arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

11170. Наъийм ибн Ҳаммод айтади: “(Абдуллоҳ) ибн Муборак уйида кўп ўтирадиган бўлди. Ундан: “Ўзингизни ёлғиз ҳис этиб зерикиб қолмаяпсизми?”, дея сўрашди. У зот: “Қандай ҳам ёлғизланай, ахир Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг асҳоблари билан бирга бўлсам!?”, деди.

“Сияру аъламин нубало” асаридан.

Изоҳ: Абдураҳмон ибн Маҳдий: “Абдуллоҳ ибн Муборакдан кўпроқ ҳадис жамлаган муҳаддисни кўрмадим”,- деган ғурур билан. Ибн Ҳанбал эса: “Унинг давридаги илм аҳлларидан бирортасида ҳам Ибн Муборакда бўлган ҳислатлар йўқ. Чиндан ҳам у, илму ирфоннинг бир хазинаси эди”, дея эътироф этган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11168. Қанчалаб кўзи ожизларнинг фасоҳатли, зийрак қалблари бор, қанчалаб қалблар борки, қалб кўзлари ожиз. Сўзларнинг яхшиси ҳарфлари кам бўлганию, маъноси балоғатли ва таъсирли бўлганидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11166. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмагунча барча дуонинг ижобат бўлиши тўсилиб турилади».

Имом Байҳақий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11164. Қанчалаб тавозели жоҳилнинг тавозеси, камтарлиги унинг жаҳолати билимсизлигини яшириб турган, такаббур, кибрлилик эса билими билан ажралиб турганни ҳам яксон этган.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11162. Баъзи балоғат соҳиблари айтади: Кишининг ақлига сўзи далолат қилса, унинг аслига эса феъли, ишлари далолат қилади.

“Адабуд дунё вад дийн” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11160. Кимни Аллоҳ яхши кўрса, қуйидагилар ундан кейин маълум бўлувчи нарсалардир. Аллоҳ таол Қуръонда: “Аллоҳ тақводорларни севадир”, дейди. (Оли Имрон сураси, 76-оят).
Ушбу илоҳий муҳаббатни идрок этгач эса Аллоҳ билан шавқ ва унс яқинлик каби, Аллоҳ муножот этиш лаззати каби унинг самараларидан бир самара ва кейинидан келадиган ҳолатлардан эканини ҳис қиласиз.
Шунингдек, ҳеч шубҳасиз аниққи, ким Аллоҳнинг муҳаббатига эришса, бас нажот топибди. Аллоҳнинг Юзига боқиш энг улуғ лаззатлардандир. Яна Аллоҳнинг муҳаббати бу ҳиссий туйғулардан кўра, кўпроқ тақводор қалб билангина англанадиган ҳолатдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11158. Биродарингни тарк этган чоғинг, бўрилар ер уни (топиб чорасиз),
Билиб қўй, эй унинг “биродари”, гар бўлса бу ҳол чидарли,
Ундан сўнг келар галинг, ўтиб бироз вақти, фурсати.
Балки бўри сенга келмас, лекин итлар сени ғажиши, аниқдан аниқ.
Қачонки уй хонасин ёндираркан олов, ямламай ютиб,
Шубҳасиз, кейингисига ҳам зиён етар, ҳамда хароблик.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

https://telegra.ph/%D2%9Auroni-karimda-bayoni-kelgan-ya%D2%B3udijlarning-sifatlari-11-27

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11156. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бу умматга заифларининг дуоси, намозлари ва ихлослари сабаб нусрат беради”, дедилар.

Имом Насоий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11154. Аллоҳ таоло айтади: “Шундай экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводор эканини яхши билувчидир”, Нажм сураси, 32-оят.
Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ: “Ўзгани таҳқирлама. Чунки у Аллоҳнинг ҳузурида сендан кўра яхшироқ, афзалроқ ва Унга яқинроқ бўлиши мумкин”, деди.

“Завожир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Сукунат ва хотиржамлик бахш этувчи оятлар

Ҳолат оғирлашганида уламолар Қуръони каримдаги ушбу оятларни ўқишни тавсия этганлар. Қалб изтиробга тушганда, безовталикка йўлиққанда сокинат ва хотиржамликка эришиш учун бу оятларни ўқиш асносида унинг ижобий таъсирлари билинган.

1. "Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг ояти (белгиси) – сизларга ичида Роббингиздан сакина ва Оли Мусодан ҳамда Оли Ҳорундан қолдиқ бор сандиқ келишидир. Уни фаришталар кўтариб келур", Бақара сураси, 248 оят.

2. "Сўнгра Аллоҳ Расулига ва мўминларга Ўз сакинасини нозил қилди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни нозил қилди ва куфр келтирганларни азоблади", Тавба сураси, 26 оят.

3. "Улар икковлон ғорда турганларида, у ҳамроҳига: «Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан», – деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сакинасини нозил қилди ва уни сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади", Тавба сураси, 40 оят.

4. "У иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил қилган Зотдир",, Фатҳ сураси, 4 оят.

5. "Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида, рози бўлди. Бас, уларнинг қалбларидагини билди, уларга сокинликни нозил қилди ва яқин фатҳ ила мукофотлади". Фатҳ сураси, 18-оят.

6. "Эсла, куфр келтирганлар қалбларида «ҳамият»ни – «жоҳилият ҳамияти»ни жойлаганларида, Аллоҳ Расулига ва мўминларга Ўз сакинасини нозил қилди ва уларга тақво калимасини лозим кўрди, улар бунга ҳақли ва аҳл эдилар", Фатҳ сураси, 26 оят.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11151. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аёл тўрт нарсаси учун никоҳга олинади: моли учун, насл насаби учун, жамоли учун ёки дини учун. Сен диндорини олгин, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
* «Қўлинг тупроққа қорилгур» деб ўгирилган жумла истемолда ўзининг луғавий маъносида ишлатилмайди. Аслида қўлнинг тупроққа қорилиши камбағал бўлиб қолишга ишора, лекин истеъмолда унинг асл маъноси йўқ бўлиб кетиб, бирор нарсага ундаш, ажабланиш, инкор қилиш маъноларида ишлатилади. У ўзбек тилидаги «Барака топкур» деган гапга мос келади. Бошқа ривоятларда у зот: «Унга изн беравер, чунки у амакинг бўлади, қўлинг тупроққа қорилгур!» деганлар, бу ҳадисда эса фақат охирги жумла айтилган.
Йигит қизга уйланади ва уни (ҳусни жамолига ошиқ бўлиб) Ойнинг бир парчасидай кўради. Бу билан ўзини улкан ютуққа эришгандай ҳис қилади. Лекин орадан бир-икки ой ўтиб унинг кўринишига кўникиб қолади. Унинг бир вақтлар тенгсиз бўлган гўзаллиги оддий саналиб қолади.
Энди диндор қизда бўлса, унинг динининг чиройи сақланиб қолади ва кунма-кун янгиланиб туради. Шу билан бирга, бироз вақт ўтиб унинг мевасини уйингизда, ўзингизда ва фарзанд зурриётингизда кўрасиз. Шунинг учун “Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур...”, деб айтилди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11149. Агар қалб ва руҳ нафсдан кесилмас экан, у ҳолда у иккиси нафснинг асирига айланиб қолади. Агар қалб ва руҳ нафснинг ҳукмронлигидан қутулар экан, руҳ фақат Аллоҳга илтижо қилиш, юзланиш билангина қаноатланади. Ана шунда энди нафс руҳнинг асирига айланади. Чунки нафс руҳсиз мавжуд бўлолмайди. Сабаби, нафс унга боғланган ва унга эргашади.
Аллоҳ таоло Исро сурасида: “Айтгин: Руҳ Аллоҳнинг амридандир” деган. Яъни, руҳ Аллоҳнинг ҳузуридан келган ва Унгагина рози бўлади.
Демак биз ушбу мақомни даъво қилган бирон кимсани, токи у шариатга ва набавий суннатга эргашмас экан, тасдиқламаймиз. Бу мақом мўминларга ман этилмаган, лекин улар бу учун жидди жаҳд қилиб интилмаганлари сабаб эриша олмайдилар.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Бу ниҳоя эмас... Бу охирги учрашув ҳам эмас...
Аллоҳ таоло айтади: "Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётларини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик", Тур сураси, 21-оят.
Яъни, уларни жаннатда бирга жамлаб қўяжакмиз.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Аллома Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳ деди: “Риёзус солиҳийн” китоби суннат маъноларининг хулосасидир”.

Айман Ҳажжор.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11169. Ҳар бир нарсанинг қиймати унга бўлган эҳтиёждан келиб чиқади. Қирғоқдаги бир қарич ер (сувда) чўкаётган одам наздида олтин тупроқдан кўра қийматлироқдир.

Рофиий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11167. Бир хил ғоя, мақсад, фақат бошқача кўриниш, безакда.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11165. Айтаманки: Дунёда Қуръондан афзал муршид йўлбошчи йўқдир. Демак Қуръондан афзал муршид йўқ экан. Барчамиз Қуръонни тадаббур билан ўқимоғимиз, унинг аҳкомларига амал қилмоғимиз, унинг аҳлоқи билан хулқланмоғимиз, унинг одоби билан одобланмоғимиз, ваъзларидан насиҳат олмоғимиз ҳамда жисм ва қалбларимизга ундан шифо, даво исташимиз лозим. “Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз”, Исро сураси, 82-оят.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11163. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Бир қавм (солиҳ) амалларини яширишди, махфий амалга оширишди. (Бу учун) Аллоҳ таоло ҳам уларга кўз кўрмаган, инсон зотининг кўнглига келмаган нарсаларни (жаннатда ҳозирлаб) яшириб қўйди”, дедилар.

Ибн Касир тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11161. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Агар (маййитга) айтиб йиғловчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаган бўлса, қиёмат куни тик турғазиб қўйилади. Устида қатрондан кийим­бош, қўтирдан кўйлак бўлади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Қатрон – ёғоч, тошкўмир ва шу каби нарсалардан олинадиган қора қуюқ модда; смола. Бу модда одатда қўтир касалига чалинган туяга даво сифатида суртилган. Шу билан бирга, у ёнувчан ҳам бўлади. Шориҳларнинг таъкидлашича, айтиб йиғловчи аёлнинг териси қўтир тошиб, азобланади ва унга худди даводек қатрондан кийим­бош кийдирилади, яъни унга ўша модда суртилади. У оловда аланга олиб, азоб устига азоб беради.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11159. Шошилмагин, ризқ шошқалоқликда эмас. Чунки, ризқ – келиш муддати Лавҳда битилган нарсадир. Агар сабр қилолсак, ризқни ўзи бизни топиб келади. Лекин инсон шошқалоқ қилиб яралгандир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

عملات فلسطينية
من 1927 حتى 1943
إعادة نشر حتى لا ننسى

1927 йилдан 1943 йилгача муомалада бўлган Фаластин тангалари.

@arabicuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11157. Дуонинг одоби ва ижобат сабабларидан
1.Аллоҳга ихлос билан дуо қилиш.
2.Дуони Аллоҳга ҳамду сано айтиш билан бошлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш билан якунлаш.
3.Дуони жазм-қатъий ишонч ва ижобат бўлишига яқийн-аниқ ишонч билан сўраш.
4.Дуони умид билан ёлбориб сўраш ва ижобатига шошилмаслик.
5.Дуода қалб ҳозирлиги.
6.Енгиллигу машаққатда, яхшию ёмон дамларда ҳам дуода бўлиш.
7.Сўраганда фақат Аллоҳдан дуо қилиб сўраш.
8.Аҳли оиласи, мол-мулки, фарзанди ва ўзининг ҳаққига дуоибад қилмаслик, лаънатламаслик.
9.Дуо вақтида овозни ошкора ва махфийликнинг ўртасида сақлаш. (Пичирлаб дуо қилиш)
Изоҳ: Қалб ҳозирлиги деганда, қалбнинг машғул бўлиб турган нарсасидан ўзгалардан фориғ бўлиши англанади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11155. Токи орифларнинг боғига кирмас экан, дунё мўминнинг зиндонидир. Шунингдек, токи Аллоҳнинг аҳбобларидан бўлган мўминларнинг руҳлари ила учрашмас экан, қабр унга зиндондир.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11153. Бугунги кунда илм ўқиётган толиби илмни огоҳлантириладиган нарсалардан бири, инсонлар фитналаниб қолган турли компютер дастурлари каби замонавий воситалардир. Айримлар уларнинг таъсирида ўзларини олим, ҳофиз ва мужтаҳид каби ҳис қила бошлаганлар. Шунингдек, улардан кўп фойдаланиш ортидан катта ва кичик масалаларда олим ва шайхлардан савол сўрашдан ҳам ўзларини беҳожат билиб қолишгани ҳам бор нарса. Лекин ушбу дастур ва иловалардан ўзининг мутахассислари ва ишончли кишиларисиз фойдаланиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирган нарсаларнинг энг улкан воситаларидан бўлиб қолишлари мумкин: “...Ҳатто олим қолмаган вақтда одамлар жоҳилларни ўзларига бошчи қилиб оладилар. Улардан сўраганларида, улар билимсизлик билан фатво берадилар. Шундай қилиб, ўзлари ҳам адашадилар, ўзгаларни ҳам адаштирадилар”. Имом Бухорий ривояти.

Аллома, шайх Муҳаммад Аввома.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11152. Дунё ғам-ташвишлари илмни унуттиради
Имом Аъмаш раҳимаҳуллоҳ: “Иброҳимнинг олдида бўлдим. Олтита ҳадис ривоят қилди, мен уларни ёдлаб олдим. Уйга келсам жориям: “Ҳожам, уйда ун қолмади” деган эди, (ёд олганларимни) унутиб қўйдим”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11150. Агар турмуш ўртоғини танлашда ихтиёр аёл ниятининг софлиги ва қалбининг поклиги асосида бўлганда эди, Осиё Фиръавнга турмушга чиқмаган бўларди. Агар яхши аёл танлаш эркакнинг донолиги билан бўлгандан эди, Нуҳ ва Лут алайҳиссаломлар икки хоин аёлга уйланмаган бўлардилар. Агар фарзанднинг салоҳияти ёки фасоди отанинг сабабидан бўлганда Озардан Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссаломдек зот дунёга келмаган ва улул азм пайғамбарларидан бири бўлган зот (Нуҳ алайҳиссалом)нинг фарзанди кофирлар билан бирга ғарқ қилинмаган бўлар эди.
Лекин буларнинг бари баъзилар баъзилар ила синаш ва ким яхшироқ сабр қилишини билиш учун жорий бўлгандир...

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11148. Имтиҳондан мукофотга
Синов имтиҳон билан балолансанг, умидсизликка тушма. Шоядки, (кун келиб) ана шу “нун” “ҳо” дан олдин келар.

Изоҳ: Араб тилида миҳнатун – синов имтиҳон, “минҳатун” - мукофот, тортиқ маъноларини англатади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11147. Нуҳ алайҳиссалом тўрттагина калима иборат дуо билан ер юзини сувга ғарқ қилган эди: “Шунда Роббига: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», – дея дуо қилди”, (Қамар сураси, 10-оят).
Сулаймон алайҳиссалом учта калимадан иборат дуо билан ер юзининг мулки эгаси подшоҳи бўлган эди: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким етиша олмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин...”, (Сод сураси, 35-оят).
Демак, таъсирлантириш учун бизга кўп сўзлар керак эмас, балки ихлос ва ростгўйлик кифоя.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

Хушхабар

«Риёзус солиҳийн шарҳи» китоби нашрдан чиқди
Фақиҳларнинг буюги ва валийларнинг устуни деб шарафланган атоқли олим Абу Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламига мансуб «Риёзус солиҳийн» (Солиҳлар гулшани) китоби битилганига салкам саккиз юз йил бўлди. Шунча йил ўтган бўлсада, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлилиги, дақиқлилиги билан Қуръони Карим ва Суннати набавийя асосида инсониятни ҳидоятга чорлаш, ахлоқини ўнглашда катта хизмат қилиб келмоқда.
“Риёзус солиҳийн» китоби Анвар Аҳмад домла томонларидан ўзбек тилига арабий матни шарҳсиз ўгирилган ва биринчи босма 2004 йилда «фикр медиа» нашриётида, иккинчи босма эса 2016 йил чоп қилинган эди.
Орадан мана 19 йил ўтиб, 2023 йилда, ҳижрий 1445 санасида Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати ила, китобнинг ўзбек тилидаги батафсил шарҳи, тўлиқ ҳолатда 4 мужаллад бўлиб дунё юзини кўрмоқда, алҳамдулиллаҳ. Ушбу шарҳли китоб «Мунир» нашриёти томонидан чоп этилди. Асар шарҳида асосан 872-ҳижрий санада Усмонли Туркиянинг Тувқот шаҳрида туғилиб, 940-ҳижрий санада Қустантинийяда вафот топган аллома Шамсиддин Аҳмад ибн Сулаймон ибн Камол пошшо Румий Ҳанафийнинг «Фавоидул мутриъатул ҳиёз фий шарҳи китабир риёз» китобидан кенг фойдаланилди.
Ҳадисларнинг арабий матнини танлашда эса «Дорул минҳаж» нашриёти томонидан еттита қўлёзмага муқобала (солиштириб) тайёрланган китобнинг нусхаси танланди. Хусусан, мазкур етти нусханинг ичидаги қўлёзмаларнинг бири имом Нававийнинг энг яқин шогирди Ибн Атторнинг қўлёзмаси экани ушбу нусха янада ишончли эканига далолат қилади.
Сўзимни шарафли китоб устида хизмат қилган Анвар домланинг дуолари билан якунлайман: “Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин, ҳар бир ишда Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилувчилардан этсин, Солиҳлар боғида сайр этиш, унинг анвойи, муаттар бўйларидан баҳра олишимизни насиб этсин, омин, ё Роббал-оламийн!”

«Риёзус солиҳийн шарҳи» ўзбек китобхонларимизга ва хоссатан, ҳадис илми ихлосмандларига муборак бўлсин!

Китобни Чорсудаги «Мунир» дўконидан харид қилишингиз мумкин.

/channel/arabicuz

Читать полностью…
Подписаться на канал