arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

2468. Дунё учун гўё абадий яшайдигандек машғул бўл. Охиратинг учун гўё эртага ўладигандек машғул бўл!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2466. Саҳиҳ ривоятда шундай дейилган: «Инсонлар ҳадеб савол беравериб, ниҳоят: «Бутун махлуқотни Аллоҳ яратган. Унда Аллоҳнинг Ўзини ким яратди?» дейишгача боришади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса, «Ааманту биллааҳи ва русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим), деб айтсин».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг хаёлига васвасали фикр келса, уч марта «Ааманнаа биллааҳи ва биросуулиҳ», десин. Шу дуони айтса, васваса ундан кетади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Усмон ибн Абул Осий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон менинг намозим билан қироатимга халақит қилиб, чалкаштириб юборяпти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, бу – «хинзаб» деган шайтондир. Унинг келганини сезсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тилаб, чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен у зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди».
Имом Муслим ривояти.
Абу Зумайл розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: «Кўнглимда алланималарни сезяпман», дедим. У зот: «Нима экан у?» дедилар. «Аллоҳга қасамки, уни ҳеч кимга айтмайман», дедим. У зот: «Бирор шак-шубҳа бўляптими?» деб кулдилар. Сўнг: «Бирор киши шак-шубҳадан омонда бўлмаган. Ҳатто Аллоҳ таоло: «Агар Биз сизга нозил қилган нарсага шубҳада бўлсангиз...» деган оятни нозил қилган (Юнус сураси, 94-оят). Кўнглингга нимадир келса, «Ҳувал аввалу вал аахиру ваз-зоҳиру вал баатину ва ҳува бикулли шай`ин ъалийм» (У Зот аввал ва охирдир, У Зот зоҳир ва ботиндир. У Зот ҳар бир нарсани билувчидир) дегин», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Устоз Абулқосим Қушайрийнинг рисолаларида Аҳмад ибн Ато Рузборийдан шундай ривоят келтирилган: У киши айтадилар: «Таҳорат қилганимда сувни кўп ишлатиб юборгандай бўлдим, ичимда ғашлик пайдо бўлди. Кейин: «Роббим, афв эт, афв эт», дедим. Шунда: «Афв илмдадир», деган нидо эшитилди. Сўнгра мендан ҳалиги ғашлик кетди».
Баъзи уламолар: «Намоз, таҳорат ва шунга ўхшаш нарсаларда васвасага тушган кишининг «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини айтиши мустаҳабдир, чунки шайтон бу калимани эшитса, узоқлашади», дейишган.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу» калимаси зикрнинг бошидир. Шунинг учун умматнинг улуғлари, солиҳларнинг тарбиячилари, муридларга одоб берувчилар шу калимани доимо айтиб юришни буюришган.
Саййид Аҳмад ибн Абул Ҳаворий айтадилар: «Абу Сулаймон Доронийга бориб, менга васваса оралагани тўғрисида шикоят қилдим. У киши: «Агар сендан васваса кетишини хоҳласанг, қай вақт бўлса ҳам, хурсанд бўлиб юр, чунки мўминнинг хурсандчилигидан кўра шайтонни ғазаблантирадиган нарса йўқдир», дедилар».
Баъзи уламолар: «Иймони комил киши васваса билан синалади, чунки ўғри ҳеч қачон хароба уйни ўмаришни қасд қилмайди. Шунинг сингари шайтон ҳам иймони заифни эмас, балки иймони комил одамга тажовуз қилади», дейишган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2464. Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга: «Доктор! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди. Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?» дедим. У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим. У: «Аччиқ бўлади», деди. Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади», дедим.
Доктор Ёсир Дарвиш.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2462. Шайтоннинг инсонга қўядиган энг биринчи тузоғи унинг тилини зикрдан тўхтатишдир. Агар тил боғлаб, чеклаб қўйилса, инсон танасининг асосий қисмлари шайтонга таслим бўлади.
«Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслашни унуттирди» (Мужодала сураси, 19 оят)

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2460. Аҳнаф айтди: «Ўзига зулм қилган киши ўзгаларга бундан-да золимроқ бўлади. Динини яксон қилган киши шарафини ундан-да ортиқроқ яксон этувчи бўлади».
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2458. Имом Шофеъий айтдилар:
«Ким Қуръонни ўрганса, қадру қиммати ошади.
Ким фиқҳни ўрганса, шаъни юксалади.
Ким ҳадисни ёзиб олса, ҳужжати кучаяди.
Ким ҳисобни ўрганса, фикри равонлашади.
Ким араб тилини ўрганса, табиати мулойимлашади.
Ким ўз нафсини (шаҳват ва гуноҳлардан) эҳтиёт қилмаса, амали наф бермайди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2456. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаанал маликил қуддуус, Роббил малааикати вар-рууҳ, жаллалтас-самаваати вал ардо бил ъиззати вал жабаруут» (фаришталарнинг ва Жаброил алайҳиссаломнинг Робби ва Қуддус, Малик сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман. Еру осмонларни иззатинг ва жабарут сифатинг ила улуғладинг) деб кўп айтгин», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2454. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Узун сочларини тараб олган бир киши бир ҳуллани кийиб олиб, ўзига бино қўйиб, такаббурлик билан кетаётган эди. Бирдан Аллоҳ уни ерга юттириб юборди. Энди (ер) уни Қиёмат кунигача кўмиб бораверади».
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2452. Хавф хатарнинг қаердалигини билмаган одамнинг ўзи хатарли жойга айланиб қолади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2450. Одамлар орасида хиёнат кенг тарқалган пайтда ҳам ҳар кимга ишонавериш ожизликдир.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2448. Агар «Деворнинг ҳам қулоғи бор» деган жумлани «Ҳар бир айтилган сўзни ёзиб оладиган фаришталарнинг қалами бор» деган жумлага алмаштирсак эди, гуноҳ қилишдан қўрқадиган, фақат Роббидан умид қиладиган авлод етишиб чиққан бўлур эди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2446. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган маблағни топа олмай, Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у киши: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? «Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳаромик, ва ағниний бифазлика ъамман сиваак» (Аллоҳим, ҳаромсиз, ҳалолинг билан менга кифоя қил. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил) деган дуони ўқиб юрсанг, тоғнинг бир тарафича қарзинг бўлса ҳам, халос бўласан», деди.
Имом Термизий ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2444. Ҳадисларда «Аллоҳим! Мени мискин-бечораларни яхши кўрадиган қилгин», деган дуо бор. Олимлардан бири ушбу дуони шарҳлаб, шундай деган экан: «Мискинларни яхши кўриш Аллоҳ йўлидаги муҳаббатнинг аслидир, чунки мискинларда мол-дунё сабабли муҳаббатни юзага келтирадиган маблағнинг ўзи йўқ».

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2442. Ғам-ташвиш ва тушкунликнинг замонавий муолажаси:
Ҳар куни бирор соат дарахтларга, гулларга, уларнинг алвон рангларини томоша қилиш, табиат қўйнидаги ям-яшил манзараларга назар солиш, тафаккур қилиш тушкунлик (депрессия) ва диққинафаслик (стресс) учун муолажадир. Биз буни Аллоҳнинг қуйидаги оятидан ўрганамиз:
«Ёки осмонлар ва ерни яратган ҳамда сизлар учун осмондан сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида гўзал боғларни ўстирган Зотми?» (Намл сураси, 60 оят).
Оятдаги «боғлар» сўзи билан «гўзал» сўзи орасидаги ажойиб боғлиқликни бир тафаккур қилиб кўринг.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, боғларга назар солиш инсон руҳиятига гўзаллик ва қувонч бахш этиб, нафсдаги изтиробларни муолажа қилар экан.
Субҳааналлоҳ!

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2440. Шеър:
Қасам умринггаки, замон дилбанди,
Инсон эрур фақат ўз динин фарзанди.
Насабга суянма, тақводан кечиб,
Шайтон қуйган ғурур шаробин ичиб:
Салмони Форсийни улуғлаб Ислом,
Ва Абу Лаҳабни хорлади куфрон.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2467. Осмондаги мана бу кичик нуқтани нима эканини биласизларми? У Марсдан туриб суратга туширилган Ер куррасидир. Американинг НАСА агентлиги зўрга кўринадиган ушбу кичик нуқтани Марс сатҳидан туриб суратга туширган.
Савол туғилади: Агар Қуёш мажмуасидан ёки галактикамиз ҳудудидан ташқарига чиқсак Ер қандай кўринар экан?
Биз яшаб турган Ер курраси тасаввуримиздагидан кўра анча кичик сайёрадир. Ер шундай бўлганидан кейин, ўзингнинг қай даражада кичик эканингни биласанми, эй инсон?
«Эй инсон, нима сени Улуғ Роббинг борасида («Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади» деб) алдаб қўйди? Ахир У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб қўйган Зот-ку! У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса, шундай таркиб топтирди-ку!» (Инфитор сураси, 6 8 оятлар).

Изоҳ: Ушбу оятларда Аллоҳ таоло инсонга ўзининг Ким томонидан яратилиб, бундай ақл-ҳуш, мавзун қомат ва гўзал суратга эга бўлганини уқдирмоқда ва ундан ўзини бошқа барча махлуқотлардан афзал қилиб, шу қадар азизу мукаррам қилиб яратган Улуғ Парвардигорига нега қуллиқ қилмаётгани — ибодат қилмаётганини сўраб, танбеҳ бермоқда. Дарҳақиқат, инсон ўз вужудидаги ҳар бир аъзога ибрат кўзи билан қараса, ундаги мукаммалликни кўриб, Яратганнинг буюк кудратига, илм ва ҳикматига қуллуқ килмасдан иложи қолмайди.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2465. Мол-дунёни ўз ўрнида сарфла, уни ўзингдан бошқалар учун тўплаб юрма.
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2463. Даҳрий ақлнинг ажойиботларидан:
«Даҳрий одам мана бу расмдаги вертолёт ва қўғирчоқни ясаган муҳандис борлигига ишониб, иймон келтиради, лекин мана бу ҳашаротни ва қизалоқни «Тасодифан яралиб қолган», дейди.
Ақлга таъзия айтиш йўқ. Агар таъзия айтиш бўлганида, даҳрийларнинг ақлига таъзия йўллаган бўлар эдик…

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2461. «Агар сизларни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранглар. Албатта, У эшитувчи ва билувчи Зотдир» (Аъроф сураси, 200-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шайтон бирортангизга яқин келиб, «Уни ким яратган?» «Буни ким яратган?» деб саволга тутади, ниҳоят, «Роббингни ким яратган?» дейишгача боради. Ана шунда ўша одам Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (калласига келган хаёлларга, фикрларга) барҳам берсин», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2459. Ҳақиқий йўқотиш – истиқомат чегарасидан чиқиб (яъни тўғри йўлдан оғиб), Роббингдан узоқлашиб, дунёга ғарқ бўлиб, пок билан нопокни ажрата олмай, мақсадсиз ҳаёт кечирмоқдир.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2457. Қанчадан қанча ерда машҳур кимсалар борки, осмонда эса номаълум. Қанчадан қанча ерда номаълум зотлар борки, осмонда эса машҳурдир. Демак, меъёр ва мезон тақводадир, кучда эмас!
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз – энг тақводорингиздир» (Ҳужурот сураси, 13 оят).

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2455. Донолар айтади:
«Ўз нафсидан рози бўлган одам инсонларнинг ғазабига учрайди».
«Унванул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2453. Насиҳат:
«Бировнинг уйига кирганда кўзинг кўр бўлсин, чиққанингда тилинг соқов бўлсин.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2451. Валид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен қўрқяпман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўшагингга ётганингда «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-таамма мин ғозобиҳи ва ъиқобиҳи ва шарри ъибаадиҳи ва мин ҳамазатиш шайаатийни ва ан йаҳзурууни» (Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон васваса қилиб, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишидан паноҳ тилайман) дегин. Шунда сенга ҳеч нарса зарар бермайди ва яқинлашмайди», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2449. Уламолар айтадилар:
«Агар аёл кишида дин, гўзаллик, мол дунё ва наслу насаб мужассам бўлса, 1000 рақамига баробар бўлади:
«Дин = 1
Гўзаллик = 0
Мол дунё = 0
Наслу насаб = 0
Демак, аёл киши динсиз бўлса, 000 га тенг бўлиб, қийматсиз экани маълум бўлади.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2447. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Мана шу бешта жониворнинг ҳаммаси фосиқдир, улар ҳарамда ҳам, ҳарамдан ташқарида ҳам ўлдирилаверади: қарға, қузғун, сичқон, чаён ва қутурган ит».
Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: «Фосиқ» сўзинг луғавий маъноси «чегарадан чиққан», «ҳаддан ошган» деган маънони англатади. Ушбу ривоятда номи зикр қилинган ҳайвонлар доимий равишда зараркунандалик қиладиган ҳайвонлардир. Ана шу зараридан сақланиш мақсадида улар ҳарамда ҳам, ҳарамдан ташқарида ҳам, эҳромда ҳам, эҳромда бўлмаган пайтда ҳам ўлдиришга рухсат берилган.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2445. Билгилки, дунёдан қўлга киритган нарсанг охиратинг учун ҳозирлаб қўйган нарсангдир.
«Унваанул байан» китобидан.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2443. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар. Мен Нофеъга: «Қазаъ нима?» дедим. У: «Ёш бола бошининг (сочининг) бир қисмини олиб, бир қисмини қолдириш», деди.
Имом Муслим ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2441. Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Бирор мусибат етса, «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Робблари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир».
(Бақара сураси, 155-156-оятлар)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳар бир воқеа учун истиржоъ (яъни «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун» деб) айтинглар, ҳатто пойафзалингизнинг ипи (узилгани) учун ҳам, чунки шу ҳам бир мусибатдир».
Ибн Сунний ривояти.

@arabicuz_matn

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

2439. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Аллоҳ сен яхши кўрган нарсани бардавом қилишини истасанг, Аллоҳ яхши кўрган нарсани қилишда бардавом бўл!»

@arabicuz_matn

Читать полностью…
Подписаться на канал