arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11595. Дуо ибодатдир

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан

“Аллоҳумма инний ас-алукал жанната ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва аъуузу бика минан наари ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва ас- алука кулла қозоин қозойтаҳу лий хойро".

Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган. Ибн Можа ривояти.

🔹Маъноси: "Аллоҳим! Сендан жаннат ва унинг неъматларини ҳамда унга яқин қилувчи сўз ва амални сўрайман. Дўзахдан ва дўзахга яқин қилувчи сўз ва амалдан паноҳ сўрайман. Менга битган барча тақдир қазоингни мен учун хайрли этишингни сўрайман».

🔹Шарҳ: “Аллоҳим, мен Сендан жаннатни сўрайман”: яъни, “унга киришни, ва унга киришга сабаб бўладиган амалларни қилишга қувватни, қудратни сўрайман”. Жаннатга киришни ва жаҳаннамдан узоқ бўлишни сўраш ҳар бир мусулмон матлаби ва ишларининг бош ғояси бўлиши лозим.

🔻Ушбу дуо шунингдек, Аллоҳ таолонинг қазосига розиликни, мусулмон учун Аллоҳнинг қазоси бўлган ҳар бир иш яхшиликка ўранган ва ҳамроҳ эканини, ва Аллоҳ унга тақдир қилган нарса билан уни рози қилиши шубҳасизлигини ифода этувчи дуо ҳамдир.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11593. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: “Ўзгани таҳқирлама. Балки (у инсон) Аллоҳнинг наздида сендан яхшироқ, афзалроқ ва Унга яқинроқ бўлиши мумкин”.

“Заважир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11592.  Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Киши намозга турганида дангасалик билан, эриниб туриши кариҳ кўрилади, яхши эмас. Киши намозга очиқ юз билан, улуғ рағбат ва кучли фараҳ, хурсандлик билан турмоғи лозим. Албатта у (намозда турганида) Аллоҳ таолога муножот қилади. Аллоҳ унинг рўпарасида бўлади, уни мағфират қилади ва дуо қилса ижобат қилади”.

Ибн Касирнинг “Тафсирил Қуръанил ъазийми”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

ولا غالب الا الله

‏بدَّل ملك غرناطة "أبو عبد الله الصغير" اخر حكام المسلمين في الأندلس بعض نقوش قصر الحمراء من "لا غالب إلا الله" إلى "عز لمولانا السلطان أبي عبد الله"
فما دام هو ولا دام سلطانه
ولا غالب إلا الله

من تعلق بغير الله ذل
وهذا معنى قولنا في القنوت "لا يذل من واليت ولا يعز من عاديت"


☪️ Ва Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир..

Мусулмонларнинг Андалусдаги охирги ҳукмдорларидан бири, Ғарнота ҳукмдори, Абу Абдуллоҳ Сағир ал-Ҳамро саройи девор ва устунларига «Ва лаа ғолиба иллаллоҳ» ” (Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир) нақш қилиб ўйилган ёзувларни “Ъазза лимавлаанас султона Абу Абдуллоҳ” (Султонимиз Абу Абдуллоҳга азизлик, олийлик бўлсин!)га ўзгартирди...

Унинг ўзи ҳам, унинг ҳукмронлиги ҳам узоққа бормади...

Чунки “Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир”, Юсуф сураси, 21-оят.

Ким Аллоҳдан ўзгага суянса, хор бўлади. Бу маъно қунут дуоларининг бирида ҳам келади: “Лаа язиллу ман ваалайта, ва лаа яъиззу ман ъаадайта”. (Сен дўст тутган асло хор бўлмас ва Сен душман тутган асло азиз бўлмас).

@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

القراءة لا تملأ فراغ الوقت، القراءة تملأ فراغ العقول 📚

Ўқиш бўш вақтни тўлдирмайди. Балки ўқиш бўш ақлларни (билим билан) тўлдиради.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

ارسل ملك الروم جاسوسا ليتفقد احوال المسلمين في الاندلس فوجد شابا يبكي فساله لما البكاء: قال غلبني شاب مثلي في الرمايه ولم احصل علي المركز الاول فيها فرجع الجاسوس الي ملكه وقال لن تقدرو عليهم لانهم مازالو اقوياء.. وبعد عده سنوات سنوات رجع الجاسوس مره اخري فوجد شابا يبكي ساله لما البكاء: قال هجرتني حبيبتي
فاسرع الجاسوس الي ملكه وقال الان نقدر عليهم

🔹Ривоят қилишларича, Рум подшоҳи Андалусдаги мусулмонларнинг аҳволини ўрганиш учун айғоқчи, жосус юборибди. У йиғлаб ўтирган бир ёш йигитни кўриб қолиб, йиғисисинг сабабини сўрабди. У: "Ўзим каби бир йигитга камон отишда ютқазиб қўйдим. У каби ўқни аниқ марказига уролмадим" дебди. Айғоқчи подшоҳ ёнига қайтиб бориб: "Уларга кучимиз етмади, улар ҳози кучлидирлар", деди.
Орадан бир неча йил айғоқчи яна қатиб борибди. У ерда йиғлаб ўтирган бир йигитни кўрибди. Йиғиси сабабини сўраса: "Севган қизим мени ташлаб кетди", дебди. Айғоқчи подшоҳи ҳузурига шошибди ва: "Ана энди уларни енга оламиз", дебди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11589. Фарзандларингизни (ўғил ва қизларингизни) ушбу ҳуқуқларга риоя этиш ва адо этишга чақириб тарбияланглар:
-Аллоҳнинг ҳаққи;
-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақлари;
-Ота-она ҳаққи;
-Ишбоши, раҳбарларинг ҳаққи;
-Уламоларнинг ҳаққи;
-Ака-ука, опа-сингилларнинг ҳаққи;
-Қариндош уруғларнинг ҳаққи;
-Қўшнининг ҳаққи;
-Меҳмоннинг ҳаққи;
-Муҳтож ва фақирнинг ҳаққи;
-Мусулмон биродарнинг ҳаққи.
Ушбу ҳақларни сақлашса, уларга риоя қилишса бу уларнинг динларинг собитлиги ва аҳлоқларининг асосига айланади. Уларнинг буларга риоя қилишдаги кўп яхшиликлар бор экани билан хурсанд қилинг.

Бадр ибн Али Утайбий.

Изоҳ: Ҳақларга мисол ҳадиси шариф мазмунига кўра, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи – уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир. 

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

أصدر ملك أسبانيا فيليب الثاني (ت 1558م) قرارا بمنح جائزة لمن يأتي برأس مسلم سواء كان رجل أو امرأة اوطفل فتدفق المقاتلين والمرتزقه الاسبان والبرتغاليين على أرض غرناطة والبشرات وكل مكان فيه مورسكيين يبحثون
فقطع النصارى رؤوس 60 ألف مسلم، فيما يعرف بـ (حملة صيد الرؤوس) فكانت من أعظم المآسي على مسلمي الأندلس بتلك الفترة التي امتدت حتى 1570م بزعامه دون خوان (يوحنا) النمساوي..

Қонли тарих

🔹(1492 йилда Андалус қулаганидан сўнг) Испания қироли Филип II (1558 йили вафоти) эркакми, аёлми ёки ёш болами фарқи йўқ, мусулмоннинг бошини келтирганга мукофот тайин қилувчи қарорни эълон қилган эди. Мамлакатга испан ва португал ёлланма қотиллар ёпирилиб кетган эди. Ғарнота ва ал Башрот ҳудудларида морисклар (насронийлар қўл остида қолиб кетган мусулмонлар)ни излаб топишлар амалга оширилган эди.
Ўшанда насронийлар 60.000 мусулмоннинг бошини олган эдилар. Бу иш тарихда "ҳамлату сойдир руус" - "Бошлар ови компанияси" деб ном олган. Бу иш ўша даврда Андалус мусулмонлари бошига тушган энг улкан мусибатлардан бўлиб, бу қатлиомлар Дон Хуан Австриялик раҳбарлигида 1570 йилгача чўзилган эди.

🔻Изоҳ: Баъзи манбаларда айтилишича, 1570 йилда Испания қироли Филипп иккинчи Андалусдаги эркакларнинг бошини кесиб аёлларига эга чиқиш ҳақида буйруқ чиқаради. Дон Хуан Австрийский номли қўмондон испан қўшинларига кимки Андалуслик эркакми, аёлми ёки ёш болами, унинг бошини олиб келса 20 уқийя олтин ваъда қилади. Испания тарихий манбаларида кесилган бошлар миқдори зикр қилинган. Унинг 50 минг билан 60 минг орасида бўлганлиги айтилади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11586. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Бас, у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса уни анга адо эт», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

Изоҳ: Демак, йўқолган нарса, эгасини кутиш учун таъйин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олувчи кишининг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериш керак бўлар экан. Аммо садақани тасдиқласа, савобини олади.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».

Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11584. Ал-Ижлий (Иброҳим ибн Адҳам)
Тўлиқ исмлари Иброҳим Адҳам ибн Мансур Ижлий Тамимий Балхий, Абу Исҳоқ бўлиб машҳур зоҳиддирлар. У зотнинг отаси Балхнинг катта бойларидан бўлган. Оталари бойиб кетгач, Бағдодга кетадилар. У киши ҳосил йиғиб-териш ишлари билан шуғулланар, боғларга эгалик қилар, уларни ташиш, меваларни тартиблаш, дон-дунларни янчиш ишлари билан машғул бўларди. У сафарларда румлик аскарлар билан тўқнашувлар ҳам бўлиб турарди. Бир куни Иброҳим Адҳамнинг ёнларига оталарининг бир қули ўн минг дирҳам билан келди ва оталарини Балхда вафот этгани хабарини берди. Яна у зотга катта мол-мулк мерос қолганини ҳам етказди. У зот ўша қулни озод қилиб юбордилар ва дирҳамларни унга ҳадя қилдилар. Оталаринг мол-мулкига эътибор бермадилар”.

(Абдуллоҳ Сирожуддиннинг “Тақаррубу илаллоҳ” асаридан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11583. Илм талаби одобларидан (илм исташ энг баланд қурбатлардан)
Илм талаб қилиш энг олий қурбатлардан ва афзал ибодатлардан. У анбиёлар йўли, набийлар ва солиҳлар меросидир. Ким уни ҳосил қилса, ўзлаштирса энг олий мақомотларга ноил бўлади ва энг олий даражаларга кўтарилади.

Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11581. “Ва сабрлиларга хушхабар бер”, Бақара сураси, 155-оят.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними, ё Расулуллоҳ?” дедилар. У зот “Сизлардан эллик кишини” дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим фасодга учраганда суннатимга амал қилган кишига юзта шаҳиднинг савоби бордир” дедилар.
Бошқа бир ривоятда, “Битта шаҳиднинг савоби бордир”, деганлар. Имом Табароний ривояти. 

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11579. Яшашинг, турмуш тарзингни бойларники билан солиштиришдан аввал ибодатларингни тақводор инсонларнинг ибодатлари билан солиштиргин.
Дунё фоний (йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи)дир...
Охират эса боқий (абадий, доим турувчи)дир...

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11577. “Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас”, Нур сураси, 41-оят.

🔹Изоҳ: Чунки Аллоҳнинг нуридан бошқа нур йўқдир. Шунинг учун Аллоҳнинг нуридан маҳрум бўлган кофир ва мунофиқлар қат-қат зулматлар остида қолган киши кабидирлар. Ҳолбуки, улардан бошқа барча мавжудот бу зулматлардан йироқда нурга кўмилиб, Аллоҳга ибодат қилиб, тасбеҳ айтмоқдалар.
Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизнинг қалбларимиз ва сирларимизни мунаввар айласин!
(“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан).


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11575. Абдуллоҳ ибн Муборак бир кишидан, у Молик ибн Динордан ривоят қилади, у деди: “Ҳасан Басрийдан олимнинг уқубати ҳақида сўрадим. У зот: “қалбнинг ўлишида”, деди. “Қалбнинг ўлиши нима?”, дедим. Ҳасан Басрий: “охират амали билан дунёни талаб қилишда” деб жавоб берди.

“Тариху ибн Мухарриз” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11594. “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ улуғдир!)...

Мўмин эшитадиган ушбу калима нақадар улуғ бўлиб, уни ҳар бир кунида кўп марталаб такрорлайди, азонда, иқоматда ва намозида ҳам такрорлайди. Уни ўзича зикр қилади, қалбига жо қилади, у ила шайтоннинг васвасини, фақирликдан қўрқитишини қувади, у ила Аллоҳнинг душманларидан олий, устун келади, у ила ер юзидаги ғам-ташвиш, муаммолари устида бўлади, юқори бўлади. Шунингдек, атрофдаги маҳлуқотларни ўз ҳолича, асл ҳақиқатида кўради.

Аҳмад Абдулмунъим.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

🎉🎉🎉🎉🎉

🎉 “Riyozus-solihin sharhi” ilovasini kutib oling!

Islom olamining moʻtabar, mashhur olimlaridan biri imom Navaviy rohimahullohning “Riyozus-solihin” kitobi sahihligi, Qurʼon va Sunnat asosida moʻmin-musulmonlarni hidoyatga chorlash, axloqini oʻnglashda katta xizmati tufayli Islom olamida maʼlum va mashhurdir.

Mashhur “Riyozus-solihin” asarining arabiy matni, oʻzbekcha tarjimasi va sharhi bitta ilovada!

Tarjimon: Anvar Ahmad

📲 Ilovani yuklab olish: Play Market | App Store

🟢 Yaqinlaringizga ulashing.

🟢 @hiloldasturlari

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11591. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласига бир водий тўла тилла берилса, иккинчисини ҳам истаб қолади. Агар иккинчиси берилса, учинчисини ҳам истаб қолади. Одам боласининг ичини фақатгина тупроқ тўсади. Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

☪️ Ҳорун ар-Рашид бир куни имом Моликдан Абу Ҳанифанинг шогирди Абу Юсуф билан баҳс мунозара ўтказишини талаб қилди. Имом Молик унга: "Илм бу ҳайвон ёки хўрозларнинг ўзаро уриши каби эмас!", деди.

Қози Иёзнинг "Тартибул мадорик" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Аллоҳ таолонинг бандасига муҳаббати аломатларидан

🔹Суннатга эргашиш;
🔹Бало мусибатлар билан синалиш;
🔹Аллоҳ учун зиёрат қилиш, олди берди қилиш ва насиҳат қилиш;
🔹 Нафл ибодатларни кўпайтириш;
🔹Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш;
🔹Кофирларга иззатли, қатиққўл бўлиш;
🔹Мўминларга ҳокисор (тавозуъли) бўлиш.

▪️Изоҳ: "Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Оли Имрон сураси, 31 - оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11590. Айримларни орзулари амалга ошди, лекин уларнинг бу орзулари уларнинг ҳалокатларига сабаб бўлди. Баъзиларнинг ризқлари кечикди, бу ила Аллоҳ уларнинг сақлади ва уларга қилган орзуларидан кўра афзалини амалга ошириб берди. Ризқнинг кечикишидан маҳзун бўлма, ҳолингни торайиши, машаққатдан маҳзун бўлма. Балки Аллоҳ таоло сенга у (ризқ)данда гўзалроқ ва афзалроғини ҳозирлаб қўйгандир.

Аллоҳим, бизни хайр ва яхшиликлар билан ризқлантиргин ва эй Карамли Зот бизни ҳифзингда асрагин!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11588. Одамларинг дунёдаги даража - манзилалари сизларнинг чалғитиб қўймасин. Қиёмат ушбу манзилалар тартибини ўз ўрнига қайтаради. Аллоҳ таоло айтади: «Воқиъа воқеъ бўлганда… унинг воқеъ бўлишини ёлғонга чиқарувчи йўқдир. У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир», Воқиъа сураси, 1,3 -оятлар.
Аллоҳим, Сенинг карамли Юзинг билан жаннатдаги олий Фирдавсни сўраймиз. Аллоҳумма амийн.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11587. Тадаббур
Аллоҳ таоло айтади: “Биз ер юзидаги нарсаларни уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун зебу зийнат қилиб қўйганмиз”, Каҳф сураси, 7 – оят.
Аллоҳ таоло бизга хабар берадики: У зот ер юзида барча нарсалар: лаззатли таом ва ичимликлар, яхши маскан, уйлар, дарахтлар, анҳорлар, экинлар ва мева ҳосиллар, гўзал манзаралар, ажойиб боғлар, ёқимли товуш, оҳанглар, ажабтовур тасвир, кўринишлар, олтин, кумушлар, отлар ва туялар ва бошқа кўплаб нарсаларнинг яратди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло буларнинг барчасини дунё зийнатлари кўринишида, ҳамда фитна ва имтиҳон учун барпо қилди.
Ҳамда бандаларининг қайсилари Бизнинг тоатларимизда гўзал амал қиладилар ёки қайсилари маъсиятлар билан ёмон амаллар қилишларини синаш ва ҳар икки тоифани қилган амалларига яраша мукофотлаш ёки жазолаш учун бунёд қилди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло мазкур яратган нарсаларни фоний ва йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи нарсалар қилди.

Изоҳ: Ер юзидаги ҳамма нарса беш кунлик дунёнинг зебу зийнати, холос. Ҳеч бири боқий эмас. Ана ўша зебу зийнатлар – бандалардан қай бирлари уларга берилиб, йўлдан озадилар-у, қай бирлари уларни ўткинчи матоҳ билиб, яхши ишлар кетидан қолмай юрадилар – синаш учун қилингандир. Қайси бир банда бу дунёнинг зебу зийнатларига берилса, унинг қалбида, фикрида ва нафсида охиратдан уни тўсиб турадиган парда ҳосил бўлади. Натижада у охиратни бутунлай унутиб, дунёга берилиб кетади. (“Хислатли ҳикматлар шарҳи”дан)

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11585. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:
“Зуҳд – охиратда фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилиш.
Вараъ – охиратдаги зараридан қўрқиладиган нарсаларни тарк қилиш.
Қалб шаҳватларга боғланса унда зуҳд ҳам, вараъ ҳам тўғри бўлмайди”, дедилар.

“Фавоид” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Тарих ва ҳақиқат

🕌 Агар Аллоҳ таоло Қуръони каримда Фиръавни фош этиб қўймаганида эди, бугун биз "ирҳабий, бузғунчиларни таъқиб этаётиб денгизда ғарқ бўлган фидойи" Фиръавнннинг қаҳрамонлигини дарс қилиб ўтаётган бўлардик...

▪️Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: "Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз ила уларни таъқиб этдилар. Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди. Эндими?! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?! Бугун сени баданинг-ла қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга оят (ибрат) бўлгин. Албатта, кўп одамлар оятларимиздан ғофилдирлар", Юнус сураси, 90-92-оятлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtubeий

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11582. Китобни болалар каби фақат қизиқишга ўқиманг. Ёки оптимистлар каби фақат таълим мақсадидагина ўқиманг. Китобни ҳаётингизни қутқариш, нажот учун ўқинг.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11580. Илм талаби одобларидан (ният)

Зарнужий деди: “Мутааллим – таълим олаётган киши илм талаб қилишда (аввало) Аллоҳ таолонинг ризоси, охират ҳовлисини, ўзидан ва бошқалардан билимсизликни кетказишни, динни ёйишни ва Исломни боқий этиш, мустаҳкамлашни ният қилмоғи лозим. Исломнинг мустаҳкамлиги, боқийлиги илм билан бўлади. Чунки зуҳд ва тақво жаҳолат билан тўғри бўлмайди. Шунингдек, у мутааллим ақл неъматига ва жисм саломатлигига шукрни ният қилиши лозимдир”.

Доктор Салоҳ Абулҳож.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11578. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Суннатдаги қасд, эҳтиёткорлик бидъатдаги ижтиҳоддан афзалдир”, деди.

“Сунани Доримий”дан.

🔹Ҳасандан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Суннатдаги озгина амал бидъатдаги кўп амалдан яхшидир...», дедилар».

Изоҳ: Ҳар бир амал, албатта, суннати набавийяга мувофиқ қилиниши керак. Бидъат амалнинг нафақат фойдаси бўлмайди, балки у гуноҳ бўлади, беҳуда кетади. Кам бўлса ҳам, оз бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам суннатга мувофиқ амал қилиш, бидъатга зинҳор яқинлашмаслик керак.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11576. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингизнинг амали асло нажот бера олмайди», дедилар. «Сизга ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот шундай дедилар: «Менга ҳам, агар Аллоҳ раҳмат билан ўрамаса», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Амалингга маҳлиё бўлиб қолма! Амалинг Аллоҳнинг сендаги ҳаққига нисбатан жуда камдир. Аллоҳим, амалимни эмас, Сенинг раҳматингни сўрайман!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11574. Аллома Абу Қудома раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Аллоҳ таолони сўкса кофир бўлади. Мазаҳ қилибми, жиддийми фарқи йўқ. Шунингдек, кимки Аллоҳ таолони ёки унинг оятларини ёки пайғамбарларини ёки китобларини устидан истеҳзо қилса, кулса ҳам кофир бўлади”.

Абу Қудоманинг “Муғний” асаридан.

Изоҳ: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз", Тавба сураси, 65-66 оятлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал