринчи бўлиб кечирган кучлироқдир.
Биринчи бўлиб унутган бахтлироқдир!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11180. Бир йигит ҳикоя қилади: “(Масжидда) намозни якунлаб чиқаётиб кўзим ногиронлик аравачасидаги ёши улуғ, виқорли бир мўйсафидга тушди. Ходими уни етаклаб борарди. Олдига яқинлашдим ва салом бериб пешонасидан ўпдим ва: “Ҳаққимга дуо қилинг, амаки”, дедим. У мендан: “Отанг борми?”, деб сўради. “Ҳа”, дедим. У яна: “онанг борми?”, деб сўради. “Ҳа”, дедим. У зот ўтган умрнинг изтироб ва ташвишларига тўла юзи ила боқиб табассум қилди ва: “Ундай бўлса, сен катта тижоратчи, савдогар экансан. Тижорат бойликларингни эҳтиёт қил, болам. Менинг болаларим бўлса савдоларини қўлдан чиқаришди, зое қилишди....”, деди. Этим жимирлаб, қалбим титраб кетди. Яна бир карра пешонасидан ўпиб, йўлимга равона бўлдим. Тилимда бўлса: “Тижоратингни эҳтиёт қил, болам, чунки у фойдали савдодир...”, деган сўзларини ғўлдираб борардим.
Ҳар бир ўғил-қизга насиҳат шулки, фурсат ўтиб қолмасидан аввал оталарингиз ва оналарингиз тижоратларингизни тиклаб олинг, уларни асраб-авайланг.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11178. Аллоҳ таолонинг ал Жаббор исмининг маъносини биласизми?
Нимаики ғам-қайғу бўлса, У аритувчидир. Нимаики дард, хасталик бўлса У шифо берувчидир. Нимаики бало-офат бўлса, У даф қилувчидир. Баъзан, қалбингда шу қадар алам, оғриқлар тўпланиб қоладики, ҳаёлингда булардан қутулишни асло иложи йўқ ва токи тирик экансан бу азоблардан нажот йўқдек туюлади. Ана ўша вақтда Жаббор Зот – Аллоҳ қалбингдаги барча алам-азобларни ҳавода парланиб, йўқ бўлиб кетишига мажбурлайди. Шундан сўнг у (тозаланган қалбинг) сенга бир толаси ўзгариб, тегилмагандай ўзингга қайтади.
Изоҳ: «Ал-Жаббор» сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат қилади, ҳар бир қийналганни енгилликка чиқаради, мусибатга учраганларни сабот ва сабрга муваффақ қилади, агар мажбуриятларини адо қилишса, мусибат эвазига улкан ажрга мушарраф қилади. Синиқ қалблар у Зот сабабли тузалур. Ал Жаббор сўзи Қуръони каримда бир жойда, Ҳашр сурасининг 23-оятида зикр қилинган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11176. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Араблар айтган энг кучли шеър Лабиднинг сўзидир. У: «Билиб қўйингки, Аллоҳдан бошқа барча нарса ботилдир», деган эди», дедилар».
(Имом Муслим ривоят қилган).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11174. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ: “Илм Аллоҳ томонидан ризқ бўлиб, уни хоҳлаган бандасига ато этади”, дедилар.
“Сияру аъламин нубало” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11172. Ақл қалбда жойлашган ва унинг шуълалари миягача етиб туради. У инсонларда турлича бўлиб, ўзгариб туради.
Ақл икки турлидир: Ухровий ақл ва дунёвий ақл. Баъзи инсонларнинг ақллари дунёвий яхшидир. Лекин у охират ишларида “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ” дейди, намоз ўқийди, лекин ақли дунёга боғланган бўлади. Дуода келади: “Дунёни бош қайғумиз, илмимизнинг етган жойи қилмагин”. (Термизий ривояти).
Баъзи инсонларнинг дунёвий ақллари енгил, лекин ухровий ақллари кучли бўлади. Улар (мажозан) ишонч билан қабр оламига, барзаҳ томон, ҳашр томон, ҳисоб томон борадилар. Уларга саҳифалари берилади ва кўрадиларки, амаллари яхши эмас. Шунда улар дунёга қайтадилар ва ухровий амаллар билан машғул бўладилар.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11199. Асмоий деди: “Кишининг вафоси ва аҳдига вафосини билмоқчи бўлсанг, унинг ватанига ва дўсту яқинларига бўлган соғинч, иштиёқига ҳамда ўтган кунларига қайғуриб йиғлашига назар солгин”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11197. Ҳаётда ҳали олдингда таълим олиб ўрганадиган дарсларинг кўп. Уларнинг аввалларидан бири, ҳар бир одамни ўзининг табиий ўрни ва лойиқ ҳажмига қўйиб олишингдир.
Жуброн Халил Жуброн.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11196. Саба маликаси: “У (Малика): «Эй аъёнлар! Менга бу ишимда фатво беринглар. Сизлар шоҳид бўлмагунингизча, мен бир ишга қатъий қарор қилмасман», – деди”, Намл сураси, 32-оят.
Фиръавн: “...«Мен сизга ўзим кўраётган нарсадан бошқани кўрсатмасман ва сизларни тўғрилик йўлидан бошқага «ҳидоят» қилмасман», – деди”, Ғофир сураси, 29-оят.
Фақат ўзиникини тўғри деб билиш, қайсарлик ва (зулм билан) яккаҳокимлик қилиш соҳибини ҳалокатга элтади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11194. Дуру гавҳар каби насиҳатлар
Аллоҳ билан сидқу садоқат ила алоқада бўл.
Одамлар билан инсоф ила муомалада бўл.
Ўз нафсинг билан талабчан, қатиққўл муомалада бўл.
Фақирлар билан саховатла муомала қил.
Болалар билан раҳм-шафқат ила муомала қил.
Аҳбоб-дўстларингга яхши тавсия, насиҳатда бўл.
Душманларингга ҳалимлик ила муносабатда бўл.
Жоҳил билан (тенг бўлмай) сукут ила муомала қил.
Ниҳояси қандай бўлсада, меҳрибонлигинг ва кўнгилчанлигингдан асло ҳижолат бўлма. У заифлик эмас, қайтанга қувват, қудратдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11191. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Уҳуддир. У тоғдир. У бизни яхши кўради, биз ҳам уни яхши кўрамиз”, дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11189. (Болалагимизда сервантдаги идишлар) Биз улғайиб вояга етган бўлсакда, ҳали-ҳануз буларда чой ичмабмиз.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11187. Ҳамма нарсани эрта тушуниб олган бизга ҳали-ҳануз (ҳаёт моҳиятини) англамасдан тортишиб, бақириб-чақираётганлардан бироз дам олишимиз учун бошқа бир Ер шарига муҳтожмиз.
Габриел Маркес, давлат арбоби, ёзувчи.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11185. Ваҳб деди: Аҳмоқ шундай кишики, агар сўзласа аҳмоқлиги фош бўлиб қолади, агар жим турса айби кўриниб қолади, бир иш қилса бузади, тарк қилса зое қилади. Унга тааллуқли бирон илм йўқ, бирон бошқанинг илмини унга манфааати йўқ. Онаси “қанийди уни йўқотиб қўйсам бўлмасмиди”, дея орзулайди. Аёлни уни ғойиб бўлиши орзуласа, қўшниси усиз ёлғиз қолишни орзу қилади. У билан бирга ўтирган суҳбатдоши бўлса, ундан ҳадиксирайди. Фараздақдан ёш йигитлик вақтида сўрашди: “Ўзинг аҳмоқ бўлсанг-у лекин, юз минг диноринг бўлса, бундан хурсанд бўласанми? , деб сўрашди. У: “Аҳмоқлик мени бир жиноятга етаклагандан кўра, молим кетгани яхши. Токи аҳмоқлигим менда қолмаса бўлди” деди.
“Адабуд дуня вад дийн” асаридан.
Изоҳ: Аҳмоқ - ақл билан иш қилмайдиган, ақлга зид, бемаъни ишлар қиладиган, шундай ишларга йўл қўядиган киши.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11183. Кимки (ўзгаларга) азият беришдан сақланса, унга бирор киши душманлик қилмайди.
Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11181. Уйланиш ризқ сабабидир
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч тоифага ёрдам бериш Аллоҳнинг зиммасидадир: Аллоҳ йўлидаги мужоҳид; шартлашилган нарсани адо этмоқчи бўлган мукотаб қул; иффатини сақлаш учун уйланмоқчи бўлган киши».
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11179. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу умрининг охирида дер эди: “Аллоҳумма инний аъузу бика ан азния, ав аъмала бикабийротин фил ислам” – Аллоҳим мен Сендан зино қилиб қўйишдан ва Исломда гуноҳи кабира қилиб қўйишдан паноҳ сўрайман”.
Баъзи асҳоблари унга: “Сиздай киши шундай деяптими, хавотирга тушяптими? Ёшингиз бир жойга бориб, шаҳватларингиз ҳам сўнган бўлса! Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган ва у зотдан ваъда олган бўлсангиз”, дейишди. Шунда у зот: “Ҳолингга вой бўлсин, (қандай хотиржам бўлайин) Модомики иблис тирик экан, ўзимга ишонмайман”, деб жавоб берди.
Имом Байҳақийнинг “Шуъабул ийман” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11177. Тоза асал ва (таркиби) аралаштирилган асалнинг фарқлари
Тоза асал
1. Ёпишқоқ ва қуюқ ширали бўлади.
2. Таъми оғизда тезда аралашиб кетади.
3. Сувда яхши аралашмайди, балки тубига чўкади.
4. Қоғоз салфеткалар уни шиммайди.
5. Гул чанглари сабаб таркибида баъзи аралашмалар бўлади.
6. Тез кристаллашиб қолади ва кўпик бўлмайди.
Таркиби бузилган, аралаштирилган асал
1. Ёпишқоқ, лекин жуда енгил, суюқ бўлади.
2. Таъми оғизда узоқ сақланиб туради.
3. Сувда ипчаларга ўхшаб эрийди ва сув ранги хиралашиб қолади.
4. Қоғоз салфеткаларга шимдирилади.
5. Таркибида аралашмалар кўзга ташланмайди.
6. Қобиқ ва кўпиклар ҳосил қилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11175. Араблар айтади: Эркак киши токи аёллардан (миш-миш, ғийбатларига қулоқ тутиб) хабар кутадиган бўлмагунича, уларнинг ишлари билан ўралашиб қолмагунича ва натижада пастлаб, майдалашиб кетмагунча обрўли, баланд ғурурли бўлишда давом этади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11173. Зайд ибн Ваҳб айтади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни шундай деяётганини эшитдим: «Сизлар ҳозир фуқаҳолари кўп, хатиблари оз, берувчилари кўп, сўровчиси оз бўлган замонда яшамоқдасизлар. Бунда амал ҳавойи нафсга раҳбардир. Ҳали сизлардан сўнг хатиблари кўп, фақиҳлари кам, сўровчиси кўп, берувчиси кам бўлган замонлар келади. Унда ҳавойи нафс амалга раҳбарлик қилади. Билингларки охири замонда тўғри йўлга, ҳидоятга йўллаб қўйиш, баъзи амаллардан кўра хайрлироқ бўлади".
Имом Бухорийнинг “Адабул муфрад”идан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11171. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатдаги Ғурфа (хона)ни худди осмондаги юлдузни кўрганингиздек кўриб туришади».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube