arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

12066. Набавий васият
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у деди: “Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга васият қилдилар: “Аллоҳга бирон нарсада ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.
-Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.
- Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир...”.


Ибн Можа ва Бухорийнинг «Адаб»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12064. Ўта таъсирли гап
«Амалда ихлос қилолмадингми, ўзингни қийнамай қўяқол».

Бадоиул фавоид китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12062. Агар Иблис ва унинг қўшини жам бўлса, қуйидаги уч нарсачалик бошқа нарсалардан у қадар хурсанд бўлмайдилар:
1. Мўмин мўминни қатл қилса;
2. Киши (иймон келтирмай ёки иймонидан ажраб) куфрда вафот қилса;
3. Камбағал бўлиш қолишдан қўрққан қалб эгаси бўлса.

Ибн Қоййимнинг “Ториқул ҳижратайн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12059. Мўмин киши иймон келтирганидан ва муайян фарзларни адо этганидан сўнг, ўзидаги камчиликларини кўриб, тан олиши керак. Чунки розилик кўзи ҳар бир айбу нуқсондан сўнг ўтмаслашиб боради. Унда у инсондаги худбинлик сабабидан нафси ёмонликка ундовчи нафсга айланади ва ундан фақатгина ёмонлик ҳосил бўлади. Биз бу ҳолда Роббимиз набий ўғли набий, набий ўғли набий бўлган Юсуф алайҳиссаломнинг тилидан келтирган сўзни айтмоғимиз лозим: “Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Юсуф сураси, 53 – оят.

Токи руҳ жасадда экан, нафс ёмонликка ундашдан тўхтамайди. Шу сабаб, биз нафс хоҳишига итоат қилмаслигимиз керак. Ўзининг нафсининг айбларини тан олмаган инсон истиғфор айтолмайди. Истиғфор айтса ҳам фақат тилида айтади. Айбларни маърифати эса қалбдаги мазаммат қилинган ёмон аҳлоқларни шариат мезонига кўра зоҳиран ва ботинан излаш билан аниқ бўлади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12057. Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Масжидлар сари юриб бориш Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг навларидан бўлиб, у гуноҳларга каффорот бўлади”.

“Мажмуъур расоил”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12055. Хотираси зўр одамга ҳасад қилиб юрманглар. У (хотираси кучли бўлиши билан бошқа томондан) аламли, оғриқли хотираларини асло унутолмайди.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12053. Баъзан маҳрумлик неъмат, кенг ризқ эса уқубат бўлиши мумкин.
Ҳадисда келади: “Аллоҳ таоло худди сизлар беморингизни унга зиён етишидан қўрқиб таом ва шаробдан ҳимоя қилганингиз каби мўмин бандасини яхши кўриб дунёдан ҳимоя қилади”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12051. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда шайтондан Аллоҳни зикр қилиш билангина нажот топади”, дедилар.

Ибн Хузайма ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12049. Жаъфар ибн Яҳёдан сўзларнинг энг қисқаси ҳақида сўрашди. У зот: «Бу Сулаймон алайҳиссаломнинг Саба маликасига айтган қуйидаги сўзидир», дедилар:
Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг», (дейилмишдир)”. Намл сураси, 30, 31 – оятлар.

Бу ўринда у учта жумлада қуйидагиларни жамлади: унвон ва китоб, ҳожат ва уларга мактуб битиш орқали динга даъват қилиш ҳамда рушду ҳидоятни намоён қилишдир.

Роғиб Исфаҳонийнинг “Муҳозорати адибба” асаридан.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12047. Илм толибининг нафас оладиган ўпкаси устозлари ва китобларидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12045. Дунёдаги ҳаётинг 70 йилдан камроқ ёки кўпроқни ташкил этади.
Шундай экан, миллиардлаб ниҳоясиз ҳузур ҳаловатли йилларни 70 йилга, уни ҳам учдан бири уйқудан иборат бўлган йилларга алиштириб қўйманг. Бўлиб ҳам унинг ҳам кўп қисми машаққатда ўтади. “Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик”, Балад сураси, 4 – оят.

Роббингга таслим бўлиш билан нафсингдан ғолиб кел, шайтонингни мағлуб қил! Аллоҳим, дунёни ғам-ташвишимизни энг каттаси, илмимиздан энг етишгани этиб қўймагин. Ва дунё сабаб борар еримизни дўзах этиб қўймагин.

Самир Маҳмуд.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12043. Аллоҳумма ирҳам уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма ултуф биуммати саййидина Муҳаммад!
Аллоҳуммағфир лиуммати саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма ъаафи уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳуммаъфу ъан уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма акрим уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма иҳфаз уммата саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма ултуф биуммати саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма аътиқ би уммати саййидина Муҳаммад!
Аллоҳумма ирҳам уммата саййидина Муҳаммад,
Бижааҳи саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам!

Маъноси: Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига раҳм қил!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига лутф-марҳамат кўрсат!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини мағфират қил!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига офият бер!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини афв эт!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини икром қил!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини муҳофаза қил!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига лутф-марҳамат кўрсат!
Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматини дўзахдан озод қил!

Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммаднинг умматига сайидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурмати раҳм қил!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🌙 «Hilol dasturlari» sahifasida katta yutuqli tanlov eʼlon qilamiz!

👉 Batafsil maʼlumot

🟢 @hiloldasturlari

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12040. Қуръони каримда “сижн” - зиндон (қамоқ) сўзи 10 ўринда Мисрга боғлиқ ҳолда келтирилган. Уларнинг бари солиҳ муслиҳ бандаларнинг зиддига, уларга қарши баён қилинади. Шундан тўққизтаси Юсуф сурасида, биттаси Шуаро сурасида келади.
Унда Фиръавн Мусо алайҳиссаломга қарата: “У (Фиръавн): «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», – деди”, Шуаро сураси, 29 – оят.
Бу ўринда тўрт нарсада ўзаро боғлиқлик борми?
1. Зиндон.
2. Мамлакат.
3. Зиндонбанд этувчилар.
4. Зиндонга солинган кишининг таърифи.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12038. Ҳар бир эшитган нарсангни тасдиқлаб кетаверма. Бу ўринда (сен эшитган) қиссанинг уч жиҳати бор:
Сен(и тушунчанг), улар(нинг талқини) ва (асл) ҳақиқат.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12065. Саҳнун деди: “Имом Молик бир куни менга:
“Бугун бир масалани ҳал этиш устида тафаккур қилаётганимга 20 йил бўлди”, деди.

“Тартибул мадорик” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12063. Биз илмонийликни рад этамиз, чунки у Ғарбнинг импортидир. Яъни, европанинг муаммосининг европача ечими. Илмонийлик нафақат Ислом динини воқеликдан ажратишни назарда тутади, балки умматимизни унинг келажагидан ва маданий мероси, қадриятларининг ўртасига тўсиқ қўйишни ва мусулмонларни ғарб маданиятининг бир бўлагига айлантиришни назарда тутади.

Доктор Муҳаммад Умора.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12060. Ваҳийга таслим бўлиш бўйруғи ақлни чеклаб, узиб қўйишни эмас, балки ақлнинг Ҳолиқини улуғлаб, таъзим этишни англатади. Сонеъ, яратувчи, пайдо қилувчи Зоти, яратганини (бандаларини) яхши билувчироқдир. Қанчалаб ақллар (эгалари) борки, ҳаётларини аввалида ўзлари учун танлаган нарсаларидан ҳаётлари сўнгида надомат қилиб, афсус чекадилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12058. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ:
“Кимки тасбеҳда давомий бўлса, унга сирлар очила бошлайди. Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга яхшиликлар кетма-кет кела бошлайди. Кимки истиғфорда давомий бўлса, унга ёпиқ қулфлар очилади”, деди.

“Дард ва даво”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12056. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир”, Моида сураси, 27-оят.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло бир маҳал ўқиган намозимни қабул қилди, деб аниқ ишонишим, мен учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра севиклироқдир. Зеро, Аллоҳ таоло айтадики: “Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12054. Хурразоз Обид айтади: “Абу Муовия Рашидга ҳадис айтиб: “Одам Мусога ҳужжат келтирди...”, деди. Шунда ҳурматли бир киши: “Уни қаерда учратибди?” деди. Рашид ундан ғазабланди ва: “Қилични келтиринглар. (Бу одам) ҳадисни инкор қилган зиндиқ..”, деди. Абу Муовия уни тинчлаштиришда давом этиб: “Уни қўйинг, эй амирал мўминин”, деб турди. Ҳатто у тинчланди.

Имом Заҳабийнинг “Сияр”идан.

Айтаманки, бугунги кунда суннатни инкор қилувчилар ва ўзларининг ақлларига суяниб унга чорлов ташлайдиган (баҳслашадиган, айрим ерларини инкор қиладиган) кўпайган. Бугун уларга Рашиднинг қиличи қанчалик керак экан?!


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12052. “Қуръонни фақат ҳифз қилиш билан иш битмайди, муҳими унга амал қилиш керак”, деган сўзни уни ёд олишдан ожиз бўлган дангасалар айтади.

Толиб Башир.

Изоҳ: Албатта Қуръон кўрсатмаларига амал қилиш энг муҳим ишдир. Қуръоннинг нозил қилинишидан асосий ҳикматларидан бири ҳам бандалар унинг кўрсатмаларига риоя этишлари, амал қилишларидир.
Лекин бу Қуръонни ёд олишга интилмаслик керак деган маънони англатмайди. Чунки бу ҳақда кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Шуниси муҳимки, Қуръонни ўқиган, эшитган, уни фаҳмлаб тушунган, Қуръонни эъзозлаган, оятларини тадаббур қилиб қалбига жо айлаган ва ёд олган одам албатта Қуръонга ҳақиқий амал қилади.
Қуръон ёдлаш жуда фазилатли амалдир. Ҳадиси шарифларда, Қуръонни қалбга жо қилишнинг фойдалари ҳақида сўз юритилган. Жумладан, қори жаннатда Қуръон оятларини ўқиб, мартабаси кўтарилиб бориши, ёдлаган охирги оятни ўқиган жойи унинг энг юқори даражаси бўлиши айтилган.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12050. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: Албатта дуоларнинг улуғларидан бири будир: “Аллоҳумма инний асалукал ъазиймата ъалар-рушди, валғониймата мин кулли биррин, валфавза бил-жанната ван-нажаата минан-наар”.

Маъноси: Аллоҳим, рушди ҳидоят узра азимат, барча яхшиликларда ғанимат, жаннат билан муваффақият ва дўзахдан нажот сўрайман.

“Мифтаҳуд дарус саъаадати”.

Шайх Абдурраззоқ Бадр деди: “Валлоҳи, сумма валлоҳи, сумма валлоҳи, агар Аллоҳ ушбу дуоингни ижобат қилса, сен эришмаган ва муваффақият топмаган бирон хайр, яхшилик қолмайди”. (Барча яхшиликларга эга бўлган бўласан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12048. Тариқат йўлида ва тариқат аҳлидан бўлган киши оқар дарёнинг ўртасида турган харсангтош каби бўлмоғи лозим. Унинг ёнидан сув, тўлқинлар оқиб турсада, у ҳаракатсиз, сокин бўлиши керак. Акс ҳолда одамлар уни ўйин қилиб ташлайдилар.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12046. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта банда агар намозга турса, барча гуноҳлари олиб келиниб, боши ва елкасига қўйилади. Ҳар гал рукуъ ва сажда қилганида, ундан гуноҳлар тўкилади», дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

Изоҳ: Абу Исҳоқ Сабиъий айтадилар: “Намоз менга оғирлик қилди, заифлашиб қолдим, кучим кетди. Бугун намозга туриб, Бақара билан Оли Имроннигина ўқий олдим, холос”.

Ибн Журайж шундай деганлар: “Мен Атодан ўн саккиз йил ажралмадим. У киши ёшлари катта бўлиб, заифлашиб қолганларидан кейин ҳам намозда тик турган ҳолда Бақара сурасидан 200 оят ўқир эдилар. Буни ўқиш асносида умуман қимирламас, заррача ҳаракат қилмас эдилар”. 


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12044. Айримлар бор, Рамазон ойида таҳорат олаётиб (рўзаси очилиб кетмаслиги учун ўта эҳтиёткор бўлиб) бир ҳўплам сувни ютиб юбормайдию, мерос тақсимотида синглисининг улушини бемалол “ютиб” юбораверади, қўшнининг икки метр ерини бемалол (ўзига қўшиб олиб) “ютиб” юбораверади ва яна кўчадаги омманинг еридан бир метрини (ўзига қўшиб олиб) бемалол “ютиб” юбораверади...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12042. Имом Шофеий айтадилар: “Ўғил фарзандлар неъматдир, қиз фарзандлар ҳасанотлардир. Аллоҳ неъматлар учун ҳисобга тутиб, ҳасанотлар учун мукофотлайди!”.

Зуҳо Шоҳин.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12041. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни таълим олинглар ва бир қавм келиб у ила дунёни сўрай бошлашларидан аввал у ила Аллоҳдан жаннатни сўранглар. Албатта Қуръонни уч тоифа ўрганади: “Қуръон билан фахрланиб, мақтанувчи киши, Қуръон билан (тирикчилик воситаси қилиб олиб) ейувчи киши ва Қуръонни Аллоҳ учун тиловат қиладиган киши”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12039. Ушбу маданиятнинг бузуқлиги шундаки, ҳийла, фирибгарликни зукколик, пасткашликни эркинлик, разилликни санъат нарх оширишни эса ёрдам ва мадад деб атайди.

Мустафо Сибаъий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

12037. Фойдали илм(ни эгаллаган олим)нинг аломатларидан: “Албатта унинг соҳиби илмни даъво қилмайди, ҳеч кимга илми билан фахрланмайди, суннат ва унинг аҳлига хилоф қилганни истисно қилганда, ҳеч кимни жаҳолат, билимсизликка нисбат бермайди. У илм борасида ўзи ёқтирмаган, ғазаб қилган нарса учун эмас, балки Аллоҳ ғазаб қиладиган нарса ҳақидагина сўзлайди. Ва бирон кимни даража, обрўсини кўтаришни қасд қилмайди”.

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳнинг “Фазлу ъилмис салафи ъалал халафи” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал